Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
570
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲИСОБ СИЁСАТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мустафоев Азимжон Фаррухович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути
ORCID: 0009-0002-2594-481Х
Аннотация.
Мазкур мақолада нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия
ҳисобини ташкил этиш ва юритишда ҳисоб сиёсатининг аҳамияти, таълим хизматлари
жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни тузишдаги долзарб
масалалар,
шунингдек
таълим
фаолияти
билан
шуғулланувчи
нодавлат
ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳисоб сиёсатининг ўрни ёритилган.
Калит сўзлар:
нодавлат таълим ташкилотлари, таълим хизматлари, ҳисоб
сиёсати, бухгалтерия ҳисоби, таълим жараёни, молиявий ҳисобот, молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТНОЙ ПОЛИТИКИ В НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ
ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ
Мустафоев Азимжон Фаррухович
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация.
В данной статье рассмотрено значение учетной политики в
организации и ведении бухгалтерского учета в негосударственных образовательных
организациях, актуальные вопросы ее составления с учетом особенностей процесса
оказания образовательных услуг, а также роль учетной политики в ведение
бухгалтерского учета в негосударственных организациях, осуществляющих
образовательную деятельность.
Ключевые слова:
негосударственные образовательные организации, образова-
тельные услуги, учетная политика, бухгалтерский учет, образовательный процесс,
финансовая отчетность, международные стандарты финансовой отчетности.
IMPROVEMENT OF ACCOUNTING POLICY IN NON-GOVERNMENT EDUCATIONAL
ORGANIZATIONS
Mustafoyev Azimjon Farruxovich
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
This article describes the importance of accounting policy in the organization and
management of accounting in non-state educational organizations, current issues in its
preparation, taking into account the specific features of the process of educational services, as well
as the role of accounting policy in the management of accounting in non-state organizations
engaged in educational activities.
Keywords:
non-governmental educational organizations, educational services, accounting
policy, accounting, educational process, financial reporting, international standards of financial
reporting.
UO‘K: 657.1
V SON - MAY, 2024
570-576
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
571
Кириш.
Бугунги кунда, Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳаларида турли хил
мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ушбу субъектлар таркибида нодавлат ташкилотлари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб,
мазкур ташкилотлар тижорат ва нотижорат фаолият билан шуғулланишади. Нодавлат
ташкилотлари уларнинг фаолиятлари мақсади, уларни молиялаштириш манбалари,
харажат ва даромадларининг таркибига қараб бир-биридан ажралиб туради. Мазкур
нодавлат тижорат ташкилотлар таркибида, нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти
энг тез ривожланаётган соҳалардан ҳисобланиб, аҳолининг таълим хизматларига
бўлган эҳтиёжини тўлиқроқ қондириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан мазкур
тармоқ ташкилотларига бўлган эътибор кун сайин ошиб, уларга кенг шар-шароитлар
очиб берилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва
мактаб таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (2018) ҳамда “Халқ таълимини бошқариш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (2018)
ижросини таъминлаш ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига қулай шароитлар очиб
бериш, шунингдек улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар тури ва сифатини янада
яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24
декабрдаги “Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (2019) қабул қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий
ҳужжатда нодавлат умумтаълим ташкилотлари уставининг намунавий шакли,
ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, таълим жараёнини ташкил этиш, бошқариш,
уларни молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш, ўқишга қабул қилиш, бошқа жойга
кўчириш ёки ўқишдан четлаштириш каби йўриқномалар акс эттирилган бўлиб,
нодавлат таълим ташкилотларини тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлардан
бири ҳисобланади.
Шундай бўлсада, ушбу тармоқ корхоналарида таълим жараёнини ташкил этиш,
харажатларни тўғри бошқариш, таълим хизматлари таннархини аниқлаш ва
пасайтиришга эришиш, илғор тажрибаларга асосан даромадларни тан олиш, ушбу
жараёнларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот шаклларида молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида акс эттириш бўйича турли хил ёндашувлар
мавжуд бўлиб, ушбу масалалар бугунги куннинг бухгалтерия ҳисоби олдидаги муҳим ва
долзарб вазифаларидан биридир.
Адабиётлар шарҳи.
