Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
656
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШДА ЗАМОНАВИЙ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Умарова Малика Бахтияровна
“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг
илмий асослари ва муаммолари” илмий
-
тадқиқот маркази
ORCID: 0009-0006-9895-9288
Aннотация.
Мақолада банкларини трансформациялаш жараёнида замонавий
технологияларни жорий этишнинг назарий жиҳатлари хорижий иқтисодчи
олимларнинг фикрлари асосида таҳлил қилинган. Бу борада банк тизими назарияси
классик ва рақамли ривожланиш назарияларига ажратилиб унинг афзалликлари ёритиб
берилган ва муаллифлик таърифлари шакллантирилган.
Калит сўзлар:
трансформациялаш, классик ёндошув, рақамли ёндошув, рақамли
технологиялар, интернет банкинг.
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ВНЕДРЕНИЯ СОВРЕМЕННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В
ТРАНСФОРМАЦИЮ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ
Умарова Малика Бахтияровна
Научно
-
исследовательского центра «Научные основы и
проблемы развития экономики Узбекистана»
Аннотация:
В статье проанализированы теоретические аспекты внедрения
современных технологий в процесс трансформации банков на основе мнений зарубежных
ученых
-
экономистов. В связи с этим теория банковской системы была разделена на
классическую и цифровую теории развития, в которых были освещены ее преимущества
и сформулированы авторские определения.
Ключевые слова:
трансформация,
классический подход, цифровой подход,
цифровые технологии, Интернет
-
банкинг.
THEORETICAL FOUNDATIONS OF THE INTRODUCTION OF MODERN TECHNOLOGIES IN
THE TRANSFORMATION OF COMMERCIAL BANKS
Umarova Malika Bakhtiyarovna
Senior Researcher Research
center «Scientific bases and issues
of economic development of Uzbekistan»
Annotation.
Т
he article analyzes the theoretical aspects of the introduction of modern
technologies in the process of transforming banks on the basis of the opinions of foreign
economists. In this regard, the theory of the banking system is divided into classical and digital
development theories, its advantages are highlighted, and author's definitions are formulated.
Keywords:
transformational, classic approach, digital approach, digital technology,
internet banking.
UO
‘
K: 336.719
XI SON - NOYABR, 2024
656-666
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
657
Кириш.
Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши ва глобаллашуви борасидаги
талаблар банк секторида янги стратегиялар ва трансформациялаш усулларини амалга
оширишни
тақозо
этмоқда.
Банклар
фаолиятини
такомиллаштириш,
рақобатбардошлигини ошириш ва мижозларга самарали хизмат кўрсатиш мақсадида
трансформациялаш жараёнлари муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда банклар ўз фаолиятини модернизация қилиш, рақамли
технологияларни жорий этиш ва мижозларга хизмат кўрсатишда янги ёндашувларни
қабул қилиш учун жадал ҳаракат қилмоқдалар. Ушбу жараёнлар банкларнинг ички
структурасини, хизмат кўрсатиш механизмларини ва бизнес модельларини қайта кўриб
чиқишни талаб этади.
Адабиётлар шарҳи.
Сўнгги ўн йил ичида технологик салоҳиятни оширишга қаратилган банк
тизимини ўзгартиришда рақамлаштириш жараёнининг ролини ўрганиш илмий
мунозараларга сабаб бўлди. Тадқиқотчилар банк секторига инновацияларни жорий
этишнинг муҳимлиги ва аҳамиятини, кейинчалик миллий иқтисодиётга кўрсатадиган
таъсирини баҳоладилар.
Ушбу мавзуга, молиявий жараёнларни рақамлаштириш таҳлилига Повова (2011),
Б. Грехем, Л.В. Кох, Л.А. Зубченко, Р. Зингалес, З. Боди, Р. Мертон, Х. Мински каби бир
қатор олимларнинг илмий асарлари бағишланган. Россия иқтисодиёт фани рақамли
иқтисодиёт шароитида «банк инновациялари» атамасига умумий тушунча бермайди.
Тушунча инновацион технологиялардан фойдаланувчиларнинг айрим гуруҳлари
учун қўлланиладиган илғор технологик хусусиятлар билан фарқ қилувчи амалга
оширилган чора
-
тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. Иқтисодчи олимлар банк
соҳасида инновацияларни жорий этишнинг тўртта ёндашувга бўлган холда талқин
этиб, бунга кўра ушбу ёндашувлар қуйидагиларни ташкил этади.
Биринчи ёндашув доирасида рақамли иқтисодиёт шароитида жорий этилган банк
инновациялари замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш манбаи
сифатида қаралади. Жуковнинг (2009) таъкидлашича, “банклар ва молия муассасалари
инновацияларни кейинчалик мавжуд молиявий воситаларга, ишлаётган маҳсулот
линияларига ва рухсат этилган молиявий операцияларга татбиқ этиш мақсадида,
якуний фойда ўсиши учун қўшимча молиявий фондлар ва ресурсларни шакллантириш
борасида ягона мақсадда таҳлил қиладилар”.
