QUALITY IN ENSURING THE COMPETITIVENESS OF THE HIGHER EDUCATION SYSTEM

Abstract

In this article, it is necessary to adapt higher education services to world standards so that the young generation, which will ensure the development of the country and its future, grows up healthy, comprehensively developed and knowledgeable. For this reason, in order to further increase the scale and effectiveness of the reforms, given that the need for our youth, who have matured, in modern knowledge and skills is increasing every day, special attention is paid to the application of professional and educational experience of developed countries in the education system of our country, as well as proposals and recommendations.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Khalikova Л., & Ganiev Ғ. (2024). QUALITY IN ENSURING THE COMPETITIVENESS OF THE HIGHER EDUCATION SYSTEM. Economic Development and Analysis, 2(12), 427–434. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/64382
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, it is necessary to adapt higher education services to world standards so that the young generation, which will ensure the development of the country and its future, grows up healthy, comprehensively developed and knowledgeable. For this reason, in order to further increase the scale and effectiveness of the reforms, given that the need for our youth, who have matured, in modern knowledge and skills is increasing every day, special attention is paid to the application of professional and educational experience of developed countries in the education system of our country, as well as proposals and recommendations.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

427


ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА СИФАТ

и.ф.д

.

Халикова Лола Назаровна

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

ORCID: 0009-0004-6624-4689

khalikovauzb@gmail.com

Ғаниев

Ғайратжон Ғуломиддинович

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

ORCID: 0009-0000-2915-5741

gayratganiyev83@gmail.com

Аннотация

.

Ушбу мақолада мамлакат тараққиётини, унинг келажагини

таъминлайдиган ёш авлодни соғлом, баркамол ҳамда илмли бўлиб етишиши учун олий

таълим хизматларини жаҳон андозаларига мослаштириш зарур қилиб қўйилган. Шу

сабабли олиб борилаётган ислоҳотларнинг

кўлами ва самарасини янада ошириш ҳар

тамонлама етук, замонавий билим ҳамда ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларимизга

бўлган эҳтиёж кундан –

кунга ортиб бораётганлигини инобатга олиб, ривожланган

давлатларнинг касб, таълим тажрибаларини мамлакатимиз

таълим тизимига тадбиқ

этишга алоҳида эътибор қаратилган ҳамда таклиф

ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

олий таълим, таълим тизими, ёш авлод, рақобат муҳити, таълим

сифати, замонавий билим, тажриба, сифат мезони.

КАЧЕСТВО В ОБЕСПЕЧЕНИИ

КОНКУРЕНТОСПОСОБНОСТИ

СИСТЕМЫ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ

д

.

э

.

н

.

Халикова Лола Назаровна

Самаркандский институт экономики и сервиса

Ганиев Гайратжон Гуломиддинович

Самаркандский институт экономики и сервиса

Аннотация

.

В данной статье необходимо адаптировать услуги высшего

образования к мировым стандартам, чтобы молодое поколение, которое обеспечит

развитие страны и ее будущее, выросло здоровым, всесторонне развитым и знающим.

По

этой причине, в целях дальнейшего повышения масштабов и эффективности

проводимых реформ,

учитывая

,

что потребность в нашей молодежи, которая

повзрослела, в современных

знаниях и навыках возрастает с каждым днем, особое

внимание уделяется применению профессиональный и образовательный опыт развитых

стран в системе образования нашей страны, а также предложения и рекомендации.

Ключевые слова:

высшее образование, система образования, молодое поколение,

конкурентная среда, качество образования, современные знания, опыт, критерий

качества.

UO

K: 338.46

XII SON - DEKABR, 2024

427-434

0


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

428

QUALITY IN ENSURING THE COMPETITIVENESS OF THE HIGHER EDUCATION SYSTEM

DSc

Khalikova Lola Nazarovna

Samarkand Institute of Economics and Service

Ganiev Gayratjon Gulomiddinovich

Samarkand Institute of Economics and Service

Abstract.

