Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
505
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИ ҲИСОБЛАНГАН ЕР ВА МОЛ-МУЛК
СОЛИҚЛАРИНИ УНДИРИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Исоқов Зафаржон Зокиржонович
Наманган давлат университети
ORCID: 0009-0008-5767-4221
Аннотация.
Мақолада маҳаллий бюджет даромадлари таркиби, маҳаллий солиқ
ҳисобланган ер солиғи бюджет-солиқ сиёсатидаги ўрни, маҳаллий бюджет
даромадларини шакллантиришга доир илмий-назарий қарашлар ҳамда маҳаллий
бюджет даромадларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий асослари,
бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари шароитида мавжуд
ер солиғи, хусусан, бу солиқларининг хусусиятлари, ерлардан самарали ва унумли
фойдаланишни янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар тажрибаси
кўриб чиқилади.
Калит сўзлар:
маҳаллий бюджет, маҳаллий бюджет даромадлари, маҳаллий
солиқлар ва йиғимлар, худудлар молиявий баркарорлиги, бюджет жараёнлари, ер солиғи,
мол-мулк солиғи самарадорлик, ҳудудий бюджет солиқ сиёсати.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ СБОРА НАЛОГА НА ЗЕМЛЮ И ИМУЩЕСТВО,
РАСЧИСЛЕННОГО ИЗ ДОХОДОВ МЕСТНОГО БЮДЖЕТА С ИСПОЛЬЗОВАНИЕМ
ЗАРУБЕЖНОГО ОПЫТА
Исоков Зафаржон Закиржонович
Наманганский государственный
университет
Аннотация.
В статье рассмотрен состав доходов местного бюджета, роль
земельного налога, который рассматривается как местный налог, в бюджетно-
налоговой политике, научно-теоретические взгляды на формирование доходов местного
бюджета, а также организационные, правовые и финансовые основы формирования
доходов местных бюджетов, существующий земельный налог в условиях проводимых
сегодня в нашей республике налоговых реформ, в частности, характеристики этих
налогов, опыт зарубежных стран в целях дальнейшего повышения эффективности и
продуктивное использование земли.
Ключевые слова:
местный бюджет, доходы местного бюджета, местные налоги
и сборы, финансовая устойчивость территории, бюджетные процессы, земельный налог,
эффективность налога на имущество, налоговая политика территориального
бюджета.
UO‘K: 336.226.2
V SON - MAY, 2024
505-511
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
506
IMPROVEMENT OF COLLECTION OF LAND AND PROPERTY TAXES CALCULATED
FROM LOCAL BUDGET REVENUES USING FOREIGN EXPERIENCES
Isokov Zafarjon Zakirjonovich
Namangan State University
Abstract.
In the article, the composition of local budget revenues, the role of land tax, which
is considered as a local tax, in the budget-tax policy, scientific and theoretical views on the
formation of local budget revenues, as well as the organizational, legal and financial foundations
of the formation of local budget revenues, the existing land tax in the conditions of tax reforms
carried out in our republic today, in particular, the characteristics of these taxes, the experience
of foreign countries in order to further improve the effective and productive use of land.
Key words:
local budget, local budget revenues, local taxes and fees, territorial financial
sustainability, budget processes, land tax, property tax efficiency, territorial budget tax policy.
Кириш.
Республикамизда солиқлар бажарадиган функция ва вазифаларга маҳаллий
солиқлари нуқтаи назаридан ёндошсак, ер солиғи мамлакат солиқ тизимининг
таркибий қисми сифатида солиқлар бажарадиган функция ва вазифаларни бажаради.
Жумладан, ер солиғи давлат бюджетини муайян манбалар билан таъминлайди, яъни
фискал функцияни бажаради. Шунинг билан бирга, солиқлар амал қилиш механизмига
кўра табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва рағбатлантириш
аҳамиятига ҳам эга бўлиб, ўз навбатида табиий ресурслардан тўғри ва тежамкорлик
билан фойдаланиш бўйича назорат функциясини ҳам бажаради.
