Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
347
МАҲАЛЛИЙ
БЮДЖЕТНИНГ СОЛИҚЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА
ТОРТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Исоқов Зафаржон Зокиржонович
Наманган давлат университети
ORCID: 0009-0008-5767-4221
Аннотация
.
Мақолада табиий ресурс ва мол
-
мулкларни солиққа тортишнинг
назарий жиҳатлари, турлари, бюджет даромадларидаги аҳамияти, амалдаги ҳолати
танқидий жиҳатдан ўрганилган, бу борадаги муаммоларга тўхталиб, уларни бартараф
этишга доир муаллифнинг фикр
-
мулоҳазалари келтирилган.
Калит сўзлар
:
маҳаллий бюджет, табиий ресурс ва мол
-
мулкларни солиққа
тортиш, ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ, мол
-
мулк солиғи.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ НАЛОГООБЛАГАЕМЫХ
ДОХОДОВ МЕСТНОГО БЮДЖЕТА
Исоков
Зафаржон Закиржонович
Наманганский
государственный университет
Аннотация.
В статье критически рассмотрены теоретические аспекты, виды,
значение налогообложения природных ресурсов и имущества, его фактическое
положение в доходах бюджета, а также представлены авторские взгляды на их
ликвидацию.
Ключевые слова:
местный бюджет, налог на природные ресурсы и имущество,
земельный налог, налог на землепользование, налог на пользование водными ресурсами,
налог на имущество.
IMPROVING TAXATION OF TAXABLE INCOME OF THE LOCAL BUDGET
Isokov Zafarjon Zakirjonovich
Namangan State University
Abstract.
The article critically examines the theoretical aspects, types, importance of
taxation of natural resources and property, and its actual status in budget revenues, and the
author's opinions on their elimination are presented.
Keywords:
local budget, natural resource and property taxation, land tax, land use tax,
water resource use tax, property tax.
UO
‘
K: 336.225.4
VI SON
—
IYUN, 2024
347-352
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
348
Кириш.
Республикада Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш
суръатларини таъминлаш, табдиркорликка қулай инвестицион иқлим ва
ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларга солиқ юкини камайтириш, солиққа
тортишни соддалаштириш, саолиқ механизми ва солиқ маъмуриятчилигини
такомиллаштириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022
-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ
-
60-
сонли Фармонига мувофиқ,
тасдиқланган 2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг
тараққиёт
стратегиясида
“Миллий
иқтисодиётни
жадал
ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” шароитида Давлат бюджети
тақчиллигини қисқартириш ва 2023 йилдан ялпи ички маҳсулотга нисбатан унинг 3
фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, 2026 йилга бориб тадбиркорлик
субъектларига солиқ юкламасини ЯИМнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига
камайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад
манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг ялпи ички
маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш”
(
Фармон,
2022)
каби вазифалар белгиланган.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда давлат барча иқтисодий усуллар, яъни
пул
-
кредит, солиқ, бож, тариф ва айрим соҳаларда баҳони шакллантириш каби
механизмлардан кенг фойдаланади. Бу ўринда
солиқларнинг муҳим молиявий дастак
сифатида иқтисодий жараёнларга таъсирини ўрганиш муҳим аҳамият касб етади. Шу
нуқтаи назардан иқтисодиётни тартибга солишда солиқ механизмининг аҳамиятини
тадқиқ қилиш долзарб масала ҳисобланади.
Иқтисодий адабиётларда сўнги пайтларда солиқларнинг иқтисодиётнинг турли
жабҳаларига ҳаётий таъсирини ўрганиш, шунингдек, молиявий бошқарувда улардан
фойдаланиш таҳлилига катта эътибор
қаратилмоқда. Ушбу муаммони ўрганишда
иқтисодчилар “солиқ механизми” тушунчасидан фойдаланадилар, унинг талқини
олимлар ва амалиётчиларнинг ишларида аниқ тўхтамга келинмагандир. Иқтисодий
адабиётларда солиқ механизмининг моҳияти тўғрисидаги масала мунозарали давом
этмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Ҳозирги
даврда солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида бюджет
даромадларини ошириш, солиққа тортиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш
орқали маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, солиқларни
унификация
қилиш қаралади.
