Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
313
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мамeдова Гузалхон Козимовна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги
“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг
илмий асослари ва муаммолари” илмий тадқиқот маркази
ORCID: 0009-0000-6490-7232
Аннотация.
Мақола Ўзбекистон тижорат банклари фаолиятини солиққа тортиш
механизмини такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, тадқиқот жараёнида кўплаб
хорижлик иқтисодчиларнинг илмий адабиётлари ўрганилган. Шунингдек, хорижий
мамлакатларнинг банк фаолиятини солиққа тортишга оид тажрибалари таҳлил
қилиниб, якунида хулоса шакллантирилган.
Калит сўзлар:
солиқ, банк, йиғим, инвестиция, тадбиркорлик, тартибга солиш.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ МЕХАНИЗМА НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ КОММЕРЧЕСКИХ
БАНКОВ УЗБЕКИСТАНА
Мамедова Гузалхан Козимовна
Научно
-
исследовательский центр «Научные основы и
проблемы развития экономики Узбекистана» при
Ташкентском государственном экономическом университете
Аннотация.
Статья посвящена совершенствованию механизма налогообложения
коммерческих банков Узбекистана, в ходе исследования была изучена научная
литература многих зарубежных экономистов. Также был проанализирован опыт
зарубежных стран относительно налогообложения банковской деятельности и в конце
сформирован вывод.
Ключевые
слова:
налог,
банковское
дело,
сборы,
инвестиции,
предпринимательство, регулирование.
IMPROVING THE MECHANISM OF TAXATION OF THE ACTIVITIES OF COMMERCIAL
BANKS OF UZBEKISTAN
Mamedova Guzalkhon Kazimovna
Scientific Research Center "Scientific Foundations and Problems of the Development of the
Economy of Uzbekistan" at Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article is devoted to improving the mechanism of taxation of the activities of
commercial banks of Uzbekistan, and in the process of research, the scientific literature of many
foreign economists was studied. Also, the experience of foreign countries in taxation of banking
activities was analyzed, and finally, a conclusion was drawn.
Keywords:
tax, bank, fee, investment, entrepreneurship, regulation.
UO
‘
K: 336.713 (575.1)
XII SON - DEKABR, 2024
313-325
0
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
314
Кириш.
Солиқ механизми
-
солиқ сиёсатини амалга оширишда кўзланган мақсадларига
эришишни таъминлашга ёрдам берадиган солиқ муносабатларининг усуллари ва
қоидаларидир. Яъни, солиқ сиёсати солиқ механизми орқали амалга оширилади.
Шундай қилиб, солиқ солиш механизми нафақат солиқ муносабатларини ташкил қилиш
шакли ва методларини ўз ичига олади, балки, уларни миқдорий ва сифат жиҳатдан
аниқлашни ҳам ўз ичига олади.
Миқдорий параметрларга солиқ ставкаларини ўлчамини, солиқ имтиёзларини
ҳажмини, ЯИМдаги бюджетга олинадиган солиқ улушини, солиқ йиғувчанлиги
даражаси ва бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. Сифат параметрларига эса солиқлар
воситасида тартибга солиш самарадорлиги тушунчасини, солиқларни иқтисодий ўсиш
ва инвесттицион сиёсатни амалга оширишга умумий таъсири ва шу кабилар киради.
Кўриниб турибдики, солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш орқали солиқ
солиш ва солиқлар воситасида тартибга солишни такомиллаштиришга умумий қилиб
олганда, солиққа тортишни оптималлаштиришга эришилади.
Тижорат банкларининг молиявий воситачилик фаолиятини ҳам улгуржи
истеъмолчилар (фирмалар) ҳам чакана истеъмолчилар билан (жисмоний шахслар)
боғлиқлигини ҳисобга олиб, банкларни солиққа
тортишда юзага келадиган
номутаносибликларнинг салбий оқибатлари самарадорликни йўқотилиши ва молиявий
юкни аслида ким ўзига олиши билан боғлиқдир. Корпоратив даромад солиғининг банк
фаолиятига таъсир этишини асосий канали бўлиб, ушбу солиқ солиш шаклининг банк
акциядорларига бевосита тегишли бўлиши билан боғлиқлигидир. Шу сабабдан, мазкур
солиқ пруденциал капиталга талаблар билан ўзаро таъсирда бўлади. Назарий жиҳатдан,
банкдан олинадиган солиқнинг таъсири турли томонларга тушиши мумкин: хусусан,
акционерларга, мижозларга, ходимларга, банк ресурсларини етказиб берувчиларга ва
давлатнинг ўзига ҳам яъни, банк томонидан кирим қилинган ресурслар бўйича ҚҚС
тўланишини ҳисобига.
Адабиётлар шарҳи.
Молиявий хизматларга солиқ
солиш хусусидаги илмий мунозаралар
ечимида,
одатда “Optimal Taxation and Public Production: I
-
Production Efficiency” теоремасига
асосланади (Diamond
and
Mirrlees, 1971). Мазкур теорема асосида солиқ солишда
“солиқлар оралиқ транзакциялардан эмас, балки якуний истеъмолдан олиниши керак”
деган тамойил ётади. Жумладан, Boadway ва Keen (2003) фикрларига кўра, мазкур
теореманинг молиявий хизматларга қўлланишидан қуйидагилар келиб чиқади:
истеъмолчилар томонидан сотиб олинадиган молиявий хизматлар нисбатан паст
ставкада солиққа тортилиши; корхоналар томонидан сотиб олинадиган молиявий
хизматларга эса солиқ солинмаслиги лозим. Аксарият мамлакатларда банклар
фаолияти умумий тартибда солиққа тортилади, бироқ банклар имтиёзли ёки устунлик
берувчи солиққа тортиш тизимига эга. Хусусан, деярли барча мамлакатларда
банкларнинг молиявий продукциялари ва хизматлари қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)
тўлашдан озод қилинган ва корпоратив фойда солиғи тизимида кредитлар бўйича
эҳтимолий йўқотишлар учун шакллантирилган мажбурий резервларга солиқ
чегирмалари қўлланилади. Caminalнинг (2002) таъкидлашича, банклар фаолиятини
солиққа тортиш қуйидаги сабабларга кўра, алоҳида қизиқиш уйғотади:
биринчидан, банклар ноёб бўлган функцияни бажарувчи молиявий воситачи
ҳисобланади, шу билан бирга,
ривожланган мамлакатларда инвестицион фондлар ва
қимматли қоғозлар бозорлари томонидан рақобат кучайган;
иккинчидан, банклар фаолиятининг кучли назорат қилиниши ва тартибга
солиниши, солиққа тортишнинг айрим шакллари бўйича маъмурий харажатларни
пасайтиради;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
315
учинчидан, банклар уй хўжалиги ва кичик бизнес секторида маълум даражада
монополистик ҳокимиятга эга.
