Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
369
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА БОЗОР ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ
ҲИСОБ
ОБЪЕКТИ СИФАТИДАГИ РОЛИ
PhD
Мухаммадиев Заррух Умарович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстиути
ORCID: 0009-0003-3870-2497
Аннотация.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт иқтисодий категориясининг
мазмун
-
моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган бўлиб, рақамли
иқтисодиёт шароитида иқтисодий субъектларнинг роли, уларнинг ижтимоий
-
иқтисодий
ва хўжалик фаолияти, рақамли технологияларнинг бозор субъектларига таъсири, хусусан
хўжалик юритувчи субъектларда ушбу шароитда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва
юритишнинг аҳамияти каби масалалар ёритилган.
Калит сўзлар:
рақамли иқтисодиёт, иқтисодий субъектлар, ижтимоий жараёнлар,
бухгалтерия
ҳисоби, бухгалтерия ҳисоби объектлари, молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари.
РОЛЬ УЧАСТНИКОВ РЫНКА В ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКЕ КАК ОБЪЕКТА УЧЕТА
PhD
Мухаммадиев Заррух Умарович
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация.
В данной статье научно и теоретически исследуется сущность
экономической категории цифровой экономики, роль хозяйствующих субъектов в условиях
цифровой экономики, их социально
-
экономическая и экономическая деятельность, влияние
цифровых технологий на субъектов рынка, в частности, освещены такие вопросы, как
организация и ведение бухгалтерского учета в хозяйствующих субъектах.
Ключевые слова:
цифровая экономика, субъекты хозяйствования, социальные
процессы, бухгалтерский учет, объекты бухгалтерского учета, международные
стандарты финансовой отчетности.
THE ROLE OF MARKET PARTICIPANTS IN THE DIGITAL ECONOMY
AS AN ACCOUNTING OBJECT
PhD
Muxammadiev Zarrux Umarovich
Samarkand Institute of Service and Economics
Abstract.
In this article, the essence of the economic category of the digital economy is
scientifically and theoretically researched, the role of economic entities in the conditions of the
digital economy, their socio-economic and economic activities, the impact of digital technologies on
market entities, in particular, the organization and management of accounting in economic entities
in this context. Issues such as importance are covered.
Keywords:
digital economy, economic entities, social processes, accounting, accounting
objects, international standards of financial reporting.
UO
‘
K: 657.1
VII SON - IYUL, 2024
369-375
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
370
Кириш
.
Жаҳон мамлакатларида иқтисодий жараёнларнинг тобора ўзгариб бориши
натижасида бугунги кунга келиб, иқтисодий тармоқларда рақамлашув рўй бермоқда. Шу
боис, ҳозирги кунда, ривожланган мамлакатларда рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш энг асосий вазифага айланиб бўлган. Илғор тажрибалар ва эришилган
натижалардан келиб чиққан ҳолда айтиш жоизки, мамлакатимизда рақамли
иқтисодиётни ривожлантирмасдан туриб унинг тараққиётига эришиб бўлмайди. Бу
борада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2020 йил –
Илм
-
маърифат ва
рақамли иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши мамлакатда ушбу соҳага берилаётган
эътибордан далолат беради.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли
иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини
янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, иқтисодиёт
тармоқлари ҳамда ҳар
бир ҳудудни рақамлаштириш, ҳукумат ахборот тизимлари ва
электрон хизматларни жорий этиш, шунингдек, рақамли технологиялардан кенг
фойдаланишни таъминлашга оид ташкилотларда тизимли чора
-
тадбирлар ишлаб
чиқилмоқда (Қарор, 2021). Шунингдек, норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатда ташкилотлар
фаолиятида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, шу жумладан уларнинг
ахборот тизимларини самарали ишлаши, корхона ва ташкилотларда бошқарув
жараёнларини
автоматлаштириш,
киберхавфсизлик
ва
давлат
органлари
маълумотларининг очиқлигини
таъминлаш каби долзарб вазифалар белгилаб берилган.
Юқорида қайд этилган ушбу вазифаларнинг корхона ва ташкилотларда бугунги
рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида бажарилиши бевосита, илғор тажрибаларга
таянган ҳолда, уларнинг талабларига мувофиқ келадиган замонавий
-
информацион
дастурлардан фойдаланишни ва уларни амалиётга тадбиқ этишни долзарб вазифа қилиб
қўймоқда.