А.Г.Грязнова таҳрири остидаги “молия
-
кредит энциклопедия луғатида
молиявий
инновацияга янги ишлаб чиқилган молиявий маҳсулот ёки молиявий восита сифатида
таъриф берилган”. Ушбу тушунчавий ёндашув жаҳон молия бозорининг барча
сегментларига дахл қилиб, XX асрнинг сўнгги чорагидан бошлаб иккиалмчи ипотека
молия бозорида келгуси фойдаланиш учун активларни секъюритизация қилиш
мақсадида чиқариладган қимматли қоғозлар учун ҳосила бўлган бевосита жорий
қилинадиган маҳсулотлар ва технологияларни белгилаб берди. Кохнинг (2009)
кўрсатишича, «…банк инновации бу –
бевосита фойдаланувчилар учун ишлаб чиқилган
ва мижозларнинг ўзлари томонидан қўлланадиган, олдинги технологик янгиликлардан
замонавий кўринишга ўтказилган инновациялар» деган таърифни келтириб ўтган.
Иккинчи ёндашув иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида банк инновациялари
йўналтирилган сегментни, у ёки бу молиявий технологик ечимлардан, мавжуд дастурий
қобиқдан, битта ёки бир нечта йириклаштирилган таҳлил, ҳисоб, назорат,
режалаштириш, бюджетлаштириш ва ҳ.к. операцияларни ўз ичига оладиган молиявий
операцияларни амалга оширишда якуний маълумотлар шакллантирадиган янада
мукаммал услубиётлар ва методологиялар жорий қилишдан иборат бўлган анъанавий
технологик жараённинг ўзгариши қай тартибда рўй беришини белгилаб беради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
658
Молиявий технологик жараёнда қўлланиладиган банк инновацияларини қайта
форматлаш операцион инфратузилманинг моҳиятини ва унинг ичида содир бўлаётган
жараёнларнинг банк моҳиятини сезиларли даражада ўзгартирди. Буни жаҳон молиявий
бозорлари шароитида рақамли даврга нисбатан аниқ тасаввур қилиш мумкин.
Д.А.Назипов “мижозлар базасини кенгайтиришга қаратилган ахборот ва банк
инновацияларининг юқори даражада интеграциялашувини, рақамли технологияларни
жорий этиш билан таъминланган молиявий муассасаларнинг иқтисодий
самарадорлиги ва фойдасининг ўсишини таъминлаш учун рақамли процессинг
очиқлигини таъкидлаган. Бу рақамли ва телекоммуникация технологиялари муҳитида
рақамли жараёнларни жорий этиш ва мавжуд банк технологияларини рақамли
ўзгартиришнинг илмий
-
методологик масалаларини ўрганиш ва ҳал қилишга
қаратилган тадқиқотларнинг долзарблигини тасдиқлайди”
(Серебренникова, 2020).
Учинчи ёндашув рақамли иқтисодиётдаги банк инновацияларини бевосита молия
-
кредит ташкилотининг шаклланган бизнес жараёнлари орқали кўриб чиқади.
Жаҳон иқтисодиёти ва молия бозорларининг глобаллашуви интернет глобал
тармоғининг ҳал қилувчи роли, қайта ишланадиган ва узатиладиган маълумотлар
ҳажмининг сезиларли даражада ошиши билан тавсифланадиган жамиятни электрон
алоқа орқали глобал ахборот билан қамраб олиши туфайли юзага келади, бу эса пайдо
бўлаётган банк процессинги вазифаларини ҳал қилиш, бизнес
-
жараёнларни ташкил
қилишда инновацион йўлларга ўтиш имконини берадиган банкларнинг молиявий
экотизимини шакллантиришга имкон беради.
Попова (2011) “банк соҳасида рақамли инновацияларни ишлаб чиқиш ва синов
тариқасида жорий қилиш жараёнини мураккаб, кўп босқичли ва кўп даражали, катта
ҳаражатли жараён” деб атайди.
Шу сабабли, рақамли инновацияларни жорий этиш биринчи навбатда Россиянинг
энг йирик банклари томонидан, шунингдек рақамлаштириш лойиҳаларини давлат
томонидан қўллаб
-
қувватлаш форматида амалга оширила бошланди.
Тўртинчи ёндашув ўзаро алоқаларнинг ташкилий ва бошқарув шаклларини жорий
этиш ва ўзгартиришни ўз ичига олади.
Функционал
мажбуриятларни
аутсорсинг
орқали
тақсимлаш,
банк
маҳсулотларини инновацион янгилаш, бир хил бўлмаган хизматлар ва кредит
ташкилотида амалга ошириладиган маъмурий ва молиявий бошқарув воситаларини
ишлаб чиқиш зарурати туфайли юзага келади. Юқорида айтилганларнинг барчасининг
асосини муайян йўналишларда олиб бориладиган рақобат ташкил этади:
-
мижозларга йўналтирилган маҳсулотлар ва хизматларни шакллантириш;
-
молиявий фаолият спектрида универсаллаштиришга эришиш;
-
жаҳон глобаллашув жараёнига киритиш;
-
турли йўналишларда мумкин бўлган ташкилий бирлаштиришни амалга ошириш;
-
банк процессинги ва бизнеснинг технологик шаклларни ўзгартириш
имкониятини таъминлаш.
