Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
391
ПУЛ ОҚИМЛАРИ ҲАҚИДАГИ ҲИСОБОТДА КАПИТАЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРГА ДОИР
АХБОРОТЛАРНИ ОЧИБ БЕРИШ МЕТОДОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
PhD
Мухаммадиев Заррух Умарович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID: 0009-0003-3870-2497
Аннотация.
Мақолада пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда ёритиладиган
ахборотлар, ушбу ҳисобот шаклида капитал инвестицияларга оид моддаларнинг акс
эттирилишининг амалдаги ҳолати тадқиқ қилинган, бўлиб капитал инвестицияларга
доир ахборотларни пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда акс эттиришга доир тавсиялар
ишлаб чиқилган. Шунингдек, халқаро тажрибаларда бухгалтерия ҳисоби юритиладиган
инвестициявий мулк, биологик активлар каби узоқ муддатли активларни пул оқимлари
ҳақидаги ҳисоботда ёритиш масалалари очиб берилган.
Калит сўзлар:
пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот, капитал инвестициялар, капитал
инвестициялар ҳисоби, инвестициявий мулк, биологик активлар, бухгалтерия
ҳисоби,
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕТОДОЛОГИИ РАСКРЫТИЯ КАПИТАЛЬНЫХ
ВЛОЖЕНИЙ В ОТЧЕТЕ О ДВИЖЕНИИ ДЕНЕЖНЫХ СРЕДСТВ
PhD
Мухаммадиев Заррух Умарович
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация.
В статье изучена информация, отраженная в отчете о движении
денежных средств, изучено фактическое состояние отражения статей, связанных с
капитальными вложениями в форме данного отчета, а также разработаны
рекомендации по отражению информации о капитальных вложениях в отчете о
движении денежных средств. денежные потоки. Кроме того, международный опыт
выявляет проблемы отражения долгосрочных активов, таких как инвестиционная
недвижимость и биологические активы, в отчете о движении денежных средств.
Ключевые слова:
отчет о движении денежных средств, капитальные вложения,
учет капитальных вложений, инвестиционное имущество, биологические активы,
бухгалтерский учет, международные стандарты финансовой отчетности.
UO
‘
K: 657.1
X SON - OKTABR, 2024
391-397
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
392
IMPROVING THE METHODOLOGY OF DISCLOSURE OF CAPITAL INVESTMENTS
IN THE STATEMENT OF CASH FLOWS
PhD
Mukhammadiev Zarrukh Umarovich
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
In the article, the information covered in the cash flow statement, the actual state
of the reflection of items related to capital investments in the form of this report was studied, and
recommendations were developed for the reflection of information on capital investments in the
statement of cash flows. Also, international experiences reveal the issues of covering long-term
assets such as investment property and biological assets in the cash flow statement.
Keywords:
statement of cash flows, capital investments, capital investment accounting,
investment property, biological assets, accounting, international standards of financial reporting.
Кириш.
Рақамли ва яшил иқтисодиёт шароитида корхоналар томонидан тақдим
этиладиган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларида капитал инвестицияларнинг
уларнинг корхоналарга киритишдаги мақсад ва вазифаларига кўра ажратилган ҳолда
акс эттириш услубиёти йўлга қўйилмаган. Хоссатан, корхоналарга киритилган капитал
инвестицияларнинг ҳисобот шаклларида акс эттирилишида уларнинг фақатгина, актив
сифатидаги хусусияти инобатга олинган ҳолда тақдим этилган.
Бу эса, мамлакатимизда
бугунги
кунда
регламентлаштирилган
ҳисобот
шаклларида
кўрсатилган
ахборотларнинг нафлилик даражасини камайтиришга сабаб бўлмоқда. Корхоналар
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботида мавжуд бўлган бундай камчиликлар
бугунги рақамли ва яшил иқтисодиёт шароитида иқтисодий жараёнларнинг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда капитал инвестицияларга оид молиявий ҳисобот
шаклларини такомиллаштиришни долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Шунинг учун,
мазкур илмий тадқиқот ишимизда капитал инвестицияларга оид ахборотларни қамраб
олувчи молиявий ҳисобот шакллари бўйича илмий
-
амалий тавсиялар ишлаб чиқишни
лозим деб топдик.
