Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
453
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ:
МАҲАЛЛИЙ АМАЛИЁТ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
PhD
Джулибеков Нурмат
“Навоий кон
-
металлургия комбинати” АЖ
ORCID: 0009-0001-5039-0102
Аннотация.
Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа
тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил
қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари
бўйича хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.
Калит сўзлар:
солиқ, имтиёз, инвестиция, инновацион тадбиркорлик, молиявий
қўллаб
-
қувватлаш, иқтисодий ўсиш, солиқ объекти, илғор технологиялар.
НАЛОГООБЛОЖЕНИЕ НЕДРОПОЛЬЗОВАТЕЛЕЙ: ОТЕЧЕСТВЕННАЯ ПРАКТИКА И
ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ
PhD
Джулибеков Нурмат
АО «Навоийский горно
-
металлургический комбинат»
Аннотация.
В статье подробно анализируется опыт отечественных и
зарубежных
стран
по
налогообложению
недропользователей.
Освещен
и
проанализирован опыт зарубежных стран по объектам налогообложения и ставкам
налогов за пользование недрами.
Ключевые
слова:
налог,
льгота,
инвестиции,
инновационное
предпринимательство, финансовая поддержка, экономический рост, объект
налогообложения, передовые технологии.
TAXATION OF SUBSOIL USERS: LOCAL PRACTICE AND
FOREIGN EXPERIENCE
PhD
Djulibekov Nurmat
“Navoi Mining and Metallurgical Combine” JSC
Abstract.
This article provides a detailed analysis of the experiences of local and foreign
countries in taxing subsoil users. The experiences of foreign countries on tax objects and tax rates
for subsoil use are covered and analyzed.
Keywords:
tax, privilege, investment, innovative entrepreneurship, financial support,
economic growth, tax object, advanced technologies.
UO
‘
K: 336.226
XI SON - NOYABR, 2024
453-460
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
454
Кириш.
Табиий ресурслар умуммиллий бойлик ҳисобланиб, улар давлат томонидан
муҳофаза қилинади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қайд
этилганидек: «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа
табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар
давлат муҳофазасидадир». (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 55
-
модда).
Мамлакатимиз Президентининг 2021
йил 6
октябрдаги “Геология
-
қидирув
ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш
тартибини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-6319-
сонли Фармони
ва Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар натижасида фойдали қазилмаларнинг
энг кўп инвестиция талаб қиладиган турлари бўйича унинг ставкалари сезиларли
даражада пасайтирилди.
Масалан, газ учун 30
фоиздан 10 фоизга, нефть учун 20
фоиздан 10
фоизга, олтин
ва мис учун 30
фоизга, уран учун 20
фоизга камайтирилди. Бу ер қаъридан
фойдаланувчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш имкониятига эга бўлиши, чет эл
инвесторларини кўпроқ жалб қилиш учун амалга оширилди, чунки уларни қазиб олиш
кўпроқ харажатларни талаб қилади. Юқори солиқ ставкалари билан маҳсулот ишлаб
чиқарувчи ўз харажатларини оқлаш учун фақат юқори минералли табиий ресурслар
(бой маъданлар)ни ўзлаштиришга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида қимматбаҳо металларнинг айрим
турларини қазиб олиш (ажратиб олиш) чоғида солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос
хусусиятлари белгиланган. Бунда олтинни реализация қилиш чоғида
-
қазиб олинган
(ажратиб олинган) металлнинг қиймати солиқ солиш объектидир. Шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, ҳисобот даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача
олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ер
қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисобланади.
Амалда бундай ёндашув солиқ тўловчиларга ноқулайликлар яратиш билан бир
вақтда йил давомида ҳар хил тартибда (ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача
олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича) солиқни
ҳисоблашни тақозо этади. Бинобарин, қимматбаҳо металлнинг ўртача арифметик
биржа баҳоси юқори бўлгани сари солиқ суммаси (юки) ҳам ошиб боради.
Адабиётлар шарҳи.
Ер қаърижан фойдаланганлик учун солиққа тортиш борасида хорижий
олимлардан Басыров (2016) тадқиқот ишларида “ер қаъри участкаларини ўзлаштириш
объектлари” тушунчасига изоҳлар келтириб ўтган. Шу билан бир қаторда Басыров
(2016)
ер ости бойликларидан самарали фойдаланишда солиқлар орқали тартибга
солиш мумкинлигини илмий асослаб берган.
