Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
250
ҚҚС
СТАВКАСИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ВА БЮДЖЕТ
ДАРОМАДИГА ТАЪСИРИ
Бисенбаев Шаряр Куанишбаевич
Қорақалпоқ
давлат университети
ORCID: 0000-0002-3389-1570
sharyarbisenbaev.qmu@gmail.com
Аннотация.
Мазкур тадқиқот ишида ҚҚС ставкасининг тадбиркорлик фаолияти
ва бюджет даромадаларига таъсири кўриб чиқилган. ҚҚС юқори ставкаларини
таъсирига оид илмий адабиётларнинг шарҳи амалга оширилган. Мақолада ҚҚС
маъмурчилиги боғлиқ масалалар таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида тегишли
хулосалар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
тадбиркорлик субъекти, бюджет, товар айланмаси, солиқ солиш,
ҚҚС, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари.
ВЛИЯНИЕ СТАВКИ НДС НА ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСКУЮ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ
И
ДОХОДЫ БЮДЖЕТА
Бисенбаев Шаряр Куанишбаевич
Каракалпакский государственный
университет
Аннотация.
В данном
исследовании рассмотрено влияние ставки НДС на деловую
активность и доходы бюджета.
Проведен обзор научной литературы о влиянии высоких
ставок НДС. В статье анализируются вопросы, связанные с администрированием НДС. В
результате анализа были сделаны соответствующие выводы.
Ключевые слова:
субъекты предпринимательства, бюджет, товар оборот,
налогообложение, НДС, налоговая ставка, налоговые льготы.
INFLUENCE OF VAT RATE ON BUSINESS ACTIVITY AND BUDGET INCOME
Bisenbaev Sharyar Kuanishbaevich
Karakalpak State University
Аbstract
.
This study examines the impact of the VAT rate on business activity and budget
revenues. A review of scientific literature on the effects of high VAT rates was conducted. The
article analyzes issues related to VAT administration. As a result of the analysis, appropriate
conclusions were drawn.
Keywords:
business entities, budget. goods turnover, taxation, VAT, tax rate, tax benefits.
UO
‘
K: 336.221.2
IX SON - SENTYABR, 2024
250-257
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
251
Кириш.
Солиқ солиш тартибини оптималлаштиришга оид олиб борилган тадқиқотларда
қўшилган қиймат солиғи масаласининг (ҚҚС) долзарблиги нафақат ҚҚС давлат
бюджети даромадларида асосий манбасини ташкил этувчи умумдавлат солиқ сифатида
тан олиниши ва билвосита солиққа тортишда муҳим рол ўйнаши балки ҚҚСнинг
иқтисодиётга турли даражадаги таъсири билан
ҳам
боғлиқдир.
Жумладан,
ҚҚСнинг
бюджетни шакллантириш ролини ҳисобга олган ҳолда, мазкур солиқнинг ялпи ички
маҳсулот динамикаси билан ўлчанадиган иқтисодий ўсишга таъсири аниқ ва кўплаб
тадқиқотлар билан тасдиқланган (Ершов, 2018; Полбин, 2018; Asllani,
2018; Tanchev,
2019).
Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҚҚС жорий этилишидан асосий мақсади
солиқ тизимининг фискал функциясини амалга оширишдир. Халқаро тажрибага кўра,
ушбу солиқни миллий солиқ тизимига киритган давлатлар бюджети даромадининг
тахминан 15%ни ҚҚС
ташкил қилади (Суптело ва Дашута, 2019). Жаҳондаги 170 дан
ортиқ мамлакатларда кенг қўлланиладиган ҚҚСнинг
мамлакатлар учун даромадларни
ошириш воситаси сифатида янада аҳамияти ошади ҳамда ушбу солиқ турини кўлами ва
маъмурчилигида доимий ўзгаришлар киритилиб борилаади. ҚҚСнинг миллий
даромадни йиғиш воситаси сифатида устун мавқеи мустаҳкамланиб бориши билан бир
қаторда, ўзгарувчан иқтисодий муҳитга жавобан ҚҚС тизими такомиллаштрилиб
борилади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот ишида ҚҚС ставкасини
оширишнинг таъсирларига оид тадқиқотлар
ўрганилган ва илмий адабиётлар шарҳи амалга оширилган. Назарий ва амалий нуқтаи
назардан ҚҚС қўлланишини таҳлили амалга оширилган. Таҳлилда ҚҚС маъмурчилиги
боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Тадқиотда илмий
абстракция, таҳлил ва синтез,
индукция ва дедукция, тасвирий статистика, қиёсий таҳлил, эксперт баҳоси, анализ каби
усуллардан фойдаланилган.
