НАПРАВЛЕНИЯ РАЗВИТИЯ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ

Аннотация

В данной статье авторы исследовали систему высшего образования Узбекистана, указали направления развития отраслевой деятельности, а также осветили цели поддержки профессоров и преподавателей. Также разработаны предложения и рекомендации по развитию системы высшего образования в Узбекистане.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
459-469
9

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Шавкиев , Э., & Бобокулов , С. (2024). НАПРАВЛЕНИЯ РАЗВИТИЯ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ. Экономическое развитие и анализ, 2(12), 459–469. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/64392
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье авторы исследовали систему высшего образования Узбекистана, указали направления развития отраслевой деятельности, а также осветили цели поддержки профессоров и преподавателей. Также разработаны предложения и рекомендации по развитию системы высшего образования в Узбекистане.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

459


ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

и

.

ф

.

н

.,

проф

.

Шавқиев Эркин

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис

институти

ORCID: 0000-0002-3276-4633

erkinshavqiyev@gmail.com

PhD,

доц

.

Бобоқулов Санжар Бахронкулович

Самарқанд

иқтисодиёт ва

сервис

институти

ORCID: 0000-0002-1882-1507

ferdu_www@mаil.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада муаллифлар Ўзбекистон олий таълим тизимини

тадқиқ этган бўлиб, соҳа фаолиятини ривожлантириш йўналишларини кўрсатиб

беришган

ҳамда профессор

-

ўқитувчиларни қўллаб

-

қувватлаш мақсадлари ёритилган

.

Шунингдек, Ўзбекистонда олий таълим тизимини ривожлантириш мақсадида таклиф

ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

иқтисодиёт, таълим, билим, дуал, анънавий, масофали, ўқитиш,

кадрлар, ривожлантириш, самара, самарадорлик, мотивация.

НАПРАВЛЕНИЯ РАЗВИТИЯ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ

к.э.н.

,

проф

.

Шавкиев Эркин

Самаркандский институт экономики и сервиса

PhD,

доц

.

Бобокулов Санжар Бахронкулович

Самаркандский институт экономики

и

сервиса

Аннотация

.

В данной статье авторы исследовали систему высшего образования

Узбекистана, указали направления развития отраслевой деятельности, а также

осветили цели поддержки профессоров и преподавателей. Также разработаны
предложения

и рекомендации по развитию системы высшего образования в Узбекистане.

Ключевые слова:

экономика, образование, знания, дуальное, традиционное,

дистанционное, обучение, кадры, развитие, эффект, эффективность, мотивация.

DIRECTIONS FOR THE DEVELOPMENT OF HIGHER EDUCATION IN UZBEKISTAN

PhD, prof.

Shavkiyev Erkin

Samarkand Institute of Economics and Service

PhD, assoc. prof.

Bobokulov Sanjar Bakhronkulovich

Samarkand Institute of Economics and Service

Abstract.

In this article, the authors investigated the higher education system of Uzbekistan,

outlined directions for the development of industry activities, and also highlighted the goals of
supporting professors and teachers. Proposals and recommendations have also been developed

for the development of the higher education system in Uzbekistan.

Keywords:

economy, education, knowledge, dual, traditional, distance learning, personnel,

development, effect, efficiency, motivation.

UO

K: 378.046.2

XII SON - DEKABR, 2024

459-469

0


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

460

Кириш.

Кишилик жамияти тараққиётининг барча босқичларида чуқур билимга, юқори

савия

ва маданиятга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш долзарб ҳисобланган. Ҳозирги

иқтисодий ривожланиши босқичида миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида

рақобатбардошлик талабларига жавоб бераолиш даражаси, меҳнат ресурсларининг
ошиб бориши билан бир қаторда

хом ашё ресурсларининг кескин камайиб бориши

шароитида билим − иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланди. Шундфй экан,

кадрларнинг билимлари ва уларда махсус ноёб кўникмаларнинг шаклланиши барқарор

иқтисодий ўсишнинг асосий манбаи ва ҳал қилувчи омилига

айланиши “моддий

иқтисодиёт”дан “интеллектуал иқтисодиёт”га − билимга асосланган иқтисодиётга ўтиш

имкониятини бермоқда. Масалан, ривожланган мамлакатларда ўрта таълимдан

кейинги таълимни тугатган катта ёшдаги аҳолининг улуши ошиб бормоқда. Ушбу
кўрсаткич

“Канадада 56,2

7%

ни, Японияда 50,5%ни ташкил қилади. Дунёдаги энг

сифатли таълим тизими Финляндия бўлиб, мамлакат ёшларининг 93%и ўрта таълимни

муваффақиятли битириб, 66%и ОТМда ўқишни давом эттиради”

.

Бизнинг

мамлакатимизда ҳам ўрта ва олий таълим билан ёшларни қамраб олиш кўрсаткичини

ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб, буни таълим тизмини
ривожлантириш орқали эришишимиз мумкин.

Мамлакатнинг иқтисодий юксалишни таъминлашда инсон капитали –

унинг

билими, интеллекти, малака даражаси муҳим роль ўйнайди.

Инсон капиталига ҳамда

илмий тадқиқотларга йирик миқдорда инвестицияларнинг йўналтирилиши туфайли

энг замонавий технологияларнинг ўзлаштирилиши − дунёнинг етакчи давлатларида
юқори суръатларда иқтисодий ўсишни таъминлашда асосий омил бўлмоқда. Хусусан, бу

борада

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев “…

олий таълим жараёнида

назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги.

