Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
599
ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА
ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИНИ
КАМАЙТИРИШДАГИ ЎРНИ
Худойбердиев Жамшид Журабой ўғли
Самбҳрам университети
ORCID: 0009-0005-2754-8556
khudoyberdiyevjamshid@gmail.com
Аннотация.
Мамлакатнинг ривожланишида ҳар бир инсонга кунлик зарур
бўладиган энг кам миқдордаги таъминотнинг етишмаслиги замонавий дунё давлатлари
тараққиёти учун бошқа хавфлардан кам бўлмаган камбағаллик хавфини келтириб
чиқариши мумкин. Зеро, бунинг замирида шахс, жамият ва давлатнинг бугунги ва
эртанги куни, барқарор тараққиётнинг асослари мужассамдир.
Калит сўзлар:
камбағаллик даражасини миллий мезон, камбағаллик чегараси,
меҳнат бозори, ишсизлик, тадбиркорлик, субсидия.
РОЛЬ ИНСТИТУЦИОНАЛЬНЫХ МЕХАНИЗМОВ В СОДЕЙСТВИИ СОКРАЩЕНИЮ
БЕДНОСТИ И СНИЖЕНИИ УРОВНЯ БЕДНОСТИ В УЗБЕКИСТАНЕ
Худойбердиев Жамшид Журабой угли
Университета Самбхрам
Аннотация.
В процессе развития страны отсутствие минимально необходимого
ежедневного питания для каждого человека может представлять опасность бедности
не меньшую, чем другие риски для развития государств современного мира. Ведь в то же
время воплощаются основы настоящего и завтрашнего дня, устойчивого развития
личности, общества и государства.
Ключевые слова:
национальный критерий уровня бедности, черта бедности,
рынок труда, безработица, предпринимательство, субсидии
.
THE ROLE OF INSTITUTIONAL MECHANISMS TO PROMOTE POVERTY
REDUCTION AND REDUCE POVERTY RATES IN UZBEKISTAN
Khudoyberdiev Jamshid Juraboy ugli
“Sambhram” university
Abstract.
In the development of a country, the lack of the minimum daily necessary supply
to each person can pose a risk of poverty, no less than other risks for the development of modern
world States. After all, at the same time, the foundations of the present and tomorrow, sustainable
development of the individual, society and the state are embodied.
Key words:
national poverty level criterion, poverty line, labor market, unemployment,
entrepreneurship, subsidy.
UO
‘
K: 33.330
IV SON - APREL, 2024
599-605
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
600
Кириш.
Камбағаллик тушунчаси, унинг халқаро
мезонлари қай тартибда белгиланиши
борасида жаҳонда умум қабул қилинган ҳамда ягона келишув мавжуд эмас. Ҳар бир
мамлакат ўзи учун белгиланган камбағаллик мезонидан келиб чиқиб тавсифлайди.
Хусусан, БМТ таърифига кўра, камбағаллик инсоннинг ҳаёти давомида танлов ва
имкониятларга эга бўлмаслиги, жамиятда тўлақонли иштирок этиш учун тўсиқларнинг
мавжудлиги, бундан ташқари, оиласини боқиши ва кийинтириши, таълим олиши ёки
касалхонада даволаниши, бирор соҳада фаолият юритиши
ёки даромад олишга имкон
берадиган меҳнат билан таъминлаш имкониятлари етишмаслиги каби чекловларда
намоён бўлади. Шунингдек, камбағаллик бу –
инсонлар, уй хўжаликлари ва
жамоаларнинг ижтимоий жиҳатдан чегараланганлиги, хавф
-
хатарлар олдида
чорасизлигидир
(БМТ, 2017). Демак, юқоридаги далиллардан келиб чиқиб, аҳолини
меҳнат билан таъминлаш ва етарли даромад манбаларини шакллантириш
камбағалликни қисқартиришнинг бош омили бўлиб ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини
-
ўзи банд қилиш эса, айнан аҳолини меҳнат
билан бандлигини ва етарли
даромад манбасига эга бўлишини таъминлайди. Шу билан
бир қаторда буджет харажатларини ортиб кетишини олди олинади. Мамлакатимизда
камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида
белгиланиши билан бирга бу борадаги илмий ишлар ҳам жадаллашди. Иқтисодиёт
соҳасининг илмий мутахассис ва олимлари томонидан бир қатор илмий ишлар олиб
борилмоқда. Жумладан, Эрназарова (2021) мамлакат иқтисодиётининг барқарор
ривожланишида, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишда энг асосийси
тадбиркорликни ривожлантириш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартиришда
тадбиркорлик соҳалари, жумладан, оилавий бизнес соҳаси фаолияти муҳим аҳамият
касб этиб, иқтисодий ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда етакчи ўринни
эгаллаши ҳақидаги фикрни илгари сурган.