Адабиётлар шарҳи.
Истеъмолчи сифатида бозордан бирор нарса сотиб олганимизда, квитанцияда ҚҚС
сотув нархига қўшилганлигини
кўришимиз мумкин. Бироқ, ҚҚС фақат якуний
истеъмолчига сотилган товарлар ёки хизматлардан ундирилмайди, шунингдек,
айланма солиғини эслатувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги таъминот
занжиридаги барча аввалги амалга оширилган операцияларга ҳам тегишли. ҚҚС
сумасига тузатишлар киритмаслик, бу солиқларнинг каскадланишига (солиқ бўйича
солиқ тўланиши) олиб келади, бу эса катта иқтисодий бузилишларни келтириб
чиқаради.
Бунга йўл қўймаслик учун ҚҚС кредитлаш механизмидан фойдаланади, бунда
тадбиркорлик
субъектлари ўз бизнес харажлари учун тўланган ҚҚСни (кириш ҚҚС)
сотишдан ундирилган ҚҚС (чиқиш ҚҚС)га кредитлаш ҳуқуқига эгадир.
Шундай қилиб,
якуний ҚҚС суммасини тўлаш фақат охирги истеъмолчилар зиммасига тушади (de Mooij
ва Swistak, 2022).
ҚҚС
қамровининг кенгайтириш ва солиқ ставкаларини ошириш борасида олиб
борилган ислоҳотлар натижасида тадбиркороик субъектлари даромадига салбий
таъсир кўрсатади: бу тижорат тузилмаларини пасайган фойда маржасини қоплаш учун
нархларни оширишга мажбур қилади. Нархларнинг ошиши муқаррар равишда
талабнинг ўртача пасайишига олиб келади (Фармон, 2018). Аввало, истеъмол учун
зарурий маҳсулотлар қимматлашади.
Бу бозорда фаолият юритувчи тадбиркорлик
субъектлари юқори товар айланмаси ва жуда паст даражадаги маржага эга бўлишига
олиб келади.
Тадбиркорлик субъектларида ҚҚСнинг қўшимча ошган фоизини
таннархда сақлаб қолиш имконияти мавжуд эмас. Шунга кўра, тадбиркорлик
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
252
субъектлари солиқ юкига бардош бериш учун маҳсулот таннархига янги харажатларни
киритишлари керак бўлади.
Ушбу
жараён технологик занжирнинг барча
иштирокчилари томонидан амалга оширилади. Натижада, охирги истеъмолчи учун
солиқнинг икки фоизга ошиши маҳсулот нархининг 10
-
15 фоизга ошишига олиб
келиши мумкин.
Табиийки, бу инфляцияга, аҳолининг харид қобилиятининг
пасайишига олиб келади. Истеъмол саватининг нархи истеъмол харажатларининг жуда
муҳим элементи бўлган минтақалардан фарқли ўлароқ, йирик шаҳарларда нисбатан
сезилмаслиги мумкин.
Шу билан бирга, юқори тоифаларидаги товарлар нархининг тез
ўсишини кутмаслик
керак. Автомобиллар, йирик маиший техника ва кўчмас мулк
сегментида маржалар юқори, шунинг учун бундай компаниялар бозор улушини
қайтариб олиш учун нархларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишади (Қарор
, 2019
)
.
ҚҚС
ошиши муносабати билан халқаро компанияларнинг мамлакат бозорини тарк
этишининг янги тўлқини бошланиши мумкин.
Секторга қараб, кўплаб трансмиллий
корпорациялар учун ҚҚС ставкасини ҳатто ярим фоиз пунктига ошириш жуда муҳим
аҳамиятга касб этиши мумкин.
ҚҚС
ставкаси тегишли оширилган фоизи тўсиқ енгиб
бўлмайдиган тўсиқга айланиши мумкин.
Янгиланган молиявий моделга мослаша
олмаган ва доимий мижозларни ушлаб туролмаганлар зарар кўрмаслик учун ўз
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатади (Суптело ва Дашута, 2019).
Халқаро
компаниялардан фарқли ўлароқ, маҳаллий фирмаларида маневр учун имкониятлари
мавжуд эмас.
Эҳтимол, тадбиркорлик субъекти нажотни бизнесни оффшор
компанияларга ўтказишда кўради, лекин аслида бу жуда юқори рискли қарордир.
