Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59411

Ключевые слова:

налоговая политика налоговые поступления анализ риски эффективность цифровая платформа методы и инструменты межрегиональная налоговая инспекция анализоптимизация налоговые льготы налоговая ставка

Аннотация

В данной статье описаны роль и значение межрегиональной налоговой инспекции в совершенствовании масштабных реформ, направленных на создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговых сферах в стране, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. При этом были изучены некоторые важные реформы, реализуемые межрегиональной налоговой инспекцией в налоговой системе Узбекистана, а также разработаны научно-практические выводы и предложения на основе зарубежного опыта и его применения в нашей стране.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

380


МАМЛАКАТИМИЗНИНГ 2025 ЙИЛ УЧУН

СОЛИҚ

-

БЮДЖЕТ

СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИ

PhD

Мукимов Ботир Мирабзалович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0002-0826-1347

botir.mukimov@soliq.uz

Aннотация

.

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик

фаолиятини юритиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг

ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни

такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга

оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда
уни қўллаш бўйича илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ сиёсати, солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, хавфлар,

самарадорлик, рақамли платформа, усуллар ва воситалар,

ҳудудлараро

солиқ

инспекцияси, таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.

КОНЦЕПЦИЯ НАЛОГОВО

-

БЮДЖЕТНОЙ ПОЛИТИКИ

НАШЕЙ СТРАНЫ НА 2025 ГОД

к.э.н.

Мукимов Ботир Мирабзалович

Ташкентский государственный

экономический университет

Аннотация.

В данной статье описаны роль и значение межрегиональной

налоговой инспекции в совершенствовании масштабных реформ, направленных на

создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в
налоговых сферах в стране, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. При этом
были изучены некоторые важные реформы, реализуемые межрегиональной налоговой

инспекцией в налоговой системе Узбекистана, а также разработаны научно

-

практические выводы и предложения на основе зарубежного опыта и его применения в
нашей стране.

Ключевые слова:

налоговая политика, налоговые поступления, анализ, риски,

эффективность, цифровая платформа, методы и инструменты, межрегиональная

налоговая инспекция, анализ, оптимизация, налоговые льготы, налоговая ставка.

UO

K: 336.221.4

X SON - OKTABR, 2024

380-390


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

381

THE CONCEPT OF TAX-BUDGET POLICY OF OUR COUNTRY FOR 2025

PhD

Mukimov Botir Mirabzalovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article describes the role and importance of the interregional tax

inspectorate in improving large-scale reforms aimed at creating favorable conditions for doing

business in the tax sphere in the country and further strengthening the confidence of the business

community. At the same time, some important reforms implemented by the interregional tax
inspectorate in the tax system of Uzbekistan were studied, and scientific and practical conclusions

and proposals were developed based on foreign experience and its application in our country.

Keywords:

tax policy, tax revenues, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and

tools, interregional tax inspectorate, analysis, optimization, tax benefits, tax rate.

Кириш.

Солиқ сиёсати стратегияси орқали инклюзив ўсиш суръатларига эришиш, солиқ

тизимида даромадларни ошириш қобилиятини ошириш ҳамда давлат харажатларининг
барқарорлигини таъминлаш, ривожланаётган давлатларнинг фискал сиёсатини

кучайтириш, адолатли ва инклюзив солиқ тизимини жорий этиш, солиқ сиёсати

стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришда

рақамли платформалардан самарали фойдаланиш кабилар бу борадаги илмий тадқиқот

ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Ўзбекистон солиқ тизимида муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар

кўпинча иқтисодий ўсишни таъминлайдиган, инвестицияларни рағбатлантирадиган ва

давлат функциялари учун етарли даромад йиғилишини таъминлайдиган янада

самарали, шаффоф ва адолатли солиқ тузилмасини яратиш зарурати билан боғлиқ.

Адабиётлар шарҳи.

Федоров.

(2010)

фикрича, “маъмурий юкни камайтирадиган ва йирик солиқ

тўловчиларнинг

инвестиция

фаоллигини

рағбатлантирадиган

солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича чора

-

тадбирлар таклиф этган,

амалдаги солиқ имтиёзларини сезиларли даражада кенгайтирадиган ва тўлдирадиган

ҳамда ўз инвестиция манбаларини кўпайтирадиган йирик солиқ тўловчиларнинг

инвестиция фаолиятини солиқ орқали рағбатлантириш усуллари ва услубларини
ишлаб чиққан, уларнинг самарадорлигини баҳолаган”

Байбородина

(1993)

“солиқ ислоҳотлари –

солиқ тизимини кенг кўламли қайта

қуриш ва уни бошқариш механизмини ўзгартириш асосида солиқ муносабатларининг

чекланган ёки тубдан ўзгариши сифатида ” таърифлайди.

Майбуров

(2007)

“солиқ ислоҳоти солиқ тизимини тубдан ўзгартиришни давлат

солиқ сиёсатининг янги мазмунига мослаштириш ” деб таъкидлайди.