Ер солиғининг иқтисодий моҳиятига кўра, уларни жорий этишдан мақсад табиий
ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, маҳаллий бюджет
даромадлар қисмини тўлдириш вазифасини бажаради. Шунингдек, давлат бюджетига
молиявий ресурслар жалб этиш, бу жараёнда биринчи навбатда, бюджетдан табиий
ресурсларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва улар сифат ҳолатини яхшилашга
қаратилган
харажатларни
молиялаштиришдан
иборатдир.
Янги
мустақил
давлатларнинг ташкил топиши туфайли фондлар учун тўловлар ва мулкка эгалик
қилишни солиқ воситасида бошқаришнинг амалдаги бўлган ҳужжатлари ўз кучини
йўқотди.
Ишлаб чиқариш фондлари учун тўловлар бекор қилинган пайтдан бошлаб то мол-
мулк солиғи жорий этилган давргача, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш
фондларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида юридик шахсларга
таъсир кўрсатиш имконини берувчи иқтисодий восита йўқ эди. Шу боис даромадларни
шакллантириш ва ижтимоий бойликни тақсимлашнинг янги шарт-шароитлари
солиқлар таъсир доирасида кенгайтиришни, барча хўжалик юритувчи субъектларга
тенг солиқ тартибини таъминлаши учун янги объектларини солиққа тортиш доирасига
қўшишини кўзда тутади, шунингдек бозор муносабатлари шароитида мулкий
муносабатлар соҳасини бошқариш механизмини янада ривожлантириш ниҳоятда
заруратга айланди.
ФАО ташкилотининг маълумотига кўра ер ресурслари дунё бўйлаб нотекис
тақсимланган, аҳолиси паст даромадга эга бўлган мамлакатлар жаҳон ер
ресурсларининг атиги 22 фоизига эга, аммо уларда дунё аҳолисининг 38 фоизи
истиқомат қилади, ўрта даромадли мамлакатларда улар мос равишда 53 ва 47 фоиз,
юқори даромадли мамлакатларда эса 25 ва 15 фоизни ташкил этади (George, Koohafkan,
2011).
Бугунги кунда ерлардан унумли фойдаланиш ва уни талон-тарож қилишнинг
олдини олиш масаласига давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
507
келиняпти. Чунончи, Президентимиз Ш.Мирзиёев (2019) расмий чиқишларининг
бирида “Ҳар қарич ер – давлатнинг, демакки, халқимизнинг бебаҳо бойлиги
ҳисобланади. Ундан ноқонуний, ўзбошимчалик билан фойдаланишга ҳеч кимнинг ҳаққи
йўқ” деб таъкидлаган эди.
Афсуски, табиий иқлим ва ер рельефининг ўзгариши, тупроқ унумдорлигининг
пасайиши, сув ресурсларининг йилдан-йилга танқисланиб бораётгани, аҳолининг
демографик хусусиятлари билан боғлиқ муаммолар бу мавзуга қайта ва қайта мурожаат
қилишни талаб қилмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Бу борада олимлар томонидан изланиш ва тадқиқотларнинг бошланиши узоқ
ўтмишга бориб тақалиб, ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Физиократлар
даромадни оширишнинг ўзига хос усулларидан бири ерни солиққа тортиш йўли орқали
эканлигини таъкидлашди (Quesnay, 1756).
Уларнинг назарияси бўйича ерларни солиққа тортиш йўли билан ерлардан унумли
фойдаланиш ва ҳосилдорлигини оширишга эришиш мумкинлиги таъкидланади.
Шунинг учун ерларни солиққа тортилиши ижтимоий жиҳатдан ижобий фойда
келтиради. Физиократларнинг бу иши кейинги иқтисодчи олимлар учун ер солиғи
назариясини қуришда асос ҳисобланди.
Smit (1776) ерларни солиққа тортишда икки қисмга ажратган ҳолда солиқ солиш
лозимлигини келтириб ўтган.
Ricardo (1817) ер солиғи (рентаси) маҳсулот яратишга кетган турли хил
харажатларни қоплангандан кейин қолган маблағлигини таъкидлайди. Унинг
назарияси бўйича «Ер (рентаси) даромадидан солиқлар иқтисодиётга салбий таъсир
кўрсатмайди, чунки бундай солиқ ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилмайди» дея
таъкидлайди.