Банк инновацияларининг моҳиятини тушуниш борасида юзага келган турли хил
талқинлар ягона мезон ёндашувининг йўқлиги билан изоҳланади. Биринчи ёндашув
доирасида банк инновациялари қўшимча банк маҳсулотлари ишлаб чиқиш ва жорий
этиш манбаси сифатида кўриб чиқилади, иккинчи ва учинчи ёндашувлар ишлаб чиқиш
ва келгуси фаолият ўзига хосликларини кўрсатади. Тўртинчи ёндашув тижорат
банклари томонидан жаҳон молия бозорида амалга ошириладиган функцияларни
тўғридан
-
тўғри ўзгартириш, моҳиятан, инновацион жараён бўлиб, уларнинг турли хил
хусусиятлари уларнинг шаклланиши ва янада глобал хусусияти
-
банк технологиялари
билан тавсифланган институционал ва ташкилий шаклларнинг янада ривожланиши
шартлари асосида намоён бўлади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
659
Банк
соҳасини
рақамлаштириш
банкларга
мижозлар
гуруҳларининг
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мижозларга табақалаштирилган ёндашувни
амалга оширишга ва банк маҳсулотлари таклифини истеъмолчиларнинг индивидуал
сўровларига мувофиқ имкон қадар кўпроқ йўналтиришга имкон беради. Инновацион
технологияларни жорий этиш вақт ва жойдан қатъи назар, энг қулай ва шаффоф банк
хизматларини яратишга, шаклланган банк хизматлари сифатининг ўсиши ҳисобига
хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган. Банк секторининг бундай
ривожланиши шуни кўрсатадики, банк муҳитида рақобат охир
-
оқибат энг қулай ва
мижозларга йўналтирилган банк маҳсулотларини шакллантириш фонида кучаяди.
Замонавий шароитда банк фаолиятини ўзгартириш ва рақамлаштириш
муаммоларига доир тадқиқотлар олиб борган Серебренникова (2020), Н.E.Соколинская”
трансформация даврининг мураккаблигини қайд этиб, банк амалиётида модернизация
ва инновациялар зарурлигини таъкидлайдилар. Бундай трансформация банк сектори
томонидан унга хос бўлган рискларга эътиборнинг кучайиши билан бирга келади” .
Хорижий муаллифлар Ma, Менг, Янг, Ванг (2019) “рақамли технологияларнинг
иқтисодиётнинг турли тармоқларига (саноат, молия сектори, давлат хизматлари
сектори) таъсирини кўриб чиқадилар. Хитойда рақамли трансформациянинг мамлакат
ўзига хос хусусиятларини аниқлайдилар”. Рақамли трансформация шароитида бизнес
моделларини трансформация қилиш масаласи П.Вайл ва С.Уорнер ишларида
ўрганилган”. Хорижий муаллифларнинг ишлари банк фаолиятини ўзгартиришнинг
замонавий жиҳатларига бағишланган бўлиб, бу Ўзбекистон Республикаси молия
ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш ва рақамлаштириш жараёнларида бир
қатор умумий хусусиятларни аниқлаш имконини беради ва хорижда ахборот
хавфсизлиги нуқтаи назаридан барча мамлакатлар учун умумий муаммоларни
аниқлашга имкон яратади. M.С. Лейтон, Ж. С. Гурвиц, А.Ф. Нюгент, Ф. Халпер, М. A.
Кауфман асарларида эса “Техник ўзгаришлар муқаррар равишда кредит ташкилотлари
фаолияти учун тартибга солиш муҳитидаги ўзгаришлар билан ўзаро боғлиқдир” дея
таъкидланган (Самсонова, 2012). Ўзбекистонлик иқтисодчи олим, Н.Х.Жумаев “Рақамли
иқтисодиётда IT ёрдамида таннархни камайтиришга, натижада оптималлашувга ва
самарадорлик ошишига эришилади. Рақамли иқтисодиётда замонавий илмий
ёндашувлар ва инновациялар муҳим ҳамда устувор аҳамиятга эга бўлади. Бунда илмий
сиғимкорлик юқори бўлган тармоқлар равнақ топишини таъкидлайди” .
Ахборот
-
коммуникация технологияларининг ривожланиб боришига қарамасдан
банк тизимида интернет
-
банкинг секторининг ривожланишига бир қатор омиллар
тўсқинлик қилиши мумкин. Улар “жисмоний шахсларнинг интернет хизматларига
ишончсизлиги, хавфсизлик масалалари,
тармоққа уланишнинг ноқулайлиги,
мижозларнинг йирик транзакцияларни ўтказишга ҳохишнинг йўқлиги, кўпчилик
интернет
-
банкинг тизимлари интерфейсларининг мураккаблиги кабиларни ўз ичига
олади” . “Интернет банкинг бу масофавий банк хизмати кўрсатиш технологияларининг
умумий номланиши бўлиб, бунда ҳисоб рақамларига ва операцияларга боғланиш
куннинг ҳар қандай вақтида интернетга уланган ҳар қандай компьютердан амалга
оширилиши мумкин” . Операцияларни амалга ошириш учун мижоз томонидан тизимни
дастурий таъминоти
қисмини юклаш зарурияти йўқ ва браузердан фойдаланишнинг
ўзи кифоя қилади.
