СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОЛОГИЧЕСКОЙ БАЗЫ УПРАВЛЕНИЯ КАЧЕСТВОМ ОБРАЗОВАНИЯ НА ОСНОВЕ ВЗАИМОДЕЙСТВИЯ СИСТЕМЫ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ И РЫНКА ТРУДА

Аннотация

В данной статье основной упор в современных концепциях модернизации высшего образования был сделан на повышение качества образования, подготовку конкурентоспособных на рынке труда специалистов, инновационную модель повышения качества образования на основе взаимодействия системы высшего образования и рынка труда, а также проведен анализ субъектов, обеспечивающих управление качеством.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
438-444
24

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Шермухаммадов, Б. (2024). СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОЛОГИЧЕСКОЙ БАЗЫ УПРАВЛЕНИЯ КАЧЕСТВОМ ОБРАЗОВАНИЯ НА ОСНОВЕ ВЗАИМОДЕЙСТВИЯ СИСТЕМЫ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ И РЫНКА ТРУДА. Экономическое развитие и анализ, 2(9), 438–444. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/59777
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье основной упор в современных концепциях модернизации высшего образования был сделан на повышение качества образования, подготовку конкурентоспособных на рынке труда специалистов, инновационную модель повышения качества образования на основе взаимодействия системы высшего образования и рынка труда, а также проведен анализ субъектов, обеспечивающих управление качеством.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

438


ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ЎЗАРО АЛОҚАДОРЛИГИ

АСОСИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Шермуҳаммадов Баҳромжон Баҳодиржон

ўғли

Фарғона давлат университети

ORCID: 0009-0004-1872-7504

fardu_info@umail.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада

олий таълимни модернизация қилишнинг замонавий

концепцияларида асосий эътибор таьлим сифатини бахолаш, меҳнат бозорида

рақобатбардош мутахассисларни

тайёрлашга қаратилганлиги, олий таълим тизими ва

меҳнат бозорининг ўзаро алоқадорлиги асосида таълим сифатини оширишнинг

инновацион модели ҳамда ҳудудлар даражасида олий таълим муассасаларида таълим

сифатини бошқаришни таъминловчи субъектлар таҳлил амалга

оширилган.

Калит

сўзлар:

таълим

сифати,

рақобатбардошлик,

битирувчилар

рақобатбардошлиги, “Университет 3,0” концепцияси, таълим сифатини бошқариш.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОЛОГИЧЕСКОЙ БАЗЫ УПРАВЛЕНИЯ КАЧЕСТВОМ

ОБРАЗОВАНИЯ НА ОСНОВЕ ВЗАИМОДЕЙСТВИЯ СИСТЕМЫ ВЫСШЕГО

ОБРАЗОВАНИЯ И РЫНКА ТРУДА

Шермухаммадов Бахроджан Баходир углы

Ферганский

государственный университет

Аннотация.

В данной статье основной упор в современных концепциях

модернизации высшего образования был сделан на повышение качества образования,
подготовку конкурентоспособных на рынке труда специалистов, инновационную модель

повышения качества образования на основе

взаимодействия системы высшего

образования и рынка труда, а также проведен анализ субъектов, обеспечивающих

управление качеством.

Ключевые слова.

Качество образования, конкурентоспособность, самореализация

выпускников, концепция "Университет 3.0", управление качеством образования.

IMPROVING THE METHODOLOGICAL FRAMEWORK FOR MANAGING THE QUALITY OF

EDUCATION ON THE BASIS OF THE INTERACTION OF THE HIGHER EDUCATION SYSTEM

AND THE LABOR MARKET

Shermuk

hammаdov Ba

khromjon Bakhodirjon ugli

Ferghana State University

Annotation.

In this article, the main focus in modern concepts of modernization of higher

education was on improving the quality of education, training of competitive specialists in the

labor market, the innovation model of improving the quality of education on the basis of the

interaction of the higher education system and the labor market, and the analysis of subjects

ensuring the management of the quality of.