Дементьева

(2009)

солиқ сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг инъикоси

эканлигини, у мустақил аҳамиятга эгалиги ва солиқларнинг илмий назариясига

асосланиши лозимлигини таъкидлайди. “Амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг
натижалари кўп жиҳатдан давлат ўз иқтисодий сиёсатига қандай тузатишлар

киритишга мажбур эканлигини, солиқ тизимини қандай қуриш кераклигини

белгилайди” .

Карп

(2001)

Солиқ сиёсати давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги

умумий молиявий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, солиқ соҳасидаги давлат

фаолияти концепцияси, солиқ механизми, солиқ тизимини бошқариш каби

тушунчаларни ўз ичига олади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

382

Ситникованинг фикрича,

(2012)

“консолидациялашган солиқ тўловчилар гуруҳига

киритишда активларини тан олиш ёки махсус қайта баҳолаш зарур, гуруҳга киришдан

олдин корхонанинг зарарларини ўтказиш тартиби ишлаб чиқилиши лозим,

консолидациялашган солиқ тўловчининг молиявий

-

хўжалик фаолиятининг бир хил

қийматга эга бўлган субъект сифатида халқаро эътироф этилишига алоҳида эътибор
қаратилиши лозим”.

Дарькина

(2019)

йирик солиқ тўловчиларнинг хусусиятлари сифатида тўхталиб,

“йирик солиқ тўловчиларга қуйидаги хусусиятлар хосдир: катта пул оқими, кенг

кўламли ҳужжатлар айланмаси, соддалаштирилган тизим бўйича солиққа тортиладиган
турли таркибий бўлинмаларнинг интеграциясидан фойдаланиш, мамлакат ичида ҳам,

чет элда ҳам турли фирмалар билан ҳамкорлик мавжудлигидир”.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Солиқ сиёсати стратегияси орқали инклюзив ўсиш суръатларига эришиш, солиқ

тизимида даромадларни ошириш қобилиятини ошириш ҳамда давлат харажатларининг
барқарорлигини таъминлаш, ривожланаётган давлатларнинг фискал сиёсатини

кучайтириш, адолатли ва инклюзив солиқ тизимини жорий этиш,

солиқ сиёсати

стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришда

рақамли платформалардан самарали фойдаланиш кабилар бу

борадаги илмий тадқиқот

ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Ўзбекистонда ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичида янги

мазмундаги стратегик мақсадларни белгилаб берувчи солиқ сиёсатини шакллантириш
ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Солиқ тўловчилар фаолиятини

рағбатлантириш, солиқ юкини камайтириб бориш, адолатли солиқ тамойилларига

асосланган солиқ тизимини янада ривожлантириб бориш йўналишида сезиларли

ислоҳотлар амалга ошириш бу борадаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шу билан
бирга бундай солиқ сиёсатининг самарадорлигини таъминлашда,

ҳали ўз ечимини

кутаётган илмий

-

амалий муаммолар ҳам мавжуд.

Хусусан,

1.

Солиқ кодексининг 274

-

моддасида ҚҚС қоплаб берилиши қуйидаги

икки хил тартибда амалга оширилади:

а) тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида (йирик солиқ тўловчилар, экспортчилар,

чет эл дипломатик ваколатхоналар ва СРПларга);

б) бошқа ҳолатлар бўйича 30 кун ичида қоплаб берилади.

Таклиф:

1. ҚҚС салбий фарқ суммасини қоплаб беришни “Хавфини таҳлил қилиш”

тизими орқали аниқланадиган солиқ хавфи даражасига кўра:

паст ва ўрта хавф тоифасидаги солиқ тўловчилар учун 30 кундан кечиктирмай;

юқори хавф тоифасидаги солиқ тўловчилар учун 60 кундан 75 кунгача бўлган

муддатда амалга ошириш.

Ушбу қоида ҚҚСни қоплаб беришнинг тезлаштирилган тартиби ва барқарорлик

рейтинги “ААА” тоифасидаги субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Йирик солиқ тўловчиларга ҚҚС салбий фарқ суммасини умумий тартибга

мувофиқ (30 кун) қоплаб бериш (экспортни амалга оширадиган йирик солиқ

тўловчилар бундан мустасно).

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш

ҚҚС

Қозоғистонда 55

-

75 кун, Хитойда 60

-

90 кун ва Россияда 60 кун ичида қайтариб

берилади.

Тезлаштирилган тартиб татбиқ этиладиган тўловчиларга солиқнинг ўрни қоплаб

берилгандан кейин камерал солиқ текшируви ўтказилиши лозим ва солиқ суммаси

нотўғри қайтарилганлиги аниқланган ҳамда солиқ тўловчи фаолиятини тўхтатган

ҳолларда солиқ суммасини бюджетга қайта ундиришда муаммолар юзага келмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

383

Хусусан, 2023 йилда 1 028,2 млрд. сўм салбий фарқ суммаси қопланган 474 та

корхона томонидан ҚҚС суммаси қоплангандан кейин ҳисобланган 438,5 млрд. сўм ҚҚС

суммаси бюджетга тўланмаган.

