Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
370
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА МАЛАКАЛИ
МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Султонов Сирожиддин Нормуродович
Иқтисодиёт ва педагогика университети НТМ
ORCID: 0009-0008-3433-6107
A
ннотация
.
Мақола мазмунида Ўзбекистоннинг бугунги кунда ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш, илм
-
фан соҳаларида малакали кадрларни тайёрлаш ва уларни
жойлаштириш ёшларни ҳаётда ўз ўринларни топиш масаласида ечим вазифасини
бажаради. Ҳозирда бозор иқтисотиётининг шиддат билан ўсиб бораётганлиги, аҳоли
сонинин кескин ошиб бориши ва уларни эҳтиёжларини қондирилишида замон
талабига
мас юқори малакали кадрларга муҳтож сезилмоқда. Юқорида
келтирилган
маълумотларга кўра бугунги кунда олий таълим муассасаларини янгича ёндашиш,
таълим тизимига ўзгартирили киритилиши давр талабига айланмоқда. Мақола олий
таълим тизимига ўгартириш
киритиш орқали юқори малакали кадрларга тайёрлашда
қаратилган.
Калит
сўзлар:
юқори малакали кадрларга тайёрлаш, ишлаб чиқариш соҳасини
ривожлантириш, илм
-
фан соҳасида юқори ютуқларга эришиш.
ПУТИ КОРЕННОГО РЕФОРМИРОВАНИЯ ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЙ И
УЛУЧШЕНИЯ ПОДГОТОВКИ КВАЛИФИЦИРОВАННЫХ СПЕЦИАЛИСТОВ
Султонов Сирожиддин Нормуродович
Экономико
-
педагогический университет НОУ
Аннотация.
По
содержанию
статьи
подготовка
и
расстановка
квалифицированных кадров в сфере производства, услуг и науки Узбекистана
сегодня
является решением проблемы
поиска места молодежи в жизни. В настоящее время
быстрый рост рыночной экономики, резкое увеличение численности населения и
удовлетворение его потребностей требуют высококвалифицированных кадров.
Согласно приведенной выше информации, новый подход к высшим
учебным заведениям,
модифицированное внедрение системы образования становится требованием времени.
В статье акцентируется внимание на подготовке высококвалифицированных кадров
посредством внедрения обучения в систему высшего образования.
Ключевые слова:
подготовка высококвалифицированных кадров, развитие
производственного сектора, достижение высоких достижений в области науки.
UO
‘
K: 378 (575)
IX SON - SENTYABR, 2024
370-378
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
371
WAYS TO FUNDAMENTALLY REFORM HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS AND
IMPROVE THE TRAINING OF QUALIFIED SPECIALISTS
Sultonov Sirojiddin Normurodovich
University of Economics and Pedagogy
Annotation.
It is aimed at improving the social stratification of the population and their
standard of living, reducing inequality. In addition, solving the issues of distribution and
redistribution of the population's income will ensure a comfortable standard of living not only for
the needy. In a certain sense, the provision of employment in the informal sector is aimed at
protecting the social rights of employees. Establishing progressive tax rates on the incomes of
individuals in order to reduce the level of income stratification of the population in our country.
Entrepreneurship is aimed at creating new jobs and increasing income. According to the
information given above, a new approach to higher education institutions, a modified introduction
to the education system is becoming a demand of the times. The article focuses on the preparation
of highly qualified personnel through the introduction of training into the higher education
system.
Key words:
training for highly qualified personnel, development of the production sector,
achieving high achievements in the field of science.
Кириш.
“2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси
Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ
-5847-
сонли фармони ҳамда
2
018 йил 5 июндаги “Олий таълим
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга
оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича
қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-2752-
сонли ҳамда 2019 йил 11 июлдаги
“Олий ва
ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-4391-
сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги “Олий таълим муассасаларини
босқичма
-
босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги 967
-
сонли
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 25 февралдаги
133-
ф
-
сонли фармойиши бугунги олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга асос
бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромонович 30 апрель
куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва
кириш имтиҳонларини ташкил
этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишида вазиятга қараб, ўқув
юкламаларини ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий
кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги, шунингдек,
зерикарли
маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан
воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш
ғоят муҳим масалалиги таъкидланган эди.