Юқорида зикр қилинган қатор вазифалар корхона ва ташкилотларда турлича ҳал
этилади ҳамда уларнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилади. Бугунги кунда, нодавлат
таълим ташкилотларида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда таълим хизматлари
жараёнларини тўғри ташкил этиш, бевосита ва билвосита харажатларни таълим
хизматлари таннархига тўғри тақсимлаш, уларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий
ҳисобот шаклларида шаффоф акс эттириш бўйича услубий тартиб-қоидалар ишлаб
чиқиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Нодавлат таълим ташкилотларида ушбу
вазифаларни ҳал этиш бевосита ташкилотларнинг ҳисоб сиёсатига боғлиқ бўлиб,
хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда ушбу жараён
алоҳида аҳамиятга эгадир.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқ бўлдики, корхона ва ташкилотларда
уларнинг фаолият жараёнларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисобини ташкил
этиш ва юритишда ҳисоб сиёсати муҳим аҳамият касб этиб, ҳисоб сиёсатига иқтисодий
категория сифатидаги иқтисодчи олимларнинг таъриф ва тавсифларини, илмий
изланишларини тадқиқ этишни тақозо этди:
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
572
Хусусан, мамлакатимиз олимларидан Уразов ва Пўлатовларнинг (2021) фикрича,
“Ҳисоб сиёсати – корхона раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва
молиявий ҳисоботни тузиш бўйича қабул қилинган тамойиллар ва тартиблар
мажмуаси”. Ҳисоб сиёсатида, нафақат бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни
тузиш қоидалари, балки хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият хусусиятларидан
келиб чиқиб бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш йўналишлари, бошқарув ахборот
фойдаланувчилари талабларига мос келадиган ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш
тартиблари акс эттирилади. Демак, мазкур таъриф ҳисоб сиёсатида ёритилиши лозим
бўлган барча ҳисоб ва ҳисобот йўналишларини тўлиғича қамраб олмаган.
Боронов (2023) ўзининг ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқлари
мисолида олиб борган тадқиқот ишида “Ҳисоб сиёсати деганда, бухгалтерия ҳисоби
субъекти раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ҳамда
юритиш, шунингдек молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш ва уларни тегишли
ташкилотларга тақдим этиш бўйича қабул қилинган усуллар ва принциплар мажмуаси
тушунилади”, деб таъриф берган бўлиб, бунда хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб
чиқиладиган ҳисоб сиёсатининг унинг барча функциялари, хусусан молиявий ва
бошқарув ҳисобидаги аҳамияти ҳисобга олинган.
Яна бошқа иқтисодчи олим Алиқулов (2011) томонидан эса, қуйидаги таърифни
учратиш мумкин: “Корхонанинг ҳисоб сиёсати – бухгалтерия ҳисоби бўйича амалдаги
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган, тезкор, тўлиқ ва аниқ
ахборотларни олиш ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлаш мақсадида корхонада
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш тамойиллари ва усулларининг
йиғиндиси”. Олим томонидан берилган ушбу таърифда бухгалтерия ҳисобини ташкил
этиш, бошқарув ҳисоби бўйича ахборотларни тузиш ҳамда уларни тақдим этиш
қоидалари назарга олинмаган.
Шунингдек, тадқиқот давомида мамлакатимизнинг бошқа иқтисодчи олимлари,
жумладан Калонов (2019), Абдусаломовалар (2019) томонидан “ҳисоб сиёсати”га
бухгалтерия ҳисоби объекти сифатида берилган яна кўплаб таъриф ва тавсифларни
учратиш мумкин. Уларнинг илмий ишларида берилган таъриф ва тавсифлар ҳисоб
сиёсатининг бошқарув ҳисобидаги аҳамиятлилигидан келиб чиққан ҳолда ёндашилган
бўлиб, молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш масалалари ҳисобга олинмаган.
Хорижий олимлардан Мантуленко (2014), “Ҳисоб сиёсати – бу корхоналарда қабул
қилинган бошқарув ҳисоби усуллари тўплами. Ҳар бир корхона учун ҳисоб сиёсатини
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурати энг юқори қонунчилик даражасида кўзда
тутилган”, деб таъкидлайди. Ушбу таъриф ҳисоб сиёсатининг фақатгина, бошқарув
аҳамияти ҳисобга олинган бўлиб, бошқа молиявий ҳисоб бўйича принциплар кўзда
тутилмаган.
Бошқа рус олими Овчинниковнинг (2008) тадқиқот ишида қуйидаги таъриф
берилган: “Корхона ҳисоб сиёсати – бу корхоналарнинг тармоқ хусусиятларидан келиб
чиққан ҳолда бухгалтерия, молиявий, солиқ ва бошқарув ҳисобининг яхлит тизимини
ташкил этиш методологиясини таъминловчи амалдаги қонунчиликнинг ўзаро боғлиқ
ички бухгалтерия ҳисоби стандартлари тўплами”. Ушбу таъриф корхоналарда
бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда ҳисоб сиёсатининг ролини тўлиқроқ қамраб
олган.
