Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
403
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА БИОМЕТРИК
ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Умарова Малика Бахтияровна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги
“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий
асослари ва муаммолари” илмий
-
тадқиқот маркази
ORCID: 0009-0006-9895-9288
Аннотация.
Ушбу мақолада, банкларни трансформациялаш жараёнида замонавий
технологияларни жорий этишнинг устувор вазифалари тадқиқ
этилиб, бугунги кунда
рақамли технологияларнинг тармоқларда кенг қўллашда амалга оширилиши лозим
бўлган бир неча устувор вазифалар ва босқичлар таҳлил этилган. Шунингдек, банкларда
мижозни шахсини аниқлашда идентификациялаш тизимларини жорий этишга доир
тадқиқотлар амалга оширилган.
Калит сўзлар:
банк, рақамли трансформация, мобил иловалар,
Face ID, Touch ID,
биометрик идентификациялаш.
ПУТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ СИСТЕМЫ БИОМЕТРИЧЕСКОЙ ИДЕНТИФИКАЦИИ В
ПРОЦЕССЕ ТРАНСФОРМАЦИИ БАНКОВ В УЗБЕКИСТАНЕ
Умарова Малика Бахтияровна
Научно
-
исследовательского
центра «Научные основы и проблемы
развития экономики Узбекистана» при
Ташкентском государственном экономическом университете
Аннотация:
В данной статье исследуются приоритетные задачи внедрения
современных технологий в процесс трансформации банков, анализируются несколько
приоритетных задач и этапов, которые должны быть реализованы при широком
использовании цифровых технологий в сетях сегодня. Также проведены исследования по
внедрению в банках систем идентификации для установления личности клиента.
Ключевые слова:
банковское дело, цифровая трансформация, мобильные
приложения, Face ID, Touch ID, биометрическая идентификация.
UO
‘
K: 336.719
VII SON - IYUL, 2024
403-410
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
404
WAYS TO USE THE BIOMETRIC IDENTIFICATION SYSTEM IN THE PROCESS
OF BANK TRANSFORMATION IN UZBEKISTAN
Umarova Malika Bakhtiyarovna
Doctoral student Senior Researcher Research center
«Scientific bases and issues of economic development of Uzbekistan»
under Tashkent State University of Economics
Abstract.
In this article, the priority tasks of introducing modern technologies in the process
of transformation of banks are researched, several priority tasks and stages that should be
implemented in the widespread use of digital technologies in networks today are analyzed. Also,
researches have been carried out on the introduction of identification systems in banks to determine
the identity of the client.
Keywords:
banking, digital transformation, mobile applications, Face ID, Touch ID, biometric
identification.
Кириш.
Банк мижозини идентификация қилиш тартиб
-
таомилларига биометрик
маълумотларнинг жорий этилиши амалга оширилаётган транзакцияларда нафақат
шахсни тасдиқлаш жараёнини балки, молиявий фирибгарлик, шахсий маълумотларни
ўғирлаш, кибер таҳдидлар хавфини камайтиради. Ахборот ресурсларига кириш ҳуқуқини
берувчи пароллар ҳужжатларни йўқотиш ва қалбакилаштириш хавфини камайтиради.
Биометрик технологиялардан фойдаланган ҳолда банклар KYC (Know Your
Customer) сен мижозингни биласанми тамойили асосида фаолият юритади.