Мисол учун, Бухоро вилоятида жойлашган “F.L.D” МЧЖга қишлоқ хўжалик

маҳсулотлари харид қилиниши натижасида ҳосил бўлган 1,1 млрд. сўм ҚҚС суммаси
2023 йил октябрь ойида қоплаб берилган. Ушбу корхонада 3 ноябрь куни ўтказилган

сайёр солиқ текширувида жамият

омборида ТМЗ қолдиғи мавжуд эмаслиги аниқланган.

Жамиятга текшириш натижаси бўйича 1,6 млрд. сўм ҚҚС ҳамда 2,2 млрд. сўм молиявий

жарима ҳисобланган бўлиб ушбу қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаган.

2.

Амалдаги ҳолат. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1

-

сон қарори

билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 57

-

бандида сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун

қуйидагилар асос бўлиши белгиланган:

1) хавфни бошқариш тизими орқали аниқланган солиқ хавфи мавжудлиги;

2) жисмоний ёки юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши ҳолати тўғрисидаги

мурожаатлари;

3) ОАВда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон

қилинганда;

4) ўтказилаётган камерал солиқ текширувида қўшимча маълумотлар олиш

зарурати юзага келганда;

5) ҚҚС тўловчиларни махсус рўйхатдан ўтказишда қўшимча солиқ назоратини

ўтказиш зарур бўлганда;

6) валюта операциялари асосланганлиги юзасидан солиқ органи юборган

сўровномага ҳужжатлар ёки ахборот тақдим этилмаганда;

7) суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ва

ташкилотларидан ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот тушганда.

Таклиф:

Солиқ инспекторлари томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш

жараёнида чек бермаслик ҳамда ходимлар сонини яшириш ҳолати аниқланганда, солиқ

инспекторининг билдиргиси сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлишини

белгилаш.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

Бугунги кунда 9 761 нафар солиқ ходимларининг 5 467 нафари (56 %), шундан 4

536 нафари 9 443 та маҳаллага ва 931 нафари ҚҚС тўловчи корхоналарга

бириктирилган. Ушбу солиқ инспекторида ўз ҳудудидаги субъектларда ҳуқуқбузарлик
факти аниқланганда фуқаролар мурожаати бўлмаса текшириш ўтказиш ваколати

мавжуд эмас. Ходим сонини яшириш ҳолати юзасидан фуқаролар мурожаати бўйича

2023 йил давомида 32 та, 2024 йил 1

-

чоракда 13 та ҳолатда солиқ текшируви ўтказилган

холос. 2024 йил 22 июль ҳолатига 176,9 мингта субъектда ўрнатилган 224,9 мингта

ОНКМларнинг 34,5 мингтасида (15%, ҳудудлар кесимида 25%гача) бир ой ва ундан
ортиқ муддат давомида умуман чек урилмаган.

3.

Амалдаги ҳолат. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66

-

сон

қарорига асосан, таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши

(камайтирилиши), улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда

30 кун мобайнида қайта рўйхатдан

ўтказилиши шарт. Бунда юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва

учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи

ҳужжатлар (пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол

-

мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона

ҳужжати, мол

-

мулкнинг олди

-

берди далолатномаси, киритилаётган мол

-

мулкка эгалик

ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар) рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим

этилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

384

Таклиф:

Қурилиш корхоналари томонидан устав жамғармаси ва ундаги

ўзгаришлар, жумладан, уставга киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотлар (ЭҲФ,

ОНКМ чеки, БЮД ва бошқа ҳужжатлар)ни ушбу операциялар содир этилгандан сўнг 20

кун муддатда солиқ органларига шахсий кабинет орқали тақдим этиш тартибини жорий

қилиш. Бунда солиқ органлари маълумотлар базасида белгиланган муддатда устав
жамғармасига улуш сифатида киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотлар акс

эттирилмаганда, уларни корхонага нисбатан текинга олинган мулк сифатида эътироф

этиш.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

Юридик шахслар томонидан устав жамғармасини ошириш (янгидан

шакллантириш) йўналиши бўйича ўтказилган таҳлил натижасида 2024 йил 1 апрель

ҳолатига 524,7 мингта корхона томонидан 660,8 трлн. сўмга устав жамғармаси

шакллантирилган ёки 2023 йил бошига нисбатан

148,4 фоиз (215,6 трлн. сўм)га устав

жамғармаси кўп шакллантирилган. Шунингдек, 2023 йилда 29,8 мингта корхона

томонидан 6,1 трлн. сўмга нақд пул маблағлари кўп киритилган. Масалан, ҚҚС
тўловчиси бўлган “W.E” МЧЖ томонидан жамиятнинг ягона таъсисчи А.Курбонов

томонидан киритилган устав капитали 2023 йил бошига 4,9 млрд. сўм бўлса, 2023 йил
йил охирига келиб 100,6 млрд. сўмни (95,7 млрд. сўмга ортган) ташкил этган. Шу билан

бирга жамият томонидан, 2022

-

2024 йиллар давомида қурилиш ишлари билан боғлиқ

25,4 млрд. сўмлик товар (хизмат)лар харид қилинган, жамиятнинг 2022 йил товар

айланмаси 5,8 млрд. сўмни, 2023 йилда 0 сўмни ташкил этган.

