Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
661
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ - ЎРТА МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ОМИЛЛАРИДАН БИРИДИР
Ташмухамедова Маҳина Қудратбек қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0003-6002-1620
maxinatashmuxamedova@gmail.com
Аннотация.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда камабағалликни қисқартириш ва аҳоли
даромадларини янада ошириш асосида ўрта мулкдорлар қатламини кўпайтириш
масалалари ҳамда бу борада мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича
таклиф ва тавсиялар берилган.
Таянч сўзлар:
камбағаллик тушунчаси, аҳоли даромадлари, аҳоли умумий
даромадлари
таркиби,
мулкчилик,
мулкдор,
ўрта
мулкдорлар
қатлами,
хусусийлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик.
СОКРАЩЕНИЯ БЕДНОСТИ – ОДИН ИЗ ФАКТОРОВ ФОРМИРОВАНИЯ
СРЕДНЕГО СЛОЯ СОБСТВЕННИКОВ
Ташмухамедова Махина Қудратбек кизи
Ташкентский государственный экномический университет
Аннотация.
В данной статье рассмотрены вопросы сокращения бедности и
увеличения доходов населения и их влияние на увеличения среднего слоя собственников, а
также даны рекомендации для устранения имеющихся недастатков в этой сфери.
Ключевые слова:
понятия бедности, доходы населения, структура общего дохода
населния,
собственность,
собственник,
среднего
слоя
собственников,
разгосударствление, малый бизнес и частное предпринимательство.
REDUCING POVERTY – ONE OF THE FACTORS IN FORMING THE
MIDDLE CLASS OF PROPERTY OWNERS
Tashmukhamedova Maxina
Tashkent State University of Economics
Annotation.
This article discusses the issues of reducing poverty and increasing the incomes
of the population in Uzbekistan, focusing on the growth of the middle class of property owners. It
also addresses existing problems and provides suggestions and recommendations to resolve them.
Key words:
Poverty concept, population income, general income structure, property
ownership, middle class of property owners, privatization, small business, etrepneurship.
UO‘K: 369.011.4
V SON - MAY, 2024
661-667
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
662
Кириш.
Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида
таъкидланганидек, янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш
инсонларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имконият, муносиб ҳаёт кечириш
учун зарур шароит яратиш, камбағалликни қисқартириш мақсадлари белгиланган
(Мирзиёев, 2023).
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таърифига кўра, муносиб турмуш тарзини
таъминлаш учун танлов ва имкониятнинг чекланганлиги камбағаллик ҳисобланади.
Уни аниқлашда соғлиқни сақлаш, таълим олиш, шунингдек, ёқилғи, электр энергияси,
санитария, ичимлик суви, мулкка эгалик қилиш сингари таянч эхтиёжларнинг
таъминланганлик даражаси бош мезон ҳисобланади. Кейинги пайтда Ўзбекистонда ҳам
ана шу халқаро ўлчовлар асосида камбағаллик даражаси аниқланиб, уни бартараф этиш
йўлида дастурий ислоҳотлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекистон-2030” стратегиясига мувофиқ, 2026 йилга қадар камбағалликка
тушиши хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадини ошириш белгиланди.
Сўнги йилларда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2018 йилдаги 52,9 миллиард доллардан
2023 йилда 90,9 миллиард долларга етди. Аҳолининг харид қобилияти ва ўртача ойлик
иш ҳақи 2018 йилдагига нисбатан қарийб 1,6 мартага ошиб, бугунги кунда 375,1
долларни ташкил этмоқда.
2030 йилга бориб иқтисодиётимизни 2 баробардан кўпроққа ошириб, 160
миллиард долларга етказиш, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги
2496 доллардан 4 минг долларга етказиш кутилмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон
“даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киради.
Дунёда XXI асрдаги глобаллашув жараёнида давлатнинг демократлашуви, энг
аввало, фуқаролик жамиятининг ривожланишининг турли қатламлари орасидаги фарқ
кўплаб ғарб давлатларида муаммога айланмоқда. Масалан, Европанинг бир қатор
давлатларида энг бой фуқаролар 10 %ининг даромади энг камбағал фуқаролар 10
%ининг даромадига қараганда 8-10 марта кўп. Бу кўрсаткич АҚШда 16-18 ни ташкил
этса, Россияда эса 13,4 мартага етган. Швеция, Германия, Австрия каби демократик
ривожланган давлатларда миллий даромадни тақсимлашнинг прогрессив тизимини
яратиш орқали ўрта қатламни мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли ижтимоий-
сиёсий ислоҳотлар ўтказилди. Натижада аҳоли турли қатламларининг турмуш
даражаси кўтарилиб, фуқаролик институтлари ҳукумат ислоҳотларини фаол қўллаб-
қувватлади. Бошқача айтганда, давлат ҳамда демократик институтлар ўртасида икки
томон манфаатларига жавоб берадиган фуқаролик жамиятининг ривожланишининг энг
мақбул шароити яратилди (Содиқов, 2021).