Иқтисодчи Спильниченко (2012) фикрича “масофавий банк хизмати бу мижознинг
унинг ихтиёри асосида банкка қатнамасдан туриб ҳисоб рақами бўйича операцияларни
амалга ошириш ва ахборот хизматлари мажмуидир. Масофавий банк хизмати тизими
мижоз билан банк ахборот базасининг телекоммуникация тизими орқали алоқага
киришишидир”. Куликов ва Кудрявцевалар (2016) эса “ўз тадқиқотлари хулосасида
Россия банк хизматлари бозорида онлайн
-
сервис иқтисодиётдаги стагнация
ҳолатларида ҳам ривожланиб бораётгани ва ушбу тизимга тўлиқ ўтиш ҳозирча эртароқ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
660
бўлса
-
да, кейинги 3
-
5 йил ичида амалга ошиши муқаррар эканлигини таъкидлайди”.
Самсонова (2012) ёндашувига кўра эса “банк секторидаги кучли рақобат шароитларида
яшаб қолиш зарурияти айниқса жисмоний шахслар истеъмол маданияти ўсиши
шароитида банкларга ўз шартларини қўймоқда. Бундай ҳолатда ўз мижозига масофавий
хизмат кўрсатувчи банклар яққол устунликка эга бўладилар. Рақобат курашида ўз
фаолиятини банк
бизнеси ва замонавий ахборот технологиялари янги талабларига
мувофиқ бутунлай қайта қурадиган банкларгина ғолиб чиқадилар” .
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида илмий абстракция усули, объективлик тамойили, кузатиш,
қиёсий таҳлил, усулларидан кенг фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Сўнги йилларда банк
-
молия соҳасида “рақамли банклар” инструментларидан
фойдаланиш ҳам кенг тарқалмоқда. “Рақамли банкинг” бу банк хизматлари интернет
орқали амалга ошириладиган онлайн банк тизимига ўтишдир.
Онлайн ёки интернет банкинг деганда эса банк ёки бошқа молиявий институт
мижозларига молиявий институт веб
-
сайти ёрдамида бир қатор молиявий
трансакцияларни амалга ошириш имконини берувчи электрон тўлов тизимидир. Ушбу
тизим банклар ва мижозларга банк хизматларини қулай ва тезроқ амалга
оширишларига имкон беради.
“Рақамли банк” тизими жараёнларнинг юқори даражада автоматлашуви,
хизматларнинг веб
-
сайтларга асосланиши, институтлараро банк маҳсулотларини
етказиб беришни таъминловчи дастурий интерфейс иловаларининг (API)
фойдаланилиши, мижозларга молиявий
ахборотга компьютер, мобил телефон ва
банкоматлар орқали боғланиш имкониятининг мавжудлиги кабиларга аcосланади” .
Рақамли банк хизмати ўзига хос бир қатор хусусиятларга эгадир (1
-
жадвал):
-
пул массаси айланмасининг устувор шакли нақдсиз бўлиб мижоз билан электрон
алоқага киришишни максималлаштиришни назарда тутади;
-
аутентификация усулларидан физик электрон, пароллашган биометрик,
комбинациялашган усуллардан фойдаланилиб банк хизмати хавфсизлигини
таъминлаш усулларини модернизация қилишни мақсад қилади
;
-
мамлакат доирасида интернет орқали марказлашган маълумотлар маркази big
data инструментлари ёрдамида рақамли ИТ архитектура ва маълумотларни
бошқаришни мақбуллаштириш;
-
автоматлаштириш бўлимларининг пайдо бўлиши ва кенгайиши, бошқа
бўлимларга юкламанинг камайиши натижасида банк хизматларида банк фаолияти
автоматлашуви ролининг ошиши;
-
мижоз билан ўзаро алоқада ижтимоий медиа, веб
-
дастурлар, видеоалоқа
шаклларидан кенг фойдаланиш.
Рақамли банк хизматларининг ривожланиш босқичларини биз уч қисмга бўлиб
ўриб чиқдик. Илк босқичлари 2001 йилларда амалга оширила бошланган. Банкларда
мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида замонавий банк
инфратузилмалари Cash
-in/Cash-
out банкоматлари олиб келинди.2010 йилларга келиб,
банкларда ҳисобларини масофадан бошқариш имконияти пайдо бўлади ва турли хил
банк хизматлари ва операциялари масофадан кўрсатила бошланади (2
-
жадвал).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
661
1 -
жадвал
Рақамли банк хизмати модели
Банк хизмати
моделларини
баҳолаш
параметрлари
Банк хизмати
моделларини баҳолаш
мезонлари
Рақамли банк
хизмати тавсифи
Банк хизмати
трансформациясининг
асосий йўналишлари
Пул массаси таркибий
тузилиши
Пул массаси
айланмасининг устувор
шакли
нақдсиз
Мижоз билан электрон
алоқага киришишни
максималлаштириш
Хавфсизлик
Қўлланилаётган
аутентификация
усуллари
физик электрон,
пароллашган
биометрик,
комбинациялашган
Банк хизмати
хавфсизлигини
таъминлаш усулларини
модернизация қилиш
Технологиялар
