Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
449
ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИНГ
АХБОРОТ БЕРИШДАГИ
ЧЕКЛОВЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
DSc
Уразов Комил
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID: 0009-0007-8330-7700
Самаров Насритдин
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0007-8254-5694
Аннотация.
Халқаро ва миллий стандартларда бевосита ва билвосита усулларда
тузиш
назарда тутилган “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” турли ахборот
чекловларидан холи эмас. Шунингдек, ушбу ҳисобот кўрсаткичлари маълумотларни пул
маблағлари ва пулсиз операциялар ҳисоби учун мўлжалланган кўплаб счётлардан териб
олиш йўли билан тўлғазилади.
Ҳисоботдаги ахборот чекловлари ва унинг
кўрсаткичларини юқоридаги тартибда тўлғазилиши, табиий равишда, инвесторлар,
мулкдорлар, корхоналар раҳбарларини пул оқимлари тўғрисида реал ахборотлар билан
таъминлашга, мос равишда, тўғри қарорларни
қабул қилишларига тўлиқ кафолат
бермайди. Айнан шу
ҳолатнинг ҳозирги пайтда ҳар бир корхонада мавжудлиги эътиборга
олинган ҳолда, мазкур мақолада “Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни шакл ва мазмунан
янада такомиллаштириш,
шунингдек уни ахборот бериш имкониятларини кенгайтириш
йўллари тадқиқ қилинган
.
Калит
сўзлар:
пул маблағлари, пул оқимлари, операцион фаолият, инвестицион
фаолият, молиявий фаолият, пул маблағлари соф ўсиши, пул маблағлари соф камайиши,
ахборот чекловлари, ахборот бериш имкониятлари, пул маблағлари счётлари, халқаро
стандартлар, миллий стандартлар.
ИНФОРМАЦИОННЫЕ ОГРАНИЧЕНИЯ ОТЧЕТА О ДВИЖЕНИИ ДЕНЕЖНЫХ
СРЕДСТВ И ПУТИ ИХ УСТРАНЕНИЯ
DSc
Уразов Комил
Самаркандский институт экономики и сервиса
Самаров Насритдин
Тошкентский государственный экономический университет
Аннотация.
Составляемый
в соответствии с международными и национальными
стандартами по прямому и косвенному методу “Отчет о движении денежных средств”
не лишен отдельных информационных ограничений. Также, показатели данного отчета
заполняются путем выборки данных из многочисленных счетов учета денежных
средства и не денежных операций. Имеющие в отчете информационные ограничения
и
заполнение его показателей на основе вышеотмеченного порядка, естественно, не дают
полную гарантию в обеспечении инвесторов, собственников, руководителей
предприятий достоверной информацией, соответственно, и в принятии ими рееальных
решений. Учитывая наличие в настоящее время такого положения на каждом
преприятии, в данной статье исследованы пути совершенствования “Отчета о
движении денежных средств” по форме и содержанию,
а также расширения его
информационных возможностей.
UO
‘
K: 657.6
III SON - MART, 2024
449-457
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
450
Ключевые слова:
денежные средства, денежные потоки, операционная
деятельность, инвестиционная деятельность, финансовая деятельность,
чистое
увеличение
денежных
средств,
информационные
ограничения,
расширения
информационных возможностей, счета денежных средств, международные стандарты
,
национальные стандарты.
INFORMATIONAL LIMITATIONS OF THE CASH FLOW STATEMENT
AND WAYS TO ELIMINATE THEM
DSc
Urazov Komil
Samarkand Institute of Economics and Service
Samarov Nasritdin
Tashkent State University of Economics
Annotation.
Compiled in accordance with international and national standards using the
direct and indirect method, the “Cash Flow
Statement” is n
ot without certain information
limitations.Also, the indicators of this report are filled in by sampling data from numerous
accounts for cash and non-cash transactions. Having information limitations in the report and
filling out its indicators based on the above procedure, naturally, do not provide a complete
guarantee in providing investors, owners, and managers of enterprises with reliable information,
respectively, and in making real decisions. Considering the current existence of such a situation at
every enterprise, this article explore
s ways to improve the “Cash Flow Statement” in form and
content, as well as expand its information capabilities.