Биринчидан, мамлакатлар қонунчилигида бундай операцияни тезда ташкил этишга
рухсат берилмайди.
Иккинчидан, солиқ хизмати бундай компанияларнинг
бенефициарлари ва менежерларини диққат билан текширувдан ўтказади.
Агар
маҳаллий бозорда қайсидир тадбиркор хорижий юридик шахс номидан ишлаётган
бўлса, унда бундай компания доимий равишда шу жумладан,
ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларини жалб қилган ҳолда синчковлик билан текширилади.
Ажабланарлиси
шундаки, ҚҚС ставкасининг ошиши туфайли баъзи нолли ставкалар қўлланиладиган
тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда кичик корхоналар, ҳеч бўлмаганда
чакана савдода ишлайдиганлар бизнес корхоналари манфатдорлик кўриши мумкин.
Бунинг сабабии шундаки, бундай компанияларнинг аксарияти соддалаштирилган
солиққа тортиш тизими асосида фаолият кўрсатади, бу тадбиркорлик субъектларига
ҚҚС тўлашни турли йўллар билан четлаб ўтиш имконини беради. Шунга кўра, улар
нархларни кескин оширишлари шарт эмас ва истеъмолчилар супермаркетлардан кўра
кўпроқ кичик хусусий савдо шохобчаларини афзал кўришади.
Бу солиқ ундириш қай
даражада таъминланиши муҳимлигини яна бир бор таъкидлайди.
Шунчаки солиқ
ставкани ошириш орқали кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди, бу солиқ тўловларини
ундиришда керак бўлган биринчи қадамдир. Шу сабабли, қонун лойиҳасининг ўзи
ортида назоратни кучайтирадиган бир қатор чора
-
тадбирлар мавжуд
.
ҚҚС
белгиланган жойга, яъни истеъмолчининг яшаш жойига қараб олинади. Бу
импортни ўз ичига олган, лекин экспортни ҚҚС базасидан чиқариб ташлайдиган
чегарани корректировка қилиш механизми орқали амалга оширилади (экспорт
савдосига нол ставкасини қўллаш орқали
).
Бу товар ва хизматларнинг мамлакат ичида
ёки хорижда сотиб олинишидан қатъи назар, барча ва фақат ички истеъмолга солиқ
солинишини таъминлайди.
ҚҚСнинг
кредит ҳисоб
-
фактура механизми солиқ
маъмуриятларига, айниқса, сезиларли солиқ
имтиёзларига эга бўлган экспорт қилувчи
корхоналарга тўловларни қайтариш зарурлигини келтириб чиқаради.
Ривожланаётган
мамлакатларда бу тўловларни бошқариш кўпинча мураккаб ҳисобланади. Бироқ,
уларни тўламаслик бизнес учун пул оқими муаммоларини келтириб чиқариши ва
инвестицияларни тўхтатиши мумкин (de Mooij ва Swistak, 2022). de Mooij ва Swistak
(2022) фикрича, идеал ҚҚС тизими барча якуний истеъмолни ва одатда 15 фоиздан 20
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
253
фоизгача бўлган ягона солиқ ставкасини ўз ичига олган кенг базага эгадир.
Бу шуни
англатадики, истеъмолчилар истеъмолни
ўзлари учун унчалик ёқимли бўлмаган
солиқлар камроқ бўлган товарлар ва хизматларга ўтказишга рағбатланмайдилар.
Ягона
бузилиш расмий бозорда сотиб олинган товарлар ва хизматлар ҳамда уй хўжалигида
ишлаб чиқарилган норасмий товарлар ва хизматлар ўртасида юзага келади.
Бироқ, ҚҚС
ставкасини ўзгартириш бу вазиятни енгиллаштириш учун жуда кам самара бера олади.
ҚҚС имтиёзлари даромадни оширишдан бошқа мақсадларга эришишда самарасиз
ҳисобланади. Масалан, озиқ
-
овқат маҳсулотларини ҚҚСдан озод
қилиш
орқали
камбағал уй хўжаликларини қўллаб
-
қувватлашга уриниш орқали катта даромад
келтириши мумкин. Ахир, аҳолини бой қатлами гуруҳидагилар ҳам озиқ
-
овқат ва
кўпинча кўпроқ миқдорда ва турдаги маҳсулотларни сотиб олишади. Аҳолининг
камбағал қатламини
прогрессив даромад солиғи ва ижтимоий трансфертлар
комбинацияси орқали янада самарали қўллаб
-
қувватлаш мумкин (Атаев, 2024)
Худди
шундай, ҚҚС ставкаларини табақалаштириш орқали алкогол ичимликларини истеъмол
қилиш, чекиш ва атроф
-
муҳитни
ифлосланиш каби хатти
-
ҳаракатларни тартибга солиш
мумкин эмас.