Мижозлар
маълумотларини сақлаш
усуллари
Марказлашган
маълумотлар маркази
(дата
-
центр), 2000
йиллар
Рақамли ИТ архитектура
ва маълумотларни
бошқаришни
мақбуллаштириш
Маълумотларни олиш
имконияти
Мамлакат доирасида
Компьютер тармоғи
шакли
Интернет
Мижоз маълумотларини
қайта ишлаш ёндашуви
big data
инструментлари
ёрдамида
Маълумотларни қайта
ишлаш тезлиги
сониялар
Ташкилий
тузилиши
Бўлимлар сони
9
Банк хизматларида банк
фаолияти автоматлашуви
ролини ошириш
Янги бўлим пайдо
бўлиши
Банк фаолияти
автоматлаштириш
бўлими (ИТ)
Бўлимларни қайта
ташкил қилиш
даражаси
Автоматлаштириш
бўлими пайдо бўлиши
ва кенгайиши, бошқа
бўлимларга
юкламанинг камайиши
Fгont/back бўлинмалари
тузилмаси нисбати
0-20/80-100
Мижоз билан
ўзаро алоқаси
Банк хизмати янги
каналларининг вужудга
келиши
Мавжуд эмас
Банк хизмати
каналларини
мақбуллаштириш
Банк хизмати каналлари
шакллари
Бўлим, телефон
банкинг, терминал
банкинг, интернет
-
банкинг, ТВ
-
банкинг,
мобил банкинг
Сотишни ташкил этишга
ёндашув
Омниканал хусусиятга
эга
Каналлар ўртасида
таъсирлашув даражаси
Таъсирлашув аъло
даражада
Банк хизматининг
мижозга
йўналтирилганлик
даражаси
Мижоз билан устувор
алоқа шакли
масофавий
Мижоз билан алоқанинг
янги воситалари
Ўтказгичсиз тармоқлар
Мижоз билан алоқа
усулининг янги усуллари
Ижтимоий медиа, веб
-
дастурлар, видеоалоқа
Манба:
муaллиф ишлaнмaси.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
662
2-
жадвал
Рақамли банк хизматларининг ривожланиш босқичлари
Йиллар
Технологик
ривожланиш
Банк хизматлари
1-
чи босқич.
2001й.
Банкоматлар
-
Cash-
out банкоматлари. Миллий ва хорижий
валютадаги банк картангиздан нақд пулларни
ечиш имкониятини берувчи банкоматлар
-
Cash-in/Cash-
out
банкоматлари.
Бундай
банкоматлар орқали банк картангиздан нақд
пулни ечиш билан бир қаторда, картангизга нақд
пулларингизни кирим қилишингиз мумкин.
-
ADM
(Автоматлаштирилган
депозит
машинаси). Бундай ускуналардан ҳам жисмоний,
ҳам юридик шахслар фойдаланишлари мумкин.
2010 й.
Интернет
-
Банк хисобларини масофадан бошқариш
имконияти пайдо бўлади
-
Ишончли ва қулай интерфейслар пайдо бўлади
-
Турли хил банк хизматлари ва операциялари
учун уйдан чиқиб кетиш заруратини йўқ қилади
2-
чи босқич.
2020 й.
Молиявий секторни
изчил ислоҳ қилиш
давомида молиявий
технологиялар
(FINTECH)
компанияларини ҳар
томонлама қўллаб
-
қувватлашга оид
махсус Фармони
(ПФ5992)
Смартфонлар,
банк
фаолиятини
қўллаб
-
қувватловчи
операциялар
Булутли
технологиялар,
Big data
-
Тўловлар,
ўтказмалар
ва
кириш
учун
аризалар
ҳисобини юритиш;
-
Иловалар
банкомат
функцияларини
бажаради
-
Банк
хизматларидан
фойдаланиш
учун
банк
ф
илиаллари
-
маҳсулот
ва
хизматлари
заруриятини
бартараф
этиш
3-
чи босқич.
Яқин келажакда
Сунъий интелект
-
Сунъий
интеллект
банк
хизматларидан
фойдаланишда
молиявий
маслаҳатчи
ва
ёрдамчи
бўлади;
−
Банк
хизматларининг
инсон
ҳаётига
тўлиқ
инт
еграциялашуви орқали
мижоз билан алоқани
такомиллаштириш
Манба:
муaллиф ишлaнмaси.
Банк секторини рақамлаштириш, жуда кўп афзалликларга қўшимча равишда,
айрим жиддий камчиликларга ҳам эга. Улардан бири шундаки, банк соҳасини
рақамлаштириш янада ривожлантириш учун катта инвестициялар талаб қилади. Йирик
банклар, кичик банклардан фарқли ўлароқ, энг яхши ходимларни ёллаш, янги
технологияларни сотиб олиш ёки ўз ташкилотлари ишига сунъий интеллект ва
биометрик технологияларни жорий этиш учун катта капиталга эгадир. Йирик банклар
учун ушбу соҳадаги кичик банклар билан банк соҳасини рақамлаштириш соҳасида
рақобатлашиш осонроқ. Шу сабабли, катта капиталга эга банклар кичик молиявий
ташкилотларни, айниқса эндигина ривожлана бошлаган банкларни бозордан сиқиб
чиқариши мумкин.
Яна бир камчилик шундаки, катта ёшдаги банк мижозлари ҳали банк сектори
ходимлари билан шахсий мулоқотдан воз кечишга тайёр эмаслар. Катта ёшдаги банк
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
663
мижозлари рақамли маҳсулотлардан шошилинч эҳтиёжсиз фойдаланмасликни афзал
кўришади, шунингдек, роботлар билан мулоқот қилишдан кўра офисларга жонли
ташриф буюришни афзал кўришади. Бундан ташқари, уларнинг аксарияти рақамли
хизматларни олиш учун зарур молиявий саводхонлик кўникмаларига эга эмаслар.