Талабаларнинг

малакавий

амалиётларини

ишлаб

чиқариш

корхоналарида

ўтказиш

самарали

ташкил

этилмагани

оқибатида

битирувчиларнинг

аксарият

қисми

тайёр

мутахассис

бўлиб

чиқиш

ўрнига,

ишга

жойлашгандан

кейин

қайтадан

ўз

касбини,

мутахассислигини

ўрганаяпти”

(Norma.uz, 2024)

деб

таъкидлаганлигидан ҳам келиб чиқиб, олий

таълим тизимини

ислоҳ қилишимиз, камчиликларни бартараф этишимиз, ютуқларимиздан тўғри хулоса
чиқарган ҳолда янада такомиллаштириш чора

-

тадбирларини амалга оширишимиз

лозимдир.

Адабиётлар шарҳи

.

Ўзбекистонда олий таълимнинг ривожланиш йўналишлари бўйича кўплаб

иқтисодчи, педагог, психологик олтмлар изланишлар

олиб борган бўлиб, олий таълим

тизимини дарс ўтиш технологияси, иқтисодий самараси, таълим тизимини

рақамлаштириш, психологик технологиялар асосида кадрларни тайёрлаш, замонавий

технологиялар ёрдамида таълим бериш самарадорлигини оширишга қаратилганлиги

билан ҳам аҳамиятлидир.

Аммо, фикримизча олий таълим тизимини янада

ривожлантиришни бир қатор йўналишлари ҳам бор. Хусусан:

Тайлер

(2023)

“Умумий таълимни ривожлантириш сертификати (GED): тарих,

замонавий тадқиқотлар ва сиёсат ва амалиёт йўналишлари” номли илмий
мақоласида олим 2001 йилда тарихда биринчи марта умумий таълимни

ривожлантириш (GED) тестларидан ўтган шахслар сони бир миллиондан

ошганлигини, Америка таълим кенгашининг (ACE) бўлинмаси бўлган GED тест

хизмати (GEDTS) тестларни ишлаб чиқиш ва уларни

давлат таълим

департаментларига тарқатиш орқали GED тест дастурини бошқараши ҳақида

фикрлар келтирган. GED дастурининг илдизлари Иккинчи жаҳон урушига бориб

тақалиши, 1942 йилда Ралф Тайлер бошчилигидаги армия институти маслаҳат

қўмитаси биринчи GED тестларини шакллантириш учун Аёва таълимни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

461

ривожлантириш тестидан бешта тестни танлаши ҳақида тадқиқотларни

олиб

борган бўлиб, унинг авфзаллик тамонларини очиб бериш орқали умумий таълимни

ривожлантириш бўйича тавсияларини берган

.

Гончарова

(2021)

“Дуал таълим:

тамойиллар, моделлар,

амалга ошириш

тажрибаси” номли илмий мақоласида муаллиф дуал

таълим тизимининг батафсил

таҳлилини тақдим қилган. Унинг фикрича дуал таълимни таълим муассасасидаги

назарий таълим иш жойидаги амалий машғулотлар билан тўлдириладиган тизим

сифатида белгилайди

деб таъкидлаб ўтган. Шунингдек олим “дуал” таълимнм бошқа

таълим шаклларига нисбатан самарали эканлигини таъкидлаб ўтган.

Шаропов

ва Мухторалиева

(2022)

“Pedagogika fanining metodologiyasi” номли илмий

мақоласида таълим

жараёнида дуал таълимнинг ижобий жиҳатларини

тадқиқ этган

бўлиб, улар дуалтаълимтизими–ихтисослашган таълим

тури бўлиб, талаба назарий

билимларни таълим муассасасида, амалий кўникмаларини эса бевосита иш жойида,
яъни ташкилотда олиш имкониятини яратиб беради деган хулосага келишган

.

Шунингдек олимлар дуал таълимининг асосий мақсади таълим муассасаси ва иш

берувчиларнинг саъй

-

ҳаракатлари амалий машғулотларнинг асосий омили сифатида

бирлаштириб, талабаларнинг касбий тайёргарлик сифатини оширишдани борат деган
фикрларни илгари сурган

.

Раҳмоновна

(2023)

“Мустақил таълимни ташкил этиш асосида талабаларнинг

академик мобиллигини ривожлантириш мазмуни” номли илмий мақоласида муаллиф

мустақил таълимни ташкил этиш асосида талабаларнинг академик мобиллигини

ривожлантириш методикаси

тўғрисида сўз юритган. Олима талабалар мустақил таълим

олишга қизиқиш уйғотувчи мотивлар ҳақида фикрларини баён қилган. Шунингдек,

мустақил таълимни ташкил этишда педагогнинг мустақил фаолиятидаги сифатлари

ёритиб берилган.

Тадқиқот методологияси.