Блошенко (2019) эса ўз тадқиқот ишларида “фойдали қазилмаларни қазиб олиш
солиғи ва солиқ салоҳияти бўйича тизимли ёндашувни ишлаб чиққан
ҳамда фойдали
қазилмаларни қазиб олиш солиғини табақалаштирилган ставкалари ва солиқ
потенциалини аниқлаш учун тоғ
-
кон рентаси таркибида рента ҳосил қилувчи
омилларини аниқлаб берган
;
”.
Табиий бойликларни солиққа тортиш ва улардан самарали фойдаланиш борасида
Сафаров (2006) корхоналар табиий ресурс солиқларини ихчамлаштирилган солиққа
тортиш тизимини қўллаш кераклигини асослаб берган. ер ости бойликларидан
олинадиган солиқларни ҳисоблашда ҳисобга олиш
усулини таклиф этган ҳамда бу
солиқни ундириш механизмларини янада такомиллаштириш деб таклифлар келтириб
ўтган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
455
Иқтисодчи олимларимиздан Ашурова (2012) Ўзбекистон Республикасида ер
қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳуқуқий асослари ва ер ости бойликларидан
самарали фойдаланиш йўналишларини келтириб ўтганлар.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт
ҳамда илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг ер қаъридан фойдаланувчиларни
солиққа тортиш ва ер қаъридан
фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг махалий
амалиёт ва хорижий далатлар тажрибалари масалалари бўйича изланишлари, олимлар
ва соҳа вакиллари билан суҳбатлар, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр
-
мулоҳазаларини
таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва
жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш
орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган. Мавзуни
ўрганиш жараёнида умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда маълумотларни
тизимлаш бўйича махсус ёндашувлар, яъни таққослаш, назарий ва амалий
материалларни жамлаш ҳамда тизимли таҳлил каби усуллар қўлланилган.
Таҳлил
ва натижалар муҳокамаси.
Ривожланган мамлакатларда ер қаъридан фойдаланганлик учун рухсат бериш
тизимида давлат табиий ресурслардан фойдаланиш учун лицензияларни танлов
асосида тақсимлайди ва лицензия шартномасини тузади. Ривожланган давлатлар,
масалан, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Норвегия ва бошқаларда ер ости
бойликларини бошқаришнинг ушбу шаклига амал қилиб келинмоқда.
Лицензиялаш тизимидаги тўловларнинг асосий турлари бонуслар, ижара ҳақи,
роялти ва солиқлардир. Шартнома тизимига кўра, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини
бериш давлат ва инвестор ўртасида шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади
.
Ва бу икки тизим ўртасидаги асосий фарқ шундаки, лицензия тизими билан давлат
солиқ юкини ўз хоҳишига кўра ўзгартириш ҳуқуқига эга, аммо шартнома тизими билан
-
эмас.
Энг кенг тарқалган шартнома шакллари лицензиялар ва имтиёзлар ёки маҳсулот
тақсимоти бўйича шартномалардир. Бунда инвесторлар қазиб олинган хомашёнинг
фақат бир қисмига ёки углеводородларни сотишдан тушган даромадга ҳуқуқ оладилар.
Бошқа қисми эса табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўлов сифатида давлатга
ўтказилади. Геология
-
разведка ишларининг таваккалчилиги инвестор зиммасига
юкланади.
Дунёнинг барча мамлакатларида табиий ресурслар эгаси давлат ҳисобланиши
сабабли компаниялар (ер қаъридан фойдаланувчилар) томонидан қазиб олинган
фойдали қазилмаларни сотишдан тушган даромадларни давлатга (ер қаъри эгасига)
қайта тақсимлаш мақсадида кон саноати тармоғининг даромадларига нисбатан
фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун солиқлар қўлланилади. Шуни алоҳида
таъкидлаш
жоизки,
ривожланган
мамлакатларда
давлат
ер
қаъридан
фойдаланувчиларга ер қаъридан фойдаланиш шартномасини имзолаш вақтида
амалдаги солиқ режими ва қонун ҳужжатлари барқарорлиги кафолатларини тақдим
этади.
Жаҳон амалиётида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг солиққа тортиш
объекти фойдали қазилмаларнинг ҳақиқий ҳажми ҳисобланса, мамлакатимизда ушбу
солиқ тури қимматбаҳо металларнинг реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб
ҳисобланмоқда, яъни солиқ ставкалари камайиши билан олтиннинг жаҳон бозоридаги
биржа нархи ва валюта курсининг ошиши ҳисобига солиқ суммаси (юки) ҳам ошиб
бормоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
456
Россия Федерациясида
фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи қазиб олинган
қимматбаҳо металлар (олтин)нинг ҳақиқий ҳажми учун тўланади
ва унинг қанча қисми
пировардида ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олиниши, қайта ишланиши
ва сотилиши муҳим эмас.
