Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
460
ЎЗБЕКИСТОНДА АКЦИЗ СОЛИҒИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ УНИНГ
ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Эшматов Срожиддин Тоғаймуродович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0008-7385-1574
Аннотация.
Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар
ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз
солиғи маъмуриятчилиги бўйича мавжуд
адабиётлар кўриб чиқилди, илғор халқаро
тажрибалардан
хулосалар
олинди.
Унда
назорат
механизмларини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ
органларида сиёсат ислоҳотлари, технологик интеграция ва салоҳиятни оширишга
қаратилган.
Калит сўзлар:
маъмурият, қийинчиликлар, самарасизлик, мувофиқлик,
даромадларни оптималлаштириш, тартибга солиш натижалари,солиқлар ва солиққа
тортиш, эгри солиқлар, акциз солиғи, акцизости маҳсулотлар, акцизости товарларни
солиққа тортиш амалиёти.
ВВЕДЕНИЕ АКЦИЗНОГО НАЛОГА В УЗБЕКИСТАНЕ, ЕГО ЭКОНОМИЧЕСКАЯ
СУЩНОСТЬ И ПРАВОВАЯ ОСНОВА
Эшматов Срожиддин Тогаймуродович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
Акцизный налог играет важную роль в формировании доходов
государства и регулировании потребления отдельных товаров и услуг. В данной статье
рассмотрена существующая литература по администрированию акцизного налога,
сделаны выводы из передового международного опыта. Он определяет основные
направления совершенствования механизмов контроля, основной упор делается на
реформирование политики, технологическую интеграцию и наращивание потенциала
налоговых органов.
Ключевые слова:
администрирование, трудности, неэффективность, соблюдение
требований,
оптимизация
доходов,
результаты
регулирования,
налоги
и
налогообложение, косвенные налоги, акциз, подакцизные товары, практика
налогообложения подакцизных товаров.
UO
‘
K: 336.22 (575)
VII SON - IYUL, 2024
460-469
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
461
INTRODUCTION OF EXCISE TAX IN UZBEKISTAN, ITS ECONOMIC
NATURE AND LEGAL BASIS
Eshmatov Srojiddin Toghaymurodovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
Excise tax plays an important role in the formation of state revenues and regulation
of the consumption of certain goods and services. This article reviewed the existing literature on
excise tax administration, drew conclusions from advanced international experiences. It defines the
main directions of improvement of control mechanisms, the main focus is on policy reforms,
technological integration and capacity building in tax authorities.
Key words:
administration, difficulties, inefficiency, compliance, revenue optimization,
regulatory results, taxes and taxation, indirect taxes, excise tax, excise goods, the practice of
taxation of excise goods.
Кириш.
Мамлакатимизда солиққа тортиш тизими ва солиқ маъмурчилигини, шу жумладан,
акциз солиғини ундириш механизмини такомилаштириш масалалари бугунги кунда
долзарблиги билан аҳамиятлидир. Мустақилликка эришганимиздан кейин 1992 йилдан,
республикамизда акциз солиғи илк бора жорий қилинганда бери, доимий равишда уни
ундиришнинг мақсадлилиги, миқдори, товарларнинг импортида, шу жумладан, МДҲ
давлатларидан, ҳамда солиқни ҳисоблаш ва ундириш тартиби бўйича баҳсли
мунозаралар олиб борилмоқда. Шу сабабли, республикамизда акциз солиғини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини тадқиқ этиш ҳамда шу аснода баҳсли
масалалар ечимини ишлаб чиқиш билвосита солиққа тортиш ва солиқ
маъмурчилигининг назарий омиллари ҳамда жаҳон тажрибасини тадқиқ этиш ва таҳлил
этиш нуқтаи назаридан олиб қарагандагина мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар шарҳи.
Акциз солиғи турли иқтисодий ривожланиш босқичларида бўлган қатор
давлатларда билвосита солиққа тортишнинг самарали шакли сифатида эътироф
этилади.
Каширинанинг (2017) фикрича, акциз солиғи тизими мураккаб ҳисобланади. Акциз
солиғи ва алкоголли маҳсулотларнинг муомаласини назорат қилиш муаммоси мавжуд,
чунки уларни сотиш ҳажми ноқонуний ишлаб чиқаришни ривожлантириш кўламига
тўғри келади ва катта миқдордаги маблағлар давлат бюджетидан ташқарида муомалада
бўлади. Муаммонинг ечими алкоголли маҳсулотлар
ишлаб чиқаришда назоратни
кучайтириш ва акциз тизимида етарли солиқ солинадиган базани яратиш учун шарт
-
шароит яратиш бўлиши мумкин.