Мамлакатда камбағалларнинг сонининг ортиши иқтисодий ресурслар манбасидан
самарали
фойланилмаётганлиги,
тадбиркорлик
муҳитини
яхши
йўлга
қўйилмаганлигини, ҳукумат қарорларини ижроси таъминланмаётганлигини ва
коррупция авж олганлигини англатади, камбағаллик аввало
саводсизликни,
илмсизликни, жиноятчиликни келтириб чиқаради. Агарда камбағалликни оз вақтида
олди олинмаса, жумладан, камбағал кишиларни иш билан таъминлаш уларни бозор
иқтисодиётининг салбий таъсиридан ҳимоя қилинмаса мамлакатда юритилаётган
сиёсатдан норозилигини билдиради. Шу сабабли ҳам камбағаллик муаммосини ҳал
этиш доимо дунё ҳамжамияти эътиборида туради. Камбағаллик нафақат иқтисодий
балки чуқур ижтимоий ва маданий муаммодир.
Адабиётлар шарҳи
.
Cremin (2012
) ва бошқалар камбағалликни камайтириш стратегияси ҳужжатлари
халқаро ривожланиш институтларининг асосий сиёсат воситаси ва глобал интеграция
ва ижтимоий инклюзия атрофида давлат сиёсатининг кенгроқ халқаро яқинлашуви
мисолидир деб келтирган.
Hatta (2013)
камбағаллик турли хил салбий ижтимоий ва психологик таъсирларни,
яъни
оиладаги
зўравонлик,
жиноятчилик,
ижтимоий
инвестицияларнинг
номувофиқлиги ва инсон капиталини кенгайтириш муаммолари, адолатсиз хизмат
кўрсатиш ва заиф сиёсий иштирокни англатади. Шунинг учун камбағалликни
қисқартиришда институционал омилларни яратиш муҳимлигини кўрсатган.
Saleem (2016) камбағалликни камайтиришнинг тўртта йўлини асослаб берган: (1)
саноатлаштириш, (2) қишлоқ тараққиёти, (3) ижтимоий таъминот ва (4) ишлаб
чиқарадиган бандлик. Камбағалликни камайтиришга қандай ёндашувлар ёрдам
берганини ўрганишга ҳаракат қилган, иқтисодий ўсишни, ўсишни қўллаб
-
қувватловчи
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
601
сиёсатнинг таъсирини, давлат ва бозор ўртасидаги муносабатларни ва нодавлат
ташкилотларнинг ролларини таҳлил қилган.
Зубец (2017) ҳар бир мамлакатда камбағалликнинг ўсиши унинг миллий
хавфсизлигига таҳдид солади, иқтисодий ишлаб чиқариш даражаси ва инсон капитали
даражасини пасайтиради, аҳолининг камайишига олиб келади, ҳар бир мамлакатда
жиноий муносабатлар даражасининг ошишига сабабчи бўлади. Шунинг учун
камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилиши керак бўлган институционал
жиҳатларни таҳлил қилиш лозим.
Беглова (2011) иш ҳақининг меҳнатга лаёқатли аҳолини камбағаллик даражасига
таъсирини ҳисобга олган ва ушбу муаммонинг, биринчидан, камбағалликни сақлаш
омили бўлган иш ҳақини табақалаштириш, иккинчидан, норасмий иқтисодиётнинг
камбағаллик кўламига таъсири ва учинчидан, камбағалликни яратиш каби
жиҳатларига эътибор қаратишни, иш ҳақини бозорни тартибга солиш механизми
сифатида ўрганган.
Алиматова (2023) камбағаллик
-
бу фақат озиқ
-
овқат маҳсулотлари, кийим
-
кечакнинг етишмаслиги эмас, балки яшаб бўлмайдиган уй
-
жой, кишиларда керакли
таълим олишим конияти ва тиббий ёрдамдан фойдаланишнинг чекланганлиги, ҳаётни
энг минимал
даражада сақлаб туриш учун зарур бўлган маҳсулотларни сотиб олишга
етарли пул маблағларининг йўқлиги билан ҳам боғлиқ деб ҳисоблайди.