Key words:
cash, cash flows, operating activities, investing activities, financial activities, net
increase in cash, information restrictions, expansion of information capabilities, cash accounts,
international standards, national standards.
Кириш.
Корхоналарда пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг ахборот бериш
имкониятларини кенгайтириш дунё мамлакатлари, шу
жумладан бизнинг
республикамиз учун
долзарб масалалардан биридир. Бунинг негизида ахборот
фойдаланувчиларнинг, айниқса мулкдорлар ва инвесторларнинг корхоналар фаолият
турларига доир пул оқимлари тўғрисидаги ахборотлар реаллиги, шаффофлиги, тегишли
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган атрофлича маълумотларга
бўлган талаблари ётади. Дунё миқиёсида глобаллашув жараёнларининг тезлашуви,
ташқи иқтисодий фаолиятнинг борган сари тавнақ топиб бориши, потенциал хорижий
инвесторлар, кредит муассасалари ва бошқа кредиторлар маблағларининг
миллий
корхоналар амалиётига кенг жалб этилиши, барча
давлатларнинг молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га ўтиши юз бераётган ҳозирги шароитда
бизнес бирликларида пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг ахборот бериш
имкониятларини янада кенгайтиришга бўлган зарурат борган сари кучаймоқда. Булар,
ўз
навбатида, “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот”ни шакл ва мазмунан янада
такомиллаштириш,
шунингдек уни ахборот бериш имкониятларини кенгайтиришни
тақоза этмоқда.
Адабиётлар шарҳи
.
Хасанов
(2021
), Каримов (2019)
томонидан чоп этилган дарсликларда молиявий
ҳисобот таркибига кирувчи “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”нинг моҳияти, аҳамияти,
мақсади, уни тузиш усуллари ва ахборот фойдаланувчиларга тақдим этиш тартиблари
атрофлича ёритилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
451
“Пул маблағлари харакати тўғрисида ҳисобот” номли 7
-
сон МҲХС ва
“Пул оқимлари
тўғрисида ҳисобот” номли 9
-
сон БҲМСда уларнинг бош мақсади қуйидаги мазмунда
ифодаланган:
“тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг
эквивалентларидаги содир бўлган ўзгаришлар ҳақидаги ахборотни,
давр мобайнидаги
пул оқимларини операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятларга таснифлайдиган
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот кўринишида тақдим этишни талаб қилишдан
иборат”
172
.
Ташназаров
(2019)
фикрича,“Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги
ҳисоботнинг
мақсади ҳисобот даври бошида пул маблағларининг қолдиғи, ҳисобот даври давомида
пул маблағларининг келиб тушиши ва тўловларини ташкилотнинг операцион,
инвестициявий ва молиявий фаолияти
бўйича таснифлаб, унинг ҳаракати ва ҳисобот
даври охиридаги қолдиғи тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш бўлиб ҳисобланади.
Ушбу ҳисобот орқали фойда ва зарарлар ҳамда пул маблағлари қолдиғи ўртасидаги
боғлиқлик ўрнатилади”
.
Уразов ва Пўлатов (2020)
“Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”нинг аҳамиятини
қуйидагича тавсифлаган: “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”да пул кирими ва
чиқимларини фаолият турлари бўйича акс эттирилиши қайси фаолият турини
корхонага кўпроқ пул маблағлари келтираётганлигини, шунингдек, уларнинг қайси
бирига кўп ёки кам пул маблағлари сарфланганлигини аниқлаш имконини беради.
Ҳисоботнинг муҳим аҳамияти яна шундаки, унинг алоҳида сатрларида ҳар бир фаолият
тури бўйича пул маблағларининг соф ўсиши ёки соф камайиши ҳамда пулсиз
операциялар суммалари ҳам акс эттирилади”.