Мамлакатимизда амалда бўлган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда корхоналарда
молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этишдан асосий мақсад “инвестиция ва
кредиторлар бериш бўйича қарорларни қабул қилиш; ташкилотнинг келгуси пул
оқимини баҳолаш; ташкилотга ишониб топширилган ресурслар муносабати билан
унинг ресурсларини ва мажбуриятларини баҳолаш; бошқарув органларининг ишини
баҳолаш”
, деб келтирилган бўлиб, бугунги рақамли ва яшил иқтисодиёт шароитида
пул оқимлари ҳаракати бўйича ахборотлар, хоссатан капитал инвестицияларга оид пул
маблағлари кирими ва чиқими бўйича зарурий ахборотларнинг молиявий ҳисоботда
ёрқин ёритилиши каби масалаларнинг долзарб вазифалардан эканлигини намоён
этади.
Адабиётлар шарҳи.
Тадқиқотларимиз давомида иқтисодчи олимлар томонидан пул оқимлари
ҳақидаги ҳисобот бўйича ишлаб чиқилган таъриф ва тавсифларни тадқиқ этдик.
Мамлакатимиз олимларидан Нурманов
(2022)
жорий активлар таҳлилига оид бажарган
тадқиқот ишида “Хўжалик юритувчи субъектнинг пул оқимларини қуйидагилардан
ажратади: жорий (одатий) фаолият, инвестиция ва молиявий операциялар. Бироқ, қайси
харажатлар ва тушумлар операцион, инвестиция ёки молиявий фаолият сифатида
таснифланиши ҳар доим ҳам аниқ эмас. Бу фаолиятнинг хусусиятидан келиб чиқиб
42
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2024 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилган. 3530
-
сон.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
393
активни сотиб олиш ёки сотиш мақсадига боғлиқдир”
(
Нурманов У.А.
(2022)
, деб
келтиради. Олимнинг бу борадаги фикрига қўшилган ҳолда ушбу фикрни давом
эттириб айтишимиз мумкинки, бугунги кунда, пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда
корхонанинг ўз кучи билан амалга оширган қурилиш ишлари бўйича капитал
инвестицияларга оид пул оқимларини акс эттиришда ушбу объектларни қуришдан
кўзда тутилган натижа муҳим саналади. Чунки, кўчмас мулк объектлари бўйича капитал
инвестициялар объектларни узоқ муддатда сақлаш ва улар қиймати ошиши натижасида
қайта сотиш учун қурилса бундай жараёнлар корхонада операцион фаолият
ҳисобланади.
Бошқа иқтисодчи олим Акрамов
(2022)
эса, пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш бўйича олиб
борган илмий тадқиқот ишида “Ўзбекистон амалиётида қўлланилаётган “Пул оқимлари
тўғрисидаги ҳисобот”даги “Солиққа тортиш” номли бўлимни бекор
қилиш ва уни
халқаро тамойилларга кўра операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар ўртасида
тақсимлаш мақсадга мувофиқ”, деб таъкидлайди. Бизнинг фикримизча, пул оқимлари
ҳақидаги ҳисоботнинг ахборот қамровини кенгайтирувчи “Солиққа тортиш” бўлимини
бекор қилиш ташқи ва ички ахборот фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳамда мазкур
ҳисоботнинг шаффофлигини пасайтириб қўяди, деб ҳисоблаймиз.
Боронов
(2023)
томонидан
ёғ
-
мой
саноати
корхоналари
ҳисобини
такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот ишида пул оқимлари ҳақидаги
ҳисоботда тайёр маҳсулотлар бўйича ахборотларни акс эттиришга оид илмий
-
амалий
тавсиялар ёғ
-
мой корхоналари амалий мисоллари асосида ишлаб чиқилган. Шунингдек,
олимнинг тадқиқот ишида ёғ
-
мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан
шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларда пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот
шаклига иловалар тавсия этилган.