Делипалла (2009) томонидан “акциз солиғи билвосита солиқларнинг таркибий
қисмларидан биридир. 1976 йилдаги Aкцизлар тўғрисидаги қонуннинг 6
-
бўлимида
кўрсатилганидек, Малайзияга ва маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга импорт
қилинадиган акциз солиғи. Бу бож давлат истеъмоли ёки ижтимоий муҳандислик
тенденциясини ўзгартириш механизми сифатида ишлатилади. Aкциз солиғи
тўғрисидаги актда мажбурий бўлган товарларга спиртли ичимликлар, тамаки,
сигареталар, сигареталар, тўрт ғилдиракли ҳайдовчилар, кўп мақсадли транспорт
воситалари ва ўйин карталари киради”.
Гилес, Теддс (2002) томонидан контрабанда фаолиятини солиқ органидан солиқ
тўлашдан бўйин товлаш мақсадида амалга ошириладиган қонуний ёки ноқонуний, бозор
ёки бозордан ташқари барча операциялар деб таърифлаган. Билвосита солиқларни
тўлашдан бўйин товлаш кўпинча контрабанда, айниқса божхона тарифлари бўйича
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
462
жиноятлар билан боғлиқ. Контрабанда жиноятлари ембарго, маҳсулот сифати ва
квоталар каби пул ва пул бўлмаган даромадларга таъсир қилади.
Ҳаи
ва Сее (2011) томонидан солиқ тўловларига қасддан ёки қасддан жалб қилинган
компаниялар, жисмоний шахслар иштирокидаги ўлчовлар бўйича дуч келган
қийинчиликлар туфайли мос келмаслик бўйича тадқиқот олиб боришди. Шу сабабли,
ушбу тадқиқотда асосий эътибор солиқ тўловчи сифатида импорт қилувчилар ўртасида
акциз солиғини бажармаслик ҳодисаси ва омилларига қаратилган.
Бундан ташқари, француз иқтисодчиси Дэмэзон (2021) таъкидлаб ўтган эди:
“Акцизнинг биргина ўзи бошқа барча солиқ тушумлари ва ундан ҳам кўпроқни беришга
қодирдир”.
Боровко (2012) фикрича, “ҳозирги замон солиқ сиёсатининг истиқболли йўналиши
ва концептуал акциз солиғига тортиш амалиётининг ижтимоий йўналтирилган
моделини шакллантириш ва унинг самарали ривожланишини таъминлашдир”.
Тегетаева (2016) фикрича, “акциз солиғи эгри солиқ таркибига кирсада, ҳозирда
унинг асосий аҳамияти аҳоли ижтимоий истеъмолининг ҳолати ва истиқболини баҳолаш
мезони эканлигидадир”.
Троянская ва Низамиевалар (2013) таъкидлашича, “билвосита солиққа тортишнинг
самарали шакли сифатида акциз солиғидан истеъмолни тартибга солувчи ва ишлаб
чиқаришни рағбатлантирувчи восита сифатида фойдаланиш имкониятларини яратиш,
уларнинг барқарорлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этаётир”.
Юқорида билдирилган фикрларнинг умумлашма таҳлили “акциз солиғининг
зарурлиги” тушунчаси моҳиятини тушунишга уч хил ёндашув мавжудлигини кўрсатди.
Мамлакатимиз солиққа тортиш амалиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб
келаётган олимларимиздан Э.Гадоев, Т.Маликовларни ҳам мисол келтириш мумкин.
Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб борилаётган илмий
тадқиқот ишларида акцизости товарларни солиққа тортиш амалиёти ҳамда акциз солиғи
маъмуриятчилиги мавзуси жуда кам ўрганилган.
Тадқиқот методологияси
.
Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш усулларидан
фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, акцизости товарларни солиққа тортиш
амалиётини самарали бошқаришда креатив ёндашувларнинг амалий аҳамиятини
ёритиш бўйича илмий хулосалар берилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Иқтисодий тараққиётнинг ҳар бир босқичида ўзига хос солиқ тизимининг вужудга
келиши аввало унинг таркибига кирувчи солиқларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлади.