In this article, it is necessary to adapt higher education services to world

standards so that the young generation, which will ensure the development of the country and its
future, grows up healthy, comprehensively developed and knowledgeable. For this reason, in order

to further increase the scale and effectiveness of the reforms, given that the need for our youth,

who have matured, in modern knowledge and skills is increasing every day, special attention is
paid to the application of professional and educational experience of developed countries in the
education system of our country, as well as proposals and recommendations.

Keywords:

higher education, education system, young generation, competitive

environment, quality of education, modern knowledge, experience, quality criterion.

Кириш

.

Билимларга асосланган давлатнинг шаклланиши, глобаллашув жараёнининг

тезлашуви ҳамда жаҳон бозорида рақобат муҳитининг кескинлашуви шароитида

олий

таълим тизими рақобатбардошлигини ошириш, инновацияларни тезкор амалиётга

жорий этиш, аккумуляциялашган янги билимларни иқтисодий ўсишнинг асосий
омилига айлантириш барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг ҳозирги

кундаги муҳим вазифаларидан бири деб айтишни жоиз топдик. Мамлакатимиз

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларига ҳамда халқаро

стандартлар талабларига мос келадиган

олий таълим

тизимини яратиш бўйича кенг

кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг

ташкил этилиши, ёшларни замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари

ҳамда сиртқи ва кечки

бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул

квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлардан бири
ҳисобланади

(

Қарор

, 2018).

Бу эса таълим тизими олдида ижодкорлик ва ташаббускорлик қобилиятига эга,

мустақил қарор қабул қила оладиган ва замонавий технологияларга тез мослашишга

лаёқатли, юқори

малака ва кўникмаларга эга бўлган ёшларни тайёрлаш вазифасини

қўяди

.

Давлатимиз раҳбари Мирзиёевнинг

(2016)

-

“Олдимизда турган энг муҳим ва

долзарб масалалардан бири –

юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб

-

ҳунарларга, ўз

мустақил фикрига

эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қад

-

риятлар руҳида тарбиялашдан иборат эканини барчамиз яхши тушунамиз”

-

ушбу

сўзлар, олий таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий вазифаларининг дебочаси

десак муболаға бўлмайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ривожланган мамлакатларда таълим самара

-

дорлиги, тараққиётининг 16

фоизи –

моддий

-

техника базага,

20 фоизи –

ресурсларга, 64

фоизи –

инсон омилига боғлиқ

(data.worldbank.org, n.d.).

Бу учала омил бир

-

бири билан

чамбарчас боғлиқ бўлиб, таълим

-

тарбия, моддий

-

техника базаси мавжуд ресурслардан,

имкониятлардан оқилона фойдаланиш инсон

манфаатларига хизмат қилади ва

рационал ривожланишни белгилаб беради.

Европа давлатларининг кўплаб олий таълим муассасаларида олий таълим

тизимини модернизациялаш бўйича “агар

биз бугун фарзандларимизни кечагидай

ўқитадиган бўлсак, унда биз фарзандларимизнинг эртаси (келажаги)ни ўғирлаган

бўламиз”

(Report, 2014) -

деган фикрга амал қилишади. Шундай экан, ҳозирги кунда


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

429

мамлакатимизда

олий

таълим

самарадорлигини

ошириш,

олий

таълим

муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот

-

коммуникация

технологияларини жорий этиш, олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини

таъминлаш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш каби масалаларга олий таълим

тизимини модернизациялашдаги долзарб вазифа сифатида қараш

талаб этилади.

Адабиётлар шарҳи

.

Олий таълим тизимининг рақобатбардошлиги масалаларида кўплаб хорижий

олимларнинг Дихтль, Хершгенфикрига кўра

(1996)

олий таълим тизими

рақобатбардошлигини оширишга қаратилган стратегиялар нафақат

кадрлар тайёрлаш,

балки инновацион таълим бериш усуллари ва жараёнларини ҳам қамраб олиши лозим.

