Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
526
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ТАБАҚАЛАШУВИНИ КАМАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ
ИСЛОҲАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Султонов Сирожиддин Нормуродович
Иқтисодиёт ва педагогика университети
ORCID: 0009-0008-3433-6107
Аннотация.
Аҳолини ижтимоий табақалашуви ва уларни турмуш даражасини
яхшилаш, тенгсизликни камайтиришга қаратилган. Бундан ташқари аҳоли
даромадларининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши масалаларининг ҳал
қилиниши нафақат муҳтожларга фаровон турмуш даражаси таъминланади. Норосмий
секторда маълум маънода бандликнинг таъминланиши ходимлар ижтимоий
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Мамлакатимизда аҳоли даромадларни
табақалашув
даражасининг
камайтириш
мақсадидада
жисмоний
шахслар
даромадларига нисбатан прогрессив солиқ ставкаларни ўрнатилиши. Тадбиркорлик
фаолияти орқали янги иш ўринллар ва дароматларни оширишга қаратилган.
Калит сўзлар:
трансфертлар, прорессив солиқ ставкалари, норасмий секторлар.
НАПРАВЛЕНИЯ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ РЕФОРМ ДЛЯ СОКРАЩЕНИЯ
НЕРАВЕНСТВА ДОХОДОВ
Султонов Сирожиддин Нормуродович
Экономико
-
педагогический университет
Аннотация.
Она направлена на улучшение социального расслоения населения и
уровня его жизни, снижение неравенства. Кроме того, решение вопросов распределения и
перераспределения доходов населения позволит обеспечить комфортный уровень жизни
не только малоимущим. В определенном смысле обеспечение занятости в неформальном
секторе направлено на защиту социальных прав работников.
Установление
прогрессивных ставок налога на доходы физических лиц в целях снижения уровня
доходного расслоения населения в нашей стране. Предпринимательство направлено на
создание новых рабочих мест и увеличение доходов.
Ключевые слова:
трансферты, прогрессивные налоговые ставки, неформальный
сектор.
DIRECTIONS FOR IMPROVING REFORMS TO REDUCE INCOME INEQUALITY
Sultonov Sirojiddin Normurodovich
University of Economics and Pedagogy
Abstract.
It is aimed at improving the social stratification of the population and their
standard of living, reducing inequality. In addition, solving the issues of distribution and
redistribution of the population's income will ensure a comfortable standard of living not only for
the needy. In a certain sense, the provision of employment in the informal sector is aimed at
protecting the social rights of employees. Establishing progressive tax rates on the incomes of
individuals in order to reduce the level of income stratification of the population in our country.
Entrepreneurship is aimed at creating new jobs and increasing income.
Key words:
Transfers, progressive tax rates, informal sectors.
UO
‘
K: 338.23
IV SON - APREL, 2024
526-532
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
527
Кириш.
Аҳолини ижтимоий табақалашуви ҳар қандай
бозор иқтисодиёти учун хос бўлиб,
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида давлат аҳолини турмуш
фаровонлигини ошириш мақсадида даромадлар тенгсизлигини камайтириш, ижтимоий
тенгликни меъёрий даражада таъминлаб туриш вазифаларини ўз зиммасига олади.
Даромадларнинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши масалаларининг ҳал
қилиниши нафақат муҳтожларга балки “бойларга” ҳам тегишлидир. Ижтимоий сиёсий
нафақат аҳолининг муҳтож қатламларини фаровон турмуш даражасини таъминлаб
қолмасдан балки биринчи навбатда мунтазам ривожланиб бораётган жамият унинг
турли истеъмол даражасига ва шунга мувофиқ турли турмуш даражасига эга гуруҳлари
ўртасида барқарор мувозанатни сақлаб туришнинг амалий ва самарали механзмини
ишлаб чиқади.
Ижтимоий сиёатнинг бош мақсадларидан бири турли истеъмол ва турмуш
даражасига эга аҳоли гуруҳларининг мувозанатланган аҳолини таъминлаш ва сақлаш
туридир. Шунингдек ижтимоий сиёсат:
-
даромадларни қайта тақсимлаш ҳисоботига ҳар бир инсонга “мутадил” турмуш
даражасини таъминлаш;
-
аҳолини ижтимоий жиҳатдан ночор гуруҳларини алоҳида оилалар ва шахсларни
ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш чораларини амалга оширишга йўналтириш.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан барқарор
ривожланиш мақсадлари таҳлили ва мониторингида фойдаланиб, барча жойларда
аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш биринчи миллий мақсад
«Темир дафтар» ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб
боришни ташкил қилиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар бўйича
мутлақо янги тизими яратилиши жумладан:
«Аёллар дафтари» ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб
-
қувватлашга, билимва касб
-
ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин
-
қизлар
ва ёшлар бўйича харловдан ўтказилиши.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини
таъминлаш, ёшлар ва хотин
-
қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга
оширишга молиявий кўмаклашилаётгани.