Рахмонов
(2022)
ҳам
корхоналарда пул маблағлари ҳисобини такомиллаштириш
бўйича тадқиқот ишлари олиб борган. Олим пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги
ҳисоботни бевосита ва билвосита усулда тузиш ва тақдим этиш бўйича илмий
-
амалий
тавсиялар ишлаб чиққан бўлиб, “Қурилиш хўжалик юритувчи субъектларида товар
-
моддий захиралар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари каби омиллар таъсирида
операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятдаги пул оқимларининг 2026 йилгача
мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари” ишлаб чиқилган ҳамда корхоналар томонидан
амалиётга жорий қилинган.
Мавлонов
(2022)
ўзининг тадқиқот ишида қуйидаги тавсифни келтиради:
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда пул
оқимлари таҳлили муҳим бўлиб, пул оқимлари хўжалик юритувчи субъектнинг ҳақиқий
имкониятини кўрсатади”.
Шунингдек, Маткаримовнинг
(2019)
илмий тадқиқот ишида “Пул оқимлари
тўғрисидаги ҳисоботнинг амалда бўлган шаклида пул маблағлари кирим ва чиқимини
акс эттириш учун алоҳида устунлар ажратилган. МҲХС асосида ишлаб чиқилиб, таклиф
қилинаётган шаклда пул маблағларининг кирим ва чиқими алоҳида
устунларда эмас,
балки сатрларда бериш таклиқ қилинган”. Бизининг фикримизча, ушбу илмий
тавсиялар пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот шаклини тизимлаштиришга хизмат қилсада,
бироқ пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот шаклининг структурасини бир оз
мураккаблаштириб қўяди, деб ҳисоблаймиз.
Тадқиқот методологияси.
Пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда капитал инвестицияларга доир ахборотларни
очиб бериш методологиясини такомиллаштириш
бўйича олиб борилган тадқиқот
ишида илмий абстракциялаш, иқтисодий таҳлил, монографик кузатув, қиёслаш,
индукция ва дедукция каби тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
394
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Олиб борилган тадқиқотлар давомида, молиявий ҳисоботнинг 4
-
шакли
ҳисобланган пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда капитал инвестицияларга доир
ахборотларни ёритиб беришга мўлжалланган моддалар тадқиқ этилди. Корхоналар
томонидан тақдим этиладиган амалдаги пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот капитал
инвестицияларга доир қуйидаги ахборотларни очиб беради:
1-
жадвал
“Шахзод Текс Инвест” МЧЖ пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботида капитал
инвестициялар бўйича ахборотларни очиб беришга қаратилган моддалар
таҳлили, (минг сўмда)
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди
Кирим
Чиқим
Инвестиция фаолияти
Асосий воситаларни сотиб олиш ва сотиш
060
574 022
Номоддий активларни сотиб олиш ва сотиш
070
10 970
Жами: инвестицион фолиятнинг соф пул кирими/чиқими
(сатр 060 +/
- 070 +/- 080+/- 090)
100
584
992
Молиявий фаолият
Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул
тушумлари ва тўловлари
150
480 650
41 993
Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари
170
35 491
14 610
Манба:
тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.
Ушбу жадвал маълумотлардан кўриш мумкинки, пул оқимлари ҳақидаги
ҳисоботда капитал инвестицияларга доир ахборотлар келтирилган бўлиб, улар
қуйидаги бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга:
Биринчидан,
бугунги кунда, корхоналар томонидан тақдим этилаётган пул
оқимлари ҳақидаги ҳисоботда капитал инвестициялар бўйича ахборотлар ҳисоботнинг
“Инвестиция фаолияти” ҳамда “Молиявий фаолият” бўйича бўлимларида ўз аксини
топган.