Афсуски, ҳамма ҳам рақамли ўзгаришларнинг муҳимлигини тушунмайди. Кўпчилик
учун янги технологияларни жорий этиш таҳдиддир, чунки йил сайин маълумотларнинг
ошкор бўлиш риски ва кибержиноятларнинг ўсиши ортмоқда.
Банкларни рақамлаштириш икки йўналишда –
маҳсулот инновациялари ва жараён
инновацияларини жорий этиш орқали амалга оширилади.
Ривожланишнинг биринчи усули инновацион банк маҳсулотларини чиқаришга
асосланган (масалан, мутахассисларни жалб қилмасдан истеъмол кредити ёки ипотека
учун онлайн ариза бериш имконини берувчи кредит брокерлик хизмати; банк
операцияларини масофадан туриб тасдиқлаш имконини берувчи биометрик
идентификация;
cashback хизматлари; доимий мижозлар учун бонус дастурлари ва
ҳоказо).
Рақамлаштиришнинг иккинчи йўналиши –
жараён инновациялари, биринчи
навбатда, банк операцияларини қўллаб
-
қувватлаш билан боғлиқ харажатларни
минималлаштиришга қаратилган. Сунъий интеллектдан фойдаланиш мижоз билан
воситачилик муносабатларини қисқартириш ва аҳолининг барча қатламлари
эҳтиёжларини қондириш учун кенг кўламли хизматларни тақдим этиш орқали банк
хизматларини оптималлаштиришни ўз ичига олади.
Мижозларга хизмат кўрсатишда банклар анъанавий банк тизимидаги олдинги
офис вакиллари билан алоқаларни қисқартиришни ва масофавий режимга ўтишни,
ходимларни бўшатишни ва мижозлар маълумотларини сақлаш ва уларга кириш каби
параметрларнинг рақамли экотизимига ўтишни назарда тутади. Истеъмолчилар учун
молиявий хизматларнинг очиқлиги бир нечта савдо каналлари: офлайн, онлайн, мобил
иловалар ва бошқаларнинг мавжудлигини англатади.
Биргина 2020 йилдаги Covid 19 пандемия шароитида инновациялардан
фойдаланиш ва мижозларга хизмат кўрсатишни доимий равишда модернизация
қилишга эътибор қаратилди, бу банк секторини рақамлаштириш ва рақамли
технологияларни ривожлантириш билан изоҳланади. Пандемия бошланиши билан
шахсий алоқалар имконияти истисно қилинди, кўплаб хизматлар мижозлар учун
онлайн тарзда мавжуд эмасди ва бу банклардан тезкор қарорларни талаб қилди. Талаб
модели ўзгарди, кейин мижозларнинг содиқлигини қўллаб
-
қувватлаш усули ўзгарди.
Изоляция, шунингдек, кўплаб хизматларни масофадан туриб бир жойда олиш имконини
берувчи иловаларнинг долзарблигини оширди. Фойдаланувчилар, шунингдек,
банкларнинг янги қулай молиявий бўлмаган вариантларига ижобий муносабатда
бўлишади ва битта бренднинг экотизимидан фойдаланишга одатланишади. Яқин
келажакда замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда кенг кўламли
экотизимлардан фойдаланган ҳолда банк секторининг жадал ривожланишини
кутишимиз керак.
Банк тизими кўп ҳолларда консерватив тизим бўлиб келган, бу тизимга кириш
учун нобанк рақобатчилар учун юқори тўсиқлар мавжуд бўлган. Аммо булутли, мобил,
ижтимоий ва аналитик технологияларга асосланган рақамли технологиялар бу
тўсиқларни анча камайтиришга эришди. Банк тизимида инновацияларни кучайтириш
мақсадида кўплаб мамлакатларнинг тартибга солувчи органлари тизимда фаолият
олиб бориш учун енгилликларни жорий қилишди. Натижада эски тизимдан фарқли
ўлароқ, тўлиқ рақамли технологияларга асосланган молиявий ташкилотлар
мижозларнинг талабларини янги ва мураккаб усулларда зудлик билан қондириб,
мижозларини ўзларига қаратмоқдалар. Буларга мисол қилиб, е
-
тижоратнинг
етакчилари
-
Европадаги Tesco, Осиё
-
Тинч океани ҳудудида Гakuten ва АҚШда Walmaгt
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
664
банк тизимига кириб келди. Ҳозирги пайтда дунё бўйлаб тадбиркорлар, ҳатто
анъанавий банкларнинг ўзлари ҳам тўлиқ рақамли банк ёки необанклар ташкил
қилишмоқда. "BankMobile", "Numbeг 26", "Atom", "ZenBanx and NuBank" кабилар бунга
мисол бўла олади. Ушбу необанкларнинг умумлаштириб турувчи ягона жиҳати
уларнинг таклиф қилаётган хизматлари рақамли технологияларга асосланганлигидир.