Адабиётлар шарҳи.
1995 йилда америкалик дастурчи олим Николас Негропонте
42
ўзининг “Рақамли
бўлиш (Being Digital)” номли асарида “рақамли иқтисодиёт” атамаси илк маротаба
амалиётга қўлланилган бўлиб, бугунги кунда ушбу атамадан бутун дунёда кенг
фойдаланиб келмоқда. Олимнинг ушбу асарида рақамли иқтисодиётнинг шаклланиши,
ахборот оламини ягона рақамли тармоққа бирлашишини назарда тутиб, инсоният ва
уларнинг иқтисодий фаолиятини рақамлаштириш жараёнини тасвирлаб берган.
Олиб борилган тадқиқотлар давомида “рақамли иқтисодиёт” атамасига хорижий
олимлар томонидан берилган таъриф ва тавсифлар тадқиқ этилди.
Россия мамлакатининг норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларида “Рақамли иқтисодиёт –
бу
ишлаб чиқаришнинг асосий омили рақамли шаклдаги маълумотлар бўлган, катта
ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил натижаларидан фойдаланиш
анъанавий бошқарув шакллари билан таққосланганда, ҳар хил турдаги ишлаб
чиқариш,
технологиялар, ускуналар, сақлаш, сотиш, товар ва хизматлар етказиб бериш бўйича
маълумотлар самарадорлигини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган хўжалик
фаолият” (Указ, 2017), деб таъриф берилган.
Мамлакатимиз олимларидан профессор Аскаровнинг (2021) фикрича, “Рақамли
иқтисодиёт интернетда электрон тижорат орқали товар ва хизматлар билан савдо
қилувчи иқтисодиётдир”. Ушбу қисқа таърифда рақамли иқтисодиётнинг фақатгина
интернет тармоқлари орқали жараёнлари ҳисобга олинган бўлиб, бошқа ижтимоий
-
хўжалик жараёнларидаги иштироки ҳисобга олинмаган.
Файзуллаевнинг (2022) таъкидлашича, “рақамли иқтисодиёт –
бу иқтисодий
фаолиятда бошқарув усуллари ва ишлаб чиқариш технологияларини мунтазам
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
371
такомиллаштириб боришга имкон берувчи, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар
кўрсатишнинг
рақамли
моделларини
шакллантирувчи
рақамли
тармоқ
технологияларидан кенг фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва
технологик
муносабатларни қамраб олувчи макродаражадаги иқтисодий тизим”, деб таъкидлайди.
Батов (2020) “Рақамли иқтисодиёт –
муайян ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб
чиқариш муносабатларининг мавжудлиги билан тавсифланган ижтимоий
-
иқтисодий
тизим бўлиб, унда такрор ишлаб чиқариш жараёни рақамли технологиялар асосида
амалга оширилади...”, деб таъкидлайди. Ушбу таърифда рақамли иқтисодиёт кенг
кўламда тавсифланган бўлиб, рақамли иқтисодиётнинг ушбу таърифи ижтимоий
-
иқтисодий муносабатларнинг унга бўлган таъсирини ўз ичига олади.
А.Энговатованинг таъкидлашича, “Рақамли иқтисодиёт –
бу ишлаб чиқариш, қайта
ишлаш, сақлаш, етказишнинг янги усуллари ҳамда рақамли ахборот технологияларига
асосланган иқтисодиёт”
43
. Ушбу таъриф бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг барча
жабҳага кириб борганини, ахборот технологиялари ривожланган асрда ҳар бир соҳани
ташкил этиш ва юритишда зарурятини англатади.
Баранов (2018) “Рақамли иқтисодиёт –
бу рақамли технологияларнинг жамият
иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларига кириб
бориши, интернет орқали
ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида
ўзгарувчан маълумотлар билан мулоқот қилиш, мувофиқлаштириш, тезлик билан
алмашиш ва бизнес операцияларини амалга ошириш, иқтисодий муносабатлар
субъектларининг географик жойлашувини четлаб ўтиш”, деб ҳисоблайди. Бунда
иқтисодчи олим рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши рақамли технологиялар билан
боғлиқ эканлигига урғу беради.