Иккинчидан,
амалдаги пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда корхонанинг
инвестицион фаолияти бўйича ахборотларни очишга мўлжалланган 060 ва 070
-
сатрлар,
шунингдек корхонанинг молиявий фаолияти бўйича ахборотларни ёритиш учун
мўлжалланган 150 ва 170
-
сатрлар келтирилган бўлиб, улар бевосита корхонада амалга
оширилган капитал инвестицияларга доир пул маблағлари ҳаракатини ўзида
ифодалайди.
Учинчидан,
бизнинг фикримизча, молиявий ҳисоботнинг ушбу шаклида
келтирилган сатрлар корхонада амалга оширилган капитал инвестициялар бўйича пул
маблағлари ҳаракатини ўзида яққол очиб бермаябди. Хоссатан, пул оқимлари ҳақидаги
ҳисоботнинг икки ва учинчи қисмларида капитал инвестицияларга доир тўловлар,
уларнинг молиялаштириш манбалари манбалари бўйича ахборотларни акс эттиришга
мўлжалланган сатрлар пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни ишлаб чиқишда кўзда
тутилмаган. Зотан, бугунги рақамли ва яшил иқтисодиёт шароитида корхоналарда
капитал инвестициялар бўйича амалга оширилаётган операциялар бўйича пул
маблағлари ҳаракати ташқи ва ички молиявий ахборот фойдаланувчилар учун муҳим
ҳисобланади.
Тўртинчидан,
халқаро ҳисоб таълимотида алоҳида ҳисобда акс эттирилиши
белгилаб қўйилган “Инвестициявий мулк” бўйича ахборотлар мамлакатимизда амалда
бўлган молиявий ҳисоботда ўз аксини топмаган. Бугунги кунгача миллий ҳисоб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
395
тизимимизда қўлланилмайдиган ушбу активларга оид молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларида алоҳида 40
-
сон (IAS) “Инвестиция кўчмас мулки” БҲХС ишлаб чиқилган
бўлиб, ушбу жиҳатлар молиявий ҳисоботда, хоссатан пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда
инвестициявий мулк бўйича ахборотларни акс эттиришда ҳисобга олиниши лозим.
Шунингдек, 1
-
сон БҲМСда келтирилган қоидага мувофиқ, корхона раҳбари ҳисоб
сиёсатини ишлаб чиқишда корхонанинг келгуси фаолиятида пул маблағлари
ҳаракатини баҳолашга хизмат қиладиган ахборотларни эътиборга олиши ва уларни
ҳисоб сиёсатида ёритиши стандартда алоҳида қайд этилган бўлиб, ушбу ахборотлар
таркибида “96.8. Инвестиция мулки” ҳам келтирилган.
Бешинчидан,
1-
сон “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” БҲМСда узоқ муддатли
(жорий бўлмаган) активлар таркиби бўйича 72
-
банд ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу
активлар таркиби 72.1 ва 72.2
-
бандларда келтирилган. Ушбу бандларда корхона
фаолиятида фойдаланиш учун мўлжалланган корхона мулки, биноси, номоддий
активлари ҳамда бошқа асосий восита ва номоддий
активлар келтирилган бўлиб,
инвестициявий мулк алоҳида ажратилган ҳолда таснифланган ҳамда алоҳида бандда
акс эттирилган
. Бундан кўриниб турибдики, инвестициявий мулк худди асосий
воситалар каби узоқ муддатли актив эмас, балки корхона учун келажакда қиймати
ошиши натижасида операцион фойда келтирувчи актив ҳисобланади. Демак, юқоридаги
тадқиқотлардан келиб чиқиб айтиш жоизки, инвестициявий мулк бўйича ахборотлар
пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда “Инвестиция фаолияти”да эмас, балки “Операцион
фаолияти”да акс эттирилиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Зотан, операцион фаолият
натижасида олинган фойда ёки кўрилган зарар молиявий натижалар тўғрисидаги
ҳисоботда акс эттирилади.