Уразовнинг (2013)
таъкидлашича,
“Халқаро амалиётда ва республикамизда
қўлланилаётган пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот молиявий ҳисоботнинг бошқа
шакллари сингари
маълум ахборот чекловларига эга. Чунончи, ушбу ҳисоботда акс
эттирилган харидорлардан
келиб тушган пул маблағларининг бевосита сотишдан
тушум ёки улардан олинган бўнак эканлигини аниқлаб бўлмайди. Худди шундай
таъминотчиларга, ходимларга ҳамда бюджетга тўланган пул маблағларининг уларга
тўланган қарз ёки бўнак эканлигини ҳам
ҳисоботдан тўғридан
-
тўғри аниқлаш имкони
мавжуд эмас. Бундай ахборот чекловлари бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан
бўлган пуллик муносабатларга ҳам тегишлидир
.
Ҳисоботнинг ахборот чекловлари сираси сифатида яна шуни айтиш мумкинки,
унда корхоналарнинг
бўш пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмайди.
Ушбу ва бошқа ахборот чекловлари пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни янада
такомиллаштириш, чунончи унинг корхоналар пул кирими ва чиқимларини, шу
жумладан бўш пул маблағларини вужудга келиши ва
сарфини тўғри бюджетлаштириш
ҳамда назоратини кучайтириш мақсадларига мувофиқлаштириш заруратлари
борлигидан дарак беради”.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада корхоналар пул маблағлари тўғрисида ҳисоботнинг ахборот
чекловларини аниқлашда МҲХС, БҲМС, олимлар томонидан олиб
борилган изланишлар
ва чоп этилган
ишлардан методологик асос сифатида фойдаланилди. Муаммоларни
ўрганиш ва уларни ҳал қилишга доир тавсияларни ишлаб чиқишда мантиқий фикрлаш,
таққослаш,
тизимли
ёндашув, анкета сўровномалари, дедукция ва индукция, гуруҳлаш
,
таҳлил ва синтез
усулларидан
фойдаланилган.
Айнан юқоридаги методологик асослар
бизга пул оқимлари тўғрисида ҳисоботнинг ахборот чекловларини тизимлаш, улар
негизида ётувчи
объектив ва субъектив сабабларни аниқлаш, мазкур чекловларни
бартараф этишга оид таклифларни ишлаб чиқиш имконини берди.
172
IAS 7 “ Пул маблағлари харакати тўғрисида ҳисобот”.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
452
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Корхоналар пул маблағлари ҳолати ва ҳаракати тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботнинг
ахборот бериш имкониятларини кенгайтириш зарурати негизида ётувчи объектив ва
субъектив сабаблар сирасига қуйидагиларни
киритиш мумкин.
Биринчидан, пул маблағларининг корхоналар молиявий хўжалик фаолиятини
юритиш ва ривожлантиришда тутган муҳим ўрни ва аҳамияти. Одатда, корхонанинг пул
маблағлари қанчалик кўп бўлса, у шунчалик ўз фаолиятини қарз олмасдан янада
равнақ
топтириш имкониятига эга бўлади. Пул маблағлари етарли бўлган корхона тўлов
қобилиятига кўпроқ эга бўлади ва кредиторлар билан ҳисоб
-
китобларни ўз вақтида
амалга оширади. Пул маблағларининг мавжудлиги корхоналарга ишлаб чиқаришни
модернизациялаш, янги техника ва технологияларни сотиб
олиш, инновацияларни
амалиётга жорий қилишга, шунингдек уларни бошқа корхоналарга йўналтиришга, шу
йўл билан нафақат ўзлари қўшимча даромад олишларига, балки ўзга корхоналарни ҳам
оёққа туришларига имкон
беради. Пул маблағлари етарлича бўлмаган ёки умуман
бўлмаган корхоналар уларни ўзгалардан жалб қилишга мажбур бўлади. Бу эса, ушбу
мажбуриятларни ўз вақтида қайтаришдан ташқари фоиз тўловлари кўринишидаги
қўшимча харажатларга олиб келади. Пул маблағларига
мунтазам равишда эга
бўлмаслик корхоналарнинг давлат бюджети ва бошқа кредиторлар олдидаги
қарзларини ҳам ошиб боришига, қолаверса, банкротга учрашига олиб келади. Булардан
хулоса қилинадиган бўлса, пул маблағларига эга бўлиш корхоналарни барқарор
ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири, уларга эгалик
қилмаслик эса
танозулга учрашга олиб келувчи сабаблардан биридир.