Бу борада индивидуал чораларни таъминлайдиган ўрта ёки узоқ муддатли қарорлар
инобатга олишини лозим.

Вагнер ва Феррериа

(2011)

олий таълим муассасалари рақобатдош

устунликларини аниқлаш жараёнларини тушунтирувчи концептуал моделни таклиф

қилинган. Ушбу моделда таълим муассасаларини бошқарувчи ташкилотларнинг

рақобатдош устунликларини келтириб чиқарадиган ички ва ташқи омиллар
аниқланган.

Маззарол

ва

Геофферейларнинг

(1999)

тадқиқотларига кўра халқаро бозорда

таълим хизматлари корхоналари учун барқарор рақобат устунлигини яратиш ва

қўллаб

-

қувватлаш учун муҳим ҳисобланган омиллар модели таклиф этилди. Ушбу

модел таълим тизимида стратегик қарорлар қабул қилиш муҳитини ва рақобатдош
устунликка эришиш учун идеал натижани тушунтиришга қаратилган.

Миотто ва бошқалар

(2020)

тадқиқотларида давлат университетлари учун

барқарор рақобатдош устунликни қандай яратиш мумкинлигини аниқлашга

қаратилган таклиф ва тавсиялар 47 та турли Испания университетларида фаолият олиб
бораётган 50

9

нафар профессор

-

ўқитувчиларни ўрганиш орқали рақобат

устунликларини аниқлаш усуллари таклиф этилган.

Олий

таълим

хизматлари

бозорини

ривожлантиришнинг

маркетинг

стратегиясини ишлаб чиқиш

борасида

илк тадқиқот Ахунова

(2005)

томонидан амалга

оширилган бўлса, яна бир тадқиқотчи Саъдуллаева

(2021)

томонидан амалга

оширилган. Саъдуллаева тадқиқотида олий таълим муассасаларини гуруҳларига

ажратган ҳолда алоҳида маркетинг стратегиялари таклиф этилган.

Каҳҳоров

(2019)

томонидан амалга оширилган тадқиқотларда эса олий таълим

муассасалари

фаолиятида

маркетинг

бошқарувининг

асосий

универсал

параметрларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таълим сифати ва рақобатбардошлиги

ошириш

борасида Ўзбекистонда кўплаб

тадқиқотлар олиб борилган бўлсада, олий таълим хизматлари рақобатбардошликни

оширишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва
тавсиялар, йўриқномалар ишлаб чиқилмаган.

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқот диалектик дунёқараш тамойиллари асосида бажарилди. Олий таълим

тизими

рақобатбардошлигини оширишнинг йўлларини аниқлашда, иқтисодий ҳодиса

ва жараёнларнинг узвийликдаги ва тизимли ёндашув услублари қўлланилди.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар тараққиётидан унинг келажагини

таъминлайдиган ёш авлодни соғлом, баркамол ҳамда илмли бўлиб етишиши шу

мамлакатлар учун ҳал қилувчи вазифалардан бирини ўтайди. Шу сабабли олиб

борилаётган ислоҳотларнинг кўлами ва самарасини

янада ошириш ҳар тамонлама етук,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

430

замонавий билим ҳамда ҳунарларни пухта

эгаллаган ёшларимизга бўлган эҳтиёж

кундан –

кунга ортиб бормоқда. Мамлакатимиз раҳбари давлатимиз ёшлари олдига

Учинчи Ренессанс пойдеворининг барпо этишдек улуғ ва залворли

мақсадни

вазифа

қилиб қўйган экан, бунинг учун янги Ўзбекистоннинг янги Хоразмийлари.

Берунийлари, Ибн Синолари, Улуғбеклари, Навоийлари ва Бобурларни тарбиялаб
берадиган муҳит ҳамда шароитларни барпо этиш энг муҳим ҳамда долзарб

вазифалардан биридир.