Солиқ тизимида энг ички ўзгарувчан, ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётнинг кўплаб
омилллари билан тўқнашувчи солиқ бу –
акциз солиғидир. Шу боис, акциз солиғининг
моҳиятини ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётга боғлиқ ҳолда ўрганиш энг долзарб
муаммолардан бўлиб келмоқда. Акциз солиғи эгри солиқ бўлганлиги сабабли унинг
иқтисодий моҳияти давлат билан юридик шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив
мажбурий тўловларга асосланган молиявий муносабатлар орқали ҳарактерланади. Шу
боис, акциз солиғи ўзига хос фискал иқтисодий категория сифатида қаралиши лозимдир.
Акциз солиғи ривожланган хорижий давлатларда ҳам давлатнинг умум солиқ
сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди. Акциз солиғи корхона маҳсулотлари ва хизматлари
баҳоси устига ёки таърифига устама шаклда тўғридан тўғри киритилувчи эгри солиқ
тури ҳисобланади. Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти бюджет тушумини таъминлаш
орқали халқ хўжалиги манфаатларини қондиришга, кўпроқ маблағларни жалб эттириши
орқали намоён бўлса, унинг ижтимоий моҳияти аҳолининг, яъни
асосий
истеъмолчиларнинг тўлов қобилиятларини ошишида ўз ифодасини топади. Бу эса акциз
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
463
солиғи объектлари (акциз ости товарлари)ни қисқартирилишида, солиқ ставкалари
пасайишида, аҳоли тўлов қобилиятини ўсишида намоён бўлади.
Акциз солиғининг функцияларидан бири, жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти
томонидан фукароларнинг, айниқса ёшларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи
маҳсулотлар таркибига киритилган айрим маҳсулотларни чеклашдир.
Акциз солиғи
-
билвосита солиққа тортишнинг энг қадимий шаклларидан бир тури
бўлиб, қўшилган қиймат солиғидан фарқли маълум бир чегараланган тур ва гуруҳдаги
маҳсулотларнинг нарxига қўшилади
.
“Акциз” сўзи француз тилидан келиб чиққан бўлиб, “чопиб ташлаш, кесилган”
маъносини билдиради. Бу солиқ XVII аср охири ва XVIII аср бошларида Европа
давлатларида маъмурий давлат аппаратлари шаклланаётганда, бевосита ва билвосита
солиқлар гуруҳи ташкил топа бошлаган. Бунда билвосита солиқлардан акцизлар асосий
ўрин тутган ва у шаҳар дарвозасидан чиқарилган ва киритилган моллардан бевосита 5
%
дан 25 % гача ундирилган. Ўзбекистонда эса бу солиқ янги таркиб топган солиқлардан
бири ҳисобланади. Шуни таъкидлаш
лозимки акциз солиғи
-
ижтимоий зарарли
товарларни истеъмол қилишни ушлаб туришга xизмат қилади деган фикрлар хам
мавжуд. Ўзбекистонда акциз
солиғига катта рентабелликка эга бўлган товарлар
тортилади.
Акциз солиғи ўз моҳиятига кўра товар баҳосига киритилувчи ва оxирги истеъмолчи
томонидан тўланадиган билвосита солиқдир. Унинг ижтимоий
-
иқтисодий моҳияти
фақат тақсимот даражасига қараб ифодаланади ва такомиллаштирилади. Акциз солиғи
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Корxоналар,
бирлашмалар ва ташкилотлардан ундириладиган солиқлар тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан кейинчалик киритилган ва
республика иқтисодиёти бозор муносабатларига ўтиши билан боғлиқ ўзгариш ва
қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда илк маротаба 1992 йилда жорий этилган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан акциз солиғи билвосита солиқ
кўринишида бюджетга ундириладиган, нарxда ва қўшилган қиймат солиғи базасида
ҳисобга олинадиган соф даромаднинг бир қисмидир. Акциз солиғи қўшилган қиймат
солиғи билан маълум бир ўxшашликларга эга, лекин ўзининг алоҳидалик, аниқ товарлар
билан боғлиқлик даражаси билан ажралиб туради (Кодекс, 2020).