Caminal томонидан турли шакллардаги солиққа тортишнинг таъсирини баҳолаш
бўйича илмий назарияни ишлаб чиқишдаги модели замонавий банк ишига асосланиб,
банк фаолиятининг энг муҳим жиҳатларини, хусусан, активлар трансформаси,
трансакцион хизматлар кўрсатиш ва мониторингни қамраб олган ва ушбу
функцияларнинг ҳар бирига солиққа тортиш қандай таъсир этишини ўрганиш муҳим
ҳисобланади.
Мазкур
тадқиқот
натижаларига
кўра,
қуйидаги
хулосалар
шакллантирилган (Caminal, 2002):
1. Банк соҳасида мукаммал рақобат шароитида ва инвестиция фондлари мавжуд
бўлмаган тақдирда депозитларга солинадиган солиқ кредит бозорига таъсир қилмайди.
Агар банк депозитлари тўғридан
-
тўғри инвестициялардан устун бўлиши учун
транзакция хизматларини кўрсатиш харажатлари етарли даражада кичик бўлса,
депозитларга кичик миқдордаги солиқ депозитлар
ҳажмига таъсир қилмайди. Аксинча,
депозитларга солиқ депозитлар ҳажми қисқариши ва тўғридан
-
тўғри
инвестицияларни
ошишига олиб келади. Шундай қилиб, банкларнинг икки функцияси хавф остида
қолади: транзакция хизматлари кўрсатиш ва ликвидлиликни суғурталаш.
2. Агар қарз олувчилар ҚҚС тўловчилари сифатида рўйхатга олинган фирмалар
бўлса ва омонатчилар тижорат фаолияти билан шуғулланмаса, у ҳолда банк
хизматларига ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилиниши кредит бозорига таъсир
кўрсатмасдан депозитларга солиқ солишга эквивалентдир. Агар капитал талаблари
мажбурий бўлса ва мукаммал рақобат шароитида банклар даромадига солинадиган
корпоратив фойда солиғи банк кредитларига солиқнинг эквивалентидир. Бу, ўз
навбатида,
кредит фоиз ставкаларини оширади ва кредит ҳажмини қисқартиради,
бироқ депозит фоиз ставкасига таъсир кўрсатмайди.
3.
Депозитларга солиқ депозитлар миқдорини пасайтириш ва тўғридан
-
тўғри
инвестициялар ҳажмини ошириш тенденциясига эга. Натижада, трансакция хизматлари
даражаси қисқаради. Агар инвестицион фондлар бўлмаса, депозитлар тўғридан
-
тўғри
инвестициялардан устунлик қилади, кичик солиқ ставкаси ҳеч қандай
бузилиш
муаммоларини келтириб чиқармайди. Депозит бозоридаги номукаммал рақобатнинг
иккита таъсири
мавжуд: биринчидан, аралашмаслик (Laissez
-
faire) мувозанати
бузилишига олиб келади, ҳатто, паст солиқ ставкаси ҳам умумий фаровонликка биринчи
даражали таъсир кўрсатади; иккинчидан, солиқлар қисман иқтисодий фойдага тушади,
бу инвесторларнинг солиқ юкини енгиллаштиради.
4. Мутлақо рақобатбардош банк тизими ва инвестиция фондлари мавжуд бўлмаган
шароитда, банк кредитларига солиқ кредитлар бўйича фоиз ставкасини оширади,
кредитлаш ҳажми ва банк мониторинги даражасини қисқартиради, кўпроқ фирмаларни
қимматли
қоғозлар бозоридан қарз маблағлари жалб қилишга ундайди. Банкларнинг
бозордаги усунлигининг кредит бозоридаги таъсири, банкларнинг ушбу бозордаги нарх
дискриминациясига бўлган юқори қобилиятини ҳисобга олмаганда, депозит
бозоридаги таъсирига ўхшаш. Ҳеч бўлмаганда, алоҳида банклар фақат капитал
бозорлари билан рақобат
қилишганда, банк кредитларига солиқ фақат банк эгаларига
тушиши мумкин.
5. Капиталдан даромадларга умумий солиқ депозитлар даражасини пасайтиради,
инвесторларнинг банк трансакция хизматлари учун тўловларни тўлашга тайёрлиги эса
даромадларининг бараварига ўсишига олиб келади.
6. Депозитларга солиқ банкларни рискли портфелларга инвестиция қилишга
ундаши мумкин. Банкларнинг ликвидлилиги устувор йўналиш бўлса, банклар
кўпроқ
монопол ҳокимиятга эга бўлган ҳолатларда фақат ушбу солиқ жорий қилиниши лозим
.
Бу ҳолда солиқ юки тўлиқ банк мижозларига тушади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
316
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Амалдаги солиқ
қонунчилигига асосан тижорат банклари фаолиятини солиққа
тортиш механизмини такомилаштириш муҳим аҳамиятга эгадир, чунки банк тизими
молиявий ресурсларни қайта тақсимлашда муҳим бўлган молиявий воситачи ролини
ўйнайди ва банклар фаолиятига солиқлар солинишида келиб чиқадиган ҳар қандай
шаклдаги номутаносибликлар умумий иқтисодий таъсирга эга бўлиши мумкин. Бу эса
ўз навбатида, тижорт банклари фаолиятига солиқ
солишни такомиллаштириш
масаласини кўплаб олиб борилган илмий изланишларнинг тадқиқот саволи объектига
айланишига сабаб бўлган. Солиқ солишдаги мавжуд муаммолар банкларнинг ҳулқ
-
атворига сезиларли
таъсир этиши мумкин бўлсада, тижорат банкларини солиққа
тортишни оптималлштириш масалаларига кам эътибор қаратилган. Микроиқтисодиёт
нуқтаи назаридан, стандарт оптимал солиққа тортиш назариясига кўра, оралиқ товар ва
хизматлар солиққа тортилмайди, чунки ишлаб чиқариш жараёнларига боғлиқ бўлган
номутаносибликлар уларнинг якуний натижаларига солиқ солишдан кўра кўпроқ
қимматга тушади.