Keywords:

quality of Education, competitiveness, competitiveness of graduates, concept

"University 3.0", management of the quality of Education.

UO

K: 338.486(575.1)

IX SON - SENTYABR, 2024

438-444


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

439

Кириш.

Мамлакатимизда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида сўнгги йилларда

олиб борилаётган таркибий ўзгаришларнинг асосий мақсади фаолият кўрсатаётган

олий таълим муассасаларини эркин бозор шароитида жамият эҳтиёжларидан келиб

чиққан

ҳолда ҳар томонлама мустақиллигини таъминлаш,

шу билан бирга олий таълим

тизими фаолиятидаги давлатнинг иштирокини қисқартиришга қаратилмоқда. Олий

таълим тизимини модернизациялаш бўйича 2021 йилдан бошланган ислоҳотларнинг

янги босқичида мавжуд олий таълим муассасаларини жаҳонда бугунги кунда

университетлар ривожланишидаги асосий концепция ҳисобланган “Университет 3,0”
концепцияси негизида таълим

-

илмий тадқиқот

-

меҳнат бозори боғланишини янги

босқичга олиб чиқиш устувор йўналиш сифатида белгиланган.

Олий таълим муассасаларининг эркин рақобат шароитидаги фаолиятини белгилаб

берувчи асосий жиҳатлар сифатида, биринчи навбатда, уларнинг даромадлари ҳамда
тайёрланаётган мутахассисларга

бўлган буюртмачиларнинг эҳтиёжи назарда тутилиши

ҳисобга олинадиган бўлса, тайёрланаётган

мутахассисларнинг меҳнат бозоридаги

бошқа олий маълумотли мутахассислар билан рақобатлаша олиш даражаси олий

таълим муассасалари фаолиятидаги асосий омиллардан ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси.

Олий таълим тизимида таълим сифатини оширишнинг ахборот

технологиялари

асосида такомиллаштиришдаги муаммоларга аниқлик киритилди. Муаммони ечиш

бўйича йўналишлар изланди. Бугунги кунда олий таълим тизимида амалга
оширилаётган инновацион лойиҳаларни сифати кадрлар салоҳиятига боғлиқлигини

ҳисобга

олган ҳолда олий

таълимда кадрларни баҳолашнинг миқдорий баҳолаш

сифатида эксперт баҳолари ёрдамида

амалга оширилди. Тўпланган маълумотлар

асосида иқтисодий таҳлилнинг қиёслаш, эмпирик методлари –

умумлаштириш,

гуруҳлаш, кузатиш, тизимли ёндашув каби услублардан самарали фойдаланилди.

Адабиётлар шарҳи.

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш юзасидан хорижий ва

мамлакатимиз олимларининг таълим тизимини такомиллаштириш масалалари,

инновацион менежментнинг назарий ва методологик асослари, шунингдек таълим

тизимида ахборот технологияларини қўллаш усулларига бағишланган илмий асарлар

мавжуд.

Инновацион фаолият соҳасига, таълим беришда ахборот технологияларига

алоқадор долзарб муаммоларнинг ечимини излашга ўз вақтида Перегудов

(2002).

Маориф соҳасидаги инновацион жараёнларнинг кечишига оид турли хил

муаммоларни илмий жиҳатдан тадқиқ қилишга Японияни олий таълим тизимини

муносиб ҳисса қўшди. бошқариш муаммоларини Дронишинец

(2002)

, корхона ва олий

ўқув юртларини илмий йўналишдаги ҳамкорлиги масалаларини Зайцев

(2008),

олий

таълим тизимида мутахассис кадрларни тайёрлаш сифати ва бу жараённи бошқариш

Иродов

(2003)

, илмни бошқаришни АҚШ тажрибасини ўрганган Иванов

(1999)

, инсон

ресурсларини бошқариш бўйича Макарова

(2007)

, Олий таълим тизимида бошқарув

қарорларини қабул

қилишнинг Россия тажрибасини ўрганган Панова

(2007)

ва

бошқалар ўз ҳиссаларини қўшганлар.

