TRANSFORMATION AND DEVELOPMENT OF THE BANKING SECTOR AT THE MODERN STAGE

Abstract

The article examines the transformation and development of the banking sector in Uzbekistan at the present stage, its specific legal aspects and features, as well as the existing problems based on practical data. Based on the conducted research, practical proposals and scientific recommendations have been developed.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Azlarova А. (2025). TRANSFORMATION AND DEVELOPMENT OF THE BANKING SECTOR AT THE MODERN STAGE. Economic Development and Analysis, 3(1), 261–268. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/65497
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article examines the transformation and development of the banking sector in Uzbekistan at the present stage, its specific legal aspects and features, as well as the existing problems based on practical data. Based on the conducted research, practical proposals and scientific recommendations have been developed.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

261


ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧДА БАНК СЕКТОРИНИНГ

ТРАНСФОРМАЦИЯСИ ВА

РИВОЖЛАНИШИ

и.ф.н., проф.

Азларова Азиза Ахроровна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0000-0002-4873-7998

aziza.azlarova@mail.ru


Аннотация.

Мақолада Ўзбекистонда замонавий босқичда банк секторининг

трансформацияси ва ривожланиши, унинг ўзига хос хуқуқий жихатлари ҳамда

хусусиятлари, бу борада мавжуд муаммолар амалий маълумотлар асосида ўрганилган.

Олиб борилган тадқиқот юзасидан амалий таклиф ва илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

банк, молиявий оммабоплик, банк, депозит, кредит, онлайн

микроқарз, рақамли трансформация, мижоз, молиявий саводхонлик.

ТРАНСФОРМАЦИЯ И РАЗВИТИЕ БАНКОВСКОГО СЕКТОРА

НА СОВРЕМЕННОМ ЭТАПЕ

к

.

э.н., проф.

Азларова Азиза Ахроровна

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье рассмотрены трансформация и развитие банковского

сектора в Узбекистане на современном этапе, его специфические правовые аспекты и

особенности, а также были изучены

существующие проблемы на основе практических

данных. На основе проведенных исследований разработана практические предложения и

научные рекомендации.

Ключевые слова:

банк, финансовая доступность, банковское дело, депозит, кредит,

онлайн

-

микрозайм, цифровая трансформация, клиент, финансовая

грамотность.

TRANSFORMATION AND DEVELOPMENT OF THE BANKING SECTOR

AT THE MODERN STAGE

PhD, prof.

Azlarova Aziza Axrorovna

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article examines the transformation and development of the banking sector

in Uzbekistan at the present stage, its specific legal aspects and features, as well as the existing

problems based on practical data. Based on the conducted research, practical proposals and

scientific recommendations have been developed.

Keywords:

bank, financial accessibility, banking, deposit, loan, online microloan, digital

transformation, client, financial literacy.

UO‘K:

336.71

I SON - YANVAR, 2025

261-268

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

262

Кириш.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда банк тизимини янада ривожлантириш мақсадида

қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, валюта бозори либерализацияси,

Марказий банк томонидан инфляцион таргетлаш режимига ўтилиши, пул муомаласи ва

тўлов тизимидаги ўзгаришлар, давлат банкларини трансформация қилиш ва
хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, замонавий

босқичда банк секторининг трансформацияси ва ривожланишини ортга тортаётган

баъзи муаммолар мавжуд, жумладан аҳолини молиявий хизматлар билан кенгроқ

қамраб олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий саводхонликни
ошириш каби в.хк.

Адабиётлар шарҳи.

Жаҳонда бўлаётган ўзгаришлар, глобаллашув жараёни, рақобатбардошликни

ортиши, тижорат банкларининг трансформация жараёнини янада фаоллаштириш,

мижозларга кўрсатилаётган банк хизматларини ривожлантириш заруратини юзага

келтирмоқда.

Хорижлик иқтисодчи олим

Кронк (2019) нинг фикрича, кўплаб банк

мижозларининг банк хизматларидан қониқмасликларини олдини олишда, рақамли

трансформация молия тизимининг “қутқарув айланаси” ҳисобланади.