Иккинчидан,
халқаро амалиётда ва республикамизда қўлланилаётган “Пул
оқимлари тўғрисидаги ҳисобот”нинг асосий ахборот чекловлари сирасига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
•
ушбу ҳисоботда акс эттирилган
харидорлардан келиб тушган пул
маблағларининг яхлит битта моддада акс эттирилиши сабабли уларни маҳсулот, товар,
иш ва хизматларни сотишдан олинган ялпи ва соф тушум ёки
олинган бўнак эканлигини
бевосита аниқлаб бўлмайди. Одатда, соф тушум суммаси корхонанинг ўз пул маблағлари
ҳисобланади, харидорлардан олинган бўнаклар эса ўз пул маблағларига кирмайди, улар
мажбурият ҳисобланади, Бундан ташқари ялпи тушум таркибидаги билвосита солиқлар
(акциз солиғи ва ҚҚС) ҳам
корхона эгалик қиладиган пул маблағларига кирмайди, улар
бюджетга тўланадиган пул маблағлари бўлиб ҳисобланади;
•
ушбу ҳисоботда акс эттирилган таъминотчиларга ўтказилган барча пул
маблағлари сотилган товар, маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига киритиладиган пул
чиқимлари бўлиб ҳисобланмайди
,
бундай чиқимлар бўлиб таъминотчилардан
ҳақиқатда олинган ТМБ, иш ва
хизматлар учун қилинган пул тўловлари ҳисобланади,
таъминотчиларга тўланган бўнаклар сотилган маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматлар
таннархига киритиладиган пул чиқими ҳисобланмайди, улар дебиторлик қарзлар бўлиб
ҳисобланади;
•
ҳисоботда ходимларга тўланган пул маблағларининг уларга тўланган қарз ёки
бўнак эканлигини ҳам
тўғридан
-
тўғри аниқлаш имкони мавжуд эмас, одатда
ходимларга тўланган меҳнат ҳақи мавжуд кредиторлик қарзларнинг пул маблағлари
билан қопланган қисмини билдиради, ходимларга ўтказилган бўнаклар дебиторлик
қарз бўлиб ҳисобланади;
•
бюджетга тўланган солиқларнинг айнан қайси солиқ турларига тегишлилигини
ҳам ҳисоботдан бевосита аниқлаб бўлмайди;
•
бундай ахборот чекловлари бошқа
дебиторлар ва кредиторлар билан бўлган
пуллик муносабатларга ҳам тегишлидир;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
453
•
ҳисоботда корхонанинг операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятига доир
бошқа пул кирими ва пул чиқими
алоҳида қатор (модда) сифатида кўрсатилган, одатда,
амалиётда ушбу қатор (модда) кўп ҳолларда баланс тенглигини таъминлаш
ролини
ўйновчи восита бўлиб қолмоқда, изланишлар ушбу моддага асоссиз суммаларни
киритиш ҳолларини кўп учрашини кўрсатмоқда.
Учинчидан,
ҳисобот корхоналарнинг бўш пул маблағлари тўғрисида
маълумотларни бермайди. Одатда,
бўш пул маблағлари –
бу
хўжалик юритувчи
субъектларда юз берган иқтисодий муносабатларнинг натижаси бўлиб, вужудга келган
барча тўлов мажбуриятлари тўлиқ қониқтирилгандан кейин улар ихтиёрида хусусий
актив сифатида қоладиган ва келажакда ўта муҳим аҳамиятга молик бўлган фаолият
турлари ҳамда мақсадларга хоҳиш
-
иродага кўра тасарруф этилиши мумкин бўлган
пул
маблағларидир.