Таълим беришнинг ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини баҳолаш

муаммосининг айрим назарий жиҳатларини ўрганиб чиқишга Абдураҳмонов

(2004),

сўнгги

йилларда

ахборот

-

коммуникация

технологияларини

ривожлантириш

масалаларига бағишланган илмий ишлар Арипов

(2021)

, инсон ресурсларини

бошқариш, кадрларни тайёрлаш, олий таълим тизимида ахборот коммуникация

технологияларидан фойдаланиш масалаларига, персонални бошқаришда хорижий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

440

мамлакатлар тажрибаси Рахимова

(2011)

, замонавий шароитда олий таълим тизимини

бошқаришни такомиллаштириш масалаларига Ходиев

(2003)

каби Ўзбекистонлик етук

олимларнинг илмий

-

тадқиқот ишларида, асарларида, мақолаларида ўрганилган ва

ёритилган.

Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, олий

таълим муассасаларининг илмий

инновацион фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уни ривожлантириш билан боғлиқ

масалаларга мутахассис ва олимлар томонидан етарлича эътибор берилмаган. Бу ҳолат

мазкур йўналишда илмий

изланишлар олиб бориш зарурлигини белгилайди.

Таҳлил

ва натижалар муҳокамаси.

Мутахассисларни касбий тайёрлаш жараёнлари, бир томондан, олий таълимнинг

белгиланган давлат таълим стандарти талаблари, ўқитиш мазмунига ҳудудий ва
университет талаблари асосида тартибга солинади, бошқа томондан, олий таълим
муассасалари битирувчилар сифати бўйича иш берувчилар, яъни тайёрланаётган

мутахассислар истеъмолчилари талабларини ҳисобга олишлари керак. Кўрсатиб

ўтилган ҳар икки талаб биргаликда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёни

фаолиятининг асосий мақсади битирувчиларнинг ҳозирги ва истиқболли меҳнат
бозори талабларига мос келадиган рақобатбардошлигини шакллантириш ва

ривожлантириш эканлигини тушунишга олиб келади.

Юқоридаги жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, олий

таълим муассасаларининг

сифат

кўрсаткичларини

таъминлаш,

мутахассислар

тайёрлаш

жараёнини

такомиллаштириш учта асосий йўналишдаги чора

-

тадбирлар орқали амалга ошириши

лозимлиги аниқланди (1

-

расм).

Олий таълим тизими ва меҳнат бозори ўзаро алоқаси тизимида

таълим сифатини

ошириш, битирувчилар рақобатбардошлигининг шакллантириш ва бошқаришни

таъминловчи биринчи йўналишдаги чора

-

тадбирлар олий таълим муассасалари

ходимларининг

касбий

тайёргарлик

технологиясини

такомиллаштиришга

йўналтирилиши лозим ва ушбу чора

-

тадбирлар касбий тайёргарликни назорат қилиш

ва сифатини ошириш, икки босқичли (умумкасбий ва мутахассислик) таълим моделига

ўтиш, қўшимча касбий таълим жараёнини ташкил этиш ҳамда талабалар ва
битирувчиларнинг реал ишлаб чиқариш шароитларига амалий тайёргарлигини ташкил

этишни такомиллаштириш каби фаолиятни қамраб олиши мақсадга мувофиқ.