Шунга қарамай бугунги кунда Олий таълим соҳасини ислоҳ қилиш масаласида
керакли тажрибаларга таянган ҳолда аниқ мақсадли ва манзилли таклифларни ишлаб
чиқиш ва уларни олий таълим муассасаларида тажриба тариқасида ўтказиш, бир
хилликдан кенг қамроли таълимга ўтиш, таълим йўналишига қараб мутахассислик
фанларига кўпроқ соатлар
ажратилиши лозим. Фанлар йўналишида кераксиз
йўналишга доир бўлмаган фанлардан воз кечиш орқали фанларни камайтириш ва
назарий билимлар билан бир қаторда ишлаб чиқаришда
,
хизмат кўрсатиш соҳаларида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
372
ва кичик тармоқларда олий таълим муассасасини битирган талабаларни мослаштириш
зарурият замон талаби бўлиб қолмоқда.
Илмий
-
амалий жиҳатдан республикамиз олий таълим тизимининг ютуқ ва
камчиликларини муҳокама қилиш асосида уни ислоҳ қилиш йўналишларини белгилаш,
халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида
биринчи 1000 ўриндан жой
эгаллаш,
халқаро тажрибадан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини
жорий этиш ҳамда таълим ва илм
-
фан технологияларини жалб этиш, олий
таълим
мазмунини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, олий таълим муассасаларининг
барча соҳаларида муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда
уларнинг ечими юзасидан инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган
мулоқот
марказларга айлантириш.
Олий таълим муассасаси самарадорлик мезонлари асосида меҳнатга ҳақ тўлаш
тизимини жорий этиш, таълим сифатини юқори босқичга кўтариш, ўқитишнинг
ташкилий шаклларини такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибаларни миллий
таълим тизимида
татбиқ этиш, таълим жараёни устидан самарали жамоатчилик
назоратини ўрнатиш.
Тадқиқот методологияси
.
Мазкур мақолани ёзишда статистик: кузатув, свадкалаш ва гуруҳлаш усуларидан,
таркибий таҳлил, кадрлар сиёсати, ишлаб чиқаришдаги соҳасида сўров усули
қўлланилган
ва олий таълим муассасалари таҳлил
қилинган.
Адабиётлар шарҳи.
“2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси
Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ
-5847-
сонли фармони ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга
оширилаётган
кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича
қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-2752-
сонли ҳамда 2019 йил 11 июлдаги “Олий
ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-4391-
сонли
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги “Олий таълим муассасаларини
босқичма
-
босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги 967
-
сонли
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги
133-
ф
-
сонли фармойиши бугунги
олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш
имкониятлари ҳақида сўз юритилган.
Меҳнат муносабатлари бу ходим меҳнат жараёнига жалб қилиниши вақтидан
бошлабланади ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқий маъёрлар билан
тартибга солишни назарда тутади. Меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий
маъёрлар унинг меҳнат соҳасидаги ҳолатини белгиловчи муҳим омил бўлиб, айни
пайтда давлат миқёсида муҳим ижтимоий
-
иқтисодий функцияни бажариди
(
Абдурахмонов
, 2019).
“Меҳнат иқтисодиёти” иқтисослигининг асосий масалалари
ёритилган, макро ва микро даражада инсон ресурслари фаолиятининг ивтисодий
қонуниярлари, шунингдек, меҳнат бозори ва корхоналарда меҳнатни жалб қилиш ва
ундан фойдаланишбўйича юзага келадиган иқтисодий
муносабатлар ўрганилган.