Солиқ солинадиган база солиқ тўловчи томонидан ҳар бир қазиб олинган фойдали
қазилмага (шу жумладан, асосий фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан бирга ер
қаъридан олинадиган фойдали компонентларга) нисбатан мустақил равишда
ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қазиб олинган фойдали
қазилмаларнинг ҳақиқий
ҳажмидан
келиб чиқиб, 6
фоизлик ставкада ҳисобланади
(
Қонун
, 2002).
Қозоғистон Республикасининг
амалдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда ер
қаъридан фойдаланувчиларнинг аҳволини ёмонлаштирмаслик, уларни шартнома
тузишда кутилаётган даромадлардан маҳрум қилмаслик муҳим устувор вазифалардан
бири бўлган. Ер қаъридан фойдаланувчиларга нисбатан қонунчилик даражасида
киритилган барча ўзгаришлар фақат томонлар манфаатларининг дастлабки иқтисодий
мувозанатини тиклашга қаратилган. Шу боис, ер қаъридан фойдаланиш бўйича кўпгина
шартномалар бўйича солиқ солиш режимларининг барқарорлиги
бекор қилинганига
қарамай, аслида ер қаъридан фойдаланувчиларнинг молиявий аҳволи шартнома
тузилган пайтдан бошлаб барқарорлигича қолмоқда.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун солиқ солиш объекти солиқ даври учун
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг
жисмоний ҳажми ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олинган
фойдали қазилмалар (қимматбаҳо металлар)нинг ҳажмидан 5 фоизлик ставкада солиқ
ҳисобланади (Қонун,
2017).
Чилида
Тоғ
-
кон саноати учун роялти ёки махсус солиқ мавжуд бўлиб, у ҳар қандай
ишлаб
чиқариш
шаклида
фойдали
қазилмаларни
қазиб
оладиган
ва
тижоратлаштирадиган ҳар қандай концессионерга нисбатан қўлланилади. Ушбу солиқ
ставкаси прогрессив бўлиб, компаниянинг ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ. Хусусан
,
йиллик сотилиши 50
000
тонна соф мис эквивалентидан ошадиган компаниялар 5
дан
14
фоизгача, йиллик сотилиши 12
000
дан 50
000
тоннагача бўлган соф мисга эга
компаниялар 0,5
дан 4,5
фоизгача прогрессив ставкада солиқ тўлайдилар ва йиллик
сотиш ҳажми 12
000
тонна соф мисга тенг ёки ундан кам бўлган компаниялар роялти
тўлашдан озод қилинган.
Ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг яна бир жиҳатини алоҳида
таъкидлаш жоиз. Чунончи, табиий ресурсларга солиқ солишнинг жаҳон амалиётида
махсус (ижара) солиқлар ставкалари бевосита ишлаб чиқариш рентабеллигига боғлиқ
ёки коннинг маҳсулдорлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажми ва ривожланиш
босқичлари билан боғлиқ. Махсус солиқларни ундиришнинг мослашувчан
схемаларидан фойдаланиш қийин бўлган заҳираларни ўзлаштириш учун айниқса
муҳимдир. Конларни ўзлаштиришнинг кон
-
геологик шароитлари ва заҳираларнинг
сифати объектлар орасида сезиларли даражада фарқ қилади. Бир текис ставка билан,
энг яхши депозитларни ўзлаштирган компаниялар ўзларини янада қулай шароитларда
топадилар ва ортиқча фойда оладилар. Шу билан бирга, унумдорлиги паст бўлган
конларни ўзлаштирган компаниялар самарасиз (паст рентабелли) бўлади.
Мослашувчан солиқ ставкаларини қўллаш мустақил компаниялар секторини
ривожлантиришга ёрдам беради, чунки бундай компаниялар биринчи навбатда қайта
тикланиши қийин бўлган ва ўрта конларни ўзлаштириш билан шуғулланадилар.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
457
1-
жадвал
Ривожланган давлатларда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (роялти)
ставкалари
№
Давлатлар
номи
Солиқ
ставкаси
% да
Солиққа тортиш объекти
1.