Юқорида берган таърифимизга асосан корхоналарнинг бўш пул
маблағларини (Бпм), мос равишда, давр боши ва давр охирига қуйидагича
ҳисоб
-
китоб
қилиш мумкин:
Бпм
=
(Сдб, Сдо)
–
(
Бм,УМм, Жм) + Дқ –
ТМЗ –
КДХ
(1)
Бу ерда: (Сдб)
-
пул маблағларининг давр бошига қолдиғи;
(Сдо)
-
пул
маблағларининг давр охирига қолдиғи;
(
Бм)
-
барча мажбуриятлар; (Умм
) -
узоқ
муддатли мажбуриятлар; (Жм
) -
жорий мажбуриятлар; Дқ –
жами дебиторлик қарзлар
суммаси; ТМЗ
-
товар моддий заҳиралар суммаси; КДХ
-
келгуси давр харажатлари
суммаси
Тўртинчидан,
ҳисоботда
акс эттириладиган пул маблағлари давр боши ва
давр
охиридаги уларнинг соф пул маблағлари эканлигини билдирмайди. Соф пул маблағлари
улушини ҳисоботда алоҳида моддада кўрсатиш ва уни қуйидагича аниқлаш фойдадан
холи бўлмайди:
Спму
=
(Сдб, Сдо)*Сау/100%
(2)
Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботнинг юқорида келтирилган ахборот чекловлари,
шунингдек унда
акс эттириладиган кўрсаткичларнинг тўлиқ реаллиги, бизнингча,
қуйидаги сабабларга кўра
тўлиқ ишончли бўлмайди:
*корхоналарда пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати кўп сонли счётларда
(чунончи, 5010, 511
0, 5210, 5500, 5
710) акс эттирилади. Ушбу счётларда
пул
маблағларининг, бир томондан, ташқи, иккинчи томондан эса, ички ҳаракати акс
эттирилади. Мазкур счётларнинг дебет ва кредит оборотидан
ташқи пул кирими ва
ташқи пул чиқимини бевосита аниқлаб бўлмайди.
Бунинг учун уларнинг дебет ва
кредит оборот суммаларини ички айланмаларсиз қайта ҳисоб
-
китоб қилиш зарурати
пайдо бўлади. Одатда, маълумотларни териб олишга асосланган бундай ҳисоб
-
китоблар
хатоликка йўл қўйиш хатаридан холи бўлмайди.
*корхонанинг алоҳида
фаолият турлари
(операцион, инвестицион ва молиявий
)
кесимидаги пул кирими ва пул чиқими суммаларини тўғридан тўғри улар ҳисоби учун
мўлжалланган счётлардан олиб бўлмайди. Амалда бўлган 21
-
сон БҲМС “Хўжалик
юритувчи
субъектларнинг
молия
-
хўжалик фаолияти
бухгалтерия ҳисоби счётлари
режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”да ушбу мақсадлар учун махсус счётлар
назарда тутилмаган, шунингдек, мазкур стандартда пул кирими ва чиқимига берилган
бухгалтерия ёзувларидан
бевосита келиб тушган ва чиқим қилинган пул маблағининг
айнан операцион фаолият ёки инвестиция фаолиятига тааллуқлигини билиб бўлмайди.
Шу боис ҳам, бухгалтерлар “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”нинг операцион ва
инвестицион фаолиятига доир пул тушумлари ва чиқимларининг тегишли қаторларини
ҳисоб регистрларида акс эттирилган бухгалтерия ёзувларидан териб олиш йўли билан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
454
тўлғазади. Маълумотларни бундай териб олиш ҳам, табиий равишда, хатоликка йўл
қўймаслик кафолатини бермайди.