Шунинг учун ҳам мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб
демократик ва ҳуқуқий давлатни шакллантиришга эътибор берилди ва ушбу вазифа
Ўзбекистоннинг Янги Конституциясида ҳам ўз аксини топган.
Адабиётлар шарҳи.
Мулкчилик ўрта мулкдорлар қатлами каби масалалар қадимдан то ҳозирги
давргача дунё олимларининг асарларида алоҳида ўрин эгаллаган. Масалан, Плотон,
Аристотель, Цицерон, Ж. Лот, И.Кант каби машҳур Ғарб мутафаккирларининг
асарларида ўрта мулкдорлар қатлами тўғрисидаги дастлабки қарашлар ўз ифодасини
топган ва муҳими, ўрта мулкдорлар қатламига фуқаролик жамиятининг муҳим таянчи
сифатида қаралган.
Мулкнинг иқтисодий тизимлардаги роли, мулк шаклларининг ривожланиши, ўрта
мулкдорлар қатлами каби масалалар Л.И. Абалкин, А. Еремин, Н.Д. Колесов, В.Радаев,
В.Н.Семенов, В.В.Куликов, И.И.Столяров, В.И. Церковец каби хорижлик иқтисодчи
олимларнинг илмий ишларида амалга оширилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
663
Ўзбекистонда эса мулкчилик ва камабағалликни қисқартириш масалалари М.Ш.
Шарифхўжаев, С.С.Ғуломов, А.В.Вахобов, А.Ўлмасов, А.Шоймонова, Ш.Ш.Шодмонов,
Д.Тожибаева, Т.Т.Жўраев ва бошқа иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида
ўрганилган. Масалан, проф. Д.Тожибоеванинг таъкидлашича, ҳарқандай жамият
мулкчиликдан бошланади. Мулкнинг эгаси бўлиш ёки бўлмасликка қараб шахснинг
жамиятдаги мавқеи, социал мақоми юзага келади.
Республикамизда бозор муносабатларини қарор топиши ва мулкдорлар
синфининг шаклланишига эришиш асосий вазифа бўлиб, у ўз ичига икки муаммони:
а) бозор муносабатларини ўрнатиш,
б) мулкдорлар синфини шакллантиришни олади (Тожибоева, 2002).
Проф. Жўраев (1992) мулкни хусусийлаштириш масаласига тўхталиб, “Бозор
иқтисодиётининг ривожланиши аввало мавжуд мулкий муносабатларга боғлиқ бўлиб,
агар ижтимоий мулкнинг кўп қисми, давлат тасарруфидан чиқарилса, яъни давлат
мулки хусусийлаштирилса, бозор муносабатлари бутун иқтисодиёт ва мамлакат бўйича
амалга оширилиши мумкин, чунки бозор иқтисодиёти ҳозирги давлат мулкининг якка
ҳокимлиги шароитида яхши натижалар берганлигини тарих билмайди...
Давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида ҳокимият ва ишлаб чиқариш
соҳаларига янги ишбилармон, пултопармон аҳолининг фаол қисми жалб этилади ва
мулкий
муносабатларни
ривожлантиришдан
ҳамда
мулк
шаклларини
такомиллаштиришдан аҳолининг шу қисми манфаатдоргина бўлиб қолмай, балки ўрта
ва қуйи ижтимоий қатлами ҳам мулкий муносабатларни такомиллаштиришдан
манфаат қилади ва ислоҳотларни қўллаб қувватлайди (Жўраев, Сатторов ва бошқа.
1992).
Шайманованинг (2005) таъкидлашича, “...фуқаролик жамияти ижтимоий
тузилишининг асосини ўрта мулкдорлар синфи ташкил этиши керак. Мазкур қатлам
мамлакатда миллий бойликнинг асосий қисмини яратади. Жаҳон тажрибаси ўрта
мулкдорлар синфининг жамият тараққиётида тутган ўрни юқори эканлигини
кўрсатади.