Спиртли ичимликлар, тамаки ва чиқиндиларларга қўлланиладиган махсус
акциз солиғини ўрнатилиш самаралироқдир (Mooij ва Swistak, 2022). Бундан ташқари,
олиб борилган таҳлилларда ҚҚС озод қилиниши тадбиркорлик субъекларининг
фаолияти
натижаларига ва бюджет даромадлари тушумига салбий таъсир кўрсатиши
аниқланган.
Суптело ва Дашуталарнинг (2019) таъкидлашича, назарий жиҳатдан, ҚҚСнинг
икки фоиз пунктига ўсиши нархларнинг айнан бир хил ўсишига олиб келади. Аммо
баъзи таҳлилчиларнинг фикрига кўра, товарлар нархи фақат 1% га ошиши мумкин. Гап
шундаки, аҳолининг реал даромадлари ҳозир ўсмаяпти, товарларга талаб анча суст.
Бундай шароитда фақат монополистлар нархларни кескин ошириши мумкин. Бироқ, бу
монополистлар учун ҳам
осон бўлмайди. Истеъмол бозоридаги вазиятни текислаш учун
ҳукумат ва Марказий банк тегишли иқтисодий чораларни кўрилади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини
соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал
ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш
мақсадида, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари
этиб белгиланган бўлиб, хусусан,
ҚҚС солиғи такомиллаштириш учун йиллик обороти
(тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун оборотдан (тушумдан)
солиқни 4 фоиз миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш
тартибини ҳамда ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлаш имкониятини
белгилаш;
ҚҚСни
тўлиқ ҳисобга олиш тизимини жорий этиш, солиқ солиш базасини аниқлаштириш ва
имтиёзлар сонини камайтириш, шунингдек, 2019 йил якуни бўйича мазкур солиқ
ставкаси миқдорини пасайтириш орқали ҚҚСнинг 20 фоиз миқдордаги амалдаги
ставкасини сақлаб қолиш;ҳозирги вақтда сотиб олинадиган
асосий воситалар,
қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган
ҚҚСни ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқуқини бериш белгиланган (Фармон,
2018). Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
ҚҚСни тўлашга ўтадиган юридик
шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу
солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олиниши ва бу ҚҚС суммасини
ҳисобга олиш; ҚҚСни тўлашга ўтишда ушбу солиқ суммаси ҚҚСни тўлашга ўтилган
санадан аввалги охирги 12 ойда харид қилинган товар
-
моддий захираларнинг
тасдиқланган қолдиқлари бўйича реализация ҳажмига мос келадиган улушда ҳисобга
олиниши;ҚҚСни тўлашга ўтиш ёки ягона солиқ тўловини тўлашни рад этиш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
254
тўғрисидаги хабарнома ҚҚСни тўлашга ўтиладиган ой бошланишидан олдин ўн иш
кунидан кечиктирмасдан тақдим этилиши белгиланган (Қарор,2019).
Билвосита солиқлар бўйича тушумлар 2022 йилда 71,4 трлн. сўмни ташкил қилиб,
2021 йилга нисбатан 15,1 трлн. сўмга ёки 26,8%га ўсган (1
-
расм). Жумладан, ҚҚС бўйича
тушумлар 2022 йилда 52,2 трлн. сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 13,8 трлн
сўмга ёки 35,8%га ошган. 2022 йилда ҚҚС бўйича давлат бюджетига солиқ органлари
томонидан 32,8 трлн. сўм (2021 йилга нисбатан 28,3%га кўпроқ),божхона органлари
томонидан 38,7 трлн. сўм (2021 йилга нисбатан 41,8%га кўпроқ) солиқ ундирилган.
1-
расм. Билвосита солиқ тушумлари динамикаси (трлн.сўм),
(Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 2022)
2022 йил 1 апрелдан жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари томонидан
кўрсатиладиган хизматлар (бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган
жисмоний тарбия ва спорт хизматлари бундан мустасно) ҳамда банк муассасалари учун
қиймати қатъий суммада белгиланган банк операциялари бўйича ҚҚСдан имтиёзлар
бекор қилинган. Бунинг натижасида давлат бюджетига 2022 йилда жисмоний тарбия
ва
спорт ташкилотлари томонидан 51,9 млрд. сўм ва тижорат банклари томонидан қатъий
белгиланган суммада кўрсатиладиган банк операциялари
бўйича 292 млрд. сўм,
қўшимча ҚҚС келиш тушган.