Ресурслар –
бандликнинг турли шаклларини яратади. Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил
этиш ва мақбул иш ҳақини белгилаш тартиби тавсифланган, иш ҳақи фондини
шакллантириш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлашга қўйиладиган талаблар
келтирилган. Меҳнат иқтисодиётининг асосий муаммоси унинг самарадорлиги тизими
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
373
бўлиб, унда етакчи рол меҳнат унумдорлигига тегишли бўлиб, миллий бойликнинг
ўсишига ёрдам беради, Жамиятнинг барча аъзоларининг фаровонлик даражасини
ошириради ва ижтимоий стандартлар ва кафолатларни таъминлайди. (Алиев,
2016).
Меҳнат
жараёнининг
асосий
характеристикалари
қуйидагилардан
иборат:
натижаларни фойдалилиги, ишчиларнинг вақт ва энергиясини сарфлаш, уларнинг
даромадлари ва бажарилган функциялар мазмунидан қониқиш даражасидир (Генкин
,
2007
). “Ходимларни бошқариш иқтисодиёти” фанининг асослари ўрганилган: назарий
ва услубий масалалар, жумладан, самарали ходимларни бошқариш тизимини
шакллантиришнинг ташкилий
-
иқтисодий механзми; меҳнат салоҳияти, интеллектуал
ва инсон капитали
иқтисодий баҳолаш; меъёрий
-
ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва
асосли ташкилий
-
иқтисодий меъёрлар аслсида меҳнат кўрсаткичларни таҳлил қилиш
усулларини қўллаш; кадрлар харажатларини, меҳнат унумдорлигини таҳлил қилиш,
режалаштириш ва бошқариш.
Бакалавтлар, магистрлар,
қўшимча касбий таълим талабалари, шу шумладан МБА
йўналишлари талабалари, аспирантлар, докторантлар, иқтисодиётнинг реал сектори
ташкилотлари ҳамда давлат ва миниципал ҳокимият органларининг кадрлар
бошқаруви бўйича мутахассислари учун керакли кўрсатмалар
берилган (Кибанов,
Ивановская, Митрофанова,
Эсаулова
,
2012). Университетнинг "Электрон бизнес ва
электрон тижоратни бошқариш" курси илмий билимларнинг энг ёш ва амалиётга
йўналтирилган йўналишлардан бирига бағишланган. Ўқув қўлланма рақамли
иқтисодиётнинг
моҳиятини очиб беради, рақамли технологиялар эволютсияси
таъсирида бизнес моделларини ўзгартириш нуқтаи назардан электрон бизнес ва
электрон тижоратни бошқариш бўйича назарий тамойиллар ва амалий тавсиялар
беради. Инноватция технологиялар ва уларнинг истехмолчилар хулқ
-
атворига таъсири,
янги бозорларнинг шаклланиши ва компаниялар характеридаги ўзгаришлар, рақамли
иқтисодиётнинг глобал тенденциялари ва электрон бизнес юритишнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда рақобат характерига аҳолида эътибор
қаратилмоқда. Сўнгги авлод олий
олий таълимнинг Федерал давлат таълим стандарти
талабларига жавоб беради. Олий таълим муассасаларининг “Иқтисодиёт” ва
“Менежмент” йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун тушунчалар берилган
(Лапидус, 2018).
Меҳнат бозорида аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ўрганиш иқтисодчи
олимларнинг доимий диққат марказларида бўлган, жумладан, МДҲ давлатлари
олимларидан Л.С.Ржаницынанинг фикрича «Аёл
-
она, ишчи, ходим ва уй бекаси, бу икки
тарафлама оғирликни бирга қўшиб олиб бориш учун аёлларни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш
лозим бу жараённи гендер тенглиги даражасида ўрганиб, нафақат ижтимоий
ишлаб чиқаришда иш билан бандлик балки, уларнинг оилавий муаммолар, болалар
тарбияси билан машғуллигини енгиллатиш керак» (Мамадалиева
, 2016).
