РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИДА ТИЖОРАТ БАНК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РОЛИ ВА УЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Annotasiya

Мақолада рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг тамойиллари ўрганилган ҳамда тижорат банк технологиялардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш жиҳатлари ёритилган. Бунда мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иқтисодиётни рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ёритилган, шунингдек, тижорат банклари технологиялардан фойдаланишни ривожлантриш юзасидан илмий-назарий қарашлар ҳамда уларнинг таҳлили юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
f
739-746
24

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ҳамроев, Ш. (2024). РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИДА ТИЖОРАТ БАНК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РОЛИ ВА УЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(5), 739–746. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48695
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг тамойиллари ўрганилган ҳамда тижорат банк технологиялардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш жиҳатлари ёритилган. Бунда мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иқтисодиётни рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ёритилган, шунингдек, тижорат банклари технологиялардан фойдаланишни ривожлантриш юзасидан илмий-назарий қарашлар ҳамда уларнинг таҳлили юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

739

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИДА ТИЖОРАТ БАНК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РОЛИ

ВА УЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

PhD, доц. Ҳамроев Шерзод Ахтамович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0006-3300-1642

Аннотация.

Мақолада рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг тамойиллари

ўрганилган

ҳамда

тижорат

банк

технологиялардан

фойдаланиш

орқали

такомиллаштириш жиҳатлари ёритилган. Бунда мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий
ривожланишида иқтисодиётни рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ёритилган,

шунингдек, тижорат банклари технологиялардан фойдаланишни ривожлантриш
юзасидан илмий-назарий қарашлар ҳамда уларнинг таҳлили юзасидан таклиф ва

тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

рақамли иқтисодиёт, тижорат банк, кичик бизнес, бошқарув,

анъанавий иқтисодиёт, рақамли технологиялар, янги иқтисодиёт, рақамлаштириш, кичик
бизнес реабилитацияси.

РОЛЬ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВСКИХ ТЕХНОЛОГИЙ В РАЗВИТИИ ЦИФРОВОЙ

ЭКОНОМИКИ И ПЕРСПЕКТИВЫ ИХ РАЗВИТИЯ

PhD, доц. Хамроев Шерзод Ахтамович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье рассмотрены принципы формирования цифровой экономики и

выделены аспекты ее совершенствования за счет использования коммерческих банковских

технологий. Освещена важность цифровизации экономики в социально-экономическом

развитии стран, а также научно-теоретические взгляды на развитие использования
технологий коммерческими банками и предложения и рекомендации по их анализу.

Ключевые слова:

цифровая экономика, коммерческий банкинг, малый бизнес,

менеджмент, традиционная экономика, цифровые технологии, новая экономика,

цифровизация, реабилитация малого бизнеса.

THE ROLE OF COMMERCIAL BANKING TECHNOLOGIES IN THE DEVELOPMENT

OF THE DIGITAL ECONOMY AND PROSPECTS FOR ITS DEVELOPMENT

PhD, assoc. prof. Hamroev Sherzod Akhtamovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article discusses the principles of formation of the digital economy and highlights

aspects of its improvement through the use of commercial banking technologies. The importance of

digitalization of the economy in the socio-economic development of countries is highlighted, as well
as scientific and theoretical views on the development of the use of technology by commercial banks

and proposals and recommendations for their analysis.

Keywords:

digital economy, commercial banking, small business, management, traditional

economy, digital technologies, new economy, digitization, small business rehabilitation.

UO‘K: 336.717

V SON - MAY, 2024

739-746


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

740

Кириш.

Жаҳон миқёсида илғор ривожланган мамлакатларда кичик бизнес субъектлари

корхоналарнинг умумий сонининг қарийб 90 фоизини, миллий даромаднинг 40 фоизгача

ҳиссасини, жумладан Европа Иттифоқида иш ўринларининг 20 фоизни ва қўшилган
қийматнинг 18 фоизини таъминлаб бермоқда. Кичик бизнес томонидан яратилган иш

ўринлари, расмий яратилган 10 та иш ўринларидан 7 тасини ташкил қилиши дунё
мамлакатларида кичик бизнесни янада ривожлантиришни, уларда молиявий бошқарувни

самарали ташкил этиш ва молиявий ресурслардан унумли фойдаланиш билан боғлиқ
иқтисодий фаолиятини барқарор ривожлантиришни янада рағбатлантирмоқда

259

.