*корхонанинг алоҳида фаолият турлари (операцион, инвестицион ва молиявий)
бўйича пул маблағларининг соф ўсиши ва соф камайиши кўрсаткичлари ҳисоб
-
китоб
асосида аниқланадиган кўрсаткичлар бўлиб ҳисобланади. Бухгалтер томонидан амалга
ошириладиган ҳар қандай ҳисоб
-
китоб, маълумки, хатога йўл қўйиш хатаридан холи
бўлмайди.
Хулоса ва таклифлар.
Юқоридаги хатоликларни олдини олиш “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида
ҳисобот”ни реал тузиш ва унинг ахборот бериш имкониятларини кенгайтиришга
эришиш учун, бизнингча, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим.
Биринчидан, корхоналар ҳисоб сиёсатида харидорлик қарзларни операцион
фаолиятга ва инвестицион фаолиятга доир эканлигини алоҳида
-
алоҳида акс эттирувчи
қуйидаги счётларни киритиш:
*4010 “Операцион фаолиятга доир олинадиган счётлар” ва 4011 “Инвестиция
фаолиятига доир олинадиган счётлар”ни;
*
4310 “Операцион фаолиятга доир бўнаклар” ва 4310 “Инвестицион фаолиятга
доир бўнаклар”;
* 6010 “Операцион фаолиятга доир тўланадиган счётлар” ва 6011 “Инвестиция
фаолиятига доир тўланадиган счтлар”ни;
* 4890 “Асосий фаолиятга доир бошқа дебиторлик қарзлар”
ва 4891 “Инвестиция
фаолиятига доир бошқа дебиторлик қарзлар”, 4892 “Молиявий фаолиятга доир бошқа
дебиторлик қарзлар”ни;
* 6
991 “Операцион фаолиятга доир бошқа кредиторлик қарзлар”, 6992
“Инвестиция фаолиятига доир бошқа кредиторлик қарзлар” ва 6993 “Молиявий
фаолиятга доир бошқа кредиторлик қарзлар”ни;
*
9431 “Операцион фаолиятга доир банк хизматлари харажатлари”, 9432
“Инвестицион фаолиятга доир банк хизматлари харажатлари”, 9433 “Молиявий
фаолиятга доир банк хизматлари харажатлари”ни.
Ушбу счётларни корхона ишчи счётлр режасига киритиш ҳамда уларни қўллаш,
бизнингча, корхоналар бухгалтерияси томонидан “Пул маблағлари ҳаракати
тўғрисида
ҳисобот”ни фаолият турлари кесимида пул маблағлари кирим ва чиқимини
бевосита акс
эттирувчи бухгалтерия ёзувлари асосида тузишга имкон беради. Мос равишда, бу
бухгалтерлар
томонидан “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот” бевосита
счётлар маълумотлари асосида реал тузилишига имкон беради.
Иккинчидан, ”Пул маблағлари тўғрисида ҳисобот”нинг амалдаги шаклига
қуйидаги аналитик жадвални илова сифатида бериш тартибини 9
-
сон БҲМС
“Пул
оқимлари тўғрисида ҳисобот”га киритиш. Ушбу илова сифатида тақдим этиладиган
аналитик жадвалда корхонанинг фаолият
турлари (операцион, инвестицион ва
молиявий) бўйича пул кирими ва чиқимини акс эттирувчи моддалар ҳар бирини
алоҳида қаторларда акс
эттириш тартибини аниқ
белгилаш
лозим, деб ҳисоблаймиз.
Ушбу тартибни ўзида ифодаловчи анатитик жадвалнинг таклиф этилаётган шакли ва
мазмуни 1
-
жадвалда келтирилган.
Ушбу аналитик жадвал маълумотлари корхонада ҳисобот даврида пул
маблағларининг айнан қаердан ва қандай мақсадларда келиб тушганлигини,
шунингдек пул маблағларини кимга ва қандай мақсадларда чиқим қилинганлигини
бевосита кўрсатиб туради. Мазкур жадвал “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”да пул
оқимларини фаолият турлари кесимида тўғри тўлғазилишига
имкон беради ва уни
кафолатлайди. Бу, мос равишда, пул оқимлари тўғрисда ҳисоботга ахборот
фойдаланувчилар
ишончини ошишига олиб келади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
455
1-
жадвал
Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботга илова
(тавсия)
Пул кирими
(Дт 5010, 5110
,5210, 5510, 5710
Пул чиқими
(Кт 5
010, 5110,5210, 5510, 5710
Кор.