Таълим сифатини бошқаришнини таъминловчи иккинчи йўналишдаги чора

-

тадбирлар олий таълим муассасасининг маркетинг фаолиятидаги чора

-

тадбирлар

(маркетинг тадқиқотлари, олий

таълим муассасасининг PR фаолияти, меҳнат бозори

ва

таълим

хизматлари

бозоридаги

талабларнинг

ўзгаришига

муносабат,

мутахассисликларга бўлган меҳнат бозоридаги талаб ва таклифини ўрганиш,

“университет –

ишлаб чиқариш” боғланиши бўйича ҳамкорликлар ва ижтимоий

шериклик

ҳамда университетнинг меҳнат бозоридаги баҳолаш кўрсаткичи сифатида

университет рейтингини яхшилаш)дан иборат бўлиши университетлар ва меҳнат

бозори ўртасидаги ўзаро алоқалари шароитида таълим сифатини яхшилаш имконини

кенгайтиради.

Таълим сифатини бошқаришнини таъминловчи учинчи йўналишдаги чора

-

тадбирлар битирувчиларнинг ижтимоий

-

психологик ва касбий мослашувини

яхшилашга қаратилган иш ўрнига мослашиш ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш,

малакавий амалиёт ўташ ҳамда стажировкаларни ташкил этиш,

иш берувчилар,

бандлик тузилмалари, давлат бошқаруви органлари, жамоатчилик ташкилотлари ва
бошқалар

билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш, қайта тайёрлаш ва қўшимча

таълим хизматлари, бандликка кўмаклашувчи семинарлар, тренингларни ташкил этиш

каби фаолиятни қамраб

олиши лозим.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

441

1-

расм. Олий таълим тизими ва меҳнат бозорининг ўзаро алоқадорлиги асосида

таълим сифатини оширишнинг инновацион модели

Манба:

муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Олий таълим муассасалари томонидан ушбу фаолият натижаларини баҳолаш

имконини берувчи бир қатор битирувчиларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичларини
ишлаб чиқиши ва

фаолиятдаги эришилган натижалар ва ўзгаришларни ушбу

кўрсаткичлар бўйича баҳолаб бориши мақсадга мувофиқ. Олий таълим муассасалари

томонидан битирувчиларнинг рақобатбардошлиги кўрсаткичларини қуйидаги 3 та

гуруҳга умумлашган кўрсаткичлар шаклида ишлаб чиқиш тавсия этилади:

Таълим хизматлари

бозори

Давлат

Меҳнат бозори

Олий

таълим

муассасаси

фаолияти

Олий таълим

муассасалари

битирувчилари

Иш берувчилар

1. Таълим сифатини оширишнинг

технологиясини

такомиллаштириш

-

касбий тайёргарликни назорат қилиш ва

сифатини ошириш

-

икки

босқичли

(умумкасбий

ва

мутахассислик) таълим моделига ўтиш

-

қўшимча касбий таълим жараёнини ташкил

этиш

-

талабалар ва битирувчиларнинг реал ишлаб

чиқариш

шароитларига

амалий

тайёргарлигини

ташкил

этишни

такомиллаштириш

2.

Олий таълим муассасасининг маркетинг

фаолияти

-

маркетинг тадқиқотлари

-

PR фаолияти

-

меҳнат бозори ва таълим хизматлари

бозоридаги

талабларнинг

ўзгаришига

муносабат

-

мутахассисликларга

бўлган

меҳнат

бозоридаги талаб ва таклифини ўрганиш,

-

“университет –

ишлаб чиқариш” боғланиши

бўйича

ҳамкорликлар, ижтимоий шериклик

-

университетнинг

меҳнат

бозоридаги

баҳолаш кўрсаткичи сифатида университет
рейтингини яхшилаш

3. Битирувчиларнинг ижтимоий

-

психологик ва касбий мослашуви

-

иш ўрнига мослашиш ва иш билан

таъминлашга

кўмаклашиш,

малакавий

амалиёт ўташ ҳамда стажировкаларни ташкил
этиш

-

иш берувчилар, бандлик тузилмалари,

давлат бошқаруви органлари, жамоатчилик
ташкилотлари ва бошқалар билан ўзаро

ҳамкорликни чуқурлаштириш

-

қайта тайёрлаш ва қўшимча таълим

хизматлари,

бандликка

кўмаклашувчи

семинарлар, тренинглар

Олий таълим муассасалари

томонидан ишлаб чиқилган

битирувчиларнинг

рақобатбар

-

дошлиги

кўрсаткичлари

1.