Тадқиқотлар давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан миллий ва халқаро
стандартларда берилган таърифлар тадқиқ этилди. “Ҳисоб сиёсати ва молиявий
ҳисобот” 1-сон бухгалтерия ҳисоби миллий стандартида “Ҳисоб сиёсати деганда,
хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий
ҳисобот тузиш учун қабул қиладиган усулларнинг йиғмаси тушунилади, молиявий
ҳисобот шу усулларга мувофиқ ва уларнинг қоидалари ва асосларига мувофиқ равишда
тузилади” (БҲМС, 1998) деб таъриф келтирилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
573
8-сон БҲХС (IAS) “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар”
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида эса, қуйидагича таъриф берилган: “Ҳисоб
сиёсати – бу тадбиркорлик субъекти томонидан молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва
тақдим этишда қўлланиладиган муайян принциплар, усуллар, одатлар, қоидалар ва
амалиётлар” (БҲХС, 2022).
Маҳаллий ва хорижий олимлар, шунингдек миллий ва халқаро стандартларда
келтирилган юқоридаги таъриф ва тавсифлардан хулоса қилиш мумкинки, корхона ва
ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган ушбу ҳужжатдан асосий мақсад бу
бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот шаклларини тайёрлаш ва уларни
тақдим этишга кўмаклашиш бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси.
Нодавлат таълим ташкилотларида ҳисоб сиёсатини тузиш, харажатлар ва
даромадларга оид ахборотларни ушбу ҳужжатда акс эттириш ва уни такомиллаштириш
бўйича олиб борилган тадқиқотда илмий абстракциялаш, иқтисодий таҳлил,
монографик кузатув, қиёслаш, индукция ва дедукция каби тадқиқот усулларидан
фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Олиб борилган ушбу тадқиқот натижалари бўйича хулоса қилиш мумкинки,
бугунги кунда, корхона ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳисоб сиёсатига
хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий фаолиятларидан келиб чиққан ҳолда
таърифлар келтирилган бўлиб, хусусан нодавлат ташкилотлари фаолиятининг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таъриф ишлаб чиқиш ва ҳисоб сиёсатининг
таркибий қисмларини белгилаб олиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бизнинг
фикримизча, “Ҳисоб сиёсати деганда, нодавлат ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби
субъекти раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш, молиявий
ва бошқарув ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни тегишли ташкилотларга
тақдим этиш бўйича принциплар мажмуаси тушунилади”. Биз томонимиздан ишлаб
чиқилган ушбу муаллифлик таърифи нодавлат таълим ташкилотларида ҳисоб
сиёсатини тузишга ва унинг таркибий қисмларини белгилаб олишга назарий ҳамда
амалий томондан кўмаклашади.
Нодавлат таълим ташкилотларида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда халқаро
қоидаларга таяниш лозим. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида
корхоналарда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича умумий қоидалар келтирилган
бўлиб, тадқиқот давомида, нодавлат таълим ташкилотларида ҳисоб сиёсатини тузишда
ушбу жиҳатлар ҳисобга олинди.
Халқаро ҳисоб таълимоти талабларига мувофиқ ҳисоб сиёсатини тузишда корхона
ва ташкилотларнинг фаолиятлари алоҳида ҳисобга олинмаган бўлсада, бироқ миллий
стандартларимиздан фарқли, молиявий ҳисобот иловаларида корхона ва ташкилотлар
ўзларининг фаолият хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички ва ташқи ахборот
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондирадиган тарзда ахборотларни ёритишлари
ҳамда тақдим этишлари лозимлиги белгилаб берилган. Халқаро стандартларда
келтирилган бундай тартиб-қоидалар корхоналарда, хусусан нодавлат таълим
ташкилотларида ҳисоб сиёсатини такомиллаштиришга, молиявий ҳисобот
шаклларининг фойдалилик даражасини оширишга, молиявий ва бошқарув
аҳамиятидаги ахборотларни тўлиқроқ етказиб беришга ёрдам беради. Нодавлат таълим
ташкилотларида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ушбу принципларга риоя этиш
молиявий ва бошқарув ҳисоботларининг инвестицион жозибадорлигини оширишга,
бошқарув қарорларини тўғри қабул қилишга, бухгалтерия ҳисобини молиявий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
574
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ такомиллаштиришга хизмат қилади, деб
ҳисоблаймиз.