счёт
Кирим тури
Сумма
Кор.
счет
Чиқим тури
Сумма
Операцион фаолият
9010
Харидорлардан
товар,
маҳсулот, иш ва хизматларни
сотишдан нақд
соф тушум
4310
Таъминотчиларга
ТМЗлар учун нақдсиз
аванс тўловлари
6410
Харидорлардан
товар,
маҳсулот, иш ва хизматларни
сотишдан
нақд
тушган
билвосита солиқлар
6010
Таъминотчиларга
олинган ТМЗлар учун
нақдсиз тўловлар
4010
Харидорлардан
товар,
маҳсулот, иш ва хизматларни
сотишдан нақдсиз
соф тушум
4410
Операцион
фаолият
бўйича
таъминотчи
-
ларга тўланган бил
-
восита солиқлар
6410
Харидорлардан
товар,
маҳсулот, иш ва хизматларни
сотишдан нақдсиз
тушган
билвосита солиқлар
4210
Ходимлар меҳнат ҳақи
бўйича бўнак тўловлари
4200
Ходимлардан
берилган
бўнакларнинг қайтарилиши
(бўнак турлари бўйича)
4220
Ходимларга
хўжалик
ишлари ва сафар учун
берилган
бўнак
тўловлари
4310
Таъминотчиларгдан қайтган
бўнак
тўловлари
4410
Бюджетга
тўланган
бўнаклар
(солиқ
турлари бўйича)
4400
Бюджетдан
ортиқча
тўловларнинг қайтарилиши
(солиқ турлари бўйича )
4510
Мақсадли
фондларга
бўнак бўловлари (тўлов
турлари бўйича)
4510
Мақсадли
фондлардан
ортиқча
тўловларнинг
қайтарилиши
(тўлов
турлари бўйича )
6310
Харидорларга
қайтарилган бўнаклар
4700
Ходимлардан
бошқа
операциялар бўйича тушум
(тўлов турлари бўйича)
6991
Операцион фаолиятга
доир
бошқа
кредиторлик қарзлар
4890
Бошқа дебиторлардан нақд
соф тушум
9431
Операцион фаолиятга
доир банк хизматлари
учун тўловлар
6410
Бошқа дебиторлардан нақд
тушган билвосита
солиқлар)
4890
Операцион фаолиятга доир
бошқа
дебитор
-
лардан
нақдсиз соф тушум
4410
Операцион фаолиятга доир
бошқа
дебиторлардан
нақдсиз тушган билвосита
солиқлар
6310
Харидорлардан
нақдсиз
бўнак тушуми
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
456
Инвестицион фаолият
4020
Асосий воситалар, номоддий
активлар
ва
молиявий
активларни
сотишдан
нақдсиз
соф тушум
4311
Таъминотчиларга
инвестицион фаолият
бўйича
нақдсиз аванс
тўловлари
4020
Асосий
воситалар,
тугалланмаган
қурилиш
объектлари,
номоддий
активлар
ва
молиявий
активларни
сотишдан
нақдсиз нақдсиз тушган
билвосита солиқлар
6011
Таъминотчиларга
инвестицион фаолият
бўйича
қарзларни
нақдсиз тўлови
0600
Киритилган
инвестиция
-
ларнинг
қайтарилишидан
тушум
4410
Инвестицион фаолият
бўйича
таъминотчи
-
ларга тўланган бил
-
восита солиқлар
4891
Киритилган инвестициялар
бўйича дивиденд тушумлари
0600,
5800
Молиявий инвестиция
-
га сарфланган пул маб
-
лағлари (таъсис бадали,
қимматли
қоғозларни
сотиб олиш, вақтинча
-
лик кредит ва қарз
бериш,
депозит
счётларга қўйилган пул
маблағлари
9432
Инвестицион фаолиятга
доир банк хизматлари
харажатлари
Молиявий фаолият
4610
Акцияларни
сотишдан
олинган тушум
8610
Сотилган
акцияларни
сотиб олиш
4891
Облигацияларни
сотишдан
тушум
8620
Сотилган
облигацияларни сотиб
олиш
6810
Олинган
қиска
банк
кредитлари
6810