Ўрта мулкдорлар синфи мамлакатимизда фақат иқтисодий сиёсий вазиятни
барқарорлаштирувчи куч бўлганлиги учунгина рағбатлантирилаётгани йўқ. Улар
республикамиз олдида турган ҳарқандай муаммоларни бартараф этиш ишига
ўзларининг муносиб хиссаларини қўшадилар. Фақат, ҳақиқий тадбиркорларгина ички
бозорни ҳар хил маҳсулотлар билан тўлдириб туришлари, уларни жаҳон бозорига олиб
чиқишлари мумкин. Ўрта мулкдорлар қатламининг иштироки билангина иқтисодиётни
таркибий жиҳатдан ўзгартириш, уни модернизациялаш мумкин” (Шаймонова, 2005).
Шунинг учун ҳам, биринчи навбатда давлат мулк монополиясини тугатиб, турли
мулк шаклларини вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал
тоши бўлиб хизмат қилади (Коржовов, 2024).
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида тадқиқот методологияси сифатида илмий
абстракция, статистик гуруҳлаш, статистик таққослаш, анализ ва синтез усулларидан
фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳолкамаси.
Маълумки, яқин-яқингача камбағаллик ҳақида гап очилмасди. Ёпиқ мавзуни илк
бор 2020 йил бошида Президентимиз Парламентга йўллаган Мурожаатномасида очиб
берган эди. Ўшанда аҳолининг таҳминан 12-15 фоизини камбағал қатлам ташкил этиши
тан олиниб камбағалликни камайтириш чора-тадбирлари кўрила бошланди.
Давлат раҳбарининг таъбири билан айтганда, камбағалликни камайтириш – бу
аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
664
тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва
ижтимоий сиёсатини амалга ошириш демкдир.
Экспертларнинг фикрича аҳолини камабағалликдан чиқаришда, асосан, икки хил
усулдан бири танланади.
Биринчиси, - бозор иқтисодиёти механизмларини жорий этиб, юқори иқтисодий
ўсишга эришиш йўли. Хитой, Въетнам ва Индонезияда айни шу йўл танланиб, яхши
натижа қўлга киритилган.
Иккинчиси – давлатнинг фаол аралашуви билан ижтимоий тенгсизликка барҳам
бериш усули. Бунга Эфиопия, Покистон, Гана, Перу, Хиндистон тажрибаси мисол бўла
олади.
Ўзбекистон Хитой усулини танлади. Шу мақсадда мамлакатиимз делегацияси
Хитойда бўлиб, камбағал қатламни камайтириш бўйича ушбу мамлакат ютуқларини
ўрганиб келишди, ҳамда у ердан ээкспертлар ҳам жалб қилинди.
Эндиликда Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни
камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилмоқда. Бунда
камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм
инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш,
маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилмоқда. Натижада сўнгги йилларда
мамлакатимизда камбағаллик даражаси сезиларли даражада ўзгарган. Хусусан, 2022
йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизгача камайган бўлса, 2023 йилда бу
кўрсаткич 11 фоизгача пасайгани ва ва 1 миллион аҳоли даромади белгиланган
камабағаллик даражасидан ошгани қайд этилди. 2016 йилда мамлакатимизда
камбағаллик даражаси 34 фоизни ташкил этган эди.
Мамлакатимизда аҳоли жон бошига умумий даромадлари йилдан йилга ошиб
бормоқда. Масалан, 2018 йилда бу кўрсаткич 9129 минг сўм, 2019 йилда – 10887 минг
сўм, 2020 йилда 12122 минг сўм, 2021 йилда 14870 минг сўм, 2022 йилда 17773 минг сўм
бўлган бўлса 2023 йилда эса 20016минг сўмни ташкил этган, ёки 2023 йилда 2018 йилга
нисбатан 2,2 баробарга ошган (Коржонов, 2024).
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, аҳоли даромадларини ўсиб бориши балан
уларнинг банклардаги миллий ва хорижий валютадаги депозитлари ҳам кўпайиб
бормоқда. Масалан, 2019 йилнинг 1 январь холатига кўра тижорат банкларида аҳоли
депозитлари ҳажми 127,1 трлн.сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 декабрь холатига
кўра 545,8 трлн.сўмга етган.