Мустафакулов (2020) камбағаллик ижтимоий
-
иқтисодий ҳодиса сифатида
иқтисодий ривожланиш жараёнида моддий ва номоддий имтиёзлардан фойдаланиш ва
даромадларни тақсимлашдаги тенгсизликнинг оқибати сифатида изоҳланади.
Камбағаллик кўрсаткичини аниқлаш, уни таҳлил қилишдан мақсад давлат ва
фуқаролик жамиятининг камбағал инсонлар қаторига тушиб қолган аҳоли қатлами
учун манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли турмуш
даражасини оширишдан
иборат деб келтирган.
Файзуллаев (2023) камбағалликни даромад ўлчамларининг миқдорий ва сифатий
ўзгариши ва тақсимланиш тамойилларининг ўзгариши, даромадлар назарияси соҳаси
билан ўзаро боғлиқликда ўрганилиши кераклигини таъкидлайди.
Тадқиқот методологияси.
Илмий тадқиқотимизнинг мақсади мамлакатимизда камбағаллик даражасини
аниқлаш, камбағал аҳолини камабағалликдан чиқариш бўйича амалий ишлар натижаси
методологик жиҳатдан кўрсатилган ва
камбағалликни қисқартириш бўйича илмий
асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақолада камабағалликни
қисқартиришда институционал ва ҳуқуқий омилларни очиб беришга ҳаракат қилинди.
Муаммоларни ёритиб беришда, аналитик таҳлил усулидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мамлакатимизда камбағаллик кўрсаткичи 2022 йилда ўртача 14,1 фоизни ташкил
қилган бўлса, бир қатор ҳудудларда бу кўрсаткич бир–биридан фарқланади. Ҳудудларда
камбағаллик даражаси энг юқори Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган (19,7
фоиз). Бунга аксинча Тошкент шаҳрида камбағаллик даражаси энг паст –
8,5 фоизга тенг
бўлган. Кейинги ўринда Хоразм вилояти (19,1 фоиз) ва Сирдарё вилояти (19,5 фоиз)
камбағал вилоятлар ташкил қилиб бу вилоятларда алоҳида дастурлар асосида тизимли
ишлар олиб борилиши талаб қилинади. Mамлакат бўйича камбағаллик даражаси энг
паст бўлган ҳудудлар Тошкент шаҳри (8,5 фоиз), Навоий (9,2 фоиз) ва Фарғона
вилоятлари (11,6 фоиз) ҳисобланади.
Мамлакатимизда
камбағалликни
камайтириш
стратегияси
одамларда
тадбиркорлик руҳини уйғотиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий
ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга асосланади. Ўзбекистон Республикаси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
602
Президентининг “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни
қўллаб
-
қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 2022 йил 30 декабрдаги ПФ–
287
–Фармонига биноан, Ихтисослашуви
ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароити ва салоҳиятидан келиб чиқиб,
республикадаги 208 та шаҳар ва туманлар 5 та тоифага ажратилган (Фармон, 2022):
1.
Тадбиркорлик шароитлари ҳар
томонлама ривожланган республика бўйича 26
та туман энг юқори 1 тоифага ўтказилади.
2.
Инфратузилмаси талаб даражасида ривожланган 46 та туман 2 тоифага
бўлинади.
3.
Шароитлари нистабан қониқарли бўлган 76 туман тоифага.
4.
Жозибадорлиги етарли бўлмаган 40 та туман тўртинчи тоифага.
5.
Шароити оғир бўлган 20 та туман бешинчи тоифага киритилади.
Камбағалликка камайтириш, унинг даражаси юқори бўлган ҳудудларда уни
камайтириш, имкон қадар уларни камбағаллик қатламидан чиқариш чораларини
кўриши лозим бўлмоқда. Бу вазифани амалга ошириш учун ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётини барқарор таъминлаш учун ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни
ривожлантириш лозим.