Бугунги кунда, нодавлат таълим ташкилотларида ҳисоб сиёсати бошқа турдаги
хўжалик юритувчи субъектлар каби “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” 1-сон
бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти асосида ишлаб чиқилади. Мазкур стандартга
мувофиқ ҳисоб сиёсати ҳар бир ташкилот томонидан ҳисобот йилининг бошида ишлаб
чиқилади ҳамда бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ташкилотларда йил мобайнида ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилишига йўл
қўйилмайди ва ушбу ҳужжатга мувофиқ ҳолда ўз фаолиятларини амалга оширишади.
Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби жараёнлари
ихтисослаштирилган ҳамда автоматлаштирилган замонавий бухгалтерия дастурларида
амалга оширилганлиги боис, ҳисоб сиёсати ҳам ушбу дастурларда юкланади.
Юқорида тадқиқ қилинган масалалар асосида хулоса қилиш мумкинки, бугунги
кунда, Республикамизда фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим ташкилотлари
томонидан ишлаб чиқиладиган ҳисоб сиёсатини уларнинг хизмат кўрсатиш
фаолиятлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарурияти
мавжуд, деб ҳисоблаймиз. Бу эса, нодавлат таълим ташкилотлари олдида уларнинг
хизмат кўрсатиш фаолиятига мос келадиган ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари
талабларига
тўлиқ
жавоб
берадиган
“Нодавлат
таълим
ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш бўйича Ҳисоб
сиёсати” ни ишлаб чиқиш вазифасини юклайди. Шу боис, ушбу тадқиқот ишимиз
давомида, нодавлат таълим ташкилотларида ҳисоб сиёсати қуйидаги тартибда ишлаб
чиқилиши ва тақдим этилиши лозим, деб ҳисобладик (1-жадвал):
1-жадвал:
Нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил
этиш ҳамда юритиш бўйича Ҳисоб сиёсати
204
№
Бўлимлар
Гуруҳлар
I.
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ
Ташкилий шакли
Фаолият йўналишлари
Ташкилот бўлимлари
Фаолият турлари
II.
ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
Асосий фаолият турлари
Қўшимча фаолият турлари
Умумишлаб чиқариш бўлими таркиби
III.
ХОДИМЛАР СТРУКТУРАСИ
Маъмурий бўлим ходимлари
Педагогик бўлим ходимлари
Маркетинг бўлими ходимлари
Умумишлаб чиқариш бўлими ходимлари
Ошхона бўлими ходимлари
IV.
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
ЖАРАЁНЛАРИ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниши
Бухгалтерия ҳисобини юритиш
Ҳужжатлаштириш
V.
АКТИВЛАРНИ ТАН ОЛИШ ВА
БАҲОЛАШ
Асосий воситаларни баҳолаш ва ҳисобга олиш
Номоддий активларни баҳолаш ва ҳисобга олиш
Хўжалик инвентарларини баҳолаш ва ҳисобга олиш
Товар-моддий заҳираларини баҳолаш ва ҳисобга олиш
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олиш
VI.
ХАРАЖАТЛАР ВА
ДАРОМАДЛАРНИ ТАН ОЛИШ ВА
БАҲОЛАШ
Харажатларни ҳисобга олиш
Билвосита харажатларни тақсимлаш
Бепул (грант асосида) хизматлар кўрсатиш
Даромадларни тан олиш
Даромадлар турлари
VII.
СОЛИҚ ВА МОЛИЯВИЙ
ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ
ЭТИШ
Солиқ сиёсати (солиқ имтиёзлари)
Молиявий ҳисобот даври
Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш
Ҳисоб сиёсатининг амал қилиш муддати
204
Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
575
Ушбу жадвал маълумотлари асосида кўриш мумкинки, нодавлат таълим
ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш бўйича биз
томонимиздан тавсия этилаётган Ҳисоб сиёсати бошқа хўжалик юритувчи
субъектларникидан фарқ қилиб, нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятининг ўзига
хос хусусиятларини ўз ичига қамраб олади.
Хулоса ва таклифлар.
Нодавлат таълим ташкилотлари учун таклиф этилган ушбу “Нодавлат таълим
ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш бўйича Ҳисоб
сиёсати” қуйидаги жиҳатлари билан амалий аҳамиятга эга:
Биринчидан, мазкур ҳужжат нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини тўлиқ
қамраб олган бўлиб, мамлакатда амалда бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
талабларига ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида белгиланган
тартиб-қоидаларга тўлиқ мувофиқ келади.
Иккинчидан, ҳисоб сиёсати етти бўлимдан иборат бўлиб, унда нодавлат таълим
ташкилотининг ташкилий ва таркибий тузилиши, ходимлар структураси, бухгалтерия
ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, ташкилот активлари, харажатлари ва
даромадларини тан олиш ва баҳолаш, шунингдек солиқ ва молиявий ҳисоботларни
тақдим этиш тартиблари ўрин олган. Ушбу тартиб-қоидаларни белгилашда нодавлат
таълим ташкилотларининг хусусиятлари тўлиқ инобатга олинган бўлиб, тармоқ
ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишда муҳим йўриқнома бўлиб
ҳисобланади.