Битирувчининг

касбий

малакаси

-

дипломлар, сертификатлар

-

олий таълим муассасаси

рейтинги

-

таълим шакли

-

таълимнинг муваффақияти

-

диплом бўйича мутахассислик

-

амалий тажриба, кўникмалар

-

касбларга оид кесишувчи

профиллар

2. Битирувчининг мотивацион

салоҳияти

-

меҳнат

хулқ

-

атвори

мотивлари, мартаба режалари

-

меҳнат салоҳияти ва иш

жойига белгиланган талаблар

даражасини баҳолаш

-

шахсий

ва

жамоавий

қадриятларга мослашувчанлик

-

қобилиятлар ва шахсий

фазилатлар

3. Битирувчининг маркетинг
салоҳияти

-

мақом ва мартаба даражасига

тайёрлик

-

ишга жойлашиш жараёнидаги

адекват

хулқ

-

атвор

кўникмалари ва муносабатлари

-

келгусида малака ошириш ва

қайта тайёрлашга тайёрлик

Битирувчининг

сифат

хусусиятлари

1. Мотивацион
салоҳият
(битирувчининг

мақсадлари,
мотивлари ва
қизиқишлари)

2. Битирувчининг
касбий ва

малакавий
хусусиятлари

3. Битирувчининг

шахсий ва
интеллектуал
хусусиятлари

(хотира, диққат,
идрок, фикрлаш,
ирода ва
бошқалар)

4. Битирувчининг

тиббий ва
биофизиологик
хусусиятлари
(ёши, жинси,
характери,
қобилиятлари)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

442

1. Битирувчининг касбий малакаси кўрсаткичлари –

диплом ёки сертификатлар,

олий таълим муассасаси рейтинги, таълим шакли, таълимнинг муваффақияти, диплом

бўйича мутахассислик, амалий тажриба, кўникмалар, касбларга оид кесишувчи

профиллар

.

2. Битирувчининг мотивацион салоҳияти –

меҳнат хулқ

-

атвори мотивлари,

мартаба режалари, меҳнат салоҳияти ва иш жойига белгиланган талаблар даражасини

баҳолаш,

шахсий ва жамоавий қадриятларга мослашувчанлик, қобилиятлар ва шахсий

фазилатлар.

3. Битирувчининг маркетинг салоҳияти –

мақом ва мартаба даражасига тайёрлик,

ишга жойлашиш жараёнидаги адекват хулқ

-

атвор кўникмалари ва муносабатлари,

келгусида малака ошириш ва қайта

тайёрлашга тайёрлик даражаси.

2-

расм. Ҳудудлар даражасида олий таълим муассасаларида таълим

сифатини бошқаришни таъминловчи субъектлар

Манба:

муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Кўрсатилган баҳолаш кўрсаткичлари бўйича олий таълим муассасаларининг

сифат хусусиятларига нисбатан меҳнат

бозорининг истеъмолчилар сифатидаги

иштирокчилари

бўлган иш берувчилар томонидан умумий ҳолда қуйидаги 4 та асосий

талабни қўядилар:

1. Мотивацион салоҳият –

таълим сифатини оширишнинг мақсадлари, мотивлари

ва

қизиқишлари.

2. Ходимларнинг касбий ва малакавий хусусиятлари.

ДАВЛАТ: иқтисодий, ташкилий ва маъмурий

-

ҳуқуқий

воситалар ва дастаклар

ОТМлар

ОТМларнинг

бандликка

кўмаклашиш

марказлари

Бандлик

хизматининг

миллий ва

ҳудудий

органлари

Ҳудудий

давлат

бошқарув

органлари

Иш

берувчилар

Оммавий ахборот

воситалари, жамоат

ташкилотлари,

ишга қабул қилиш

органлари

Ижтимоий

ҳамкорлик

ОТМлар

битирувчилари

Ишга жойлашиш

ва

меҳнат бозорига

мослашиш муаммолари

бўйича ҳудудий

мувофиқлаштириш ва

таҳлил маркази

(

МОНОМАРКАЗ

)

Олий таълим

тизими


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

443

3. Битирувчининг шахсий ва интеллектуал хусусиятлари –

хотира, диққат, идрок,

фикрлаш, ирода ва бошқалар.