Мазкур

муаммони

тадқиқотининг бир қатор усуллардан фойдаланиш асосида

ўрганилган, жумладан, асосан хорижий тажрибаларни монографик таҳлиллар

натижаларини монографик тадқиқот, анализ ва синтез, тизимли таҳлил каби иқтисодий
усуллар асосида ўрганилиб, ривожланган мамлакатлар тажрибасини Ўзбекистонда

таълим хизматлари соҳасини таклиф ва тавсиялари асосида диверсификация қилиш

бўйича имкониятларини очиб беришда аҳамият касб этган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Мамлакатимизда йилдан

-

йилга аҳолининг ўсиб бориши, таълим муассасалари

хизматига бўлган талабнинг ортишини тақоза этмоқда. Шу сабабдан ҳам юртимиза

давлат ва нодавлат таълим муассаларининг сони йилдан

-

йилга ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

(2023) 50-

моддасида ҳар ким таълим

олиш ҳуқуқига

эга эканлиги, давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва

шакллари

давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлаши

қайд этилган

.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги

Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси

тўғрисида”ги ПФ

-60-

сон Фармонида

олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга

етказиш ва таълим сифатини ошириш

белгиланган. Шунингдек, тўлов

-

контракт

асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим

муассасалари

томонидан

мустақил белгилаш тартибини жорий этиш, 2026 йилда қабул кўрсаткичини камида 250

мингга етказиш, давлат олий таълим муассасаларига академик ва молиявий

мустақиллик бериш, шу жумладан улар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони,

тўлов

-

контракт

миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилаш амалиётини йўлга


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

462

қўйиш,

давлат олий таълим муассасаларининг тегишли ҳуқуқ ва ваколатларини аниқ

белгилаш кўзда тутилган.

Бу борада ҳам жаҳон ҳамжамиятида ҳам ҳозирги даврда ижобий ислоҳотлар кенг

миқёсда олиб борилмоқда. Масалан, “Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки томонидан

192

мамлакатда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирги даврда иқтисодий

ўсишнинг 16,0 %и жисмоний капитал (ишлаб чиқариш воситалари, инфратузилма ва

ҳ.к), 20,0 %и

-

табиий ресурслар таъминлайди. Қолган 64,0 %и инсон омили, биринчи

навбатда билим ва малака даражаси

улушига тўғри келади (1

-

расм).

1-

расм. Жаҳон мамлакатларида иқтисодий ўсишни таъминлашда инсон омили –

билим ва малаканинг салмоғи (умумий кўрсаткичга нисбатан фоиз ҳисобида)

Манба:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида дуал таълим ташкил

этилади. Kun.uz. Ўзбекистон | 07:39 / 28.09.2022 7944

Юқорида келтирилган 1

-

расм маълумотларидан келиб чиқиб, жисмоний капитал,

табиий ресурслардан кўра кўпроқ

инсон капиталига бўлган омилни республикамизда

ривожлантириш лозимлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда
кўпукладли иқтисодиётнинг шаклланиши одамларнинг иқтисодий билимларга бўлган

қизиқиши сезиларли равишда оширмоқда. Бунга сабаб − янги ҳуқуқий

-

ташкилий

шаклдаги корхоналарнинг пайдо бўлиши, хом ашё, материал ва асбоб

-

ускуна етказиб

берувчилар, шунингдек, бевосита маҳсулот ёки товар истеъмолчилари (харидорлар)
билан замонавий иқтисодий

муносабатлар вужудга келиши ва ривожланиб боришидир.

Шунингдек мамлакатимизда ҳам сўнги вақтларда инсон осилини ривожлантириш

орқали инсон капиталини еткизишга қаратилган ислоҳотлар кенг миқёсда амалга

оширилиб келинмоқда.

Масалан, БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан тайёрланган Инсон

тараққиёти индексида (

Human Development Index

) Ўзбекистон дунёнинг 193 мамлакати

ва ҳудуди орасида 106

-

ўринни эгаллади. Индекс 2022

-

йилги маълумотларни тақдим

этади. Мамлакат 20

21-

йилга нисбатан бир поғонага тушган. Мамлакатлар инсон

тараққиётининг учта асосий кўрсаткичи бўйича баҳоланди

-

умр кўриш давомийлиги,

кутилаётган ва амалдаги таълим давомийлиги ҳамда аҳоли жон бошига сотиб

олиш қобилияти паритети бўйича ялпи миллий даромад кўрсаткичи.

Ўртача умр

кўриш давомийлиги 71,7 йил бўлган ўзбекистонликлар 12 йил ўқийди, аҳоли жон

бошига тўғри келадиган ялпи даромад эса 8056 долларни ташкил қилади.
Ўзбекистоннинг Инсон тараққиёти индекси 2022

-

йилда 0,727 ни (максимал

кўрсаткич

-

1,00

0) ташкил этди. Мамлакат инсонпарварлик индекси юқори бўлган давлатлар

тоифасига кирди. Рейтингда Ўзбекистон Миср ва Ветнам ўртасида жойлашган.

16

20

64

Жисмоний капитал

Табиий ресурслар

Инсон омили


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

463

Марказий Осиё давлатларидан

Қозоғистон индексда 67, Туркманистон 94,

Қирғизистон 117 ва Тожикистон 126

-

ўринни эгаллади.

Индекс етакчиси 0,967 кўрсаткич

билан Швейсария бўлди. Ундан

кейин Норвегия ва Исландия жойлашди. Кучли

бешликка Гонконг ва Дания ҳам кирди

.