Учинчидан, нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятларининг хусусиятларидан
келиб чиққан ҳолда тавсия этилаётган ушбу ҳисоб сиёсатида фаолият турлари асосий ва
қўшимча фаолиятга ажратилган бўлиб, бу эса, ташкилотларда харажатлар ва
даромадлар бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш орқали хизматлар таннархини
тўғри ҳисоб-китоб қилишга, ҳар бир фаолият турлари бўйича даромадларни тан олишга,
амалий ёрдам беради.
Тўртинчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда нодавлат
таълим ташкилотларида бепул (грант асосида) таълим хизматлари кўрсатишни ташкил
этиш ва уларнинг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорини аниқлаган ҳолда
ташкилотларнинг ҳисоб сиёсатига акс эттириш тавсия этилди. Шунингдек, ҳисоб
сиёсатида ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг кейинги даврлардаги оилавий
шароитини ўрганган ҳолда харажатлар ва даромадлар бухгалтерия ҳисобини юритиш
тартиби кўрсатилади.
Бешинчидан, биз томонимиздан ишлаб чиқилган ушбу илмий таклиф ва амалий
тавсияларимиз нодавлат таълим ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби жараёнларини
молиявий ва бошқарув ҳисобот шаклларига тўғри акс эттиришга хизмат қилиб, ички ва
ташқи ахборот фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқроқ қондиришга хизмат
қилади, деб ҳисоблаймиз.
Олиб борилган ушбу тадқиқот натижаларимиз нодавлат таълим ташкилотларида
ҳисоб сиёсатини мукаммал ишлаб чиқиш орқали бухгалтерия ҳисоби жараёнларини
тўғри ташкил этишга, харажатлар ва даромадлар бухгалтерия ҳисобини молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари орқали юритишга муайян даражада кўмаклашади.
Шунингдек, мамлакатимиз олимларининг илмий ишлари ҳамда миллий ва халқаро
стандартларда келтирилган тартиб-қоидалар тадқиқ қилиниб нодавлат таълим
ташкилотлари фаолиятлари инобатга олинган ҳолда ҳисоб сиёсатига муаллифлик
таърифлари ишлаб чиқилди. Биз томонимиздан ишлаб чиқилган мазкур муаллифлик
таърифи бухгалтерия ҳисобини назарий томондан такомиллаштиришга хизмат қилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
576
Адабиётлар / Литература/ Reference:
Абдусаломова Н.Б. (2019) Бошқарув ҳисоби тизимида ички назорат ва
бюджетлаштириш услубиятини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори
(DSc) диссертацияси автореферати. –Т.: 26-бет.
Алиқулов А.И. (2011) Харажатлар ҳисоби ва таҳлилининг назарий ҳамда амалий
масалалари. Монография. –Т.: “Fan va texnologiya”. -188 б., 76-бет.
Боронов
Б.Ф.
(2023)
Ёғ-мой
маҳсулотлари
ҳисоби
методологиясини
такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси. –Т.: 66-бет.
БҲМС (1998) 1-сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” // АВ томонидан
14.08.1998 й. 474-сон билан рўйхатга олинган.
БҲХС (2022) 8-сон БҲХС (IAS) “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва
хатолар”.
Калонов М.Б. (2019) Корхоналарда даромадлар ва харажатлар ҳисоби ҳамда
таҳлили методологиясини такомиллаштириш (автотранспорт корхоналари
мисолида). Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. –Т.: 14-
бет.
Қарор (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб
таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори. 2018 йил 05 сентябрь. ПҚ-3931-сон.
Қарор (2019) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат
таълим
ташкилотлари
фаолиятини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори. 2019 йил 24 декабрь. 1028-сон.
Мантуленко, В.В. (2014) Роль учетной политики в системе управленческого учета /
В.В. Мантуленко, И.А. Молчанов. –Текст: непосредственный // Молодой ученый. № 15 (74).
- С. 177-180. URL:
https://moluch.ru/archive/74/12528/
Овчинников М.А. (2008) Формирование учётной политики в структурах
сельскохозяйственной потребительской кооперации. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата экономических наук. – Москва: 22-с.
Уразов К.Б., Пўлатов М.Э. (2021) Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. –Т.: “Fan va
texnologiyalar nashriyot-matbaa uyi” - 560 бет.
Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини
бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Фармони. 2018 йил 05 сентябрь. ПФ-5538-сон.