Ушбу

вазифаларни бажариш учун аввало таълим тизимини тўғри ҳамда мақсадли

қилиб йўналтириш, илм

-

фан ва инновацияларни тараққий эттириш, таълим тизимида

соғлом рақобат муҳитини яратиш асосий мақсад ва муддоларимиздан бири бўлиши

лозим.

Бугун Янги Ўзбекистоннинг асосий шиорларидан бири бу, “Янги Ўзбекистон –

мактаб остонасидан, таълим тарбия тизимидан бошланади”

-

деган ғоя асосида

ривожланишни бошлади унга кўра:

-

ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳларда сифатли таълим

-

тарбия беришни

йўлга қўйиш, ёшларни жисмоний

ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб

улғайишлари учун барча куч ва имкониятларни сарф қилиш;

-

ёш авлодни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий

қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси

ҳисобланган инсонлар бўлиб вояга етишишлари учун барча чора

-

тадбирларни кўриш

;

-

ёшларимизни меҳнат бозорларила талаб юқори бўлган замонавий касб

-

ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳантсеварлик
фазилатларини шакллантириш ҳамда

ташаббусларини

рўёбга чиқариш, иш ва уй

-

жой

билан таъминлашга устувор аҳамият қаратиш вазифаларини тўғри ва самарали ташкил

этиш муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш ва бу соҳадаги ислоҳотларни

янада чуқурлаштириш сиёсати ҳар қандай касб эгаларининг билим олишга, иқтисодиёт

сир

-

асрорларини ўрганишга бўлган интилишларини, айниқса олий маълумот олиш

ҳамда у орқали касб –

ҳунар сирларини чуқур ўрганишга бўлган талабини ҳам бир мунча

оширди. Касб –

ҳунар сирларини ўрганишга бўлган талабнинг кескин ортиши турли хил

тармоқларда фаолият олиб бораётган ҳар бир мутахассисларнинг

иқтисодий

қонуниятларни яхши билишини, ҳар қандай вазиятда энг мақбул вариантларни танлай

олишни ҳамда тўғри қарор қабул қила олишини, бу эса ўз навбатида мутахассисларнинг

доимий равишда замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштириб боришини талаб
қилади.

Бунинг натижасида олий таълим олдига қуйидаги муҳим вазифалар “таълим

-

тарбия жараёнига ўқитишнинг илғор шакллари, янги педагогик технологиялар,

ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари жорий этилишини таъминлаш” ни қўймоқда

(Дастур, 2020). Мамлакатимизда таълим тизимини тубдан такомиллаштириш,
мамлакатни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб

чиққан ҳолда олий таълим тизимини халқаро стандартлар даражасига мос сифатли

олий таълим хизматларини тақдим эта оладиган,

меҳнат

бозорининг

замонавий

эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаб берадиган, таълим ва ўқитиш
сифатини баҳолашнинг халқаро стандартлари талабларига тўла қонли жавоб бера

оладиган таълим тизмини ташкил этишни назарда тутади. Олий таълим муассасалари

фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, илмий

-

тадқиқот ва инновация

фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий
этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий

-

тадқиқот

институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий

-

экспериментал лабораториялар,

юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга бир қадар боғлиқ деб

ҳисоблаймиз.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

431

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишдаги

ижтимоий

янгиланишлар таълим муассасаларининг фаол иштирокини таъминлаш

билан

биргаликда, тизимда чора

-

тадбирларнинг кучайтирилганлиги таълим олувчиларга

замонавий талабларга мос билим олиш имкониятини яратади

(

Қарор

, 2018).

Шунингдек,

олий таълим

тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан

бири сифатида олий таълим билан қамров даражасини ошириш, халқаро стандартлар

асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила

оладиган кадрлар тайёрлаш,

уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва

маънавий баркамол шахс сифатида

шаклланиши

учун зарур шарт

-

шароит яратиш

ҳисобланади

(Фармон, 2019)

.