АҚШ
0-30
Роялти ер қаърини ўзлаштириш ҳуқуқи учун нефть
-
газ
компанияси (концессионер) табиий ресурсларнинг давлат
эгасига ишлаб чиқарилган маҳсулот ишлаб чиқарилган
нефтнинг ялпи қийматининг фоизини (кўп мамлакатларда
12,5
дан 20,0
фоизгача) мунтазам равишда тўланишини
назарда тутади.
2.
Замбия
6
Солиқ ставкалари қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг
таннархига фоиз сифатида фойдали қазилмаларнинг
турлари бўйича дифферециал тарзда белгиланади.
3.
Бразилия
1,5
Бразилияда қазиб олиш бир қатор
роялти ва солиқларга
тортилади. Роялти (ер ости бойликларини ўзлаштириш
учун молиявий компенсация деб аталадиган, фойдали
қазилмаларни эксплуатация қилиш учун молиявий
компенсация) компаниянинг маҳсулотни сотишдан тушган
даромадининг белгиланган фоизи сифатида тўланади.
4.
Канада
0-25
Роялти
-
тугайдиган табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳуқуқи учун давлатга тўланадиган тўлов. У ишлаб
чиқарувчининг соф фойдасига эмас, балки ялпи даромадига
қараб ҳисобланади. Роялти миқдори қудуқ бошида (АҚШ,
Канада, Австралия), дала ўлчаш станциясида (Хитой,
Таиланд, Норвегия) ёки экспорт терминалида ишлаб
чиқариш ҳажмларини ўлчаш асосида ҳисобланиши мумкин.
Ҳукумат нуқтаи
-
назаридан, роялтидан фискал восита
сифатида фойдаланишнинг аниқ афзалликлари бор.
5.
Австралия
5
Роялти
-
тугайдиган табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳуқуқи учун давлатга тўланадиган тўлов. У ишлаб
чиқарувчининг соф фойдасига эмас, балки ялпи даромадига
қараб ҳисобланади. Роялти миқдори қудуқ бошида (АҚШ,
Канада, Австралия), дала ўлчаш станциясида (Хитой,
Таиланд, Норвегия) ёки экспорт терминалида ишлаб
чиқариш ҳажмларини ўлчаш асосида ҳисобланиши мумкин.
Ҳукумат нуқтаи
-
назаридан, роялтидан фискал восита
сифатида фойдаланишнинг аниқ афзалликлари бор.
6.
Чили
14
Тоғ
-
кон саноати учун роялти ёки махсус солиқ мавжуд
бўлиб, у ҳар қандай ишлаб чиқариш шаклида фойдали
қазилмаларни қазиб оладиган ва тижоратлаштирадиган
ҳар қандай концессионерга нисбатан қўлланилади. Ушбу
солиқ ставкаси прогрессив бўлиб, компаниянинг ишлаб
чиқариш ҳажмига боғлиқ. Хусусан, йиллик сотилиши
50000
тонна соф мис эквивалентидан ошадиган
компаниялар 5
дан 14
фоизгача, йиллик сотилиши
12000
дан 50000
тоннагача бўлган соф мисга эга
компаниялар 0,5
дан 4,5
фоизгача прогрессив ставкада
солиқ тўлайдилар ва йиллик сотиш ҳажми 12
000
тонна соф
мисга тенг ёки ундан кам бўлган компаниялар роялти
тўлашдан озод қилинган.
7.
Буюк
Британия
12,5
Буюк Британия қонунчилиги нефть лицензиясининг икки
турини назарда тутади. Буюк Британиянинг нефтга хос
солиқлари роялти, ижара ва нефтдан олинадиган даромад
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
458
солиғидан иборат. Бироқ, ўзлаштирилиши 1993
йил
15
мартдан кейин берилган янги нефть конлари учун
роялти ва нефть даромадига солиқлар бекор қилинган.
Роялти
-
ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархининг қатъий
белгиланган улуши сифатида ҳисобланган ва давлат
-
табиий ресурслар эгаси томонидан қўриқхоналарни
ўзлаштириш ҳуқуқи учун ундириладиган солиқдир.
8.
Жанубий
Африка
Республикаси
(ЖАР)
5
Жанубий Африкада кончилик 2002 йилдаги “Минерал ва
нефть ресурсларини ривожлантириш тўғрисида”ги қонун
билан тартибга солинади. Ушбу қонунга мувофиқ фойдали
қазилмалар ва нефть ресурслари учун солиқлар устига
ҳукуматга тўланадиган роялти амал қилиб, у фоизлар ва
солиқлардан олдинги даромадларга асосланади.
9.