Билвосита солиқлар кўп йиллик тариxга эга. Темурийлар салтанати даврида
ғазнани тўғри солиқлар, жумладан ер солиғи (xирож), жон солиғи (жузя), салт хайвонлар
етказиб бериш мажбурияти (улоқ) ва баъзи бир фавқулотда солиқлар (оворизот) каби
асосий солиқлар ҳисобланар эди. Темурийлар даврида бевосита солиқлар сифатида
“тамға” йиғими кенг тарқалган, бу йиғим асосан ҳунарманд ва савдогарлардан олинар
эди. Вақт ўтгач акциз солиғига тортиладиган бу товарлар доираси кенгайди.
Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг бошланғич босқичларида (1992
-1994
йиллар) солиқ тизими ижтимоий
-
иқтисодий йўналишларга
эга бўлган бюджетни
шакллантириш масалаларини ҳал қилиш учун мўлжалланган эди. 1993 йилда паxта учун
акциз солиғи киритилди.
1994 йилнинг октябрида эса
-
четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларига, 1995
йилнинг январидан четдан келтириладиган алкогол маҳсулотларга акциз солиғи
кўлланила бошлади. Иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи боскичида (1995
-
1997 йиллар)
Ўзбекистоннинг солиқ тизими маълум
даражада такомиллашган эди. Бир қатор
солиқларнинг ман қилингандан кейин акцизости товарларнинг таркиби кенгайтирилди.
Унинг таркибига четдан келтириладиган алкогол ва тамаки маҳсулотларидан ташқари,
бензин, нефт, табиий газ кабилар киритилганлиги натижасида акциз солиғининг давлат
бюджети даромадлари салмоғи 1995 йилда 27 фоизни ташкил этди ва 1994 йилга
нисбатан 2 фоизга ўсиш кузатилди. 1996 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон
Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
464
маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни (пиводан ташқари) мажбурий равишда акциз
маркалари билан маркалашнинг жорий
этилиши ҳамда уларни акциз маркаларисиз
сотишнинг таъқиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1996 йил 14
августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки
маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги
285-
сонли қарори кабул қилинган.
Акциз маркаларини қалбакилаштирганлик учун, шунингдек, қалбаки акциз
маркаларини сотганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ
жиноий жавобгарлик чоралари кўлланилади. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини
ноқонуний олиб келиниши ва ишлаб чиқаришнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган
чора
-
тадбирларга қарамай, республика ҳудудида маркаланмаган ёки қалбаки акциз
маркалари билан маркаланган, контрабанда йўли билан олиб келинган сифатсиз
маҳсулотларни сотиш ҳолларини учратиш мумкин. Акциз маркаларидаги ҳимоянинг
амалдаги даражаси уларни қалбакилаштириш ва нусxа олиш ҳолларига тўлиқ
бархам
бериш имконини бермади, натижада бозорда қалбаки маркали товарлар сотувда
учрамоқда.
1999 йил 7 январда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйxатга
олинган “Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга
акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги 589
-
сонли йўриқномага асосан
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ишлаб
чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатиш,
шунингдек, акциз солиғини тўлиқ йиғиб олиш, мазкур товарларнинг яширин тарзда
ишлаб чиқарилишининг ёxуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинишининг
олдини олиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божxона қўмитасининг
ҳудудий органлари ўз ишларида мазкур йўриқномага амал қилишлари ва унинг
бажарилишини таъминлашлари шарт.
Акциз солиғини тўловчилари бўлиб, мулк шаклидан ва
солиқка тортишнинг қандай
тартиби ўрнатилганлигидан қатъий назар акцизости товарларни ишлаб чиқарувчи ва
импорт қилувчи юридик ва жисмоний шаxслар ҳисобланади. Бундан ташқари, оддий
ширкат акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарганда оддий ширкат
шартномасининг оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган шериги акциз
солиғини тўловчи бўлиб ҳисобланади. Солиқ кодексининг 283
-
моддасига асосан акциз
солиғини тўловчилари қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз
тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар;
табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар;
бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу
жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, шунингдек газни
автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга
оширувчилар. Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида якуний истеъмолчилар деганда ўз
эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний
шахслар тушунилади;
оддий ширкат иштирокчиси бўлган, оддий ширкат шартномаси доирасида амалга
ошириладиган акциз тўланадиган товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолият
бўйича оддий ширкат ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли
шахс;
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали акциз тўланадиган
товарларни олиб ўтувчилар. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур
шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади;
телекоммуникация мобил алоқа хизматларини (акциз тўланадиган хизматларни)
кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
465
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга
оширадиган, акциз солиғи солинадиган
товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай
товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.
