Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
485
САВДО КОРХОНАЛАРИДА ЧЕГИРМАЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Пўлатов Худойберди Уктамович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID:0000-0002-7304-603X
Аннотация.
Мазкур мақолада савдо чегирмаларни ҳозирги
замон талаблари
асосида бухгалтерия ҳисобни методологиясини ишлаб чиқиш
ва ундаги муаммоларни
бухгалтерия хисобида ва ҳисоботларида туғри юртилиш олиб бориш ёритилган.
Калит сўзлар:
рақамли савдо, ташқи савдо, ички савдо, улгуржи товар, чакан
товар, ялпи ички маҳсулот, ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш,
инсон манфаатлари
,
кўрсаткичлар
.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА СКИДОК В ТОРГОВЫХ ПРЕДПРИЯТИЯХ
Пулатов Худойберди Уктамович
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация.
В данной статье описана разработка методики учета скидок при
реализации с учетом требований настоящего времени и правильной интерпретации
проблем бухгалтерского учета и отчетности.
Ключевые слова:
цифровая торговля, внешняя торговля, внутренняя торговля,
оптовые товары, розничные товары, валовой внутренний продукт, социально
-
экономическое развитие, интересы человека, показатели.
IMPROVING THE ACCOUNT OF DISCOUNTS IN TRADE ENTERPRISES
Pulatov Khudoyberdi Uktamovich
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
This article describes the development of the methodology of accounting for sales
discounts based on the requirements of the present time and the correct interpretation of the
problems in accounting and reports.
Key words:
digital trade, foreign trade, domestic trade, wholesale goods, retail goods, gross
domestic product, socio-economic development, human interests, indicators.
Кириш.
Бугунги кунда савдосиз одамларни турмуш тарзни тассаввур қилиш қийин
чунки
бозор иқтисодиёти негизида, маълумки, товар
-
пул муносабатлари ётади. Ушбу
муносабатларнинг пировард натижаси бўлиб аҳолини кенг истеъмол товарларига,
шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни меҳнат предметлари ҳамда воситаларига
бўлган талабларини тўлиқ қондириш, шу асосда яхлит иқтисодиётни жадал
ривожлантириш, одамлар турмуш тарзи ва ҳаёт сифатини яхшилаш ҳисобланади.
UO
‘
K: 658:6
IV SON - APREL, 2024
485-491
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
486
Мазкур мақсадга эришиш ҳар қандай кишилик жамиятида савдо соҳасини,
унга
кирувчи барча бўғинларни, чунончи товарларни сотиш жараёнида чегирмалар
қуллашда савдо субъектлари фаолиятини жадал ривожлантиришни устувор
вазифалардан бири этиб белгиланади.
Корхонанинг
маркетинг ва нарх сиёсати билан белгиланадиган чегирмалар
тизими нархни тартибга солиш элементларидан бири ҳисобланади
.
2020 йил 30 июнда янги
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти
«Товар
-
моддий захиралар» тасдиқланди.
Унга кўра стандартнинг 16
-
бандида
шартномага мувофиқ товар
-
моддий захиралар чегирма билан харид қилинганда, улар
мазкур бандда назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади деп
ёритиб берилган
152
.
Харидор томонидан товар
-
моддий захираларни қабул қилиш санасида
фойдаланилган чегирмалар, агар тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари мавжуд
бўлганда, улар харид қилинган товар
-
моддий захиралари қийматини камайтиришга
олиб борилади (сотиб олиш харажатлари таркибига киритилмайди).
Товар
-
моддий захиралари қабул қилинган санадан сўнг уларни харид қилиш
бўйича шартнома шартларини бажариш натижасида юзага келган (олинган)
чегирмалар, ташкилотнинг молиявий натижаларига олиб борилади ва сотиб олинган
товар
-
моддий захиралар қийматини камайтирмайди.
Қўшимча товар
-
моддий захиралар бепул олинганда, агар тасдиқловчи
бирламчи ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлганда, сотиб олинган товар
-
моддий захиралар
қиймати барча олинган товар
-
моддий захиралар миқдорига (бепул олинган товар
-
моддий захираларини ҳам ҳисобга олган ҳолда) тақсимлаш орқали уларнинг таннархи
аниқланади.
