Авторы

  • Нурмат Джулибеков
    Акционерное общество «Навоийский горно-металлургический комбинат» https://orcid.org/0009-0001-5039-0102

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48627

Ключевые слова:

инвестиции недропользование налог льгота иностранные инвестиции полезные ископаемые

Аннотация

В статье предложены вопросы совершенствования системы налогообложения в целях обеспечения реализации долгосрочных стратегий и программ развития и перспектив горно-металлургического комплекса. По мнению автора, в целях дальнейшего укрепления макроэкономической стабильности и достижения высоких темпов экономического роста, производства конкурентоспособной продукции необходимо обратить внимание на вопросы совершенствования собираемости налога за пользование недрами на предприятиях горно-металлургической отрасли на основе международного опыта.


background image



Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

279

КОН

-

МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

PhD

Джулибеков Нурмат

“Навоий кон

-

металлургия комбинати”

акциядорлик жамияти

ORCID: 0009-0001-5039-0102

NK.Djulibekov@ngmk.uz

Аннотация.

Мақолада кон

-

металлургия соҳаси ривожлантириш

ва истиқболини

белгилашда узоқ йилга мўлжалланган стратегия, дастурлар ижросини таминлаш

мақсадида солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш масалалари таклиф

этилган. Муаллифнинг фикрича макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш
ва юқори иқтисодий ўсишга эришиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда

мақсадида кон

-

металлургия саноати корхоналарида ер қаъридан фойдаланганлик учун

солиқни ундиришда халқаро тажриблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш

масаларига эътибор қаратиш кераклиги келтирилиб ўтилган.

Калит сўзлар:

инвестиция, ер қаъридан фойдалангалик учун, солиқ, имтиёз,

хорижий инвестиция, фойдали қазилма, геология, имтиёз.

НАПРАВЛЕНИЯ

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ СИСТЕМЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ

ГОРНО

-

МЕТАЛЛУРГИЧЕСКИХ ПРЕДПРИЯТИЙ

PhD

Джулибеков Нурмат

Акционерное общество «Навоийский

горно

-

металлургический комбинат»

Аннотация.

В статье предложены вопросы совершенствования системы

налогообложения в целях обеспечения реализации долгосрочных стратегий и программ

развития и перспектив горно

-

металлургического комплекса. По мнению автора, в целях

дальнейшего укрепления макроэкономической стабильности и достижения высоких

темпов экономического роста, производства конкурентоспособной продукции
необходимо обратить внимание на вопросы совершенствования собираемости налога за

пользование недрами на предприятиях горно

-

металлургической отрасли на основе

международного опыта.

Ключевые слова:

инвестиции, недропользование, налог, льгота, иностранные

инвестиции, полезные ископаемые, геология, льгота.

UO

K: 336.647 (575.1)

VII SON - IYUL, 2024

279-285


background image



Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

280

DIRECTIONS FOR IMPROVING THE SYSTEM OF TAXATION OF MINING AND

METALLURGICAL ENTERPRISES

PhD

Djulibekov Nurmat

Joint-stock company "Navoi Mining and Metallurgical Combine"

Abstract.

The article proposes issues of improving the taxation system in order to ensure

the implementation of long-term strategies and programs in the development and prospects of

the mining and metallurgical sector. In the opinion of the author, in order to further strengthen

macroeconomic stability and achieve high economic growth, in order to produce competitive

products, it is necessary to pay attention to issues of improvement in the collection of tax for the
use of subsoil in the enterprises of the mining and metallurgical industry based on international

experiences.

Key words:

investment, subsoil use, tax, privilege, foreign investment, minerals, geology,

privilege.

Кириш.

Кон

-

металлургия соҳаси дунё саноатида ҳар бир мамлакатнинг асосий ишлаб

чиқариш драйверларидан ҳисобланади. Шу боис, бугунги кунда асосий эътибор бу
соҳани ривожлантиришга қаратилиб, ишлаб чиқарувчилар ўртасида кескин рақобат

муҳити шаклланган.

