Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
329
НАТИЖАГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЮДЖЕТЛАШТИРИШНИНГ
БОШҚА УСУЛЛАРДАН АФЗАЛЛИКЛАРИ
PhD,
доц.
Примова Нигора Икром қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0003-1423-1013
Аннотация.
Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг бошқа
усуллардан афзалликлари ва бу усулни амалиётда қўллаш юзасидан тадқиқотлар олиб
борилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш алоҳида ҳолда эмас,
балки давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти контекстида ва ҳатто кенгроқ маънода
давлат секторини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат хизматини ислоҳ қилиш, институционал
ислоҳот ва ўзгаришларни бошқариш контекстида кўрилиши кераклиги бўйича таклифлар
шакллантирилган. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш режалаштирилган
(амалга оширилган) бюджет харажатлари ва кутилаётган (эришилган) натижалар
ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи бюджетни шакллантириш (ижро этиш)
тизимини ифодалаши бўйича қарашлар тадқиқ этилган.
Калит сўзлар:
натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, бюджет лойиҳаси,
ресурслар, бюджетни режалаштириш, стратегик режалаштириш, бюджет ижроси,
самарадорлик, хабардорлик, натижадорлик, ҳисоботдорлик, даромадлар, харажатлар,
мақсадли дастурлар, бюджетлараро трансфертлар.
ПРЕИМУЩЕСТВА БЮДЖЕТИРОВАНИЯ, ОРИЕНТИРОВАННОГО НА РЕЗУЛЬТАТ,
ПЕРЕД ДРУГИМИ МЕТОДАМИ
PhD,
доц.
Примова Нигора Икром кизи
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье проведены исследования преимуществ бюджетирования,
ориентированного на результат, перед другими методами и применения этого метода на
практике. Были сформулированы предложения о том, что внедрение бюджетирования,
ориентированного на результат, должно рассматриваться не изолированно, а в контексте
реформы управления государственными расходами и, в более широком смысле, в контексте
реформы государственного сектора, включая реформу государственной службы,
институциональную реформу и управление изменениями. Исследованы взгляды на то, что
бюджетирование, ориентированное на результат, представляет собой систему
формирования (исполнения) бюджета, отражающую взаимосвязь между запланированными
(осуществленными)
бюджетными
расходами
и
ожидаемыми
(достигнутыми)
результатами.
Ключевые слова:
бюджетирование, ориентированное на результат, проект
бюджета, ресурсы, бюджетное планирование, стратегическое планирование, исполнение
бюджета, эффективность, осведомленность, результативность, отчетность, доходы,
расходы, целевые программы, межбюджетные трансферты.
UO‘K: 336.14
II SON - FEVRAL, 2025
329-339
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
330
ADVANTAGES OF RESULT-ORIENTED BUDGETING OVER OTHER METHODS
PhD, assoc. prof.
Primova Nigora Ikrom kizi
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article investigates the advantages of results-oriented budgeting over other
methods and examines the application of this method in practice. It has been proposed that the
implementation of results-oriented budgeting should not be considered in isolation, but rather in
the context of public expenditure management reform and, more broadly, within the framework
of public sector reform, including civil service reform, institutional reform, and change
management. The study explores the view that results-oriented budgeting represents a system of
budget formation (and execution) that reflects the relationship between planned (implemented)
budget expenditures and expected (achieved) results.
Keywords:
result-oriented budgeting, budget draft, resources, budget planning, strategic
planning, budget execution, efficiency, awareness, effectiveness, reporting, revenues, expenditures,
targeted programs, inter-budgetary transfers.
Кириш.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) — бу давлат солиқ
тўловчиларнинг пул-молиявий ресурсларини самарали ва муайян натижаларга эришиш
учун ишлатишини таъминловчи бюджет сиёсатининг муҳим воситасидир. НЙБ давлат
миқиёсида ресурсларни самарали тақсимлаш, маъсулиятни ошириш, Сохта ва самарасиз
харажатларни камайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш самарадорлигини
таъминлаш, иновация ва янгиликларни қўллашни рағбатлантириш, ижтимоий
адолатни таъминлаш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.
НЙБ давлатларнинг молиявий ресурслари чекланган, аҳолининг эхтиёжлари эса
ортиб бораётган бир шароитда, бу муаммоларни бартараф этиш учун зарур воситадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон –
2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармони (2023), 46-мақсадида “Фискал
барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш”
белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун 5 та самарадорлик кўрсаткичларидан бири
2030 йилгача “Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш” амалиётига тўлиқ ўтиш
кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқариш тизимини
такомиллаштириш стратегиясининг асосий мақсадларидан бири бу ўрта муддатли
бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги
“натижага йўналтирилган бюджет” (Дастурий бюджетлаштириш) тизимини жорий
этиш ҳисобланиб, мазкур мақсад бўйича қуйидагилар амалга оширилди (Lex.uz, 2020).