Бизнинг фикримизча, Камбағалликка барҳам бериш учун қуйидаги чора
-
тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
-
камбағалликни қисқартириш бўйича иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий
механизмларини ишлаб чиқиш, ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаларини
тадқиқ этиш асосида камбағаллик даражасини аниқлаш ва уни ҳудудий жиҳатдан
баҳолаш услубиятини жорий қилиш асосида муҳтож қатламнинг ижтимоий таъминот
даражасини минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда
амалиётда кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;
-
маҳаллалар кесимида маҳаллий бошқарув органлари орқали оилаларнинг
турмуш даражаси, яшаш шароитлари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш асосида, яшаш
минимуми ва минимал истеъмол саватини ҳисоблаш
услубиятини ишлаб чиқиш ва
аҳоли даромадлари табақалашувини ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш
ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;
-
ҳар бир маҳаллада аниқланган ижтимоий аҳволи оғир аҳоли қатламларининг
рўйхати асосида уларниннг ҳар бирида қандай иқтисодий имкониятлар мавжудлигини
ўрганиш асосида камбағалликни тугатишнинг аниқ тизимли ва манзилли
йўналишларини ишлаб чиқиш;
-
ҳудудларда
меҳнат бозорининг шаклланиши ва таркибини сифат жиҳатдан
ривожлантириш, ишчи кучининг ички ва ташқи миграцияси жараёнларини таҳлил
қилиш, такомиллаштириш, меҳнат ресурсларини тақсимлаш борасида ўзаро
мувофиқликдаги тизимли ишлар олиб бориш асосида ўзини ўзи банд қилишни
ривожлантириш;
-
республикамиз бўйича ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда, истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур бўлган энг кам
миқдорлардаги даромадлар даражасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш,
Камбағалликни
камайтириш бўйича кейинги уч йилда 2020–2022 йилларда
эришилган асосий натижалар эса қуйидаги 1–жадвалда умумлаштирилган.
“Мамлакатда камбағалликни қисқартириш соҳасида қуйидаги чора
-
тадбирлар
амалга оширилмоқда (Ҳисобот, 2023):
–
аҳоли даромадларини оширишни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш. Ҳар йили
истеъмол нархларининг ўсиши муносабати билан давлат хизматчиларининг иш ҳақи,
пенсия ва нафақалар индексация қилинади, индексация натижасига кўра, аҳолининг энг
камбағал 40 фоиз қатлами даромадларининг ўсиш сурати (2022 йилда 122,4%) аҳоли
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
603
жон бошига ўртача даромаднинг ўсиш суръатига (121,8%) қараганда тез суръатлар
билан ўсиб бормоқда;
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида 2020–2022 йилларда камбағалликни камайтириш
бўйича белгиланган чора
-
тадбирлар
182
Белгиланган мақсадлар
Бажарилган вазифалар
Камбағалликни камайтириш бўйича
институционал ислоҳотлар
Камбағалликни қисқартириш учун масъул вазирликлар ва
ҳудудий тузилмалар ташкил этилди;
Миллий камбағаллик чегарасининг
белгиланиши
Мазкур чегара аҳолининг минимал истеъмол харажатларидан
келиб чиққан ҳолда расман қабул қилинди;
2030
йилгача
ижтимоий
-
ҳимоя
қилиш
стратегиясининг
қабул
қилиш
Ўзбекистон аҳолисини 2030 йилгача ижтимоий
-
ҳимоя қилиш
стратегияси ишлаб чиқилиб унга мувофиқ ишлар олиб
борилмоқда
Манзилли қўллаб–қувватлашнинг
янги
миллий
модели
жорий
этилиши
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)
даражасида аҳолининг кам таъминланган қатламларини
манзилли қўллаб
-
қувватлаш
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри
ахборот тизими жорий этилди
Замонавий
ахборот–коммуникация технологиялари, хусусан,
давлат
томонидан
ижтимоий
ёрдами
кўрсатишни
рақамлаштириш
Ҳимояга
муҳтож
оилаларни
холисона баҳолаш ва рўйхатини
шакллантириш
Маҳалла даражасида аҳолининг алоҳида қатламлари (аёллар,
ёшлар, кексалар, ногиронлар) бўйича табақалаштирилган
рўйхатини белгилаш
Меҳнат
бозорида
янги
иш
ўринларини яратиш бўйича махсус
механизмларнинг ишлаб чиқилиши
Кам таъминланган оилалар аъзоларини мономарказларда
ўқитиш ҳамда уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш,
бандликнинг ностандарт шакллари (хўжалик ишлари,
шахсий
томорқа) ривожлантирилиши
Камбағаллик даражасини миллий
мезон бўйича баҳолаш
Камбағаллик даражасини жинси, ёши, яшаш жойи бўйича
ажратиш асосида гуруҳлаш
2030
йилгача
бўлган
даврга
мўлжалланган
камбағалликни
қисқартириш
стратегиясини қабул
қилиш
Камбағалликни қисқартириш стратегиясида болалар, аёллар,
ёшлар, қариялар ва ногиронлар манфаатларини ҳисобга
олгиниши
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
стратегиясини амалга ошириш
Ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги ва самарадорлигини
ошириш, ижтимоий муҳофаза қилиш хизматлари сифатини
ошириш орқали барча муҳтожларни ижтимоий ҳимоя чоралари
билан тўлиқ қамраб олишга эришиш
-
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ва “Маҳаллада ижтимоий
хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш жорий этилди, мазкур
платформалар ёрдамида кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий
нафақалар ва моддий ёрдамлар тайинлаш, хизматлар кўрсатиш ишлари амалга
оширилмоқда. Биринчи босқичда 20 дан ортиқ хизмат турлари қамраб олинган бўлиб,
кейинчалик ижтимоий хизматларни 70 туригача босқичма–босқич кенгайтириш
режалаштирилмоқда;
-
кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзоларини бандлиги ўқишга,
профессионал таълимга ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали таъминланмоқда. Ҳар
бир маҳаллада ишсиз деб топилган, ишлаш ёки тадбиркорлик билан шуғулланиш
истагини билдирган хотин
-
қизлар ва ёшлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, турли
касб–ҳунар
ва тадбиркорликка ўқитиш курслари харажатларининг 70 фоизини давлат
томонидан қоплаш механизми йўлга қўйилган. “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва
“Темир дафтар”да рўйхатга олинган аҳоли учун тренинг ва машғулотлар мутлақо бепул.