Маҳалла паспорти
-
маҳалла ҳудудида жойлашган хонадонлар, уларда яшовчи аҳоли
таркиби, ижтимоий соҳа объектлари, мавжуд ресурслар, ермайдонлари, бўш бино ва
иншоотлар, инфратузилма объектлари, шунингдек фаолият юритаётган тадбиркорлар
тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига қамраб олган йиғма жадвалларни
шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 22 декабрдаги “Ишга
жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини
меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек меҳнат
ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш
методикасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1011
-
сонли қарори самарали
бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин
-
қизларни муносиб иш билан таъминлаш
асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга эришишда ҳозирда, Ишсизлик
даражаси умумий 10.5%, Ёшлар
17,0%, Аёллар 13,7% ташкил этганлигини мисол
тариқасида кўришимиз мумкин.
Ижтимоий ислоҳатлар олиб бораётган ҳар бир давлат ижтимоий мутаносибликни
таъминлаш ва аҳоли даромадларини тенгсизлигини камайтириш ҳамда шу орқали
турмуш фаровонлигини оширишнинг энг муқобил йўли бу аҳолини бандлигини
оширишдир. Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи тадбиркорликни
ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш ҳисобига ҳал этилмоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
528
Адабиётлар шарҳи.
Аҳоли даромадлари табақалашувини камайтириш борасидаги ислоҳатларни
такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги
«Ҳудудларнинг жадал ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир
устувор чора
-
тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ
-3182-
сон қарори барча устивор
йўналишларни белгилаб берилган, 2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
амалий рўёбга чиқариш доирасида қабул қилинган
20 дан ортиқ қонунлар, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 180 дан ортиқ фармонлари ва 450 дан ортиқ
қарорларида назарда тутилган чора
-
тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро
этилишини таъминлаш ҳозирги босқичда кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим
шарти ҳисобланган (Қарор, 2017).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2023 йилдаги Савдо
-
саноат
палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида қарори ПҚ
-15-
сон қарорига мувофиқ
(
Қарор, 2023).
1) тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
2) ишбилармонлик муҳитини ва инвестициявий иқлимни яхшилаш дастурларини
ишлаб чиқиш.
3) тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш.
4) тадбиркорларни ўқитиш ва кадрларни тайёрлаш.
5) давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик.
6) ташқи иқтисодий
фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш белгилаб берилган.
Венецкий (1971) Демографик моделлаштириш усуллари такрор барпо бўлиши
жараёнларида таҳлил қилиш ва прогнозлашда кенг қўлланилган. Улар аҳолининг
ўзгаришини ёки унинг ривожланиш таркибий қисмларининг ўзгаришини тавсифлаб
беради. Демогравияда демографик жадваллар кўринишдаги муқим аҳоли ва барқарор
аҳоли моделлари, шунингдек, фаразий авлод учун демографик жараёнларнинг рақамли
моделлари, стохастик (эҳтиёж) моделлари ва ҳокозоларни ҳам кенг қўлланилган.
Демографик билимлар ривожланишининг ҳозирги давр босқичи унда математик
моделлаштириш усуллари ва услубларининг тез ривожланиши билан тавсифланади.
Жумладан, ижтимоий бошқариш амалиётда ушбу билимлардан фойдаланиш
имкониятлари кенгайиб бориши, ушбу усулларнинг барчаси маълум бир демографик
ҳодисанинг оммавий кўринишига асосланади. Шунинг учун демография услубиятида
демографик ҳодисаларнинг миқдорий ўлчовларига нисссссбатининг таҳлил ва ўрганиш
усуллари муҳим аҳамият кас этган. Аҳоли ёши
-
жинси таркибини ёққол намоён этиш
учун ёш
-
жинс пирамидаси қўлланилган. Буни тузиш учун эса вертикал ўқда ёш, чапда
-
ёшларни бўйича эркаклар, ўнгда
-
аёллар ёши бўйича тақсимланади. Ўлчов бирлиги
сифатида, беш йил қабул қилинган
.