Бундан ташқари, 2022 йилда ҚҚС бўйича тушумларнинг ортишига иқтисодий
фаолликнинг ошиши, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштирилиши билан бир
қаторда, солиқ тўловчилар сонининг ўсиб бориши билан изоҳланади. Жумладан, 2021
йилда ҚҚС тўловчилари сони 141,5 минг тани, 2022 йилда эса солиқ тўловчилар сони
165,2 мингтани ташкил
қилган
бўлиб, 2021 йилга нисбатан 23,7 минг тага ёки 16,7%га
ортган.
Қишлоқ
хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ҚҚС тўланиши
лозим бўлган суғориладиган экин майдонлари 50 гектардан 25 гектаргача
пасайтирилиши натижасида ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар сони 2022 йилда 38
минг тани ташкил этган бўлса, 2021 йилга нисбатан 2,7 минг тага, ёки 7,6%га ошган.
ҚҚС
самарадорлиги (йиғилувчанлиги бўйича) 2021 йилдаги 48%дан 2022 йилда
53,7%гача ўсган. (ҚҚС йиғиш самарадорлиги = ҚҚС тушумини ЯИМдаги улуши
/ ҚҚС
ставкаси) (1
-
жадвал).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
255
1-
жадвал
ҚҚС
самарадорлик коэффициентининг ўзгариши, млрд.сўм,
(Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 2022)
Даромадлар таркиби
2020й.
2021й.
2022й.
ЯИМ
602551
734588
888342
Солиқ қўмитаси
20486
32812
32812
Божхона қўмитаси
19738
27284
38689
ЯИМ га нисбатан улуши (йиғилувчанлик бўйича),%
6,7
7,2
8,0
Солиқ ставкаси, %
15
15
15
C-
efficiency (йиғилувчанлик бўйича), %
44,5
48,0
53,7
Жами қўшилган қиймат солиғи
31177,0
38439,0
52189,0
ҚҚС
қайтарилиши (қоплаш.)
-9046
-14417
-19312
қоплаш
суммасининг улуши (%)
22,5
27,3
27,0
2024 йил учун Давлат бюджети даромадлари 270703 млрд. сўм ёки ЯИМ нинг 20,8%
миқдорида прогноз қилинмоқда.Жумладан, ҚҚС 74046 млрд. сўмни ёки давлат бюджети
даромадалридаги улуши 27,4 фоизни ташкил қилади
.
2-
расм. 2024 йил учун давлат бюджети даромадлари прогнози таркиби,млрд.сўм,
(Фуқаролар учун бюджет,2024)
Билвосита солиқларнинг асосий тушумлари (66,3 %) ҚҚС ҳисобидан
таъминланади ва 74046 млрд. сўм миқдорда прогноз қилинган, жорий йил кутилаётган
тушумга нисбатан 23,5 % га ортиқдир.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар учун
ҚҚС
42944 млрд. сўм.
+ 7565 млрд. сўм.
+21,4 %
Импорт товарлар учун ҚҚС
55784 млрд. сўм
+12074 млрд. сўм
+27,6%
ҚҚСни
қоплаб бериш (қайтариш)
-
24682 млрд. сўм.
ҚҚС занжирининг яхлитлигини ва узлуксизлигини таъминлаш ҳамда фискал
функциясини кучайтириш мақсадида, 2024 1 апрелдан дори воситалари,ветеринария
дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария буюмлари, тиббий хизматлар, тиббий ёрдам,
диагностика, профилактика ва
даволаш, стоматология хизматлари ва ветеринария
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
256
хизматларига ҚҚС имтиёзлари бекор қилинган. Бундан ташқари, аҳоли учун ичимлик
сув таъминоти, шунингдек канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти
бўйича кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҚҚСнинг ноль
даражали ставкасини бекор
қилиган ва Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатадиган хорижий жисмоний шахсларни
ҚҚСга тортиш жорий қилинган.
Хулоса ва таклифлар.