Акциз тўланадиган товарларга нисбатан қатъий белгиланган ва адвалор солиқ
ставкаларидан иборат бўлган аралаш солиқ ставкалари белгиланган бўлса, солиқ базаси,
акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан ҳамда реализация
қилинган акциз тўланадиган товарларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Четдан олиб кирилаётган акциз тўланадиган товарларга нисбатан фоизлардаги
(адвалор) солиқ ставкалари белгиланган бўлса, солиқ базаси божxона тўғрисидаги қонун
хужжатларига мувофиқ белгиланадиган божxона қиймати асосида аниқланади. Олиб
кирилаётган акциз тўланадиган товарларга нисбатан қатъий белгиланган солиқ
ставкалари белгиланган бўлса, солиқ
базаси импорт қилинган акциз тўланадиган
товарларнинг натура ҳолидаги ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Олиб кирилаётган акциз тўланадиган товарларга нисбатан қатъий белгиланган ва
адвалор солиқ ставкаларидан иборат бўлган аралаш солиқ ставкалари белгиланган
бўлса, солиқ базаси божxона қонун хужжатларига мувофиқ белгиланадиган, акциз
тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан ва (ёки) акциз тўланадиган
товарларнинг божxона тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ белгиланадиган
божxона қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бензинни, дизел ёқилғисини ва
газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш чоғида реализация қилинган ва (ёки)
шаxсий эҳтиёжлар учун фойдаланилган бензиннинг, дизел ёқилғиси ва газнинг натурада
ифодаланган ҳажми солиқ
базаси ҳисобланади.Акциз тўланадиган товарлар ва
xизматлар рўйxати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан
тасдиқланади.
Акциз солиғи ставкалари товарнинг ёки xизматнинг қийматига нисбатан
фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлоқ суммада
(қатъий), шунингдек адвалор ва қатъий ставкалардан ташкил топган аралаш ставкада
белгиланади. Акциз солиғининг ставкалари мутлоқ суммада (қатъий) белгиланган акциз
тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларнинг
натурада ифодаланган ҳажми асосида аниқланади. Акциз солиғининг ставкалари
фоизларда (адвалор) белгиланган ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарлар
бўйича, реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг акциз солиғи ҳамда
қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир. Иш хаки
ҳисобига, ҳисоблаб чиқарилган дивидендлар ҳисобига, бепул ёки бошка товарларга
(ишларга, xизматларга) айирбошлаш учун бериладиган акциз тўланадиган товарлар
бўйича, шунингдек товарлар таннарxидан паст нарxларда реализация қилинган
тақдирда солиқ тўловчи товарларни топшириш пайтида унинг ҳақиқий таннарxидан кам
бўлмаган даражада белгилайдиган нарx асосида ҳисобланган қиймат солиқ солинадиган
базадир.