Банк секторининг трансформацияси ва ривожланиши, тижорат банкларининг

мижозларга кўрсатаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, янги банк хизматларини

жорий этиш масалалари кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилган. Жумладан,
Абдуллаева (2017), Бобоқулов, Тоймухамедов (2020), Бердияров ва бошқалар

томонидан тадқиқ қилинган.

Бу борада Президент Мирзиёев

(2023)

, “Янги Ўзбекистонда янги банк тизими

бўлади. 2025 йилга бориб, давлат улушини 70 фоиздан 40 фоизга туширишимиз керак,”
деб таъкидлаб ўтди.

Банк секторининг трансформацияси ва ривожланиши борасида бир қатор

махаллий ва хорижий

иқтисодчи олимлар изланишлар олиб боришган. Мазкур мавзу

доирасида, Тоймухамедов (2020) банк хизматларини кўламини кенгайтириш аҳоли
томонидан молиявий хизматларга бўлган талаб ва молия институтларининг таклифига

мос келиши керак деб таърифлайди.

Шу билан бирга, бугунги рақамли трансформациялашув шароитида тижорат

банкларининг рақобатбардошлигини тадқиқ қилиш масалаласи долзарб масалалардан
ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси.

Ўшбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт

ҳамда илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари, замонавий босқичда
банк секторининг трансформацияси ва ривожланишини такомиллаштиришда олимлар

ва соҳа вакилларининг иқтисодий қарашлари, уларнинг фикр

-

мулоҳазаларини таҳлил

қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга

тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли
йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикаси банк тизими бугунги кунда банк хизматларининг

анъанавий соҳалари

-

кредитлаш, депозит операциялари, ҳисоб

-

китоб ва касса каби

хизматларини кўрсатувчи 36 та тижорат банкидан (2025 йил 1 январь холатига) ташкил

топган. Банк тизимида давлатнинг устун мавқеи, банкларнинг турли давлат дастурлари

ва корхоналарини молиялаштириш учун воситачи сифатида фаол жалб қилиниши


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

263

натижасида банк тизимида йирик тижорат банкларининг тармоқдаги замонавий
талабларга мувофиқ трансформация жараёнларида ортда қолиши, корпоратив

бошқарув стандартлари, ахборот технологиялари маҳсулотлари, активлар ва

пассивларни бошқариш, мижозлар билан алоқа қилиш бўйича замонавий усулларни

амалиётга жорий қилишда кечикиши каби муаммолар вужудга келмоқда.

Мавжуд муаммоларни баратраф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг

2020-

2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш Стратегияси (Lex.uz,

2020)қабул қилинган. Мазкур Фармонда замонавий банк тизимини шакллантириш,

банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва банк хизматларининг янги
стандартларини жорий этишга қаратилган банк тизимида комплекс ўзгартиришларни

амалга ошириш вазифаси белгиланган.

Молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш аҳоли ва тадбиркорлик

субъектлари, шу жумладан, етарли даражада хизмат кўрсатилмаётган сегментлар учун
банкнинг базавий хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришда тизимли

аҳамиятга молик банкларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. 2025 йил учун

аҳамиятга молик банклар рўйхатидан қуйидаги банклар ўрин олган (Марказий банк,

2025):

1.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

2.

“Агробанк” АТБ

3.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ

4.

АТ “Халқ банки”

5.

“Ипотека

-

банк” АТИБ

6.

“Капиталбанк” АТБ

7.

“Асакабанк” АЖ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 18

февралдаги қарори билан "Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби
тўғрисидаги низом"га

(2023)

кўра, республика банк тизими барқарорлигига сезиларли

таъсир қилиши мумкин бўлган тизимли аҳамиятга молик банклар тўртта мезон асосида

аниқланади.(1

-

расм).

1-

расм. Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш мезонлари

Манба:

расм муаллиф томонидан Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби

тўғрисидаги низом асосида шакллантирилган.