Олтинчидан,
бугунги кунда, биологик активлар бўйича ахборотлар молиявий
ҳисобот шаклларида акс эттирилиши, хоссатан корхоналарда пул оқимлари ҳақидаги
ҳисоботда уларга оид ахборотлар тақдим этилиши лозим, деб ҳисоблаймиз. 7
-
сон (IAS)
“Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот” БҲХСда
“Фақат молиявий ҳолат
тўғрисидаги ҳисоботда актив тан олинишига олиб келадиган сарфларгина инвестиция
фаолияти тарзида таснифланиши мумкин”
деб келтирилган тартиб
-
қоида бугунги
кунда, халқаро тажрибаларда актив сифатида тан олинадиган “Инвестициявий мулк” ва
“Биологик активлар”ни пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда уларнинг акс
эттирилиши бўйича биз томонимиздан ишлаб чиқилган илмий
тавсияларимизга асос
бўла олади.
Еттинчидан,
амалдаги пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботнинг молиявий фаолият
бўлимида “Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари ва
тўловлари” ҳамда “Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари” каби
сатрлар келтирилган бўлсада, бироқ ушбу сатрлардан капитал инвестицияларни амалга
ошириш натижасида вужудга келган кредит ва қарзлар, шунингдек грантлар,
субсидиялар каби ахборотларни аниқлашнинг имконияти мавжуд эмас. Бу эса, ташқи ва
ички инвесторларнинг капитал инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари
бўйича пул оқими тўғрисидаги ахборотларни олишни чеклаб қўяди.
Юқоридаги тадқиқот натижаларига мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий
ҳисобот олдидаги ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш мақсадида корхоналар
томонидан тақдим этиладиган пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда капитал
инвестицияларга доир ахборотларни акс эттириш бўйича илмий
-
амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
43
1-
сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” // АВ томонидан 14.08.1998 й. 474
-
сон билан рўйхатга олинган
.
44
7-
сон БҲХС (IAS) “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот”.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
396
2-
жадвал
“Шахзод Текс Инвест” МЧЖ пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботида капитал
инвестицияларга оид ахборотларни акс эттириш бўйича илмий тавсиялар
Кўрсаткичлар номи
Сатр коди
Кирим
Чиқим
Операцион фаолият
Операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва
тўловлари, шундан:
040
Инвестициявий мулк бўйича пул тушумлари ва
тўловлари
041
Инвестиция фаолияти
Асосий воситаларни сотиб олиш ва сотиш
060
489 092
Номоддий активларни сотиб олиш ва сотиш
070
10 970
Биологик активларни сотиб олиш ва сотиш
080
84 930
Жами: инвестицион фолиятнинг соф пул
кирими/чиқими
(сатр 060 +/
- 070 +/- 080+/- 090)
100
584 992
Молиявий фаолият
Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар
бўйича пул тушумлари ва тўловлари, шу
жумладан:
150
480 650
41 993
Капитал инвестицияларни амалга ошириш учун
олинган узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар
бўйича пул тушумлари ва тўловлари
151
480 650
41 993
Капитал инвестицияларни амалга ошириш учун
олинган қисқа муддатли кредит ва қарзлар
бўйича пул тушумлари ва тўловлари
152
Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари
ва тўловлари, шу жумладан:
170
35 491
14 610
Капитал инвестицияларни амалга ошириш учун
келиб тушган грантлар
171
Капитал инвестицияларни амалга ошириш учун
келиб тушган субсидиялар
172
Капитал инвестицияларни амалга ошириш учун
келиб тушган бошқа тушумлар
173
35 491
14 610
Манба:
тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.
Юқорида капитал инвестицияларга оид пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботда акс
эттириладиган ахборотлар бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида
шундай хулосага келиндики, рақамли ва яшил иқтисодиёт шароитида пул оқимлари
ҳақидаги ҳисобот таркибидаги капитал инвестицияларга оид моддаларни молиявий
ахборот фойдаланувчиларнинг талабларига мослаштирилган ҳолда қайта ишлаб
чиқиш, халқаро ҳисобда назарда тутилган тартиб
-
қоидалар асосида мувофиқлаштириш
ва такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир
.