1-
расм. Банклар ва манфаатдор томонлар учун корпоратив фойда солиғининг
муҳим жиҳатлари
Манба
:
ўрганишлар асосида муаллиф томонидан тузилган.
Тижорат банклари фаолиятига солиқларнинг муҳим бўлган қуйидаги жиҳатлари
мавжуд: қарзли молиялаштириш, солиқ юки, ташкилий хўжалик шаклини танлаш,
фойдани ўтказиш, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги ва дефолт рискини баҳолаш.
Ички доирада банкларнинг корпоратив фойда солиғига нисбатан мулоҳазалари
тасвирланган бўлиб, ташқи доирада банкларнинг тадбиркорлик фаолиятини
режалаштиришда ҳисобга
олиши лозим бўлган институционал муҳит кўрсатилган (1
-
расм).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
317
Молиялаштириш харажатлари ошганда (масалан, солиқлар ставкаларини ошириш
ёки
солиқ базасини кенгайтириш) тижорат банклари бериладиган кредитлар фоиз
ставкаларини кўтариш ва жалб қилинган депозитлар бўйича фоизлар миқдорини
пасайтириш орқали фискал харажатларини (солиқ юкини) кредит олувчилар ҳамда
омонатчилар зиммасига тўтказади. Кўпинча банк мижозлари банкларнинг бундай
ҳаракатларга жавобан бошқа банкларга нисбатан қулайроқ шартлар асосида мурожаат
қилиб, жавоб беришлари мумкин. Солиқ қонунчилигига асосан фойда солиғи базасини
аниқлашда бошқа солиқ тўловчилар
каби тижорат банкларига қарзлар бўйича тўланган
фоизларни чегиришга (қарз капитали орқали молиялаштириш) берилган. Бироқ,
Базель
IIIнинг
норматив талабларига асосан (масалан капиталга минимал талаблар ёки
рискли активларни таъминлаш) тижорат банклари қарзли молиялаштиришга жуда
катта эътибор бера олмайди, чунки бу банкларнинг капиталнинг етарлилик
коэффициентини ёмонлаштиради ва банк назорати органлари томонидан назорат
кучайишини рағбатлантиради.
Дунёдаги мамлакатлардаги корпоратив солиқ ставкаларида фарқланишлардан
фойдаланилган ҳолда фойдани юқори солиқ юрисдикциясидан паст солиқ
юрисдикцияларига ўтказиш орқали банклар консолидирлашган солиқ харажатларини
камайтиришлари мумкин. Банклар, одатда, номоддий активлар ва мураккаб молиявий
структурани яратиш ҳамда деревативлар (ҳосилавий молиявий инструментлар) орқали
солиқ харажатларини камайтиришда бошқаларга нисбатан (фойдани ўтказиш)
устунликларга эга. Жумладан, 1980
-
2023 йилларда минтақалар бўйича корпоратив
фойда солиғи ставкаларини динамикаси таҳлил қиладиган бўлсак, ўртача
кўрсаткич
Европа мамлакатларида энг кўп миқдорда пасайган 1980 йилдаги ўртача 44,6 фоиз 19,92
фоизга тушган, яъни 55
фоизга пасайган. Жанубий Америкада энг кичик пасайиш
кузатилган бўлиб, ўртача атиги 23 фоизга, 1980 йилдаги 36,66 фоиздан 2023 йилда 28,38
фоизга қисқарган (2
-
расм).
2-
расм. Минтақалар бўйича корпоратив фойда солиғи ставкаларининг
динамикаси,фоизда
Манба
:
ўрганишлар асосида муаллиф томонидан тузилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
318
Бундан ташқари, корпоратив солиқни минималлаштириш бўйича янада радикал
ёндашув 1996 йилдаги АҚШ Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар билан боғлиқ
бўлиб, S параграфига мувофиқ, фойдага корпоратив даражада эмас, балки акционерлар
даражасида солиқ солинади
(ташкилий хўжалик шаклини танлови).
Тўловнинг ноаниқлиги сабабли кредит дефолт риски ортади, банклардан дефолт
эҳтимоли мутаносиб равишда (қўшимча) резервларни шакллантириш талаб қилиниши
мумкин (дефолт
рискини баҳолаш). Молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги корпоратив
солиққа тортишнинг бевосита натижаси ҳисобланмаса
-
да, янги ҳисобот қоидалари,
масалан, “Капиталга талаблар тўғрисида”ги директиванинг (CRD, IV) 89
-
моддасига
асосан Европа иттифоқидаги (ЕИ) банклар учун мамлакатлар бўйича оммавий
ҳисоботларни жорий қилиш (The introduction of public country
-by-
country reporting‒
CbCR) каби янги ҳисобот қоидалари банклар томонидан қарор қабул қилишда ҳисобга
олиниши мумкин (молиявий ҳисобот шаффофлиги). Бу, биринчидан, инвесторлар ва
банкларнинг ўзи учун молиявий ҳисоботлар шаффофлигини оширади. Бунда
инвесторларнинг мамлакатлар ва амалдаги солиқлар бўйича фойда тақсимланиши
тўғрисидаги қўшимча маълумотларга эга бўлишлари оқибатида, келажакдаги солиқ
харажатлари ва фойдани аниқроқ прогноз қилишлари мумкин. Иккинчидан, банк
фаолияти шаффофлиги ортиб бориши туфайли солиқ аудитининг олдини олиш ёки
обрўсини йўқотиш рискини камайтириш мақсадида улар солиққа тортиш
структурасини ўзгартиришлари мумкин (солиқ мажбурияти/солиқ
қонунларига
риоя
қилиниши).
Банклар фаолияти ва корпоратив фойдани солиққа тортиш кесишмаси бўйича
тадқиқотларда корпоратив фойда солиғининг банклар фаолиятига таъсири таҳлил
қилинади, бунинг банкларнинг асосий манфаатдор томонларига (мижозлар,
регуляторлар, инвесторлар ва солиқ органларига) таъсир даражаси баҳоланади.
Банклар қарор қабул қилиш жараёнида корпоратив даромадни солиққа тортишни
ҳисобга олиши бежиз эмас. Чунки, далиллар шуни кўрсатадики, корпоратив фойда
солиғи банкларнинг ўз солиқ юкининг бир
қисмини мижозларга ўтказишни
рағбатлантириш орқали
қарзли молиялаштиришни ривожлантиради ҳамда
мамлакатлардаги солиқ ставкалари фарқидан фойдаланишга ва кутилган фойда
харажатлардан юқори бўлса, ташкилий хўжалик шаклини ўзгартиришга ундайди.
