ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ БАНКОВСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ В БОРЬБЕ ПРОТИВ ЛЕГАЛИЗАЦИИ ДОХОДОВ, ПОЛУЧЕННЫХ ОТ ПРЕСТУПНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

Аннотация

В нашей стране совершенствование и исследование деятельности банков по борьбе с легализацией преступных доходов является актуальным вопросом. В данной статье рассматриваются теоретические, экономические и правовые аспекты легализации доходов, полученных преступным путем через банковскую систему

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Омонтошев, М. (2024). ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ БАНКОВСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ В БОРЬБЕ ПРОТИВ ЛЕГАЛИЗАЦИИ ДОХОДОВ, ПОЛУЧЕННЫХ ОТ ПРЕСТУПНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ. Экономическое развитие и анализ, 2(3), 391–398. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45173
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В нашей стране совершенствование и исследование деятельности банков по борьбе с легализацией преступных доходов является актуальным вопросом. В данной статье рассматриваются теоретические, экономические и правовые аспекты легализации доходов, полученных преступным путем через банковскую систему


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

391


ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН

ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШДА БАНК ФАОЛИЯТИНИНГ ХУҚУҚИЙ ЖИХАТЛАРИ

Омонтошев Мираббосбек

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хузуридаги

Иктисодий жиноятларга карши курашиш

Департаментининг

Зарафшон шахар бўлими

ORCID: 0009-0007-1631-0221

amantashevbek@gmail.com

Аннотация.

Мамлакатимизда жиноий йўл орқали олинган даромадларни

легаллаштиришга қарши курашишда банклар фаолиятини

такомиллаштириш ва

тадқиқ қилиш

долзарб масала ҳисобланади. Мазкур

мақолада банк тизими орқали

жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришнинг назарий, иқтисодий

-

хуқуқий жихатлари ўрганилган.

Таянч сўзлар:

пул маблағларини ювиш, банк тизими, молиявий операциялар, банк

хизматлари, ички

назорат тизими, ички назорат қоидалари.

ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ БАНКОВСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ В БОРЬБЕ ПРОТИВ

ЛЕГАЛИЗАЦИИ ДОХОДОВ, ПОЛУЧЕННЫХ ОТ ПРЕСТУПНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

Омонтошев Мираббосбек

Зарафшанский городской отдел Департамента по борьбе

с экономическими преступлениями при

Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан

Аннотация.

В нашей стране совершенствование и исследование деятельности

банков по борьбе с легализацией преступных доходов является актуальным вопросом. В

данной статье рассматриваются теоретические, экономические и правовые аспекты

легализации доходов, полученных преступным путем через банковскую систему.

Ключевые слова:

отмывание денег, банковская система, финансовые операции,

банковские услуги, система внутреннего контроля, правила внутреннего контроля.

LEGAL ASPECTS OF BANKING IN THE FIGHT AGAINST MONEY LAUNDERING

Omontoshev Mirabbosbek

Zarafshan city department of the Wrestling Department

with economic crimes under Prosecutor

Generalʼs Office

of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

In our country, improving and researching the activities of banks in the fight

against the legalization of criminal income is an urgent issue. This article examines the

theoretical, economic and legal aspects of the legalization of criminally obtained income through

the banking system.

Keywords:

money laundering, banking system, financial transactions, banking services,

internal control system, internal control rules.

UO

K: 338.246.05.2

III SON - MART, 2024

391-398


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

392

Кириш.

Замонавий шароитда ноқонуний даромадларни қонунийлаштиришнинг асосий

каналларидан

бири сифатида банк тизими гавдаланади. Банк тизимларидан жиноий

йўллар билан олинган даромадларни легаллаштириш,

каби ноқонуний мақсадларда

фойдаланишнинг асосий омили бўлиб банклар томонидан кўрсатилаётган молиявий
воситачилик хизматларининг кўламининг кенглиги

ва операцияларнинг ҳажмининг

катталиги билан асосланади.

Бугунги кунда жаҳонда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши блокчейн

технологияларига асосланган криптовалюталардан фойдаланиш амалиётининг
ортиши, хуфиёна иқтисодиёт орқали олинган жиноий йўллар билан олинган

даромадлар, турли молиявий ресурсларни замонавий виртуал технологиялар ёрдамида

пул айланмасига жалб қилиниши жараёнлари кучайганлиги кузатилмоқда.