Юқоридаги ҳолатлар тадқиқотнинг долзарблиги ва бу борадаги илмий
изланишларнинг муҳимлигини белгилаб беради.
Адабиётлар шарҳи.
Натижага йўналтирилган бўйича илмий тадқиқотлар ва уни амалиётга жорий
этиш борасида ҳам АҚШ етакчи ўринда туради. Бен (2001) тадқиқотларига кўра,
натижага
йўналтирилган
бюджетлаштиришнинг
асосий
вазифаси
давлат
ташкилотларининг масъулиятини ошириш ва натижаларга эришиш учун аниқ
кўрсаткичлар (KPI) орқали самарадорликни баҳолашдан иборатдир. Бюджетлаштириш
жараёнида мақсад ва натижаларга қаратилган ёндашув нафақат молиявий ресурсларни
тақсимлашни, балки ташкилотлар фаолиятини стратегик режалаштиришни талаб
қилади. Уилдевский (1988) давлат бюджетлаштириш жараёнини ўрганиб, натижага
йўналтирилган бюджетлаштиришнинг асосий камчилиги унинг қўлланилишидаги
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
331
қийинчиликлар эканини таъкидлаган. Масалан, натижаларни аниқ баҳолаш учун зарур
бўлган маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш катта харажатларни талаб қилади.
Шунга қарамай, у ушбу ёндашувнинг давлат бошқарувида шаффофлик ва
ҳисобдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлайди. Joyce (2003) –
илмий изланишларида натижаларга йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) мавзусига
катта эътибор берилган. Унинг ишларида НЙБнинг амалиёти, самарадорлиги ва
умумлашган тажрибалари ўрганилади. Жойснинг тадқиқотларида НЙБнинг давлат
бошқарувидаги ўрни, бюджет тақсимотидаги самарадорлик ва шунингдек, НЙБнинг
ижтимоий-иқтисодий натижаларга таъсири кўриб чиқилади. Kelly (2010) натижага
йўналтирилган бюджетлаштиришнинг давлат секторида қандай амалиётга
оширилиши, унинг афзалликлари ва камчиликлари хақида кенг тадқиқотлар олиб
борган. Унинг ишларида бу усулнинг молиявий шaffофликни ошириши, давлат
хизматларининг самарадорлигини баҳолаш ва уларни яхшилашдаги роли
таъкидланади. Тер-Минасова (2016) натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни
амалиётга татбиқ этиш жараёнида давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорликнинг
аҳамиятини алоҳида қайд этади. Унинг фикрича натижаларга эришиш учун аниқ ва
ўлчаб бўладиган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг
шаффофлигини таъминлаш муҳимдир. МҲД тадқиқотчилари натижага йўналтирилган
бюджетлаштиришни давлат ресурсларидан самарали фойдаланишнинг асосий
воситаси сифатида қарашади. Улар бюджет маблағларини аниқ мақсадларга
йўналтириш ва натижаларга асосланган бошқарувни жорий қилишнинг аҳамиятини
таъкидлайдилар. Масалан Карпова (2015) кўра, НЙБ бюджет сиёсатининг энг муҳим
босқичларидан бири бўлиб, давлат хизматлари сифатини оширишга ёрдам беради.
Федулова (2010) стратегияга асосланган давлат бошқарувининг НЙБни татбиқ этишда
муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этган. Баъзи бир тадқиқотчилар НЙБда
натижаларни аниқлаш ва баҳолаш мезонларини яратишнинг қийинчиликларини ҳам
муҳокама қилишади. Эльтекова (2007) таъкидлаганидек, кўп ҳолларда давлат
ташкилотлари ўз фаолиятини натижалар эмас, балки жараёнлар бўйича баҳолайдилар.
Бу эса НЙБ концепциясининг асосий мақсадларига эришишга тўсқинлик қилади. Биз ўз
тадқиқотларимизда бюджетни шакллантириш ва ижро этишга янги ёндашув бўлган
НЙБ тизимида давлат сиёсатининг аниқ белгиланган мақсадлари ва устувор
йўналишлари асос бўлиб, давлат бюджети харажатлари давлат фаолиятининг аниқ ва
ўлчанадиган натижалари билан боғлиқ бўлиши керак. НЙБнинг бир модели сифатида
давлат бюджети харажатларини режалаштириш ва тақсимлаш харажатлар турлари
бўйича эмас, балки мақсадлар, вазифалар ва ўлчанадиган кўрсаткичларни ўз ичига
олган дастурлар бўйича амалга оширилади. Бюджет ижроси белгиланган мақсадлар ва
олинган натижаларга эришиш нуқтаи назаридан баҳоланади деган фикрларни илгари
сўрганмиз (Примова, 2024).