Жаҳон иқтисодиётида тижорат банклари фаолиятида охирги 10 йилда қуйидаги
IT-
технологиялари ривожланмоқда:
Big Data (Катта маълумотлар) технологияларининг ривожланиши қарз
олувчининг аризасини тез муддатларда кўриб чиқиш ва мижознинг тўловга
лаёқатлилигини
таҳлил қилишда вақтни сезиларли даражада тежашга эришади.
Тижорат банклари пластик карталар билан амалга ошириладиган ҳар хил ноқонуний
хатти
-
ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда мижозлар билан ишлашда риск
-
менежментни ривожлантириш нуқтаи
-
назаридан ушбу технологияларни ривожлан
-
тиришдан манфаатдор;
Булутли технологиялар (Cloud computing) кирувчи маълумот
-
ларни қайта ишлаш
ва таснифлаш инструменти бўлиб ҳисобланади. Ушбу технологиялар расмий дастурий
таъминот, лицензияланган техник воситаларни ўз ичига олади
;
Моддий предметлар ҳисоблаш тармоғида Интернет предметлар
-
нинг пайдо
бўлиши янгилик бўлиб ҳисобланади (масалан, smaгt watches). Бу янгилик банк
иштирокчиларига ўз мижозларининг талабларини ўрганиб, шундан келиб чиққан ҳолда
уларга алоҳида хизматлар таклиф қилиш имконини беради. Бу ўз навбатида банкнинг
брендини кўтаришга, мижозларнинг банкка содиқ қолишларига олиб келади;
Block Chain технологиялари рақамли иқтисодиётнинг асоси бўлиб ҳисобланади,
унинг базасида эса виртуал пул бирлиги Bitcoin қурилган. BlockChainнинг киритилиши
бир томондан, виртуал валюталарнинг ишончлилигини давлат даражасида
оширилишини кўзда тутса, иккинчи томондан, марказлашмаган криптомамлакат
ғоясини илгари суради;
Электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ва электрон ҳамёнлар аҳоли турмуш
тарзида оммалашиб бормоқда. Ушбу тизимларнинг яхши ишлаши тижорат банкининг
рақобатбардошлигини мустаҳкамлайди;
Agile-
technologies моҳияти интерактив қурилмаларни ишлатиш
-
га мўлжалланган
дастурий таъминотни ишлаб чиқишни назарда тутади. Ҳар бир босқичда янги дастурий
таъминотга оид маҳсулот тестдан ўтказилади, кейинчалик мижозлар талабидан келиб
чиқиб микродаражада ва мамлакат жорий ҳолатидан келиб чиқиб макро
-
даражада
мослаштирилади. "Agiletechnologies" тижорат банкларига жорий қилиниши банкнинг
рақобатбардошлигини
сақлашга, янги маҳсулотларни амалиётга ўз вақтида жорий
қилишга ёрдам беради.
IBM ўзининг Designing a Sustainable Digital Bank (Барқарор рақамли банкни
лойиҳалаштириш) маърузасида рақамли банкни 4 моделини ажратиб изоҳлайди:
IBM экспертларининг таъкидлашича, банк сектори –
ҳар доим кўп сонли юридик
қоидалар ва необанкингдан мухолифлар кириши учун тўсиқлар нисбатан юқори бўлган
консерватив соҳадир.
Бироқ, рақамли технологиялар, шу жумладан булутли, мобил ва таҳлилий
тизимларнинг ривожланиши
янги ўйинчиларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.
Бунга кўплаб мамлакатларнинг регуляторлари ҳам ёрдам беради, улар қонунчиликдаги
ўзгаришлар
ёрдамида
банк
секторига
инновацияларни
жорий
этишни
рағбатлантиради. Designinga Sustainable Digital Bank IBM ҳисоботида таҳлилчиларнинг
кўрсатишича, рақамли банк инфратузилмаси реал вақт режимида рақамли ўзаро
алоқалар учун оптималлаштирилган, ички мдт эса рақамли технологияларнинг
ўзгариш тезлиги юқори бўлишини назарда тутади. “IBM рақамли банкингни тўрт
йўналиш бўйича кўриб чиқади” :
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
665
1) “модель А —
рақамли банк бренди (Рокетбанк) —
банклар замонавий жамият
эҳтиёжларига мослаштирилган инновацион брендлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаради;
2) модель B —
рақамли каналларга эга банк (Talkbank) —
бундай банклар амалдаги
банкларнинг бэк
-
офис банк лицензиясини жорий қилади, уларнинг маҳсулотларини
қулайроқ фойдаланувчи интерфейси билан сотади;
3) модель C —
банкнинг рақамли филиали (Touch
-bank)
—
икки ёндашувни
бирлаштиради: рақамли фойдаланувчи тажрибаси ва янги бизнес
-
жараёнлар;
4) модель D —
рақамли банк (Тинькофф Банк) —
бундай банклар рақамли
технологиялар асосида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаради”
[14] .
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, тижорат банкларида инновацион хизматлар
ва технологияларни жорий этиш банкларни трансформациялашни муваффақиятли
амалга ошириш учун комплекс ёндашув ва муайян усулларни талаб қилади. Яъни
банкларни трансформациялашнинг аниқ стратегиясини ишлаб чиқиш, инновациялар
учун мақсадлар, устуворликлар ва ҳаракат режаларини белгилашни талаб қилади ва
трансформациялаш жараёнида қуйидагиларни инобатга олиш мухим ҳисобланади;
-
янги технологиялар ва хизматларни жорий этиш учун финтеч компаниялари ва
стартаплар билан ҳамкорлик қилиш;
-
янги технологиялар ва
иш услублари бўйича ходимлар учун таълим дастурлари
ва тренинглар ўтказиш.