1

Банкнинг актив ва мажбуриятлари ҳажми

– банк активлари ва балансдан

ташқари моддалари ҳажмининг барча банклар умумий активлари ва балансдан

ташқари моддалари жами ҳажмидаги улуши

;

2

Банкнинг банк тизими иштирокчилари билан ўзаро боғлиқлиги

– банкнинг

бошқа банкларда жойлаштирилган активлари ва унинг бошқа банклар олдидаги

мажбуриятлари ҳажмининг барча банкларнинг бошқа банклардаги активлари ва

бошқа банклар олдидаги мажбуриятлари жами ҳажмидаги улуши

;

3

Банкнинг қамрови

– банкнинг маҳаллий тўловлар ва ўтказмалар ҳажми ва

сонининг, иқтисодиёт тармоқлари кесимида ажратилган кредитлар ҳажмининг,

банкдаги жисмоний шахслар ва юридик шахслар омонатлари ҳажмининг банк

тизими бўйича тегишли жами кўрсаткичлардаги улушлари ҳамда банкнинг хизмат

кўрсатиш нуқталари сони

;

4

Банк операциялари мураккаблиги

– банкнинг трансчегаравий (халқаро)

мажбуриятлари суммасининг республикадаги барча банклар трансчегаравий

мажбуриятлари умумий суммасидаги улуши асосида баҳоланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

264

Мамлакатимизда фаолият юритаётган банкларнинг жозибадорлиги ва

рақобатбардошлигини оширишга “Ўзбекистон —

2030” стратегиясида ҳам тегишли

устувор мақсад ва вазифалар белгиланган. Хусусан, биринчи мақсад сифатида банк ва

молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк

омонатлари ҳажмини 4 баробар ошириш режалаштирилган.

Республикамизда 2024 йил якунлари бўйича, иқтисодиётга ажратилган жами

кредитлар 2023 йилга нисбатан 14,3 фоизга ошиб, 287 трлн сўмни ташкил этган. Бунда

аҳолига

берилган кредитлар 3,8 фоизга ошган (автокредитлар ажратилиши 2,

1

баробарга камайган). Автокредитларни ҳисобга олмаганда аҳолига ўтган йилга
нисбатан 36,6 фоизга кўпроқ кредит ажратилган.Натижада иқтисодиётдаги жами

кредит қўйилмалари қолдиғи 566 трлн сўмга етиб, бунда миллий валютадаги кредитлар

қолдиғи 19 фоизга ошган.

(2-

расм

).

2-

расм.

Иқтисодиётга ажратилган кредитлар

ҳақида маълумот

(Йиғилиш, n.d.).

2024 йилда банклараро транзакциялар сони ўтган йилга нисбатан 31 фоизга, савдо

ва пуллик хизматлардан тушумлар эса 29 фоизга ошган, ҳамда трансчегаравий пул
ўтказмалари канали орқали мамлакатимизга 2023 йилга нисбатан 30 фоизга кўп, 14,8

млрд долларлик маблағлар кириб келган. (Марказий банк Раиси Т.А. Ишметовнинг 2025

йил 23 январдаги Марказий банк бошқаруви йиғилиши натижалари юзасидан ташкил

этилган матбуот анжуманидаги МАЪРЎЗАСИ

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки).

Банк тизимидаги жами депозитлар қолдиғи 34,4 фоизга ўсиб, 2024 йил якунида

223,7 трлн. сўмни ташкил этган. Бунда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги

муддатли депозитлари қолдиғи йиллик 63,4 фоизга ўсиб, 54 трлн. сўмни ташкил этган.
Аҳолининг банклардаги жами депозитлари 2023 йилдаги 79 трлн сўмдан 2024 йилда

113,5 трлн сўмгача ёки 43 фоизга ошган. (3

-

расм.)

Ўзбекистонда, хусусий банклар 2024 йилни давлат банкларига қараганда яхшироқ

тугатиб, топ 10 рўйхатдан саккизта жойни банд қилган.

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев 2023 йил 20 ноябрь куни банк тизимида

трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилишда

давлат банкларига шунча кўмак берилаётганига

қарамай, уларнинг рентабеллиги


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

265

хусусий ва хорижий банкларга нисбатан анча паст даражада эканлигини ва

давлатга

қарашли ҳар бир тижорат банки дунёқарашини мутлақо ўзгартириши кераклигини ҳам

таъкидлаб ўтган

(Газета.

uz, 2023).

3-

расм.

Депозитлар қолдиғининг йиллик ўсиши

ҳақида маълумот(

фоизда

)

(Йиғилиш, n.d.)