Тадқиқот методологияси.
“Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш” технологияси бўйича тадқиқотнинг
индукцион йўналиши танланган бўлиб, илмий билишнинг иқтисодий таҳлил,
мантиқийлик, илмий абстракциялаш, гуруҳлаш усулларилар орқали тадқиқот
муаммоси очиб берилган. Хорижлик ва юртимиз олимларининг илмий ишлари
тадқиқотнинг назарий ва методологик асосларини ташкил этади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) масаласи ҳар доим давлат
харажатларини бошқариш ислоҳоти билан ҳамоҳангликда кўриб чиқилилади. Ҳозирги
мавжуд бўлган сметали бюджетлаштиришдан фарқли ўлароқ, НЙБ (ёки бюджет
харажатларини режалаштиришнинг дастурий-мақсадли усули) ижтимоий аҳамиятга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
332
эга, қоида тариқасида, фаолиятнинг миқдорий жиҳатдан ўлчанадиган натижаларига
эришиш учун бир вақтнинг ўзида кўзланган мақсадлар ва натижаларга эришишни
назорат қилишда бюджет маблағлари маъмурлари (бош тақсимотчилар, тақсимотчилар
ва олувчилар).давлат пул маблағларини йўналтириш зарурлигига асосланади. Бюджет
харажатларини режалаштиришнинг ушбу усулидан фойдаланиш бюджетни
режалаштириш (бюджетлаштириш) ва молияни бошқариш бўйича ички идоравий
тартибларнинг сифатини таъминлаш учун ҳам мўлжалланган. Мавжуд ресурсларга
йўналтирилган бюджет харажатлари самарадорлигини оширишнинг анъанавий
усуллари (биринчи навбатда, очиқ танловлар, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва
ғазначилик технологиялари) амалда ўз умрини ўтаб бўлди ва бюджет номутаносиблиги
ёки бюджет (давлат) хизматларининг етарли даражада юқори сифатилилик
муаммоларини ҳал қила олмайди.
Натижа йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) - бюджет жараёни ва давлат
бошқарувини ташкил этиш тизими бўлиб, унда харажатларни режалаштириш
эришилган натижалар билан бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади. НЙБ
асосий
эътиборни ресурслардан (масалан, иш ҳақи, коммунал хизматлар ва бошқалар каби
харажатлар моддалари) фаолият ва ютуқларга қаратади, бу эса бошқа бюджет
усулларидан характерли фарқидир. Шуни ҳисобга олиш керакки, натижага
йўналтирилган бюджетлаштиришнинг ўзи бюджет ресурсларини устувор йўналишлар
ўртасида оптимал тақсимлаш масаласини ҳал қилмайди, бунинг учун фақат қулай шарт-
шароитлар яратади, бюджет мунозаралари эътиборини ўзгартиради, асосий эътиборни
ресурсларни тақсимлаш учун якуний натижаларга эришиш учун “бўлишиш”дан
ўзгартиради.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш туфайли Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги назорат функцияларини соҳа вазирликларига ўтказиш ҳамда
уларни давлат сиёсатининг устувор йўналишларига мувофиқлаштириш мақсадида
давлат сиёсати масалаларига ва бюджет харажатлари самарадорлигини таҳлил қилишга
кўпроқ эътибор қаратиш имкониятига эга бўлинади.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш алоҳида ҳолда эмас,
балки давлат харажатларини бошқариш ислоҳоти контекстида ва ҳатто кенгроқ
маънода давлат секторини ислоҳ қилиш, жумладан, давлат хизматини ислоҳ қилиш,
институционал ислоҳот ва ўзгаришларни бошқариш контекстида кўрилиши керак.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш давлат харажатларини бошқариш
соҳасидаги ислоҳотларнинг ажралмас қисми бўлиб, жумладан, ўрта муддатли бюджетни
режалаштириш, стратегик режалаштиришни такомиллаштириш, тармоқ вазирликлари
фаолияти самарадорлигини ошириш ва бюджет ижроси билан боғлиқ тартибларни,
яъни, бухгалтерия ҳисоби; пул муомаласини назорат қилиш ва тартибга солиш, ҳамда
ўзгартириш каби масалаларни ҳам ўз ичига олади Бу элементларнинг барчаси қуйидаги
расмда кўрсатилганидек, бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир (1-расм).