Мол
-
мулк ва ер солиқлар давлат бюджетининг асосий қисмини ташкил этмасада
бироқ давлат бюджетини шакллантиришда ўзининг ўрнига эга. Ер ва мол
-
мулкни
солиққа тортиш тизими азалдан мавжуд бўлиб иқтисодий соҳа олимлари уни солиққа
тортиш бўйича турли хил қарашларини ифода этиб келганлар. Қуйида иқтисодий
олимларнинг бу борадаги фикрлари келтирилган:
Профессор Жўраевнинг
(2005)
фикрича солиқларнинг бюджет тизими бўғинлари
ўртасида тақсимланиш тартибини такомиллаштириш давлат бюджетининг даромад
базасини шакллантириш нуқтаи
-
назардан муҳим амалий аҳамият касб этади. Бунинг
сабаби шундаки, асосий ва барқарор тушум манбаи бўлган солиқ турларини маҳаллий
бюджетларга ўз даромад базасини шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ва
аксинча, маҳаллий
бюджетларнинг даромад базасини асосан тартибга солувчи
даромадлар (умумдавлат солиқлар) ҳисобидан шаклланиш тартибини юзага
келтириши маҳаллий молия органларида лоқайдликни юзага келтириши ҳамда солиқ
ундириш самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
349
Олим Ниязметов
(2018)
томонидан солиққа тортиш механизмларини
такомиллаштириш орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш муаммоларига
бағишланган илмий ишида қуйидаги хулосалар шакллантирилган:
-
солиқ тизимидаги бўшлиқлардан яна бири мулкий солиқларга тўғри келади.
Халқаро амалиётда мулкий солиқлар маҳаллий бюджетлар даромадларида муҳим роль
ўйнасада, Ўзбекистонда бундай солиқларнинг фискал аҳамияти жуда паст. Бу
солиқларнинг маъмурчилиги ҳам жуда самарасиз. Айниқса, мол
-
мулк солиғи
механизмининг юридик
ва жисмоний шахслар учун кескин фарқланиши ушбу солиқни
самарасиз қилиб келди;
-
мулкни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш мақсадида юридик ва
жисмоний шахслар учун бирдек қўлланиладиган кўчмас мулк солиғини жорий этиш,
бунда мулк қийматини бозор механизмлари асосида аниқлаш, кўчмас мулк солиғи
механизмининг қайишқоқлиги ва вертикал ижтимоий адолатни таъминлаш учун ушбу
солиқнинг прогрессив ставкаларини жорий этиш ҳамда «солиққа тортилмайдиган
қиймат» миқдорини белгилаш зарурлиги таъкидланган.
Юқоридаги таклифлар асосида маҳаллий бюджет даромадлари солиқ базаси
юксалиши мумкин.
Муҳокама ва натижалар муҳокамаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий
бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия
органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ
-5283-
сонли фармони билан маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан
мустаҳкамлаш ва номарказлаштириш асосида ҳудудларни комплекс ривожлантиришни
барқарор молиялаштириш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини кучайтириш,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, янги иш
жойлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, бўйича аниқ мақсадга
йўналтирилган чора
-
тадбирлари белгиланди (Фармон, 2017). Жумладан:
-
биринчидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг аниқ турларини уларга
бириктириб қўйиш орқали маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан
мустаҳкамлаш;
-
иккинчидан, вилоятлар, шаҳар
ва туман бюджетларини субвенциядан чиқариш,
уларнинг юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига бўлган қарамлигини босқичма
-
босқич
қисқартириш,
бунинг
асосида
ҳудудларни
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
эркинлиги ва масъулиятини ошириш;
-
учинчидан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш учун тизимли
асосда қўшимча резервларни аниқлаб бориш;
-
тўртинчидан, депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилган ҳолда,
маҳаллий бюджетларни шакллантиришнинг шаффофлигини ва унинг бажарилиши
устидан назоратни таъминлаш;
-
бешинчидан, маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш ҳамда
харажатларининг
тасдиқланган
параметрларини
ўз
вақтида,
мақсадли
молиялаштириш,
ижтимоий
соҳа
объектлари
ва
инфратузилмани
янада
ривожлантириш ва тегишли даражада сақлаб туришни таъминлаш устидан маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари, молия ва солиқ органларининг жавобгарлигини
кучайтириш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
350
1-
жадвал
Давлат бюджети даромадларининг 2021
-
2023 йиллар кесимида
солиқлар таҳлили
136
(млрд.сўм)
Кўрсаткичлар
2021 йил
2022 йил
2023 йил
суммаси
жами
тушумга
нисбатан
фоизи
суммаси
жами
тушумга
нисбатан
фоизи
суммаси
жами
тушумга
нисбатан
фоизи
Давлат бюджети
даромадлари
164 798,0
202 043,0
231 721,0
Бевосита солиқлар
58 930,0 35,8
64 447,0 31,9
73 104,0 31,5
Билвосита солиқлар
56 290,0 34,2
71 390,0 35,3
83 326,0 36,0
Ресурс тўловлари ва мол
-
мулк солиғи
23 036,0 14,0
23 913,0 11,8
28 079,0 12,1
Бошқа даромадлар
ва
солиқ бўлмаган
тушумлар
26 542,0 16,1
42 293,0 20,9
47 212,0 20,4
1-
жадвал маълумотлари асосида таҳлил қилганимизда, мамлакатимиз бюджети
2021 йилда давлат бюджети даромадлари 164
798,0 млрд.сўмни ташкил этган бўлиб,
маҳаллий бюджет даромадлари ҳисобланган ресурс тўловлари ва мол
-
мулк солиқлари
23
036,0 млрд.сўм тушумни тушган.