Давлат улуши мавжуд 9 та банкдан 3 таси фойда кўрган, яъни давлат банкларидан

“Ўзмиллийбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва Халқ банкидан ташқари барчаси 2024

йилни зарар билан якунлаган. Ўзбекистон тижорат банклари 2024 йилда 6 трлн 966

млрд сўм соф

фойда

олган. 2023 йил билан таққослаганда бу икки баробарга ёки 43,7

фоизга кам.

1-

жадвал

Ўзбекистонда давлат улуши мавжуд банкларнинг даромади ҳақида маълумот

(Abduvaliev, 2025)

Банк номи

2023 йил даромади

(млрд сўм)

2024 йил даромади

(млрд сўм)

Ўзгариш (%)

“Ўзмиллийбанк”

1716,5

1722,2

+0,3

“Ўзсаноатқурилишбанк”

911,7

1303,2

+42,9

“Агробанк”

750,9

69,0

-90,8

“Асакабанк”

150,6

41,6

-72,4

Халқ банки

248,5

268,5

+8,1

“Бизнесни ривожлантириш

банки” (BRB)

236,0

-223,1

-1045,2

“Микрокредитбанк”

41,1

-1703,8

-425,4

“Алоқабанк”

607,7

190,0

-68,7

“Туронбанк”

57,9

23,2

-60,0

Давлат улуши мавжуд банклар ўтган 2024 йилни 317,2 млрд сўмлик зарар билан

якунлаган. Бунга Микрокредитбанк (

-

1,7 трлн сўм) ва Бизнесни ривожлантириш

банкининг (

-

2,2 трлн сўм) катта миқдорда зарар кўргани асосий сабаб бўлган.

Шунингдек, Алоқабанк, Агробанк ва Асакабанкнинг ҳам соф фойдаси 2023 йилга

нисбатан кескин камайган.

Соф фойда бўйича ТОП

-

10 таликда иккита давлат банки —

Ўзсаноатқурилишбанк

ва Ўзмиллийбанк қайд этилган. Ўзсаноатқурилишбанк 2023 йилга нисбатан қарийб 43


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

266

фоизлик ўсиш билан 1,3 трлн сўм соф фойда олган. Шунингдек, Ўзмиллийбанк (+0,3
фоиз) ва Халқ банки (+8,1 фоиз) молиявий

натижасида кичик бўлса

-

да ўсиш кузатилган.

“Ўзмиллийбанк” –

1,7 триллион сўм фойда (+0,3%), “Ўзсаноатқурилишбанк” –

1,3

триллион сўм фойда (+42,9%), Халқ банки –

268,5 миллиард сўм фойда (+8,1%) кўрган.

2024 йилда республикамизда фаолият юритаётган хусусий банклар йил давомида

жами 7,3 трлн сўм соф фойда

олган. Давлат улуши бўлмаган банклар орасида

Hamkorbank 1,42 трлн сўм соф фойда олган ҳолда етакчи бўлган бўлса,

ундан кейинги

ўринни Капиталбанк (1,16 трлн сўм) эгаллаган. Шунингдек, Ипак Йўли банки (910

,5

млрд сўм) ва Orient Finans банкнинг (901,1 млрд сўм) фойдаси ҳам 900 млрд сўмдан
ошган.

Бироқ, нодавлат банкларининг еттитаси 2024 йилни зарар билан якунлаган.

2023 йил билан солиштирганда фойданинг энг юқори ўсиши TBC Bank'да (+748,5)

кузатилган. Шу билан бирга Octobank (+101,7 фоиз) ҳамда Uzum Bank (+121,4 фоиз)
натижаларида ҳам кескин ўсиш юз берган.

2-

жадвал

Ўзбекистонда нодавлат банкларнинг даромади ҳақида

маълумот

(Abduvaliev, 2025)

Банк номи

2023 йил даромади

(млрд сўм)

2024 йил

даромади (млрд

сўм)

Ўзгариш (%)

“Ҳамкорбанк”

1200,2

1426,6

+18,9

“Капиталбанк”

1629,7

1155,9

-29,1

“Ипак йўли банк”

740,1

910,5

+23,0

Orient Finans Bank

608,1

901,1

+48,2

TBC bank

40,2

341,0

+748,5

“Трастбанк”

