Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
377
ТЎҒРИ СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ТУШУМЛАРНИ ЎРТА МУДДАТЛИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ
МЕТОДЛАРИ ВА СОЛИҚЛАРНИ УНДИРИШ АМАЛИЁТИ ТАҲЛИЛИ
PhD
Хўжақулов Рамшид Юнусович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0006-4677-7511
Аннотaция.
Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрни,
солиққа тортишда тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига доир
назарий ёндашувлар кўриб чиқилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида
қиёсий таҳлил қилинган. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий
овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой
хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда
уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
солиқ тушумлари, риск таҳлили, хавфлар, самарадорлик, рақамли
платформа, усуллар ва воситалар, илғор ахборот-коммуникасия технологиялари,
таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.
АНАЛИЗ МЕТОДОВ СРЕДНЕСРОЧНОГО ПРОГНОЗИРОВАНИЯ ПОСТУПЛЕНИЙ
ПРЯМЫХ НАЛОГОВ И ПРАКТИКИ ВЗИМАНИЯ НАЛОГОВ
PhD
Ходжакулов Рамшид Юнусович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье рассматривается роль налогов в формировании
государственного бюджета, теоретические подходы к проблеме определения
соотношения прямых и косвенных налогов в налогообложении. Проведен сравнительный
анализ для определения их оптимального соотношения. При этом изучались такие сферы
экономики, как подпольная торговля и общественное питание, автотранспорт,
строительство и ремонт жилья, оказание жилищных услуг, формировались научно-
практические выводы и предложения на основе зарубежного опыта и его применения в
нашей стране.
Ключевые слова:
налоговые поступления, анализ рисков, риски, эффективность,
цифровая платформа, методы и инструменты, передовые информационно-
коммуникационные технологии, анализ, оптимизация, налоговые льготы, налоговая
ставка.
UO‘K: 332.112
II SON - FEVRAL, 2025
377-387
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
378
METHODS OF MEDIUM-TERM FORECASTING OF DIRECT TAX REVENUES AND ANALYSIS
OF TAX COLLECTION PRACTICE
PhD
Khojakulov Ramshid Yunusovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article considers theoretical approaches to the problem of determining the
role of taxes in the formation of the state budget, and the ratio of direct and indirect taxes in
taxation. A comparative analysis is carried out in order to determine their optimal ratio. At the
same time, such areas of the economy as underground trade and catering, motor transport,
housing construction, and repair, and the provision of housing services are studied, and scientific
and practical conclusions and proposals are formed on foreign experience and its application in
our country.
Keywords:
tax revenues, threat analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and
tools, advanced information and communication technologies, analysis, optimization, tax benefits,
tax rate.
Кириш.
Жаҳонда бюджет сиёсатининг ривожлантирилиши маҳаллий бюджет даромадлар
базасини тизимли юксалтириш билан боғлиқ бўлмоқда. Иқтисодий юксалган ва
юксалаётган мамлакатларда маҳаллий бюджет солиқли даромадлари рентабеллик
кўрсаткичлари баланд ҳисобланмоқда. Хусусан, маҳаллий бюджетнинг юқори
кўрсаткичлари Жанубий Кореяда 22,2 фоиз, Португалияда 39 фоиз, Буюк Британияда 33
фоиз ва Норвегияда 58 фоизни ташкил этади . Шу сабабдан, хорижий давлатлар
тажрибасига таянган ҳолда иқтисодиётда маҳаллий бюджет даромадлар базасини
кенгайтириш, белгиланган тартибда ўз вақтида солиқ солиш амалиёти ва уларни
ундириш механизми бўйича илмий изланишлар олиб боришни тақазо этмоқда.
Халқаро солиққа тортиш тизими, солиқ тамоилллари ва солиқ маъмурчилигини
такомиллаштириш орқали маҳаллий бюджет даромадлар базасини юксалтириш ва
маҳаллий солиқни ундириш механизмини илмий асосланган янги йўналишлар асосида
белгилаш ва амалиётга жорий этиш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Шунинг учун ҳудудларни ва уларда фаолият олиб бораётган солиқ тўловчиларнинг
даромадларини ошириш юзасидан солиқ сиёсатида солиқни таъсирчанлик муҳитини
оширишда илмий-изланишлар устуворлик касб этмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Солиқларни ундириш муаммоси давлатни пул маблағларининг зарур ҳажми билан
таъминлаш муаммоси билан узвий боғлиқдир. Солиқ ундириш нафақат фискал балки,
тақсимлаш, назорат қилиш, рағбатлантириш ва ижтимоий функцияларни ҳам бажаради.
Қуйида солиқларнинг иқтисодиётдаги ва давлат бюджетини шакллантиришдаги
ўрнига доир назарий қарашларни кўриб чиқамиз.