Кон

-

металлургия саноати Ўзбекистонда муҳим тармоқлардан бири бўлиб,

мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти ошишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Фойдали
қазилмаларнинг улкан захирасига эга бу заминда ер юзида маълум деярли барча

турдаги табиий минераллар учрайди. Улар орасида қимматбаҳо металлар алоҳида

аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 60 дан ортиқ олтин маъданли конлар

ўрганилган бўлиб, улардан 40 га яқини Қизилқум ҳудудида жойлашган.

Мустақилликка эришгач, тоғ

-

кон саноати устувор тармоқ сифатида белгиланиб,

Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги ва ижтимоий барқарорлигининг кафолатига

айланди. Бу жараён кейинги йилларда янги тараққиёт даврини бошлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йилда

Ўзбекистонда рақобатбардош

ва инклюзив бозор иқтисодиётини яратиш бўйича муҳим

ислоҳотлар бошланди. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори

иқтисодий ўсишга эришиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида

устувор йўналишлар ва муҳим вазифалар белгилаб олинди. Саноатни модернизация

қилиш ва жадал ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини
қисқартириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш,

инвестиция муҳитини яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига

хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича самарали чора

-

тадбирларни амалга

оширишга киришилди.

Тажрибадан маълумки, ҳар бир соҳа ривожи ва истиқболини белгилашда узоқ

йилга мўлжалланган стратегия, дастурлар муҳим ўрин тутади. Бу амалиёт барча соҳалар
қаторида мамлакат кончилик ва металлургия соҳасида ҳам ҳар томонлама ўзини

оқламоқда. Ўзбекистон кончилик саноатининг байроқдори ҳисобланган Навоий кон

-

металлургия комбинати ҳам замон билан ҳамнафас равишда одимламоқда. 2017

-2026

йилларда Навоий кон

-

металлургия комбинатини стратегик ривожлантириш дастури

корхона учун тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берди. Дастурда 2026 йилда

маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш вазифаси белгиланди.


background image



Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

281

Адабиётлар шарҳи.

Кон

-

металлургия корхоналарини солиққа тортиш, ер қаъридан фойдаланганлик

учун солиқ такомиллаштириш бўйича бир қанча маҳаллий ва хорижлик олимларнинг

тадқиқот олиб борганлар.

Корхоналарни солиққа тортиш ва уларга имтиёзлар бериш, бериладиган

имтиёзларнинг

самарадорлиги баҳолаш ва унинг натижаларига кўра имтиёзларни

қўллашга эътибор қаратилган (Ашурова, 2018),

Таъкидлашимиз мумкинки, табиий ресусрслардан самарали фойдаланишда

солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш хусусиятлари моҳиятан анча кенг

бўлиб,

бир пайтнинг ўзида хам бюджет даромадларини ҳам корхона фаолиятига

ривожлантириш масалаларини ўзида мужассамлаштиради.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт

ҳамда илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг кон

-

металлургия корхоналари

фаолиятини солиққа тортиш масалалари бўйича изланишлари, олимлар ва соҳа

вакиллари билан суҳбатлар, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр

-

мулоҳазаларини таҳлил

қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса

ва жараёнларга

тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли
йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган. Мавзуни ўрганиш жараёнида

умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда маълумотларни тизимлаш бўйича махсус

ёндашувлар, яъни таққослаш, назарий ва амалий материалларни жамлаш ҳамда

тизимли таҳлил каби усуллар қўлланилган.

Таҳлил

ва натижалар муҳокамаси.