(Газета.uz, 2024)

Инсон камолоти индексининг асосий кўрсаткичларидан бири бу

кутилаётган ва

амалдаги таълим

давомийлиги ҳисобланиб, бунга мамлакатимиздаги таълим

тизимини қай ҳолатда эканлиги, уни ривожланиш даражаси ва давлатимиз

тамонидан таълим соҳасини ривожлантириш учун амалга оширилган ишларда

намаён бўлади. Масалан олий таълим тизимини оладиган ҳозирги

вақтда

мамлакатимизда 219 та давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолият

кўрсатмоқда, буни битирадиган талабалар кўрсаткичини кейинги вақтда

ўсганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Ўзбекистонда 2017

-

2023 йилларда олий таълим муассасаларини битирган

талабалар сони (ўқув йили бошига, киши)

(Stat.uz, 2024)

K

oде

Классификатор

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

1700

Ўзбекистон

Республикаси

64133

67448

70325

70793

83905

103898

102381

184133

1735

Қорақалпоғистон

Республикаси

3939

4358

4484

4312

5475

6475

6545

12863

1703

Андижон вилояти

4039

4209

4791

4293

4622

6403

4963

10188

1706

Бухоро вилояти

3376

3409

3523

3770

4784

6214

6017

11182

1708

Жиззах вилояти

2261

2732

2872

2850

3862

3561

3822

7108

1710

Қашқадарё

вилояти

3111

3559

3842

3908

5193

5909

5896

9861

1712

Навоий вилояти

2097

2197

2300

2374

3107

3895

3253

5103

1714

Наманган вилояти

2734

2948

3004

3218

4113

5524

5508

9290

1718

Самарқанд вилояти

5986

6417

6869

6842

7165

8528

8962

15276

1722

Сурхондарё

вилояти

1705

1891

1962

2086

3329

3583

3962

9629

1724

Сирдарё вилояти

983

986

1014

1045

1632

2190

1938

3484

1727

Тошкент вилояти

1797

1745

2710

2787

4041

3694

4049

11055

1730

Фарғона вилояти

4657

4769

4557

4778

5833

9266

8289

15845

1733

Хоразм

вилояти

1984

2163

2229

2426

3229

4216

4046

8815

1726

Тошкент шаҳри

25464

26065

26168

26104

27520

34440

35131

54434

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимизда 2016 йилда 64133

та талаба битирган бўлса, 2023 йилга келиб ушбу кўрсаткич уч баробарга

184133

тага

ошганлигини кўришимиз мумкин. Энг кўп кўрсаткич билан Тошкент шаҳри 2016 йилда
25464 нафар талаба битирган бўлса, 2023 йилга келиб 54434 нафар кўрсаткични

кўрсатган бўлса, энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда яни 2016 йилда

983 нафар бўлган бўлса, 2023 йилга келиб 3484 нафар талаба кадр сифатида

шаклланган. Жадвал маълумотларидан шуни таҳлил қилишимиз мумкинки, сўнги
вақтларда олий таълим тизимини ривожлантириш учун ижобий ислоҳотлар салмоғи

кенгаймоқда, бироқ

миқдорга эътибор бериб сифатни ҳам унитмаслик лозим.

Мамлакатимизда таълим соҳасида қилинаётган ислоҳотларнинг пировард

мақсади –

маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълимни

юксалтириш, миллий ўйғониш ғоясини рўёбга чиқараоладиган янги авлодни вояга

етказиш ҳисобланади.

Ҳозирга

кунда янги педагогик технологиялар,

интерактив, танқидий фикирлаш

усулларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш долзарб масаллардан бирига айланган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

464

Дарс машғулотларини ишлаб чиқаришга яқинлаштирадиган педагогик технологиялар

билан тўлдириш ва янада такомиллаштириш таълим сифатини яхшилашга хизмат

қилади.

Пировард натижада талаба кўпроқ, мукамалроқ маълумотларга эга бўлишга, шу

билан биргаликда янгиликларни мустақил равишда ўзлаштира олишга, ўрганилаётган

фанни чуқурроқ

ўрганишга имконият туғилади. Шундай экан, иқтисодиётда сифат

ўзгаришлари рўй

бераётган ҳозирги

шароитда, мутахассисларнинг билимини талаб

даражасида шаклллантиришда иқтисодиётга оид фанлар алоҳида ўрин тутади. Уларни

чуқур ўзлаштиришда эса ўқитишнинг илғор усулларини, жумладан, кейс усулидан

фойдаланиш қўл келади.

Ўқитишнинг кейс

усулида талабаларга аниқ бир иқтисодий масалани ҳал этиш

учун зарур бўлган реал амалий маълумотлар берилади. Бу жараёнда усул талабани реал

вазиятга олиб киради, фикрлашга ундайди ва унга

реал тажриба ортириш имкониятини

туғдиради. Талабалар кейслар устида ишлашлари

жараёнида меъёрий ҳужжатларга ҳам

мурожаат этишади. Масалан, “Корхона иқтисодиёти” фанининг “Корхона ишлаб

чиқариш фаолиятининг харажатлари, фойдаси ва рентабеллиги” мавзуси бўйича

тузилган кейсларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 5 февралдаги 54

-

сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни

ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларини

шаклллантириш тартиби

тўғрисидаги Низом”дан фойдаланилади.

Қайд

этилган мавзуга таалуқли кейсларда ишлаб чиқариш корхоналарининг 30

-50

турдаги харажатлари ҳамда даромадлари (режа ва ҳақиқийси) аниқ суммаларда

келтирилган бўлиб, харажатлари калькуляциясини ишлаб чиқиш, корхона фойдасини
ва рентабеллик даражасини аниқлаш талаб қилинади. Бундай кейсларни бажариш

талабаларга: харажатлар моддалари ва гуруҳлари; норационал харажатлар; ишлаб

чиқариш харажатларини ишлаб чиқариш дастури билан боғлай билиш; ишлаб

чиқаришнинг зарарсизлик нуқтасини топиш; фойдани аниқлаш тўғрисида
билимларини синаб кўриш имкониятини беради.