Олий таълим тизими таракқиёти натижалари ишлаб чиқаришни комплекс

механизациялаштириш, автоматлаштириш, ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва
уни ташкил этишни тубдан такомиллаштириш натижасида илмий жиҳатдан

таълим

тизими соҳасининг мунтазам ўзгариши

сабаб бўлиши шубҳасиздир.

Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожининг қудратли омили олий таълимдир,

аниқроғи таълим тизимининг ишлаб чиқариш билан узвий бирикиб кетишидир, чунки фан

-

техника тараққиёги фақат янги энергия турлари, яшил материаллар, электрон

-

ҳисоблаш

машиналари ва ҳатто ишлаб чикаришни комплекс механизациялашни шунчаки тадбиқ

этишни эмас, балки ишлаб чиқаришнинг бугун техникавий негизини, уни ташкил этиш ва

бошқариш такомиллаштиришни талаб этади.

Олий таълим тизими қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:

1

расм. Олий таълим тизими хусусиятлари

Бугунги кунда таълим тизимини ривожлантиришнинг

асосий омиллари фақат

ёшларни тўғри ўқитиш, уларнинг малакаси ёки таълим тизимини рақамлаштириш
даражасини ошириш билангина эмас, балки ёшларни қайси соҳага ёки касбга қизиқишлари,

уларнинг кайфияти, оиладаги, жамоадаги ва умуман жамиятдаги

муносабатларига ҳам

боғлиқдир.

Касб –

ҳунарнинг хилма

-

хил турлари бор ва уларнинг бутун хилма

-

хиллигини қуйидаги

мезонлар бўйича

: касб –

ҳунарнинг мазмуни, табиати, натижалари, фойдаланиладиган

элементлари ва инсон қатнашувининг турли даражаси, кишиларни касб –

ҳунарга жалб этиш

усуллари бўйича ажратиб таснифлаш мумкин. Касб –

ҳунарнинг мазмуни

ишларнинг

Олий таълим тизимини

рақамлашиши

таълим тизими

очиқлигини

таъминлайди

таълим

салохиятининг

трансформацияси

рақамлаштириш

соҳаларининг ўсиб

бораетган роли

Хусусий институтлар ва

университетлар

улушининг кўпайиши

ёшларни олий

таълим билан

қамраб олиш

даражасини

оширишга хизмат

қилади

таълим тизими

самарадорлигини

оширишда хал

қилувчи омил бўлиб

хизмат қилади

Талаб ва эҳтиёжлар

натижасида ўсиб

бораётган таълим тизими

йуналишлари

таълим

тизими соҳаларини

кўпайтиришни

талаб этади ва

ёшлар хаётини

ижобий томонга

силжитади


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

432

касбий мансублиги, уларнинг таркибий мураккаблиги, бажаришдаги изчиллиги билан
белгиланадиган билим натижаси элементларининг йиғиндисини ифодалайди.

Хизмат

кўрсатиш соҳасида

олий таълим тизимини ривожлантиришнинг комплекс

дастури мезонининг мураккаблиги унинг мақсадлари ва ресурсларини тавсифловчи

кўрсаткичлар зарурлигини тақозо этади. Бизнинг фикримизча, мамлакатимизда хизмат
кўрсатиш соҳасининг таълим

хизматлари соҳаси ривожланиб бораётган соҳалардан

биридир. Шунга кўра, мазкур соҳада

фаолият юритувчи университет, институт,

нодавлат университетлари ва институтларнинг иқтисодий самарадорлигини барча

ижтимоий, иқтисодий ва бошқа жиҳатлари қуйидаги мезонларда ўз аксини топади (2

-

расм).

2-

расм. Олий таълим тизими рақобатбардошлигини таъминлашда сифат

мезонлари

Мазкур сифат мезонлар хизмат кўрсатиш соҳасида таълим хизматлари фаолияти

самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади. Иқтисодий
адабиётларда сифат самарадорлиги кўрсаткичларининг –

баҳолаш миқёси бўйича,

ресурслардан фойдаланиш даражаси бўйича, кўрсаткичларнинг аҳамияти бўйича,

уларнинг қарорлар қабул қилишдаги роли бўйича, умумлаштириш даражаси ва

ҳоказолар бўйича таснифлари учрайди.