Солиқлар – бу жисмоний ва ҳуқуқий шахслар даромадларининг бир қисмини
қонуний равишда, белгиланган миқдор ва муддатларда, бюджет фондларини ташкил
қилиш мақсадида давлат ихтиёрига олинишидир (Kodeks, 2020). Ушбу таърифдан
кўриниб турибдики солиқлар давлат бюджетини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Солиқлар давлат бюджетини тўлдирувчи асосий манбаи бўлганлиги учун ҳам, уларни
белгиланган муддатларда ундирилиши ва бюджетга келиб тушиш муаммоларини
аниқлаш ва уларни бартараф этиш долзарб масала ҳисобланади. Солиққа тортишнинг
моҳияти, мақсади, қоидалари, ставкалари ва базасининг ҳолати ҳамда солиқ тизими
шаклланиши ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. Зеро, солиқ
тизимида давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий манфаатлари ётади (Жураев,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
379
2003). Ушбу фикрларга қўшилган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, солиқлар
иқтисодиётда нечоғлик муҳим бўлмасин, солиқ ставкаларини ҳаддан зиёд ошириб
юбориш мамлакатда салбий иқтисодий оқибатларга олиб келади. Хусусан, халқаро
солиқ рақобатбардошлиги индексини ҳисоблашда ҳам айнан солиқ ставкаларининг
даражасига эътибор қилиниб, уларнинг ошиб кетиши инвестицияларни мамлакатдан
чиқиб кетишига олиб келиши келтирилган (Ёзиев, 2016). Майброванинг (2010)
фикрига кўра солиқлар, давлат, жамият ва халқ хўжалиги ўртасида ижобий алоқадорлик
мавжуд. Шу ўринда олим фақатгина давлатнинг солиқ юкларини энг минимал даражага
туширгандагина ижобий алоқадорликка эришиш мумкинлигини таъкидлайди. Солиқ
тизимида тўғри ва эгри солиқларнинг салмоғига доир назарий қарашлар ҳам кенг
тадқиқ этилган. Тўғри ва эгри солиқлар салмоғини ўрганиш давлат бюджетини қайси
(фискал ёки тартибга солувчи) методлар орқали шакллантирилишини тушуниш
имконини беради. Кўпгина олимлар тадқиқотларида тўғри ва эгри солиқларнинг
ижобий ва салбий жиҳатларини келтириб ўтишган. Хусусан, Иловайский (2010) тўғри
солиқлар ривожланган давлатларда иқтисодий жараёнларни тартибга солишдаги
асосий молиявий дастаги дея таъкидлайди. Черник эгри солиқларнинг яширин
хусусиятини ижобий жиҳат сифатида таърифлаб, “ҳаражатларга солинадиган солиқлар
доимий ва сезилмасдан ундурилганлиги сабабли энг кам малол келтиради” деб
таъкидлайди. Самофалов эса фақатгина қолоқ ва қарам давлатлар ҳолатида эгри
солиқларнинг яширин хусусиятидаги ижобий жиҳатни кўриш мумкинлигини айтади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки тўғри ва эгри солиқларнинг ижобий ёки салбий
жиҳатларини таснифлаш бизнингча анчаин мунозарали масаладир. Грузин алоҳида
мисоллар билан, агар солиқ тўловчида фоизларни тежаш шаклида моддий манфаатлар
мавжуд бўлса, солиқ солинадиган база қандай аниқланишини кўриб чиққан.
Тадқиқот методологияси.
Мақолани ёзишда индукцион йўналиш танлаган бўлиб, илмий билишнинг
диалектик, таҳлил, мантиқийлик ва тарихийлик каби усуллар орқали муаммони очиб
беришга ҳаракат қилинган. Тадқиқот муаммоси корхоналарда мавжуд умумий
ҳолатларни кузатиш орқали қўйилган. Тадқиқот учун зарур ахборотлар асосан хорижий
адабиётлардан олинган
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Маълумки, ҳар қандай иқтисодий муаммога бағишланган илмий тадқиқот,
айниқса, иқтисодий соҳадаги жараёнларни иқтисодий таҳлил этиш ўрганилаётган
ҳодисанинг бошқа ҳудудлардаги ҳолати билан қиёсий ўрганишни тақозо этади. Чунки,
қиёсий таҳлил, биринчидан, тадқиқот объектининг ўзига хос хусусиятларини очиб
беради, иккинчидан, мавжуд муаммоларнинг омилларини аниқлашга имкон яратади ва
учинчидан эса, амалдаги механизмни яхшилаш бўйича самаралироқ бўлган
тажрибалардан фойдаланиш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқишга ўзига хос замин
яратади.
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштиришдан асосий мақсад,
режалаштирилган молиявий давр учун солиқ салоҳиятининг берилган параметрлари
доирасида бюджет тизимидаги солиқлар ва йиғимларнинг иқтисодий асосланган
(оптимал) миқдорини аниқлаш.
Прогнозларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим соҳаларидан
бири солиқ тизимидир.
Солиқларни прогнозлаш - бу бюджет тизимига солиқлар ва йиғимларнинг солиқ
салоҳияти ва тушумларини баҳолаш бўлиб, бутун мамлакат ва унинг ҳудудлари
ривожланишини ижтимоий-иқтисодий прогнозлаш асосида амалга оширилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
380
Солиқларни прогнозлаш ҳар бир солиқ ва йиғим бўйича солиқ солинадиган
базаларни аниқлаш, уларнинг бир неча даврлар бўйича тушум динамикасини кузатиш,
солиқлар ва йиғимларни ундириш даражаларини, йўқотилган даромадлар (имтиёзлар,
преференциялар) ҳажмини, солиқ қарзи ҳолатини, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар
натижаларини баҳолаш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Бугунги кунда солиқлар ва йиғимларни прогнозлаш асосан давлат бюджетининг
келгуси йил учун режалаштирилган харажатлари асосида ҳисобланаётганлиги,
натижада йиллик прогноз сметаларнинг ҳақиқатга мос келмаслигига олиб келиб, ўз
навбатида режалаштирилган даромадларни бюджетга жалб этиш бўйича солиқ
органлари фаолиятида қийинчиликлар туғдиради.
Мисол учун, прогноз кўрсаткичлари асоссиз равишда юқори даражада
белгиланиши натижасида 2022 йилда фойда солиғи бўйича 845,8 млрд.сўмга (прогнозга
нисбатан -2,2%), акциз солиғи бўйича 1 473,4 млрд.сўмга (прогнозга нисбатан -10%) ва
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан 419,3 млрд.сўмга (прогнозга нисбатан -
10%) таъминланмай қолишига олиб келди.
Шу каби, 2021 йилда ҳам прогноз кўрсаткичлари юқори даражада белгиланиши
натижасида айланмадан олинадиган солиқ бўйича 246,9 млрд.сўм (прогнозга нисбатан
-13%), қўшилган қиймат солиғи бўйича 170,5 млрд сўм (-0,7%), жисмоний шахслар мол-
мулк солиғи бўйича 59,8 млрд.сўм (-6,4%) тушумлар таъминланмасдан қолган.
Ёки аксинча, прогнознинг аниқ ҳисоб-китобларсиз белгиланиши оқибатида айрим
солиқ тушумлари бўйича прогноз жуда юқори даражада ошириб бажарилиши
кузатилмоқда. Мисол учун, 2022 йилда прогноз кўрсаткичлари жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи 2 164,9 млрд.сўм (прогнозга нисбатан +10 %), юридик
шахсларнинг ер солиғи бўйича 525,4 млрд.сўм (+18%), юридик шахсларнинг мулк
солиғи бўйича 788,2 млрд.сўм (+35%) ошиғи билан бажарилган.
Юқоридаги мисоллар давлат бюджети даромадларини прогнозлашнинг аниқ
таҳлилларга ёндашувчи замонавий методикасини жорий этилиши зарурати юзага
келаётганини кўрсатмоқда.
Солиқ сиёсатини амалга ошириш доирасида давлат бюджети даромадларини
шакллантиришда солиқ тушумларининг тўлиқлиги ва барқарорлигини таъминлаш,
шунингдек, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқ тушумларини
батафсил ва асосли прогнозлашни амалга ошириш мақсадида солиқ қўмитаси
томонидан “Бюджет даромадларини прогнозлаш методологияси” ишлаб чиқилган.
Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган методика бўйича 2022 йил учун фойда
солиғи ва даромад солиғи тушумлари прогнозининг дастлабки ҳисоб-китоблари Молия
вазирлиги ва Солиқ қўмита томонидан амалга оширилаётган прогнозлаш
методологиясида айрим номувофиқликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Масалан,
фойда солиғи бўйича Молия вазирлиги томонидан 2022 йил учун прогноз
кўрсаткичлари 38,5 трлн.сўм миқдорида белгиланган бўлса, Солиқ қўмитаси
методологияси қўлланган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китоблар белгиланган
прогноздан 1,3 трлн.сўм фарқ қилиб, 37,2 трлн.сўмни ташкил этган.
Ушбу ҳисоблашлар иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши, солиқ ставкаси, жорий
йил якунига кутилаётган солиқ базаси, прогноз қилинаётган давр учун тармоқлар
фойдасининг кутилаётган ўсиш коэффициенти, прогноз қилинаётган давр бошига
солиқ бўйича қарздорлик, прогноз қилинаётган давр бошига солиқ бўйича ортиқча
тўловлар ҳажми, мазкур солиқ тури бўйича ўтган даврларда ҳосил бўлган
йиғилувчанлик кўрсаткичи динамикаси, қонунчиликдаги ўзгаришлар, прогноз
қилинаётган йил учун кўзда тутилаётган солиқ имтиёзлари, ҳақиқий солиқ тушумлари
(жумладан, бир марталик оперaцияларни ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг
тузатилган суммаси) мезонлари асосида амалга оширилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
381
Қуйида давлат бюджети даромадларини, жумладан тўғри солиқлар бўйича
прогнозлаш методикаси келтирилмоқда.