Ҳозирги

пайтда кейслардан фақатгина амалий машғулотлар ўтказишда

фойдаланилиб келинмоқда. Ҳолбуки, кичикроқ, ихчам кейсларни маъруза ўқиш

жараёнида ҳам ишлатиш мумкин.

Бу яхши самара беради. Иқтисодий фанларни кейс

усулида урганишнинг ижобий томонлари кўп, бироқ, иқтисодиётда содир бўлаётган,

айни пайтда, аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда кейсларни тайёрлаш ўқитувчидан

кўп вақтни ва кучни талаб қилади.

Шунингдек, уларни муҳокама этиш ва тўғри ечимга

келишда талабаларнинг ҳам кўп вақтини эгалайди.

Маълумки, мамлакатимизда кўп йиллардан бўён олий ўқув юртларида

талабаларга кўпроқ назарий билимлар берилиб, корхона (ташкилот)ларда ўтиладиган

амалиёт қисмига

жуда оз соатлар ажратилиб келинади. Бу усулда тайёрланган

мутахассис

-

кадрларнинг малакаси эса ҳозирги кунга келиб ишлаб чиқариш

корхоналарининг талабига жавоб бермаяпти.

Дунёнинг етакчи давлатларида эса талабаларга назарий ва амалий билимлар

бериш соатларининг ҳажмлари қарийиб бир хил.Табиийки бундай шароитда талабалар

таълим олиш билан бир қаторда ҳақиқий

иш жойида ўз касбий кўникмаларини

ривожлантираоладилар. Масалан, ҳозирда ушбу таълим тизими Германия, Австрия,
Швейцария

ва

Жанубий

Корея

каби

давлатларда

иқтисодиётни

янада

ривожлантиришда жуда катта ўринга эга. Бу таълим тури “дуал” таълим ҳисобланиб,

таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга

қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми
эса

таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади.

Ўзбекистонда келажак мутахассисларни меҳнат бозори талабларига мос ҳолда

тайёрлашда, ривожланган мамлакатларнинг таълим тизими ўрганилиб, ўқиш билан

бир вақтда корхона (ташкилот)ларда иш фаолиятини олиб бориш

имконини берувчи


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

465

дуал таълим шаклига ўтиш профессионал таълим муассасасиларида бошланади.
Ўзбекистон олий таълим тизимида, тажриба

-

синов тариқасида, 2023

-

2024 ўқув йилидан

эътиборан фақат Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида дуал таълим

асосида

3-

ва 4

-

босқич

талабалари учун ўқитиш йўлга қўйилган

.

Келгусида, босқичма

-

босқич бошқа

олий таълим муассасаларида ҳам дуал таълим шакли асосида кадрлар

тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Мамлакатимизда дуал таълим

тизимини жорий этишдан кўзланган мақсад –

иқтисодиётнинг барча соҳаларида

малакали ва замонавий касбий кўникмаларга эга

мутахассис

-

кадрларини тайёрлаш

ҳамда ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишларини
қўллаб

-

қувватлаш учун кенг имкониятлар яратишдан иборат.

Ҳозирги

социал

-

иқтисдий шароитда таълим тизими олдида турган вазифалардан

бири аҳолининг кенг табақасига сифатли таълим беришдан иборат. Кузатишлар шуни
кўрсатмоқдаки, мамакатимизда анъанавий таълим хизматидан фойдалана олмаётган,
бироқ, таълим хизматига эҳтиёж

сезаётган шахслар пайдо

бўлмоқда. Булар жумласига

қуйидагиларни киритиш мумкин:

олий

ўқув юртлари жойлашган марказлардан узоқроқ ҳудудларда истиқомат

қилувчи турли ёшдаги шахслар;

янги билим ёки иккинчи таълим олишни истовчи кишилар;

анъанавий таълим тизимидан фойдаланиш имконияти чегараланганлигидан

ўқишни иш билан бирлаштира ололмаётган

шахслар (қишлоқда яшаётганлар,

спортчилар, посбонлар ва ҳоказо);

қуролли

кучлар

сафида ҳақиқий хизмат қилаётганлар ва офицерлар захирасига

бўшаётганлар ҳамда уларнинг оила аъзолари;

стационар шароитларда доимий таълим олишга тиббий жиҳатдан чегараланган

(

ногиронлар,

шифохоналарда даволанаётганлар, ҳомиладорлар, уйда таълим олишга

муҳтож бўлганлар ва бошқа) шахслар;

махсус тизим субъектлари (маҳкум қилинганлар ва профилактика

муассасаларининг хизматчилари);

Ўзбекистонга келиб ўқиш имконияти бўлмаган, аммо таълим олишга ҳоҳиши

бор чет эл фуқаролари.

2-

расм. Ўзбекистонда “дуал” таълим тизимини ривожлантириш йўллари

Манба:

муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилган.

Демак, юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, мамлакатимизда дуал таълим

тизимини босқичма

-

босқич

ривожлантиришимиз бугунги даврнинг кечиктириб бўлмас

ислоҳотларидан биридир. Бунинг учун қуйидаги “дуал” таълимни ривожлантириш

йўналишларини амалиётга тадбиқ этишимиз керак (2

-

расм).