2022 йилда давлат бюджети даромадлари 202 043,0 млрд.сўмни ташкил этган
бўлиб, маҳаллий бюджет даромадлари ҳисобланган ресурс тўловлари ва мол
-
мулк
солиқлари 23
913,0 млрд.сўм тушумни тушган.
2023 йилда давлат бюджети даромадлари 231 721,0 млрд.сўмни ташкил этган
бўлиб, маҳаллий бюджет даромадлари ҳисобланган ресурс тўловлари ва мол
-
мулк
солиқлари 28
079,0 млрд.сўм тушумни тушганлигини кўриш мумкин. Бундан йилдан
-
йилга ресурс тўловлари ва мол
-
мулк солиқлари тушуми ўсганлигини кўриш мумкин.
Рус иқтисодчиси Пансков
(2018)
ўз тадқиқотларида табиий ресурсларни солиққа
тортиш тизимидаги муаммоларга тўхталиб, уларни ҳал этиш йўлларини ёритган. Унинг
фикрича ресурс солиқларини бюджет даромадларидаги аҳамиятини ошириш керак. Бу
жараён табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқларни ислоҳ қилишнинг
стратегик йўналиши сифатида қаралиши лозим. Табиий ресурслардан фойдаланганлик
учун солиқлар тизими бир томондан давлат бюджети даромадларини
шакллантиришнинг муҳим манбаси сифатида қаралса, иккинчи томондан давлат
томонидан табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солишнинг молиявий
воситаси бўлиши зарур.
Республикамиз солиқ тизимини соддалаштириш борасида амалга оширилган
ислоҳотлар охир
-
оқибат солиқ тизимини мураккаблаштириб юборди. Солиқ
тизимининг
нобарқарорлиги
сабаблари
тадқиқи
ягона
солиққа
тортиш
механизмларида бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатди. Бундай бўшлиқларни бартараф
этишга бўлган ҳаракатлар нафақат солиқ режимлари кўпайиб кетишига, балки солиқ
ставкаларининг ҳам ҳаддан зиёд табақалашувига, шунингдек, солиқ базаларини
аниқлашнинг илмий асосланмаган турли хил базавий меъёрлари ўрнатилишига олиб
келди (Ниязметов, 2018)
.
Ўзбекистон
Республикасининг
солиқ
сиёсатини
такомиллаштириш
концепциясида солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини
соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга алоҳида эътибор
қаратилди.
136
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
351
Юридик шахслардан олинадиган мол
-
мулк солиғи объектини белгилашда сўнгги
йилларда бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Солиқ солиш объектидан номоддий
активлар қиймати чиқариб ташланди ва бошқалар. Шунга қарамасдан, мол
-
мулк солиғи
механизмида айрим мунозарали масалалар сақланиб қолаяпти. Жумладан, амалдаги
солиқ қонунчилигида муддатида ўрнатилмаган асбоб
-
ускуналар учун икки карра
оширилган ставкада солиқ тўлаш белгиланган. Назаримизда ҳеч бир тадбиркорлик
субъекти асбоб
-
ускуналарни хариб қилиб, уларни ўрнатиб ишлаб чиқаришда
фойдаланмасликдан манфаатдор эмас. Шу боис, юридик шахслардан олинадиган мол
-
мулк солиғи объектидан муддатида ўрнатилмаган асбобускуналарни чиқариб ташлаш
керак. Бу ўзгариш натижасида тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини
камайишига ва солиқ тўловчилар ихтиёрида қўшимча маблағ қолишига эришилади.
Амалдаги солиқ қонунчилига асосан жисмоний шахслардан олинадиган мол
-
мулк
солиғи кадастр идоралари томонидан тақдим этилган жисмоний шахсларга тегишли
кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматлари асосида солиқ органлари томонидан
ҳисоблаб чиқарилади. Лекин жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулкларнинг
кадастр қийматини белгилаш тизими мулкни баҳосига таъсир қилувчи қатор омиллар
инобатга олинмаганлиги сабабли кадастр қиймати унинг бозор қийматидан фарқ
қилади. Шу боис, жисмоний шахсларнинг турар жойлари ва нотурар объектларини
кадастр қийматини белгилаш тизимини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.
Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган мол
-
мулк солиғи ставкалари
солиқ солиш объектининг эгаллаб турган майдони (кв.м)га қараб табақалашган. Лекин
бунда битта
солиқ тўловчига тегишли бўлган бир нечта мол
-
мулк майдони ҳисобга
олинмаган. Бизнингча, мол
-
мулкнинг умумий майдони аниқланаётганда солиқ
тўловчига тегишли бўлган барча мол
-
мулклар ҳисобга олиниши керак.