1-расм. НЙБни шакллантириш босқичлари
Ушбу йўналишда бюджет жараёнини ислоҳ қилишнинг асосий таркибий қисмлари
қуйидагилардан иборат:
1-босқич
Давлат бюджетини бошқаришнинг шаффоф ва тушунарли бўлган молиявий
тизимини яратиш
2-босқич
Муайян белги бўйича тузилган бюджет дастурларидан ташкил топган дастурий
бюджетни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
333
- бюджет харажатларини режалаштириш ва бюджет лойиҳасини тайёрлашнинг
шундай механизмини яратиш зарур-ки, унда бюджет маблағларини сарфлаш
натижасида эришиш керак бўлган мақсадлар, фаолиятнинг тегишли йўналишлари
(функциялари) ва дастурлари, шунингдек, қўйилган мақсадларга эришиш даражасини
олдиндан аниқлаш ва расмийлаштиришга асос бўладиган кўрсаткичлар тизимини
яратиш зарур бўлади;
- белгиланган мақсадларга эришиш нуқтаи назаридан бюджет маблағлари
бошқарувчилари ва олувчиларга харажатларнинг энг самарали тузилмаси бўйича қарор
қабул қилишда катта эркинлик бериш;
- фаолиятнинг якуний ва бевосита натижаларининг белгиланган кўрсаткичлари
бўйича ўз мажбуриятлари бажарилиши даражасини кузатиш имконини берувчи
фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш
орқали бюджет жамғармалари раҳбарларининг ўз мақсадларига эришиш учун
масъулиятини оширишгаимкон беради. Назорат қилувчи органлар томонидан бюджет
ижроси устидан назоратни амалга оширишнинг асосий йўналиши бюджет маблағлари
сарфланишининг қонунийлигини ва реал харажатларнинг режалаштирилганига
мувофиқлигини баҳолашдан режалаштирилган кўрсаткичларга эришиш даражасини
баҳолашга қаратилади. Бундай мониторинг ва баҳолаш натижалари келгуси йил учун
бюджетни тайёрлашда режалаштирилган маблағлар, шу жумладан белгиланган
мақсадларга эришилмаган тақдирда айрим турдаги харажатларни молиялаштиришни
тўхтатиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш учун ахборотнинг энг муҳим манбаи
бўлиб хизмат қилади;
- давлат хизматчиларини, бюджет тизимидаги бошқа ходимларни, шунингдек
давлат органлари ва уларнинг бўлинмалари раҳбарларини фаолият натижалари ҳамда
бу натижаларга эришишдаги шахсий ҳиссаси даражасига қараб рағбатлантиришнинг
самарали тизимини жорий этиш.
Давлат маблағлари қандай мақсадларга сарфланмоқда? Давлат сектори
фаолиятининг
натижалари
нималардан
иборат?
Давлат
харажатларининг
самарадорлиги қай даражада? Бу саволлар бюджетни режалаштириш ва ижро этиш
амалиётига якуний натижага йўналтирилган тамойилларни жорий этишга интилаётган
мамлакатлар олдида муқаррар тарзда пайдо бўлади (2-расм).
2-расм. Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича ислоҳотлар
тизимида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш
Давлат харажатларини бошқариш бюджет сиёсатининг муҳим қисмини ташкил
этиб, асосан бюджет жараёнининг ҳолати, харажатлар бўйича бюджетни
режалаштириш, тасдиқлаш ва ижро этиш тартиби, шунингдек, унинг ижросини назорат
қилиш
билан
белгиланади.
Шу
сабабли,
бюджетлаштириш
амалиётини
такомиллаштириш давлат харажатлари самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаси
Одилона бюджет сиёсати ва
молиявий интизом
Устувор стратегик мақсадларга
эришиш учун ажратилган ресурслар
Башорат қилинувчи
молиялаштириш
Башорат қилинувчи
сиёсат
Юқори сифатли ва минимал харажатлар билан бюджет хизматларини тақдим этиш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
334
сифатида қаралиши лозим. Бунда, амалдаги бюджет бошқаруви тизимини тубдан
ўзгартирмасдан туриб, бюджет харажатлари тузилмасини ўзгартириш ва уни
ривожланишнинг стратегик устувор йўналишларига мувофиқ оптималлаштириш
мумкин эмаслиги аниқ. Чунки бюджетни режалаштиришнинг мавжуд харажатлар
тизими тўпланган номутаносибликларни кенгайтирилган тарзда такрор ишлаб
чиқаришга тобора кўпроқ мойил бўлиб бормоқда ва мамлакатнинг давлат
харажатларини бошқариш соҳасидаги ҳозирги эҳтиёжларига жавоб бермаяпти.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) ёки дастурий-мақсадли
бюджетлаштиришнинг жорий этилиши нафақат бюджет жараёнининг барча
босқичалари мазмунини, балки давлат харажатларини бошқариш тизимининг ўзини
ҳам тубдан ўзгартиради. Унинг моҳияти - ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг ўрта
муддатли устуворликларига мувофиқ ва узоқ муддатли истиқболда башорат
қилинаётган бюджет маблағлари доирасида аниқ натижаларга эришиш (хизматлар
кўрсатиш) билан бевосита боғлиқ ҳолда бюджет ресурсларини бюджет маблағлари
бошқарувчилари ва (ёки) улар томонидан амалга оширилаётган бюджет дастурлари
ўртасида тақсимлашдан иборат.