4. Битирувчининг тиббий ва биофизиологик хусусиятлари –

ёши, жинси,

характери, қобилиятлари.

Юқоридаги боғлиқликлардан келиб чиқиб, ҳудудлар

даражасида олий таълим

муассасаларида таълим сифатини оширишда иштирок этувчи субъектлар ва уларнинг

ўзаро алоқаларини таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозори нуқтаи назаридан

тизимлашган боғланиш

шаклига келтириш мумкин (2

-

расм).

Фикримизча, меҳнат

бозорида малакали рақобатбардош мутахассисларни

тайёрлашда

жамият ва олий таълимнинг вазифалари уларни ҳал қилиш учун ўзаро

мувофиқлаштирилган дастурий

-

мақсадли ёндашувни талаб қилади. Бу меҳнат

бозорининг

кўплаб субъектларидан мақсадлар, вазифалар, ваколатларга асосланиб,

таълим сифатини таъминлайдиган ва уни амалга ошириш самарадорлигига ҳисса
қўшадиганларни танлашни назарда тутади.

Ушбу боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда давлатнинг таълим, бандлик, иш

ўринларини яратиш ҳамда

нодавлат мувофиқлаштириш тизимларининг ўзаро

муносабатлари ўрганилди.

Хулоса

ва таклифлар.

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолашда белгиланган омил

кўрсаткичларнинг натижавий кўрсаткичларини аниқлаб олиш олий таълим

муассасаларида тайёрланаётган мутахассисларнинг рақобатбардошлик даражасини
реал баҳолаш имконини беришини ҳисобга

олган ҳолда бугунги кунда олий маълумот

олган битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ишга жойлашган ўрнининг

мутахассислигига мослиги даражасини ўрганиш

имконини берувчи алгоритм ва модель

ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланишга тавсия этилмоқда.

Юқоридаги таҳлил ва фикрлардан келиб чиқиб, биз олий таълим тизимида

инновацион фаолиятни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш борасида

қуйидаги ишларни амалга оширишни лозим деб ҳисоблаймиз:

1.

Олий таълим бошқарув жараёнида раҳбар кадрлар бошқарув ечимларини ишлаб

чиқишда ва жорий этишда замонавий бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, ахборот

-

коммуникация технологиялари бозорини модернизация қилиш, корпоратив

маданиятни такомиллаштириш, самарали мониторинг тизимини жорий қилиш,

кадрлар малакасини ошириш, консальтинг хизматлари бозорини ва инновацион
инфратузилмани ривожлантириш каби муаммоларни ҳал этиши лозим. ОТМ бошқарув

жараёни самарадорлигини бошқарув жараёни ва амалий фаолият натижалари

ўртасидаги боғлиқлик жиҳатларини аниқлаш, ташкилий тузилмадаги мезонларга кўра

бошқарув жараёни самарадорлигини эксперт тизимли баҳолаш усулларини қўллаш ва

олинган натижаларни таҳлил қилиш орқали баҳолаш лозим.

2.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Олий таълим тизимида бошқарув

кадрларни тайёрлаш ва уларни захирасини шакллантириб тўғри тақсимлаш бўйича

эҳтиёжни аниқлаш учун таълим тизими мониторингини юритиш, ҳудудий дастурларни

ишлаб чиқиш ҳамда таълим муассасалари ихтисослиги, мутахассисликларга
ўзгартириш ва тузатишлар киритиш, зарур ҳолатларда янги йўналишлар

очиш ва

ҳудуддаги таълим муассасаларига қабул квоталари параметрларини белгилаш зарур.