Прогнозлаш ҳар бир даромад тури учун амалга оширилади ва ҳар бир даромад тури
учун қуйидаги ҳисоблаш усулларидан бири қўлланилади:
тўғридан – тўғри ҳисоблаш — даромад турлари бўйича тушумларнинг прогноз
ҳажмини белгиловчи ҳажм ва таннарх кўрсаткичлари, ставкалар даражалари ва бошқа
кўрсаткичларнинг прогноз қийматларидан бевосита фойдаланиш асосида;
индексация – Ўзбекистон
Республикаси
бюджет
тизими
бюджетлари
даромадларининг прогноз тури динамикасини тавсифловчи ялпи ички маҳсулотнинг
ўсиш коэффициентларидан, шу жумладан абсолютда, фойдаланган ҳолда ҳисоблаш;
экстраполяция – олдинги даврлардаги даромадлар тенденциялари тўғрисидаги
мавжуд маълумотлар асосида амалга ошириладиган ҳисоб-китоб;
ўртача ҳисоблаш – Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари
даромадларининг йиллик ҳажмларини камида 3 йил давомида ёки агар у 3 йилдан
ошмаса, тегишли турдаги даромадлар келиб тушишининг бутун даври учун ўртача
кўрсаткичларига асосланган ҳисоб-китоб.
Даромадларни прогнозлаштириш бўйича оптимал қарор қабул қилиш мақсадида,
бюджет даромадларини прогнозлаш бир неча ҳисоблаш усуллари билан амалга ошириш
мумкин ёки комбинациялашган прогнозлаш усулларидан фойдаланиш мумкин.
Давлат бюджети даромадларини, жумладан тўғри солиқлар бўйича тушумларни
прогнозлаш учун зарур бўлган ахборот манбалари қуйидагилардир:
солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари кўрсаткичлари;
кадастр агентлиги маълумотлари;
айрим йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш, товарлар
ва хизматлар статистикаси;
ишлаб чиқариш харажатлари маълумотлари;
тармоқ, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий статистика кўрсаткичлари, аҳоли
статистикаси, молиявий статистика, инвестициялар статистикаси;
ҳудудлар ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари;
нархлар, тарифлар ва инфляция статистикаси;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта курси бўйича
маълумотлари;
хом ашё, шу жумладан олтин ва мис жаҳон нархлари динамикасини эълон қилувчи
мустақил ахборот порталлари;
зиммасига йиғимларни ундириш ваколати юклатилган давлат органларининг
ундирилиши кутилаётган йиғимлар прогнозлари;
иқтисодиёт тармоқларининг ўтган даврлардаги ялпи ички маҳсулотдаги
қўшилган қийматлари улуши шунингдек келгуси даврлар учун тармоқларнинг
кутилаётган қўшилган қийматининг улуши прогнозлари;
бюджет даромадларини таҳлил қилиш натижалари.
Даромад прогнозини ҳисоблаш учун иқтисодий ва бошқа кўрсаткичларни танлаш
даромадлар даражасининг турли омилларга боғлиқлигини таҳлил қилиш
натижаларини ҳисобга олган ҳолда солиқларнинг иқтисодий моҳиятидан келиб чиққан
ҳолда амалга оширилади.
Келгуси йил ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган бюджет даромадларини
прогнозлашда солиқ-бюджет асосий йўналишлари бўйича таклиф этилган ўзгаришлар
ҳисобга олинади.
Давлат бюджетига кутилаётган даромадлар, келгуси йил ва ўрта муддатли
истиқболга мўлжалланган даромадлар прогнозларини аниқлашда жорий молиявий
йилнинг 1-ярим йиллик даромадлар базасидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
382
Солиқ тушумларини баҳолаш.
Солиқлар ва йиғимлар бўйича жорий молиявий йил учун кутилаётган
даромадларни ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Бунда, 1-ярим йилликдаги
кўрсаткичлардан келиб чикиб йил охирига тушумлар баҳоланади.
Жорий молиявий йил учун тушумлар базасини аниқлашда ҳақиқий тушумлар
тизимли бўлмаган ва ишлаб чиқариш фаолиятига боғлиқ бўлмаган бир марталик
тўловларни, хусусан, вақтинчалик омиллар туфайли олинган катта миқдордаги йиллик
қайта ҳисоб-китобларни истисно қилиши мумкин, шу жумладан нархларнинг ўзгариши,
таркибий ўзгаришлар, солиқ текширувлари бўйича қўшимча ҳисобланган суммалар.