Белгиланган маррага эришиш йўлида 2017

-

2023 йилларда амалга оширилган

умумий қиймати

2,9 миллиард доллар

бўлган

23

та

йирик инвестицион лойиҳа

комбинатнинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Жумладан,
сўнгги йилларда амалга оширилган инвестицион лойиҳалар комбинатда маҳсулот

ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсишига замин яратди. Ушбу лойиҳалар

доирасида “Мурунтов” конини ўзлаштиришнинг V навбати, “Ауминзо

-

Амантой”,

“Пистали”, “Турбай”, “Томдибулоқ”, “Балпантов” каби янги конлар ҳамда

5-

сон,

6-

сон ва

7-

сон гидрометаллургия заводлари, 2

-

сон гидрометаллургия заводи II

навбати ишга

туширилди.

Бунинг эвазига комбинатда 2017

-

2023 йиллар мобайнида

15 243

та

янги иш ўрини

яратилиб,

2016 йилга нисбатан

маъдан

қазиб олиш ҳажми

2,5

баробар,

маъданни қайта

ишлаш 1,6 баробар,

олтин ишлаб чиқариш

26

фоизга,

кумуш эса

47 фоизга

ошди

(1-

расм).

1-

расм. Навоий кон

-

металлургия комбинати томонидан 2016

-2023

йилларда

олтин ишлаб чиқариш динамикаси

Манба:

корхона маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб

-

китоблари.

2,34

2,37

2,56

2,83

2,94

-

1

2

3

4

2016 йил

2018 йил

2020 йил

2022 йил

2023 йил

Олтин ишлаб чиқариш ҳажми, млн.тр.унц.

+126%


background image



Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

282

Олтин ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган чора

-

тадбирлар НКМКни

жаҳоннинг олтин ишлаб чиқарувчи ТОП

-

10 компаниялар сафида етакчи ўринларга

кўтарди ва уни энг бой ер ости бойликларини муваффақиятли ўзлаштираётган юқори

даражада ривожланган саноат мажмуаси ва энг янги технологияларга эга бўлган

компанияга айлантирди. Янги ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга

топширилиши самараси ўлароқ, НКМК олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар
рейтингида 2016

йилдаги 7

-

ўриндан 2023

йилда 4

-

ўринга кўтарилди (2

-

расм) (

МҲХС,

2023)

.

2-

расм. Навоий кон

-

металлургия комбинати олтин ишлаб чиқарувчи

компанияларнинг халқаро рейтингида

Манба:

https://www.newmont.com/investors/reports-and-filings/default.aspx

Ўзбекистон иқтисодиётида Навоий кон

-

металлургия комбинати салмоқли

улушга эга. Комбинат томонидан 2023 йилда ишлаб чиқарилган 5,1 млрд. АҚШ долл.

эквивалентидаги маҳсулот мамлакат ялпи ички маҳсулотида 6,3 фоизни, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 10,3 фоизни ташкил қилди. НКМК томонидан 2023

йилда давлат бюджетига тўланган 3,3 млрд. АҚШ долл. эквивалентида солиқлар ва

бошқа мажбурий тўловлар Давлат бюджети даромадининг 15,9 фоизни ташкил этди

26

(3-

расм).

Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган “99.99” тамғали

олтин ўзининг жаҳон

бозорида сифатлилиги, рақобатбардошлилиги ва таннархининг бошқа компанияларга

нисбатан арзонлиги билан изоҳланади. Унинг дунёдаги бошқа олтин қазиб олувчи

компанияларидан фарқи шуки, комбинат геология

-

қидирув ишларидан тортиб, жаҳон

бозори талабларига жавоб бера оладиган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришгача
бўлган узлуксиз жараённи назарда тутувчи тугалланган, ноёб ишлаб чиқариш циклини

амалга оширувчи саноат кластеридир.

Бу каби натижалар, олтин қуймалар сифати бўйича НКМК кўп йиллардан буён

Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси (LBMA) томонидан “Оптимал етказиб
бериш” (Good Delivery) мақомини ўзида сақлаб, Токио саноат товарлари биржаси
сертификатига эга бўлиб келаяпти.

Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг муҳим

вазифаларидан бири

саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш,

трансформация жараёнларини жадаллаштириш ва якунлашдан иборат. Зеро,

трансформациялаш, бу –

қулай инвестиция муҳитини яратиш, корпоратив

бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, харажатларни камайтириш

ҳисобига даромадларни ошириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини

26

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Фуқаролар учун бюджет –

2023

йил ижроси” нашри

маълумотлари https://api.mf

.uz/media/menu_attachments/IB_2023_uz.pdf


background image



Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

283

камайтиришни назарда тутади ва рақобат муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Шу боис, кон

-

металлургия саноати ушбу ислоҳотларнинг асосий иштирокчиларидан

бирига айланди. НКМК фаолиятига бу жараён биринчилардан бўлиб тадбиқ этилди.

3-

расм. Йирик солиқ тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат

бюджетидаги улуши, 2023 йилги ижроси

, %

(

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар. Республика ҳудудига олиб кириладиган

товарлар учун тўланадиган божхона тўловлари бундан мустасно).

Манба:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлари

.

2021 йилга қадар Навоий кон

-

металлургия комбинати давлат корхонаси шаклида

фаолият юритган. Комбинатни

трансформация қилиш жараёнида унинг мулки учта

корхонага бўлиниб, олтин ишлаб чиқариш фаолияти алоҳида ажралиб чиқди ва “НКМК”

АЖ ташкил қилинди. Бундан кўзланган мақсад –

комбинатда бошқарув тизимини

такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек ишлаб чиқаришни

модернизация қилиш ва маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш учун хорижий

инвестицияларни кенг жалб қилиш.

Жумладан, хорижий инвесторлар ва халқаро молия бозори иштирокчилари учун

комбинат фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, Халқаро молиявий

ҳисобот стандартларига мувофиқ, комбинатнинг 2021

-

2023 йиллардаги молиявий

ҳисоботи “Deloitte and Touch” халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудитдан

ўтказилди ва ижобий хулосалар олинди. Бугунги кунда эса комбинатда хорижий
инвесторлар

талабига мувофиқ, халқаро аудиторлик компанияси иштирокида Жаҳон

Initiative Report (GRI) стандартлари асосида барқарор ривожланиш тўғрисидаги ҳисобот

(ES

G) тайёрланмоқда.

Иқтисодиётнинг базавий тармоқларига хорижий инвестицияларни кенг жалб

этиш мақсадида, 2020 йилдан бошлаб комбинатда хорижий банкларнинг кредитлари

ҳисобидан комбинат инвестиция дастурини молиялаштириш тизими жорий этилди.

2020-

2023 йиллар давомида комбинат томонидан давлат кафолатисиз 2,5

миллиард

доллар миқдорида тўғридан

-

тўғри хорижий кредитлар жалб қилинди.

2022 йилда НКМК томонидан “JP Morgan & Chase”, “Citi”, “Societe Generale”, “Credit

Suisse”, “ICBC Standard”, “Halyk Bank” каби етакчи халқаро банкларнинг 5 йил муддатга

1,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида узоқ муддатли синдикатланган

кредити жалб

қилинди.

Маблағлар умумий корпоратив мақсадларни ва комбинатнинг Инвестиция

дастурини молиялаштиришга йўналтирилди.


background image



Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

284

Ҳозирги

кунда эса хорижий инвесторлар ва халқаро молия бозори иштирокчилари

учун комбинат фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, корпоратив
еврооблигациялар чиқариш ва акцияларни “IPO” асосида жойлаштириш орқали

қўшимча молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ресурс базасини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Тоғ

-

кон

саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда умумий захираларнинг 90 фоизини
ташкил этувчи 30 та фойдали қазилма конлари Австралия JORC кодекси

27

стандартлари

талабларига мувофиқ қайта баҳоланди. 2024 йил 1 январь ҳолатига комбинатнинг

JORC

кодекси стандардларига мувофиқ баҳоланган минерал ресурслари миқдори

161,9

млн.