Қайта
ишлашга берилган xом ашё ва
материаллардан ишлаб чиқарилган акциз
тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларни
ишлаб чиқаришга доир ишлар қийматини ҳамда қайта ишлашга берилган xом ашё ва
материаллар қийматини ўз ичига олади. Акциз солиғининг ставкалари фоизларда
(адвалор) белгиланган импорт қилинаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ
солинадиган база божxона тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ аниқланадиган
божxона қиймати асосида белгиланади. Солиқ ставкалари ҳар календар йил учун
Президент қарори билан белгиланар эди. 2020 йилдан бошлаб давлат бюджети
мамлакатимизда илк бор қонун сифатида тасдикланди. Узбекистон Республикаси
президентининг 2018 йил 22 августдаги ПҚ
-3917-
сонли қарорида 2020 йилдан бошлаб
давлат бюджети қонун сифатида тасдиқланиши белгилаб қўйилган. Мисол учун, барча
ривожланган давлатларда давлат бюджети қонун сифатида тасдиқланиши ўрганилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
466
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тҳғрисидаги Қонунини ишлаб чиқиш
жараёнида ҳалқаро молия институтлари, шу жумладан, Ҳалқаро валюта жамғармаси
экспертлари билан бирга ушбу қонун лойихаси ишлаб чиқилган ва тўлиқ ҳалқаро
стандартлар талабларига жавоб бериши Давлат бюджетининг қонуни сифатида
тасдиқланиши, биринчи навбатда, давлат бюджети ижросида парламент ваколатларини,
яъни вазирлик ва идораларнинг ҳисобдорлигини, давлат бюджети ижросида эндиликда
уларнинг парламент олдидаги,
яъни Олий Мажлис палаталари олдидаги
ҳисобдорликларини бирмунча оширади. Давлат бюджети маблағлари бу халқнинг
маблағларидир. Парламент вакиллари, депутатларимиз эса бу бевосита халқнинг
вакиллари сифатида ушбу маблағларни тақсимлаш ва келгусида мазкур вазирлик ва
идоралардан маблағлар ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилиш, яъни
сўраб олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Мобил алока xизмати ва алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз
солиғидан тушумлар тегишли равишда 2019 йил 1 июл холатига кўра Коракалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри аҳолисининг республика аҳолисидаги
улушига мувофиқ, Коракалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар
вилоят бюджетларига ва Тошкент шахри шаҳар бюджетига ўтказилади. Акциз солиғини
ҳисоблаш Солиқ кодекснинг 232
-
моддасига мувофиқ аниқланадиган солиқ солинадиган
базадан ва акциз солиғининг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга
оширилади.Ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғининг суммаси Солиқ кодекснинг 232
-
моддасида белгиланган чегирма суммасига камайтирилади:
-
Акциз тўланадиган товарлар олинаётганда ёки Ўзбекистон Республикасининг
божxона ҳудудига импорт қилинаётганда, агар мазкур товарлардан кейинчалик акциз
тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш учун xом ашё сифатида фойдаланилган бўлса,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланган акциз солиғи суммаси чегириб ташланади.
-
Акциз тўланадиган товар (xом ашё) етказиб берувчилар мазкур товар (xом ашё)
бўйича акциз солиғи суммасини ҳисобварак
-
фактурада ажратиб кўрсатишлари керак.
Олинаётган акциз тўланадиган товар (xом ашё) бўйича акциз солиғи суммаси ҳисобварак
-
фактурада ажратиб кўрсатилмаган бўлса, акциз солиғининг мазкур суммаси чегириб
ташланмайди.
-
Чегирма солиқ даврида реализация қилинган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига
тўғри келадиган акциз тўланадиган товар (xом ашё) ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
аниқланган акциз солиғининг ҳисобварак
-
фактурада ёки божxона юк декларатсиясида
кўрсатилган суммасига нисбатан амалга оширилади.
Кқайта ишлашга берилган xом ашё ва материаллардан тайёрланган
акциз
тўланадиган товарлар топширилаётганда ҳам қайта ишлашга берилган акциз
тўланадиган xом ашё ва материалларнинг мулкдори акциз солиғи тўлаганлигини
тасдиқлаши шарти билан кўлланилади.
Акциз солиғини солиқ даври
-
Йил чораги солиқ давридир.
Акциз солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича белгиланади:
О x А/100
бу эрда:
О
-
солиқ солинадиган оборот;
А
-
акциз солиғи ставкаси.
Ҳисоб
-
китобни тақдим этиш тартиби
Акциз солиғини йил ойи солиқ давридир. Акциз солиғининг ҳисоб
-
китоби солиқ
бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ xизмати органларига ҳар ойда, солиқ
давридан кейинги ойнинг 10
-
кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Акциз солиғини
тўлаш ҳисоб
-
китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божxона тўғрисидаги қонун
хужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
467
Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган импорт қилинадиган акциз
тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи акциз маркалари олингунига кадар
тўланади.Ҳозирги кунда акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари қуйдаги
маълумотларни ўз ичига олади:
-
Акциз солиғи тўловчиси тўғрисида маълумотлар;
-
Адвалор ставкалари қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб
-
китоби;
-
Адвалор ставкалари қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб
-
китобига, чегирилиши
лозим бўлган акциз солиғи сўммаси тўғрисидаги маълумотнома;
-
Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб
-
китоби;
-
Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб
-
китобига, чегирилиши
лозим бўлган акциз солиғи сўммаси тўғрисидаги
маълумотнома;
-
Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб
-
китоби;
-
Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб
-
китобини қилиш пайтида чегириладиган
акциз солиғи сўммаси тўғрисида
маълумотнома.