Кейинги йилларда тижорат банклари томонидан аҳолига миллий валютадаги 300
дан зиёд хорижий валютадаги 100 тадан ортиқ омонат турлари таклиф этилди.
Натижада, аҳолини тижорат банкларидаги омонатлари миқдори ҳам йилдан йилга
кўпайиб бормоқда.
Масалан, Ўзмиллий банк бугунги кунда банклар, ичида юқори мавқега эга бўлиб,
омонатларни 11 та турини таклиф қилиб келмоқда. Шу сабабли аҳолини ушбу банкдаги
омонатларини миқдори ўсиб бормоқда. Жумладан, аҳолининг ушбу банкдаги
омонатлари 1 январь 2024 йил холатига кўра 9,5 трлн. сўмни ташкил этиб, 2023 йилга
нисбатан 1,5 трлн. сўмга ошган
234
.
Аҳоли даромадлари таркибининг асосий қисмини иш ҳақи, кексалик пенсиялари
ва ижтимоий ёрдамлар, қишлоқ хўжалигидан олинадиган даромадлар ташкил этади.
Биргина 2023 йилда мамлакатиимизда 1 млн. киши камбағалликдан чиқарилган.
Маълумки, қаерда тадбиркорлик ривожланса, ўша ерда фаровонлик кузатилади ва
энг муҳими камбағаллар сони сезиларли даражада қисқаради. Агар бу саъй-ҳаракатлар
хукумат даражасида қўллаб-қувватлаб турилса, натижалар янада салмоқли бўлади.
234
АО “Узнацбанк”: Итоги и переспективы развития. // Народное слово, 10 января 2024 г.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
665
Кейинги йилларда мамлакатимизда солиқ имтиёзлари ва преференциялар,
хусусан, солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш, пасайтирилган солиқ
ставкаларини белгилаш орқали тадбиркорлик субъектларини камбағалликни
қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларга йўналтириш масаласига алоҳида эътибор
қаратилмоқда.
Жаҳон тажрибасида камбағалликни маълум чегаралари мавжуд бўлиб, уни
белгилашда минимал истеъмол харажатлари асос қилиб олинади. Шу ҳисобга
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси статистика агентлиги маълумотларига қараганда,
2024 йил учун ҳисобланган истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621
минг сўмни ташкил этди. Таққослаш учун келтирсак, Ўзбекистондаги минимал
истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни, 2022 йилда 498 минг
сўмни, 2023 йилда 568 минг сўмни ташкил қилган
235
.
Шуни ҳам айтиш жоизки, дастлаб юртимизда камбағалликни қисқартиришда
хориж тажрибасига таяниилиб, Хитой ва бошқа давлатлардан андоза олинган бўлса,
эндиликда ўзимизнинг миллий модель яратилмоқда. Бу ҳақда гап кетганда, бутун
республика бўйлаб жорий этилаётган Сайхунобод тумани тажрибасини келтириш
мумкин.
Сайхунободда (Сирдарё вилояти) камбағалликни қиқартиришда, аҳоли
даромадларини оширишда, иш ўринларини кўпайтиришда томарқа ва уй
хўжаликларидан 3-4 марта ҳосил олиш лозимлиги тўғрисида Президент Ш.Мирзиёев
2024 йил 14 март куни Сирдарёда Сайхунобод туманидаги ташрифида алоҳида
таъкидлади. Водийда аҳоли зич, ер кам, аммо ахоли ердан самарали фойдаланиб, йилига
3-4 марта ҳосил олмоқда деди. Демак, эндиликда томарқа ерларидан унумли
фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозимдир.
Томарқа бугунги кунда ишга солинмаган улкан имконият манбаидир. Ҳозирги
пайтда мамлакатиимз бўйича беш ярим миллион хонадонда 510 минг гектар томарқа
ерлар мавжуд. Шу боис юртимизнинг барча худудларида Сайхунобод тажрибаси асосида
томарқа эгаларини зарур восита ва ресурслар билан таъминлаш, улар етиштирган
маҳсулотга бозор топиб буриш учун кўмаклашиш, ҳар қайси оила ва маҳаллада кичик-
кичик ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, сервис ва хизмат турларини кўпайтириш
чоралари кўрилаётгани муҳим аҳамият касб этади.
Бу юқоридаги тадбирларни амалга оширилиши натижасида мамлакатда ўрта
мулкдорлар қатламини янада кўпайишига олиб келади.