Капиталдан даромадга оптимал солиқ солиш тўғрисидаги илмий назарияларга
асосланган ҳолда банк фаолияти молиявий воситачиликдан иборат эканлигидан келиб
чиқиб, банк фойдаси солиққа тортилмаслиги керак деган хулоса шаклланиши мумкин.
Бироқ, бизнинг фикримизча, жараёнлар
иқтисодиётнинг бошқа секторида юз берганда
молиявий
хизматлар кўрсатишда капиталдан олинадиган даромадлар нисбатан паст
ставкада солиққа тортилиши лозим. Хусусан,
Чхутиашвили
(2010) томонидан фойдани
мунтазам дивидендлар тўлашга эмас, ўз капиталининг ўсишига, реал сектор
корхоналарини инвестицион кредитлаш ва хориждаги фаолиятини ривожлантиришга
сарфлаётган банкларга нисбатан пасайтирилган ставкада фойда солиғи солиниши
кўрсатиб ўтилган.
Мотовилова
(2011)
эса банк
лар фойда солиғи ставкасини бошқа
номолиявий
корхоналарнинг фойда солиғи ставкаси даражасида белгиланиши ва
активларнинг эҳтимолий йўқотишлари бўйича шакллантирилган резервларни солиқ
базасига киритиш лозимлигини таъкидлаган. Тижорат банкларининг фойдасига солиқ
солишда кичик капиталга эга бўлган ва
янги рўйхатдан ўтган банклар учун имтиёзлар
берилиши керак (Зима, 2012). Шунингдек, давлатнинг солиқларни ундириш ва
инвестицион жозибадорликни оширишдаги фаолияти самарадорлиги солиқ солиш
механизмини такомиллаштириш билан боғлиқдир (Konvisarova ва бошқ
., 2015).
Самсонова ва Подковыркиналарнинг (2015) фикрича, тижорат банклари фаолиятини
солиққа тортишни оптималлаштириш жараёнларида нафақат уларнинг иқтисодиёт
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
319
реал сектор корхоналарининг узоқ муддатли молиялаштиришини рағбатлантириш,
балки солиқларни тўлашдан қочиш имкониятларини чеклаш зарурдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2018 йилдаги ПФ
-5468-
сон
“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси
тўғрисида”ги фармони белгиланган асосий йўналишлари доирасида амалга
оширилган
солиқ ислоҳатлари ва янги таҳрирдаги солиқ кодексига асосан фойда солиғи ҳамда
обoдoнлaштириш
вa
ижтимoий
инфрaтузилмaни
ривoжлaнтириш
сoлиғи
бирлаштирилиши, шунингдек, тижорат банкларининг қонсолидациялашган ҳисобот
асосида солиқ тўловларини амалга ошириши тижорат банкларининг фискал
харажатларини камайтиришда аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, 2019 йилдан давлат
мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг айланмасидан (ялпи тушумидан)
ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинган. Жумладан, тижорат банклари
томонидан давлат мақсадли жамғармаларга Пенсия жамғармасига, Республика йўл
жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий
-
техника базасини
ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар умумий 3,5 фоизли ставкада
тўланган ажратмалар 2016 йилда 103364,0 млн. сўмни, 2017 йилнинг 1 ярим йиллигида
эса 69459,0 млн. сўмни ташкил этган. Банк тизими бўйича давлат мақсадли
жамғармаларга мажбурий ажратмалар суммаси 2017 йилда жами даромади 14877,2
млрд.сўмга нисбатан 3,5 % ставкада 520,7 млрд.сўмни, 2018 йилда эса 3,2 % ставкада
674,6 млрд.сўмни ташкил этган (1
-
жадвал). Агарда давлат мақсадли жамғармаларга
мажбурий ажратмалар 2019 йилдан бекор қилинмаганда, тўлов
суммаси тахминан
1123,8 млрд.сўмни ташкил қилиши мумкин эди.
1-
жадвал
Банк тизими бўйича
мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий
ажратмалар тўлови ҳисоб
-
китоби, (млрд.сўм)
Даромадлар таркиби
2017й.
2018й.
2019й.
Фоизли даромадлар
7960,4
14516,8
25500,2
Фоизсиз даромадлар
6916,8
6564,1
9619,5
Жами даромадлар
14877,2
21080,9
35119,7
Ажратма ставкаси,
3,5
3,2
бекор қилинган
Ҳисобланган
ажратма суммаси
520,7
674,6
1123,8
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тузилган.
Тижорат банклари бўйича даромадига такрорий солиқ солиш ҳолатларини
камайишига ва солиқ юкини сезиларли даражада пасайишига олиб келган. Бу эса
тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги кўрсаткичларига солиқ солишнинг
салбий таъсирини минималлаштиришга олиб келган.
Фойда солиғининг банклар ҳулқ
-
атворига ва даромадлилигига таъсирини
кўрсатувчи назарий модел қуйидаги иккита асосий механизмни белгилайди.
Биринчидан, банк соҳасида фойдага солиқ солиш капитал қийматини ўзгартиради
ва
капиталга талабни кўпайтиради ёки пасайтиради. Иккинчидан, янада юқори ставкадаги
фойда солиғи корпоратив сектордан инвестицияларни қисқаришига ҳамда банк
кредитлари ва хизматларига бўлган талабни пасайишига олиб келади. Шунингдек, банк
маълумотларидан
фойдаланган ҳолда ўтказилган эмпирик таҳлил натижалари ҳам
мазкур назарий моделда ажратилган механизмлар билан мос келади. Жумладан,
депозитлар бозорининг ўзгаришсиз қолган ҳолда фойда солиғи
ставкасини ўсиши,
кредит фоиз ставкасига ижобий, кредит ҳажмига
эса салбий таъсир этади. Солиқнинг
соф маржа фоизига умумий таъсири турлича, яъни фойда солиғининг нисбатан паст
(юқори) ставкасида, унинг ижобий (салбий) тенденцияда, банкнинг пуллик
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
320
хизматлардан олинган даромадлари эса доимий равишда солиқ ставкаси билан салбий
боғланишда бўлади.