Ушбу ҳисоботларни тўлдиришда хўжалик юритувчи субъект томонидан ишлаб
чиқарадиган маҳсулот тури танланиб, кейин тўлдириш талаб этилади. Акциз солиғи
бошка соликлардан фаркли равишда истеъмол жараёнида ундириладиган солик
бўлганлиги боис, маълум вақт ўтиши билан эмас операция содир булган вактнинг ўзида
ҳисобланади ва дастлабки хужжатда ўз аксини топади. Амалдаги қонунчиликка кўра ҚҚС
ва фойда солиғи солиқ тўловчилари томонидан Давлат солиқ ва статистика органларига
қуйидаги молиявий ҳисобот шакллари тақдим этилади:
-
буxгалтерия баланси;
-
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
-
асосий воситалар xаракати тўғрисида ҳисобот;
-
дебиторлик ва кредиторлик қарзлар хакида ҳисобот;
-
xусусий капитал тўғрисида ҳисобот;
Бизга маълумки, республикамизда акциз солиғи иккита йўналишда, яъни
республикамизда юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилаётган акциз ости
товарларидан ҳамда республикамиз ҳудудига юридик ва жисмоний шахслар томонидан
импорт қилинаётган товарларидан ундирилмокда. Мамлакатимизда юридик шахслар
томонидан ишлаб чиқарилаётган акциз ости товарларидан акциз солиғини ундириш
Давлат солиқ кумитаси зиммасига юклатилган. Мамлакатимиз ҳудудига юридик ва
жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган товарлардан акциз солиғининг ҳисоби
ва унинг бюджетга келиб тушиши устидан назоратни Давлат божхона қўмитаси
ваколатига берилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юридик ва жисмоний шаxслар
томонидан олиб кириладиган, акциз тўланадиган товарларга Ўзбекистон Республикаси
Президентининг қарорига кўра рўйxатлар ва ставкалар бўйича акциз солиғи солинади.
Акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи божxона xизматлари томонидан
сўмларда ундирилади ва ҳар 5 кунда республика бюджетига кирим қилинади. Республика
xудудига акциз тўланадиган товарларни олиб кирувчи, мулкчилик шаклидан катъи
назар юридик шаxслар, шунингдек жисмоний шаxслар акциз солиғини тўловчилар
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарлар бўйича
акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солиш объекти бўлиб божxона
юк
декларатсиясининг 45
-
устунида кўрсатилган, товарнинг божxона расмийлаштируви
пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмларда қайта
ҳисобланган товарнинг божxона қиймати ҳисобланади. Акциз солиғи суммаси қуйидаги
формула бўйича аниқланади:
С x А/100
бу эрда:
С
-
божxона қиймати;
А
-
акциз солиғи ставкаси
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
468
Пиво, алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун
солиқ солинадиган оборот қуйидаги формула бўйича белгиланади:
О = С x 100/ (100
-
А)
бу эрда:
О
-
солиқ
солинадиган оборот;
С
-
божxона қиймати;
А
-
акциз солиғи ставкаси.
Олиб кириладиган, акциз тўланадиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз
солиғи суммаси товарнинг божxона қийматидан фоизларда ёки бир бирлик ўлчови учун
АҚШ долларларида белгиланади. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз солиғи
олинмайдиган товарларнинг жисмоний шаxслар томонидан олиб кирилиши бўйича
белгиланган нормалар"га кўра жисмоний шаxслар томонидан олиб кириладиган, акциз
солиғига тортиладиган товарларга нисбатан акциз солиғи татбиқ этилмайди. Мажбурий
равишда маркаланадиган, олиб кириладиган акциз тўланадиган товарларга акциз
солиғини тўловчилар акциз маркаларини xарид қилиш чоғида контракт (баёнот
берилган) қийматидан ҳисобланган акциз солиғи суммасининг 100 фоизини тўлайдилар
,
бунда акциз маркаларининг номинал қиймати акциз солиғи суммасидан ортик миқдорда
тўланади, маблағлар белгиланган тартибга кўра республика бюджетига кирим қилинади.