Аҳоли орасида ҳақиқий мулкдорлар ўрта қатламнинг кўпчиликни ташкил этиши
мамлакатда ижтимоий- иқтисодий ислоҳотларни жадал олиб борилишига имконият
яратади.
Чинакам мулкдорлар қатлами ҳам, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштиришни изчил амалга ошириш ҳисобига, иқтисодиётда таркибий
ўзгаришлар ва модернизация асосида, ҳам кичик ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришни рағбатлантириш, қимматли қоғозлар бозорини яратиш ҳисобига
кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш йўли билан шакллантирилади.
Республикамизнинг ўзига хослиги, ишчи кучининг ҳаддан ташқари кўплиги,
ривожланган қишлоқ хўжалик ва хомашё базаси, аҳолининг анъанлари, руҳияти кичик
ва оилавий бизнесни, хусусий тадбиркорликни фаол ривожлантиришни объектив
зарурият қилиб қўймоқда.
Чунки, кичик бизнес – жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни
мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар қатламининг пайдо бўлиши
демакдир. Бу – республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлар билан
бойитади, янги иш ўринлари яратади. Кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг, ҳамма
235
Даракчи 16 (1299) 18 апрель 2024 й. 2-бет.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
666
жойда ривожлантириш ҳисобигагина биз ғоят кескин муаммони – аҳолининг иш билан
бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш вазифасини ҳал қилишга
эришган бўламиз.
Ҳукумат томонидан хусусий тадбиркорлик ривожлантирилиши учун қулай шароит
яратилганлиги сабабли, бизда асосан ўрта қатлам яратилди.
Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар аҳолисининг асосий қисмини ўрта
қатлам ташкил қилади. Жамиятда ўрта қатлам қанчалик кўп бўлса, у шунчалик
барқарор бўлади. Ўрта қатлам жамиятнинг жадал тараққиётини таъминлайди.
Ўрта мулкдорлар қатлами шаклланган давлатларда иқтисодий ва ижтимоий
тараққиётда катта ижобий ютуқлар қўлга киритилган. Масалан, Хитой, Япония, Корея,
Сингапур ва бошқалар.
Кичик ва ўрта даражадаги ишлаб чиқаришни ривожлантириш, бир томондан, кўп
укладли аралаш иқтисодиётга олиб келса, иккинчи томондан, ўрта мулкдорлар
қатламини шакллантиришни жадаллаштиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Бизнинг фикримизча, ўрта мулкдорлар мураккаб иқтисодий шароитда хам расмий
усулда ҳамда, қонуний йўл билан сарфлаган меҳнат ва воситалари ҳисобига ўзини-ўзи
таъминлабгина қолмай, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаб қолишга
ҳам ҳисса қўшади.
Ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиладиган бўлса, мамлакатимиз аҳолиси орасида
ўрта мулкдорлар ҳиссаси 70-80 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Албатта, қайси қатламга
мансублигини белгилайдиган асосий мезон – бу мулкдир. Жамиятда ижтимоий қатлам
мулк миқдори билан белгиланади.
Ўрта мулкдорлар қатлами тўғрисида қадим замонларданоқ ҳар хил назарий
қарашлар бўлган. Мазкур масала хусусида биринчилардан бўлиб фикр юритганлардан
бири Аристотельдир. Унинг таъкидлашича, қайси жамиятда ўрта қатлам салмоқди
бўлса, ўша жамият фаровон тинч ва осойишта бўлади.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, жамият таркибида энг муҳим ўринни ўрта
қатлам эгаллаб, уни образли қилиб, киши организмидаги умуртқасига ўхшатиш
мумкин. Шунингдек, инглиз тарихчиси А.Тойинбининг таъкидлашича, замонавий
ғарбий тамаддун (цивилизация) бу энг аввало, ўрта қатлам тамаддуни ва ғарбий жамият
кўп сонли ва муносиб ўрта қатламни яратгандан сўнггина замонавий бўлган ёки
аксинча, қаерда баъзи бир сабабларга кўра ўрта қатлам шаклланмаган бўлса, ўша ерда
иқтисодий ва сиёсий беқарорлик мавжуд бўлиб, жамиятнинг модернизациялаш
жараёни мураккаблашган.
Ўрта қатлам одатда иқтисодий мустақилликни таъминловчи ёки юқори савияли
касб соҳибларидан ташкил топади.