Хусусан, мамлакатимизда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясига мувофиқ

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини рақамлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва

электрон хизматларни жорий этиш, шунингдек, рақамли технологиялардан кенг
фойдаланишни таъминлаш бўйича халқ таълими, давлат хизматлари, суд, молия ва банк

тизимида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, рақамли
иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини самарали рейтинг баҳолаш

тизими ҳамда уни амалга оширишнинг идоралараро механизмининг йўқлиги иқтисодиёт
тармоқлари ва ҳудудларни рақамли трансформацияси ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил

қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Ваҳоланки, жаҳон иқтисодиётидаги рақобатлашув жараёнларининг кескинлашуви

кичик бизнес субъектлари фаолиятида замонавий молиявий бошқарув усулларини жорий

этишни, жумладан пул оқимларини оптимал бошқариш ҳамда молиявий ресурслардан
фойдаланиш самарадорлигини оширишни долзарб масала эканлигидан далолат беради.

Адабиётлар шарҳи.

Ҳозирги замон иқтисодий адабиётларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектлари фаолияти тўғрисида ягона илмий таърифга келингани йўқ. Масалан, Бусигин

(1992) хусусий секторга фойда (даромад) олиш мақсадидаги иқтисодий фаолликнинг
махсус тури сифатида таъриф беради. Бу фаолиятининг мақсади деб, шундай товарни

ишлаб чиқариш ва сотишни тушунадики, у бозорда талабга эга бўлиб, тадбиркорга фойда
келтириши лозим бўлсин. У кичик бизнесни иқтисодий фаол соҳа деб ҳисоблаб, бунинг

асосини фойда олишга йўналтирилган мақсадли фаолият, тадбиркорлик фаоллигини эса,
фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича фаолиятнинг ўзини

тушуниш тарзида ифодалайди. Натижада, кичик бизнес тушунчасининг мазмуни бозорда
талабга эга бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича мақсадли фаолиятни

англатади.

Хорижий иқтисодчи олим Юнус (2010) томонидан кичик бизнес субъектларини

молиявий қўллаб-қувватлаш борасида фикр билдирилган ҳолда янги фаолият бошлаган

кичик бизнес субъектларини кредитлашда асосий эътибор кредитлашнинг ижтимоий
самарасига қаратилиши кераклигини таъкидлаган. Кичик бизнес субъектларининг

молиявий имкониятлари кенгайгандан сўнгра бозор ставкаларида бериладиган
кредитларга бўлган талабнинг ошиши мазкур олим томонидан қайд этилган.

Allen, Gale (2000) лар эса кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятини

молиялаштиришнинг икки тизими – банклар фаолиятига асосланган тизим ва молия

бозорларига асосланган тизимнинг мавжудлигини эътироф этишади ва бунда биринчи
тизимнинг нисбатан муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашади.

Шунингдек, ахборотлаштириш ва рақамлаштириш жараёнини иқтисодиёт соҳасида

такомиллаштириш бўйича маҳаллий олимларимиздан Камбаров, Махмудова (2016) лар

ўзининг илмий ишларида саноат иқтисодиёти телекоммуникация қоидаларини
белгилашда, техник стандартларни белгилашда тадқиқот ва инновацияларни қўллаб -

қувватлашда муҳим роль ўйнади, бу эса ўз навбатида инновацион иқтисодиётнинг янги

259

https://www.imf.org/external/pubs/ft/sdn/2021/sdn1504.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

741

сектори-рақамли бозорни пайдо бўлишига ёрдам берди деган фикрларни билдирган.