Мамлакатнинг миллий хавфсизлигига пул ювиш билан

боғлиқ

жиноятлар катта

таҳдид солади. Жиноятчилик даражасининг юқорилиги мамлакатнинг халқаро

майдондаги обрўсига салбий таъсир кўрсатади.

Жиноятчилик даражасининг ошиши давлатнинг ушбу ҳодисага қарши курашиш

заруратини ошириб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини

молиялаштириш

харажатларини кўпайтиришга олиб келади, бу эса ўз навбатида давлат томонидан

молиялаштириладиган бошқа соҳаларга

салбий таъсир кўрсатади.

Давлат инвестиция лойиҳаларини тўғри қўллаб

-

қувватлашни тўхтатади, бу ялпи

ички маҳсулот ўсишининг секинлашишига, бюджет тақчиллигига таъсир қилади,

иқтисодий вазиятни нотўғри баҳолаш туфайли бюджет ва пул

-

кредит сиёсатидаги

хатолар юзага келиши эхтимолини оширади.

Шунинг учун ҳам

пул ювиш, ҳатто бир давлатнинг миллий иқтисодиёти доирасида

содир этилган бўлса ҳам, халқаро жиноят ҳисобланади.

Шундай қилиб, банк тизимини

жиноятдан олинган даромадларни легаллаштириш жараёнига жалб қилиш хавфини
камайтириш учун комплекс ёндашув талаб этилади. Тегишли текширувдан ўтмаган ва

ишончсиз мижозни қабул қиладиган

ёки унга хизмат кўрсатадиган ҳар қандай

ташкилот жиноий схемага қўшилиб қолади ва бу билан қонунга мувофиқ фаолият

юритаётган мижозларнинг чиқиб кетиши

каби салбий оқибатларга олиб келади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда жиноий йўллар билан олинган пулларни

«ювиш» фаолияти билан боғлиқ жиноий

схемаларнинг мунтазам равишда

мураккаблашиб бораётганлиги, ноқонуний операцияларни амалга ошириш ҳолатлари

кўпайиши банкларнинг нуфузига ва жиддий иқтисодий йўқотишларига сабаб

бўлиши

мумкин.

Фикримизнинг тасдиғи

сифатида, республикамизда мустақилликликнинг

дастлабки йилларида тижорат банкларида жиноий йўл билан олинган даромадларни

легалаштиришга қарши курашиш тизимини тўғри ва самарали назоратини ташкил эта

олмаганлиги сабабли бир нечта тижорат банкларининг лицензиялари бекор
қилинганлигини эслатиб ўтиш

мумкин.

Адабиётлар

шарҳи.

Жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш

муаммолари иқтисодчи ва ҳуқуқшуносларнинг доимий диққат марказида бўлиб улар

томонидан кўплаб

тадқиқотлар олиб борилган. Ушбу соҳадаги энг муҳим илмий ишлар

қаторида Г.С.Беккер, М.К.Беляев, О.И.Лаврушинларнинг илмий ишлари ни мисол

қилишимиз мумкин. Улар томонидан «жиноий йўл орқали олинган даромадларни
«ювиш» атамаси илмий амалиётга жорий этилган.

Россиялик иқтисодчи Бекряшев

(2002)

Пул маблағларини «ювиш» бўйича

уч

фазали модельини ишлаб чиққан, у бўлиниш, интеграция ва тақсимлаш босқичларини

ўз ичига олади. Иқтисодчининг фикрича, бўлиниш (layering) ноқонуний йўл билан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

393

олинган даромадларнинг келиб чиқиш манбаларини яшириш мақсадида бир қатор
чалкаш молиявий транзакцияларни олиб бориш орқали ушбу даромадларни уларнинг

манбаларидан ажратишни ўзида намоён этади. Интеграция (integration) –

легаллаштиришнинг якуний босқичи бўлиб, у жиноий шахслар ўз хўжалик фаолиятида

фойдаланишни

режалаштирган жиноий йўл орқали олинган сармояларга қонуний

мақом беришга қаратилган. Тақсимлаш босқичи пул маблағларини ювишнинг учинчи

фазасидан кейин жиноий йўл орқали олинган пул маблағлари гўё келиб чиқиши

қонуний бўлган иқтисодиётга қайта юборилиши билан тушунтирилади.