Аввал етказиб берилган товар
-
моддий захиралар ҳисобидан қўшимча товар
-
моддий захиралар бепул олинганда, мазкур бандда белгиланган тартибда ҳисоблаб
чиқарилган
қўшимча олинган товар
-
моддий захиралар таннархи ҳисобот даврининг
молиявий натижаларига олиб борилади.
Агарда товар
-
моддий захираларини сотиб олиш пайтида аввалги харид
қилинган товар
-
моддий
захираларини ҳисобга олган ҳолда қўшимча товар
-
моддий
захиралари
бепул олинганда, аввал харид қилинган ва охирги харид қилинган товар
-
моддий захираларига тўғри келадиган қўшимча бепул олинган товар
-
моддий
захирлари улушлари аниқланади. Бунда охирги харид қилинган товар
-
моддий
захиралари қиймати уларга тўғри келадиган қўшимча бепул олинган товар
-
моддий
захиралари улушини ҳисобга олган ҳолда кирим қилинади.
Бухгалтерия ҳисобнинг 4
-
сон бухгалтерия ҳисобнинг миллий стандартлари билан
чегирмалар икки турга бўлинади
.
1-
расм Чегирма турлари
Берилган чегирмалар ва ҳисобот даврида қайтарилган товарлар асосий
фаолиятдан олинган даромадларга салбий таъсир қилади.
152
https://lex.uz/docs/4890446
товарни харид қилиш
пайтида (юклаб
жўнатиш) бериладиган
чегирмалар
товарни харид қилингандан
(юклаб жўнатилгандан)
кейин бериладиган
чегирмалар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
487
Aдабиётлар шарҳи.
Черкасова
(2015)
фикрича
чегирма
-
битим шартномасида кўрсатилган
маҳсулотнинг базавий нархини мумкин бўлган пасайтириш ҳажмини белгилайдиган
битим шартларидан бири.
Перерубкина
(2009)
фикрича Шартномада назарда тутилган маълум шартлар
бажарилганда сотувчи томонидан харидорга товарнинг шартнома нархини пасайтириш
орқали тақдим этиладиган чегирмалар.
Абдукаримов
(2007)
фикрича
савдо чегирмаси
-
бу харидор томонидан сотувчига
муддатидан олдин тўлаш эвазига товарлар ёки хизматларнинг ҳисоб
-
китоб нархидан
тушган пасайиш.
Солиев
(2010)
фикрича савдо чегирмаси
-
асосий баҳоларни пасайтиришни
билдиради ва харидорларга олдиндан эълон қилинмасдан фақат уларни товарни
кўпроқ харид қилишга ундаш мақсадида сотиш жараёнида, шартномани имзолаш
вақтида қўлланилади. Чегирма келиб чиқиши бўйича ҳуфиёна ва тактикали бўлади
Корхоналар ўз товарини рекламасини ташкил этса, ўзининг воситачиларига ёрдам
беради, уларни маблағини
тежайди ва чигирма бергандай туюлади. Аслида реклама
харажатларини товар таннархига қўшилади. Ёки улгуржи харидорларга имтиёзли
кредит бериш орқали сотишда хам чегирма аниқ кўринмайди. Қолган барча
ҳолатлардаги чегирмалар тактикали (мақсадли) бўлади. Умумий вазифа бу ерда
харидорни товарни кўпроқ сотиб олишга қизиқтиришдир.
Попова
(2011)
“Бухгалтерский учет” журналидаги мақоласида “Агарда товарлар
(
иш, хизматлар)ни жўнатиш факти вақт бўйича унинг учун олинадиган пул
маблағлари билан мувофиқ
келмаса дебиторлик қарзлари юза келади.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада методологик асосларини
республикамиз қонунлари, Президентимиз
фармонлари, қарорлари, асарлари ва маърузалари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари,
бухгалтерия ҳисоби оид миллий ва ҳалқаро стандартлар, Низомлар, йўриқномалар,
хорижда ва республикамизда чоп қилинган илмий ишлар, дарсликлар ва қўлланмалар,
илмий мақолалар,
интернет тармоғи материаллари ҳамда изланишлар олиб борилган
корхоналарнинг амалий материаллари ташкил этади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Савдо корхоналарида бизнинг фикримизча қуйдаги чегирма бериши турлари
мавжуд
153
:
оддий
-
бир марталик харид учун, яъни бошланғич нарх камаяди шартнома
тузилганда бир марта
берилади
;
комплекс
-
шартнома
муддати давомида нархни пасайтиришгача томонлар
келишилган харид ҳажмига эришиш;
улгуржи
-
(товар айланмасига) улгуржи харидлар учун ишлатилади ва масалан, бир
йил давомида харидлар ҳажми ёки куп хажимдаги савдони амалга ошриш;
дилерлик
-
доимий улгуржи харидорларга берилади
яний содиқлик;
бонус
-
белгиланган миқдорда ёки миқдорида харид қилишда маълум миқдор
белгилайди;
махсус
-
имтиёзли шахсларга берилади сотувчи айниқса қизиққан харидорларга;
мавсумий
-
тегишли муддат тугаганидан кейин товарларни сотиб олаётганда йил
вақти, масалан
қишки курткаларни бахор фасли келаётганлиги учун совдо чегирмаси
бериш;
экспорт
-
экспорт учун (чет элга) товарларни сотишда уларнинг
рақобатбардошлигини ошириш мақсадида;
153
Муаллиф ишланмаси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
488
Савдо чегирмаси –
товарга қўйилган устамаларни камайтриш билан боғлиқ бўлган
тушунча
154
Муаллиф
тарифга қуйдагича изох бериб ўтсак авваламбор тадбиркор хечқачон
товарнинг таннархидан паст нархга сотмайди шунинг учун хам хозирги савдо
амалётида товарга қўйган устама нархларни чегирма сифатида бериб келинмоқда.
Умуман олганда корхонага товарлар савдо устамасни (фойизни) қуйишда чекловловлар
булиши мумкин бази товарларга нисбатан.
Бошқа холларда савдо устамаларни белгилаш қонун асосида тартибга солинмайди
балки хўжалик юрутувчи субъектлар томанидан мустақил равишда белгиланади.
Мисол корхона товарнинг таннархи 100000 сўм савдо устамасни 200 % деп
белигилади. Биз савдо чегирмаларни 3 босқичга бўлиб кўриб чиқамиз
Дебит 2920 Кредит 2980 сумма 200000
1-
босқич Харидорга товарни сотганда сотувчи 30% миқдорида чегирма берди яний
30% га устама нархи тушади савдо устамаси 170% қолади.
Дебит 2920 Кредит 2981 сумма 30000 қолдиқ 170000
2-
босқичда Харидор яна товарни нархни тушриш мақсадида савдо бўлими
бошлиғига кириб нархни пасайтришни сўрайди ва савдо бўлми бошлиғи харидор учун
яна 50% чегирма беради ва савдо устамаси 120% қолади.
Дебит 2920 Кредит 2982 сумма 50000 қолдиқ 120000
3-
босқичда Харидор яна товарни нархни тушриш мақсадида корхона директори
олдига кириб нархни пасайтришни сўрайди ва директор харидор учун яна 50% чегирма
беради яний савдо устамаси 70% тушади
Дебит 2920 Кредит 2983 сумма 50000 қолдиқ 70000
Демак корхона яна 70% савдо устамаси билан харидорга сотди.Корхонада умуман
олганда таннархдан паст нархда сотиш холатлари кўзда тутлмайди.
Савдо устамасни корхонани ўзи белгилайдиган бўлса ўша корхона иложи борича
савдо устамасни 20% дан кам қўйиши мумкин эмас сабаби нима учун бирнчи навбатда.
товарларни сақлаш харажатлари 2%
товарларни сотиш харажатлари 3%
бошқарув харажатлари 3%
харажатларга кирадиган солиқларни тулаш 2%
Манашу харажатларин албатта корхона назардан четта қолдирмаслиги керак
чунки бизда товарни сотилди дегани бу корхона фойдага чиқди дегани эмас.
Корхонаниг ялпи фойдаси бу савдо устамасидир.
Демак биз корхоналар учун аптимал савдо устамасни тақдим қилишмиз керак ва
савдо устамаси неча фойиз деп қўйсак аптимал савдо устамаси бўлади.Бошқача қилиб
айтганда ялпи фойда қанча фойизда бўлиш керак.
Меъёрий ҳужжатларга кўра савдо корхоналарининг ялпи фойдаси қуйдагича
аниқланади.
Махсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум
-
Сотилган махсулот
(товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи =
Махсулот (товар, иш ва хизмат) ларни
сотишнинг ялпи фойдаси.
Савдо устамасни фойизни топиш формуласи қуйдагича топилади.
CУ =
(СТ − ТН) ∗ 100
ТН
Бу ерда:
СТ
-
Махсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан соф тушум
ТН
-
Сотилган махсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи
СУ
-
савдо устамаси
154
Муаллиф ишланмаси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
489
2-
жадвал
Савдо корхоналарида молиявий натижалар тўғрисдаги ҳисобот (минг сўмда)
155
№
Кўрсаткичлар
2022
2023
2022
2023
2022
2023
2022
2023
“KHAN
HOUSS”MCHJ
“MUBORAK
DUNYO
GROUP” MCHJ
“KHAN HOUSE
JIZZAKH” MCHJ
“DAVR TEXNO”
MCHJ
1
Махсулот (товар, иш
ва хизмат)ларни
сотишдан соф тушум
56526376 88907898 28110 5550753 4701130 3226156 8889346 20559055
2
Сотилган махсулот
(товар, иш ва
хизмат)ларнинг
таннархи
55925376 87963754 26665 5112702 4452568 2894639 7907971 17859294
3
Махсулот (товар, иш
ва хизмат)ларни
сотишдан ялпи
фойдаси
601000
944144
1445 438051 248562 331517 981375 2699761
4
Савдо устамаси
1
1
5
9
6
11
12
15
2-
жадвалда кўришингиз мумкин 2022 йилга нисбатан корхоналарда 2023 йилда
савдо устамасида ўсиш булган сабаби савдо ҳажми ошган.
Ҳозирги
електрон тўловлар ривожланаётган бир даврда қайтариш (саshbасk)
тушунсҳаси ҳам оммалашиб бормоқда. Кешбекни ҳисобини юритишнинг ҳам ўзига хос
хусусийатлари мавжуд.
Кешбекни пулни қайтариш операцияларини ҳисобга олиш тартиби қонун билан
белгиланмаган. Бухгалтерия стандартлари турли хил бонуслар ва бонусларни ҳисобга
олиш бўйича аниқ кўрсатмаларни ўз ичига олмайди, шунинг учун ташкилотларнинг
ўзлари бухгалтерия сиёсатида ушбу операцияларни ҳисобга олишга ёндашувларни
ишлаб чиқадилар.
SNIL "NАUKА"
156
томонидан ўтказилган тадқиқот доирасида кешбек мижозларни
жалб қилиш учун маркетинг воситаларидан бири еканлиги аниқланди. Савдо
корхоналарида "сашбаск" атамаси алмаштириш (қайтиш) учун белгиланган муддат
тугаганидан кейин мижозга қайтариладиган кечиктирилган чегирмани ёки нақд пулда
ифодаланган харидорга мукофотни англатади. Мамлакатимизда қуйидаги тўлов
тизимларидан фойдаланиш орқали малум кешбекларга ега бўлишимиз мумкин.
Payme,
slisk, upay, paynet, bank ilovalari oson, joyda, ipay yo’li, apelsin
ва бошқалар
.
Бухгалтерия амалиётида харидорларга сотиб олиш вақтида емас, балки кейинги
даврларда тақдим етилган бонуслар ва мукофотларни акс эттиришнинг қуйидаги
вариантлари ишлаб чиқдик
157
:
2-
расм. Чегирма ҳисоби юртилиши
155
“KHAN HOUSS”MCHJ,
“MUBORAK DUNYO GROUP” MCHJ, “KHAN HOUSE JIZZAKH” MCH,
“DAVR TEXNO” MCHJнинг 2
-
шакл “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи” маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
157
Муаллиф ишланмаси
Харидор томонидан бонусдан фойдаланиш ёки унга бонус тўлаш даврида тушум миқдорининг камайиши
Бонусни тўлаш бўйича ҳисобланган мажбурийатни шакллантириш
Корхонанинг бошқа харажатлари сифатида акс еттириш
Корхонанинг сотиш харажатларига киритиш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
490
15-
БҲХС “Мижозлар билан тузилган шартномалар бўйича (тушум) даромад”
мижозларга чегирмалар ва мукофотларни кўриб чиқади, бу эса дастлабки сотиш
давридаги даромадни камайтиради.
Юқорида айтилганлар билан боғлиқ ҳолда, биз касса операцийаларини
бухгалтерийа ҳисобида қуйидагича акс еттиришни зарур деб ҳисоблаймиз:
1) тўлов ҳужжатидаги тушум харидор билан ҳисоб
-
китоб қилиш вақтида
ҳақиқатда олинган маблағлар миқдорида акс эттирилган;
2) сотувчи ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маҳсулотни сотишдан
олинган даромад ҳисобланган қийматда (сотувчи томонидан қопланадиган (ёки
қоплашни режалаштирган) мукофотнинг (чегирманинг) енг мумкин бўлган миқдорига
камайтирилган) аниқланади. мижозлар билан ҳисоб
-
китоб қилиш нуқтаи назаридан
нақд пул бериш хизмати ёки банкдан бўлади).
Кешбек
операциялари бўйича ҳисоб
-
китобларни ҳисобга олиш учун биз қуйдаги
жадвални ишлаб чиқдик.
2-
жадвал
Кешбек операцияларини ҳисоб китоби
№
Хўжали операциясининг
мазмуни
Сумма
(минг)
сўмда
Счётлар корреспонденцияси
Дебит
Кредит
1
Таннарх ҳисобдан чиқарилди
800
9120
2910
2
Савдо устамаси
200
2920
2980
3
Товар сотилди ва даромадга
олинди
1000
4010
9020
4
ҚҚС
120
4010
6410
5
Кешбек ҳисобга олинди
(1%) 10
9411
6330
6
Харидорга кешбек берилди
(1%) 10
6330
5110
7
Харидордан пул келиб тушди
1120
5110
4010
6330-
"Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи" ҳисоб варағи учун 6330 "Кашбекка
операциялари бўйича ҳисоб
-
китоблар"
158
субсчётини очишни таклиф қиламиз.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтганда Бу харидорлар учун пулни тежаш ва камроқ эвазига кўпроқ
нарсани олишнинг бир усули. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчилар ҳам
манфаатдор. Шу тарзда улар ўзларини танитадилар ва савдони оширадилар. Нархни
бироз пасайтириш билан ҳам сиз катта ҳажмдаги савдодан даромад олишингиз мумкин.
Биз эса
чегирмалар ҳисобни амалётда камдан кам кўришимиз мумкин.
Чегирмалар ҳисобини юритишнинг биз таклиф қилган усуллар солиқ кодекси ва
21-
сон БҲМСга киритиш меъёрий ҳужжатлардаги номувофиқликларга барҳам беради,
чегирмалар ҳисобининг соддалашувига, уларнинг турлари бўйича мазмун
-
моҳиятига
мос равишда ҳисобга олинишига, ҳисобот даврининг охирида молиявий натижа
кўрсаткичларининг, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг молиявий ҳисоботларда
реал акс эттирилишига олиб келади.
Адабиётлар / Литература/ Reference:
Po‘latov, X. (2023). Elektron savdo korxonalarida buxgalteriya hisobini tashkil etish132
Абдукаримов Б.А. (2007) Ички савдо иқтисодиёти. Дарслик. 1
-
қисм. –
Т.: Фан ва
технология, 39
-
бет.;
Перерубкина, Ю.С. (2009) Особенности учета скидок, предоставляемых покупателю.
Актуальные вопросы экономических наук, (6
-2), 268-273.
158
Муаллиф ишланмаси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
491
Попова М.И. (2011) Бухгалтерский учет в бюджетных организациях : учеб.
-
практ.
пособие / М. И. По по ва, И. И. Жуклинец. –
М. : Издательство Юрайт; ИД Юрайт,
-
594 с.
-
Серия : Магистр
Пўлатов, Х. У. (2023). САВДО КОРХОНАЛАРИДА ТОВАРЛАРНИ СОТИЛИШИ АУДИТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Экономика и социум, (6
-2 (109)), 919-921.
Пўлатов,
Х.У.
(2023).
САВДОНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДА
РАҚАМЛИ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ
ЎРНИ.
Экономика и социум, (6
-2 (109)), 939-942.
Пўлатов, Х.У. (2023). САВДО КОРХОНАЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ ҲИСОБИНИНГ
МЕТОДОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ.
Экономика и социум, (6
-2 (109)), 931-934.
Пўлатов, Х.У. (2023). САВДО ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШДАГИ МУАММОЛАР.
Экономика и социум, (6
-2 (109)), 928-930.
Солиев А. (2010) Маркетинг Тошкент. ―Иқтисод
-
молия.
-
277 б
;
Черкасова, Г.В. (2015) Скидки: понятие, классификация, признание. Современные
тенденции в экономике и управлении: новый взгляд, (32), 129
-136.