Қозоғистон
5
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун солиқ солиш
объекти солиқ даври учун ер қаъридан фойдаланувчи
томонидан қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг
жисмоний (физик) ҳажми ҳисобланади.
10.
АҚШ
0-30
Роялти ер қаърини ўзлаштириш ҳуқуқи учун нефть
-
газ
компанияси (концессионер) табиий ресурсларнинг давлат
эгасига ишлаб чиқарилган маҳсулот –ишлаб чиқарилган
нефтнинг ялпи қийматининг фоизини (кўп мамлакатларда
12,5
дан 20,0
фоизгача) мунтазам равишда тўланишини
назарда тутади.
11.
Ўзбекистон
(НКМК)
10
Фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер
қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу
бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир.Қазиб
олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми
қазиб олиш (ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш, қайта
ишлаш
ва транспортда ташишнинг бутун технологик цикли
доирасида юзага келадиган технологик йўқотишларни
ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда
ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалар
доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса
-
солиқ
тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида
аниқланади. Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг
(ажратиб олишнинг) ва фойдали қазилмаларга бирламчи
ишлов беришнинг (уларни қайта ишлашнинг) технологик
цикли доирасидаги йўқотишлар технологик йўқотишлар
деб эътироф этилади, хусусан:фойдали қазилмаларни қазиб
олиш чоғидаги йўқотишлар, шу жумладан уларнинг
қолдиқлари (ажратиб олиб бўлмайдиган захиралари);
углеводородларни дастлабки саноат мақсадида қайта
ишлаш чоғидаги йўқотишлар; қатламдаги босимни сақлаб
туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик цикл
доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта
ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми.
Манба:
муаллиф ишланмаси.
Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, хомашёга жаҳон нархларининг ўзгариши ёки
бошқа объектив сабабларга кўра кўпинча ер қаъридан фойдаланиш масалаларини
тартибга солувчи қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилади.
Кўпгина мамлакатларда ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар маълум бир
ҳодисалар содир бўлганда ундириладиган ва хорижий амалиётда бонуслар сифатида
танилган бир марталик тўловларга ва конларни қидириш, баҳолаш ва ўрганиш учун
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
459
тўловларни бирлаштирган мунтазам тўловларга бўлинади. Ўзбекистонда эса 2022
йил
1
январдан бошлаб геологик ўрганишлар учун ер қаъридан
фойдаланганлик учун ҳар
йиллик лицензия тўлови жорий қилинган.
Мамлакатимизда 2022 йилдан бошлаб табиий ресурсларни қазиб олиш учун
махсус рента солиғи жорий этилди. Рента солиғи учун солиққа тортиш объекти Солиқ
кодексининг 454
-3-
моддасида белгиланадиган қазилмаларни сотишдан олинган рента
даромади ҳисобланади. Рента даромади
-
қазиб олинган хомашёни сотишдан олинган
фойда ва уларни қазиб олиш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Австралия, Папуа
-
Янги Гвинея, Гана ва Чили каби бошқа мамлакатларда ҳам худди
шундай солиқларни жорий этиш ва қўллаш амалиёти ўрганиб чиқилди. Шуни
таъкидлаш жоизки, бу мамлакатларда рента солиғи ортиқча фойда деб аталадиган
фойда учун қўлланилади. Бу шуни англатадики, солиқ солинадиган базадан маълум
даромад (фойда) ставкаси чегириб ташланади ва фойданинг фақат операцион ва
капитал харажатлардан, шунингдек, стандарт даромад ставкасидан ошадиган қисми
солиққа тортилади.
Хусусан, Австралияда ортиқча даромадларга 22,5% солиқ солинади, даромадлилик
ставкаси 7%,
плюс давлат облигациялари ставкаси.
Папуа
-
Янги Гвинеяда ва Ганада ўзгарувчан солиқ ставкалари бўйича ортиқча
фойда солиққа тортилади.
Чилида фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи мавжуд бўлиб, у ҳам маълум
даромад даражаси ва барча ишлаб чиқариш харажатларини чегириб ташлаш шарти
билан ортиқча фойдага асосланади.
Амалдаги Солиқ кодексида қабул қилинган ёндашув, яъни рента солиғи сотишдан
тушган даромад ва ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги фарққа асосланади,
рентабеллик даражаси ҳисобга олинмайди ва қимматбаҳо металлар нархининг
пасайиши ёки бошқа объектив сабабларга кўра харажатларнинг ошиши ҳолатларида
ишлаб чиқарувчининг мавқеи ёмонлашишига олиб келади.