Умуман олганда, ўрта қатлам тушунчаси ХХ асрларда пайдо бўлган. Жамиятда у
ўзига хос вазифани бажариб, унинг барқарорлигини таъминлайди.
Ўрта қатламга ўрта ва кичик тадбиркорлар, бошқарув ва давлат идоралари
ходимлари, олимлар, соғлиқни сақлаш ходимлари, фермерлар ва бошқа категорияларни
киритиш мумкин.
Ҳозирги вақтда айнан ушбу қатлам бизнинг миллий иқтисодиётда ижтимоий
таянч бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий харкатлантирувчи кучидир.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мамлакатимизда камбағалликни қисқартириб,
мулкдорлар қатламини ошириб уларнинг аҳамиятлилик даражасини кўтариб бориш
зарур.
Ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш ва камбағалликни қисқартириш – бу
ижтимоий-иқтисодий ҳамда тарихий жараёндир. Ҳар қандай жараёнга тўғридан-тўғри
ижобий таъсир этадиган ва акс таъсир этадиган омиллар ҳам мавжуд бўлади. Вазифа эса
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
667
ижобий омилларни кучайтириш, салбий таъсирга эга омилларни бартараф этишдан
иборатдир. Шунинг учун Президентимиз таъкидлаганидек, “Халқимиз эртага эмас, узоқ
келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди.
Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил бағри кенг халқимиз бунга тўла хақлидир...
Халқимизнинг ақл-қудрати ва салоҳиятига таяниб, биз бу йўлда дастлабки, лекин ўта
муҳим ва салмоқли натижаларга эришмоқдамиз... Энг муҳими, ислоҳотларимиз
самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила бугун ўз ҳаётида хис
этиши керак” (Мирзиёев, 2020) .
Бугун Ўзбекистонда камбағаллик муаммосини ҳал этиш ва ўрта мулкдорлар
қатламини ошириш ижтимоий – иқтисодий сиёсатда алоҳида ўрин эгаллаган.
Юртимизда ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг янги ва ўзига хос тизими
яратилди. “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойилининг янги таҳрирдаги
Конституциямизда асосий норма сифатида мустаҳкамланиши, инсон қадрини янада
улуғлаш, ҳозирги ва келгуси авлодларнинг фаровон турмушини таъминлашга
қаратилгани янада аҳамиятлидир.
Президентимизнинг яқинда Жиззаҳда вилоят фаоллари билан учрашувидаги
нутқида бир нуқта кўпчиликнинг эътиборини тортди. Унда давлатимиз раҳбари
шундай деган эди:
“Худо менга соғлиқ бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди.
Нимага десангиз, бунга мен етти йил умримни тикдим. Тизим яратдим, қонун яратдим,
дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари баҳтли
бўлсин деб ишга келдим... (Рафиқов, 2024) . Давлатимиз раҳбарининг бу самимий ва чин
юракдан айтилган сўзлари бугунги кунда амалга ошмоқда буни барчамиз кундалик
ҳаётимизда кўриб турибмиз.
Адабиётлар / Литература/ Reference:
Жўраев Т.Т., Сатторов М., Эльбеков Ў.Н., Баев Х. (1992) Тошкент. 64-бет.
Каримов И.А. (1995) Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.
Т., “Ўзбекистон” 43-бет.
Коржонов А. (2024) Дунё қарашимизни ўзгартираётган манзилли мақсадлар. Янги
Ўзбекистон. 21 март, 58 сон.
Мирзиёев Ш. (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2017 йил 23 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // Халқ сўзи, 2017 йил 23
декабрь ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга
Мурожжатномаси. // Янги Ўзбекистон 2020 йил 25 январь.
Мирзиёев Ш.М. (2023) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2023
йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. //Халқ сўзи,
2023 йил 21 декабрь.
Рафиқов Қудратилла (2024), сиёсатшунос. Шавкат Мирзиёев: “Мен умримни шу
халққа тикканман” //Халқ сўзи. 22 май.
Содиқов А.К. (2021) Фуқаролик жамияти ривожланиш жараёнида янги тараққиёт
босқичидаги эволюцияси. // Иқтисодиётда инновацион ривожланиш. 1-сон, февраль. –Т.:
-15 бет.
Тожибоева Д. (2002) Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма. Тошкент. “Ўқитувчи”.
95-101 бетлар.
Шаймонова А. (2005) Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришда ўрта мулкдорлар
синфини ўрни ва роли. Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация Автореферати. Тошкент. 17-бет.