4.

Амалдаги ҳолат. 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 720

-

сон

қарорига асосан Кон

-

геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига Солиқ

қўмитаси билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда

қазиб

олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик

хулосасига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш ҳуқуқи берилган.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1

-

сон қарорига асосан солиқ

органлари томонидан ер қаъридан фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олган (ажратиб

олган) фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш учун Кон

-

геология фаолиятини

назорат қилиш ҳудудий инспекцияларининг мутахассисларини жалб қилиш йилига
икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

3. “Давлат харидлари тўғрида”ги Қонуннинг 71

-

моддасига асосан фақат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар

Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан

-

тўғри шартномалар бўйича товарнинг

(ишнинг, хизматнинг) давлат хариди амалга оширилиши мумкин.

Таклифлар:

Солиқ органларига маркшейдерлик хизматларини кўрсатувчи

ташкилотлар билан тўғридан

-

тўғри шартнома тузган ҳолда мутахассисларни жалб

қилиш ҳуқуқини бериш.

Бунда маркшейдерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотларга

ўлчов ишлари якуни бўйича қўшимча ундирилган ер қаъридан фойдаланганлик учун
солиқ суммасининг 10 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн
бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш

2023 йилда 836 та ҳолатда 6 млн. метр куб ноқонуний қазилма ҳажми аниқланиб

17,3 млрд. сўм миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланган. 2024 йилнинг 1

-

ярим йиллигида

123 та ҳолатда 848,7 минг метр куб ноқонуний қазилма ҳажми аниқланиб 2,8 млрд. сўм

миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланган.

Бугунги кунда жами 743 нафар маркшейдерлар мавжуд бўлиб, шундан 47 нафари

(6 фоиз) давлат идораларида, 696 нафари (94 фоиз) хусусий ташкилотларда (уларнинг

ўртача маркшейдерлик хизмат ҳақи 8 млн. сўм) фаолият юритади. Давлат

идораларидаги маркшейдрларнинг сони чекланганлиги ҳамда ер қаъридан

фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олган (ажратиб олган) фойдали қазилмалар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

385

ҳажмини

текшириш

учун

Кон

-

геология

фаолиятини

назорат

қилиш

инспекцияларининг мутахассисларини йилига икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда жалб

қилиш белгиланганлиги сабабли ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларида

солиқ назорати тадбирларини ўз вақтида ўтказиш имконияти мавжуд эмас.

5.

Амалдаги ҳолат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13

сентябрдаги ПҚ–

374-

сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар

томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика

тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 17

-

бандига асосан, назорат

қилувчи орган “хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган
текширувларнинг бошланиши ҳақида камида ўн иш куни олдин тадбиркорлик

субъектини унинг Ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси орқали

хабардор қилиши шарт.

Таклиф:

“Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан солиқ базасини

яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган сайёр солиқ

текширувларининг бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш
муддатини ўн иш кунидан бир иш кунига камайтириш.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

Тадбиркорлик субъекти “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижасига асосан сайёр

солиқ текшируви ўтказилиши бўйича 10 иш куни олдин хабардор қилинганда солиқ

назоратидан қочиш мақсадида бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш ёки бошқа корхона таркибига

қўшиш йўли билан тугатиш

каби схемалардан фойдаланилмоқда. Масалан, савдо

фаолияти билан шуғулланувчи “Ш.Н.У” МЧЖда товарларнинг кирим –

чиқим

операциясида аниқланган 460 млрд. сўмлик тафовут бўйича жамият солиқ текшируви

ўтказилиши юзасидан хабарномани олгандан 2 кундан сўнг, манзилини Андижондан

Наманганга ўзгартириб, 1 ойдан кейин Тошкент шаҳридаги “Нанотек” МЧЖга қўшилиш

йўли билан тугатилган. Натижада жамиятда сайёр солиқ текширувини ўтказиш
чекланган. Шунингдек, сайёр солиқ текшируви ўтказилиши бўйича 10 кун олдин

хабарнома юборилган ва кузатувга олинган 73 та субъект томонидан аслида нақд пулга

реализация қилинган товарлар бўйича 123,9 млрд. сўм ЭҲФ расмийлаштирилган ва 24,9

млрд. сўмлик ОНКМ чеки урилган. Ушбу субъектларда текшириш бошланганидан сўнг
68,9 млрд. сўм ЭҲФ расмийлаштирилиб, 28,7 млрд. сўм ОНКМ чеки урилган. Мисол учун,

Сирдарё вилоятидаги “B.C Trade” МЧЖ томонидан 30.10.2023 йилда хабарнома

юборилгандан кейин 18.11.2023 йилгача реализация қилинган товарлар бўйича 38,3

млрд. сўмлик ЭҲФ расмийлаштирилган.

6.

Амалдаги ҳолат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29

июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини

янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-5168-

сон қарорига асосан

юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан

келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмаслиги
белгиланган. Шу сабабли, бугунги кунда сайёр солиқ текширувлари бўйича буйруқлар
ҳам адлия бошқармалари ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари билан

келишилмоқда.

Таклиф:

Солиқ текширувига оид юридик тусдаги ҳужжатларни адлия

органларининг юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан кўриб чиқиш

(келишиш) талабини бекор қилиш.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ

-5168-

сон қарорига асосан

маъмурий жавобгарлик, маъмурий суд ишларини юритиш, фуқаролик процессуал,

жиноят

-

процессуал, жиноят

-

ижроия, иқтисодий процессуал қонунчиликка мувофиқ

қабул қилинадиган ҳужжатлар ҳам адлия органлари билан келишилмайди. Шунга

асосан, солиқлар ва йиғимларни ундириш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

386

тўғрисидаги ҳужжатлар Солиқ кодексига асосан қабул қилиниши ҳамда бунга бошқа
органларнинг аралашувини чеклаш мақсадида киритилмоқда.

7.

Амалдаги ҳолат. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66

-

сон

қарорига асосан адлия органлари томонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан

ўтказишда, уларнинг таъсисчилари томонидан олдин ташкил этилган корхоналар
шубҳали ёки банкрот деб топилган ёхуд кўп миқдорда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлса

ҳам бошқа юридик шахсни ташкил этишга чеклов ўрнатилмаган.

Таклифлар:

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида, корхонанинг

раҳбари ёки таъсисчиси сифатида кўрсатилаётган фуқаролар иштирокида аввал
юридик шахс ташкил этилган ёки этилмаганлигини текшириш амалиётини жорий

этиш. Бунда:

1-

вариант аввал ташкил этилган корхонасининг фаолияти солиқ органлари

томонидан шубҳали деб топилган бўлса;

2-

вариант аввал ташкил этилган корхонасининг фаолияти солиқ органлари

томонидан шубҳали ёки банкрот деб топилган бўлса;

3-

вариант аввал ташкил этилган корхонасининг фаолияти солиқ органлари

томонидан шубҳали ёки банкрот деб топилган ёхуд кўп миқдорда (БҲМ 300 баравари

-

102,0 млн. сўм) солиқ қарздорлиги мавжуд бўлса, ушбу фуқароларга нисбатан юридик

шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиш имкониятини чеклаш ва солиқ мажбуриятлари

тўлиқ бажарилгандан сўнг фаолиятини давом этишга рухсат бериш.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ текширувларидан қочиш ва

қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини тўламаслик мақсадида амалдаги

корхонасини ўрнига янгидан юридик шахс ташкил қилган ҳолда фаолиятини давом

эттириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Жорий йилда 4 501 та ташкил этилган

корхоналарнинг 32,0 млрд. сўм солиқ қарзи мавжуд. Ушбу корхоналарнинг раҳбарлари
томонидан олдин 3 871 та корхона ташкил қилинган (2 751 та (71%) фаолият

кўрсатмаётган, 754 та ихтиёрий тугатиш жараёнида, 232 та банкротлик жараёнида, 134

та ҳаракатсиз ҳолатда) ва уларнинг солиқ қарзи 124,6 млрд. сўмни ташкил қилади.

Солиқ қўмитасининг soliq.uz расмий сайтида 20 июль ҳолатига 4 295 та шубҳали
корхоналар эълон қилинган. Бугунги кунда солиқ қарзи 100,0 млн. сўмдан юқори бўлган

11,4 мингта корхонанинг 11,8 трлн. сўм миқдорда қарздорлиги мавжуд. 5,7 мингта

корхона 4,1 трлн. сўм қарзи мавжуд бўлгани сабабли тўловга қобилятсиз деб топилган.

Шубҳали деб топилган 1,8 мингта корхонанинг 4,5 трлн. сўм солиқ қарзи мавжуд. Буюк
Британияда янги очилаётган корхонага фуқарони раҳбар этиб тайинлашдан олдин,

унинг раҳбарлигида бўлган ташкилотлар текширилади ва агарда банкрот ҳолатида

бўлган корхона аниқланса, унинг раҳбарлигида янги корхона очишга рухсат

берилмайди. Россияда корхонанинг раҳбари ёки таъсисчиси устав капиталида 50

фоиздан юқори улушга эга бўлиб, ушбу корхона катта қарз сабабли ёпилган бўлса,
мазкур корхонанинг раҳбари ёки таъсисчисига янги корхона очишга рухсат
берилмайди.