Глобаллашаётган дунёда аҳоли миграцияси билан боғлиқ кенг кўламли
муаммоларга бағишланган. Миграциянинг ижтимой ҳаётнинг турли соҳаларда,
жумладан, демографик тузилмаларга, аҳоли сонига, этник жараёнларга, меҳнат
бозорига, ҳудудий ривожланишига, ижтимоий
сиёсатга таъсирини ўзгартиришнинг
назарий жиҳатлари ҳар томонлама кўриб чиқилади. Меҳнат миграцияси муаммоларига
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Миграция жараёнларини прогнозлаш, мигратция
сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва мигрантларнинг
қабул қилувчи жамиятга ижтимоий интеграциялашуви масалалари ёритилган.
(Воробьева, Топилин, 2012).
Энг янги авлод давлат таълим стандартига мувофиқ, меҳнат иқтисодиётининг
назарий асослари ҳар томонлама ёритиб берилган, бозор иқтисодиёти шароитида
меҳнат бозори фаолиятини тавсифловчи асосий категория ва атамалар таҳлил
қилинган. Ушбу дарсликдан фойдаланиш курс имтиҳонига тайёрланишини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
374
осонлаштиради ва имтиҳондан юқори баҳо олишингизни кафолатлайди. Кенг
иллюстратив материаллар (графиклар, диаграммалар, жадваллар) мавжуд. Бакалавр,
аспирантлар, иқтисод олий ўқув юртлари ва кафедралари ўқитувчилари, меҳнат
бозорида хулқ
-
атворни моделлаштиришнинг турли жиҳатлари билан шуғулланувчи
иқтисодчилар, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги мутахассислар ва
жамиятнинг меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш муаммолари билан қизиққан
ҳар бир киши учун тавсия этилган (Михалькина, Белокрылова, Фурса
, 2017).
Назарий ва амалий шахсий хусусиятларни батафсил сифат ва миқдорий баҳолашни
тобора кўпроқ ўз ичига
олади: билим, малака, кўникмалар, тўпланган ишлаб чиқариш
тажрибаси, қобилят, фаоллик, маъсулият ва бошқалар. Уларнинг амалий аҳамияти
ортиб бормоқда ҳалолик, коллективизм ва миқдор қобтлиятлари, виждон, раҳм
-
шавқат,
бағрикенглик ва бошқалар каби инсонпарварлик фазилатлари ҳақида фикр ва
мулоҳазалар юритилган (Одегов, Руденко, 2016).
Таҳлил
ва натижалар муҳокамаси.
2017-
2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида мамлакатимиз иқтисодиётини
инновацион ривожлантириш, фаол
инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш, янги
замонавий корхоналар ташкил этиш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш орқали аҳолининг иш билан бандлигини ва муносиб даромад топишларини
таъминлаш вазифалари белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Президенти
Шавкат Мирзиёев Миромонович томонидан
2020 йил 25 январда Олий Мажлисга
Мурожаатномасида “Биз янги иш ўринларини яратадиган тадбиркорларни хар
томонлама қўллаб
-
қувватлашимиз, таъбир жоиз бўлса, уларни
елкамизда
кўтаришимиз
керак” деб алохида таъкидланган этилар. Ўзбекистон Республикасининг доимий
аҳолиси сони 2024 йил 22 апрел
ҳолатига
37,0 млн
кишини ташкил этди.
Таҳлил натижаларига кўра 2030 йилга бори аҳоли сони
44 млнга
етади. Мамлакат
аҳолиси 2024
йил бошида
36,8 млн
кишини ташкил этган. Ҳар бир ойда ўртача
54,5
минг
кишига ошган. Ҳар бир
кунида эса ўртача
1,8 минг
кишига кўпаймоқда.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1
январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича
таркиби:
-
меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар –
11,4 млн. киши (31,7 %)
-
меҳнатга лаёқатли ёшдагилар –
20,5 млн. киши (56,8 %)
-
меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар –
4,1 млн. киши (11,5 %)
хиссасига тўғри келади.