ҚҚС
соҳасида ислоҳотларини амалга оширишда ушбу солиқнинг нафақат фискал,
балки тартибга солиш функциясини ҳам ҳисобга олиш керак. ҚҚС ставкасининг ошиши
бизнес даромадига салбий таъсир қилади, нархларнинг ошиши муқаррар равишда
талабнинг ўртача пасайишига, ўрта ва кичик бизнес ўртасидаги рақобатнинг
кескинлашувига ва хорижий компанияларнинг бозордан чиқиб кетишига олиб келади.
Фискал нуқтаи назардан олганда, ҚҚС федерал солиқ бўлганлиги сабабли, унинг
ставкасини ошириш маҳаллий бюджетларга таъсир қилмайди
ва шунинг учун
ҳудудларнинг молиявий имкониятларининг кенгайишига олиб келмайди. Бу эса,
Бюджетлараро
муносабатларда бюджет маблағларини қайта тақсимлаш чораси
сифатида жисмоний шахслар даромад солиғи эмас балки, ҚҚСдан ажратмаларни
ҳудудларда қолдиришга тавсия қилинишига сабаб бўлади.
Ҳудудлар
ҚҚСни тасарруф этиш ваколати ва ҳуқуқига эга бўлса, маҳаллий
бюджет
сиёсати янада адолатли бўлади. Шу билан бирга, айрим турдаги товаралар, тармоқлар
ва ҳудудларни фискал сиёсат орқали қўллаб
-
қувватлашда ҚҚС ставкаларини нисбатан
катта диапазонда, 0% дан 20% гача белгиланиши самарали ҳисобланади. Маҳаллий
бюджетни
молиявий мустақиллигини таъминлаш бевосита ҳудудий фискал сиёсатга ва
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг
фаолияти молиявий барқарорлиги муҳим
аҳамиятга эгадир. Натижада, маҳаллий ҳокимият органлари тартибга солишда
самарасиз солиқ бўлган ўрнига, инвестицияларни жалб қилиш учун янада мослашувчан
механизмига эга бўлишади. Ҳудудларнинг молиявий ҳолати умумий иқтисодий
вазиятга ва бюджет даромадларини қайта тақсимлаш бўйича ҳукумат қарорларига эмас,
балки ҳудудларнинг бизнес учун жозибадорлигига кўпроқ боғлиқдир
.
Aдабиётлар / Литература/ Reference:
Ершов М. В. , (2018). Уменьшение налога на добавленную стоимость: некоторые
комментарии / М. В. Ершов // Научные труды Вольного экономического общества России.
Том 209. № 1. С. 75
-78.
Полбин А., (2018). Повышение НДС с
18 до 20%: макроэкономические эффекты / А.
Полбин // Экономическое развитие России.. Том 25. № 7. С. 55
-57.
Asllani G., (2018). Effect of the change in value added tax on the fiscal stability of Kosovo
Ucinak promjena poreza na dodanu vrijednost na fiskalnu stabilnost Kosova / G. Asllani,B. Satovci
// Ekonomski Pregled. No. 69 (4). Рp. 423
-438.
Tanchev S., (2019). Tax buoyancy and economic growth: empirical evidence of Bulgaria / S.
Tanchev, I. Todorov // Journal of Tax Reform. Vol. 5. No. 3. Рр. 236
-248.
Суптело Н.П.,
Дашута Е.Ф., (2019). Влияние повышения ставки НДС на развитие
предпринимательства и межбюджетные отношения в России.
muiv.ru/upload/iblock/0bf/0bf6b78812b6a7f1be71ce8a13381d8c.pdf
Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2018 йилдаги ПФ
-
5468-
сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш
концепцияси тўғрисида” ги Фармони,
Қарор
(2019) Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 10.07.2019 йилдаги ПҚ
-4389-
сон “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги қарори
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
257
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 2022.
https://api.mf.uz/media/document_files/obzor
de Mooij Ruud and Swistak Artur, (2022). Value-Added Tax Continues to Expand.
https://www.imf.org/en/Publications/fandd/issues/2022/03/b2b-value-added-tax-continues-
to-expand
Фуқаролар учун бюджет (2024)
https://api.mf.uz/media/document_files/Budjet.
Kuanishbaevich, B. S. (2024, July). CONSEQUENCES OF EXEMPTING FINANCIAL SERVICES
FROM THE VAT. In Next Scientists Conferences (pp. 34-37).
Ataev, J., Sarsenbaev, B., Tleuov, N., & Bisenbaev, S. (2024). Promising directions
determination of the forecast values development of agrobiochemistry services in the Aral Sea
Basin. In E3S Web of Conferences (Vol. 497, p. 03019). EDP Sciences.