Шунинг учун, замонавий рақамли инқилоб асосан бозор ва технологик янгиликлар билан
боғлиқ. Ишлаб чиқариш фаолияти ва хизматларининг аксарияти ахборот технологиялари

орқали олинган. Бу аср ахборотни ахборотлаштириш ва рақамлаштириш асрига айланди.

Шунингдек, Умаров (2020) томонидан ёзилган илмий мақолада рақамли иқтисодиёт

шароитида инновацон бошқаришда бизнес самарадорлигини ошириш йўллари бўйича
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Лапидус (2018) ўз тадқиқотларида рақамли

технологиялар эволюцияси таъсири остида бизнес моделларини ўзгартириш нуқтаи
назаридан электрон бизнес ва электрон тижоратни бошқариш бўйича назарий қоидалар

ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш стратегиясини

амалга ошириш Давлат дастурида

260

: “Рақамли иқтисодиёт ишлаб чиқаришнинг асосий

омили рақамли маълумотлар, катта ҳажмларни қайта ишлаш ва таҳлил натижаларини

қўллаган ҳолда, анъанавий бошқарув шакллари билан таққослаганда, турли хил ишлаб
чиқариш, технологиялар, ускуналар, сақлаш, сотиш, товар ва хизматларни етказиб бериш

самарадорлигини сезиларли даражада ошириши мумкин” деган фикр билдирилган.

Юқоридаги бир қатор иқтисодчи олимларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда

бугунги кунда тижорат банкларининг инвестиция фаолияти кенгайтирилишини янада
рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик

қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаш

ҳажмларини ошириш учун уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш лозим.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолани тайёрлашда меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, фойдаланилган

адабиётлар ва интернет маълумотлари расмийлиги, ундаги иқтисодчи олимларнинг
мавзуга оид илмий-назарий қарашларининг қиёсий ва танқидий таҳлили, илғор хориж

тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш натижаларига ҳамда таклиф ва тавсияларнинг
амалиётга жорий қилинганлиги билан белгиланди. Мавзуни ўрганиш давомида

умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда тизимли таҳлил, умумлаштириш, абстракт-
мантиқий фикрлаш, статистик усуллар, корреляцион-регрессион ва эмпирик таҳлил каби

усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Бугун рақамли технологиялар барча соҳаларга ва одамлар ҳаётига жадал кириб

боряпти. Мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётни ривожлантириш энг муҳим
вазифага айланган. Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва

электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2025 йилга

бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2, ушбу
соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, улар экспортини 100 миллион АҚШ

долларига етказиш вазифаси қўйилган.

Статистик маълумотларга кўра, рақамли иқтисодиётнинг мамлакатлар ялпи ички

маҳсулотидаги улуши АҚШда 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 фоизини
ташкил этади. “Vouchercloud” портали тадқиқотчилари дунёдаги “энг ақлли” 25 давлат

рўйхатини эълон қилди. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, биринчи ўринни
Япония эгаллаган. Кунчиқар юрт тадқиқотнинг асосий кўрсаткичлари — Нобель мукофоти

лауреатлари сони, аҳолининг ўртача IQ (ақл-заковат) даражаси, мактаблардаги
ўзлаштириш кўрсаткич бўйича ҳам энг юқори баҳога сазовор бўлди

261

.

260

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш стратегияси тўғрисида”.

http://turkiston.uz

261

https://www.imf.org/external/pubs/ft/sdn/2021/sdn1504.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

742

Кейинги ўринлардан Швейцария, Хитой, АҚШ ва Нидерландия жой олди. Хитой аҳоли

ақл-заковат даражаси юқори бўлгани учун учинчи ўринни олган бўлса, АҚШга тўртинчи
ўринда жойлашишига Нобель мукофоти лауреатлари сони ёрдам берди. Жанубий Корея,

Тайвань ва Сингапур билимли (ақл-заковатли) ёшлар сони бўйича етакчи ўринларда, аммо
фақатгина Нобель мукофоти лауреатлари сони камлиги сабабли рейтингда юқорида

жойлаша олмади.