Олий таълим тизими рақобатбардошлигини таъминлашда сифат

мезонлари

Таълим хизматлари соҳалари (университетлар, институтлари, нодавлат

университетлар, институтлар)нинг ёшлар ва аҳоли бандлигини

таъминлашдаги ўрни

Таълим хизматлари истеъмолчиларнинг турли қатламларига мос

хизматларга бўлган эҳтиёжларни сифатли ва тўлиқ қондириш

Таълим хизматлари субъектлари томонидан таклиф этилаётган хизматлар

тизимининг оммабоплигини таъминлаш

Таълим хизматлари

субъектлари фаолиятининг

сифат жиҳатидан

натижавийлигини ошириш

Таълим хизматлари тизимига сарфларнинг

нисбий даражасини пасайтириш

Соҳада юқори сифат ва самарадорликка эришиш йўлларини излаб топиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

433

Хулоса

ва таклифлар

.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган олий таълим тизими соҳасидаги

ислоҳотларнинг асосий мақсади –

баркамол шахс ва малакали мутахиссисларни

тарбиялаш, узлуксиз таълим тизимини ижтимоий талабларга мувофиқ равишда ҳамда

замонавий

қайта шакллантиришдан иборат. Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиб

айтишимиз мумкинки, рақобат сифатга боғлиқ. Шундай экан таълим хизматлари

тизимини такомиллаштиришда ҳалол рақобат муҳитини яратиш кутилган натижага

олиб келади.

Ушбу натижаларга эришиш учун қўйидаги вазифаларни бажариш

муҳим аҳамият

касб этади. Булар:

-

олий таълим олишга

талабгорларни буюртмачи талаблари асосида сифат ва

рақобатга биноан шакллантириш;

-

давлат хусусий шерикчилиги асосида университетлар, хусусий университетлар

ҳамда институтлар сонининг

ортиб боришига назорат ўрнатиш, керакли

мутахассисларга бўлган талабни ўрганиб ушбу талаб асосида тизимни шакллантириш;

-

талабалар ва профессор ўқитувчиларнинг мобилликни ошириш, уларга барча

имкониятларни яратиш.

Олий таълим тизими рақобатбардошлигини

ошириш ҳамда қўллаб

-

қувватлаш

бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилиги зарур ҳисобланади.

-

олий таълим соҳасига малакали кадрлар ва моддий (teaching and

learning

resources) ресурсларни фаол жалб этиш;

-

олий таълим муассасаларида илмий тадқиқот

ишларини кенг йўлга қўйиш ва

натижаларни ўқув жараёнига кенг тадбиқ этиш билан биргаликда уларни

тижоратлаштириш йўлларини излаб топиш;

-

олий таълим муассасалари

талабаларини юқори билим олиши ва уларни

аттестациядан ўтказишни такомиллаштириш ва оптималлаштириш (иш берувчилар
билан суҳбатларни ташкил этиш);

Уйлаймизки, ушбу жиҳатларга эътибор қаратилса, келгусида олий таълим

муассасаларини ривожлантириш ва ўқув

жараёни самарадорлигини оширишда янги

-

янги вазифалар бажарилади ва бунинг натижасида соғлом

рақобат вужудга келади.

Адабиётлар/Литература/Reference

s:

data.worldbank.org.

(n.d.). Indicators

|

Data.

[online]

Available

at:

http://data.worldbank.org/indicator

.

Emerson Wagner Mainardes, João

M. Ferreira. (2011) Creating a competitive advantage in

Higher Education Institutions: proposal and test of a conceptual model. Int. J. Management in

Education, Vol. 5, Nos. 2/3.