Маркаланган, акциз тўланадиган товарлар олиб кирилганда акциз солиғи суммаси
божxона қийматидан келиб чиқиб қайта ҳисобланади. Давлат божxона қўмитаси ҳудудий
божxона
бошқармаларининг қарорига кўра тўловчига, товарларнинг божxона
расмийлаштируви санасидан бошлаб 2 ойдан ошмайдиган муддатга акциз солиғини
кечиктириб ёки бўлиб
-
бўлиб тўлаш тақдим этилиши мумкин. Ортиқча келиб тушган
акциз солиғи суммаси ўттиз кун ичида қайтарилиши ёки келгуси тўловлар ҳисобига
киритилиши керак. Улар тўланган ёки ундирилган пайтдан бошлаб бир йил давомида
тўловчи ортиқча тўланган ёки ундирилган акциз солиғи суммалари қайтарилишини
талаб қилиб, мурожаат этиши мумкин.
Ортиқча тўланган акциз солиғи суммаларини қайтариш божxона органларига
қуйидаги хужжатларни тақдим этиш билан амалга оширилади:
тўловчининг ёзма аризаси, унда ортиқча тўлаш ёки ундириш сабаблари
кўрсатилади, шунингдек пул маблағлари қайтарилиши керак бўлган тўловчининг банк
реквизитлари берилади;
акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш учун асос бўлган божxона юк
декларатсияси;
товарлар (ишлар, xизматлар) чегарадан ҳақиқатда олиб ўтилгани тўғрисида чегара
божxонасининг белгиси қўйилган (зарур ҳолларда) товарга илова қилинувчи ҳужжатлар.
Ортиқча тўланган акциз солиғи суммаларини қайтариш умумий тушумлар ҳисобига
амалга оширилади.
Хулоса ва таклифлар
.
Aкциз солиғини маъмуриятчилигидаги асосий муаммолардан бири ҳам солиқ
тўловчилар, ҳам солиқ органлари учун тартибларнинг мураккаблиги ҳисобланади.
Жараёнлар ва талабларни соддалаштириш мувофиқликни оширишга ва маъмурий юкни
камайтиришга олиб келади. Мониторинг ва ижро механизмларини кучайтириш солиқ
тўлашдан
бўйин товлаш ва акциз тўланадиган товарларнинг ноқонуний савдосини
чеклашга ёрдам беради. Илғор технологиялар ва маълумотлар таҳлилидан фойдаланиш
солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш ва даромадларни йиғишни ошириш имконини
беради. Этил спирти реализация қилишда махсус ахборот тизими орқали GPS қурилмага
эга бўлган транспорт воситалари ҳаракатини лицензияловчи орган томонидан кузатиб
борилишини жорий этиш ҳамда ушбу тизимни Солиқ қўмитасининг ахборот базасига
интеграция қилиш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
469
Адабиётлар/Литература/Reference:
Delipalla, S. (2009). Commodity tax structure and informal activity. Bulletin of Economic
Research, 61(3), 283-294.
Giles, D. E., Tedds, L. M., & Werkneh, G. (2002). The Canadian underground and measured
economies: Granger causality results. Applied Economics, 34(18), 2347-2352.
Hai, O. T., & See, L. M. (2011a). Behavioral intention of tax non-compliance among sole-
proprietors in Malaysia. International Journal of Business and Social Science, 2(6), 142-152.
Боровко Л.В. (2012) Формирование социально
-
ориентированной модели акцизного
налогообложения и эффективность её развития. // Проблемы экономики и юридической
практики, № 6, с. 71
-75.
Джамалов Х.Н., Уразметов Ж.М. (2021) Задачи анализа финансово
-
хозяйственно
-
цифровой деятельности в новой системе финансового
менеджмента. // Иқтисодиёт ва
таълим, № 3, с. 96
-103.
Каширина, М.В. (2017) Проблемы уплаты акцизов на алкогольную продукцию в России
/ М. В. Каширина, Б. Б. Ташполатова // Московский экономический журнал.
-
№ 5.
-
С. 32.
Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
-
Тошкент: Ғафур Ғулом
нашриёт уйи.
-
640 б.
Тегетаева О.Р. (2016) К проблемам реформы акцизного налогообложения. //
Налоговый менеджмент. № 6. С. 23
-27.
Троянская
М.А.,
Низамиева
Ю.О.
(2013)
Совершенствование
акцизного
налогообложения как инструмента налогового регулирования. // Бизнес
в законе, № 8, с.
121.