Aанъанавий банкларнинг биометрик технологияларга қизиқишининг бир нечта
сабабларидан бири бу мижоз идентификациясидир. FinTech првайдерларининг рақобат
босими ва мижозларнинг исталган жойда ва исталган вақтда банк хизматларидан
фойдалана олиш имкониятига эга эканликларидадир. Сўнгги ўн йилликда
молия
бозорида анъанавий молия воситачилари ўрнини босувчи технология компаниялари
кенг ривожланиб бормоқда. Улар банк иши ландшафтини ўзгартириб, банк ва
технологияларнинг ўзаро кириб бориш жараёнида ўзгаришларни ҳиссасини қўшиб
келмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Сўнгги ўн йил ичида технологик салоҳиятни оширишга қаратилган банк тизимини
ўзгартиришда рақамлаштириш жараёнининг ролини ўрганиш илмий мунозараларга
сабаб бўлди. Тадқиқотчилар банк секторига инновацияларни жорий этишнинг
муҳимлиги ва аҳамиятини, кейинчалик миллий иқтисодиётга кўрсатадиган таъсирини
баҳоладилар. Гальпер (2020) “Глобал нобарқарор муҳит шароитида банкнинг
трансформацияланиши” номли илмий тадқиқот ишида: “...глобал нобарқарор муҳит
шароитида банк фаолиятининг трансформацияланиши муқаррарлигини тасдиқлаймиз
ва бу кўп каналли хизмат кўрсатиш тамойилидан бир каналли хизмат кўрсатиш
тамойилига ўтиш орқали истеъмолчиларнинг рақамли турмуш тарзига кириб
бориш,мижозларнинг молия билан боғлиқ эҳтиёжларини қондириш ва банк хизматлари
кўламининг кенгайиб боришида ўз ифодасини топади” деб
таъкидлаган
(
Гальпер
, 2020)
Тадқиқотчи глобал нобарқарор муҳит шароитида банк фаолияти трансформациялашда
мижозларга йўналтирилган бизнес моделнинг амалиётга жорий этиш билан боғлиқ
деган ғояни илгари сурган.
S.Hussainнинг тижорат банклари фаолиятида юз бераётган трансформацион
жараёнларнинг турларга бўлган. Унга кўра
у қуйидаги йўналишларда амалга
оширилмоқда:
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
405
-
жараёнларни автоматлаштириш. Ҳар кунлик операциялар ва жараёнларни
автоматлаштириш харажатларни камайтириш ва аниқлик даражасини ошириш
имконини беради. Операциялар ва жараёнларни автоматлаштириш (RPA) сунъий онг (AI)
ва бошқа технологиялар асосида амалга оширилади;
-
рақамлаштириш. Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатларни
камайтириш ва самарадорликни таъминлаш мақсадида
рақамли технологиялардан
фойдаланишни назарда тутади. Рақамлаштиришга мисол сифатида онлайн
-
банкинг,
мобил банкинг, рақамли банкинг моделларини келтириш мумкин;
-
жараёнлар реинжиринги. Жараёнлар реинжиниринги ўз таркибига мавжуд
жараёнларни қайта лойиҳалаштириш бўйича чора
-
тадбирларни ўз ичига олади.
-
маълумотлар
таҳлили.
Маълумотлар
таҳлили
операцияларни
яхшилаш,тенденцияларни аниқлашга асосланган қарорларни қабул қилиш учун
амалга
оширилади. У прогноз аналитикаси, мижозлар сиёсати ва рисклар таҳлилида
қўлланилиши мумкин;
-
инфратузилмани модернизациялаш. Инфратузилмани модернизация қилиш
таркибига банк фаолияти кўламини кенгайтириш ва иқтисодий самарадорликни
таъминлаш учун булутли ҳисоб
-
китоблар, виртуал тизим ва бошқа технологияларни
киритиш мумкин;
-
рискларни бошқариш. Рискларни бошқариш таркибан рискларни аниқлаш,
мониторинг қилиш ва бошқариш бўйича стратегия ва жараёнлар амалга оширишдан
иборат. Унга рискларни баҳолаш ва талабларга риоя қилиш процедураларини жорий
этиш, хавфсизликни таъминлаш ва рискларни пасайтириш стратегияларини киритилган
(Рахманов, 2023)
Шашкина
(2020)
ўз тадқиқот ишида “Молиявий технологиялар таъсири остида банк
секторининг трансформацияси –
банк
фаолиятининг ташкилий ва бошқарув
йўналишларига тегишли бўлган янги рақамли технологияларнинг пайдо бўлиши
ҳисобига банк секторидаги тузилмавий ўзгаришлардир. Молиявий технологиялар
деганда молия секторида инновацион маҳсулот ва хизматларни яратиш имконини
берувчи уникал технологиялар назарда тутилади. Банк секторида энг кўп
қўлланиладиган технологиялар сирасига сунъий онг, катта ҳажмли маълумотлар,
тақсимланган реестр, булутли ҳисоб
-
китоблар, виртуал ва қўшилган реаллик, буюмлар
интернети ва мобил технологиялари киради. Банк секторидаги трансформацион
жараёнлар секторнинг институцион трансформацияси, банк хизматларини кўрсатиш
каналлари трансформацияси ва бизнес
-
моделлар трансформациясини қамраб олади.