Республикамизда

иқтисодчи олимлари ва изланувчилари

томонидан мазкур

тадқиқот мавзусининг

баъзи жиҳатлари иқтисодий хавфсизлик нуқтаи назаридан

тадқиқ этилган. Хусусан, Каримов, Исроилов, Хотамов,

Исломов

(2018),

Абдулқосимов

(2018),

Ортиқова

(2010)

ва бошқаларнинг илмий

изланишлари ва адабиётларида

ушбу

масала

ўрганилган.

Ўзбекистонлиқ иқтисодчи олим Мирхаётов

(2020)

бу борада олиб борган

тадқиқиотларида «Ноқонуний даромадларни легаллаштириш «ювиш» тушунчасини

қуйидагича талқин қилади. Унинг фикрича, Пуол ювиш

асосий тўртта жиҳатдан яъни

моддий, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатларни

ўз ичига олади. Моддий

жиҳатидан

легаллаштириш «ювиш» ноқонуний йўл билан олинган турли хил мол

-

мулк

(пул маблағ)ларини молия институтларига жойлаштириш,

мазкур мол

-

мулк (пул

маблағ)лари билан

турли операцияларни бажариш ва мол

-

мулк (пул маблағ)ларини

расмий иқтисодиётга интеграция қилиш

жараёнини намоён этади деб ҳисоблайди.. шу

билан бирга унинг фикрича, иқтисодий жиҳатдан легаллаштириш «ювиш» ноқонуний
йўл билан олинган мол

-

мулк (пул маблағ)ларини хуфёна иқтисодиётдан расмий

иқтисодиётга ўтишини намоён этади. Молиявий жиҳатдан у молиявий операцияларни

ўзида намоён этиб, унинг мақсади кейинчалик расмий фойдаланиш учун ноқонуний йўл

билан олинган пул маблағлари манбаларини яширишдан иборат.

Ҳуқуқий жиҳатдан

легаллаштириш «ювиш»га ноқонуний йўл билан олинган пул малағлари ёки бошқа мол

-

мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишга расмий мақом

бериш сифатида қараш лозим.

Яна бир иқтисодчи Ғаниевнинг

(2020)

фикрича

мамлакатимизда жиноий йўл

билан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича алоҳида ўқув

адабиётлар мавжуд эмаслиги, бу йўналишда фақат айрим илмий мақолалар

ёзилганлиги сабабли жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштиришнинг

турли усул ва услублари

тадқиқ этилиб, уларни легаллаштиришнинг турли схемалари

таклиф қилинган.

Тадқиқот методологияси

.

Мазкур мақоланинг методологиясини таснифлаш, умумлаштириш, қиёсий,

назарий талқин ва таҳлилий услублар ташкил этиб, улардан фойдаланиш ва ўрганиш
натижасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши

курашишда банк фаолиятининг хуқуқий

жихатлари тадқиқ қилинган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Бугунги кунда тижорат банкларида мижозлар ҳақида олинаётган ахборотларни

самарали таҳлил қилишда

назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш, жиноий

йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга дахлдор операцияларни ўз вақтида

аниқлаш, банкнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, банк ресурсларидан
рационал фойдаланишга кўмаклашишга эришиш долзарб

аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

394

мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги 660˗II

-

сонли «Жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни

легаллаштиришга,

терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган

(

Қонун

, 2004).

Ушбу Қонуннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан

ташқарида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ пул

маблағлари ёки бошқа мол

-

мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларга, юридик шахсларга, уларнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналарига,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пул маблағлари ёки бошқа мол

-

мулк

билан боғлиқ операциялар ўтказилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат

органларига нисбатан татбиқ этилади.

2019 йил 15 январда иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши

муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонуни қабул қилинган

(

Қонун

, 2019).