-
мижозлар эҳтиёжларини ўрганиш учун маълумотлар таҳлилидан фойдаланиш
ва маҳсулот инновациясини доимий равишда яхшилаш учун фикр
-
мулоҳазаларни
йиғиш.
-
мижозларни аутентификация қилиш
хавфсизлиги ва қулайлигини ошириш учун
биометрик технологияларни (бармоқ излари, юз сканерлаш ва бошқа биометрик
маълумотлар) жорий этиш.
Ушбу усуллар банкларга инновацион хизматлар ва технологияларни
муваффақиятли жорий этиш, мижозлар тажрибасини яхшилаш, бизнес жараёнларини
оптималлаштириш ва молия бозорида рақобатбардошликни янада оширишга хизмат
қилади.
Банк секторида рақамлаштиришни фаол ривожланишига тўсиқ рақамли
технологиялар соҳасида зарур малака ва кўникмаларга эга бўлган кўплаб
мутахассисларга эҳтиёж бўлиши мумкин, шунингдек, мавжуд ходимларнинг
инновацион ривожланишнинг замонавий шароитида фаол ўқитиш ва иш жойларини
қайта қуришга қаршилик кўрсатиши мумкин.
Умуман олганда, рақамли хизматларга ўтишда бир қатор омилларни ҳисобга олиш
керак:
-
рақамли ва инновацион технологияларнинг ташқи муҳитда фаол ривожланиши;
-
аксарият мижозларнинг асосий эҳтиёжларининг шаклан ўзгариши (тақдим
этилаётган хизматларга масофадан киришни таъминлаш, юқори сифатли ахборот
таъминоти, хавфсизлик);
-
банк соҳасида рақобатнинг ўсиши, банк хизматлари истеъмолчилари учун
курашнинг кучайиши;
-
рақамли технологияларни фаол ривожлантириш туфайли мижозларга хизмат
кўрсатиш сифатини ошириш.
Aдабиётлар / Литература/ Reference:
Designing a sustainable digital bank” Learnin
g from the digital pioneers-IBM Sales and
Distribution White Paper Executive Summary// Copyright IBM Corporation 2015-p.3.
https://review.uz/oz/post/raqamli-iqtisodiyot-mamlakatimiz-taraqqiyoti-garovidi
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
666
Вайл П., Ворнер С. Цифровая трансформация бизнеса.
-
М.: Сбербанк; Альпина
Паблишер, 2019. 215
Гурвиц Дж.С., Ньюджент А.Ф., Халпер Ф., Кауфман М.А. Просто о больших данных.
-
М.: Эксмо, 2015. 400 с
Жуков Е.Ф. (2009) Рынок ценных бумаг.
«ЮНИТИ
-
ДАНА». С. 597.
Кох Л.В. (
2009)
Инновации в
банковском бизнесе / Л. В. Кох, Е. Н. Смольянинова, В. С.
Просалова.
-
Санкт
-
Петербург: Изд
-
во Политехнического ун
-
та,
-
490 с.;
Куликов Н.И., Кудрявцева Ю.В. (2016)
Банки уходят в сеть интернета // Финансы и
кредит, №29
2-
10, 2016 г., с. 2
-10.
Ма Х., Мэн
Ч., Ян Д., Ван Х.
(2019)
Цифровая трансформация Китая.
-
М.: Альпина
Паблишер,
-
249 с.
Назипов Д.А. Трансформация банковской деятельности под воздействием
информационных технологий. диссертация кандидата экономических наук : 08.00.10 /
Назипов Дмитрий Айратович;
-
Москва, 2008
- 149 c. :
Нуриденулы М. IBM предложил классификацию цифровых банков [Электронный
ресурс] // Forbes. 2019. 18 янв. URL: https://www.forbes.ru/biznes/371421
-ibm-predlozhil-
novuyu-klassifikaciyu-cifrovyh-
bankov (дата обращения: 19.03.
2019)
Попова Т.Ю.
(2011)
Организационно
-
финансовое обеспечение инновационной
деятельности банков при участии государства //Управление экономическими
системами: электронный научный журнал.
№ 35(11).
Самсонова Л.А.
(2012)
Дистанционное банковское обслуживание //Философские
проблемы информационных технологий и киберпространства, №2(4), с. 81
-91.
Серебренникова А.И.
(2020)
Сущность и проблемы внедрения инноваций в банках.
//Банковское дело. № 1. С. 68–73. Соколинская Н.Э. Механизмы информационного и
научнотехнологического обеспечения инноваций в банковской сфере в условиях цифровой
экономики. //Банковское дело. 2020. № 2. С. 25–
30.
Сплильниченко В.К.
(2012)
Трансформация банковских платежных систем в
экономике России // Экономический журнал. № 2 (26).
Финансы: учеб ник / А.Г. Грязнова, Е.В. Маркина, М.Л. Седова и др.; под ред. А. Г.
Грязновой, Е. В. Маркиной
2-
е изд., перераб. и доп. –
М.: Финансы и статистика, 2012. –
496
с