Ўзбекистонда

"

дуал"

таълимни ривожлантириш

Молиялаштириш

тизимини

такомиллаштири

ш

Рақамли

технологияларни

жорий қилиш

Мониторинг ва

баҳолаш тизими

Халқаро тажрибани

ўрганиш

Қонунчилик

асосларини

такомиллаштириш

Таълим муассасалари

ва корхоналар

ҳамкорлигини йўлга

қўйиш

Ўқув дастурларини

янгилаш

Педагог ва

мураббийларни

тайёрлаш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

466

Ўзбекистонда “дуал” таълимни ривожлантиришимиз учун 2

-

расмда келтирилган

чора

-

тадбирларни амалга оширишимиз лозим. Расм ислоҳотларини батафсил ёритиб

берадиган бўлсак, “дуал” таълим тизимини амалий жараёнлари янада аниқ бўлади.

Хусусан:

1.

Қонунчилик асосларини такомиллаштириш жараёнида махсус қонунлар ва

меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва

жорий этиш зарур. Шунингдек, фикримизча бу

жараёнда таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий

асослари белгиланиши лозим.

2.

Таълим муассасалари ва корхоналар

ҳамкорлигини йўлга қўйишда Ўқувчилар

назарий билимларни таълим муассасаларида, амалий кўникмаларни эса ишлаб

чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ўрганиш имкониятига эга бўлишлари ва

корхоналар дуал таълим жараёнига фаол жалб этилиши учун рағбатлантириш
тизимини жорий қилиш зарур.

3.

Ўқув дастурларини янгилаш ислоҳотида “дуал” таълим талабларига мос ўқув

режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, амалиёт ва назариянинг ўзаро уйғунлигини

таъминлаш учун ўқув дастурларида тегишли ўзгаришлар

киритиш.

4.

Педагог ва мураббийларни тайёрлаш жараёнида талабаларга амалий

кўникмаларни ўргатиш учун корхоналарда ишлайдиган тажрибали мутахассисларни

махсус педагогик тайёргарликдан ўтказиш, педагоглар учун малака ошириш

дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётнинг янги методларини ўрганиш

имкониятларини таъминлаш.

5.

Молиялаштириш тизимини такомиллаштиришда фикримизча, давлат хусусий

шерикчилик дастурлари, давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорлик

механизмларини йўлга қўйиш, талабаларнинг амалиётга жалб этилиши

учун грантлар,

стипендиялар ёки бошқа моддий рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш.

6.

Рақамли

технологияларни

жорий

қилиш

ислоҳотида

замонавий

технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, “online” платформалар орқали

талабалар ва педагоглар ўртасидаги алоқани

мустаҳкамлаш.

7.

Мониторинг ва баҳолаш тизимини “дуал” таълимга тадбиқ этишимиз

натижасида, таълим

самарадорлигини

баҳолаш учун махсус мониторинг тизимини

яратилиши, шунингдек, талабалар ва корхоналар фикрларини ўрганиш орқали тизимни

янада такомиллаштириш имкониятлари яратилиши.

8.

Халқаро тажрибани ўрганиш ислоҳотида биз кўпроқ “дуал” таълим тизими

ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш, керакли хулосалар
чиқаришимиз ва уларни маҳаллий шароитларга мослаштириш, педагоглар малакасини

Германия,

Швейтсария каби давлатларда қайта тайёрлашимиз зарурдир.

Албатта ушбу ислоҳотларни мамлакатимизда тадбиқ этишимиз натижасида олий

таълим тизимида дарс ўтиш самарасини юксалиши, малакали кадрлар тайёрлаш,

мазмунли дарс жараёнларини шакллантиришимиз ва ишлаб чиқарувчи корхоналар
учун улар талабидаги кадрларни еткизиб беришимиз мумкин. Бу албатта иқтисодий

ўсишга бевосита таъсир қилиши ҳамда мамлакатимиз барқарор иқтисодий ўсиши

мумкин.

Шу билан биргаликда ҳозирга кунда мавжуд таълим тизимига зид бўлмаган

муқобил таълим олиш шаклларини қўллаш зурурияти туғулмоқда. Демократик

жамиятда социал муҳофаза қилинмаганлиги ва жисмоний камчилиги ёки ишлаб

чиқариш ва шахсий ишлари билан машғуллиги туфайли таълим муассасасига бора

олмаслик сабабларига кўра мамлакат фуқароси

ўқиш имкониятидан маҳрум

бўлмаслиги керак. Таълим олишнинг бундай шакли сифатида масофали ўқитишни

жорий этиш мақсадга мувофиқ. Шуни таъкидлаш лозимки, рақобат бардош кадрлар

тайёрлаш узоқ давом этадиган жараён бўлиб, у таълим тизимида фаолият кўрсатаётган

ҳар бир ходимдан муттасил меҳнатни талаб қилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

467

Фикримизча, масофали ўқитиш –

бу, ахборот

-

коммуникацион технология

воситалари ва илмий асосланган таълим олиш шаклидир. Масофавий таълим ўқув

режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим

,

малака ва кўникмаларни ахборот

-

коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет

жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишга
қаратилганлиги билан таълим олувчилар ва жисмоний нуқсонлиги бор бўлган

шахсларга мақулдир.

Масофали ўқитишни жорий қилишдан мақсад –

фуқароларга, қаерда яшашларидан

қатъий назар, истаган таълим муассасида ўқиш имкониятини яратиш, узлусиз таълим
олишни таъминлаш ва таълим муассасаларидаги профессор

-

ўқитувчиларнинг

салоҳиятидан фойдаланган ҳолда таълим сифатини ошириш

иборатдир.