Giorgia Miotto, Cristina Del-Castillo-Feito, Alicia Blanco-

González, (2020)

Reputation and

legitimac

y: Key factors for Higher Education Institutions’ sustained c

ompetitive advantage,

Journal of Business Research, Volume 112, Pages 342-353, ISSN 0148-2963,

https://doi.org/10.1016/j.jbusres.2019.11.076

.

Mazzarol, Tim, and Geoffrey Norman Soutar. (1999) “S

ustainable Competitive Advantage

for Educational Institutions: a Suggested Model.” International Journal of Educational

Management 13.6 287

300. Web.

Report (2014) Report to the European Commission on New modes of learning and teaching

in higher education, October 2014.

Ахунова Г.Н (2005) Ўзбекистонда таълим хизматлари маркетинги муаммолари.

Монография. –

Т.: Иқтисод

-

Молия.

Дихтль Е., Хершген Х. (1996) Практический маркетинг.

-

М.: Высшая школа. ИНФРА

М, с.21.

3.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

434

Каҳҳоров О. (2019) Олий таълим муассасалари маркетинг фаолияти

самарадорлигини бошқариш. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali.

№ 6,

noyabr-dekabr.

Қарор (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий

таълим

муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда

амалга

оширилаётган кенг

қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисидаги қарори. №

ПҚ

-3775.

05.06.2018 й.

Қонун

(2020)

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 23

сентябрь 2020 йил. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 13

-

бет.

Мирзиёев Ш.М. (2016) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –

Ўзбекистон

Либерал

-

демократик партиясининг VIII съездидаги маърузаси. 21 октябр, 2016 йил.

"Халқ

сўзи", 2016 йил 22 октябр.

Саъдуллаева Г.С. (2021) Олий таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг

маркетинг стратегияси. 08.00.11 –

Маркетинг, 08.00.05 –

Хизмат кўрсатиш тармоқлари

иқтисодиёти. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация автореферати.

-

Тошкент, ТДИУ.

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги

“Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш

тўғрисида”ги ПФ

-5847-

сонли Фармони.

References

data.worldbank.org. (n.d.). Indicators | Data. [online] Available at: http://data.worldbank.org/indicator.

Emerson Wagner Mainardes, João M. Ferreira. (2011) Creating a competitive advantage in Higher Education Institutions: proposal and test of a conceptual model. Int. J. Management in Education, Vol. 5, Nos. 2/3.

Giorgia Miotto, Cristina Del-Castillo-Feito, Alicia Blanco-González, (2020) Reputation and legitimacy: Key factors for Higher Education Institutions’ sustained competitive advantage, Journal of Business Research, Volume 112, Pages 342-353, ISSN 0148-2963, https://doi.org/10.1016/j.jbusres.2019.11.076.

Mazzarol, Tim, and Geoffrey Norman Soutar. (1999) “Sustainable Competitive Advantage for Educational Institutions: a Suggested Model.” International Journal of Educational Management 13.6 287–300. Web.

Report (2014) Report to the European Commission on New modes of learning and teaching in higher education, October 2014.

Ахунова Г.Н (2005) Ўзбекистонда таълим хизматлари маркетинги муаммолари. Монография. – Т.: Иқтисод-Молия.

Дихтль Е., Хершген Х. (1996) Практический маркетинг. -М.: Высшая школа. ИНФРА М, с.21. 3.

Каҳҳоров О. (2019) Олий таълим муассасалари маркетинг фаолияти самарадорлигини бошқариш. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr.

Қарор (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори. № ПҚ-3775. 05.06.2018 й.

Қонун (2020) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 23 сентябрь 2020 йил. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 13-бет.

Мирзиёев Ш.М. (2016) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездидаги маърузаси. 21 октябр, 2016 йил. "Халқ сўзи", 2016 йил 22 октябр.

Саъдуллаева Г.С. (2021) Олий таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси. 08.00.11 – Маркетинг, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. -Тошкент, ТДИУ.

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони.