Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
358
АҲОЛИ
ДАРОМАДЛАРИНИ
ФИСКАЛ
ВОСИТАЛАР
ОРҚАЛИ
ТАРТИБГА
СОЛИШ
DSc, проф.
Абдуллаев Зафаржон Алижонович
Тошкент технология, менежмент ва коммуникациялар институти
ORCID: 0000-0002-4827-1040
Аннотация
.
Мазкур мақолада аҳоли даромадларини фискал воситалар орқали
тартибга солиш масаласи кўриб чиқилган. Тадқиқотда аҳоли даромадлари тенгсизлиги
даражасини камайтиришга солиқлар таъсирини баҳолашга оид назарий ва эмпирик илмий
адабиётлар ўрганилган. Шунингдек, мақолада аҳоли даромади таркиби, аҳоли даромадлар
тенгсизлигига фискал воситаларни таъсири тадқиқ қилинган. Аҳоли даромадларининг
нотекис тақсимланишига (Жини коэффициенти) таъсир этувчи омилларни регрессион
таҳлили амалга оширилган. Ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида аҳоли
даромадларини фискал воситалар орқали тартибга солиш бўйича хулосалар
шакллантирилган.
Калит сўзлар:
аҳоли даромади,
иш ҳақи, трансферт, мулкий даромад, фискал
воситалар, солиқ солиш, даромад солиғи, солиқ ставкаси.
РЕГУЛИРОВАНИЕ ДОХОДОВ НАСЕЛЕНИЯ ФИСКАЛЬНЫМИ ИНСТРУМЕНТАМИ
DSc, проф.
Абдуллаев Зафаржон Алижонович
Ташкентский институт технологии, менеджмента и коммуникаций
Аннотация.
В данной статье рассматривался вопрос регулирования доходов
населения фискальными инструментами. В исследовании изучена теоретическая и
эмпирическая научная литература по оценке влияния налогов на снижение уровня
неравенства доходов населения. Также, в статье проанализирована структура доходов
населения, влияние фискальных инструментов на неравенство доходов населения.
Проведен
регрессионный анализ факторов, влияющих
на неравномерное распределение доходов
населения (коэффициент Джини). В результате проведенных исследований и анализа
сформированы выводы о регулировании доходов населения фискальными инструментами.
Ключевые слова:
доход население, зарплата, трансферт, имущественные доходы,
фискальные инструменты, налогообложение, подоходный налог, налоговая ставка.
REGULATION OF POPULATION INCOME BY FISCAL INSTRUMENTS
DSc, prof.
Abdullaev Zafarjon Alijonovich
Tashkent Institute of Technology, Management and Communications
А
bstract
.
This article examined the issue of regulating the population's income using fiscal
instruments. The study examined theoretical and empirical scientific literature on assessing the
impact of taxes on reducing income inequality. The article also analyzes the structure of population
income and the impact of fiscal instruments on income inequality. A regression analysis of factors
influencing the uneven distribution of population income (Gini coefficient) was conducted. As a result
of the research and analysis, conclusions were drawn about the regulation of population incomes by
fiscal instruments.
Keywords:
income population, salary, transfer, property income, fiscal instruments, taxation,
income tax, tax rate.
UO
‘
K: 351.713
XI SON - NOYABR, 2024
358-371
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
359
Кириш
.
Аксарият
иқтисодчи
олимларнинг
таъкидлашича
,
аҳоли
даромадларини
фискал
воситалар
орқакли
тартибга
солишда
ҳар
қандай
солиқ
тизимида
прогрессив
шкаладаги
даромад
солиғи
солиниши
муҳим
самарали
солиқ
инструменти
бўлиши
мумкин
деб
тахмин
қилинади
.
Шу
билан
бирга
,
ривожланган
ва
ривожланаётган
иқтисодиётли
мамлакатларда
ҳам
битта
ёки
турли
компанияларда
ёки
давлат
ташкилотларида
ишловчиларнинг
малакали
ишчилар
меҳнатига
тўланган
даромад
,
албатта
,
бошқа
ишчиларга
тўланадиган
даромаддан
анча
юқори
бўлиши
лозим
ва
табиий
ҳолдир
.
АҚШ
ва
Ғарбий
Европанинг
ривожланган
мамлакатларида
юқори
ва
паст
даромадларга
солиқ
ставкаларини
қўлланиши
кенг
доирада
ва
узоқ
вақт
давомида
муҳокама
қилинган
масалардан
бўлсада
,
бироқ
,
даромадни
тақсимлашда
солиқ
ставкаси
муҳим
инструмент
бўлишига
қарамасдан
,
асос
сифатида
олиб
ўрганиладиган
тегишли
илмий
назария
деярли
мавжуд
эмас
.
Умуман
олганда
,
қайта
тақсимловчи
прогрессив
солиққа
тортиш
одатда
жисмоний
шахснинг
даромади
(
аниқроғи
,
унинг
таминий
даромади
миқдорига
)
билан
боғлиқдир
.
Жисмоний
шахснинг
аниқ
интеллект
коэффициенти
(I.Q.),
илмий
даражаси
,
яшаш
жойи
,
ёши
ёки
ижтимоий
мавқеи
орқали
унинг
даромад
олиш
потенциали
тўғрисидаги
ахборотга
эга
бўлиш
мумкин
бўлсада
,
аммо
табиий
равишдаги
тахминда
даромад
потенциалини
энг
ишончли
кўрсаткич
бўлиб
,
оладиган
даромади
ҳисобланади
(Mirrlees, 1971).
Аҳоли
даромадларни
тақсимоти
ишлаб
чиқариш
жараёнининг
босқичлардан
бири
бўлиб
,
аҳолининг
даромадларини
шакллантириш
жараёнида
вужудга
келадиган
тақсимот
муносабатлари
бу
–
муносабатлар
субъектлари
ўртасида
мулкий
муносабатларга
,
иқтисодий
манфаатларга
асосланган
ва
аҳоли
даромадлари
функцияларини
амалга
оширишга
қаратилган
объектив
мавжуд
ва
етарлича
барқарор
муносабатлардир
.
Аҳолининг
даромадлари
иқтисодий
категория
сифатида
жамиятда
уй
хўжаликлари
ёки
шахслар
ўртасида
яратилган
маҳсулотни
ишлаб
чиқариш
,
тақсимлаш
,
айирбошлаш
,
истеъмол
қилиш
жараёнидаги
реал
иқтисодий
муносабатларини
акс
эттиради
(
Такмакова
, 2003).