2024 йил 1 январ ҳолатига меҳнат ресурслари сони
19
миллион 724 минг 900
киши
ни ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан
207 минг 400 кишига (1,1
фоизга)
ошган.
Ўзбекистонда меҳнатга лаёкатли аҳолини ҳамда олий таълим муассасаларини
тамомлаган ёшларни муносиб
доимий иш
билан таъминлаш жуда муҳим ва ўткир
ижтимоий масала эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Юкорида кайд қилинган статистика маълумотлари Республикамиз минтақалари
кесимида чуқур таҳлил қилиш асосида аҳоли илмга бўлган талабидан келиб чиқиб,
ҳудудий ва тармоқларда кадрлар масаласини олий таълим муассасалари билан
ҳамкорликда
дастурларини
ишлаб
чиқиш
ва
уларнинг
бажарилишини
мувофиқлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини
ишлаб чиқиш ҳамда олий таълим битирувчи ёшларнинг иш жойлари квотасини
белгилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора
-
тадбирларни амалга
ошириш:
-
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда
Олий таълим
муассасалари билан биргаликда битирувчиларини улар эгаллаган мутахассисликларга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
375
мувофик ишга жойлаштиришни таъминлаш ва уларга доир ҳуқуқий ҳужжатларни
ишлаб чиқиш;
-
ишга жойлашган олий маълумотга эга бўлган иктисодиётда хамда меҳнат
бозорининг реал талабларидан келиб чиккан холда, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш;
-
ишга жойлаштириш жараёнига илғор ахборот технологияларини фаол жорий
этиш, жумладан, Миллий вакансиялар базасини яратиш ва доимий ривожлантириб
бориш;
-
ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида замонавий
инфратузилма ва рақобат муҳити яратиш, аҳоли ва ёшларни бандлигини таъминлаш
масалаларида давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий
ҳокимият органлари, таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлари, фуқороларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ва олий таълим муассасалари билан ўзаро
ҳамкорлигини таъминлашнинг самарали механизмларини шакллантириш;
-
бандлик ва меҳнат муҳофазаси сохасида қонунчиликка риоя этилиши устидан
назоратни таъминлаш, меҳнат шароитлари экспертизасини амалга ошириш, меҳнат
муносабатларини, меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини олий таълим
муассасалари билан ҳамкорликда янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора
-
тадбирларни амалга ошириш;
-
Олий маълумотли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазаси
масалалари бўйича кенг ахборот
-
тушунтириш ишларини олиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновация вазирлиги ва унинг
тасарруфидаги олий таълим муассасалари меҳнат иқтисодиётига юқори малакали
кадрларни тайёрлаш ва давлат миқёсида, ижтимоий
-
меҳнат муносабатларига асосий
назарий
-
методологик ва амалий чораларни ишлаб чиқилиши зарурияти сезиларли
даражада ўз аксини топмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/23
-
ўқув йили бошига
республикамизда фаолият юритаётган 191 та олий таълим ташкилотларида таҳсил
олаётган
талабалар сони бир миллиондан ошган.
Шундан:
-
талаба йиғитлар –
544,8 минг нафар
-
талаба қизлар –
495,6 минг нафар
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти
маълумотларига кўра, хорижий таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 808,
4
минг нафарни ташкил этган.
Бежизга юқорида келтирилган меҳнат муносабатлари, янги иш ўринлари ҳақида
гапириб ўтилмади. Ҳозирги замон талаби ишлаб чиқариш ва давлат ташкилотларига
керакли малакага эга бўлган мутахассисларни етиштиришда олий талим
муассасаларини интегратциялаш яъни уйғунлаштиришдир. Бизга маълумки таълида
ижтимоий фанлар, гуманитар фанлар ва табиий фанлар йўналишида таълим берилади.