Солиқ кодексининг 315
-
моддасига асосан банклар ва банк операцияларини амалга
оширишга доир лицензия асосида банк операцияларининг айрим турларини амалга
оширувчи юридик шахслар, шунингдек, суғурта ташкилотлари қонунчилик
талабларига мувофиқ захира фондларини ташкил этиши белгиланган бўлиб, ушбу
моддага асосан банклар фойдасини солиққа тортишда, солиқ солинадиган базани
аниқлашда кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантириладиган
резеврлар чегириладиган харажалар сифатида чегирилиб ташланади. Шу билан бирга,
Солиқ кодексининг 333
-
моддасига асосан даромадлар ва харажатларга киритилган
тузатишларни инобатга олган ҳолда чегирилиши лозим бўлган харажатларнинг жами
даромаддан ошиб кетиши солиқ тўловчининг зарари деб эътироф этилиши
белгиланган бўлиб, олдинги солиқ даврида (даврларида) ҳисоблаб чиқарилган зарари
(зарарлари) бўлган солиқ тўловчи жорий солиқ даврининг фойдасини ушбу кўрилган
зарарнинг бутун суммасига ёки ушбу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақлиги
кўрсатиб ўтилган. Бундан келиб чиқадики, солиқ кедексига асосан тижорат банклари
томонидан фойда солиғи базасини аниқлашда Марказий банк томонидан белгиланган
нормалар асосида кредитлар бўйича эҳтимолий
йўқотишларга шакллантириладиган
резеврлар чегириб ташлашлари билан бир қаторда, кредитлар бўйича солиқ даврида
кўрилган зарарлар суммасига ҳам фойдасини камайтиришлари мумкин. Яъни, тижорат
банклари, солиқ солинадиган фойда базасини аниқлашда икки маротаба чегирмаларни
қўллашга ҳақли ҳисобланади. Умуман олганда, тижорат банкларининг харажалари
таркибида фоизли харажатлар улуши юқори бўлиб, кредитлар бўйича эҳтимолий
йўқотишлар резервлар хажми ўсиш тенденциялари кузатилган (2
-
жадвал). Агарда
банклар фаолиятини асосий даромадлар фоизли даромадлар ташкил этишини ҳисобга
оладиган бўлсак, солиқ даврида кўриладиган асосий зарарлар миқдори ҳам кредитлар
бўйича зарарлар
билан боғлиқ бўлиб, ваҳоланки солиқ қонунчилигида кредитлар ва
бошқа молиявий активлар бўйича эҳтимолий
йўқотишларга шакллантирилган
резервлар чегириладиган харажатлар таркибига киритилган.
2-
жадвал
Банк тизими харажатлари таркиби, (фоизда)
Харажатлар таркиби
2017й
2018й
2019й
2020й
2022й
2023й
Жами харажатлар
100
100
100
100
100
100
Фоизли харажатлар
34.18
44.85
50.57
54.03
45,6
50,8
Фоизсиз харажатлар
16.51
8.00
10.36
8.62
14,4
11,6
Операцион харажатлар
33.00
33.30
24.08
20.01
18,2
17,3
Бошқа харажатлар
16.31
13.85
14.98
17.34
21,8
20,3
шундан, кредитлар бўйича
йўқотишларга резерв
11.45
8.95
11.78
13.63
17,0
16,2
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тузилган.
Шунингдек, дунёдаги бир қатор мамлакатларда (Япония, Таиланд) солиқ
қонунчилигида кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга солиқ чегирмалари учун
лимитлар ўрнатилган. Хусусан, Таиландда тижорат банкларнинг кредитлари бўйича
эҳтимолий йўқотишларга резервларни, қайси бир сумма миқдорини камроқ бўлишидан
келиб чиқиб, соф фойда суммасини 25 фоизи ёки қопланмаган умумий кредитларнинг
ҳажмига нисбатан 0,25 фоиз миқдорида солиқ
солинадиган базадан чегириб
ташлашлари белгиланган (Emil, 2009). АҚШда банкларни солиққа тортиш
корпорацияларни солиққа тортишнинг умумий қоидлари асосида 1986 йилда қабул
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
321
қилинган
Солиқ Кодексида (Internal Revenue Code) назарда тутилган истиснолар
ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Жумладан, солиққа тортиладиган база
ҳисобот даврида қисман ёки тўлиқ қадрсизланган умидсиз қарзлар бўйича харажатлар
суммасига камайтирилиши лозим. Бироқ, банкларга умидсиз қарзлар бўйича
йўқотишларни қопланишга резервлар
учун чеклов мавжуд бўлиб, активлари суммаси
500 млн. АҚШ долларигача бўлган банклар учун кредитлар бўйича йўқотишлар учун
резервларга рухсат берилган. Мазкур резерв даражаси банкнинг барча қарзлар
суммасини эмпирик тарзда аниқланган эҳтимолий йўқотишлар суммасига (ўтган 6
йилдаги ўртача кўрсаткичига) кўпайтириш орқали аниқланади. Шундай қилиб, солиқ
солиш мақсадларида кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантириладиган
резервлар чегирмасига чекловлар ўрнатилиши, бу резервлардан солиқ солинадиган
фойдани камайтириш воситаси сифатида фойдаланишини чеклашга ва фойда солиғи
базасини кенгайишига олиб келади.
Тижорат банклари фаолиятига солиқ солиш механизмини такомилаштиришда
хусусий капитал ва қарз капитали ўртасидаги солиқ дискриминациясини камайтириш
муҳим масалалардан ҳисобланади. Амалдаги фойда солиғи тизимида қарз
мажбуриятлари бўйича фоизлар харажатлар таркибига киритилиб
,
солиқ базасини
камайтиради бироқ, дивидендлар харажатларда ҳисобга олинмайди ва солиққа
тортилади. Хусусий капиталга нисбатан қарз
миқдорларини ошиб кетишини
ифодаловчи капиталлашувнинг етишмаслиги амалиёти, хусусий капитал ва қарз
капитали орқали молиялаштиришдаги солиқ базасини аниқлаш қоидаларидаги
фарқланиш билан боғлиқдир. Солиқ қонунчилигид, солиқ солинадиган фойдани
аниқлашда, харажатлар таркибига киритилиши лозим бўлган фоиз суммалари бўйича
ҳисобланган ставка миқдорини тўғридан
-
тўғри чеклаш мумкин. Бунда иккита ёндашув
мавжуд. Биринчисида, қонун ҳужжатларида мумкин бўлган максимал фоиз ставкаси
белгиланиши назарда тутилади. Иккинчисида эса, солиқ қонунчилигига мувофиқ, ҳар
бир операцияга қўлланилган фоиз ставкасини солиштириш мумкин бўлган шартлардан
келиб чиқади (Абдуллаев, 2020). Бундан ташқари, қарз капиталининг хусусий капиталга
нисбати маълум бир даражадан ошиб кетганда фоизлар бўйича солиқ чегирмаларига
чекловлар мавжуд. Масалан, Японияда умумий қоидага кўра, тегишли қарз
миқдорининг корпорация хусусий капиталидаги улуши уч баравардан ортиб кетганда,
хорижий шўъба корхонасига қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар корпорация фойда
солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайди (Langedijk ва бошқ
.