унцияни ташкил этиб, НКМК дунёда 3

-

ўринни эгалламоқда. Комбинатнинг 6

нафар мутахассиси JORC кодекси стандарти бўйича ҳисоботларни тайёрлаш бўйича
Австралия кончилик ва металлургия институти (AusIMM) аъзолигига

қабул қилинди.

Мамлакатни барқарор иқтисодий

-

ижтимоий жиҳатдан тараққий этишни

таъминлашда ер ости бойликларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳамда давлат

бюджети даромадларини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Шундай экан, мамлакатимизда ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ер

қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловларини тўлашлари белгилаб қуйилган.

Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексига асосан, ер қаъридан фойдаланганлик учун

солиқ тўловчилар булар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъридан фойдали
қазилмаларни қазиб олишни ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали

қазилмаларни ажратиб олишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар

28

ҳисобланади

.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар сони,

корхоналар томонидан ер ости бойликларидан фойдаланиш даражаси, бюджетга

ҳисобланган ва тўланган солиқ суммаси ҳам йилга

-

йилга ошиб бораётганлигини кўриш

мумкин. Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ер ости

бойликларининг 53

турига нисбатан белгиланган.

Мамлакатимиз солиқ тизимида 2019 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун

солиқ тўловчилар сони 1

198 тани ташкил этган бўлса, 2023 йилда ушбу кўрсаткич

1

838 тани ташкил қилиб, 1,5

баробарга ошганини кўришимиз мумкин (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Кон

-

металлургия саноати корхоналари томонидан 2019

-

2023 йилларда ер

қаъридан фойдаланганлик учун тўланган солиқ тўғрисида маълумот

(трлн. сўмда)

Кўрсаткичлар

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

Жами бюджетга тўланган солиқлар

112.2

132.9

164.8

202.0

231.7

шундан

,

ер қаъридан фойдаланганлик учун

солиқ

14.7

16.4

15.8

13.9

15.3

улуши, фоизда

13.1

12.3

9.6

6.9

6.6

шу жумладан,

кон

-

металлургия саноати

корхоналари томонидан тўланган

9.9

12.3

12.1

11.3

9.3

улуши, фоизда

67.2

74.7

74.1

63.7

60.9

шундан,

"НКМК" АЖ

7.3

9.4

8.2

5.7

6.2

"ОКМК" АЖ

2.5

2.9

3.5

3.2

3.1

"Ўзметкомбинат" АЖ

-

-

0.4

2.5

-

Манба:

корхона маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб

-

китоблари.

27

Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва маъдан захиралари тўғрисида ҳисобот юритишнинг Австралия

кодекси (JORC Code).

https://www.jorc.org/docs/JORC_code_2012.pdf

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.

https://lex.uz/docs/4674902


background image



Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

285

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни энг кўп тўлайдиганлар кон

-

металлургия комбинати корхоналари ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки,

2019

йилда бюджетга ер қаъридан фойдаланганлик учун 14,7

трлн.сўм солиқ тўланган

бўлса, шундан 9,9

трлн.сўми ёки 67,2

фоизи кон

-

металлургия саноати корхоналари

томонидан тўлаб

берилган. Шунингдек, 2023

йилда ушбу солиқ туридан бюджетга

15,3

трлн.сўм тўланган бўлиб, шундан, 9,3

млрд.сўми ёки қарийб 61

фоизи кон

-

металлургия саноати корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Давлат бюджетига тушумларнинг (231,7 трлн.сўм) таркибида ер қаъридан

фойдаланганлик учун солиқ тушуми (15,3 трлн.сўм) 6,6 фоизни ташкил этади.

Хулоса ва таклифлар.

Мамлакатимизда амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ, фойдали қазилма

конларидаги маъданларнинг бойлиги ёки камбағаллигидан қатъий назар бир хил

ставкада ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисобланиши назарда тутилган.