Турли ахборот манбаларида қуйидаги таърифларни учратиш мумкин: “Рақамли
иқтисодиёт деганда, рақамли технологиялар орқали инсонлар, корхоналар, қурилмалар,
маълумотлар ва транзакцияларни улаш натижасида юзага келадиган иқтисодий фаолият
тушунилади. У интернет, мобил технологиялар, катта маълумотлар ва ахборот
-
коммуникация технологиялари каби турли тармоқлар ва технологиялар бўйлаб содир
бўладиган онлайн уланишлар ва транзакцияларни қамраб олади”
44
.
Юқорида тадқиқ этилган рақамли иқтисодиётга оид иқтисодий адабиётларда
хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан келтирилган таъриф ва тавсифлар ҳамда ушбу
иқтисодиётнинг характерли хусусиятлари маълум даражада унинг мазмун
-
моҳиятини
очиб беради. Шунингдек, ушбу тавсифлар бугунги кунда нафақат хорижий
мамлакатларда, балки Республикамизда ҳам рақамли иқтисодиёт шароитида ҳар бир
тармоқнинг тобора ривожланиб бораётганлигидан далолат беради. Демак, иқтисодий
адабиётлар ҳамда меъёрий ҳужжатларда “Рақамли иқтисодиёт” тушунчасига оид
келтирилган таъриф ва тавсифларни ўрганиш асосида айтиш мумкинки, ушбу жараён
ўзига хос мураккабликка эга.
Олиб борилган тадқиқотлар давомида эришилган натижалардан хулоса қилиб
айтиш мумкинки, рақамли иқтисодиёт шароитида турли тармоқларда, хоссатан хўжалик
юритувчи субъектларда молиявий
-
хўжалик фаолиятини инновацион юритиш,
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни тақдим этиш каби
вазифаларни долзарб қилиб қўймоқда.
Тадқиқот методологияси.
Рақамли
иқтисодиёт шароитида бозор иштирокчиларининг ҳисоб объекти
сифатидаги роли, хусусан рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида
https://ria.ru/20170616/1496663946.html
https://www.techtarget.com/searchcio/definition/digital-economy
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
372
корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил
этиш ва юритиш бўйича олиб борилган
тадқиқотда илмий абстракциялаш, иқтисодий таҳлил, монографик кузатув, қиёслаш,
индукция ва дедукция каби тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, рақамли иқтисодиёт бу нафақат мамлакатнинг
иқтисодий соҳалари фаолиятига, балки инсоният ижтимоий ҳаётига ҳам таъсири
натижаси ҳисобланади. Демак, рақамли иқтисодиёт турли тармоқларда даромад ва фойда
олиш мақсадида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг миллий
иқтисодиётга таъсири билан бир қаторда инсонларнинг ижтимоий
-
иқтисодий
масалаларини ҳал этишдаги инновацион жараёнларини ҳам ўз ичига қамраб олади.
Чунки, ҳар бир инсон бор эканки, у, бугунги кунда, рақамли иқтисодиётнинг нафидан,
унинг инновацион натижаларидан баҳраманд бўлмоқда. Мисол учун, ҳар бир ходимга
ойлик иш ҳақи ҳисоб
-
китоб қилинар экан маълум миқдорда унинг бир қисми пластик
картасига бориб тушади ва ушбу пластик картадан коммунал хизматлар, солиқлар, уяли
алоқа воситалари, интернет, шунингдек
бошқа давлат ташкилотлари ҳисоб
-
рақамларига
турли мақсадлар учун тўловлар амалга оширилади. Қолаверса, бугунги кунда энг тез
ривожланиб бораётган соҳалардан бири бўлиб ҳисобланган электрон тижорат орқали
савдо операциялари амалга оширилиб келинмоқда. Юқорида келтирилган мисолларнинг
барчаси кундалик ҳаётимизда узлуксиз рўй бериб, буларнинг барчаси рақамли
иқтисодиётнинг нишонасидир.
Бундан келиб чиқадики, корхона ва ташкилотлар билан бир қаторда оддий
инсонларнинг ижтимоий ҳаёти, уларнинг турмуш
-
тарзига ҳам рақамли иқтисодиётнинг
таъсири намоён бўлади. Шу боис, юқоридаги тадқиқотлар натижасида хулоса қилиб айта
оламизки, “Рақамли иқтисодиёт” атамасига таъриф беришда унинг ижтимоий
фаолиятларга таъсирини ҳам инобатга олган ҳолда муаллифлик таърифи ишлаб чиқиш
лозим. Бизнинг фикримизча,
“Рақамли иқтисодиёт –
бу ижтимоий
-
иқтисодий ва
хўжалик фаолиятида жараёнларнинг барча тармоқлар фаолиятига таъсир
кўрсатадиган инновацион ахборот технологияларининг таъсири натижаси”
.