Genri Jorj (1879) “Тараққиёт ва қашшоқлик” китобида ер солиғи ҳақидаги ерлар
сотилаётганда ерни ҳамма фуқарога тўлиқ тақсимлаб бўлмаслигидан келиб чиқиб
изоҳлаган.
Roakes “Ернинг бошқа маҳсулотлардан ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятлари
ернинг жойлашган жойидаги афзалликлари, бардошлилиги ва ҳаракатсизлиги билан
боғлаган” дея фикр билдирган. Ушбу белгиларга мувофиқ, ердан олинадиган солиқни
ундириб бўлгандан кейин қайтариш ёки олдинроқ ундириб бўлмаслигини ва булар
орқали ердан фойдаланишни мақсадини бузиб юбормасликни таъкидлайди (Susan et al.,
1996).
Шунингдек, маҳаллий олимларимиздан Ғайбуллаев ва Ўроқов (2016) ресурс
солиқлар ва бошқа тўловлар орқали шакллантириладиган маҳаллий бюджетларнинг
даромад манбаларини шартли равишда икки гуруҳга ажратиб тадқиқот олиб борган.
Профессор Маликовнинг (2002) қайд этишича, “Солиқ тизимининг замонавий
концепцияларида ресурс солиқлари давлат бюджети даромадларини шакллантиришда
асосий майдонга чиқади. Фойда ёки даромаддан олинадиган солиқни кескин
камайтириш ёки уларни умуман бекор қилиш, бу солиқларни мол-мулкдан, ердан ва
ресурслардан олинадиган солиқлар ва тўловлар билан алмашти риш ёки қўшилган
қиймат солиғини кескин камайтириш, фойда солиғини пасайтириш ва уларни табиий
ресурслардан фойдаланганлик учун олинадиган рента тўловлари билан алмаштириш,
саноатни қазиб чиқарувчи тармоқларини юқори даражадаги солиққа тортиш лозим”
дея бу масалаларга эътибор қаратади.
Британиялик мутахассислардан бири Ламперт “Биз иқтисодий адолат ва шахсий
мулк ҳуқуқини ҳақиқатан ҳам ҳурмат қилиш ғояларини ўзига жамлаган солиқ тизимига
муҳтожмиз” деб ўз мулоҳазаларини илгари сурган. Ушбу Лампертнинг (1993) таърифи
билан шахсий мулк ҳуқуқини ҳурмат қилиш ғоялари орқали ресурс солиқлар ўрнини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
508
мустақил давлатимизда ошириш зарурати йилданйилга мулкдорлар синфи пайдо
бўлиши, давлат мулкларини хусусийлаштиришга катта эътибор берилиши билан бир
қаторда пайдо бўлмоқда.
АҚШда кўчмас мулк солиғи тўғрисида АҚШ иқтисодчи профессори Хиви “Маҳаллий
солиқлар орасида кўчмас мулк солиғи жуда зарур ва моҳиятли эканлигини кўрсатиб,
солиқ тушумларининг штатлар бюджетига ва маҳаллий ҳокимиятлар бюджетига
бўлиниши нуқтаи назардан аниқ вазифани бажармоқда” дейди
153
.
Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, маҳаллий бошқарув
органларининг ваколатларини кенгайтирилиши натижасида уларга маъмурий
ҳудуднинг ижтимоий - иқтисодий барқарорлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Амалдаги қонунчиликка асосан худудлар режа кўрсаткичларини белгиланган
муддатларда бажаришлари учун ер ва мол-мулк солиғи объекти молиявий база
ҳисобланади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ер солиғининг иқтисодий моҳияти замирида уларни жорий этишдан мақсад
табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, маҳаллий
бюджет даромадлар қисмини тўлдириш каби вазифалар ётади. Шунингдек, давлат
бюджетига молиявий ресурслар жалб этиш, бу жараёнда биринчи навбатда, бюджетдан
табиий ресурсларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва улар сифат ҳолатини
яхшилашга қаратилган харажатларни молиялаштиришдан иборат. Сўнгги йилларда
республикамизда ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини
таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомилага
киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ер солиғи йиғилувчанлик даражасини ошириш, солиқ базасини кенгайтириш ва
бунинг замирида бизга азалий мерос ҳисобланган ерлардан самарали фойдаланиш
методларини ишлаб чиқиш масаласи пайдо бўлади. Албатта, биз бундай холларда илғор
мамлакатлар тажрибалари, хорижий мамлакатлар солиқ тизимининг самарали
усулларига мурожат қиласиз ва таянамиз. Қуйида эса энг ривожланрган мамлакатлар
солиқ тизимидаги ер солиғига оид стратегия ва тактикаларни кўриб чиқамиз.