“McKinsey” экспертларининг баҳолаши бўйича, бугунги кунда жаҳон ЯИМнинг қарийб

10 фоизи рақамли активларга тўғри келади, шу билан бирга, уларни ишлаб чиқиш суръати
жаҳон иқтисодий ўсишининг 30 фоизига тенг. Рақамли активларнинг ривожланиши

акселератор (тезлаштирувчи) ҳаракатига ўхшайди.

Шубҳасиз, рақамли иқтисодиёт – келажак. Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги

кўп жиҳатдан рақамли иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган Саноат 4.0
инқилобига мослашиш, рақамли технологияларни иқтисодиётнинг барча соҳаларига,

хусусан кичик бизнес субъектлари фаолиятига жорий этишни қанчалик қисқа фурсатда
ҳал этишимизга чамбарчас боғлиқ. Кичик бизнес субъектлари фаолиятига рақамли

технологияларни самарали ташкил этиш рақамли технологиялар соҳасида етарли
компетенцияларга эга бўлган етук кадрларга бориб тақалади. Бу борада ҳам тизимли

тадбирлар йўлга қўйилганлигини таъкидлаш зарур.

Шунингдек, бугунги кунда кичик бизнес субъектлари барқарорлигининг муҳим

кўрсаткичи ҳам ҳажм, ҳам вақт бўйича ижобий ва салбий оқимлар даражаси ҳисобланади.

Бу, айниқса, кичик бизнес субъектлари учун муҳим, чунки уларда йирик корхоналар каби
молиявий ресурс ва маблағлар захиралари мавжуд эмас. Уларнинг моҳияти келажакдаги

молиявий даврнинг ҳар бир оралиғида корхоналар тўлов қобилиятининг етарли
даражасини бир вақтнинг ўзида таъминлашдан иборат.

1-расм. Тижорат банклари фаолиятидаги пул оқимлари

262

Рақамли иқтисодиёт шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва

ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини мазкур соҳага оид кўрсаткичларнинг ижобий
ўзгаришлари далолат беради. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

борасидаги ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг улуши жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларининг 98,1 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами
аҳолимизнинг 74 фоиздан ортиғи мазкур тармоқда меҳнат қилмоқда. Маълумки, кичик

бизнес субъектлари фаолиятининг асосий афзалликлари орасида мобиллик, ўзгарувчан

262

Ўзбекистон тижорат банклари фаолияти доирасида олиб борилган тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси

Пул

оқимлари

Молиявий қўйилмалар

Асосий воситалар

Акциялар чиқариш

Мулкни сотиш

Нақд пулга сотиш

Кредит ва қарзларни

қайтариш

Солиқлар

Дивиденд тўловлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

743

бозор конъюнктураси шароитларига тез мослашиш қобилияти ва капитал

айланувчанлигининг юқори тезлиги кабиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу
хусусиятларнинг барчаси айнан савдо соҳасига хос бўлди ушбу соҳада фаолият юритувчи

субъектлар фаолиятида кўпдир.

1-жадвал

Тижорат банклари мижозлари бизнес субъектларининг иқтисодиёт

ва унинг асосий тармоқларидаги улуши

263

Кўрсаткичлар

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

ЯИМ

65,3

62,4

56,0

55,7

54,9

Саноат

41,2

37,4

25,8

27,9

27,0

Қурилиш

64,8

73,2

75,8

72,5

72,4

Экспорт

22,0

27,2

27,0

20,5

22,3

Импорт

53,6

56,2

61,6

51,7

48,7

Бандлик

78,0

76,3

76,2

74,5

74,4

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўринадики, 2023 йилда иқтисодиёт

тармоқларида кичик тадбиркорлик (бизнес)нинг саноатдаги улуши 27,0 фоиз, қишлоқ,

ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 96,7 фоиз, қурилишда – 72,4 фоиз, инвестицияда – 47,9
фоиз, савдода – 82,1 фоиз, экспортда – 22,3 фоиз, импортда – 48,7 фоиз ва хизматлар

соҳасидаги – 51,5 фоиз улуши аниқ кўрсатилган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар

савдода 38459 та, саноатда 19285 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 11710 та,
қурилишда 6330 та, яшаш ва овқатланишда 6621 та, ташиш ва сақлашда 2642 та ташкил

этилган. Мазкур қайд этилган кўрсаткичлардан кўриш мумкинки, кичик бизнес
субъектлари миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқ ва соҳаларида асосий улушни

эгаллаган ҳолда уларнинг ривожида муҳим ўрин тутган.