Бизнинг берган ушбу таърифимизда рақамли иқтисодиётнинг барча соҳалардаги
таъсири натижаси ҳисобга олинган бўлиб, унинг мазмун
-
моҳиятини тўлиқроқ
тушунишга ёрдам беради. Қолаверса, мазкур муаллифлик таърифи рақамли иқтисодиёт
фанининг назарий ва амалий томондан такомиллаштиришга кўмаклашади.
Рақамли технологиялар бугунги кунда жамиятнинг барча тармоқларига кириб
бориб, ҳар
бир ижтимоий
-
иқтисодий ҳамда хўжалик жараёнларида ўз таъсирини
кўрсатиб келмоқда. Рақамли иқтисодиёт шароитида ушбу жараёнларни қуйидаги расм
орқали ифодалаш мумкин (1
-
расм):
Расм
маълумотларидан кўриш мумкинки, рақамли иқтисодиёт шароитида нафақат
корхона ва ташкилотлар, балки бошқа турдаги иштирокчилар ҳам жараёнларда
қатнашади. Ушбу субъектларнинг фаолияти бир
-
бири билан узвий боғлиқ бўлиб, улар
турли ижтимоий
-
иқтисодий ва хўжалик жараёнларида рўй беради. Хусусан, рақамли
технологиялар даврида инсонлар интернет тармоғига уланган мобил алоқа воситалари
орқали кундалик эҳтиёжларида фойдаланиладиган нарса ва буюмларни масофадан туриб
сотиб олишлари ёки солиқ, коммунал ва бошқа мажбурий тўловларини тўлашлари
мумкин.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
373
1-
расм. Рақамли иқтисодиёт шароитида бозор иштирокчиларининг
узвий боғлиқлиги
Манба:
тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.
Давлат ташкилотлари таркибида солиқ, статистика, соғлиқни сақлаш ва бошқа
турдаги турли фаолиятни амалга оширувчи субъектлар кириб, улар инсонлар ва
корхоналарнинг маълум даражадаги мажбуриятларини бажаришда ҳамда эҳтиёжларини
қондиришда намоён бўлади.
Нодавлат ташкилотлар таркибига эса, нодавлат таълим ташкилотлари, нодавлат
нотижорат ташкилотлар ва бошқаларни киритиш мумкин. Ушбу ташкилотлар фаолияти
бугунги кунда энг тез ривожланиб бораётган соҳалардан ҳисобланиб, худди бошқа
корхона ва ташкилотлар сингари инновацион жараёнларга қатнашади.
Давлат унитар корхоналари таркибида коммунал ёки бошқа хизматларни кўрсатиш
фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар кириб, улар аҳоли ва хўжалик юритувчи
субъектларга чиқинди ташиш, сув билан таъминлаш, уяли телефон алоқалари ва бошқа
фаолиятларни кўрсатадилар.
Тадқиқотлар натижаси сифатида айтиш мумкинки, рақамли технологиялар
жамиятнинг барча жабҳаларига салмоқли таъсир этиб, иқтисодиётнинг негизини
ташкил этиб келмоқда. Бу эса, рақамли иқтисодиёт шароитида унинг барча
иштирокчилари, хоссатан хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий
-
хўжалик
фаолиятининг такомиллашишига сабаб бўлмоқда. Зотан, бугунги кунга қадар хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятида уларнинг асосий бўлими бўлиб хизмат кўрсатиб
келаётган бухгалтерия ҳисоби тармоқларида ҳам инновацион фаолиятларини амалга
оширишга хизмат қилмоқда.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги кунда, мамлакатимизда рақамли
технологиялар ривожланиб бораётган бўлсада, бироқ барча соҳада бўлгани каби ушбу
соҳада ҳам муаммолар мавжуд бўлиб, олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги
хулосаларга келинди ҳамда илмий
-
амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
Биринчидан,
таълим соҳасида ахборот технологияларининг фойдаланиш даражаси
ривожланган мамлакатларга нисбатан паст даражада. Таълим даргоҳларида, хусусан
олий таълим тизимида ахборот технологиялари бўйича фанларни кўпайтириш,
Жараёнлар
Инсонл
ар
Давлат
ташки-
лотлари
Нодавлат
ташки-
лотлар
Банклар
Бошқа
субъект
лар
Давлат
унитар
корхоналари
Корхон
алар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
374
бухгалтерия ҳисоби таълим йўналишида бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизими каби
фанларни ҳар бир курсда ташкил этиш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Иккинчидан,
бугунги кунда бухгалтерия соҳасида энг долзарб вазифалардан бири
бўлиб ҳисобланган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш шароитида
бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш зарурияти мавжуд. Ҳозирги вақтда, хўжалик
юритувчи субъектлар томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишда фойдаланиб
келинаётган “1С:Предприятие” дастури Россия миллий стандартларига
таянган ҳолда
ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
мослаштириш зарурияти мавжуд.