Хулоса
ва таклифлар
.
Тадқиқотлар давомида биз томонимиздан тавсия этилган пул оқимлари ҳақидаги
ҳисобот бир қанча жиҳатларга эга.
Биринчидан,
биз томонимиздан ишлаб чиқилган пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот
корхонада амалга оширилган капитал инвестицияларга оид ахборотларни батафсил
ёритиб беради. Мисол учун, инвестиция фаолияти бўйича тавсия этилган ҳисобот
сатрлари корхонада инвестициявий мулк ҳамда биологик активлар бўйича пул
оқимларини алоҳида ёритиб беради. Бу эса, ахборот фойдаланувчилар учун муҳим
ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи бўйича
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
397
ишлаб чиқилган “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал
асосни тасдиқлаш ҳақида”ги йўриқномада келтирилган “кредиторлари ва фоизлари ўз
вақтида тўланишини аниқлашга имкон берадиган маълумотдан манфаатдор
кредиторлар”
нинг молиявий ҳисобот бўйича ахборотларга бўлган эҳтиёжларини
қондиришга хизмат қилади.
Иккинчидан,
амалдаги молиявий ҳисоботнинг ушбу шаклида асосий воситалар,
номоддий активлар бўйича пул оқимларига доир сатрлар ҳисоботнинг “Инвестиция
фаолияти”да келтирилган бўлиб, биологик активлар ва инвестициявий активлар каби
муҳим бўлган ахборотларни ёритиш бўйича сатрлар умуман ишлаб чиқилмаган. Ушбу
камчиликларни бартараф этиш мақсадида, мазкур тадқиқот ишимизда, пул оқимлари
ҳақидаги ҳисоботга инвестициявий мулк ва биологик активлар бўйича ахборотларни
киритиш ҳамда корхонада инвестициявий мулк бўйича юзага келадиган пул оқимини
“Операцион фаолияти”да акс эттиришга оид илмий ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқилди.
Учинчидан,
корхонада амалга оширилган капитал инвестицияларнинг
молиялаштириш манбалари бўйича ахборотлар муҳим ҳисобланганлиги боис, пул
оқимлари ҳақидаги ҳисоботнинг молиявий фолият қисмида амалга оширилган капитал
инвестицияларнинг ички ва ташқи молиялаштириш манбаларига оид ахборотларни акс
эттиришга мўлжалланган сатрлар тавсия этилди. Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларида таъкидланганидек, мазкур ахборотлар корхонани капитал
инвестициялар билан таъминловчи юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг келгуси
даврдаги пул оқимлари бўйича талабларини прогноз қилишларига самарали натижалар
беради.
Адабиётлар/Literatura/Reference:
Акрамов А.Б. (2022) Халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботни тузиш ва
унинг таҳлилини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори
(Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати. –Т.: 58 б.
Боронов
Б.Ф.
(2023)
Ёғ
-
мой
маҳсулотлари
ҳисоби
методологиясини
такомиллаштириш. –Т.: ТМИ, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация,
-
244 б.
Мавланов Н.Н. (2022) Хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилиги
таҳлили методологиясини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (Doctor of
Science) диссертацияси автореферати.
-
Т.: 68 б.
Маткаримов Д.М. (2019) Молиявий ҳисоб ва ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати.
-
Т.: 58 б.
Нурманов
У.А.
(2022)
Жорий
активлар
таҳлили
методологиясини
такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (Doctor of Science) диссертацияси
автореферати.
-
Т.: 74 б.
Рахмонов Ш.Ш. (2022) Хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ҳисоби ва
таҳлилини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor
of Philosophy) диссертацияси автореферати. –Т.:
-
59 б.
45
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2024 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилган. 3530
-
сон.