Бизнес субъектларининг ҳаракатчанлиги, оддий ташкилий тузилмаси, маблағлар

айланувчанлигининг юқори тезлиги, инсон ва молиявий ресурсларнинг тақчиллиги,

мулкдор ва менежернинг ягоналиги каби анъанавий хусусиятлари билан бир қаторда
бизнесни диверсификация қилиш имкониятининг чекланганлиги ва Start-up шаклида

фаолият олиб боришни қўшимча равишда келтиришимиз мумкин. Шу билан бирга, айрим
хусусиятлар кичик бизнес субъектларида молиявий бошқарув жараёнига баъзи ҳолларда

ижобий, баъзи ҳолларда эса салбий таъсир кўрсатади.

Бизнес субъектларида бизнесни диверсификация қилиш амалиёти камдан-кам

учрайди. Юқорида кўриб чиққанимиздек, кичик бизнес субъектларининг аксарият қисми
савдо соҳасида фаолият юритади. Бундан ташқари, агар кичик бизнес субъектлари савдо

билан шуғулланса, унда, тартибга кўра, бу бир ҳил гуруҳ товарлари савдоси бўлиб, уни
тўлиқ диверсификация сифатида ҳисоблаб бўлмайди. Бир томондан, фаолиятнинг бир

соҳасида ишлаш ушбу маҳсулот бозорини, унинг хусусиятлари ва ривожланиш
имкониятларини батафсил ўрганиш орқали юқори самарадорликка эришишга имкон

беради. Бошқа томондан, фаолиятни диверсификациялаш имкониятининг чекланганлиги,
иқтисодий фаолиятнинг турли кўринишлари ва йўналишларида фаолият юритадиган

йирик холдинг компаниясида бўлгани каби, унинг таркибий қисмларидан бирини эмас,
балки бизнесни тўлиқ йўқотиш хавфини оширади. Бундан ташқари, диверсификациянинг

йўқлиги ташкилот фаолиятининг асосий турлари (операцион, инвестиция, молиявий
фаолият) орасида ички менежмент нуқтаи назаридан ҳам намоён бўлади.

263

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

744

Олдин муҳокама қилинган хусусиятларга ўхшаш “Start-up” шаклида фаолият юритиш,

баъзи ҳолларда рақобатдош устунлиги ҳисобланади ва молиявий бошқарувга ижобий
таъсир кўрсатади ёки аксинча, кичик бизнес субъектининг молиявий ҳолатига салбий

таъсир кўрсатиши мумкин. Бир томондан, муваффақиятли бизнес ғоя бозор учун янгилиги
туфайли тезда амалга оширилиши ва аниқ тўлаши мумкин.

Бир томондан, муваффақиятли бизнес ғоя бозор учун янгилиги туфайли тезда амалга

оширилиши ва самара келтириши мумкин. Бошқа томондан, бизнес ғоянинг

муваффақиясиз бўлиши, лойиҳанинг талабга эга бўлмаслиги оқибатида кичик бизнес
субъектининг йирик молиявий қийинчиликларга дуч келиш риски хавфи юқоридир.

Анъанага кўра, бизнес субъектларида молиявий бошқарувнинг асосий

муаммоларидан бири молиявий ресурсларнинг етишмаслиги туфайли қўшимча қарз

маблағларини жалб қилиш зарурати ҳисобланади. Кўплаб тадқиқотларда келтирилишича,
кичик бизнес субъектларида қарз капитали мулкни шакллантиришнинг барча

манбаларининг 85 фоизини ташкил қилади (2-расм).