Учинчидан,
информацион ахборот технологияларининг корхоналарда бериши
мумкин бўлган самарасини атрофлича баҳоламаслик, ушбу технологияларнинг
имкониятларидан
етарлича
фойдаланмаслик
ушбу
корхоналарда
рақамли
технологияларнинг улардан фойдаланиш даражаси паст бўлишига сабаб бўлмоқда. Шу
боис, Республикамиз корхоналарида рақамли технологиялардан кенг фойдаланишлари
учун давлат томонидан
кенг имкониятлар очиб бериш, уларнинг инновацион
фаолиятларини ривожлантириш бўйича ҳар томонлама шар
-
шароитлар очиб бериш,
жумладан ушбу фаолиятни амалга ошириш бўйича солиқ имтиёзларини бериш лозим,
деб ҳисоблаймиз.
Тўртинчидан,
мамлакатимизда рақамли технологиялар ривожланиб боришига
қарамасдан корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар тури
етарлича эмас ва ушбу миллий маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқаришга эҳтиёж
сезилмоқда. Бизнинг фикримизча, рақамли технологияларни ривожланган
давлатлар
қатори янада оптималлаштириш учун ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳамда илғор
тажрибалардан фойдаланиш зарур.
Бешинчидан,
рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида айрим
корхоналарда ишлаб чиқариш қувватлари пасайиши мумкин,
чунки мамлакатимизда
фаолият юритаётган барча корхоналар ҳам ушбу жараёнга бир хил даражада тайёр эмас.
Шу боис, бундай корхоналар давлат томонидан қўллаб
-
қувватланилиши, уларга
инвестицияларнинг киритилишига шарт
-
шароитлар қилиб берилиши зарур, деб
ҳисоблаймиз.
Олтинчидан,
мамлакатимизнинг
аксарият
корхоналарида
рақамли
технологияларни қўллашда хорижий мамлакатлардан мутахассис кадрлар ёлланилиб
келинмоқда. Демак, корхоналарда малакали инновацион фаолиятларни бажарувчи
кадрларга бўлган эҳтиёж ҳали ҳам мавжуд бўлиб, бу эса, мамлакатда фаолият юритаётган
олий ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларига ИТ соҳасидаги мутахассис кадрларни
тайёрлаш каби вазифаларни юклайди.
Юқорида биз томонимиздан ишлаб чиқилган ушбу хулоса ҳамда илмий
-
амалий
тавсияларимиз асосида
айтишимиз мумкинки,
рақамли иқтисодиёт шароитида
корхоналар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш, ишлаб чиқариш
жараёнларини кенгайтириб мoдeрнизациялаш бугунги кунда долзарб ва муҳим
масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Адабиётлар / Литература/ Re
ference:
Аскаров Н.И. (2021) Рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти ва ривожланиш йўллари.
Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. №1.
Баранов Д.Н. (2018) Сущност и содержание категории «Цифровая экономика».
Экономика и управление. №2 (25).
Батов Г.Х. (2020) Методологическое аспекты формирования цифровой экономики.
Цифровая экономика. №4 (12).
Қарор
(2021) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли
иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
375
янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 2021 йил 15 июнь. 373
-
сон.
Указ (2017) Указ Президента РФ от 9 мая 2017 г. № 203 “О стратегии развития
информационного общества в Российской Федерации на 2017 –
2030 годы”.
https://base.garant.ru/71670570/
Файзуллаев Ж.Н. (2022) Рақамли иқтисодиёт тушунчасининг моҳияти бўйича илмий
ёндашувлар таҳлили. Иқтисод ва молия. 1(149)