Ўқув курсларини тамомлаган фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат
рўйхатидан ўтказишдан тортиб, ўз фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган амалий ёрдам
182
Муаллиф томонидан илмий изланишлар натижасида шакллантирилди
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
604
кўрсатилади. Шунингдек, меҳнатга лаёқатли бўлган ногирон хотин
-
қизларни иш билан
таъминлайдиган тадбиркорлик субъектларига олти ой давомида хар ой субсидиялар
ажратиб борилади;
-
аҳолини касб
-
ҳунарга ўргатиш тизими камбағалликни қисқартириш
-
нинг
муҳим
омили эканлигини инобатга олган ҳолда 2023 йил якунига кўра, 111 минг нафар фуқаро
касб
-
ҳунарга тайёрлаш жараёнига жалб қилинган бўлиб, уларнинг 15 минг нафари
ишсиз, 96 минг нафари эса иш қидираётган фуқаролар ҳисобига тўғри келган. Шундан
уларнинг
50 минг нафарини ёшлар, 89 минг нафарини хотин
-
қизлар, 4 минг нафарини
эса ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади. 2022
-
2023 йилларда “Темир дафтар”да
рўйхатга олинган оилаларнинг 668,2 минг нафар кам таъминланган аъзоларининг
бандлиги таъминланди.. Томорқаси бўлган тадбиркорларга 300 миллиард сўм имтиёзли
кредит ва субсидиялар ажратилди.
-
хотин
-
қизлар ўртасида камбағалликни қисқартиришга қаратилган таълим
тизими инклюзив ривожлантирилмоқда. 2022 йилдан бошлаб олий ўқув юртлари,
техникум ва коллежларда таҳсил олаётган хотин
-
қизларнинг таълим контрактларини
тўлаш учун давлат томонидан 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитлари ажратилган.
Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил
олаётган барча хотин
-
қизларнинг контракт тўловлари қайтармаслик шарти билан
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
-
чет давлатларга ишлаш учун кетаётган фуқароларни касб ва мутахассисликлар
бўйича ўқитган ва дастлабки тайёргарликдан ўтказган ҳолда уюшган меҳнат
миграциясини амалга ошириш меҳнат мигрантлари оилалари даромадларини
оширишга ва қишлоқларда ҳудудларда камбағалликни қисқартиришга катта ҳисса
қўшмоқда. Мазкур чора
-
тадбирларни амалга ошириш учун 2020
-
2021 йилларда 95
миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 74 минг нафар меҳнат муҳожирлари ўқитилди;
-
ижтимоий ҳимоя тизимида манзилли ишлашни кучайтириш ва барча
муҳтожларни ижтимоий ҳимоя чоралари билан тўлиқ қамраб олиш кўзда тутилган
бўлиб, 2017–2021 йилларда барча турдаги пенсия ва нафақаларни (ёшга доир
пенсиялар, ногиронлик бўйича нафақа ва бошқалар) олувчи аҳоли сони 3,3 миллиондан
нафардан 4,3 миллион нафарга, ўртача ойлик пенсия миқдори эса қарийб икки
баробарга оширилди. Кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий ҳимояси 435 мингдан
2 миллионга (8 миллиондан ортиқ киши) ошди. Шу муносабат билан аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилишга давлат харажатлари 7 баравар, ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 0,8
фоиздан 2,5 фоизга ошди;
-
кам таъминланган аҳолини шинам уй–жой билан таъминлаш даражасини
ошириш учун қулай шароитлар яратилди. Аҳолини уй–жой билан таъминлашни
кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредитлашнинг энг қулай шартлари жорий этилди
ва ипотека кредитларини олиш тартиби соддалаштирилди. Кам таъминланган
фуқароларга якка тартибдаги уй–жой қуриш учун ажратилган ипотека кредитлари
бўйича биринчи беш йил давомида Давлат бюджетидан фоиз ставкасини қоплаш учун
ва ипотека кредити бўйича дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар
ажратилмоқда. Охирги 3 йилда 91,8 мингта кўп болали, меҳнатга лаёқатсиз ногирон,
болаликдан ногирон бўлган ёлғиз кексалар бўлган оилалар турар жой билан
таъминланиб, яшаш шароитлари яхшиланди”.
Хулоса ва таклифлар.
Мамлакатимизда яратилган ҳуқуқий ва институционал механизмлар, айниқса,
болали оилалар, қариялар ва ногиронлар ўртасида камбағаллик даражасининг кенг
кўламли ўсишининг олдини олишга имкон беради. Шунингдек, аҳоли орасида
камбағалликни камайтириш бўйича кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож
аҳоли қатламлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда шинам уй
-
жойлар қурилишини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
605
таъминлаш бўйича республика ҳудудларида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш
белгиланган. 2030 йилгача аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг
иқлим ўзгариши ва бошқа хавф
-
хатарларга чидамлилигини оширишга қаратилган
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан ҳар
томонлама муҳофаза қилиш концепциясини яратиш асосий мақсадлардан бири
ҳисобланади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Cremin P., Nakabugo M. G. (2012) Education, development and poverty reduction: A
literature critique //International Journal of Educational Development.
–
Т
. 32.
–
№. 4. –
С
. 499-
506.
Ernazarova N.N. (2021) Oilaviy tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirish orqali kambag‘allikni
qisqartiris
h //“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar”ilmiy elektron jurnal
i. No3, may-iyun,
253-258betlar
Fayzullayev N., Mayliyeva S. (2023) Kambag‘allikni qisqartirish maqsadida aholi
daromadlarini oshirishda olib borilayotgan siyosatlar //barqarorlik va yetakchi tadqiqotlar
onlayn ilmiy jurnali.
–
Т. 3. –
№.
12.
–
С
. 151-156.
Hatta Z. A., Ali I. (2013) Poverty reduction policies in Malaysia: Trends, strategies and
challenges //Asian Culture and History.
–
Т
. 5.
–
№. 2. –
С
. 48.
Saleem Z., Donaldson J. A. (2016) Pathways to poverty reduction //Development Policy
Review.
–
Т
. 34.
–
№. 5. –
С
. 671-690.
Алиматова Н. (2023) Камбағалликни қисқартириш
-
рақобатбардошлик омили
//Ижтимоий
-
гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари/Актуальные проблемы
социально
-
гуманитарных наук/Actual Problems of Humanities and Social Sciences. –
Т. 3. –
№.
11.
Беглова Е.И.
(2011)
Роль заработной платы в стратегии сокращения бедности
//Проблемы современной экономики. –
№. 3. –
С. 53
-56.
БМТ (2017) Европа Иқтисодий комиссиясининг “Камбағалликни ўлчаш бўйича
қўлланма”сидан, Ню
-
Ёрк, Женева
Зубец А.Н., Новиков А.В., Оборский А.Ю.
(2017)
Проблемы сокращения бедности и
социально
-
экономического
неравенства
в
России:
социологический
анализ
//Гуманитарные науки. Вестник Финансового университета. –
№. 6 (30). –
С. 47
-56.
Мустафакулов Ш. и др.
(2020)
Ўзбекистонда камбағалликни аниқлаш ва
қисқартириш давлат сиёсати даражасида
//Экономика и инновационные технологии. –
№. 1 (2). –
С. 68
-85.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ҳудудларини
тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлашнинг табақалаштирилган
тизимини жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 30 декабрдаги ПФ–
287
–
Фармони
Ҳисобот (2023) Ўзбекистоннинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги
миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш тўғрисида ихтиёрий миллий ҳисоботи
Тошкент –
2023, 25-
26 б.