, 2015). Нидерландияда
фоизли харажатлар агарда фоизли даромаддан ошиб кетган тақдирда, уларга нисбатан
чекловлар назарда тутилган. Мазкур қоида тегишли фоиз харажатларига солиқ
чегирмаларининг чеклови орқали қарзли молиялаштиришнинг солиқ афзалликларини
камайтиришга қаратилган. Шундай қилиб, капиталлашувнинг етишмаслигига қарши
қоидалар қарз капиталининг хусусий капиталга белгиланган нисбатдан ошиб кетганда,
солиқ базасидан фоизлар бўйича солиқ чегирмаларини чеклайди.
Тижорат банкларини фойдасини солиққа тортишда капиталлашувнинг
етишмаслигига қарши қоидаларни қўлланиши, бу фоизлар бўйича чегирмаларга
чекловлар қўйилишини, айрим ҳолларда эса уларнинг дивидендларда қайта
таснифланишини англатади. Капиталлашувнинг етишмаслигига қарши қоидаларда
(thin capital
isation rules) хусусий ва қарз капитали нисбатини расмий мезонлари назарда
тутилади. Халқаро амалиётда корпорациялар даромадини солиққа тортиш
мақсадларида, фоизлар чегирмасини чекловчи бошқа усуллардан жумладан, фоизли
барьер қоидаси (соф фоизларни чегириш) ва фоиз ставкасига чекловни ўрнатилиши
кабилардан фойдаланилади.
KPMG маълумотларига кўра, бугунги кунда 170 ортиқ мамлакат солиқ тизимида
қўшилган қиймат солиғи ҚҚС қўлланилиб, кенг тарқалган солиқ ҳисобланади
(KPMG,
2024)
. ҚҚС базаси ўз ичига моддий ресурслар қийматини ва ишлаб чиқарувчи
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
322
томонидан амалга оширилган бошқа харажатларни қамраб олади. ҚҚС маҳсулотни
истеъмолчига етказиб беришнинг ҳар бир босқичида олиниб, бюджетга даромад
тушумларини бир маромда тушишини таъминлайди. Шу билан бирга, нархни
белгилаш
ва сотиш баҳосига киритилиши ва охирги истеъмолчига
трансформацияси сабабли,
мазкур солиқнинг тўловдан қочиш истагини пасайтиради (Конончук, 2018). Молиявий
хизматларни ҚҚСга тортиш давлат молияси бўйича адабиётлардаги долзарб муаммоли
масалалардан бири ҳисобланади. Адабиётларда кўриб чиқиладиган муаммоларни
иккита асосий саволга умумлаштириш мумкин: «молиявий хизматларга солиқ
солиниши керакми?» ва агарда солиққа тортилса, «қандай қилиб уларга солиқ
солишимиз мумкин?» Шунга қарамасдан, олиб борилган тадқиқотларда бу икки
саволлар бўйича аниқ консенсус ва барча саволларга аниқ фикрлар бўлмаган. Бироқ,
аксарият мамлакатларда молиявий қўшилган қийматни ҳисоблашдаги қийинчиликлар
ва молиявий хизматларни солиққа тортишда аниқ усули йўқлиги сабабли, молиявий
хизматлар ҚҚС тўлашдан озод қилинган. Охирги ўн йилликда молиявий секторни
сезиларли даражада ўсиши билан, мазкур имтиёз мамлакатда солиқ тушумларини
камайиши ва иқтисодиётида номутаносибликларни келтириб чиқаради
(López
-Laborda
and Peña, 2018). Молиявий хизматларни ҚҚСга тортиш масаласини кўриб чиқишда,
корхона ва истеъмолчилар томонидан молиявий хизматларни сотиб олишни ажратиб
олиш муҳимдир. Кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан воситачилик молиявий
хизматларини ҚҚС базасига киритиш масаласини муҳокама қилинган. Молиявий
хизматларни ҚҚС базасига киритмаслигига
асосий далил сифатида, бу турдаги
хизматлар истеъмолчининг фойдалилик функциясига кирмаслиги ва бу инвестиция
шакли ҳисоблашини назарда тутишган (Grubert
and
Mackie, 2000). Агарда сотиб
олинадиган молиявий хизматлардан ҚҚС олинадиган бўлса, маржа бўйича базавий
баҳони аниқ ёки ноаниқлигидан қатъий назар, молиявий институтларга кўрсатилган
хизматларни сотиб олиш бўйича тўланган ҚҚС ҳам тўлиқ ҳисобга олиниши лозим.
Агарда трансакциялардан ҚҚС олинмайдиган бўлса, бундай ҳолатда молиявий
воситачилар томонидан
тўланган ҚҚС тўлиқ ҳисобга олиниши лозим ва албатта ноль
даражали ставка бўйича.
Молиявий хизматларни ҚҚС тўлашдан озод қилиниши бир нечта
номутаносибликларни келтириб чиқаради. Биринчидан, молиявий муассасалар барча
номолиявий операциялар бўйича кирим қилинган ҚҚСни чегириб ташлай олмайдилар,
ушбу солиқ суммаси молиявий хизматлар қийматига қўшилиши мумкин, бу эса
истеъмолчиларга солиқ солинишини англатади. Шунинг учун, молиявий хизматлардан
фойдаланувчи корхоналар нисбатан кўпроқ тўловларни амалга оширади
.
Бу эса,
корхоналарни ортиқча солиққа тортишга, бироқ уй хўжаликларини нисбатан солиққа
тортилмаслигига олиб келади.
ҚҚСга боғлиқ муаммолар ҳал этилмаган масала
ҳисобланади. Баъзи муаллифлар истеъмолчилар учун нархни пасайтириш учун ҚҚС
ставкасини камайтириш ҳеч қачон тўлиқ амалга оширилмаган деб ҳисоблайди
(European Commission, 2003; Benedek et al., 2015).