Шунингдек, техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали қазилмалардан
асосий фойдали қазилмани қазиб олганлик учун белгиланган ставканинг 50

фоизи

миқдорида солиқ солиниши белгиланган.

Ер қаъри участкаларига тенг солиқ солишнинг қўлланилиши тоғ

-

кон саноати

корхоналарининг юқори рентабелликдаги фойдали қазилма конларини ўзлаштириб, ўз
манфаати учун ортиқча фойда олишга интилишдир. Кўриниб турибдики, бундай

ёндашув ер ости бойликларини тўлиқ қазиб олишга ва шу орқали ер қаъридан самарали

фойдаланишга ёрдам бермайди.

Фойдали қазилма конлари бир

-

биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Маълум

бир кондаги фойдали қазилмаларнинг табиий хусусиятлари, уларнинг пайдо бўлиш

чуқурлиги ва қазиб олишнинг қийинлиги, фойдали қазилма (маъдан)ларнинг бойлиги

ёки камбағаллиги, балансдан ташқари рудалар, шунингдек, ер қаъри участкасининг

аҳоли пунктига нисбатан жойлашиши, транспорт йўллари ва бошқа омиллар

-

буларнинг барчаси халқаро амалиётда табақалаштирилган солиққа тортиш механизми
орқали амалга оширилади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олувчиларни солиққа тортишда синалган юқорида

кўрсатиб ўтилган илғор халқаро амалиётдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб

ҳисоблаймиз. Хусусан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни белгилашда
табақалаштирилган ёндашувни қўллаш зарур, бунда юқори рентабелликдаги фойдали

қазилма конлари учун юқорироқ ставка, паст рентабелликдаги (камбағал конлар)

фойдали қазилма конлари учун, қайта ишланган ва балансдан ташқари рудалар учун

пастроқ ставка белгилаш орқали мамлакатимизда ер қаъридан фойдаланганлик учун
солиқни такомиллаштиришга ва солиққа тортиш тизимина янгича ёндашув асосида

юритишга эришиш мумкин.

Адабиётлар

/ Литература/ Refer

ence:

МҲХС (2023) 2023 йил учун МҲХС асосида тузилган ҳисоботлар, бошқарув ҳисоботлари ва

компанияларнинг тақдимотлари.

Ашурова Н.Б. (2014) Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига солиқ сиёсати

таъсирининг таҳлили ва прогнози. “Иқтисод ва молия” илмий

-

амалий журнал №1

-

сон.

63-

69 бетлар.

Джулибеков

Н.Қ. (2020) Финансово

-

экономические аспекты функционирования

Навоийского ГМК на разных этапах развития: монография. –Ташкент: “Sahhof”,

-

248 с.,

стр. 196.

Джулибеков Н.Қ., Ашурова Н.Б. (2021) Кон

-

металлургия саноати корхоналарини

солиққа тортиш механизми: ҳалқаро амалиёт ва тажриба. O‘zbekiston iqtisodiy

axborotnomasi 1/ 44-46-

бет.

Библиографические ссылки

МҲХС (2023) 2023 йил учун МҲХС асосида тузилган ҳисоботлар, бошқарув ҳисоботлари ва компанияларнинг тақдимотлари.

Ашурова Н.Б. (2014) Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига солиқ сиёсати таъсирининг таҳлили ва прогнози. “Иқтисод ва молия” илмий-амалий журнал №1-сон. 63-69 бетлар.

Джулибеков Н.Қ. (2020) Финансово-экономические аспекты функционирования Навоийского ГМК на разных этапах развития: монография. –Ташкент: “Sahhof”, -248 с., стр. 196.

Джулибеков Н.Қ., Ашурова Н.Б. (2021) Кон-металлургия саноати корхоналарини солиққа тортиш механизми: ҳалқаро амалиёт ва тажриба. O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi 1/ 44-46-бет.