8.

Амалдаги ҳолат. Солиқ кодексининг 414

-

моддасига асосан, қайта тикланувчи

энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган)
ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб

чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга

мол

-

мулк солиғидан озод этилган. Солиқ кодексининг 428

-

моддасида қайта

тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия
манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари

бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга солиқдан озод

этилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

387

Таклиф

: Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати

0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун ушбу қурилмалар эгаллаган майдон

доирасида мол

-

мулк солиғидан имтиёз қўлланилишини жорий этиш.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

Амалдаги тартибга мувофиқ ер солиғидан фарқли равишда номинал қуввати 0,1

МВт ва ундан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан

энергия ишлаб чиқарувчиларнинг бутун кўчмас мулкига солиқ имтиёзи берилган.

Масалан, мулк солиғи базаси 100 млрд. сўм бўлган юридик шахс номинал қуввати 0,1

МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатса, ҳар йилига 1,5
млрд. сўм (100 млрд. *1,5%), 10 йил давомида жами 15 млрд. сўм солиқ имтиёзидан

фойдаланиши мумкин. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (қуёш

панель) ўрнатувчи “Solar Nature” МЧЖ маълумотларига кўра 1,0 квт номинал

қувватдаги қурилмани ўрнатиш нархи 6,0 млн. сўм (0,1 МВт ўртача 600,0 млн.. сўм)
атрофида бўлиши маълум бўлди. 2024 йилнинг 5 ойи давомида 79 та корхона

томонидан 48,0 млрд. сўм имтиёздан фойдаланилган. Россияда янги ишга
тушуриладиган юқори энергия самарадорликка эга бўлган объектлар 3 йил муддатга

мол

-

мулк солиғидан озод этилади. АҚШнинг бир қатор штатларида (Техас, Виржиния,

Жоржия) тегишли сертификатга эга бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (бино,

ускуналар) мол

-

мулк солиғидан озод этилади. Имтиёзни қўллаш учун ваколатли

маҳаллий ҳокимият органи томонидан тегишли хулоса тақдим этилиши лозим.

9.

Амалдаги ҳолат. 1. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро

этиш тўғрисида”ги Қонунининг 3

-

моддасига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа

органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Мажбурий ижро бюроси органларининг

давлат ижрочилари зиммасига юклатилган.

2. ПҚ–

3016-

сон (30.05.2017 йил) қарор билан тасдиқланган “Бош прокуратура

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, хатланган ва олиб
қўйилган мол

-

мулкнинг баҳоланиши, сақланиши ва сотилишини ташкил қилиш

Бюронинг вазифа ва функциялари ҳисобланади.

Таклиф:

1. Солиқ органларига қуйидаги ваколатларни бериш:

солиқ қарзини қарздорнинг ягона ғазна ҳисобварақларидан ва (ёки) махсус

мақсадли ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш;

суд қарори асосида ёки тан олинган солиқ қарзи бўйича ундирувни жисмоний

шахсларнинг пул маблағлари, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратиш,

уларнинг мол

-

мулкига тақиқ қўйиш;

солиқ қарзини дебиторлари ҳисобидан ундириш.

2. Таъсисчилиги ёки раҳбарлигидаги юридик шахсларнинг, шунингдек, ер, мол

-

мулк ва даромад солиқлари бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган (шу жумладан ҳисобдан

чиқарилган) жисмоний шахсларни, солиқ қарзи тўлиқ тўланмагунга қадар, Ўзбекистон

Республикасидан чиқиб кетишларига, давлат хизматларидан (ижтимоий аҳамиятга эга
давлат хизматлари бундан мустасно) фойдаланишларига йўл қўймаслик.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

Кўрилаётган таъсир чораларига қарамасдан солиқ қарзи юқорилигича қолмоқда.

Жорий йилнинг 20 июнь ҳолатига жами солиқ қарзи 8,4 трлн. сўмни ташкил этиб, йил
бошига (6,2 трлн. сўм) нисбатан 2,2 трлн. сўмга ошган. Солиқ қарзини мол

-

мулк

ҳисобидан ундириш бўйича Мажбурий ижро бюролари иш юритувидаги 5,1 трлн.

сўмлик 246,9 мингта ижро ҳужжатидан 3,9 трлн. сўми 204,4 мингтасининг ижро муддати

қонунчиликда белгиланган икки ойлик муддатдан ўтган. Жумладан, 81,7 мингтаси
(33%) 2 ойдан 6 ойгача, 68,2 мингтаси (27,6%) 6 ойдан 1 йилгача ва 54,6 мингтаси

(22,1%) 1 йилдан ортиқ вақтдан буён ижрода қолмоқда. Мажбурий ижро бюросининг иш

юритувидаги 2,8 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича 20,1 мингта қарздор

корхоналарнинг 79,7 мингта мол

-

мулклари (34,8 мингта автотранспорт

воситалари,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

388

35,1 мингта нотурар объектлари ва 9,8 мингта махсус техникалари) мавжуд. Австрия,
Аргентина, Бельгия, Бразилия, Венгрия, Германия, Греция, Дания, Исроил, Испания,

Италия, Кипр, Жанубий Корея, Люксембург, Мексика, Нидерландия, Норвегия, Польша,

Португалия,

Словакия, Словения, Туркия, Финляндия, Франция, Чехия, Швейцария,

Эстония ва Япония каби давлатлар қонунчилигида давлат буюртмаси бўйича шартнома
тузишда солиқ қарзининг мавжуд бўлмаслиги асосий шарт бўлиб ҳисобланади.

10.

Амалдаги ҳолат. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104

-

сон

қарорига асосан ташқи реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар
ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан берилади.

Паспорт берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

йиғим ундирилади ва ваколатли органлар ўртасида тақсимланади (10% Адлия

вазирлигининг

жамғармасига,

11,25%

Рақамли

технологиялар

вазирлиги

жамғармасига, 39,75% тегишли ҳокимликларга, 39% Рақобатни ривожлантиришга

кўмаклашиш жамғармасига).

Таклиф:

1. Ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) ҳисобини

юритувчи ягона электрон тизимни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан
интеграция қилиш.

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси

томонидан ташқи рекламани жойлаштириш учун минимал нархларни белгилаш

тартибини жорий этиш.

3. Ташқи реклама объектларини ўрнатиш ёки жойлаштириш мақсадида

тузиладиган шартномаларни (ижара, текин фойдаланиш ва бошқалар) солиқ

органларида ҳисобга қўйилишини белгилаш ва ҳисобга қўйилмаганда солиқ

органларига ахборотларни тақдим этмаслик деб баҳоланиб Солиқ кодексининг 2271

-

моддасида белгиланган жавобгарликка тортиш.

4. Кўчмас мулк ҳисобланмаган ташқи реклама воситалари жойлаштирилган

объектларни ва ер майдонларини мол

-

мулк ва ер солиғи объектига киритиш. Бунда

солиқларни реклама учун тақдим этилган объектлар, жумладан реклама

жойлаштирилган (кўрсатиладиган ва (ёки) намойиш этиладиган) жами майдондан
келиб чиқиб ҳисоблаш.

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

2024 йилнинг 1

-

ярим йиллигида реклама фаолияти билан шуғулланувчи 8,7

мингта ЯТТ мавжуд бўлиб, уларнинг жами товар айланмаси 779 млрд. сўмни ташкил
этиб, 49,6 млрд. сўм солиқ тўлаган. Ташқи реклама объектларини ҳисобга олиш ва солиқ

маъмуриятчилигининг самарадорлигини ошириш мақсадида киритилмоқда.

Ўтказилган таҳлилларда реклама хизматлари кўрсатиш фаолияти билан

шуғулланувчи корхоналар солиқ ҳисоботларига мувофиқ, 2023 йил давомида 14,4 млрд.

сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бироқ ушбу корхоналарнинг расмий веб сайтидаги
маълумотлар бўйича таҳлил қилинганда, корхоналарнинг ташқи реклама хизмати
бўйича 31,7 млрд. сўмдан ортиқ хизматлар кўрсатилганлиги ва бунинг натижасида

бюджетга ўртача 3,9 млрд. сўм солиқлар ҳисобланмасдан қолганлиги маълум бўлмоқда.

Маҳаллий ҳокимликлар маълумотларига кўра, республикада 571 нафар шахсларга
тегишли қарийб 12 мингта ташқи реклама конструкциялари мавжуд бўлиб, 338 нафар

юридик ва жисмоний шахслар ташқи реклама фаолияти билан шуғулланади (қолган 233

нафари ўз реклама эҳтиёжи учун фойдаланади).

11.

Амалдаги ҳолат. Солиқ кодексининг VI бўлимига мувофиқ трансферт нархлари

асосида солиқларни ҳисоблаш ва ундириш белгиланган. Солиқ кодексининг 176

-

моддасига асосан Давлат солиқ қўмитаси трансферт нархни белгилашда солиқ назорати

доирасида тегишли солиқларнинг тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишини

текширади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

389

Таклиф

.Трансферт нархларни белгилашда солиқ назорати тадбирларини амалга

ошириш ваколатини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ

инспекциясига ҳам бериш. (Солиқ кодексининг 176

-

моддасига тегишли ўзгартириш

киритилади).

Таклиф қилинаётган шартлардан кутилган таъсир ва асослантириш.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясига бундай

ваколат берилмаганлиги сабабли, бугунги кунга қадар биронта ҳам йирик солиқ

тўловчилар бўйича трансферт нархлари асосида солиқ назорат тадбирлари амалга

оширилмаган.

Жанубий Корея, Украина ва Қозоғистонда трансферт нархларни белгилашда солиқ

назорати тадбирларини амалга ошириш ваколати йирик солиқ тўловчилар

инспекцияларига берилган.