Кўриб чиқилаётган йўналишлар нуқтаи
-
назаридан, молиявий технологиялар бир
томондан, банк хизматларини кўрсатишда рақобат позициясини мустаҳкамлаш ва банк
хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш, иккинчи томондан банк фаолияти ва унинг
келажаги учун хавфларни юзага келтирувчи омил сифатида талқин этилиши мумкин”
Банкларни транцформациялаш
банк хизматларини тақдим этишнинг замонавий
усулларини кенг жорий этишни назарда тутади. Бунда асосан банк филиаллари сони
камайиши,
кредит беришда ёки маблағларни инвестиция қилишда
онлайн усулдан кенг
фойдаланиш назарда тутилади
(
Шашкина
, 2020).
Гонтарнинг
(2017)
таъкидлашича, “рақамли банкинг –
бу банк ва унинг мижозлари
ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги шакли, шу жумладан рақамли, ахборот ва
технология стратегиялари соҳасидаги истеъмолчилар ва тижорат мижозлари учун
молиявий хизматлар соҳасидаги инновациялар” дир (Gontar, 2017)
.
Жон Гиновскийнинг
(2015)
таърифига кўра рақамли банк бу “мижозларга хизмат
кўрсатишни кенгайтириш ва банк фаолияти самарадорлигини ошириш учун ички ва
ташқи корпоратив ва шахсий муносабатлардаги тегишли ўзгаришлар билан молия
институтлари фаолиятига янги ва ривожланаётган технологияларнинг интеграцияси”
деб таърифлайди
( John Ginovsky, 2015).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
406
Бироқ, банк секторини рақамлаштириш, жуда кўп афзалликларга қўшимча равишда,
айрим жиддий камчиликларга ҳам
эга. Улардан бири шундаки, банк соҳасини
рақамлаштириш янада ривожлантириш учун катта инвестициялар талаб қилади, кичик
молиявий ташкилотларда эса бундай маблағлар ҳар доим ҳам мавжуд эмас. Йирик
банклар, кичик банклардан фарқли ўлароқ, энг яхши ходимларни ёллаш, янги
технологияларни сотиб олиш ёки ўз ташкилотлари ишига сунъий интеллект ва
биометрик технологияларни жорий этиш учун катта капиталга эгадир. Шу муносабат
билан йирик банклар учун ушбу соҳадаги кичик ўйинчилар билан банк соҳасини
рақамлаштириш соҳасида рақобатлашиш осонроқ.
Шу сабабли, катта капиталга эга
банклар кичик молиявий ташкилотларни, айниқса эндигина ривожлана бошлаган
банкларни бозордан сиқиб чиқариши мумкин
(Умарова, 2023)
.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида илмий абстракция усули, объективлик тамойили,
кузатиш,
қиёсий таҳлил, усулларидан кенг фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Бир қатор мамлакатлар биометрик идентификациялаш тизимини банк тўлов
тизимларига самарали жорий этишга доир бир қатор тадқиқотлар олиб борилди. Goode
Intelligence "
Молиявий хизматлар учун мобил биометрика
-
бозор ва технологиялар
таҳлили 2018
-
2023 йилларда амалга ошириладиган стратегия ва прогнозлар" ҳисоботида
2023 йилга бориб ҳар йили 1,67 триллион доллардан ортиқ мобил биометрик тўловлар
амалга оширилишини ва мобил биометрик технология провайдерлари томонидан 8,7
миллиард доллардан ортиқ даромад олишини тахмин қилмоқда. 2020 йилда 1,1
миллиарддан ортиқ мижозлар молиявий хизматларда биометрик идентификациядан
фойдаланадилар. Шимолий Aмерика, Европа, Aфрика, Лотин Aмерикасида мобил
иловаларда биометрик тўловларни амалга ошириш даражаси паст суръатларда, Хитой,
Ҳиндистон ва Осиё
-
Тинч океани минтақасидаги бошқа мамлакатларда эса юқори
суръатларда ошиб бормоқда.
Шунингдек, 2018
-
йилда масофавий мобил иловаларда биометрик идентификация
орқали тўловларни амалга оширилиши улуши 68 фоизни ташкил этган, чакана савдо
шохобчаларида эса бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил этган. 2023 йилга келиб,
терминаллар орқали биометрик тўловлардан фойдаланувчилар улуши 46 фоизга ошди,
масофавий тўловлар эса мобил биометрик тўловлардан фойдаланувчилар умумий
сонининг 54 фоизини ташкил қилмоқда.