Қонунда жиноий фаолиятдан олинган даромадлар —

жиноят содир этиш

натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол

-

мулк, шунингдек бундай мол

-

мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, худди шунингдек

тўлиқ ёки қисман бошқа мол

-

мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний

манбалар ҳисобидан олинган мол

-

мулкка қўшилган пул маблағлари ва бошқа мол

-

мулк

(

Қонун

, 2019)

деб белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш —

пул маблағлари ёки бошқа мол

-

мулк жиноий фаолият натижасида топилган бўлса,

уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан уларнинг келиб

чиқишига қонуний

тус беришдан, худди шунингдек бундай пул маблағларининг ёки

бошқа мол

-

мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш,

кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол

-

мулкка бўлган ҳақиқий эгалик

ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан

иборат бўлган,

жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш

(

Қонун

, 2019)

деб

талқин қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 243 –

моддасига кўра жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки

бошқа мол

-

мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка

айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш,

худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол

-

мулкнинг асл хусусиятини,

манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш

усулини, пул маблағларига ёки

бошқа мол

-

мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга

қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш,

-

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум

қилиш билан жазоланади

(

Кодекс

, 1995).

201

8 йил 20 сентябрда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро
комиссияни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ

-3947-

сонли қарори ҳам бу оид бошқа

меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишни кўзда

тутади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш Департаменти

томонидан 2023 йилнинг 12 ойи давомида коррупцияга

қарши курашиш йўналишида, банк

-

кредит соҳасида, жумладан давлат дастурларига

ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз ишлатилига

оид 1,2 трлн сўм зарар

етказилганлиги аниқланган

ва ундириш чоралари кўрилган, хуфиёна иқтисодиётга


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

395

қарши курашиш йўналишида нақд пулларнинг банкдан ташқари 4

,

4 трлн сўм

миқдордаги ноқонуний айланмаси аниқланган, валюта “қора бозор”ларида ноқонуний

муомаладан 800 минг АҚШ доллари, 3 млн Россия рубли, 1,5 минг Қозоқ тенгеси, 4,4

млрд сўм олинган

150

.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг “Тижорат

банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида” 2886

сонли Қарори билан тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин
қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
қоидалари тасдиқланган.

1-

расм. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши

курашишда банк секторинининг роли

151

1-

расмда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

қарши

курашишда банк секторинининг роли босқичларда кўрсатилган.

Ички назорат хизмати —

тижорат банкининг ички назорат тизимини бошқаришга

жавобгар бўлган тижорат банкининг махсус бўлинмаси ҳсобланади. Ички назорат
хизмати раҳбари сифатида фақат банкнинг

бошқарув аъзоларидан бири тайинланади.

Тижорат банкининг ички назорат тизими —

жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик

ҳужжатлари талабларига риоя этишга қаратилган ташкилий тузилма, методика ва

тартиб

-

таомиллар мажмуидир

(

Азларова, Фйзуллаева

, 2022).

2-

босқич мижозларни лозим даражада текшириш ҳисобланади. Мижозни лозим

даражада

текшириш босқичи мижоз идентификацияси, текшириш, хатарларни

аниқлаш, кучайтирилган чора

-

тадбирлар ва амалиёт ўтказилишидан иборат. Жисмоний

ва

юридик

шахслар

идентификациялаш

жараёнида

мижоз

идентификацияланмаганлиги аниқланган ҳолатда,

мижоз маълумотларини махсус

150

https://lex.uz/docs/6421945

151

Расм Ўзбекистон

Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф тмонидан ишланган.

https://cbu.uz/oz/press_center/presentations/418716/

1

• Ички назорат тизимини ташкил этиш

2

• Мижозни лозим даражада текшириш

3

• Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш

4

• Гумонли ва шубхали операцияларни аниқлаш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

396

ваколатли давлат органи томонидан тузилган рўйхат билан текширилганда рўйхатдаги
шахс аниқланганса пул маблағлари музлатилади ва ваколатли органга хабар берилади.

Мижозлар

тури, маҳсулот / хизмат, географик ҳудудлар, ва реализатсия каналлари

омили бўйича текширилганда мижоз юқори таваккалчилик даражисида эканлиги

аниқланса, кучайтирилган чора

-

тадбирлар кўрилади.