Бюджет даромадларига солиқ тушумларини прогнозлаш алгоритмлари.
Прогнозни ҳисоблаш учун ҳақиқий базага боғлиқ бўлган ёки унинг қийматини
аниқлайдиган солиқ базаси ёки макроиқтисодий кўрсаткичлар асос бўлиб
ҳисобланадиган солиқлар ва йиғимлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида жорий йил
бўйича тушумларни баҳолаш ҳисоб-китоби қуйидаги усуллар билан амалга оширилади:
I. Белгиланган солиқ базаларига тегишли ставкаларни қўллаш йўли билан
To= B*S (+/-) F, бу ерда:
To – қонунчилик ҳужжатларида жорий йил бўйича тушумлар баҳоси;
B – солиқ базаси;
S – Солиқ кодекси билан белгиланган ставка;
F – қонунчиликдаги ўзгаришларни, шунингдек бир марталик оперaцияларни
(тушумлар, қайтаришлар ва ҳ.к.) ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган
суммаси.
II. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ўртача самарали ставка асосида
TB = Z*S
S = P1 / Z1*100%, бу ерда:
TB – қонунчилик ҳужжатларида жорий йил бўйича даромадлар тушумлари баҳоси;
Z – жорий йил баҳоси бўйича макроиқтисодий кўрсаткичларнинг параметрлари;
S – ҳисобот йили учун ўртача самарали ставка, %;
Р1 – ҳисобот даврида солиқларнинг ҳақиқий тушумлари;
Z1 – ҳисобот даври учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг параметрлари.
III. Жорий йилда маълум бир давр учун ўртача ойлик тушум бўйича
To = T1 / М*12, бу ерда:
To – қонунчилик ҳужжатларида жорий йил бўйича тушумлар баҳоси;
T1 – жорий йил бўйича маълум бир давр учун ҳақиқий тушумлар;
М – жорий йилда мазкур даврда ҳақиқатда ўтган ойлар сони;
12 – йилда ойлар сони.
Даромад турлари, жумладан тўғри солиқлар бўйича тушумларни прогнозлаш
тартиблари:
1) Фойда солиғи бўйича.
Фойда солиғини ҳисоблаш учун қуйидагилар қўлланилади.
Фойда солиғи Солиқ кодексида белгиланган тегишли ставкалар бўйича ҳисоблаб
чиқарилади.
Inc Tax = Inc 1 + Inc 2 + Inc 3 +…Inc n, бунда:
Inc Tax - Фойда солиғининг жами суммаси.
Inc 1 + Inc 2 + Inc 3 +…Inc n – Солиқ кодексининг 297-моддасига мувофиқ, тегишли
фаолият турлари бўйича олинган даромадлар манбалари турлари бўйича фойда солиғи
суммаси.
Inc
Tax
=
∑
((𝑉𝑡𝑎𝑥 𝑏𝑎𝑠𝑒 ∗ 𝑇𝑞𝑞 ∗ 𝑆 + 𝑃𝑟𝑒𝑐𝑎𝑙𝑐
𝑛
𝑖=1
) ∗ 𝐾 − 𝑉𝑝𝑟𝑖𝑣𝑒𝑙𝑒𝑔𝑒 + 𝑄 − 𝑂)(+/−𝐹)
,
Inc Tax - Фойда солиғи тушумларининг прогнози.
i, n – Иқтисодиёт тармоқлари;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
383
V tax base. – Тегишли ставка бўйича фойда солиғини ҳисоблаш учун солиқ базаси
суммаси;
Tqq – Тармоқларнинг прогноз даври учун кутилаётган қўшилган қиймати (ЯИМ
номинал қийматининг) ўсиш коэффициенти %;
P recalc. – Йиллик қайта ҳисоб-китоблар бўйича солиқ суммаси.
S – Солиқ ставкаси, %;
K – олдинги даврларда ҳосил бўлган ушбу солиқ тури бўйича йиғувчанлик
кўрсаткичи динамикасини ҳисобга олган ҳолда йиғувчанликнинг ҳисоб-китоб
даражаси, солиқ бўйича кредиторлик ва дебиторлик қарзларини қоплаш бўйича
ишларни ҳисобга олади, %;
V privilege – ҳисобланган фойда солиғидан чегириладиган (НКМлар харажати
бўйича) фойда солиғи суммаси;
Q – прогноз қилинаётган давр бошига солиқ бўйича қарздорлиги;
О – прогноз қилинаётган давр бошига солиқ бўйича ортиқча тўловлар хажми;
F – қонунчиликдаги ўзгаришларни, шунингдек бир марталик оперaцияларни
(тушумлар, қайтаришлар ва ҳ.к.) ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган
суммаси.
2) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ни ҳисоблаш учун
қуйидагилар қўлланилади.
DS P = DS 1 + DS 2 + DS 3 + DS 4, бунда:
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг прогноз
ҳажми (DS P) жисмоний шахслардан олинадиган ҳар бир даромад турлари бўйича
прогноз тушумлари йиғиндиси сифатида аниқланади:
DS 1 – Солиқ кодексининг 371-моддасига мувофиқ, резидент жисмоний
шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларидан жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар ҳажми;
DS 2 – Солиқ кодексининг 375-моддасига мувофиқ мулкий даромадлар ҳажми;
DS 3 – Солиқ кодексининг 376-моддасига мувофиқ, моддий наф тарзидаги
даромадлар;
DS 4 – Солиқ кодексининг 377-моддасига мувофиқ, бошқа даромадлар.
Манбаси солиқ агенти бўлган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи (DS 1-4) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
DS1- 4 =
∑
(Dn ∗ Кihf – Vn ∗ Кv ) ∗ 𝑆𝑛 ∗ 𝐾 + 𝐷 ∗ 𝑆𝑖 + 𝑌𝑇𝑇𝑑𝑠 ∗ 𝑌𝑇𝑇𝑠 ∗ 12 (+/−)𝐹
𝑛
𝑖=1
,
i, n – Иқтисодиёт тармоқлари ёки ҳудудлар;
Dn – Жорий йилда солиқ базасини ҳисоблаш учун солиқ агентлари томонидан
қабул қилинган даромадларнинг умумий суммаси;
Кihf – Иш ҳақи фонди динамикасини тавсифловчи коэффициент (Ўзбекистон
Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари прогнози);
Vn – Қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари суммаси;
Kv – Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва бошқа омилларга қараб солиқ имтиёзлари
динамикасини тавсифловчи коэффициент (Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш прогноз кўрсаткичлари ва солиқ сиёсатидаги кутилаётган
ўзгаришлар);
Sn – Солиқ кодексини 381, 382-моддаларига мувофиқ солиқ ставкаси, %;
K – олдинги даврларда ҳосил бўлган ушбу солиқ тури бўйича йиғувчанлик
кўрсаткичи динамикасини ҳисобга олган ҳолда йиғувчанликнинг ҳисоб-китоб
даражаси, солиқ бўйича кредиторлик ва дебиторлик қарзларини қоплаш бўйича
ишларни ҳисобга олади, %;
D – Жорий йил учун декларация асосида ҳисобланган даромад солиғининг
миқдори;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
384
Si – Прогноз қилинаётган давр учун солиқ ставкасининг индексация
коэффициенти;
YTTds – ЯТТларга ўртача бир ойда ҳисобланадиган қатъий белгиланган даромад
солиғи суммаси;
YTTs – Прогноз йилида кутилаётган ЯТТлар сони;
12-Календарь йилидаги ойлар сони;
F – Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигидаги
ўзгаришларни,
ҳақиқий
тушумларни, шунингдек бир марталик оперaцияларни (тушумлар, қайтаришлар ва ҳк)
ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган суммаси.
3) Айланмадан олинадиган солиқ бўйича
Айланмадан олинадиган солиқ тушумлари прогнози (AOS) қуйидаги формула
бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
AOS
=
∑
(𝑉𝑛 ∗ 𝑆 ∗ 𝐾 + 𝑄 − 𝑂)(+/−)𝐹
𝑛
𝑖=1
,
AOS – қонунчилик ҳужжатларида жорий йил бўйича айланмадан олинадиган солиқ
тушумларини баҳолаш;
i, n – Иқтисодиёт тармоқлари;
Vn = D*H
Vn – Прогноз қилинаётган давр учун солиққа тортиш базаси;
D – Ҳисобот йили якунига кутилаётган солиққа тортиш базаси;
D=V(12/M*Н1+1)
V – Ҳисобот йилининг ўтган давридаги амалдаги солиққа тортиш базаси;
12-Календарь йили якунига қолган ойлар сони;
М – Ҳисобот йилидаги ўтган ойлар сони;
H – Тармоқлар қўшилган қийматининг прогноз қилинаётган даврдаги ўсиш
коэффициенти;
H1 – Тармоқлар қўшилган қийматининг ҳисобот йилининг қолган даврида
кутилаётган ўсиш коэффициенти;
S – Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексида белгиланган солиқ ставка;
К – Йиғилувчанлик даражаси,%;
Q – Солиқ тури бўйича мавжуд қарздорлик;
О – Солиқ тури бўйича мавжуд ортиқча тўлов;
F – Қонунчиликдаги ўзгаришларни, ҳақиқий тушумларни, солиқ режимини
ўзгартиришни, шунингдек бир марталик оперaцияларни (тушумларни, қайтариб
беришни ва бошқаларни) ҳисобга олган ҳолда тушумларнинг тузатилган суммаси.