2-расм. Бизнес субъектларидаги асосий муаммолар

264

Бизнес субъектлари фаолиятини рақамлаштиришнинг тезроқ кириб келишини

хоҳласак, рақамлаштириш таъсирида турмушимизда турли қулайликлар пайдо бўлсин,
десак, рақамлаштириш татбиғида, албатта, тизимли ёндашув лозим. бизнес субъектлари

фаолиятига ўн йилдан буён электрон ҳукумат тизимини киритишга интилиб келамиз.
Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган рақамлаштиришга оид дастурлар халқимиз,

қолаверса, тадбиркорларимиз хоҳиш-истакларини тўғри англаш имконини беради.
Табиийки, ушбу дастурларни янада кенгайтириш, такомиллаштириш керак. Бироқ айрим

муаммолар борки, уларнинг ечимини қисқа фурсатда топиш талаб этилади.

Биринчидан, рақамлаштириш бу “маълумотлар омбори”дир, маълумотлар жуда катта

ҳажмдан иборат. Иккинчидан, бизда “улкан маълумотлар” оқимини бошқариш, сақлаш ва

қайта ишлаш турли платформаларни кенгайтириш муҳим. Учинчидан, эса мазкур
дастурлар ижросини таъминлашда амалга ошириш механизмлари ҳамда молиялаштириш

манбалари кўрсатилган бўлса-да, мониторинг жараёнида жамоатчилик назоратини
кучайтирилиши муҳим, деб ҳисоблаймиз.

264

Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

Бизнес

субъектларидаги

муаммолар

Юқори солиқ

юки

Молиялаштириш

манбаларининг

етишмаслиги

Рақамли

технологияларн

и етарлича

қўлламаслиги

Экспорт

салоҳиятининг

пастлиги

Самарасиз

менежмент

тизими


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

745

Жаҳон банкининг “Рақамли дивидендлар” номли тадқиқоти натижалари

мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли иқтисодиётнинг нақадар
долзарб ва муҳим масала эканлигини кўрсатади. Хусусан, интернет тезлигининг 10 фоизга

юқорилаши мамлакат ЯИМ ўсишига ҳам олиб келади. Ривожланган давлатларда бу
кўрсаткич, 1,21 фоизни ташкил этса, ривожланаётган давлатларда 1,38 фоизни ташкил

этади. Демак, интернет тезлиги 2 баробар ошадиган бўлса, ЯИМ ҳажми ҳам қарийб 15
фоизга ошишига эришиш мумкин.

Рақамли иқтисодиёт ривожланган давлатларда ЯИМ ҳажми ҳам, ЯИМнинг аҳоли сон

бошига улуши ҳам юқоридир. Шу жиҳатдан, давлатимиз раҳбарининг бу масалага давлат

миқёсида эътибор қаратиши бир мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса, биринчидан, аҳолининг
яшаш даражасини юксалтириш, иккинчидан, аҳолининг реал даромадларини оширишдир.

Хулоса ва таклифлар.

Мамлакатимизда бизнес субъектларинг рақамли технологиялардан фойдаланишни

ривожлантиришнинг таъминлаш борасида амалга оширилган илмий изланишлар

жараёнида қуйидаги хулосалар шакллантирилди:

1. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқимиз фаровонлигини

таъминлайдиган

ҳамда

бизнес

субъектларинг

рақамли

технологиялардан

фойдаланишини жорий қилиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш шубҳасиз,

бугунги куннинг долзарб ва устувор вазифаси сифатида қаралиши зарур. Агар рақамли

иқтисодиёт борасида мўлжалланган вазифалар амалга оширилса, барча соҳаларда улкан
амалий натижалар яққол кўринади ва аҳоли фаровонлиги сезиларли даражада ортади.

2. Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги энг муҳим жиҳат ва бир вақтнинг

ўзида энг мураккаб босқич – бу ишбилармонлик муҳитини соддалаштириш ҳамда

тадбиркорлар ва бизнеснинг давлат билан мулоқотига сарфланажак харажатларни
максимал қисқартиришдир.