Иккинчидан, қайтариб берилмайдиган
кирим қилинган ҚҚСни олдини олиш интеграция учун рағбатларни яратади.
(Шарҳловчилар фикрига кўра, молиявий секторда
иш ҳақи ва ташқи ресурслар улушини
юқорилиги сабабли, вертикал интеграция учун рағбатлар жуда долзарб эмас.)
Бундан
ташқари, озод қилинмаган ва озод қилинган трансакциялар орасидаги фарқлар
мувофиқлик қийматини англатиб, солиққа тортишни янада мураккаблаштиради.
Молиявий хизматлардан ҚҚС тўланиши, корхоналарнинг молиявий хизматларга бўлган
талабига ижобий таъсир этишини (қарзлар бўйича фоиз ставкасини пасайтиради ва
кирим қилинган ҚҚС учун кредит олиш имкониятини беради) лекин, уй хўжаликларига
салбий таъсир кўрсатиши (солиққа тортиш истеъмол нархларини ўсишига олиб келади)
таъкидлаган
(Huizinga, 2002). Бироқ, молиявий хизматларни билвосита солиққа тортиш,
молиявий сектор ҳажмига таъсир қилмайди. Одатда, ҚҚСни ҳисобга олиш механизими
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
323
солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган корхоналар томонидан сотиб олинган
нархларга таъсир этмаслигини таъминлайди. Бироқ, молиявий хизматларни ҚҚСдан
озод қилиниши банклар ёки уларнинг мижозлар учун эмас, балки истеъмолчи
мижозларнинг кейинги мижози учундир. Шунингдек, молиявий
хизматларни ҚҚСдан
озод қилинишини кўпинча техник сабаблар билан боғлиқ. Жумладан, молиявий
хизматлар бўйича ҚҚС қўлланиши батафсил муҳокама қилиниб, барча молиявий
хизматларни 3/2 қисми маржага
асосланиши тасдиқлаган ҳолда ҚҚС ҳисоб
-
фактура
тизимини жорий этишни қийинлаштиришни таъкидлашган. Бироқ бу муаммони ҳал
қилишнинг
йўллари мавжуд. Масалан, Германияда кредитлар тақдим этишда
опционлар бўйича ҚҚСга тортилиб, бу эса маржага асосланган молиявий
операцияларни солиққа тортишнинг мақбул методолгияси мавжудлигини кўрсатади.
Молиявий хизматларга ҚҚСни татбиқ қилиниши оқибатлари бўйича олиб борилган
илмий изланишларда, ҳисоб
-
китоблар бўйича Европа учун қўшимча ҚҚСдан тушум 6
-15
млрд. еврони ташкил этган. Маълумотларга кўра, 2006 йилда Испанияда истеъмол
қилинган суғурта ва молиявий хизматлар 25,192 млн. еврони ташкил этган бўлиб,
ҳисоб
-
китобларга асосан тўланадиган (2006 йил амалдаги 16 фоиз солиқ ставкасида)
ҚҚС суммаси тахминан 4,031 млн.евро бўлиши мумкин. Испанияда 2006 йилдаги ҚҚС
тушуми 2,455 млн. еврони ташкил этган бўлиб, қўшимча ундирилган ҚҚС мамлакат
ЯИМнинг
0,1 фоизидан ортиқ қисмига тўғри келади (OECD, 2014).
Умуман олганда, бизнинг фикримизча, молиявий секторга ҚҚСни жорий
қилиниши ҳақиқатда
баҳоларни ўзгаришига олиб келади, бу ўзгаришни янги
номутаносибликдан кўра, мавжуд бўлган номутаносибликларни тузатиш сифатида
қараш керак. Австралияда эса ресурс харажатлари бўйича кирим қилинган солиқни
салбий таъсирини юмшатувчи схемаси мавжуд бўлиб, қисқача камайтирилган кирим
қилинган солиқ кредити (RITC
)
деб номланади. Бу схема Австралия ТХС коди бўлиб,
унинг ўзига хос хусусияти шундаки, молиявий хизматларни етказиб берувчиларга
тегишли ресурслар бўйича тўланган солиқнинг 75 фоизини қайта тиклашга имкон
беради. RITC схемасининг асосий мақсади, харажатлар
самарадорлиги нуқтаи
назаридан, аутсорсингни осонлаштириш учун вертикал интеграцияга (ўз
-
ўзини
таъминлаш) йўналтиришни баратараф этишдир. ЕИда тижорат банкларининг айрим
пуллик хизматларга ҚҚС қўлланилади, масалан, депозит ячейкалари учун тўловларга,
молиявий маслаҳат хизматлари ва экспорт қилинадиган молиявий хизматларга ноль
даражали ставкадаги солиқ солинади. Шунингдек, инфляцион босимни чеклаш ёки
молиявий хизматлардан фойдаланишдаги исрофгарчиликни қисқартириш мақсадида,
Аргентинада кредитлар бўйича брутто
-
фоизлари ҚҚС бўйича турли ставкаларда
солиққа тортилади.
Мазкур ҚҚС бўйича корхоналар кредитга лаёқатли ҳисобланади.
Жанубий Африкада аксарият, барча пуллик молиявий хизматларга ҚҚС бўйича умумий
ставкада ёки ноль даражали ставкада солиқ солинади. Бироқ, маржа асосидаги
хизматлар солиқдан озод қилинган. Сингапурда солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган
молиявий хизматларга ноль даражали ставкада солиқ қўлланиши, ўз навбатида,
молиявий муасассаларга кирим қилинган ҚҚСни ҳисобга олиш имкониятини беради.