Бир қарашда, прогноз қилинаётган ўрта муддатли бюджетни режалаштириш,
давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати тадбирларини прогноз қилинаётган
стратегик режалаштириш ва натижага йўналтирилган бюджетлаштириш ўртасидаги
боғлиқлик яққол кўринади. Аммо амалиётда улар ўртасидаги самарали алоқани
таъминлаш узоқ муддатли тайёргарликни талаб қилади. Бошқа мамлакатлар тажрибаси
шуни кўрсатадики, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни шакллантириш
бюджет ижроси ва давлат харажатларини бошқариш устидан назоратни йўқотишга
олиб келади.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) - бюджет жараёни ва давлат
(муниципал) бошқарувини ташкил этиш тизими бўлиб, бунда харажатларни
режалаштириш эришиладиган натижалар билан бевосита боғлиқ ҳолда амалга
оширилади.
НЙБ консепцияси доимий равишда ривожланиб бормоқда. Ҳар бир мамлакатда
НЙБ ўзига хос хусусиятларга эга, ягона методикалар, процедуралар ва воситалар мавжуд
эмас. Шунга қарамай, НЙБни бюджетлаштиришнинг бошқа консепцияларидан ажратиб
турадиган бир қатор элементларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Энг
умумий
кўринишда
натижага
йўналтирилган
бюджетлаштириш
режалаштирилган (амалга оширилган) бюджет харажатлари ва кутилаётган
(эишилган) натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи бюджетни
шакллантириш (ижро этиш) тизимини ифодалайди. Бюджетлаштиришнинг ушбу
моделининг мақсади сарфланган ресурслар ва олинган тўғридан-тўғри ва ижтимоий
натижаларнинг мувофиқлигини назорат қилиш, бюджетдан молиялаштириладиган у
ёки бу фаолият турларининг аҳамияти ва иқтисодий ҳамда ижтимоий самарадорлигини
баҳолашдан иборат.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни қўллаш қуйидаги вазифаларни
ечишга бўлган ёндашувларни аниқлаш имкониятини яратади:
1. Бюджет ресурсларини харажатлар турлари бўйича эмас, балки стратегик
мақсадлар бўйича тақсимлаш.
2. Аҳоли ҳақиқатда талаб қиладиган хизматларни тақдим этиш.
3. Бюджет хизматларини кўрсатишнинг энг тежамкор усулини танлаш йўли билан
бюджет хизматлари харажатларини назорат қилиш.
4. Харажатлар самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижаларига кўра
харажатлар дастурларини таққослаш ва улардан энг тежамкорларини танлаш.
5. Хизматларни сифат жиҳатидан бошқа мамлакатлар, ҳудудлар ва шаҳарлардаги
шу каби хизматлар билан таққослаш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
335
6. Бюджет харажатларининг шаффофлиги ва асослилигини ошириш.
7. Хизматнинг фақат уни тақдим этиш нархини эмас, балки унинг ижобий
ижтимоий самарасини аниқлаш.
8. Ички масъулият ва харажатлар самарадорлиги устидан ички назоратни
оширишга асосий эътиборни маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан ташқи
назоратдан кўчириш.
9. Бюджетларнинг харажат моддалари ҳажми ва таркиби бўйича қабул
қилинаётган қарорлар оқибатларини ҳисобга олиш.
Бюджетни НЙБ асосида шакллантириш учун барча ҳудудий ва муниципал
ма’мурият бўлинмаларининг харажатлари улар олдида турган давлат вазифаларини ҳал
қилишга қаратилган фаолият турлари бўйича тақсимланиши керак. Ҳар бир фаолият
тури учун дастур ишлаб чиқилади. Дастур мақсад ва вазифалар тавсифини, уларга
эришиш учун зарур бўлган ресурсларни, шунингдек дастурни бажариш самарадорлиги
кўрсаткичларини ва ушбу кўрсаткичларни ўлчаш тартиб-таомилларини ўз ичига олиши
керак. Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришда бюджет буюртманомалари
мақсадлар ва дастурлар кесимида тузилади.
Минтақа ёки муниципалитет маъмурияти НЙБ ҳузуридаги вакиллик органига
киритадиган бюджет лойиҳасининг формати моддама-модда усул билан тузилган
бюджет форматидан сезиларли даражада фарқ қилади. Унинг биринчи қисмида устувор
йўналишлар, мақсад ва вазифалар қўйилиши, кутилаётган натижалар тавсифи, турли
вазирлик ва идоралар томонидан турли соҳаларда эришиладиган натижалар
кўрсаткичларининг мақсадли қийматлари асослаб берилган. Бюджетнинг иккинчи
қисмида харажатлар таркиби анча жамланган ҳолда келтирилади.