Мижозни

лозим даражада текшириш —

мижознинг ва қайси шахслар номидан иш

кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш

,

мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан

амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай
мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш

мақсадида, доимий асосда ўрганишларни ўтказиш ҳисобланади

(

Азларова, Фйзуллаева

,

2022)

. Бу

жараён қуйидаги вазифалардан иборат бўлади:

очиқ манбаларда ва маълумотлар базасидаги қўшимча тасдиқланган

маълумотларнинг йиғиш ва қайд этиш;

пул маблағлари манбалари ёки амалга оширилаётган операциялар бўйича бошқа

мол

-

мулк тўғрисида мижоздан маълумот олиш;

ушбу мижоз томонидан режалаштирилган ёки ўтказилган операциялар

мақсадини ўрганиш;

амалга ошириладиган операцияларнинг доимий мониторинг қилиш.

Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш учинчи босқичда баҳоланади.

Таваккалчилик

мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини
тарқатишни

молиялаштириш

мақсадида

операцияларни

амалга

ошириш

таваккалчилигидир.

Сўнгги 4

-

босқичда гумонли ва шубхали операциялар аниқланади.

Гумонли

операция —

ички назоратни ўтказиш жараёнида жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки)

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга

оширилганлиги тўғрисида тижорат банкида гумон уйғотувчи ҳамда уни шубҳали

операциялар туркумига киритиш (киритмаслик) ҳақида қарор қабул қилгунга қадар
бўлган операциядир.

Шубҳали

операция —

тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб

бўлинган, ички назоратни ўтказиш вақтида тижорат банкида унинг жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва
(ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга

оширилганлигига шубҳа пайдо бўлган

операция ҳисобланади.

Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир

вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг август ойида ўтказилган

йиғилишида асосий эътибор кредит ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан
олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ

хатарларни бошқаришга доир талабларга амал қилиниши, тижорат банклари,

микромолия ташкилотлари ҳамда тўлов ташкилотлари уставларига тегишли

ўзгартиришлар киритиш ҳамда пруденциал меъёрларга риоя қилиниши, шунингдек
уларда ўтказилган текширув

натижаларида аниқланган камчиликлар ва уларни

бартараф этишга қаратилган. Натижада 1 та микромолия ташкилотини реестрдан

чиқариш масала кўрилган ва 9 та тижорат банки фаолиятида қоидабузарликлар

аниқланганлиги

оқибатида чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида

огоҳлантирилган.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан назорат тадбирлари натижаларига

кўра тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

397

тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP”
МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан “Ўзбекистон Республикасининг Марказий

банки тўғрисида”ги Қонунга асосан жарима санкцияси қўлланилган.

Шу билан бирга, бошқа тўлов ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар,

шу каби қоидабузарликларга йўл қўйилган тақдирда, Марказий банк томонидан уларга
нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган

152

.

Шундай қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш

(пулларни ювиш) атамасининг келиб чиқиши ва

жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда банк фаолиятининг хуқуқий
жихатлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар мазкур

жараённинг иқтисодий ва

юридик моҳияти тўғрисида назарий

-

амалий тасаввурини чуқурлаштириш имконини

беради.

Хулоса ва таклифлар.

Республикамизда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

қарши курашишда банк фаолиятининг хуқуқий жихатларини тадқиқ қилишмухим

масала ҳисобланиб уни

доимий

такомиллаштириб бориш зарур.

Мамлакатдаги

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

қарши курашишда банк фаолиятининг самарадорлиги белгилаб олинган мақсадга

мувофиқлилик жараёни, ахборот маълумотларининг хаққонийлиги ва асослилиги,

ҳамда амалга оширилган тизимли чора тадбирларнинг

натижавийлигини назорат

қилиш орқали тахлил қилиниши зарур.

Бугунги кунда банклар амалиётида идентификация қилиш тартибига алоҳида

эътибор қаратилмоқда, чунки кўпгина жиноий схемаларни пул маблағларини

жойлаштиришнинг дастлабки босқичида қўллашади.