Шу билан биргаликда алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, фақатгина таълим

бериш жараёнлари, усулларини ривожлантириш орқали самарадорликга эришиб
бўлмайди. Бунинг учун педагог

-

кадрлар тайёрлаш жараёнларига ҳам алоҳида эътибор

бериш лозим. Масалан, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат олий ўқув юртлари

билан бир

қаторда хорижий давлатлар олий ўқув юртларининг филиаллари ҳамда

хусусий университетлар фаолият юритишмоқда. Бунинг натижасида олий ўқув
юртларида таҳсил олаётган талабаларнинг сони кўпаймоқда ва шунга мос равишда

илмий

-

педагогик кадрларга бўлган талаби ҳам ошиб бормоқда. Бундай шароитда ҳар

бир олий ўқув юрти таълим олишга иштиёқи бор инсонларни ва уларга дарс берувчи

профессор

-

ўқитувчиларни жалб қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Бу, табиийки

,

таълим

соҳасида ҳам рақобатни юзага келтирмоқда.

Талаба ёшларнинг меҳнат

бозори

талабларига мос келадиган даражада мутахассис

этиб тайёрлашда таълим муассасининг моддий техника базаси ҳамда фанлардан дарс

берувчи профессор

-

ўқитувчиларнинг маҳорати

муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли,

таълим муассасини замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш ва илмий

-

педагогик

кадрларни мумкин қадар сақлаш ва уларни социал жиҳатдан ҳимоя қилиш асосий

вазифалардан ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, педагог

-

кадрларни малака

даражасини ошириш, хориж мамлакатларига стажирофка дастурларига жалб қилиш,

мунтазам қайта тайёрлаш ва албатта мотивациялаш ишларини узлуксиз давом эттириш
лозим.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24

декабрдаги “Илм

-

фан ва таълим соҳасидаги

давлат ташкилотларида илмий,

илмий

-

педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга
қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги

1030-

сон

Қарорининг

биринчи бандида фан

номзоди ёки

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун —

лавозим

маошининг 30

фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар

учун —

лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилиши

белгилаб қўйилган.

Бизнинг назаримизда, олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча

профессор

-

ўқитувчиларга (илмий даражаси бор

-

йўқлигидан қатъий назар) Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030

-

сон

Қарорида

қайд этилган

мезонларнинг

бажарилишини баҳолаш натижалари

бўйича бир

хил

миқдорларда (лавозим маошига боғламаган ҳолда)

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20

баробаригача рағбатлантиришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Бу йўсиндаги

рағбатлантириш адолат тамойилига мос келади ва шахслар ҳуқуқларининг бошқаларга

нисбатан

чекланишининг, яъни камситилиши (дискриминация)нинг олди олинган

бўлади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

468

Хулоса ва таклифлар.

Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида мамлакатимизда олий таълим тизимини

ривожлантириш бугунги даврнинг энг муҳим кечиктириб бўлмас ислоҳотларидан бири

ҳисобланиб, фикримизча қуйидаги таклиф ва тавсияларни рўёбга чиқариш орқали

унинг ривожини таъминлашимиз мумкин. Булар қуйидагилардан иборат:

Биринчидан, профессор

-

ўқитувчиларнинг таълим муассасида муқим фаолият

юритишларига эришиш мақсадида уларни ўқув юртида сақлаб

қолишга ҳаракат

қилинмаса, биринчидан, таълим муассасига қабул қилинаётган талабаларни етук

мутахассис этиб етиштириш савол остида

қолади, иккинчидан, жамоада социал

-

психологик муҳит заифлашади ҳамда қолган юқори малакали кадрларнинг кетиб

қолишига сабаб бўлади.

Шунинг учун, уларни меҳнат фаолияти, педагогик стажи, билим

малакаси, илмий унвони ва даражасидан келиб чиқиб маошларини белгилаш,
мукофатлаш, иш вақтидан келиб чиқиб меҳнат эксплуатациясидан сақлаш, соғлигини
тиклаш билан боғлиқ харажатларни олий таълим ташкилоти тамонидан қоплаб бериш.

Иккинчидан, ёшларни билимли қилиб тарбиялашда асосий омил педагоглар ва

уларнинг тафаккур дунёсидир. Шундай экан педагоглар тафаккури дарс бериш

жараёнида, ёзган дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва илмий мақолаларида ўз аксини
топади. Уларнинг илмий фаолияти, меҳнати (бошқа касб эгаларига нисбатан)

камситилиши мумкин эмас. Шу мақсадда бунга йўл қўймаслик, илмий ишланма,

янгиликлари

мукофатлаш лозим. Бунинг учун фикримизча, етарли даражада моддий

таъминлаш (токи профессор

-

ўқитувчи рўзғоридаги у

-

бу камчилик тўғрисида бош

қотирмасин), уй

-

жой билан таъминлаш (айниқса, ёш ўқитувчиларга яшаш шароитини

яратиш), илмий

-

тадқиқот ишларини чоп эттиришда харажатларни қоплаш учун таълим

муассасаларида Жамғармалар ташкил этиш.

Учинчидан, мамлакатимиз тармоқ ва соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш,

ёшларни назарий ва амалий кўникмасини шакллантириш мақсадида республикамизда
олий таълим тизимини босқичма

-

босқич “дуал” ва

масофавий таълим тизимига

ўтказишю бунинг ечими сифатида юқорида биз тамонимиздан келтирилган “дуал”

таълим тизимига ўтиш йўналишларини амалиётга тадбиқ этиш.