Молиявий
хизматларни ҚҚСдан озод қилиниши солиқ солиш принципига зид
ҳисобланади. Яъни, молиявий институтлар учун кирим қилинган ҚҚСнинг
қопланишини имкониятсиз қолдириб, занжир бузилишига олиб келади. ҚҚС тўлашдан
озод қилинишидан келиб чиқадиган молиявий оқибатлар “Қишлоқ қурилиш”
банкининг 2020 йил фаолиятини молиявий кўрсаткичларини солиштириш орқали
тасвирланган (3
-
жадвал).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
324
3-
жадвал
ҚҚС
бўйича турли шароитларда бўлган
банкнинг молиявий кўрсаткичлари
таҳлили, млн.сўм
№
Кўрсаткичлар
Амалдаги
ҳолат
Кредитларга ноль
даражали ставкада,
пуллик хизматларга
15 % ставкада ҚҚС
солинганда
1
Даромадлар, жами
784414.8
784414.8
шу жумладан, банк хизматлари
109924.2
109924.2
2
Реализацияга ҚҚС
0.0
5496.2
5
Харажатларга олиб борилган ҚҚС
635.5
0.0
6
Чегириладиган ҚҚС суммаси
0.0
635.5
7
Солиқ тўлангунгача бўлган фойда
114332.1
114967.6
8
Ҳисобланган фойда солиғи
28053.5
28209.7
9
Соф фойда
(7 қатор
-
8 қатор)
86278.6
86757.9
10
Рентабеллик
(9 қатор/1 қатор x 100)
11.0%
11.1%
11
Солиқ юки
(8 қатор
-
6 қатор)/
1
қатор x 100)
3.6%
3.5%
12
Бюджетга тўланадиган ҚҚС
0.0
4860.7
*
солиқ қонунчилигида амалда бўлган фойда солиғи ставкаси олинган.
Манба:
танловдаги банк маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ҚҚС тўлашдан озод қилинган
солиқ тўловчилар ҚҚС тўловчиларига нисбатан оладиган соф фойдаси миқдори кам
бўлиб, бошқа тенг шароитларда соф тушумларга нисбатан солиқ юки даражаси юқори
бўлмоқда. Яъни, кирим қилинган ҚҚС тўлиқ ҳисобга олиниши, кредитлар бўйича
фоизларга ноль даражали ставкада ва банк хизматларига стандарт ставкада ҚҚС
қўлланилиши натижасида, кредит фоиз ставкалари пасайишига, банк рентабеллиги
ўсишига, бюджетга қўшимча тушумлар тушишига олиб келади.
Хулоса ва таклифлар.
Бизнинг фикримизча, банкларга ҚҚС
тўлашни жорий этишда, ҚҚСнинг тўлиқ
ҳисобга олиниши ва солиқ ставкасини (ноль даражали, пасайтирилган ва стандарт
ставкалар) белгиланишида, банк молиявий хизматларини пуллик хизматлар ва маржа
асосидаги хизматларга ажратиб олиш муҳим ҳисобланади. Пуллик
хизматларни
ҳашаматли, маржага асосланган хизматларни эса зарурият сифатида таснифлаш
мумкин. Чунки, бундай хизматларга солиқ уларнинг талаб эластиклигидан келиб чиқиб
ундирилиши лозим. Солиқ солиш тамойилларидан келиб чиқадиган бўлсак, банклар
молиявий хизматларни ҚҚСдан озод қилиниши мазкур тамойилларга зид бўлиб,
банклар учун кирим қилинган ҚҚСни ҳисобга олиш имкониятларини чеклаб, занжир
бузилишига олиб келади. Бу ҚҚС моҳиятининг бузилиши бўлиб, солиқ озод қилиниши
мазкур солиқни бевосита ишлаб чиқариш
солиғига айлантиради. ҚҚС тўлашдан озод
қилинишида зиён кўрадиган томон фақат истеъмолчилар бўлиши мумкин, чунки
истеъмолчиларга ҳаддан зиёд ортиқча молиявий хизматлар тавсия этилмайди. Шу
сабабдан, ноль даражали ставка бўйича молиявий хизматларга солиқ солиниши, ҚҚСдан
тушадиган тушумларни пасайишига олиб келиши мумкин, бироқ тижорат
банкларининг фойдасини ошиши ҳисобига, ушбу тушумдаги йўқотишлар компенсация
қилинади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
325
Адабиётлар/Литература/Reference:
Boadway R., Keen M., (2003) Theoretical perspectives on the taxation of capital income and
financial services. In: Honohan P. (Ed.), Taxation of Financial Intermediation: Theory and Practice
for Emerging Economies. World Bank and Oxford University Press, New York. 27.
Caminal R. (2002). "Taxation of banks: A theoretical framework," UFAE and IAE Working
Papers 525.02, Unitat d
e Fonaments de l'Anàlisi Econòmica (UAB) and Institut d'Anàlisi
Econòmica (CSIC).
Diamond P.A., Mirrlees J.A., (1971) Optimal taxation and public production. I: Production
efficiency. American Economic Review 61, 8-27.
Grubert H. & Mackie J. B. (2000). Must financial services be taxed under a consumption tax?
National Tax Journal, 53(n.1), 23-40.
Huizinga H. (2002). A European VAT on financial services? Economic Policy, 17(35), 497.
Konvisarova E., Samsonova I., Vorozhbit O. (2015). The nature and problems of tax
administration in the Russian Federation // Mediterranean Journal of Social Sciences. 6. №5. S. 3.
С
.82.
KPMG.
(2024).
Value-Added
Tax.
[online]
Available
at:
https://tax.kpmg.us/services/indirect-tax/value-added-tax.html.
Langedijk Sven & Nicodème Gaëtan & Pagano Andrea & Rossi Alessandro (2015). "Debt Bias
in Corporate Income Taxation and the Costs of Banking Crises,"CEPR Discussion Papers 10616,
C.E.P.R. Discussion Papers.
López
-
Laborda J. and Peña G. (2018). A
NEW METHOD FOR APPLYING VAT TO FINANCIAL
SERVICES. National Tax Journal, March 2018, 71 (1), 155.
OECD (2014)Consumption Tax Trends 2014. OECD, Paris, France.
Sunley Emil M. (2009) The tax treatment of bank loan losses. Chapter 9. 1-21.
Абдуллаев З.А. (
2020
) Тижорат банклари фаолиятини солиққа тортишни
такомиллаштириш //Монография. ‒
Т.: «Молия»,
136
бет.
Зима О.В. (2012).
Зарубежный опыт налогообложения коммерческих
банков.Международный бухгалтерский учет.6(204).
С.56.
Конончук И.А. (20
18).
Освобождение от налогообложения в условиях зачетного
метода расчета ндс. ISSN 2078
-
5410 Экономика и Банки. 2018. № 1. ст.20.
Мотовилова О. А. (2011). Особенности налогообложения коммерческих банков.
Инновационное развитие экономики. https://www.elibra
ry.ru.
Самсонова И.А., Подковыркина И.Д. (2015). Пути развития налогообложения
коммерческих банков в современных условиях. Международный студенческий научный
вестник.
(4-3).438.
Чхутиашвили Л. В. (2010). Налогообложение коммерческих банков в условиях
глобализации. Международный бухгалтерский учет.7(139).
С.
46.