Мақола мазмуни шундан иборатки, мазкур фанларни ўтилишида бир
-
бирига
алоқаси бўлмаган дарсликларни аралаштирмаслик, семестр фанларни қисқартириш
,
йўналишган доир фанларга урғу бериш замон талабига айланмақда. Сўровлар
ўтказилганда талабалар томонидан билдирилган фикрларга кўра ўтиладиган фанлар
аксарияти бизнинг йўналишимизга таълуқли эмас ва аксарият ҳолларда семестрда кўп
фанлар бўлганлиги эвазига дарсликларни ўз вақтида бажара олмасликлари ҳақида ва
мутахассислик фанларига кўпроқ соатлар
ажратилиши тўғрисида фикр билдиришган.
Мисол тариқасида тарих, фалсафа, журналистика, ўзбек филологияси йўналишида
олий математика, физика, биология, кимё фанларини ўрнига мутахассислик фанларни
соатлари кўпайтириши ёки шуни акси сифатида аниқ фанларга доир фикрлар
билтирилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
376
Бизга маълумки, олийгоҳда 8 семестр яъни 4 йил давомида бакалавр даражасидаги
диплом берилади
(1-
расм
).
Мазкур таълим жараёнини янги замонавий таълимга
ўзгартириш масаласи бўйича муҳокама
қиладиган бўлсак, 1 семетр яъни 6 ой назарий
билимларни, 2 семестр ишлаб чиқариш ёки давлат ташкилотларга талабларни амалиёт
ўташ учун танланган йўналишлари бўйича юбориш
.
Назарий билим олган талабалар
амалиётда назарий билимларини янада бойитилишига эришилади. 4 йил давомида
олинадиган билимларни 2
йили назарий олийгоҳда ва 2 йили ишлаб чиқариша ва
давлат ташкилотларида ўтказилади. Шу тариқа босқич талабалари жой алмашиб ҳам
назарий ҳам амалий билимларни чуққурроқ эгаллашга олиб келади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунда давлат тест маркази тугатилиши, ўқишни
кўчириш бўйича масалаларга нуқта қўйилишига, биз олийгоҳга кириш имтиҳоларига
эмас балки битирув малакавий ишига кўпроқ
этибор бўришили мақсадга мувофиқдир.
Бугунки кунда олийгоҳлараро ўқишни кўчириш бўйича жуда кўплар мурожаатлар
муҳокаларга сабаб бўлмоқда. Давлат томонидан берилган имтиёзлардан имтиҳон
топширган абитуриетлар таълим йўлалишида бир қанда олийгоҳларни танлайди ва
ўқишга қабул қилинади тўплаган баллари ҳисобига. Аксарият ҳолларда талабалар
биринчи курсни тугатиб ўқишни кўчиришга ва бошқа таълим йўналишига ўтишга
ҳаракатлар қилишади. Бу эса ўз натижасини бермагандан кейин мажбуран ўзи
ҳохламаган йўналишини тамомлашга мажбур бўлади ва келажакда бу соҳада фаолияти
юришлари атиги 12 % ташкил қилади.
1-
расм. Олий таълим муассасаси
Хулоса ва таклифлар.
Юқорида келтирилган статистика усуллари, таҳлиллар, сўровномалар натижасида
келажакда биз нимага эришамиз:
-
юқори малакали мутахассислика эга кадрларга барча соҳада;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
377
-
бўш иш ўринларни малакали
мутахассисликка эга бўлган кадрлар билан
тўлдириш;
-
касбга бўлган рақабатни ривожланишига;
-
келажакда мазкур юқори малакага эга мутахассислар янги иш ўринларни
яратишларига
замин яратамиз;
-
ишлаб чиқариш ва давлат ташкилотларини олий таълим муассасалари билан
интеграциялаш яъни уйғулашишига;
-
қайси соҳа йўналишларида кўпроқ эътибор қаратилишига;
-
контаркт тўловларини камайишига олиб келишига;
-
олий таълим муассасалари ўртасида кучли рақобатни шаклланишига эришилади.
Ўзбекистоннинг барча ёшларини билим олишига айниқса хотин
-
қизларни олий
маълумотли бўлиши ва келажак авлодни тарбиялашда муҳим замин яратилади.
Олийгоҳларда кириш имтиҳонларини яъни Давлат тест марказини
томонидан
тузилаётган тестлардан воз кечилиб, очиқ ҳолатда тўғридан
-
тўғри олийгоҳ
маъмурияти
билан келишилган шартнома тўловлари асосида имтиҳонсиз қабул
қилинади. Бу эса ўз навбатида ёшларни ўзи танлаган касбларида таълим олишларини,
олийгоҳлараро ўқишни
кўчириш
масаласига нуқта қўйишига олиб келади.
Олийгоҳни томомлашда битурув малака ишларида яъни диплом ҳимоясига кўпроқ
эътибор қаратилиши имтиҳондан ўтолмаган талабаларни 1 йиллик сертификат
берилиб, кейинги йилда қайта диплом ҳимоя қилишларини таъминланса мақсадга
мувофиқдир.
Олигоҳда 2 йиллик назарий ва 2 йиллик амалиётда бўлганлиги сабабли, 2 йиллик
амалиёт эвазига контрак тўловлари тенг ярмига қисқаради бу эса кам таъминланган
оиларларни фарзандлари ўқишига замин яратилади.
Адабиётлар/Литература/Rеfеrеncе
:
Абдурахмонов К.Х. (2019) Меҳнат иқтисодиёти. Назария ва амалиёт. Дарслик
-
Т.:
“Фан”
, -
590 б.
Алиев И.М.
(2016)
Экономика труда: Учебник для бакалавриата и магистратуры /
И.М. Алиев, Н.А. Горелов, Л.О. Ильина.
-
Люберцы: Юрайт,
-
478 с.
Воробьева
О.Д., Топилин А.В.
(2012)
Миграция населения: теория, политика: Учебное
пособие / Под ред.
-
М.: Экономическое образование.
Генкин Б.М.
(2013)
Экономика и социология труда: Учебник для вузов / Б.М. Генкин.
-
М.: Норма,
-
464 с.
Кибанов А.Я., Ивановская Л.В., Митрофанова Е.А., Эсаулова И.А.
(2012)
Социально
-
трудовые отношения, рынок труда и занятость персонала.
-
М.: Проспект.
-
621 с.
Қарор
(2018). 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш
ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларда фаол
иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-2752-
сонли
қарори
Қарор
(2019). 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг
янги тамойилларини жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-4391-
сонли қарори
Қарор
(2019). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3
декабрдаги “Олий таълим муассасаларини босқичма
-
босқич ўзини ўзи молиялаштиришга
ўтказиш тўғрисида”ги 967
-
сонли қарори
Лапидус Л.В.
(2018)
Цифровая экономика: управление электорнным бизнесом и
электронной коммерцией: учебник.
-
М .: ИНФРА
-
М.
-
4 7 9 с.
Мамадалиева Д.
(2016)
Аёллар иқтисодий фаоллигини ошириш йўллари: услубий
қўлланма.
-
Т.: “РОИАМ”.
-
20 б.
Мирзиёев Ш.М. (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномасн // ЎзА, 25 январь
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
378
Михалькина Е.В., Белокрылова О.С., Фурса
Е.В.
(2017)
Экономика труда: учебник.
-
М.:
РИОР: ИНФРА
-
М.
-
273 с.
Одегов Ю.Г.
(2016)
Экономика труда: Учебник и практикум для академического
бакалавриата / Ю.Г. Одегов, Г.Г.
Руденко.
-
Люберцы: Юрайт.
- 423
с.
Фармойиш (2019). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25
февралдаги 133
-
ф
-
сонли фармойиши
Фармон (2019). Шавкат Мирзиёевнинг 8 октябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Олий
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ
-5847-
сонли фармони