НЙБ консепциясида бошқарув органлари тармоқ бўлинмаларининг жавобгарлик
характери ўзгармоқда. Улар зиммасига, биринчи навбатда, режалаштирилган
натижаларга эришиш масъулияти юкланади. Масъулиятни ошириш молиявий
маблағларни сарфлашда мустақилликни ошириш билан бирга олиб борилиши керак.
Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва бюджетдан маблағ олувчилар дастурларнинг
самарадорлигини
ошириш,
яъни
харажатларга
нисбатан
натижаларни
максималлаштириш ёки натижаларга нисбатан харажатларни минималлаштириш учун
бажариладиган дастурлар доирасида маблағлардан фойдаланишда кўпроқ эркинликка
эга бўладилар. НЙБда бюджет маблағларини тақсимловчилар дастурлараро
ресурсларни қисман қайта тақсимлаш ваколатига, шунингдек, белгиланган лимитлар
доирасида тежалган маблағлардан келгуси бюджет йилида фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Буларнинг барчаси бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятларини
кенгайтиради.
НЙБда бюджет ижроси устидан назорат қилиш тизими ҳам ўзгармоқда.
Маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат амалда бекор қилинмоқда. Унинг
ўрнига эришилган натижаларнинг белгиланган мақсадларга мувофиқлиги устидан
назорат ўрнатилиши керак. Бу назорат миқдорий ва қатъий бўлиши керак. Бюджет
маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат фақат юқори даражада
жамланган харажатларга нисбатан амалга оширилади.
НЙБ консепцияси барча манфаатдор шахсларга солиқ тўловчиларнинг пуллари
қанчалик самарали сарфланаётгани, ҳокимият органлари қанчалик самарали
ишлаётганлиги ҳақида фикр юритишга имкон берадиган барча бюджет
маълумотларининг очиқлиги ва оммабоплигини максимал даражада таъминлашни
назарда тутади.
Амалиётда НЙБни жорий этишнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги, қоида
тариқасида, бир қатор аниқ вазиятларнинг мавжудлиги билан изоҳланади:
1. Бюджет харажатлари самарадорлигини оширишнинг анъанавий усуллари
(биринчи навбатда, очиқ танловлар, молиявий интизом ва ғазначилик
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
336
технологияларини кучайтириш) амалда ўз кучини йўқотган ва бюджетнинг
номутаносиблиги ёки бюджет (давлат) хизматлари сифатининг етарли даражада юқори
эмаслиги муаммоларини ҳал қила олмаётган вазият.
2. Бюджет инқирози ҳолати, бунда бюджет хизматларини кўрсатишнинг
эришилган даражаси бўйича аввалги позицияларни сақлаб қолган ҳолда харажатларни
қисқартириш бўйича радикал чоралар зарур.
3. Бюджет самарали бошқарув воситаси бўлмай қолган, унинг харажат моддалари
“ўз-ўзидан яшай бошлаган”, бироқ вазиятни ўзгартириш, бюджет соҳасида тартиб
ўрнатиш, бюджет харажатларининг мақсадлари ва сабабларини ойдинлаштириш учун
сиёсий ирода ва истак мавжуд бўлган ҳолат.
4. Минтақа ижро ҳокимияти органларида натижадорликка асосланган бошқарувни
жорий этишнинг кейинги босқичи сифатида.
НЙБ соҳасидаги пешқадамлар АҚШ, Янги Зеландия, Австралия, Нидерландия, Буюк
Британия ва Швециядир. Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш моделига энг
сўнгги ўтганлар Франция ва Германия бўлди. НЙБни жорий этиш бўйича дастлабки
қадамлар АҚШда 1949-йилда Гувер комиссияси томонидан қўйилган эди. Комиссия
томонидан таклиф этилган федерал бюджетни тақдим этиш формати (“Performance
budget” деб номланган) давлат ресурсларини сарфлашдан кўра давлат функцияларини
бажариш, фаолиятни амалга ошириш ва натижаларга эришишга эътиборни қаратди.
“Performance budget” харажатлар турларининг (иш ҳақи тўлаш, товарлар харид қилиш,
биноларни ижарага олиш ва ҳоказо) тузилмасини эмас, балки дастурларни амалга
ошириш ёки муайян давлат функцияларини бажаришдан кутилаётган натижани акс
эттириши лозим эди.
Бюджет лойиҳасини тақдим этишга қўйиладиган янги талаблар қуйидагича эди:
барча маълумотлар идоралардан келиб тушган ва дастлабки келишув босқичидан ўтган,
дастурлар ёки фаолият турлари кесимида тузилган харажатларни молиялаштириш
асосларининг йиғиндисидан иборат бўлиши керак эди. Бунда вазирлик ва идоралар ўз
бюджет буюртмаларини Президент Администрациясига (АҚШда федерал бюджет
лойиҳасини тайёрлаш учун масъул орган) айнан шу шаклда тақдим этишлари лозим
эди. Шундай қилиб, федерал бюджетни тақдим этишнинг янги шакли дастурлар ёки
фаолият турлари бўйича тузилган харажатларни молиялаштириш учун идоралардан
келиб тушган ва дастлабки келишув босқичидан ўтган асосларнинг йиғиндисидан
иборат бўлди. Бундай бюджетда харажатлар турлари бўйича харажатлар таркиби
тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши талаб этиларди, бироқ бу харажатлар
молиялаштириш бўйича топшириқлар эмас, балки якуний мақсадларга эришиш
воситалари сифатида дастур элементлари кўринишида акс эттирилиши лозим эди.
Мақсадларни шакллантиришнинг намунаси сифатида Республика қишлоқ
хўжалиги амалиётда белгиланган мақсадларни кўриб чиқамиз.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида натижага йўналтирилган
бюджетлаштириш усули жорий этилгани соҳани ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб,
у бюджет маблағларини самарали бошқариш ва муайян натижаларга эришишга
қаратилган. Бу механизм орқали қишлоқ хўжалигидаги мақсадли дастурлар амалга
оширилади, ресурслар аниқ режалар асосида тақсимланади ва натижаларни баҳолаш
учун замонавий воситалар қўлланилади.
Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг амалиётдаги мисоллари:
Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш:
Мақсад: Деҳқончиликда сув сарфини қисқартириш ва сув ресурсларидан самарали
фойдаланиш.
Чоралар: Томчилатиб суғориш тизимларини жорий қилишни рағбатлантирувчи
субсидиялар ажратиш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
337
Натижа: Сув тежаш орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигини
ошириш. Масалан, Фарғона водийсида NYB асосида ўтказилган лойиҳаларда
томчилатиб суғоришдан фойдаланган фермерлар ҳосилдорликни 20–30% га оширишга
эришди.
3-расм. Вазифалар билан боғлиқ мақсадлар (Таълим вазирлиги мисолида)
Қишлоқ хўжалиги техникасини модернизация қилиш:
Мақсад: Деҳқонлар ва фермерларга замонавий техникалардан фойдаланиш
имкониятини яратиш.
Чоралар: Янги техникалар харидини субсидиялаш ва қишлоқ хўжалиги
кооперациялари учун имтиёзли кредитлар ажратиш.
Натижа: Машиналар ва ускуналардан самарали фойдаланиш ҳисобига меҳнат
унумдорлигининг ошиши. 2023 йилда NYB дастури асосида 5000 та янги техника жорий
этилиб, пахта ва ғалла ҳосилдорлигида 15% ўсиш кузатилди.
Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш:
Мақсад: Экспортбоп органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш.
Чоралар: Органик фермер хўжаликларини молиялаштириш, уларга сертификация
жараёнларини енгиллаштириш.
Натижа: Органик маҳсулотларни экспорт қилиш ҳисобига миллий валютанинг
даромадлари ошиши. Жиззах вилоятида 2024 йил учун органик пахта етиштириш
режаси ишлаб чиқилиб, 500 гектар ерда органик технологиялар қўлланилди.
Агроиқлимга мослашув дастурлари:
Мақсад: Иқлим ўзгаришларига мослашган хўжаликлар ташкил этиш.
Чоралар: Термоустувор ўсимлик навларини етиштиришни рағбатлантирувчи
тадбирлар.
Натижа: Иқлим ўзгаришлари шароитида ҳам барқарор ҳосил олиш. Хоразм
вилоятида NYB дастури орқали бегона ўсимликларга чидамли пахта навларини
етиштириш йўлга қўйилди.
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондириш ва таълимга нисбатан
тенг фойдаланиш ва тенг имкониятларни таъминлаш учун таълим тизимини
самарали ривожлантириш
Ижтимоий-иқтисодий
эҳтиёжлар
Қуллайлик
Имкониялар тенглиги
Меҳнат бозори
эҳтиёжларига мувофиқ
режалаштириш
курсларини ўтказиш
Алоҳида ғамхўрликка
муҳтож болалар учун
шароитлар
Минтақавий мавжудлик
фарқларини бартараф
этиш
Алоҳида эҳтиёжли
болалар учун шароитлар
Муассасалар тармоғини
яхшилаш
Ҳаёт давомида таълим
олиш учун мослашувчан
имконият
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
338
Фермерларни ўқитиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш:
Мақсад: Қишлоқ хўжалиги соҳасида билим ва малака даражасини ошириш.
Чоралар: Тренинг ва ўқув марказлари ташкил қилиш, фермерларга бепул маслаҳат
хизматлари кўрсатиш.
Натижа: Янги агротехнологияларни ўзлаштирган фермерлар ҳосилдорлик ва
даромадларини оширди. Масалан, Қашқадарё вилоятида ўтказилган лойиҳада 1000 дан
ортиқ фермер ўқитилди ва улар ҳосилдорликда сезиларли натижаларга эришди.
Натижа:
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш қишлоқ хўжалиги соҳасида:
Молиявий манбалардан самарали фойдаланиш;
Аниқ кўрсаткичлар асосида натижаларни баҳолаш;
Давлат ресурсларини адолатли тақсимлашга ёрдам бермоқда.
Бундай ёндашув фермерларнинг ишончини оширади ва қишлоқ хўжалигининг
узоқ муддатли барқарор ривожланишига ҳисса қўшади.
Ҳукуматлар учун натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этишнинг
асосий рағбатлантирувчи омилларидан бири бюджет маблағларини рақобатдаги
харажат моддалари ўртасида янада самаралироқ (қайта) тақсимлаш имкониятидир. Бу
эса умумий ижтимоий аҳамиятга эга мақсадларга эришишга қаратилган алоҳида
идоравий дастурларни ҳам, уларнинг бутун мажмуасини ҳам амалга ошириш
натижалари ҳақида тўлиқроқ ва аниқроқ маълумот олиш орқали таъминланади (3-
расм). Шуни таъкидлаш лозимки, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг ўзи
бюджет ресурсларини устувор йўналишлар ўртасида оптимал тақсимлаш масаласини
ҳал этмайди. У фақатгина бюджет мунозаралари йўналишини ўзгартириб, бунинг учун
қулай шароит яратади - эътиборни “ресурсларни тақсимлаш”дан ушбу ресурслар
ажратиладиган якуний натижаларга эришишга кўчиради. Бюджет харажатларини
оптималлаштириш орқали ижтимоий аҳамиятга эга бўлган энг юқори натижаларга
эришиш учун, аввало, сиёсий характердаги масалаларни ҳал қилиш, иқтисодий
сиёсатнинг ҳам жорий, ҳам узоқ муддатли мақсад ва вазифаларини устуворлаштириш
талаб этилади.
Хулоса ва таклифлар.
Олимлар фикрича, натижага йўналтирилган бюджетлаштириш орқали давлат
сарф-харажатларини самарали бошқариш мумкин, лекин уни амалиётга татбиқ этиш
жараёни қатор чора-тадбирлар ва тизимли ёндашувни талаб қилади. Асосий
талаблардан бири аниқ натижа кўрсаткичларини белгилаш, маълумотларнинг
шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашдир.
Ўзбекистонда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимининг жорий
этилиши ижобий натижаларни бермокда. Бирок, бу жараённинг тўлиқ ривожланиши
учун янги усулларни жорий этиш, ходимларнинг малакасини ошириш ва қонунчилик
базасини такомиллаштириш зарур. НЙБнинг ривожланиши Ўзбекистоннинг иқтисодий
ва ижтимоий соҳаларида самарадорликни оширишга хизмат қилади.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Behn R.D (2001) Rethinking Democratic Accountability. Washington, DC: Brookings
Institution Press, 317p.
Janet M. Kelly, William C. Rivenbark. (2010). Sep. 15th. Performance Budgeting for State and
Local Government.
Lex.uz. (2020). 506-сон 24.08.2020. 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси
давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/4966572
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
339
Patricia W. Ingraham, Joyce G., (2003) Amy Kneedler Donahue. Taylor & Francis, 19 сент..
Всего страниц: 193
Ter-Minassian, T. (2016). Public Financial Management and Fiscal Transparency.
International Monetary Fund (IMF).
Wildavsky, Aaron, and Caiden. (1988) The New Politics of the Budgetary Process.
HarperCollins.
Карпова Д.П. (2015) Программно-целевой метод планирования и финансирования
как инструмент повышения эффективности государственных расходов текст научной
статьи по специальности «Экономика и экономические науки» //Журнал «Финансы и
кредит».
Примова Н. (2024) Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг назарий
асослари. “Moliy bozorini rivojlantirishning ustuvor yo‘nalishlari, zamonaviy tendensiyalari va
istiqbollari” mavzusidagi III respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi 29 март .
Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
“Ўзбекистон
–
2030”
стратегияси
тўғрисида”ги
ПФ-158-сон
Фармони
https://lex.uz/docs/4966572
Федулова С.Ф. (2010) Проблемы внедрения бюджетирования, ориентированного на
результат/ С.Ф. Федулова// Вестник «Экономика и право».-№5.-С.24-28
Эльтекова, З. и др. (2007). Бюджетирование, ориентированное на результат, в
сфере науки и инноваций. Управление наукой и наукометрия, (2), 374-383.