Олинган
қиска банк
кредитларини
қайтариш
6820
Олинган қисқа муддатли
қарзлар
6820
Олинган
қисқа
муддатли
қарзларни
қайтариш
7810
Олинган узоқ муддатли
банк
кредитлари
7810
Олинган узоқ муддатли
банк
кредитларини
қайтариш
7820
Олинган
узоқ
муддатли
қарзлар
7820
Олинган узоқ муддатли
қарзларни
қайтариш
8891
Олинган
давлат
субсидиялари
6620
Тўланган дивидендлар
8892
Олинган грант маблағлари
6920
Тўланган
фоиз
тўловлари
9433
“Молиявий фаолиятга
доир банк хизматлари
харажатлари”
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
457
Учинчидан, амалдаги “Пул маблағлари тўғрисида ҳисобот”га “Давр охиридаги пул
маблағлари” моддасидан кейин қуйидаги номлардаги иккита моддани қўшимча
киритиш:
•
корхонанинг бўш пул маблағлари, ушбу модда суммасини юқорида таклиф
этилган (1)
арифметик қурилма асосида ҳисоб
-
китоб қилиш ва ҳисоботда акс эттириш;
•
корхонанинг соф пул маблағлари улуши, ушбу моддани фоиз кўринишида
юқорида таклиф этилган (2) арифметик қурилма асосида ҳисоб
-
китоб қилиш ва
ҳисоботда акс эттириш;
Фикримизча, юқоридаги таклиф ва тавсияларимиз қуйидаги имкониятларни
беради:
халқаро миқиёсда ва республикамизда амалда бўлган 7
-
сон МҲХС “ Пул маблағлари
харакати тўғрисида ҳисобот” ва 9
-
сон БҲМС “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”ни янада
такомиллаштиришга
173
;
ушбу стандартлар асосида тузиладиган
“Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”ни
корхоналар фаолият турлари кесимида реал тўлғазилишига;
мазкур ҳисобот кўрсаткичлар ва пул маблағлари ҳисоби учун мўлжалланган
счётлар ўртасида узвий боғлиқликни таъминлашга;
пул маблағлари тўғрисида ҳисоботни ахборот чекловларини бартараф қилиш ва
унинг ахборот бериш имкониятларини кенгайишига;
пировардида мазкур ҳисоботнинг мулк эгалари, инвесторлар, давлат бошқарув
органлари ходимлари ва бошқа фойдаланувчиларнинг ахборот талабларини тўлиқроқ
қондиришга хизмат қилишига.
Adabiyotlar / Литература / Reference:
Каримов А.А. ва бошқалар
(2019).
Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. –Т.: «Иқтисод
-
молия», –
624
б
;
Ташназаров
С.Н
. (2019)
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари
:
Олий ўқув
юртлари магистратура мутахассисликлари учун дарслик. –Тошкент,
–
555 б.
БҲМС
(2010)
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартларига шархлар тўплами.–
Т.: Норма,
.-
527 б.
Уразов К.Б.
(2013)
Бухгалтерия молиявий ҳисоби. Ўқув қўлланма
.
–
Самарқанд,
СамИСИ,
- 226
бет
.
Уразов К.Б., Пўлатов М.Э.
(2020)
Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. Т.: Инновацион
ривожлантириш нашриёти
-
матбаа уйи,
–
558
б
;
Хасанов Б.А., Хашимов А.А. ва бошқалар (2021) Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. –
Т.:
«Иқтисодиёт дунёси»,
-
992 бет
.
173
БҲМС 9
“Пул оқимлари маблағлари тўғрисида ҳисобот”