Бюджет даромадларини барқарорлаштириш омили сифатида юқорида
келтирилган прогнозлаштириш методларини амалиётга татбиқ этиш заруриятидан
келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси
ҳамкорлигида “Бюджетнинг солиқ тушумларини прогнозлаштириш” дастурий
таъминотини яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрациясига юборилди.
Таклифлар
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022
йил
22-августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини
янги
босқичга
олиб
чиқиш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-357-сон қарорининг 2-иловаси 9-банди билан тасдиқланиб, дастурий таъминотни
2023 йил июль ойига қадар амалиётга жорий қилиш вазифаси белгиланди.
Мазкур
қарор
ижроси
юзасидан
“Бюджетнинг
солиқ
тушумларини
прогнозлаштириш” дастурий таъминотини яратилиб, Солиқ қўмитасининг 2023 йил 18-
майдаги 106-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди.
Бугунги кунда, дастурий таъминот орқали 6 та солиқ тури бўйича 2022 йил учун ва
3 та солиқ тури бўйича 2023 йил учун прогноз кўрсаткичлари шакллантирилиб, тест
синовидан ўтказилмоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
385
Дастлабки шакллантирилган маълумотларга кўра, Республика миқёсида фойда
солиғи бўйича 93 фоиз, жисмоний шахслар даромад солиғи бўйича 95 фоиз ва
айланмадан олинадиган солиқ бўйича 87 фоиз ҳамда бошқа солиқ турлари бўйича
ўртача 90 фоиз атрофида аниқликка эришилмоқда.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида ҳам прогноз кўрсаткичларининг аниқлик
даражаси ўртача 90-92 фоизни ташкил этмоқда.
Мазкур яратилган дастурий таъминот қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
– прогнозлаштиришда инсон омили максимал даражада чекланади;
– прогноз кўрсаткичлари Республика, ҳудудлар, солиқ тўловчилар, солиқ турлари
ва тармоқлар кесимида шакллантирилади;
– прогнозлаштиришда солиқ тўловчиларнинг солиқ ҳисоботлари маълумотлари
асосида амалга оширилиши ҳисобига олдинги ананавий усулдан фарқли ўлароқ прогноз
кўрсаткичларини ҳар бир ҳудуднинг солиқ салоҳиятига мос равишда белгиланади;
– прогнозлаштиришда солиқ тўловчиларнинг мавжуд ортиқча (олдиндан)
тўловлари ва солиқ қарздорликларининг солиқ тушумларига таъсири баҳоланади;
– бир марталик тушумлар ва қонунчилик ўзгаришларининг солиқ тушумларига
таъсири баҳоланиши ҳисобига прогноз кўрсаткичларини юқори аниқликда белгилаш
имкониятини беради.
Амалиётда солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан белгиланган
муддатларда фойда солиғи бўйича аванс тўловлари юзасидан ҳар ойлик бўнак тўловини
ҳисоблаб ҳисобот тақдим этмаган ҳолларда солиқ органлари мавжуд маълумотлар
асосида бўнак тўловлари бўйича фойда солиғини ҳисоблаб чиқиши ва ундириши
белгиланган. Бунда солиқ тўловчи келгуси чорак учун бўнак тўловлари бўйича
ҳисоботини жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиқиб келгуси чорак
биринчи ойининг 10 санасидан кечиктирмасдан солиқ органига маълумотни тақдим
этиш белгиланган. Бу эса амалиётда бўнак тўловларини ҳисоблашда маълумотлар
тўплаш доирасини чегараланишига ёки кутилаётган фойдани аниқлашда
қийинчиликлар туғдиради.
Тўғри солиқларнинг бюджетга тушишини прогноз қилиш натижалари шуни,
кўрсатмоқдаки, танланган омиллар доирасида юридик шахсларнинг бюджет тушуми
бўйича фойда солиғининг 1% га ортиши, миллий иқтисодиётда ЯИМнинг 0,27% га
ортишишга олиб келади, жисмоний шахсларнинг бюджет тушуми бўйича фойда солиғи
1% га ортиши миллий иқтисодиётда ЯИМнинг 0.62% га ортишига олиб келади,
шунингдек, бюджет даромадлари юридик шахсларга солиқ имтиёзларининг 1%га
ортиши миллий иқтисодиётда ЯИМнинг 0,27% га ортишишга олиб келади ҳамда
бюджет даромадлари жисмоний шахсларга солиқ имтиёзлари 1%га ортиши миллий
иқтисодиётда ЯИМга тескари таъсир этади.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш жараёнидаги дастлабки муаммолардан бири
бу -фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасига товарларнинг (хизматлар) бозор
қийматидан келиб чиқиб тузатиш киритиш амалиёти мавжуд бўлмаганлиги сабабли
айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқ ҳисоботларида солиқ базасини
камайтириб кўрсатиш орқали фойда солиғидан қочиш ҳолатлари ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга
оширувчи норезидентларнинг солиқни тўлангандан кейин ўз тасарруфида қоладиган
соф фойдасидан солиқ тўлаш ёки тўламаслик тартиби аниқ белгиланмаганлиги айрим
норезидентлар билан солиқ органлари ўртасида ўзаро судлашувлар юзага келмоқда.