800,3

807,4

+0,9

KDB bank

430,4

526,9

+22,4

Asia Alliance Bank

321,4

400,6

+24,6

“Ўниверсалбанк”

95,5

156,1

+63,5

Uzum bank

38,8

85,9

+121,4

“Ипотекабанк”

818,9

-240,2

-129,3

Ziraat bank

60,0

79,5

+32,4

“Давр банк”

371,4

389,9

+5,0

“Анорбанк”

139,5

190,3

+36,4

Octobank

74,7

150,7

+101,7

Мybank

26,2

7,0

-73,3

Smartbank

2,7

2,1

-23,1

“Ҳаёт банк”

-17,5

-22,5

-28,1

“Тенге банк”

42,6

36,2

-15,0

“Инфинбанк”

250,3

241,7

-3,4

“Пойтахт банк”

16,4

15,0

-8,3

“Гарант банк”

1,3

-64,3

-5243,3

Apex bank

-18,5

-75,0

-304,7

AVO bank

-27,7

-93,3

-236,4

Eurasian Bank

-39,1

Жадвал маълумотларига кўра, нодавлат банкларнинг еттитаси йилни зарар билан

якунлаган. Ўлар орасида 2023 йилни 800 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда билан тугатган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

267

Ипотека банк ҳам бор. Банк 2024 йилда 240 млрд сўмдан кўпроқ зарар кўрган.

Юқорида келтирилган маълумотлар тахлилидан, Топ

-

10 банклар ичида фақат

иккита давлат банки борлигини кўришимиз мумкин. Қолган саккизта ўринни хусусий

банклар эгаллаган. Бу рақамлар давлат банкларини хусусийлаштириш жараёнини

жадаллаштириш зарурлигини билдирмоқда.

Ўмуман олганда, ҳозирги шароитда хусусий банклар эркин рақобат қилиб,

иқтисодий самарадорликка эришишмоқда. Давлат банклари эса қаттиқ назорат ва

ортиқча регулятив босим сабабли улардан орқада қолмоқда. Банк тизими

самарадорлигини ошириш учун давлат ўзида саноқли банкларни қолдириб,
қолганларини хусусийлаштириши зарурлигини олинган натижалар ҳам қайд этмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Ўмуман олганда, бугунги кунда банк тизимини ислоҳ қилиш орқали аҳолининг

молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб

-

қувватлаш механизмини жорий қилиш,

кредит ташкилотларини уларга хос бўлмаган

ортиқча юкламалардан озод қилиш орқали маъмурий юкни бартараф этишга эришиш

чораларини кўриш зарур;

Тижорат банкларининг бизнес жараёнларини автоматлаштириш,

бу жараёнда

замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва масофавий

банк хизматлари турларини кенгайтириш учун зарур шарт

-

шароитлар ошириш лозим;

Банк ишида етарли даражада тажриба, билим ва обрўга эга бўлган стратегик

инвесторларни

жалб қилган ҳолда, қатор тижорат банкларида давлат улушини

камайтириш;

Ўзбекистоннинг атроф

-

муҳитга зарар келтирмайдиган ҳудудлари аҳолиси учун

яхшиланган ва арзон турмуш шароитларини таъминлаш мақсадида, яшил

кредитлашнинг жорий этилиши лозим. Натижада Ўзбекистон аҳолиси ўртасида
энергия тежамкор ва кам углеродли уй

-

жойларга талабнинг ошишига олиб келади.

Демак, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ҳамда улардан фойдаланиш

имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг кредит ва тўлов ташкилотларига бўлган

ишончини мустаҳкамлаш орқали аҳоли фаровонлиги, молиявий тизим ва иқтисодий
ўсишнинг барқарорлигини таъминлашга

ҳамда мамлакатда яширин иқтисодиёт

улушининг қисқаришига хизмат қилади.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Abduvaliev Sh. (2025).

Банк тизими

даромадлилик кўрсаткичлари. [online]

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий

банки.

Available

at:

https://cbu.uz/oz/statistics/bankstats/2122799/

Lex.uz. (2020).

ПФ

-5992-

сон 12.05.2020.

2020-

2025 йилларга мўлжалланган

Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида.

[online] Available at: https://lex.uz/docs/4811025

Абдуллаева Ш.З.