Тўртинчидан, олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида

инновацион

ва рақали технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш. Бу

технологиялардан фойдаланиш кўникмасини талаба ва педагоглар ошириш тизимини

ишлаб чиқиш таълим бериш ва олиш сифатини юксалтиришига олиб келади.

Бизнинг фикримизча Янги Ўзбекистоннинг таълим тизими замонавий, жаҳон

андозаларига мос, ривожланган кўринишга эга бўлмоғи лозим. Шундай экан, фақатгина

таълим тизимига эътибор бермай, уни бўғини бўлмиш педагог

-

кадрларни ҳам қўллаб

-

қувватлаш мақсадида биз тамондан келтирилган таклиф ва тавсияларни амалиётга

жорий

этили натижасида соҳа фаолиятини ривожлантиришимиз ҳамда малакали

кадрлар етказиб бериш орқали моддий, номоддий ишлаб чиқаришни барқарор
ривожлантиришимиз мумкин. Бу эса олдимизга қўйган яъни ривожланган мамлакатлар

қаторига тез орада чиқиб

олишимизга хизмат қилади.

Адабиётлар/Литература/Reference:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида дуал таълим ташкил

этилади. Kun.uz. Ўзбекистон | 07:39 / 28.09.2022 7944

Norma.uz Информационно

-

правовой портал.

(2024).

Қонунчиликдаги

янгиликлар

.

[online] Available at:

https://www.norma.uz/oz/qonunchilikda_yangi/kadrlar

Rahmonovna S. N. (2023) MUSTAQIL TA’LIMNI TASHKIL ETISH ASOSIDA TALABALARNING

AKAD

Е

MIK MOBILLIGINI RIVOJLANTIRISH MAZMUNI //Journal of Integrated Education and

Research.

Т

. 2.

№. 8. –

С

. 100-104.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

469

Sharopov B., Muxtoralieva M. (2022) PEDAGOGIKA FANINING METODOLOGIYaSI

//PEDAGOGS jurnali.

T. 2.

No. 2.

S. 259-262.

Stat.uz. (2024). Aholi turmush darajasi va kuzatuvlar. [online] Available at:

https://lib.stat.uz/uz/features/turmush-darajasi-va-ijtimoiy-soha

Tyler J. H. (2023) The General Educational Development (GED) credential: History, current

research, and directions for policy and practice //Review of adult learning and literacy, volume 5.

–С

. 45-84.

Абдураҳмонов Қ.Х.

(2013)

Ижтимоий

соҳа иқтисодиёти

.

Дарслик

. /

Т.: Иқтисодиёт,

131 бет.

Газета

.uz. (2024).

O‘zbekiston Inson taraqqiyoti indeksida 106

-

o‘rinni egalladi.

[online]

Available at: https://www.gazeta.uz/oz/2024/03/15/hdi/

Гончарова Т.В. (2021) “Дуальное обучение: принципы, модели, опыт

реализации”

//ВЕСТНИК НАУКИ И ОБРАЗОВАНИЯ No 7 (110). Часть 3.

Конституция

(2023)

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (янги таҳрирда).

-

Т.:

Ўзбекистон

.

Қонун (2020) Ўзбекистон Республикасининг

Таълим тўғрисида

Қонуни.

2020 йил 23

сентябрь.

Библиографические ссылки

/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади. Kun.uz. Ўзбекистон | 07:39 / 28.09.2022 7944

Norma.uz Информационно-правовой портал. (2024). Қонунчиликдаги янгиликлар. [online] Available at: https://www.norma.uz/oz/qonunchilikda_yangi/kadrlar

Rahmonovna S. N. (2023) MUSTAQIL TA’LIMNI TASHKIL ETISH ASOSIDA TALABALARNING AKADЕMIK MOBILLIGINI RIVOJLANTIRISH MAZMUNI //Journal of Integrated Education and Research.– Т. 2. – №. 8. – С. 100-104.

Sharopov B., Muxtoralieva M. (2022) PEDAGOGIKA FANINING METODOLOGIYaSI //PEDAGOGS jurnali.–T. 2. –No. 2. –S. 259-262.

Stat.uz. (2024). Aholi turmush darajasi va kuzatuvlar. [online] Available at: https://lib.stat.uz/uz/features/turmush-darajasi-va-ijtimoiy-soha

Tyler J. H. (2023) The General Educational Development (GED) credential: History, current research, and directions for policy and practice //Review of adult learning and literacy, volume 5. –С. 45-84.

Абдураҳмонов Қ.Х.(2013) Ижтимоий соҳа иқтисодиёти. Дарслик. / – Т.: Иқтисодиёт, 131 бет.

Газета.uz. (2024). O‘zbekiston Inson taraqqiyoti indeksida 106-o‘rinni egalladi. [online] Available at: https://www.gazeta.uz/oz/2024/03/15/hdi/

Гончарова Т.В. (2021) “Дуальное обучение: принципы, модели, опыт реализации” //ВЕСТНИК НАУКИ И ОБРАЗОВАНИЯ No 7 (110). Часть 3.

Конституция (2023) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (янги таҳрирда).-Т.: Ўзбекистон.

Қонун (2020) Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисида Қонуни. 2020 йил 23 сентябрь.