Аҳоли даромадларини тартибга солиш қайта тақсимлаш асосида фискал
сиёсатнинг солиқ ва трансферт воситалари орқали амалга оширилади. Аҳоли
даромадларини фискал воситалар орқали тартибга тартибга солишда солиқлар, хусусан
жисмоний шахсларнинг даромал солиғи муҳим аҳамиятга эгадир.
Адабиётлар шарҳи.
Умуман олганда, иқтисодчи олимлар томонидан оптимал солиққа тортишда
Ramsey ва Mirrleesларнинг фундаментал илмий ишларига асосланган. Оптимал солиққа
тортишнинг стандарт назарияси шуни кўрсатадики, солиқ тизими бир қатор
чекловларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий фаравонлик функциясини максимал
даражада ошириши керак. Оптимал солиққа тортиш бўйича назарий адабиётларнинг
умумий таҳлилида индивидуал нафлиликнинг ночизиқли функцияси ҳисобланган
ижтимоий таъминот функциясидан фойдаланилган ва бу ижтимоий режалаштирувчига
нафлиликни тенг тақсимлаш имкониятини беради. Бироқ, айрим тадқиқотларда
индивидуал нафлилик чизиқли функцияси ижтимоий таъминот функцияси сифатида
фараз қилинган ҳолда ижтимоий режалаштирувчи фақат ўртача нафлилик ҳақида
қайғуради, деб тахмин қилинади (Mankiw ва бошқалар, 2009). Ramsey (1927) фикрига
кўра, самарали солиққа тортиш фақат бир солиқни эмас, тўлиқ солиқлар тўпламини
жорий этишни талаб қилади. Шу билан бирга, бу фоизли даромадларни солиққа
тортишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ramsey томонидан истеъмол ва жамғармани иккита
турли товарлар сифатида кўриб чиқади ва капиталга иш ҳақидан даромадга нисбатан
анча паст ставкада солиқ солиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. “Нафлилик”
тушунчаси оптимал солиққа тортиш бўйича махсус адабиётларда “даромад”
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
360
тушунчасидан ҳам кўпроқ қўлланилиб, бундай феноменга қуйидаги тушунтиришлар
берилган:
биринчидан, индивидлар бевосита солиқлар кўпайишига жавобан ўз
даромадларининг камайишини қоплаш учун юқори меҳнат самарадорлиги билан жавоб
бериши анча кенг тарқалган. Улар учун меҳнат қилишнинг ортиб бориши солиқдан
кейинги даромаднинг пасайиши кутилаётган суммага солиқнинг тўлиқ қиймати
ошишига қадар қўшилиши зарур бўлган қийматдан иборат. Иккинчидан, солиқдан
кейинги даромад миқдорининг тенгсизлик даражаси таҳлили
хатоликларга олиб
келиши мумкин, чунки бу тенгсизликка қандай омиллар сабаб бўлганлиги аниқ эмас.
Учинчидан, истеъмол товарларига билвосита солиқлар солиниши нархлар ва
истеъмолчиларнинг истеъмол структурасини ўзгартиради. Бу эса, ўз навбатида,
номинал даромадни реал даромадга ўтказишда истеъмол нархлар индексидаги муҳим
кўрсаткичлар ўзгаришига олиб келади (Heady,1993).
Юқоридаги мулоҳазаларга асосланиб, нафлилик функциясини қуйидагича
ифодалаш мумкин:
(1)
бу ерда: U‒нафлилик; х
ἰ
‒товар истеъмоли, шу жумладан, жорий жамғармага боғлиқ
келгусидаги истеъмол; L‒таклиф қилинган меҳнат миқдори.
Фақат солиқлар ушлангандан кейинги реал даромад (Y) билан ифодаланган
истеъмолнинг умумий ҳажми муҳим аҳамиятга эга бўлиб, нафлилик функцияси
қуйидаги кўринишга эга бўлади:
(2)
Мамонова ва Алениковларнинг (2011) фикрига кўра, солиқларни ўрганишда
иккита асосий жиҳатларни, солиққа тортиш мақсади ва солиққа
тортиш самарасига
ажратиш мумкин бўлиб, мақсад давлат фаолиятини молиявий қўллаб
-
қувватлашнинг
якуний натижаси ҳисобланади ва бу “солиқ” каби иқтисодий категориянинг
мавжудлигини таъминлайди. Самара эса иқтисодий категория сифатида тор маънода
ҳам, кенг маънода ҳам солиқ солишнинг таъсири натижасининг муқаррар оқибати
ҳисобланади. Солиқ солишнинг илмий назарияси ривожланишининг ҳозирги босқичида
солиққа тортиш самарасига алоҳида эътибор қаратиш лозим, чунки уларнинг
оқибатлари жамият учун анча эҳтимолий ва
аввалдан аниқ прогноз қилиб бўлмайдиган
салбийоқибатлар олиб келиши мумкин. Солиққа тортишнинг асосий самрасида бири
“даромад самараси” бўлиб, даромал солиғи ўз моҳиятига кўра, жисмоний шахслар
даромадларини қайта тақсимлаш орқали бир қисмини бюджетга олиб қўйишни
англатиб, бу мсолиқ тўлангандан кейин жисмоний шахснинг тасарруфидаги реал
даромад миқдорига (жумладан, истеъмол ва жамғариш нормасига) таъсир кўрсатади.
Барчага маълумки, солиқ қонунчилигида барча фаолиятдан олинган даромадлар
солиққа тортилмайди хусусан, ижтимоий кўринишдаги даромадлар (пенсия,
нафақалар) ва ҳатто солиққа тортиладиган фаолиятлар бўйича жисмоний шахсларнинг
даромади (иш ҳақи, мулкий даромад) турли хил ставкаларда солиқларга тортилиши
мумкин. Солиқ тизимида даромадни бундай солиққа тортиш тартибини мавжудлиги,
жисмоний шахсларнинг иқтисодий фаолиятини солиққа тортиладиган соҳалардан
солиққа тортилмайдиган соҳага ўтказишига олиб келиши мумкин. Бўш вақтни асосий
ишдан якка тартибдаги (уй хўжалиги) хўжалик доирасидаги ишлашга ўтказиш
(масалан, шахсий томорқа хўжалигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш)
бунга мисол бўлиб, бундай фаолиятнинг маҳсулотларига (бу шахсий эҳтиёжлар учун
маҳсулот ишлаб чиқариш омили билан ҳамда шу билан бирга, ушбу фаолиятдан олинган
даромадларни солиқ
маъмурчилигидаги қийинчиликлар билан ҳам боғлиқ) солиқ
солинмайди. Шундай қилиб, биз солиққа тортишнинг иккинчи фундаментал таъсирини
солиққа тортиладиган фаолиятни солиққа тортилмайдиган фаолият турлари билан
алмаштиришда ифодаланадиган “алмаштириш самараси”ни ажратиб кўрсатишимиз
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
361
мумкин (Мамонова ва Алеников,2011). Аҳоли даромадиги прогрессив солиқ солишда
солиқ шкаласининг максимал ставкасини белгилашда қуйидагиларни ҳисобга олиш
зарур ҳисобланади: биринчидан, миллий даромадда аҳолининг энг бой қатламининг
улуши; иккинчидан,
қайд
этилган даромадларнинг меҳнат ҳаракатлари билан
боғлиқлиги. Агарда миллий даромада бадавлат фуқароларнинг даромадлари улуши
унчалик юқори бўлмаса ва улар аҳолининг даромадли фаолият ва бунёдкорлик ишлари
билан шуғулланувчи энг иқтисодий фаол қисмини ташкил этган ҳолда, солиқнинг
юқори максимал ставкасини жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас (Майбуров ва
Соколовская, 2012).
Солиққа тортишда вертикал тенгликни таъминлаш йўллари ҳақидаги фикрлар
хилма
-
хиллиги сабабли пропорционал ёки
прогрессив ставкадаги солиқларнинг қайси
бири адолатлироқ деган савол ҳалигача баҳсли масала ҳисобланади. Шу сабабдан,
ижтимоий адолат нуқтаи назаридан аҳоли даромадларига пропорционал ёки
прогрессив ставкаларда солиқ солишни танлаш ушбу жамиятда даромадларни
тақсимлашда қандай тенгсизлик оптималлиги ва даромадларни қайта тақсимлашнинг
қай даражада адолатли эканлиги билан белгиланади.
Маълумки, пропорционал
солиқнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у турли ўлчамдаги даромадлардан бир хил
улушни олиб қўйиш орқали
жамиятдаги мавжуд ижтимоий табақаланиш даражасига
таъсир қила олмайди, ва натижада солиқ солишдан кейин уларнинг нисбати аввалгидек
солиққа тортишгача бўлган даражада сақланиб қолинади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот ишида аҳоли даромадлари фискал
воситалар орқали тартибга солиш
бўйича назарий ва эмпирик илмий адабиётларнинг шарҳи келтирилган. Мақолада
аҳоли даромадлари таркиби ва аҳоли даромадлар тенгсизлиги даражасига фискал
воситаларни таъсири ўрганиб чиқилган. Шу билан бир қаторда, тадқиқот ишида
аҳоли
даромадларининг нотекис тақсимланишига (Жини коэффициенти)
таъсир этувчи
омиллар сифатида
аҳоли бандлиги даражаси, жисмоний шахслар даромад солиғининг
ўртача самарали ставкаси ва аҳоли умумий даромадлари таркибида трансфертлардан
олинган даромад улушини таъсири
регрессион баҳоланган. Амалга оширилган
ўрганишлар ва таҳлиллар асосида аҳоли даромадларини фискал воситалар орқали
тартибга солишга оид хулосалар шакллантирилган.
Таҳлилларни амалга оширишда тадқиқот мавзуси доирасида олиб борилган илмий
тадқиқотлар натижалари, Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, статистика
агентлиги, ҳамда давлат солиқ қўмитасининг ҳисоботлари ва статистик
маълумотларидан фойдланилган. Тадқиқот ишида илмий абстракциялаш, анализ ва
синтез, индукция ва дедукция, илмий мулоҳаза, монографик кузатув, тасвирий
статистика, эксперт баҳолаш, қиёсий таҳлил ва регрессион таҳлил усулларидан
фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Аҳоли даромадлари турли манбалардан ташкил топади: иш ҳақи ва бошқа
меҳнатга ҳақ тўлаш; инвестиция фаолияти, шу жумладан шахсий мулк буюмлари олди
-
сотдиси даромад, рента, фоизлар, дивидендлар; тадбиркорлик фаолияти; давлат
ижтимоий тўловлари; хорижда ишлаётган шахслардан кўчирмалар; бошқа даромадлар.
Аҳолининг пул тушумларини шакллантириш манбаларининг хилма
-
хиллиги уларни
тўрт гуруҳга бўлиш имконини беради (1
-
расм). Жумладан, солиқ кодексида жисмоний
шахсларининг даромади таркиби қуйидагиларга ажратилган:
❖
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (шбай нархлардан, тариф
ставкаларидан ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
362
ҳақиқатда
бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи ва қўшимча ва
рағбатлантиришлар);
❖
мулкий даромадлар (фоизлар, дивидендлар, ижара даромадлари ва бошқалар);
❖
моддий наф тарзидаги даромадлар (турли товар ва хизматлар учун тўловлар);
❖
бошқа даромадлар (пуллик тўловлар, ютуқлар,
грантлар, моддий ёрдам,
бошқалар).
Қайд
этиш жоизки, юқоридаги даромадларнинг салмоқли қисми тўлиқ
хўжаликларнинг ихтиёрида қолмайди, балки тўланган солиқлар ва бошқа тўловлар
миқдорига камайтирилади. Шуни таъкидлаш керакки, аҳолининг даромад манбалари
(пенсия, оилавий нафақа, ишсизлик нафақалари, ижтимоий нафақалар) ва юқорида
кўрсатиган солиқдан озод қилинган даромадлар уй хўжаликлари бюджетнинг даромад
қисмини ташкил этган ҳолда тўғридан
-
тўғри солиққа тортиш имконияти амалда
мавжуд эмас.
1-
расм Аҳоли даромадлари категориясиниини аниқлашга ёндашувлар,
ўрганишлар асосида тузилган
Бугунги кунда халқаро стандартлари билан уйғунлаштиришга қаратилган солиқ
тизимини такомиллаштириш ва оптималлаштириш энг муҳим қуйидагилар
ҳисобланади:
1.
аҳоли даромадларига солиқ солишд солиққа тортилмайдиган минимумни ва
прогрессив даражаларда юқори ва пастки чегараларни ошириш;
2.
аҳолини мулк компонентларини солиққа тортишни ўзгартириш, жумладан,
кўчмас мулк ва транспорт воситаларига солиқларнинг ошириш;
3.
даромадлаарни солиққа тортиш ислоҳотлари аҳоли жамғармасини оширишга
қаратилиши;
4.
ижтимоий тўловларни нисбатини ишчиларнинг суғурта маблағларини ҳисобга
ошириш оқибатида аҳоли тасарруфидаги даромадига салбий таъсирни камайтириш;
5.
капиталдан олинадиган солиқлар ва истеъмолга солиқлар ўртасидаги нисбатни
оптималлаштириш;
6.
ипотека кредитлар ва узоқ муддатли
истеъмолга мўлланган товаралар бўйича
қарз тўловларига солиқ чегирмалари берилиши тартибини такомиллаштириш;
7.
аҳоли даромадлари ва фаровонлигига самарали таъсир кўрсатадиган солиқ
қонунчилигидаги ўзгаришларни амалга ошириш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
363
Ўз навбатида, солиқ таъсирининг
юқорида кўрсатилган усулларини амалиётга
татбиқ этиш аҳоли молиявий саводхонлигининг юқори даражасини талаб қилади, улар
солиқ имтиёзлари ва преференциялар орқали ихтиёрий даромадни оширишга ҳуқуқий
таъсирнинг реал имкониятларини билиши зарур. Бундан ташқари, иш ҳақи
кўринишидаги даромадлар бўйича солиқ имтиёзларини бекор қилиниши, вояга
етмаган ҳар бир ёш болалар учун мол
-
мулк солиғи ва ижара тўловлари учун солиқ
чегирмаларини тақдим қилиниши ва болаликдан ногирон болаларни болани
тарбиялаш харажатларини
ҳисобга олган ҳолда ижтимоий мақсадга қаратилган
самарали солиқ механизмини татбиқ қилиниши, жисмоний шахсларнинг фоизли
даромадлари бўйича солиқ солинадиган базани кенгайтириш, давлат ёки
муниципалитетлар томонидан чиқарилган облигациялар ёки бошқа қарз қимматли
қоғозлари бўйича тўланган фоизларни солиғидан озод қилиш, трансполрт ва маиший
чиқиндилар учун тўловларни самарали механизми жорий этиш, ўз
-
ўзини банд қилган
аҳоли даромадларини тартибга солиш муҳим масалардан ҳисобланади.
Иқтисодиётда бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши, аҳолига
мустақил тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратилиши, бизнес орқали
аҳоли даромадлар таркиби ва миқдорини ўсиши имкониятлари аҳоли даромадлари
тенгсизлиги даражасини кескин фарқланишига олиб келди. Бунда аҳоли
даромадларини фискал механизмлар воситада тартибга солиш орқали даромадлар
тенгсизлиги даражасини қисқартириш талаб этади. Жаҳон тажрибаси шуни
кўрсатмоқдаки, солиқ ислоҳотларининг амалга оширишда асосий муаммоларидан бири
бўлиб, самарали солиқ
ставкалари танловини асослаш ҳисобланади. Прогрессив ва
регрессив солиқ ставкаларидан фойдаланганда бу муаммо анча мураккаблашади, чунки
пропорцианал ставкадаги солиқдан фарқли ўлароқ, бу ҳолда битта эмас, балки бир
нечта чегаравий ставкаларни танлашни асослаш талаб қилинади.
2-
расм. Солиқни даромадлар тенгсизлигига таъсирини мамлакат
гуруҳлари бўйича таҳлили (
IMF,2017)
Халқаро валюта фонди томонидан олиб борилган таҳлилларда ривожланаётган
мамлакатларда солиқлар ва харажатларни пастлиги ва кам прогрессивлиги ҳисобга
олинган ҳолда бюджетнинг қайта тақсимланиши кўлами нисбатан анча кичик
ҳисобланади. Тенгсизлик даражаси икки гуруҳ, яъни ривожланган мамлакатлар ҳамда
ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида солиқлар чегирилгунча бўлган
даромадлар фарқланиш бўлмасада, бироқ, солиқ солингандан кейинги жисмоний
шахслар ихтиёридаги даромадлар эса аксинча сезиларли даражада фарқланиш мавжуд
(2-
расм).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
364
Олиб борилган назарий ва эмпирик тадқиқотларда даромадларни қайта
тақсимлашнинг энг муҳим фискал инструментларидан бири, жисмоний шахсларнинг
даромад солиғи бўлиб, даромад солиғининг даромадлар тенгсизлигига таъсирини
таҳлили қуйидагиларни аниқланган: даромад солиғининг қайта тақсимловчи таъсири
нафақат солиқ ҳажмига, балки солиққа тортишнинг прогрессивлигига ҳам боғлиқ;
даромадлар тенгсизлигини камайтиришнинг янада самарали воситаси прогрессив
солиққа тортиш шкаласининг юқори маржинал ставкасини ошириш эмас, балки ушбу
ставка қўлланила бошлаган даромаднинг чегаравий қийматини пасайтиришдир.
Кўпчилик иқтисодчи олимларнинг таъкидлашича, адолатли солиққа тортиш
талаблари прогрессив даромад солиғи билан энг мос келади, чунки солиққа тортишнинг
пропроционал
шкаласи
аҳоли
даромадларининг
табақаланиш
даражасини
пасайтиришда самарали ҳисобланмайди. Жумладан, прогрессив солиқ ставкаларини
ягона солиқ ставкаси билан алмаштириш даромадлар тенгсизлигининг янада ошишига
олиб келади.
Бунинг сабаби шундаки, уни юқори даражада белгилаш мумкин эмас,
чунки у минимал ва максимал даромадларга нисбатан қўлланилади
(Buchanan&
Musgrave, 1999).
Республикада аҳоли умумий даромадларида ўсиш тенденцияларини кузатиш
мумкин бўлиб, даромадлар таркибида иш ҳақи кўринишидаги даромадлар ва
трансфертлар улуши юқоридир (1
-
жадвал). Жумладан, 2023 йилда республика
аҳолисининг умумий даромадлари 728,8 трлн. сўмни, аҳоли жон бошига бўлган даромад
20,0 млн. сўмни, аҳоли жонт бошига реал даромад эса 18,3 млн. сўмни ташкил этган.
Аҳолининг умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар
70,5 % ва трансфертлардан олинган даромадлар улуши эса 26,7 %ни ташкил этган ҳолда
мол
-
мулкдан олинган даромадлар улушида нисбатан ўсишни кўриш мумкин. Статистк
маълумотларга кўра, охирги 7 йилда аҳоли жон бошига реал даромадлар ҳажмити 2,7
бараварга ортган.
1-
жадвал
Аҳоли умумий даромадларининг миқдори ва унинг таркибини таҳлили
Кўрсаткичлар
2017й.
2018й.
2019й.
2020й.
2021й
2022й.
2023й.
Аҳоли
умумий
даромади
(трлн.сўм)
236,9
300,8
365,7
415,1
515,7
633,6
728,8
Аҳоли реал умумий даромади
(трлн.сўм)
216,4
256,0
319,3
367,6
465,3
568,5
662,7
Аҳоли жон бошига умумий
даромад (млн.сўм)
7,3
9,1
10,9
12,1
14,8
17,8
20,0
Аҳоли жон бошига реал умумий
даромад (млн.сўм)
6,7
7,8
9,5
10,7
13,3
15,9
18,2
Аҳоли даромадларини таркиби
(%да)
100
100
100
100
100
100
100
Иш
ҳақи
кўринишдаги
даромадлар
77,.4
74,6
73,5
73,3
71,7
67,9
70,5
Трансфертлардан
олинган
даромадлар
19,5
22,5
23,8
24,.6
26,2
29,9
26,7
Мол
-
мулкдан
олинган
даромадлар
3,1
2,9
2,7
2,1
2,1
2,2
2,8
Манба:
статистика агентлиги маълумотлари асосида тайёрланган
Республика статистика агентлигининг маълумотларига кўра, иқтисодий фаолият
турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдорини ўртасидаги
фарқланишларни ошиб боришини кузатиш мумкин (2
-
жадвал).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
365
2-
жадвал
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган
иш ҳақи, минг.сўмда
Иқтисодий фаолият турлари
2017
2018
2019
2020
2021
2022
2023
Қишлоқ
хўжалиги
885,1 1162,1 1412,2 1694,7
1937,4 2390,6 2706,8
Қурилиш
1777,9 2292,4 2751,3 3311,8
3960,1 4677,6 5179,7
Тоғ
-
кон саноати
2974,7 3734,0 4426,7 5998,1
6719,6 7109,0 8325,3
Ишлаб чиқариш саноати
2073,2 2737,0 3313,0 3408,7
3962,4 4767,0 5456,9
Илмий, техник фаолият
1283,7 1618,9 2341,1 3020,9
3776,2 4760,5 5737,8
Бошқариш бўйича фаолият ва
ёрдамчи хизматлар кўрсатиш
1069,8 1185,2 1293,8 1867,6
2216,8 2712,4 3282,2
Давлат бошқаруви ва мудофаа;
мажбурий ижтимоий таъминот
1393,2 2079,3 2813,7 3122,5
4172,7 5213,6 6513,7
Санъат, кўнгил очиш ва дам
олиш
1381,9 1669,2 2046,6 2262,5
2744,6 3096,5 3784,1
Бошқа турдаги хизматлар
кўрсатиш
1040,0 1368,9 1466,6 1978,5
2770,7 3062,0 4209,5
Электр, газ, буғ билан
таъминлаш ва ҳавони
кондициялаш
1880,3 2632,2 3029,6 3446,3
4162,0 5695,9 6588,5
Сув билан таъминлаш;
канализация тизими,
чиқиндиларни йиғиш ва
утилизация қилиш
1080,0 1297,4 1573,1 1794,1
2261,5 2429,0 2871,3
Ахборот ва алоқа
2502,2 3329,6 3968,8 4390,5
5577,2 7560,8 10596,0
Молиявий ва суғурта фаолияти
2694,7 3497,1 4804,8 6270,7
8309,8 10799,9 13357,6
Ташиш ва сақлаш
2028,6 2505,0 2966,0 3409,8
4240,7 5123,8 6848,9
Яшаш ва овқатланиш бўйича
хизматлар
1037,9 1251,5 1749,2 1839,5
2402,9 3046,1 4120,1
Улгуржи ва чакана савдо;
моторли транспорт воситалари
ва мотоциклларни таъмирлаш
1676,5 1980,8 2462,8 2766,9
3183,2 3917,6 5002,0
Кўчмас мулк билан
операциялар
708,6
788,6
971,2
1333,1
1897,4 2597,2 3021,7
Таълим
1160,2 1381,5 1843,0 1980,3
2309,0 2688,3 3125,7
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
хизматлар кўрсатиш
979,4 1171,6 1534,5 1811,2
2153,6 2602,3 3006,5
Манба:
статистика агентлиги маълумотлари асосида тайёрланган
Агарда 2017 йилда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи энг паст чегараси
708,6 минг сўмни (Кўчмас мулк билан операциялар соҳасида), энг юқори чегараси 2974,7
минг сўмни (Тоғ
-
кон саноати тармоғида) ташкил қилган бўлса, 2023 йилга келиб, ўртача
ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи энг куйи чегараси 2706,8 минг сўмга (Қишлоқ
хўжалиги соҳасида), энг юқори чегараси эса 13357,6 минг сўмга (Молиявий ва суғурта
фаолияти соҳасида) етган. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича ўртача ойлик номинал
ҳисобланган иш ҳақи миқдорини паст ва юқори чегарали ўртасидаги фарқланиш 2017
йилда 4,2 баравар бўлган бўлса, 2023 йилга келиб, ўртача ойлик номинал ҳисобланган
иш ҳақи миқдорларини энг паст ва энг юқори чегараси ўртасидаги фарқланиш тахминан
5 бараварга ошган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
366
Албатта, иқтисодий
ривожланиши даражаси, тадбиркорлик фаолиятини
ривожланиши, умумий нархлар индексни ўсиши, иқтисодий фаолият турлари бўйича
яратилган қўшилган қиймат миқдори, фойда нормаси, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам
миқдорининг таҳлил қилинган даврларда 7,5 барварга оширилганлиги, фойда солиғи,
мол
-
мулк солиғи, даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкаларини камайтирилиши
каби бошқа бир қатор омиллар таъсирида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи
миқдорини ўсиб бориши билан бир қаторда иқтисодиёт тармоқлари бўйича иш
ҳақларини табақаланиш даражасини ортишига олиб келган. Шундай қилиб, аҳоли
умумий даромадларида иш ҳақи кўринишдаги даромадлар улушини юқорилиги, ўз
навбатида даромадлар тенгсизлигини ўсишига таъсир кўрсатади. Шу билан бирга,
ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдори паст бўлган иқтисодиёт
тармоқларида банд аҳолининг асосий улушини фаолият кўрсатиши эса аҳоли
даромадлари тенгсизлигини янада кучайишига олиб келиши мумкин.
3-
жадвал
Иқтисодий фаолият турлари бўйича банд аҳолининг тақсимоти
Иқтисодий фаолият турлари
2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023
Қишлоқ
хўжалиги
27,2
26,6 26,2 26,4 25,2 25,1 23,9
Қурилиш
9,5
9,1
9,8
9,9
10,0
9,6
10,7
Тоғ
-
кон саноати
0,6
0,6
0,6
0,7
0,7
0,4
0,4
Ишлаб чиқариш саноати
11,8
12,0 11,9 12,1 12,1 11,9 11,9
Илмий, техник фаолият
1,0
1,1
1,0
1,0
1,0
1,0
1,0
Бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи
хизматлар кўрсатиш
0,6
0,6
0,7
0,7
0,7
0,8
0,8
Давлат бошқаруви ва мудофаа; мажбурий
ижтимоий таъминот
4,3
4,8
4,7
4,8
4,7
4,6
4,6
Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш
0,5
0,5
0,5
0,5
0,5
0,5
0,5
Бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш
11,2
11,6 11,5 10,3 10,0 11,2 11,1
Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони
кондициялаш
0,6
0,5
0,6
0,5
0,6
0,5
0,5
Сув билан таъминлаш; канализация тизими,
чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш
0,4
0,4
0,3
0,4
0,4
0,4
0,3
Ахборот ва алоқа
0,5
0,5
0,5
0,4
0,5
0,6
0,6
Молиявий ва суғурта фаолияти
0,5
0,6
0,6
0,5
0,5
0,5
0,5
Ташиш ва сақлаш
4,8
4,9
4,8
4,6
4,8
4,6
4,6
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар
2,3
2,3
2,3
2,3
2,5
2,5
2,6
Улгуржи ва чакана савдо; моторли
транспорт воситалари ва мотоциклларни
таъмирлаш
10,9
10,6 10,6 10,6 11,3 11,1 11,3
Кўчмас мулк билан операциялар
0,5
0,5
0,5
0,4
0,5
0,5
0,5
Таълим
8,2
8,4
8,4
8,8
9,0
9,3
9,3
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар
кўрсатиш
4,5
4,6
4,6
5,1
4,8
4,9
5,0
Манба:
статистика агентлиги маълумотлари асосида тайёрланган.
Республикада 2023 йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича банд аҳолининг
тақсимотини кўриб чиқадиган бўлск, қишлоқ хўжалиги соҳасида 23,9%ни, саноати
ишлаб чиқаришда 11,9%ни, бошқа турдаги хизматлар кўрсатишда 11,1%ни, улгуржи ва
чакана савдо; моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлашда
11,3%ни, қурилишда 10,7%ни ҳамда таълим соҳасида 9,3 %ни ташкил қилган (3
-
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
367
жадвал). Ушбу кўрсатиб ўтилган соҳаларга иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг улуши
78%га тўғри келган бўлиб, ушбу соҳалар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш
ҳақи миқдори энг паст кўрсаткич қишлоқ хўжалигида 2706,8 минг сўмни, нисбатан
юқорироқ ўртача иш ҳақи таълим соҳасида ишловчилар бўйича 3125,7 минг сўмни,
бошқа иқтисодий фаолият соҳаларида 4209,5 минг сўмдан 5456,9 минг сўмгача бўлган
оралиқда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланган. Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётда банд
бўлган аҳолининг ¼ қисми фаолият кўрсатадиган қишлоқ хўжалигида ўртача ойлик
номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдори энг кам кўрсаткичдир. Бундан кўриниб
турибдики, иқтисодий фаолият соҳаларида тўланадиган иш ҳақлари ўртасидаги
сезиларли даражадаги мавжуд фарқланишларни ўсиб бориши (шунингдек, аҳоли
умумий даромадлари таркибида иш ҳақи улушини юқорилини ҳисобга оладиган
бўлсак) аҳоли даромадлар тенгсизлигини кескин ўсишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда статистика
агентлининг статистик маълумотларга асосан амалга оширилган регрессион таҳлилда
2012-
2023 йиллар давомида Аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланиши (Жини
коэффициенти), таъсир этувчи омиллар (Y
-
боғлиқ ўзгарувчи) ва (Xn
-
мустақил
ўзгарувчилар) аҳоли бандлиги даражаси (фоизда), жисмоний шахслар даромад
солиғининг ўртача самарали ставкаси (%), аҳоли умумий даромадлари таркибида
трансфертлардан олинган даромад улуши (% ) олинган.
Регрессион таҳлилда аҳоли умумий даромадлар таркибида ишлаб чиқаришдан
олинган даромадларнинг улушидан келиб чиққан ҳолда, аниқланган даромад
суммасига жисмоний шахслар тўланган даромад солиғи суммаси нисбатини сифатида
самарали ўртача солиқ ставкасини ифодаланган бўлиб, самарали ўртача солиқ ставкаси
даромадги солиқ улушини реал баҳолаш имкониятини беради.
4-
жадвал
Аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланишига (Жини коэффициенти)
омиллар таъсирининг корреляцион матрицаси
Y
X
1
X
2
X
3
Y-
Жини коэффициенти
1
X
1
-
бандлик даражаси,%
-0,541337
1
X
2
-
даромад солиғининг ўртача
самарали ставкаси, %
0,326731 -0,592228
1
X
3
-
трансфертлар улуши,%
0,343036 -0,516539
0,755668
1
Боғлиқ ўзгарувчи ва таъсир этувчи омиллар сифатида олинган мустақил
ўзгарувчилар ўртасида корреляцион боғлиқ мавжуд деган хулосага келиш мумкин.
Шундай қилиб, аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланиши (Жини коэффициенти),
(Y) ва аҳоли бандлиги даражаси(r
1
=-
0,5413), даромад солиғининг ўртача самарали
ставкаси ўртасида (r
2
=0,3267) ҳамда трансфертлардан олинган даромад улуши ўртасида
(r
3
=0,3430) боғлиқлик мавжудлиги аниқланган (4
-
жадвал).
Кўп корреляция коэффициенти R
-
0,54900499 тоғлиқ ўзгарувчи (аҳоли
даромадларининг нотекис тақсимланиши (Жини коэффициенти) ва таъсир этувчи
детерминантлар бўлган мустақил ўзгарувчилар аҳоли бандлиги даражаси, даромад
солиғининг ўртача самарали ставкаси, умумий даромадларда трансфертлардан олинган
даромад улуши ўртасида статистик боғлиқликни тавсифлайди. Кўп корреляция
коэффициентининг 0.5 миқдори танлаб олинган кўрсаткичлар ўртасидаги чизиқли
боғлиқни англатади. Детерминация коэффициенти R
2
-0,30140648
индикаторнинг
қиймати боғлиқ ўзгарувчи аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланишидаги (Жини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
368
коэффициенти) ўзгаришлар 30% ҳолатда танланган мустақил ўзгарувчиларнинг
ўзгариши билан боғлиқлиги билан изоҳланади (5
-
жадвал).
5-
жадвал
Регрессион таҳлил моделини натижалари
Кўп корреляция коэффициенти R
0,54900499
Детерминация коэффициенти R
2
0,30140648
тузатилган детерминация коэффициенти R
2
0,03943391
Стандарт хатолик
0,01047660
Кузатувлар
12
Аҳолининг даромадлари таркибида иш ҳақи кўринишидаги даромадлар улуши
юқорлиги ва иш ҳақи бўйича юқори миқдордаги фарқланишларни, жисмоний шахслар
даромадларига солиқ солиш базаси ҳамда солиқ ставкаларини қисқариши (хусусан,
турли тоифадаги даромадлар ва солиқ тўловчиларга солиқ солинмаслиги), транфертлар
миқдорини камлигини инобатга олган ҳолда, аҳоли даромадларининг нотекис
тақсимланишига (Жини коэффициенти) аҳоли бандлиги даражаси, даромад солиғининг
ўртача самарали ставкаси ва трансфертлар улушини таъсирлари юқори бўлмаслигини
изоҳлаш мумкин.
6-
жадвал
Дисперсион таҳлил натижалари
df
SS
MS
F
Муҳимлик F
Регрессия
3
0,0003788
0,0001263 1,150526898 0,386299406
қолдиқ
8
0,0008781
0,0001098
умумийси
11
0,0012569
Дисперсияни таҳлил қилиш
натижаларига кўра, модел муҳим ва статистик
маълумотларга адекват деган хулосага келди, чунки Фишернинг адекватлик мезони
(F
ҳисобланган
=1,1505
) Фишер мезонининг жадвал қийматидан (
0,38629
) катта (6
-
жадвал).
α= 0,05 аҳамиятлилик даражасидаги F
-
мезонининг ҳақиқий қиймати унинг критик
қийматидан каттароқдир.Шунинг учун, мумкин 0,95 эҳтимоллик билан боғлиқ
ўзгарувчи ва олинган мустақил ўзгарувчилар ўртасида боғлиқлик мавжудлигини
билдиради. Шундай қилиб, 100 та ҳолатдан 95 тасида, аҳоли даромадларининг нотекис
тақсимланишига (Жини коэффициенти) танланган кўрсаткичларга боғлиқдир, шу
сабабдан эконометрик модел ишончли ҳисобланади.
7-
жадвал
Модел параметрларининг нуқтали баҳолаш
Коэффициентлар
t-
статистика
P-
муҳимлик
даражаси
Y-
кесишмаси
0,689169612
2,253528707
0,054267653
X
1
-
бандлик даражаси,%
-0,006207186
-1,407962605
0,196793733
X
2
-
ўртача самарали солиқ ставкаси, %
-0,000593636
-0,181453293
0,860524894
X
3
-
трансфертларнинг улуши,%
0,000339868
0,308335315
0,765703061
Модел параметрларининг нуқтали баҳолаш натижаларидан кўриниб туридки,
бошқа омиларга нисбатан аҳолининг бандлик даражасининг аҳоли даромадларининг
тенгсизлигига салбий таъсири статистик аҳамияти юқоридир (7
-
жадвал). Юқорида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
369
келтирилган модел параметрларининг баҳолаш натижаларига мувофиқ, эконометрик
моделни қуйидагича ифодлаш мумкин:
y=
0,6891-0,0062
x
1
-
0,0005
x
2
+
0,0003
x
3
(1)
Регрессион тенгламадан кўриниб турибдики, аҳоли даромадларининг нотекис
тақсимланиши (Жини коэффициенти) ва иқтисодиётда аҳоли бандлиги даражаси,
даромад солиғининг ўртача самарали ставкаси ўртасида салбий боғлиқлик мавжудлиги
аниқланган бўлиб, бунга аҳоли бандилиги даражасини ўсиши ва жисмоний шахслар
даромад солиғи аҳоли даромадлар тенгсизлигини камайтиришда муҳим воситалардан
ҳисобланишини келтириб ўтиш лозим. Бироқ, амалга оширилган регрессион таҳлил
натижаларидан аҳоли даромадлари тенгсизлигини камайтиришда аҳоли бандлиги
даражасининг таъсири статистик аҳамиятга эга эканлиги, жисмоний шахслар даромад
солиғининг таъсирини эса статистик аҳамиятга эга эмаслигини кўриш мумкин. Бундан
ташқари, аҳолининг даромадлари таркибида трансфертлар улуши ва аҳоли
даромадлари тенгсизлиги ўртасида ижобий боғлиқлик бўлсада, бу статистик аҳамиятга
эга эмас. Регрессион таҳлилдан олинган натижаларга
асосланган ҳолда, иқтисодиётда
аҳоли бандлиги даражасини ошириш орқали даромадлар тенгсизлигини камайтириш
мумкинлиги, шу билан бирга, жисмоний шахсларни даромад солиғи амалдаги ставкаси
даромадларни қайта тақсимлашда, хусусан, аҳоли даромадлари тенгсизлиги
даражасини камайтиришда самарасиз деган хулосага келиш мумкин.
Бу шуни англатадик, аҳоли умумий даромадида солиқ солинадиган даромад базаси
ва солиқ тўловчилар сони улушини камдир. Яъни, турли тоифадаги даромадлар ва солиқ
тўловчилар солиқ тўлашдан озод қилинган. Жумладан, солиқ органларининг статистик
маълумотларга кўра, жисмоний шахслар даромад солиғи (қатъий белгиланган даромад
солиғи тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлар билан бирга қўшиб ҳисоблаганда)
тўловчилар сони 2021 йилда 4925,8 минг нафарни,
2022 йилда 5252,4 минг нафарни ва
2023 йилда эса 5527,0 минг нафарни ташкил қилган. Статистика агентлигининг
маълумотларга кўра эса, 2023 йилга келиб, иқтисодиёт банд бўлган аҳоли сони 14014,2
минг нафарни ташкил қилади ва бу эса солиқ тўловчилар сонига нисбатан 2,5 баравар
кўпдир (3
-
расм).
3-
расм. Иқтисодиёт банд бўлган аҳоли сони динамикаси,
(Статистика агентлиги, 2017)
Келтирилган таҳлил маълумотларидан кўриниб турибдики, турли тоифадаги
даромадлар ва солиқ тўловчиларни даромад солиғидан озод қилиниши
(жумладан,
деҳқон хўжаликлари,
ўзини ўзи банд қилган шахслар ва бошқалар) оқибатида умумий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
370
меҳнат фаолиятини амалга оширадиган иқтисодиётда банд аҳоли сони ва даромад
солиғи тўловчилари сони ўртасидаги катта фарқланиш юзага келган. Балки, жисмоний
шахсларнинг даромадига солиқ солишда солиқдан озод қилинадиган даромадлар ва
солиқ тўловчилар таркибини кенгайтириш орқали аҳолининг реал даромадларини
ошиши ва даромадлар тенгсизлигини камайтиришда самарали механизм
ҳисобланмайди. Чунки бунда солиқни алмаштириш самарасини кучайиши ва бошқа
салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, бу солиқ солишнинг
принципларига зид келади. Даромад солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштиришда
йўналишида жисмоний шахслар даромад солиғи бўйича даромадлар ва солиқ
тўловчилар таркибини қайта кўриб чиқиш, солиқ потенциалини аниқ баҳолаш, умуман
олганда, жисмоний шхслар даромадларига солиқ солишни оптималлаштириш орқали
ушбу солиқни аҳоли даромадларини тартибга солишнинг самарали воситасига
айлантириши мумкин.
Турли хил ижтимоий гуруҳлар ўртасида даромадларни қайта тақсимлаш бўйича
давлат фискал сиёсатини амалга оширишнинг асосий воситаларидан бири бу жисмоний
шахслар даромадини солиққа тортиш тизими ҳисобланади.
Хулоса ва таклифлар.
Оптимал солиққа тортишнинг стандарт назарияси шуни кўрсатадики, солиқ
тизими бир қатор чекловларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий фаравонлик
функциясини максимал даражада ошириши керак. Оптимал солиққа тортиш бўйича
назарий адабиётларнинг умумий таҳлилида индивидуал нафлиликнинг ночизиқли
функцияси ҳисобланган ижтимоий таъминот функциясидан фойдаланилган ва бу
ижтимоий режалаштирувчига нафлиликни тенг тақсимлаш имкониятини беради
Солиқ солишнинг асосий самараларидан бири “даромад самараси” бўлиб, бу
солиқлар ўз моҳиятига кўра, жисмоний шахслар даромадларини қайта тақсимлаш
орқали бир қисмини олиб қўйиши ва шу билан бирга, солиқ тўланган кейин жисмоний
шахснинг тасарруфида реал даромад миқдорига (жумладан, истеъмол ва жамғариш
нормасига) таъсир кўрсатади.
Солиқ қонунчилигида барча фаолиятдан олинган даромадларга солиқ солинмайди
ва ҳатто солиққа тортиладиган фаолиятлар бўйича жисмоний шахсларнинг
даромадлари турли хил ставкада солиқга тортилиши мумкин бўлиб, бу солиққа
тортишнинг иккинчи фундаментал таъсирини солиққа тортиладиган фаолиятни
солиққа тортилмайдиган фаолият турлари билан алмаштиришда ифодаланадиган
“алмаштириш самараси”ни англатади.
Аҳоли даромадиги прогрессив солиқ солишда солиқ шкаласининг максимал
ставкасини белгилашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур ҳисобланади: биринчидан,
миллий даромадда аҳолининг энг бой қатламининг улуши; иккинчидан,
қайд
этилган
даромадларнинг меҳнат фаолиятлари билан боғлиқлиги.
Солиққа тортишда вертикал тенгликни таъминлаш йўллари ҳақидаги фикрлар
хилма
-
хиллиги сабабли пропорционал ёки прогрессив ставкадаги солиқларнинг қайси
бири адолатлироқ деган савол ҳалигача баҳсли масала ҳисобланади. Шу сабабдан,
ижтимоий адолат нуқтаи назаридан аҳоли даромадларига пропорционал ёки
прогрессив ставкаларда солиқ солишни танлаш ушбу жамиятда даромадларни
тақсимлашда қандай тенгсизлик оптималлиги ва даромадларни қайта тақсимлашнинг
қай даражада адолатли эканлиги билан белгиланади.
Адолатли солиққа тортиш талаблари прогрессив даромад солиғи билан энг мос
келади, чунки солиққа тортишнинг пропроционал шкаласи аҳоли даромадларининг
табақаланиш даражасини пасайтиришда самарали ҳисобланмайди. Прогрессив солиқ
ставкаларини ягона солиқ ставкаси билан алмаштириш даромадлар тенгсизлигининг
янада ошишига олиб келиши мумкин.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
371
Аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланиши (Жини коэффициенти) ва
иқтисодиётда аҳоли бандлиги даражаси, даромад солиғининг ўртача самарали ставкаси
ўртасида салбий боғлиқлик мавжудлиги аниқланган бўлсада, бироқ аҳоли даромадлари
тенгсизлигини камайтиришда аҳоли бандлиги даражасининг таъсири статистик
аҳамиятга
эга эканлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, аҳолининг даромадлари
таркибида трансфертлар улуши ва аҳоли даромадлари тенгсизлиги ўртасида ижобий
боғлиқлик бўлсада, бу статистик аҳамиятга эга эмас.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, регрессион таҳлил натижаларига асосанланган
ҳолда амалдаги жисмоний шахсларни даромад солиғи тартиби аҳоли даромадларни
қайта тақсимлашда, хусусан, аҳоли даромадлар тенгсизлиги даражасини камайтиришда
самарали ҳисобланмайди.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Buchanan J.M. & Musgrave R.A., (1999). "Public Finance and Public Choice: Two Contrasting
Visions of the State," MIT Press Books, The MIT Press, edition 1, volume 1, number 0262024624,
Apri.
Heady C. (1993). Optimal taxation as a guide to tax policy: a survey,Fiscal Studies, Institute
for Fiscal Studies, vol. 14(1), pages 15-41.
IMF, (2017). https://www.imf.org/external/russian/np/blog/2017/101117r.pdf.
Mankiw Gregory N. & Matthew Weinzierl & Danny Yagan, (2009). Optimal Taxation in
Theory and Practice, Journal of Economic Perspectives, American Economic Association, vol.
23(4), pages 147-174.
Mirrlees J. A. (1971). “An Exploration in the Theory of Optimum Income Taxation”, Review
of Economic Studies, Oxford University Press, vol. 38(2), p pages 175-208.
Ramsey, F.P., (1927). A contribution to the theory of Taxation», E Economic Journal, vol.
37(145), pp. 47-61.
Майбуров И.А., Соколовская А.М., (2012). Некоторые постулаты оптимального
налогообложения труда. https://elibrary.
ru/download/elibrary.
Мамонова И.В.,Алеников А.С., (2011). Влияние подоходного пропорционального
налогообложения на предложение труда.
Статистика агентлиги, (2023).
Такмакова, Е.В., (2003). Доходы сельского населения в условиях становления
рыночной экономики. автореферат дис.... кандидата экономических наук: 08.00.01. Орел.
23с.
Ўзбекситон
Республикаси
Иқтисодиёт
ва
молия
вазирлиги,
(2023).