11.

Амалдаги ҳолат. 1. Фуқаролик кодексининг 386

-

моддасига асосан жисмоний

шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш олди

-

сотди шартномаси ва

қабул қилиш

-

топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75

-

сон қарорига 2

-

иловаси 14

-

бандига асосан, хизмат кўрсатиш официантлар томонидан амалга ошириладиган барча
умумий овқатланиш объектларида берилган маҳсулот учун ҳақ тўлаш официант берган

счёт ёки белгиланган намунадаги назорат

-

касса машиналари, қонун ҳужжатларида

назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат

-

касса машиналари ёки виртуал кассалар

чеки бўйича амалга оширилади.

Таклиф:

1. Жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид

қилганда тегишли ахборотларни (сотувчи, харид қилинган маҳсулот тури, нархи,

миқдори, қиймати) солиқ органларининг хаборот тизимида акс эттирилганда бирламчи

ҳужжатлар мавжудлигига тенглаштириш;

2. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан Мижоз билан ҳисоб

-

китоб

қилишдан олдин харидорларга ОНКМ қоғоз чекларини чиқариб беришни мажбурий

қилиб белгилаш.

Натижада

Солиқ кодексининг 378

-

моддасига асосан уй хўжалигида ёки деҳқон

хўжалигида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинган
даромадлар даромад солиғига тортилмайди.

Амалиётда умумий овқатланиш корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари бир вақтнинг ўзида турли хил шахслардан харид қилиниши ҳамда

жисмоний шахслар билан олди

-

сотди шартномасини тузиш мураккаблиги сабабли

харид қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кирим қилишда қонунчилик

талабларини бажармаслик ҳолатлари юзага келмоқда. Бугунги кунда 16,2 мингта

умумий овқатланиш корхонаси мавжуд, уларнинг 2023 йилдаги товар айланмаси 11,8

трлн сўмни, кирим қилинган маҳсулотлар ҳажми 9,5 трлн сўмни (шундан 1,0 трлн сўми

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ташкил этган.

2. Бугунги кунда 15,5 мингта умумий овқатланиш корхоналари мавжуд бўлиб,

шундан 2,4 мингтасида ўрнатилган фаол ОНКМларга бир ой ва ундан ортиқ муддат

давомида умуман чек урилмаган. Бу тартиб, НКМ чекларини беришни рад этиш каби

ҳолатларнинг олдини олади ҳамда инсофли солиқ тўловчилар учун 2 та қоғоз ўрнига
битта қоғоз ҳужжатни тақдим этиш имкониятини яратади. Яъни, дастлаб ҳисоб

-

китоб

чеки, пул тўлангандан кейин НКМ чеки тақдим қилиниши олди олинади ва қоғоз

харажатларини камайтиради.

Россия Федерацияси 2003 йил 22 майдаги 54

-

Ф3

-

сон “Назорат касса техникасидан

фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритиб умумий овқатланиш

корхоналарида мижоз ҳисоб

-

китобни қилишидан олдин харидорларга НКМдан қоғоз

чекларни чиқариб бериши мажбурий

қилиб белгиланди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

390

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан

бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш чора

-

тадбирларини давом эттириш, шу

жумладан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилари учун қўшимча

чекловлар ўрнатиш тизимини жорий қилиш керак.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Дарькина Ю.А.

(2019)

Особенности налогового администрирования крупнейших

налогоплательщиков. Interactive science. 3 (37)

.

Дементьева

Н.М.

(2009)

Налоговая

политика

государства.

https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689

Карп М.В

(2001)

Налоговый менеджмент: Учебник

.

М.: Юнити

-

дана,

39 с.

Майбуров И.А.

(2007)

Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов,

обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова.

-

М.: юнити

-

дана

.

Ситникова О

.

В

. (2012)

Совершенствование налогообложения крупнеиших

консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание
ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Федоров А

.

Н

. (2010)

Налоговое администрирование и стимулирование

инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков. Автореферат
диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Нижний
Новгород.

Юнак А

.

А

. (2009)

Проблемы правового регулирования налогового контроля и учета

крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой
степени кандидат юридических наук. Москва с.12.

Библиографические ссылки

Дарькина Ю.А. (2019) Особенности налогового администрирования крупнейших налогоплательщиков. Interactive science. 3 (37).

Дементьева Н.М. (2009) Налоговая политика государства. https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689

Карп М.В (2001) Налоговый менеджмент: Учебник. М.: Юнити-дана, 39 с.

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова.-М.: юнити-дана.

Ситникова О.В. (2012) Совершенствование налогообложения крупнеиших консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Федоров А.Н. (2010) Налоговое администрирование и стимулирование инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Нижний Новгород.

Юнак А.А. (2009) Проблемы правового регулирования налогового контроля и учета крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат юридических наук. Москва с.12.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)