Гонконгда банк мижозларининг 70 фоизи биометрик идентификациялашда мобил
банкинг иловаларидан фойдаланса, 60
фоиз
банк мижозлари
биометрик банкоматлар, 5
5
фоизи эса колл
-
марказнинг овозли биометрикасидан фойдаланишади. Бироқ,
респондентларнинг атиги 47 фоизи хулқ
-
атвор биометрикасидан кенг фойдаланишади.
Хулқ–атвор биометрикасидан
Aвстралия ва Янги Зеландиядагидан юқори натижага
қарамай,
мобил иловалар ва
банкоматлар орқали идентификациялаш тизимидан
фойдаланиш даражаси ушбу мамлакатларда фойдаланиш кўрсаткичи бир мунча
пастлигини кўришимиз мумкин. Австралияда мижознинг биометрик идентификациялаш
орқали шахсни тасдиқлаш тизимига бўлган ишончнинг пастлигига
сабаб, 2016
-2018
йилларда Biometric Identification Services биометрик идентификациялаш тизими ташкил
этилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
407
1-
жадвал
Хорижий мамлакатларда мижознинг шахсини тасдиқлашда фойдаланувчи
қурилмалар
(Goode Intelligence, nd)
Манба
:
Mobile Biometrics for Financial Services
–
Market & Technology Analysis, Adoption Strategies
and Forecasts 2018-2023
маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
Ушбу тизим мавжуд NAFIS тизимига нисбатан нафақат бармоқ изи орқали балки юз
орқали мижозни шахсини тасдиқлашни ҳам ўз ичига олган
.
Бироқ ушбу тизим 2019 йилга
келиб, ўз фаолиятини якунлаши мамлакат аҳолиси орасида тизимга нисбатан
ишончсизликни ошишига олиб келди (1
-
расм).
1-
расм. Хориж мамлакатлари банк мижозлариниг идентификациялаш тизимидан
фойдаланиш ҳолати (www.unisys.com, 202
2)
Манба:
Unisys APAC
Banking Insights Research маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
67
60
73
81
59
57
70
78
85
57
60
55
64
64
45
32
47
54
53
27
0%
10%
20%
30%
40%
50%
60%
70%
80%
90%
100%
Янги Зеландия
Гонконг
Таиланд
Филиппин
Австралия
Мижозни хулқ атвори
ёрдамида идентификациялаш
Coll марказларида мижозни
овозидан шахсини тасдиқлаш
Мобил иловаларда мижозни
бармоқ изи ёки юзи орқали
мижозни шахсини тасдиқлаш
Банкоматлардан бармоқ изи
ёки юз орқали мижозни
идентификация қилиш
Давлатлар
Банк
Мижозни шахсини
аниқлашда фойдаланувчи
тизимлар
Корея
Республикаси
KB Kookmin Bank
Мобил илова ёрдамида кўз шох пардасини сканер
қилиш
орқали мижозни идентификациялаш
.
Япония
MUFG Bank
Face ID,Touch ID
Исроил
Leumi bank
Бармоқ изи ёрдамида мижозни идентификациялаш
secured touch
Янги Зеландия
ва Австралия
Australia and New
Zealand Banking
The ANZ App
овоз орқали транзакцияни амалга
ошириш
Буюк Британия
Lloyds Bank
Express logon
тизимга бармоқ изи ёрдамида кириш
АҚШ
Pyramax Bank.
Winbank mobile app fiserv Ferivast
бармоқ ёки қон
томирлари ёрдамида идентификациялаш
Испания
CaixaBank Group
Биометрик банкоматлар: мижозни тизимдан
фойдаланишида юз орқали мижозни тасдиқлаш
Филиппин
Union Bank of the
Philippines
Identity X
мобил банкинг бармоқ изи ёки юз орқали
мижоз шахсини тасдиқлаш
Туркия
Yapı Kredi
Eyeprint ID
кўз шох пардаси ёрдамида мижознинг
шахсини тасдиқлаш
Перу
Banco de Crédito
del Perú
SelphID
банкда янги ҳисоб рақам очишда мижознинг
юзи орқали шахсини тасдиқлаш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
408
Филиппинликлар Осиё
-
Тинч океани минтақасида банк хизматларидан фойдаланиш
учун биометрик маълумотлардан энг кўп фойдаланадилар. Филиппинликларнинг 8
0
фоиздан ортиғи мобил банк иловалари ва биометрик банкоматларга кириш учун
биометрик идентификациядан кенг
фойдаланади.
64 фоиз
респондентлар банкнинг
колл марказига қўнғироқ қилганда овозни аниқлаш
орқали идентификациялашдан
фойдаланишса, мижознинг хулқ
-
атвор биометрикасидан 53 фоиз респондентлар
фойдаланишади.
Биометрик идентификациядан ўтмаган мижозлар банкларда
маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Банклар
фаолиятига биометрик аутентификациянинг юқори даражада кириб бориши ва уни
мижозлар томонидан қўллаб
-
қувватланиши, жумладан, Филиппин ҳукуматининг
манфаатдор кўмаги билан боғлиқ бўлиб, у 2018 йилда биометрик маълумотларга
асосланган Миллий идентификация тизимини (PhilSys)
ишга туширилди
.
Миллий
идентификация тизими (PhilSys) 2022 йилгача 107 миллион жисмоний шахсларни
рўйхатга олишни
режалаштирилган
(Techportal.Ру, n.d.)
.
2-
расм. Биометрик идентификациялаш турларидан фойдаланиш
кесимларда (Techportal.Ru, nd)
Манба:
http://www.techportal.ru/glossary/biometricheskaya_identifikaciya.html
маълумотларидан
фойдаланган ҳолда муаллиф ишланмаси.
Умуман олганда биометрик идентификациялашни бир қанча турлари мавжуд бўлиб
улар
Face ID, secured touch,
шоҳ пардаси ёрдамида идентификациялаш, қон томирлари
жойлашувига қараб мижозни идентификациялаш каби бир қанча турлари мавжуд, улар
орасида кенг тарқалгани бармоқ изи орқали шахсни идентификациялаш, яъни
Touch ID
тизими
ҳисобланади.
Бармоқ изи ёрдамида идентификациялаш технологиялари умуман биометриканинг
барча энг яхши хусусиятларини ўз ичига олган. Бармоқ изи паролдан фарқли ўлароқ, уни
унутиш ёки йўқотиш, ўзлаштириш имкони
мавжуд эмас. Нотўғри идентификация қилиш
эҳтимоли 0,000000001% ни ташкил қилади ва бармоқ изини сканерлаш учун зарур
бўлган вақт бир сониядан бир ошмайди.
Смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар бармоқ излари сканери жорий этилиши
орқали паролларни йўқ қилиш йўлида катта қадам қўйилди. Технология илгари
қўлланилган бўлишига қарамай, уни оммалаштиришга ва кенг татбиқ этишга айнан
Appie
компанияси
муваффақ бўлди.
59
18
7
7
5
3
1
1
Бармоқ изи
Юз геометрияси
Қўл геометрияси
Кўз шох пардаси
Овоз
Қон томир жойлашуви
Ёзув
Бошқалар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
409
Touch ID функциясидан фойдаланиш бўйича жуда кўп қаршиликлар ва танқидлар
бўлишига қарамай App Store да харидларни амалга ошириш Apple Pay хизматидан
фойдаланиш учун хам кенг қўлланилиб келинмоқда.
2024-
йил феврал ойи ўрталарида AҚШ ва Хитой тадқиқотчилари гуруҳи мобил
қурилмаларнинг сенсор дисплейида уларнинг ҳаракати товушларидан бармоқ изларини
қайта тиклаш имконини берувчи технология ишлаб чиқилиши ҳақида эълон қилди.
PrintListener
деб номланган усул назарий жиҳатдан биометрик хавфсизлик тизимларини
четлаб ўтиш имконини беради.
Банк фаолиятида биометрик аутентификация фирибгарликдан ҳимоя қилишни
яхшилайди ва анъанавий хавфсизлик усулларидан ошиб, рўйхатдан ўтишни
соддалаштиради. Одатда, банк соҳасида биометрика иккита асосий технологияни ўз
ичига олади: биометрик идентификация ҳужжатларини қайта ишлаш ва юз
биометрикасини текшириш орқали мижозни шахсини тасдиқлаш каби вазифаларни
амалга оширади.
Кўпинча банк соҳасида биометрика ўз
-
ўзига хизмат кўрсатиш учун ишлатилади.
Бироқ, у янгиланишлар, шахсий маълумотларни янгилаш, ҳисобни тиклаш ва бошқалар
каби кўплаб жараёнларни рақамлаштириш учун катта имкониятларга эгадир.
Хулоса ва таклифлар.
Банк фаолиятида биометрик аутентификация фирибгарликдан ҳимоя қилишни
яхшилайди ва анъанавий хавфсизлик усулларидан рўйхатдан ўтишни соддалаштиради.
Биометрик идентификация бир неча босқичларни ўз ичига олади, бу
сизга унинг
биологик хусусиятларига қараб шахсни аниқлаш имконини беради. Биометрик
идентификациянинг асосий босқичлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Биометрик маълумотларни йиғиш: Бу босқич бармоқ излари, ретинал сканерлар,
юз сканерлари ёки ноёб физиологик параметрларни ўлчаш каби инсоннинг биологик
хусусиятлари ҳақида маълумот тўплашни ўз ичига олади.
2. Биометрик шаблонга ўтказиш: Қабул қилинган маълумотлар қайта ишланади ва
кейинчалик таққослаш учун ишлатилиши мумкин бўлган ноёб биометрик шаблонга
айлантирилади.
3. Маълумотларни сақлаш ва ҳимоя қилиш: Биометрик шаблонлар рухсациз
киришни олдини олиш учун махсус шифрлаш усулларидан фойдаланган ҳолда хавфсиз
маълумотлар базасида сақланади.
4. Таққослаш ва идентификация қилиш: Шахсни идентификация қилишда унинг
биометрик шаблонини маълумотлар базасида аввал сақланган маълумотлар билан
солиштирилади. Aгар мослик топилса, шахсни тасдиқлаш амалга оширилади.
5. Қарор қабул қилиш: Таққослаш натижасига кўра, тақдим етилган биометрик
шаблон сақланган маълумотларга мос келадими ёки йўқми, қарор қабул қилинади.
Биометрик идентификация —
инсоннинг уникал биологик ва физик
хусусиятларини фойдаланган ҳолда шахсни аниқлаш усулидир. Ушбу технология, асосан,
фингерпринт (бош бармоқ изи), юз таниш, радиоэлементлар, ирис сканери ва овоз
аниқлаш каби методларга асосланади.
Биометрик идентификация технологияси замонавий жамиятда хавфсизликни
таъминлаш ва шахсларни аниқлашда самарали восита ҳисобланади. Унинг афзалликлари
ва камчиликларини инобатга олган ҳолда, бу технологияни жорий этишда эҳтиёткорлик
билан ёндашиш зарур. Хусусийликни таъминлаш, техник хато эҳтимолини камайтириш
ва аҳолини ижтимоий қабул қилишини ҳисобга олиш —
бу технологиянинг
самарадорлигини ошириш учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
410
Адабиётлар / Литература/ Reference:
Gontar A.A. (2017) Digital banking as one of the components of the economic security of a
credit institution // Bulletin of the Volga University. V. N. Tatishcheva. - 2017. - V.1.
John Ginovsky. (2015) What really is «digital banking» // Banking
exchange.
2015.http://www.bankingexchange.com/blogs-3/making-sense-of-it-all/item/5187-what-
reallyis- digital-banking (data obrascheniya: 11.02.2020)
Гальпер М.А. (2020) Трансформация банка в условиях глобальной неустойчивой
https://unecon.ru/sites/default/files/d22galperma.pdf
–
С.19
Рахманов, З. (2023). Тижорат банклари фаолиятида трансформацион
жараёнларнинг концептуал асосларини такомиллаштириш: стратегик ва тактик
ёндошув.
Economics and Innovative Technologies, [online] 11(4), pp.12
–
22.
Умарова М.Б. (2023) Ўзбекистонда банкларни трансформациялаш жараёнинг
рақамли банк хизматларини жорий этиш йўллари. Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил
журнали. –
№4. –
С. 208
-215. https://e-itt.uz/index.php/eitt/article/view/157/151
Шашкина Е.О., Левитская Е.Н.
(2020) Перспективные направления взаимодействия
банковского бизнеса с финтех–стартапами. Проблемы национальной стратегии.–
№1. –
С.
146-162.