Банкларнинг

асосий вазифаси жойлаштириш босқичида мижозни тўлиқ ўрганиш

ва жиноий пулни эътибордан четда қолдирмасликдир, чунки келажакда унинг жиноий

келиб чиқишини исботлаш деярли имконсиз бўлиб қолади. Банкда аллақачон

жойлаштирилган пуллар қонуний кўринишга эга бўлиб, реал иқтисодиёт ва молия

тизимига осонгина интеграцияланиш имконияти ортади. Бугунги кунда мижозларни
аниқлашнинг иккита тартиби мавжуд: тўлиқ ва соддалаштирилган тартиб.

Соддалаштирилган тартибни амалга ошириш имкониятини аниқлаш мезонлари

кўпинча субъектив бўлиб банк ходимларининг маълум бир мижозга нисбатан

шаклланган фикрига боғлиқ бўлиб қолади.

Мижозларни идентификация қилиш нафақат ҳисобварақ очиш босқичида, балки

мижоз кредит муассасасида ҳисоб

-

китоб ва касса хизматларида бўлган бутун даврда

ҳам

амалга оширилади. Қонунда битимнинг чалкаш ёки ғайриоддий хусусияти, битимнинг

таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ташкилот фаолияти мақсадларига номувофиқлиги

бўлган маълумотларни ҳужжатлаштириш учун мажбурий асослар белгиланган.

Мижознинг молиявий кўрсаткичларини баҳолаш кўп жиҳатдан инсон омилига

боғлиқ. Агар ички назорат дастурларини амалга оширувчи банк ходимлари мижоз

томонидан амалга оширилган операциялар

даромадларни легаллаштиришга

қаратилганлигига шубҳа қилсалар, қонунда белгиланган тегишли тартибда

чора

кўришлари зарур.

Адабиётлар / Литература / Reference:

Абдулқосимов Х. (2018) Иқтисодий хавфсизлик /Ўқув қўллaнмa.–

Т.:ТДИУ.

Азларова А.А., Фйзуллаева Н.Т. (2022) Роль банковского надзора по укреплению

устойчивости коммерческих банков в условиях глобальной неустойчивой среды.

152

https://cbu.uz/oz/press_center/news/1297742/


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

398

Экономика xxi века: инновации, инвестиции, образование.Научно

-

практический и

информационно

-

аналитический журнал г. Тула

2022 Том 10 №3

-

2022, Стр.30

-33

http://nauka-public.ru/wp-content/uploads/2022/04/%D0%A210-%E2%84%963-2022-1.pdf

Бекряшев А.

(2002)

Теневая экономика и экономическая перступность

[Электронный ресурс] / А.К. Бекряшев, И.П.

Белозеров, Н.С.Бекряшева. –

Режим доступа

:

http://newasp.omskreg.ru/ bekryash/.

Ғаниев

А.Н. (2020) Банк тизими орқали жиноий йўл билан олинган даромадларни

легаллаштириш усуллари. Илм фан ва инновацион ривожланиш журнали № 2

file:///C:/Users/ACER/Downloads/bank-tizimi-or-ali-zhinoiy-y-l-bilan-olingan-daromadlarni-
legallashtirish-usullari.pdf

Каримов Н., Исроилов Б., Хотамов И., Исломов А. (2018) Современная система

противодействия отмыванию преступных доходов и финансированию терроризма.
Учебное пособие. // Санкт

-

Петербургский политехнический университет Петра

Великого,

Кодекс (1995) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. 01

.04.1995

Қонун

(2004) Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин
қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида Қонуни. ЎРҚ

-660-

II-

сон 26.08.2004 йил

.

Қонун (2019) Ўзбекистон Республикасининг

иқтисодий жиноятларга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонуни. ЎРҚ

-516-

сон

15.01

.2019 йил

Мирхаётов М.М. (2020) Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш.

08.00.07

Молия, пул муомаласи ва кредит

ихтисослиги бўйича

Иқтисодиѐт

фанлари

бўйича фалсафа доктори (

PhD)

диссертацияси Автореферати.

Тошкент.

Ортиқова Д. (2010) Иқтисодий хавфсизлик /Ўқув қўллaнмa. –

Т.: ТДИУ, 150 б.