Захира фондларини шакллантириш харажатлари юзасидан захира фондларига
ажратмалар ва банк операцияларини амалга оширишга доир лицензия асосида айрим
хизматларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилган харажатлар
миқдори ва тартиби белгиланмаганлиги сабабли фойда солиғи базасини
шакллантиришда бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
386
Фойда солиғи бўйича солиқ ставкаларидаги номувофиқликлар айрим солиқ
тўловчилар учун солиқ юкини кескин ошиб кетишига ва солиққа тортишда
адолатлилик тамойилининг бузилишига олиб келмоқда.
Амалиётда солиқ тўловчилар томонидан имтиёзлардан нотўғри фойдаланиш ёки
ўз вақтида фойдаланмаслик, шунингдек бўлмасдан имтиёз муддатларини нотўғри
қўллаш ҳолатлари оқибатида солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида турли хил
тортишувлар келтириб чиқармоқда.
Туризм соҳасини ривожлантириш ва айрим иқтисодиёти орқада қолаётган
ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодиётни
барқарорлаштириш
ҳамда
мазкур
ҳудудларда
туризм,
инвестициявий
жозибадорлигини ошириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик субъектларини
кўпайтиришга эришиш ва узоқ истиқболда бюджет даромадларини кенгайтириш
мақсадида айрим солиқ турлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага
келмоқда.
Муаммони ечими сифатида ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ
органлари томонидан амалга оширилганда солиқ тўловчи келгуси чорак биринчи
ойининг 15 санасидан кечиктирмасдан жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан
келиб чиққан ҳолда, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида солиқ органларига
маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқини бериш лозим. Ишлаб чиқилган таклиф асосида,
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни билан
Солиқ кодексининг 340-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Натижада
фойда солиғи бўйича аванс тўловлари тўғрисидаги маълумотномани 5 кун кейин
тақдим этиш ва кутилаётган фойда миқдорини янада аниқроқ прогноз қилиш
имкониятини яратилди.
Хулоса ва таклифлар.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг
бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг бир қисмини
Республика бюджетга йўналтириш, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ
туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги
тадбиркорлик субъектларига фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни,
ижтимоий солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг
камайтирилган ставкалари жорий этиш тўғри солиқларни ундириш механизми орқали
маҳаллий бюджетларни молиявий қўллаш имконияти яратилади
Маҳаллий бюджет даромадларини такомиллаштириш маҳаллий солиқнинг
йиғилувчанлик даражасини янада ошириш ва бунда маҳаллий давлат хокимияти
органлари томонидан назорат қилиш, рағбатлантириш ва табақалаштирилган солиқ
ставкалари жорий қилиш каби аниқ чора-тадбирлар каби режаси ишлаб чиқилиши
мақсадга мувофиқ. Ҳудудларнинг маҳаллий солиқ ва йиғимларни ундириш механизми
бўйича баҳолаш тизимини жорий қилиш ва маҳаллий солиқни ундирилишида ҳудудий
солиқ ва ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамкорликда иш олиб бориши ҳудудлардаги
солиқ тушумларини ортишига хизмат қилади.
Адабиётлар/ Литература/ Reference
:
Kodeks (2020) O‘zbekiston Respublikasi Soliq kodeksi- Toshkent: G‘afur G‘ulom nashriyot
uyi.- 640 b.
Ёзиев Ғ. (2016) Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилашнинг зарурий чоралари:
Корея Республикаси тажрибаси таҳлили, Ўзбекистон Корейсшунослиги, Истиқлол, 132 б.
Жураев Т.И. (2003) Солиқ сиёсатини такомиллаштириш. //Тошкент ҳақиқати, 24
сентябрь, 78-сон.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
387
Иловайский С. И. (2010) Косвенное налогообложение в теории и практике. –Пенза:
РИО ПГСХА. – c 115.
Майбурева И.А. (2010) Налоговая политика: теория и практика / под ред. проф. М.:
ЮНИТИ, 2010, с. 316.
Худойқулов С.К. (2019) Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини
такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертацияси автореферати. Б. 14-16; 20-21; 28-29.
Хўжақулов Р. Ю. (2023) “Бюджет даромадларининг шакллантиришда тўғри
солиқларнинг аҳамиятини ошириш” (phd) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.
автореферати. – Тошкент.