Германия солиқ тизими. Бу давлат солиқ тизимида ерлар солиққа тортиш
мақсадига кўра қуйидаги икки гуруҳга ажратилган
154
:
•
қишлоқ хўжалигига ихтисослашган юридик шахсларнинг мулкида бўлган ер
учаткалари;
•
юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли бўлган ер участкалари;
Ер участкалари бўйича тўланадиган солиқлар корхоналарнинг молиявий
натижаларига боғлиқ эмас. Ер солиғини ер эгалари ҳамда ерни ижарага олганлар ҳам
тўлаши мумкин. Ижарага олганлар ер солиғи суммасини “Nebenkosten” харажатлари
таркибига киритадилар. Солиқ ставкалари икки қисмдан иборат: марказий
белгиланадиган ва давлат бошқарувининг энг қуйи табақаси томонидан белгиланган
қисми. Давлатнинг ижтимоий аҳамиятига молик ташкилотлар ер солиғини тўлашдан
озод қилинган.
Германияда ерлар “А” ва “В” тоифаларга ажратилади.
“А” – қишлоқ ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг ерлари;
“В”- бошқа ер участкалари;
Солиқ объекти ер участкаси ва унда қурилган бино иншоотнинг биргаликдаги
қийматидан иборатдир.
“А” гуруҳ ерлари учун 0,246 фоизли ставка ва “В” гуруҳ ерлари учун 0,423 фоизли
ставка белгиланади. Бундан ташқари, ердан фойдаланиш мақсадига кўра тузатувчи
https://cleartax.in/f/company/hivi-precision-private imited
154
http://www.bff-online.de (Германия федератив республикасининг молия бўйича федерал идораси маълумотлари);
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
509
коэффициентлар ҳам қўлланилади. Масалан қишлоқ ва ўрмон хўжалигида 0,6 фоизли
коэффициент қўлланилади. Шунингдек, уй-жой қурилиши учун ажратилган ерларда уй
жойнинг нархига ва истиқомат қиладиган оилалар сонига кўра қуйидаги
коэффициентлар белгиланган.
Юридик шахсларга ер участкаси учун тўланган солиқни фойда солиғи базасидан
чегиришга рухсат этилади.
Германияда қишлоқ хўжалиги учун ишлатиладиган ерларни баҳолаш уларнинг
“ишлаб чиқариш имконияти” дан келиб чиқиб аниқланади. Бу кўрсаткич ерни самарали
ишлатиш натижасида олинган соф даромадни 18 мартага оширилган қийматни ташкил
этади. Хусусан, бу қийматни ҳисоблаб чиқаришда тупроқ сифати ва бошқа иқтисодий
параметрлар ҳам инобатга олинади ва бу “стандарт солиқ қиймати” деб юритилади.
Ерларнинг бозор қиймати солиққа тортиладиган қийматдан кўра анча юқори юради.
Ҳозирги кунда Германияда қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилаётган
ерларнинг ўртача қиймати 1000 дан 2000 немис маркаси атрофида айланади.
АҚШ солиқ тизими бўйича ер солиғи жисмоний ва юридик шахсларнинг
эгалигида бўлган мулкларидан солиқ қонунчилигига асосланган ҳолда қуйидагиларни
ўз ичига қамраб олади
155
:
Ерлари;
Табиий ресурслари;
Бинолари;
Уй-жойлари;
Станоклари;
Бошқа жиҳозлари.
Солиқ мажбурияти солиққа тортиладиган базанинг тегишли солиқ ставкасига
кўпайтмасига тенг. Мол-мулк солиғининг солиққа тортиладиган базаси мулкнинг қайта
баҳоланган қийматидир. Бу маълум бир аниқ мулкнинг (ер майдонининг) доллар
баҳосидаги қийматини белгилайди. Бу АҚШда жойлашган ҳудудига қараб ҳар бир
мулкнинг бозор баҳоси маълум фоизда фарқланади. Бу фоиз баҳолаш коэффициенти
дейилади. Бундан келиб чиқиб, ер майдонининг солиққа тортиладиган қисми
баҳоланган қийматига қараб катта фарқланади. Масалан, Айдаҳо штатининг Бойса
шаҳрида бу баҳолаш коэффициенти 100 %га тенг шу сабабли ҳақиқий ва номинал
ставкаси бир хил.- 1.95 %. Нью-Йорк штатида баҳоланган қийматидан солиққа
тортиладиган қисми 8.9 % белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб мулкнинг
ҳақиқий ва расмий баҳолари ўртасидаги фарқ жуда каттадир: 0.85 % ва 9.54 %. га мос
келади.
Охирги йилларда АҚШдаги жами кўчмас мулкнинг бозор қийматига нисбатан 30-
33 % солиққа тортилади. Баҳолаш ҳар 2-3 йилда ўтказилади. Ушбу баҳолашда
амортизация чиқимлари (ажратмалари) даражаси ва шу пайтдаги бозор баҳоси
инобатга олинади. Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан референдум бўйича фоиз
ставкаси 1 дан 3 фоизгача фарқ қилиб туради.
Маҳаллий ҳокимият органлари белгиланган ваколат доирасида маҳаллий бюджет
тушумларининг ҳолатига қараб маҳаллий солиқ ставкаларига ва солиққа тортилаётган
мулкнинг баҳолаш нархи билан қиёсий бозор баҳосига қисман ўзгариш киритиши
мумкин. Бу тартибдаги баҳолаш кейинги йилларда турли хилдаги мулкларга
қўлланилиши оммалаштирилмоқда. У ёки бу турдаги мулкларни баҳолашдаги меъёрий
ўзгаришлари солиқ ставкасининг кўтарилишига сабаб бўлади, бу эса баъзи солиқ
тўлашга мойиллиги кам бўлган солиқ тўловчиларга ёқиб тушмайди. АҚШда ер
солиғининг базаси сифатида кўчмас мулк объектининг қиймати олинади.
155
http://www.irs.ustгeas.gov (АҚШ ички даромадлари хизматининг материаллари);
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
510
АҚШ қонунчилигига асосан кўчмас мулк объектлари солиқ солиш мақсадида
қуйидагича тўрт гуруҳга ажратилган:
Бизнес ва тижорат мулклари
Инвестицион мулклар;
Яшаш учун мўлжалланган мулклар;
Сотиш учун мўлжалланган мулк объектлари.
АҚШ штатларининг 47 тасида ер солиғи бўйича турли хил преференциялар
берилган. Масалан, штат администрацияси билан ерларни узоқ муддатга (10-20 йил)
қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш учун шартнома имзоланадиган бўлса,
фермерларга даромад солиғидан пасайтирилган ставкаларни қўллашга рухсат этилади
ёки солиқ таътиллари берилиши мумкин.
АҚШда ер солиғининг йиғилувчанлик даражаси 100 фоизга етади. Солиқ ҳар йили
йиғилади, тўлаган субъектлардан ер участкалари гаров тарзида олиб қўйилади ва
кейинчалик тўланмаганда 3 йилдан сўнг аукцион орқали сотилади. Бу кўрсаткич
Францияда 90 фоиз, Канадада 95 фоизни ташкил этади. Мазкур давлатларнинг
барчасида солиқ тўламаганларга нисбатан қатъий чоралар белгиланган. Ушбу меъёрни
мамлакатимиз тажрибасида ҳам қўллаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
1-расм. Хорижий мамлакатларда амал қиладиган кўчмас мулк солиғи
ставкалари (%да)
156
Юқоридаги ривожланган давлатлар илғор тажрибалари қўллаш орқали маҳаллий
бюджет даромадларини ошириш имкони бўлади.
Хулоса ва таклифлар.
Таҳлиллар ва илғор хорижий мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда тадқиқот
ишини тайёрлаш давомида қуйидаги хулосалар шакллантирилиб, амалий тавсия ва
илмий таклифлар ишлаб чиқилди:
1. Ривожланган мамлакатлар маҳаллий бюджет даромадларининг асосий қисми
кўчмас мулк солиғи ҳисобига шаклланаётганлгини инобатга олиб, илғор хорижий
мамлакатлар тажрибаси асосида солиқ тизимини қайта кўриб чиқиш зарур.
2. Илғор ривожланган мамлакатлар маҳаллий бюджет даромадларининг асосий
қисми ер ва мулк солиғи ҳисобига шаклланаётганлигини инобатга олган ҳолда,
бюджет – солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини белгилашда, мавжуд ер ва мол-
156
http://www.irs.ustгeas.gov (АҚШ ички даромадлари хизматининг материаллари);
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
511
мулк ресурсларидан самарали солиқ ундириш механизмларини жорий этиш лозим. Бу
эса маҳаллий бюджетлар даромадлари барқарорлигини таъминлаш ва самарали
фойдаланишни таъминлайди.
3. Республикамиз ҳудуди бўйича барча ер майдонлари ва кўчмас мулкларни
солиққа тортиш объектларининг инвентаризациядан ўтказиш зарурдир.
4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи барча хўжаликлар учун
қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ерлар учун ерларнинг норматив
қийматидан келиб чиқиб солиқ ҳисоблаш, солиқ ҳисоблаш жараёнини
соддалаштирилиши билан бирга, барча хўжаликлар учун солиқ солишнинг тенг шарт-
шароитларини таъминлайди ва барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштирувчиларни адолатли солиққа тортилишига мустаҳкам замин яратади.
5. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғининг базавий
ставкаларини юридик шахсларга 1 гектар учун, жисмоний шахсларга 1 кв.м. учун
ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорда белгиланиши барча солиқ тўловчилар учун
солиқни ҳисоблаб чиқиш жараёнларини енгиллаштиради.
Ўз навбатида, солиқ юкини кескин ортиб кетишини олдини олиш мақсадида,
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, солиқ тўловчиларнинг ижтимоий ва
иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб қулай солиқ ставкаси белгилаш имкониятларини
яратади.
Адабиётлар / Литература/ Reference:
George H., Koohafkan P, (2011) FOOD AND AGRICULTURE ORGANIZATION OF THE UNITED
NATIONS ROME.
Henry George, (1879) Progress and Poverty (New York: Robert Schalkenbach Foundation.
Quesnay, F. (1756), ‘The General Maxims for the Economic Government of an Agricultural
Kingdom’, in R.L. Meek (1963).
Ricardo, D. (1817), ‘The Principles of Political Economy and Taxation’, Dutton, New York.
Smith, A., (1776), The Wealth of Nations, Book 1. Lond. Methuen Co.
Susan L Roakes Land Use Policy, (1996) Copyright © 1996 Elsevier Science Ltd Printed in
Great Britain Vol. 13, No. 4, pp. 261-272.
Tursunov A.A (2023) “Yer solig‘i ma’muriyatchiligini samarali tashkil etishda xorijiy
mamlakatlar tajribalaridan foydalanish imkoniyatlari” maqolasi “Iqtisodiyot va ta’lim” jurnali, 2-
soni.
Ғайбуллаев О, Ўроқов У. (2016). Ўзбекистон Республикасида бюджет тизими ва
жараёни: ўқув қўлланма. Тошкент: Baktria press. – 21 б
Ламперт Я. (1993). Некоторые современные принципы налогообложения. М.: ГПНТБ,
2-б.
Маликов Т. (2002) Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари.Т:.
Академия, -116 б.
Мирзиёев Ш.М. (2019) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Тошкент: «Ўзбекистон» НМИУ. 64 б.