Солиқлар тўғрисидаги қарашлар тарихан объектив ва субъектив омилларнинг
таъсирида шаклланган. Солиқ тизимининг ўзгариши ва такомиллаштирилиши
солиқнинг тури, миқдори ва йиғиб олиш усуллари хилма
-
хил бўлганлиги билан
асосланиб келинган. Давлат фаолиятининг барча йўналишларини маблағ билан
таъминлашнинг асосий манбаларидан бири ва давлат устуворлигини амалга
оширишнинг иқтисодий воситаси солиқлардир. Айрим иқтисодчилар солиқларни
миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш воситаси сифатида, “Солиқлар –
миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида унинг бир қисмини
давлат ихтиёрига олиш шаклидир” деб изоҳлаганлар. Тургенев (1818) шуни
таъкидлайдики, “Билимли бўлишнинг муваффақиятлари уларнинг халқлар урф
-
одатларига
фойдали
таъсири
даражасига
қараб
солиқлар
тизимининг
такомиллашувига ҳам таъсир этган”, “…солиқлар билимга эга бўлиш билан бирга пайдо
бўлиб, унинг белгиси бўлиб қолди. ….Солиқларнинг тайинланиши, тақсимланиши ва
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
529
йиғилиш усулига қараб халқ орасида тарқалган маълумотлар тўғрисида; йиғиладиган
солиқлар миқдорига қараб унинг бойлиги ҳақида фикр юритиш мумкин, бу билимлилик
ва маърифатни англатадиган иккита энг асосий хусусиятдир” бу сўзлардан яна бир бор
амин бўлиш мумкинки, солиқлар қадимий молиявий институтлар ҳисобланиб,
давлатнинг пайдо бўлиши билан юзага келган.
Шотландиялик иқтисодчи Адам Смит (1776) илк бор солиқ тамойилларини асослаб
берди. Ўз навбатида А.Смит томонидан яратилган солиқлар назариясини маълум
даражада ривожлантирган Д.Рикардо “Солиқлар
-
ҳокимият ихтиёрига келиб тушадиган
ер маҳсулоти ва мамлакат меҳнатининг бир қисмини ташкил этади ва охир
-
оқибатда
улар капитал ҳисобидан ёки мамлакат даромади ҳисобидан тўланади” деб солиқлар
моҳиятини ёритиб берган.
Яна бир мақбул таъриф Пепеляев (1995) томонидан берилган: “Солиқ –
оммавий
ҳокимият субъектларининг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида жисмоний ва
юридик шахслар мулкларини бегоналаштиришнинг мажбурийлик, якка тарзда
холисона, қайтармаслик, давлатнинг мажбурлаши билан таъминланганлик асосларида
ва жазо ёки контрибуция характерига эга бўлмаган қонунда белгиланган ягона
шаклидир”.
Профессор Черникнинг (1992) фикрича “Солиқлар –
давлат томонидан хўжалик
субъектлари ва фуқаролардан қонуний тартибда ўрнатилган ставкаларда ундириб
олинадиган мажбурий йиғимларни ўзида акс эттиради”.
Гатаулин (1996) “... солиқлар ўзи нима, улар нимага керак” деган саволга
қуйидагича жавоб беради: “Солиқлар –
бу давлат сарф харажатларининг асосий манбаи
бўлиб, иқтисодиётни тартибга солувчи ва даромадларни барқарорлаштирувчи
воситадир. Солиқлар давлат бюджети даромадларини ташкил этувчи асосий манба ва
иқтисодиётни бошқарувчи муҳим қурол ҳисобланади” деб ўз фикр мулоҳазаларини
билдирган.
Солиқларга доир фикрларга эътибор қаратадиган бўлсак, улар асосан давлат
хазинасини тўлдирувчи восита сифатида қаралган ва иқтисодий фикрлар шаклланиши
ва ривожланишида уларнинг фискал жиҳатидан келиб чиққан ҳолда баҳо берилган.
Ғарб иқтисодчиларининг назариялари англиялик иқтисодчи Ж.М.Кейнснинг
концепциясига асосланади. Бy концепцияга кўра, солиқлар фискал функциясидан
ташқари иқтисодиётни тартибга солиш, рағбатлантириш ва даромадларни бошқариш
воситаси функцияларига эга, солиқнинг бу функциялари уни иқтисодиётни тартибга
солиш ва иқтисодий барқарор ўсишни таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиш
зарурлигидан келиб чиқади.