Республикада ер солиғи ставкалари ердан фойдаланиш мақсадига кўра
белгиланиб, унинг ставкасини белгилашдаги асосий мезон бўлиб ернинг баллбонитети
ҳисобланади. Ер солиғи юкининг асосий қисми ноқишлоқ хўжалиги корхоналари
зиммасига тўғри келган бир шароитда, улар учун ер солиғи объектининг ер майдони
қилиб
белгиланиши ер солиғининг моҳиятини ўзида етарлича намоён этмайди. Чунки
ноқишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ
эмаслигини эътиборга олган ҳолда, бундай корхоналар учун ер солиғининг объекти ер
майдони эмас, балки ернинг жойлашуви, унга бўлган талаб ва таклиф асосида
шаклланган ернинг кадастр қийматидан ундирилиши ўз моҳиятини кўпроқ намоён
этади. Бу ўз навбатида, келажакда амалдаги ер солиғи ва мол
-
мулк солиғини
унификация қилиш имкониятини
беради. Қолаверса, ноқишлоқ
хўжалиги
корхоналарининг ерга бўлган зарурати даражасида ер участкаларидан фойдаланишга
бўлган манфаатдорлигига, шунингдек, ерларнинг сифатини яхшилашга қаратилган
чора
-
тадбирлар учун молиявий ресурсларни шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини солиққа тортиш
тартибини тубдан қайтадан кўриб чиқиш ва уларни республикада табиий
ресурсларнинг асосий истеъмолчиси эканлигини ҳисобга олиб, табиий ресурс
солиқларига устуворлик бериш ва уларни даромад олиш мавсумийлигидан келиб чиқиб
тўлаш тартибларининг жорий этилиши мақсадга мувофиқ
137
.
Хулоса ва таклифлар.
Мол
-
мулк солиғининг давлат бюджети тушумидаги улушининг бошқа солиқларга
нисбатан пастлиги, унинг салмоғини тушуриб қуймайди. Чунки сўнгги йилларда мол
-
мулк солиғи ва ер солиғини оптималаштириш орқали “кўчмас мулк солиғи” сифатида
оптималлаштириш ва қонунчиликка киритиш бўйича чора
-
тадбирлар ишлаб
чиқилмоқда. Бу бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишларида ўчратиш мумкин, аммо
137
“Ҳалқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали 2019 йил декабр 6
-
сони.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
352
мақсад солиқларни оптималлаштириш воситасида бўладиган ва кутилаётган
ўзгаришлар пироварда натижасига боғлиқ. Яъни унинг мамлакат бюджетига ва
индивидларга таъсири жиҳатидан ўрганиш керак. Албатта, бозор иқтисодиёти
ривожланиб бораверар экан, давлат ва жамият ўртасидаги бюджет солиқ ислоҳотлари
ҳам чамбарчас такомиллашиб бораверади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларни таклиф қиламиз:
-
Кўчмас мулкни баҳолашни рақамлаштириш зарур;
-
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга
оширувчи органлар базасида меъёридан ортиқча майдон қисмини киритиш;
Юридик шахслардан олинадиган мол
-
мулк солиғи объектида муддатида
ўрнатилмаган асбоб
-
ускуналарни чиқариб ташлаш керак. Чунки ҳеч бир тадбиркорлик
субъекти асбоб
-
ускуналарни харид қилиб, уларни ўрнатиб ишлаб чиқаришда
фойдаланмасликдан манфаатдор эмас.
Жисмоний шахслардан олинадиган мол
-
мулк солиғи мол
-
мулкнинг кадастр
қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади. Лекин мол
-
мулкнинг кадастр қиймати унинг
бозор қийматидан кескин фарқ қилади. Шу боис, жисмоний шахсларнинг турар жой
фонди ва нотурар объектларини кадастр қийматини белгилаш тизимини
такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг икки ва
ундан ортиқ мол
-
мулкларига солиқ ставкасини ошириш лозим.
Адабиётлар / Литература/ Reference:
Жўраев А.С. (2005) Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг даолзарб
муаммолари: и.ф.д. ... дисс. автореферати. Тошкент, ДЖҚА.
Ниязметов И.М. (2018) Солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш
орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш. Иқт. фан. док. ... дисс. автореф. –
Тошкент, –
72 б.
Ниязметов И.М. (2018) Солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш
орқали
солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc)
диссертация автореферати. –
Т.: БМА,
- 28-
29 б.
Пансков В.Г. (2018) Налогообложение природных ресурсов: проблемы и пути
решения. Журнал Экономика и бизнес, ст. 91
-104.
Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга
тушумларнинг
тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари
жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-5283-
сон
фармони 2017 йил 13 декабрь.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ
-60-
сонли Фармони. –