(2017)

Банк иши. Дарслик.

-

Тошкент.: «Iqtisod

-

Moliya»,

-

732 б.

Азларова А.

(2023)

Особенности развития банковской системы республики

узбекистан на современном этапе. Economics and Innovative Technologies, 11 (5), 1–

7.

Газета.uz. (2023).

Давлатга қарашли ҳар бир тижорат банки дунёқарашини

мутлақо

ўзгартириши

керак

президент.

[online]

Available

at:

https://www.gazeta.uz/uz/2023/11/21/state-banks/

Йиғилиш (n.d.). Марказий банк асосий ставкаси йиллик 13,5 фоиз даражасида

ўзгаришсиз қолдирилди Бошқарув йиғилиши 2025 йил 23 январь.

Available at:

https://cbu.uz/upload/iblock/87c/34cw885z4n3q9lpkdk3pxthulwwrndgy/Matbuot-anzhumani

Кронк Дж.

(2019)

Цифровая трансформация финансовых услуг

-

надежное вложение

в

будущее.

URL:

https://www.cisc0.c0m/c/dam/m

/ru_ru/

intemet-of-everything-


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

268

ioe/iac/assets/pdfs/Cisco_Financial_m.pdf

Мирзиёев Ш. М. (2023) Банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш

жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиши. йил 20 ноябрь.

Низом (2023). Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низом тасдиқланди. [online] Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Available at:

https://cbu.uz/oz/press_center/news/867246/

Тоймухамедов, И., & Махкамова, Д. (2020). Цифровая экономика и её влияние на

банковский бизнес в Узбекистане.Экономика и инновационные технологии, (2), 151–

160.

извлечено от

https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/ 1140

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий

банки.

(2025).

Available

at:

https://cbu.uz/oz/financial-stability/banks-list/list/

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022

-

2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисидаги ПФ

-60-

сонли

Фармони, 28.01.2022 йил.

https://lex.uz/docs/5841063

Фармон (202

3)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон —

2030»

Стратегияси

тўғрисида

Фармони,

11.09.2023

йилдаги

ПФ

-158-

сон

.

https://lex.uz/ru/docs/6600413

References

Abduvaliev Sh. (2025). Банк тизими даромадлилик кўрсаткичлари. [online] Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Available at: https://cbu.uz/oz/statistics/bankstats/2122799/

Lex.uz. (2020). ПФ-5992-сон 12.05.2020. 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/4811025

Абдуллаева Ш.З. (2017) Банк иши. Дарслик. - Тошкент.: «Iqtisod-Moliya», -732 б.

Азларова А. (2023) Особенности развития банковской системы республики узбекистан на современном этапе. Economics and Innovative Technologies, 11 (5), 1–7.

Газета.uz. (2023). Давлатга қарашли ҳар бир тижорат банки дунёқарашини мутлақо ўзгартириши керак — президент. [online] Available at: https://www.gazeta.uz/uz/2023/11/21/state-banks/

Йиғилиш (n.d.). Марказий банк асосий ставкаси йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди Бошқарув йиғилиши 2025 йил 23 январь. Available at: https://cbu.uz/upload/iblock/87c/34cw885z4n3q9lpkdk3pxthulwwrndgy/Matbuot-anzhumani

Кронк Дж. (2019) Цифровая трансформация финансовых услуг - надежное вложение в будущее. URL: https://www.cisc0.c0m/c/dam/m/ru_ru/ intemet-of-everything-ioe/iac/assets/pdfs/Cisco_Financial_m.pdf

Мирзиёев Ш. М. (2023) Банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиши. йил 20 ноябрь.

Низом (2023). Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. [online] Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Available at: https://cbu.uz/oz/press_center/news/867246/

Тоймухамедов, И., & Махкамова, Д. (2020). Цифровая экономика и её влияние на банковский бизнес в Узбекистане.Экономика и инновационные технологии, (2), 151–160. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/ 1140

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. (2025). Available at: https://cbu.uz/oz/financial-stability/banks-list/list/

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисидаги ПФ-60-сонли Фармони, 28.01.2022 йил. https://lex.uz/docs/5841063

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» Стратегияси тўғрисида Фармони, 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон. https://lex.uz/ru/docs/6600413