Неокейнсчилик йўналиши вакиллари
бўлган Л. Харрот, Н. Кальдор, А. Хансен ва
П.Самуэльсонларнинг фикрига кўра, солиқлар иқтисодиётни тартибга солиш
функциясига эга. Улар солиқ ставкаларини ўзгартириш ва турли имтиёзлар бериш йўли
билан бу функцияни бажариш мумкин деб ҳисоблайдилар. Инглиз
иқтисодчиси
Паркинсон (1992) сўзи билан айтганда: “Солиқлар кўҳнадир –
худди дунёдек, унинг
юзага келишида қачондир бир маҳаллий қўмандон ўз ҳудудида жойлашган дарё ёки
тоғдан савдогар ҳамда саёҳатчи ўтса улардан
ҳақ олиши сабаб бўлган”. 1.Солиқлар ва
йиғимлар мажбурий бўлиб, бунда давлат солиқ тўловчининг бир қисм даромадларини
мажбурий бадал сифатида бюджетга олиб қўяди. Бу мажбурийлик Олий Мажлис
тасдиқлаб берган Солиқ кодексининг қоидалари асосида амалга оширилади. Демак,
мажбурийлик белгиси ҳуқуқий жиҳатдан
давлат томонидан кафолатланади. 2. Солиқлар
хазинага давлат бюджетига тушади. Аммо бошқа турдаги тўловларнинг жамғармаларга
тушиши солиқ муносабатларини акс эттирмайди.
Солиқлар қатъий белгиланган ва доимий ҳаракатда бўлади. Тарихан асрлаб
ўзгармай
ҳаракатда бўлган солиқлар мавжуд. Унинг илмий асоси қанча чуқур бўлса,
шунча қатъий ва узоқ йиллар ўзгармасдан ҳаракат қилади. 4. Давлатга тўланган солиқ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
530
суммаси тўловчининг ўзига тўлиқ қайтмайди, яъни у эквивалентсиз пул тўловидир..
Солиқлар узоқ давр мобайнида жамият томонидан яратилган маҳсулотнинг бир
қисмини давлат бюджети даромадларини шакллантириш учун ундириладиган асосий
молиявий манба ҳисобланади. Шунингдек, солиқлар давлатнинг барча давлат
миқёсидаги чора
-
тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган асосий молиявий
манбалардан бири бўлиб мамлакат иқтисодий тараққиётида ва белгиланган
ислоҳотларни амалга оширишда асосий воситадир. Иқтисодиётни модернизациялаш
шароитида солиқлар деганда солиқ кодексида белгиланган, муайян миқдорларда
ундириладиган,
мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган,
бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади. Демак, солиқлар –
бу бюджетга тушадиган пул ва қонунда белгиланган мажбурий муносабатлардир.
Солиқларнинг мажбурийлиги Олий Мажлис томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ва
меъёрий қонунлар билан таъминланади. Шундай экан, солиқларни тўламасликка, солиқ
объектини яширишга, солиқ суммасини камайтириб кўрсатишга солиқ тўловчиларнинг
ҳаққи йўқ. Бизга маълумки, рақобатли бозор тизими ресурсларни шундай товар ва
хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтирадики, уларга ҳаммадан кўра кўпроқ жамият
эҳтиёж сезади, айнан шу фаолият ривожига билвосита солиқка тортиш механизми
салбий таъсирга эга бўлади
Тадқиқот методологияси
.
Мазкур мақолани ёзишда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш
маълумотларидан барқарор ривожланиш мақсадлари таҳлили
ва мониторингидан,
савдо
-
саноат палатаси, статистика агентлиги, солиқ ставкаларини ҳозирги замон
кўрсаткичларидан фойдаланилди ҳамда мазкур йўналишларда илмий изланишлар олиб
борган олимлар қўлланмаларда кенг фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
2023 йилда амалга оширилган ишлар натижасида, Статистика агентлиги
томонидан ўтказилган
16 минг та
уй
хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда
камбағаллик даражаси 2023 йил якунида
11,0 фоизгача пасайди.
Мамлакатимизда ўтган йилга нисбатан
3,1фоизга
камбағаллик қисқаргани, 2022
йил
натижаларида
камбағаллик
даражаси
14
фоизни
ташкил
этганлиги.
Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилганлигига
кўра, Сирдарё
(19,5%
дан 13,8% гача), Андижон (17,4% дан 11,9% гача) вилоятлари ва
Қорақалпоғистонда (19,9% дан 13,7% гача)
сезиларли даражада қисқарган.
Минимал
ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5% дан 7,9% гача) ва Бухоро (11.9%
дан
11,8% гача), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% гача) вилоятларида аниқланган.
Маълумот учун: 2023
йилда жами 4,1 млн аҳоли, шундан 2,3 млн нафари доимий ва
мавсумий иш ўринларида, 112,8 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларида, 1,6 млн
аҳоли ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига бандлигини таъминлашга эришилди.
Ҳоким ёрдамчилари кўмагида
241,3 минг
нафар фуқароларга ижара асосида ер
майдонлари ажратилган:
-
“20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида
6
745 та
тадбиркорлик субъектлари билан
455 минг
нафар аҳолини бадлигини
таъминлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланганлиги:
-
шунингдек,
472
мингта
оилавий
тадбиркорлик
лойиҳаларига
10
трлн.
сўм
имтиёзли кредитлар ва
73 минг
нафар ишсиз фуқароларга
356 млрд. сўм
субсидия
маблағлари ажратилиши:
-
маҳаллабай ишлаш асосида
51 мингта
микролойиҳаларни амалга оширилиши
натижасида
206 мингта
янги иш ўринлари яратилди:
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
531
-
181 минг
нафар ишсизлар фуқаролар касб
-
ҳунарга ўқитилди ва
183,8
мингта
янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди:
-
инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган МИХ (минимал
истеъмол харажатлари) қиймати
621 минг
сўмни ташкил этганлиги:
-
камбағал оилаларни “Индивидуал дастур”лар тузиш орқали 2023 йилда
208
минг
оиланинг
873 минг
оила аъзоси камбағалликдан чиқарилган бўлса, 2024 йилда
камбағалликдан
150 минг
оила (ва унинг 700 минг оила аъзоси) чиқарилиши
режалаштирилган.
Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат ресурсларининг маълум бир қисми
норасмий секторда банд бўлишади. Норасмий секторда маълум маънода бандликнинг
таъминланиши ходимлар ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилмайди. Натижада ходимлар
ижтимоий ҳимоя тизими билан қамраб олинмай қолади. (нафақа, нафақа ҳуқуқи,
касаллик ва декрет таътили). Норасмий бандликни янада қисқартириш ва амалдаги
бандликни қонунийлаштириш айниқса ўз фаолиятини бошлаётган табиркорлик
субъектлари орасида муҳим омил ҳисобланади.
Меҳнат бозорида мавжуд муаммолар, жумладан: кўп меҳнат талаб қилувчи тармоқ
ва корхоналарнинг устувор ривожланиши, айниқса қишлоқ жойларда ишчи кучининг
ҳудудий ва тармоқлараро ҳаракатчанлигининг ўсиши шароитида меҳнат
ресурсларининг қонуний ва ижтимоий ҳимояланган эпспорти йўли билан бандликни
ошириш учун ҳуқуқий асосларни яратиш аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг
муҳим омили ҳисобланади.
Бундан ташқари ҳозирги кунда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъетларини
уларнинг тажрибасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъетларига қўшимча
даромадларларини инобатга олиб, бошқа турдаги яъни турдош махсулотларни ишлаб
чиқаришда кенг кўламли шарт
-
шароитлар яратиш мақсадга мувофиқдир. Етарли
малака ва амалиётга эга белган мунтазам 3
-
5 йиллар давомида тадбиркорлик
субъетларида фаолият юритган ходимларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва уларни
малакасидан фойданалиб янги тадбиркорик фаолиятини йўлга қўйишда барча
имкониятлардан фойдаланиб, янги иш ўринлар сонини кенгайтиш лозим.
Аҳоли демографик жойлашувига қараб, зинч жойлашган ҳудудларда аҳоли
томорқаларида етиштириладиган маҳсулотларни турига қараб, аҳолига яқин
ҳудудларда корхона ва фирмалар қурилиб, аҳоли томонидан етиштирилган
маҳсулотларни такрор ишлаб чиқиш, қадоқлаш орқали
аҳоли дароматларини
оширишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Аҳоли ишсизлик юқори бўлган ҳудудларда кенг кўламли хизмат кўрсатиш
соҳаларни ривожлатириш ва уларни касбга доир йирик корхоналарни кичик
тармоқларини ишсизлик юқори бўлган ҳудудларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни
тақозо этади.
Мамлакатимизда аҳоли даромадларни табақалашув даражасининг камайтириш
мақсадидада жисмоний шахслар даромадларига нисбатан прогрессив солиқ
ставкаларни ўрнатилган. Прорессив солиқ ставкаларида даромад, яъни солиқ базаси
ошиб бориши билан ставкалар ҳам ошиб боради. Прорессив солиқ ставкаси оддий ва
мураккаб кўринишда бўлиб, оддий кўринишда солиқнинг ставкаси дарамаднинг барча
қисми учун ортади, мураккаб кўринишда эса солиқ тўловчининг даромади қисмларга
бўлинади ва унинг
ҳар бир қисмига нисбатан тегишли солиқ ставкаси қўлланилади.
Хулоса ва таклифлар.
Мамлакатимизда жисмоний шахслар даромадларидан солиқлар мураккаб
прорессив солиқ ставкалари орқали ундирилади ва бу аҳолининг паст даромад олувчи
қатламига нисбатан солиқ юкини камайишига ҳамда уларнинг ихтиёридаги
даромадлари ошишига олиб келади. Юқори даромад олувчи аҳоли даромадларининг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
532
белгиланган миқдордаги ошган қисмигигагина юқори ставкаларда даромад солиғи
ҳисобланади. Бу орқали аҳоли даромадлари ошишини чекламасдан туриб, юқори
даромад олувчилар ва паст даромад олувчилар даромадлари ўртасида фарқни
камайтиришга эришилади.
Мамалакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва даромадлар
табақалашуви даражасини камайтириш борасида олиб борилаётган барча
йўналишлардаги
ислоҳатлар бугунги кунда ўз самарасини бериб келмоқда ва бугунги
кунда келиб аҳоли даромадларининг табақалашуви даражасини меъёрий даражасига
етказишга эришилди. Аҳоли даромадлари табақалашуви бўйича мавжуд вазият ҳисобга
олиб, даромадлар тенгсизлиги даражасини янада камайтириш, аҳолини пул
даромадларини ошириш ва ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадларида
қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим:
-
аҳоли бандлигини муттасил ошириб бориш;
-
тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш орқали бўш иш ўринларини
яратиш ва аҳолини тадбиркорлика кенг жалб қилиш чораларини кўриш;
-
норасмий сектор субъектлари фаолиятини легаллаштириш орқали уларда банд
бўлган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш:
-
аҳолини ўз мулки ва шахсий томорқаларидан тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиб, даромад топиш имкониятларни кенгайтириш;
-
аҳолини ижтимоий муҳофазага
муҳтож қатламларини ижтимоий трансфертлар
билан таъминлаш ҳамда уларнинг миқдорини индексациялаб бориш:
-
даромадлари ва мулкнинг аҳолининг маҳлум бир гуруҳлари ихтиёрида
тўланишини олдини олиш мақсдида аҳоли даромадлари мулкига нисбатан оқилона
солиқ сиёсатини юритиш.
Адабиётлар/Литература/Rеfеrеncе:
Қарор
(2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги
«Ҳудудларнинг жадал ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир
устувор чора
-
тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ
-3182-
сон қарори.
Венецкий И.Г. (1971) Математические методы в демографии.
–М.
Тургенев Н.И. (1818) Солиқ назарияси тажрибаси.
-
Санктпетербург.
Пепеляев С.Г. (1995) Основый налогового права. М.: с 496.
Политическая экономия. Тольковый словарь. М.: Политиздат, 1990. с 330
.
Черник Д.Г. (1992) Налоги в рыночной экономике//Финансы. –
№3 с 161.
Гатаулин Ш. (1996) Солиқлар ва солиққа тортиш. Т.:
Жўраев А., Мейлиев О., Сафаров Ғ. Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. –
Т.: Тошкент
Молия институти, 2004. –
166 б.
Паркинсон С. (1992) Закон и доходы. –
М.: ПКК. Интерконтакт, –
с 100.
Қарор (
2023)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2023 йилдаги Савдо
-
саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш
бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида қарори ПҚ
-15-
сон қарорига мувофиқ.