Адабиётлар/ Литература/ Reference:

Абдурахмонов К.Х. (2004) Мехнат иқтисодиёти

(назария ва амалиёт). Олий ўқув

юртлари учун дарслик. –Т.: Mehnat,

-

672 б

Дронишинец Н.П. (2002) Проблемы управления системой высшего образования в

Японии // Университетское управление.

- 1. -

С. 70

-79


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

444

Зайцев Н.Л. (2008) Экономика, организация и управление предприятием

:

Учеб.пособие.

- 2-

е изд.

-

М.: ИНФРА

-

М,

-

455 с.

Иванов М.М., Колупаева СР., Кочетков Г.Б. (1999) США: управление наукой и

нововведениями. –М.: Наука,.

-

С. 23.

Иродов М.И., Разумов С.В. (2003) Создание системы управления качеством

подготовки специалистов

в

ВУЗе // Университетское управление.

- 2. -

С. 90

-95

Макарова И.К. (2007) Управление человеческими ресурсами: пять уроков

эффективного HR

-

менеджмента. –М.: Дело,

-

232 с.

Панова А.О. (2007) структуре управления и принятии решений в Российских вузах //

Вопросы экономики.

- 6. -

С. 94

-105.

Перегудов Л.В., Саидов М.Х.

(2002) Олий таълим менежменти ва иқтисодиёти: Ўқув

қўлланма. –Т.: Молия,

-

184 б.

Рахимова Д.Н., Арипов А.Н. ва бошқалар. (2011) Замонавий менежмент: назария ва

амалиёт

-

Т.: Ғофур Ғулом

ижодий уйи, –

56,7 б.т.

Ходиев Б.Ю.

(2003)

Совершенствование системы управления вузами в

современных

условиях // Иқтисодиёт ва таьлим.

-1. -

С. 14

-20.

Aripov, N. M. (2021)"Rapid planning of mixed-structure train organization in the context of

non-proportional wagon-flows." Design Engineering: 6062-6078.

Библиографические ссылки

Абдурахмонов К.Х. (2004) Мехнат иқтисодиёти (назария ва амалиёт). Олий ўқув юртлари учун дарслик. –Т.: Mehnat, - 672 б

Дронишинец Н.П. (2002) Проблемы управления системой высшего образования в Японии // Университетское управление. - 1. - С. 70-79

Зайцев Н.Л. (2008) Экономика, организация и управление предприятием: Учеб.пособие. - 2-е изд. - М.: ИНФРА-М, - 455 с.

Иванов М.М., Колупаева СР., Кочетков Г.Б. (1999) США: управление наукой и нововведениями. –М.: Наука,. -С. 23.

Иродов М.И., Разумов С.В. (2003) Создание системы управления качеством подготовки специалистов в ВУЗе // Университетское управление. - 2. - С. 90-95

Макарова И.К. (2007) Управление человеческими ресурсами: пять уроков эффективного HR - менеджмента. –М.: Дело, - 232 с.

Панова А.О. (2007) структуре управления и принятии решений в Российских вузах // Вопросы экономики. - 6. - С. 94-105.

Перегудов Л.В., Саидов М.Х. (2002) Олий таълим менежменти ва иқтисодиёти: Ўқув қўлланма. –Т.: Молия, - 184 б.

Рахимова Д.Н., Арипов А.Н. ва бошқалар. (2011) Замонавий менежмент: назария ва амалиёт- Т.: Ғофур Ғулом ижодий уйи, – 56,7 б.т.

Ходиев Б.Ю. (2003) Совершенствование системы управления вузами в современных условиях // Иқтисодиёт ва таьлим. -1. - С. 14-20.

Aripov, N. M. (2021)"Rapid planning of mixed-structure train organization in the context of non-proportional wagon-flows." Design Engineering: 6062-6078.