Бу кон
-
металлургия саноати корхоналари учун қўшимча солиқ юкини келтириб
чиқаради, натижада
эса саноатимиз корхоналарини, жумладан, хорижий рақобатчилар
билан солиштирганда, анча ноқулай аҳволга солиб қўйиши мумкин.
Хулоса ва таклифлар
.
Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб,
-
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик
лицензия тўловини бекор қилиб, хорижий амалиётдаги каби бонуслар сифатида
танилган бир марталик тўловларни жорий қилиш;
-
махсус рента солиғи ҳисоблашда, солиқ солинадиган базадан маълум фойда
ставкасини чегириб ташлаб, фойданинг фақат операцион ва капитал харажатлардан,
шунингдек, стандарт фойда ставкаси (15%)дан ошадиган қисмини солиққа тортиш;
-
ҳисобот даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган
реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ер қаъридан
фойдаланганлик учун солиқ ҳисоблаш механизмини бекор қилиб, ўртача олинган
реализация қилиш баҳосидан солиқ ҳисоблаш тартибини жорий қилиш;
-
махсус рента солиғи тўланаётган янги конлар учун барча юридик шахсларга (ш.ж
“НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ учун ҳам) ер қаъридан фойдаланганлик учун пасайтирилган
7
%лик солиқ ставкасини қўллаш амалиётини жорий қилиш;
-
табиий ресурсларга солиқ солишнинг ставкаларини бевосита ишлаб чиқариш
рентабеллигига, коннинг маҳсулдорлик даражасига, ишлаб чиқариш ҳажмига ва
ривожланиш босқичларига мос равишда белгилаш тартибини жорий қилиш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
460
Юқорида айтиб ўтилган таклифларни амалдаги Солиқ кодексига киритилиши ер
қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда махсус рента солиғи тўловчи кон
-
металлургия саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот
таннархининг пасайишига, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши
таъминланишига, шунингдек, солиқ юкининг сезиларли даражада камайишига замин
яратади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Ашурова Н. Б. (2012) Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсати ва солиқ соҳасидаги
ижтимоий ҳамкорликни амалга ошириш йўналишлари // Экономика и финансы
(Узбекистан). 2012. №11. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/zbekiston
-respublikasi-soli-
siyosati-va-soli-so-asidagi-izhtimoiy-amkorlikni-amalga-oshirish-y-nalishlari.
Басыров Р.Н..
(2016)
Правовое регулирование обустройства участков недр.
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук.
Москва.
Блошенко Т.А.
(2019)
Методология налогообложения организаций при добыче и
комплексной переработке минерального сырья. Автореферат диссертации на соискание
ученой степени доктора экономических наук. Москва.
Сафаров Ғ.А (2006) Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий ресурслардан
самарали фойдаланишини солиқлар воситасида рағбатлантириш. Иқтисодиёт фанлари
номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати.
Т.Академия. 26 б
.
Қонун
(2002)
Россия Федерацияси солиқ кодекси, 24.07.2002 й.даги 104
-
ФЗ Қонуни
Қонун
(2017) Қозоғистон Республикаси солиқ кодекси, 25.12.2017 й.даги 120
-VI-
ЗРК
Қонуни
Санакулов К.С. Основные направления инновационного развития производства на
Навоийском горно
-
металлургическом комбинате // Горный журнал. 2016, №2, с. 5
-11.
DOI: 10.17580/gzh.2016.02.01.
Джулибеков Н.Қ., Ашурова Н.Б. Кон
-
металлургия саноати корхоналарини солиққа
тортиш механизми: ҳалқаро амалиёт ва тажриба. O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi
1/2021. 44-46-
бет.
Улашев И.О., Ашурова Н.Б.. Механизм рационального недропользования в Республике
Узбекистан. Горный информационно
-
аналитический бюллетень №5 Москва 2006г. 333
-
335 стр.
Ashurova, N. B. "Ekonomiko-statisticheskii analiz mekhanizma stimulirovaniya malogo
biznesa i predprinimatel’stva v Respublike Uzbekistan [Economic and statistical analysis of the
mechanism for encouraging small business and entrepreneurship in the Republic of Uzbekistan]."
Voprosy statistiki 6 (2011): 57-59.
Ashurova, N., & Chekulayeva, K. (2024). OʻZBEKISTON RESPUBLIKASINING SOLIQ
SIYOSATINI TAKOMILLASHTIRISHDA IJTIMOIY SHERIKLIKNING ROLI. Ilgʻor iqtisodiyot va
pedagogik texnologiyalar, 1(1), 232
–
240.