3. Бизнес субъектларинг рақамли технологиялардан фойдаланиш бутун дунёни

қамраб олиши туфайли, ахборотлаштириш ва рақамлаштиришга оид ҳар қандай давлат

лойиҳаси комплекс равишда ҳамда ягона кодлаш тизими, иқтисодий ва бошқарувга
алоқадор ахборотни аниқлаш асосида ўрганилиши лозим.

4. Рақамли иқтисодиётнинг энг фаол драйвери – бу давлатдир. У рақамли

иқтисодиётнинг асосий буюртмачиси ва истеъмолчисидир. Масалан, Хитой бу мақсадлар

учун 9 млрд доллар атрофида маблағ сарфлаган. Бозор капитализацияси 210 млрд.
доллардан зиёд бўлган Alibaba интернет ресурси ушбу сармояларнинг тўғри

сарфлаганлигини исботлади. Рақамлаштиришдан максимал фойда олишни истаган
давлат, зарурий юқори технологик махсулотларнинг бозорини яратиши ва уни қўллаб-

қувватлаши лозимдир. Шу билан бирга, параллел тарзда давлат бошқаруви, муҳим соҳалар

ва корхоналар учун хусусий иловаларни ривожлантирган ҳолда, электрон иқтисодиётнинг
асосий платформаларини назорат қилувчи инструментларни ўз измида сақлаб қолиш ҳам

муҳим ҳисобланади.

5. Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ва

электрон ҳукумат ривожланиш ҳолатини баҳолашнинг ягона рейтинг баҳолаш тизимини
жорий этиш орқали келгусида рақамли ривожланишнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини

ишлаб чиқиш учун баҳолаш жараёнларини идоралараро мувофиқлаштиришнинг самарали
тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ.

6. Рақамли иқтисодиёт ривожланган давлатларнинг ажралмас соҳасини ҳисобланиб

уни ривожлантиришга берилган эътибор ўз натижасини бир неча баробар ортиғи билан

қайтаради. Кичик бизнес соҳаси ривожланган давлат бўлишлик учун албатта рақамли
иқтисодиёт соҳасига эътибор бугун ҳар қачонгиданда муҳимдир, чунки юксалишнинг энг

қисқа йўли рақамли иқтисодиётдир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

746

Aдабиётлар / Литература/ Reference:

Allen F., Gale D. (2000) Comparing Financial Sestems. – Cambridge, Mass: MIT Press, – P. 42.

Umarov, I.Y., & Yusupova, M. (2020) Features of digital innovation management in business. In

World science: problems and innovations collection of articles of the XX-XI International Scientific

and Practical Conference: at (Vol. 4)

Бусыгин А.В. (1992) Предпринемательство, начальный курс. –М.: НИРП. 17-б.

Камбаров Ж.Х., Махмудова Н.Ж. (2016) Задачи управления рисками на предприятии //

Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов, № 5. С. 88-89 с.

Лапидус Л.В. (2018) Цифровая экономика: управление электронным бизнесом и

электронной коммерцией. –М.: ИНФРА-М, -381 с.

Мухаммад Юнус, Алан Жоли. (2010) Создавая мир без бедности: социальный бизнес и

будущее капитализма. Пер. сангл. – М.: АльпинаПаблишерз,. – 307 с.


Bibliografik manbalar

Allen F., Gale D. (2000) Comparing Financial Sestems. – Cambridge, Mass: MIT Press, – P. 42.

Umarov, I.Y., & Yusupova, M. (2020) Features of digital innovation management in business. In World science: problems and innovations collection of articles of the XX-XI International Scientific and Practical Conference: at (Vol. 4)

Бусыгин А.В. (1992) Предпринемательство, начальный курс. –М.: НИРП. 17-б.

Камбаров Ж.Х., Махмудова Н.Ж. (2016) Задачи управления рисками на предприятии // Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов, № 5. С. 88-89 с.

Лапидус Л.В. (2018) Цифровая экономика: управление электронным бизнесом и электронной коммерцией. –М.: ИНФРА-М, -381 с.

Мухаммад Юнус, Алан Жоли. (2010) Создавая мир без бедности: социальный бизнес и будущее капитализма. Пер. сангл. – М.: АльпинаПаблишерз,. – 307 с.