Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.79664

Ключевые слова:

политика «открытых дверей» иностранные инвестиции экономическая политика стратегия экспортные возможности инвестиционная активность инвестиционная среда инвестиционная емкость инвестиционные проекты инвестиционная привлекательность инвестиционная политика

Аннотация

В нашей статье изучен опыт развитых и развивающихся стран, таких как развитые страны мира, США, Китай, Сингапур, Ирландия, Канада, по привлечению иностранных инвестиций в экономику нашей страны, разработаны предложения по применению методов привлечения инвестиций из Китая, Сингапура, Ирландии к наша страна, рассмотрены вопросы эффективной организации прямых иностранных инвестиций с целью обеспечения их интеграции в мировую экономику и создания совместных современных компактных предприятий, производящих готовую продукцию на основе переработки ценного сырья.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

303


ЎЗБЕКИСТОН

ИҚТИСОДИЁТИГА

ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ

ЭТИШДА

РИВОЖЛАНГАН

МАМЛАКАТЛАР

ТАЖРИБАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ

PhD, доц.

Жамолов Жўрабек Жамолович

Tashkent Perfect University

ORCID: 0009-0005-0122-

318Х

jamolovjorabek39@gmail.com

Аннотация.

Мақоламизда

хорижий

инвестицияларни

мамлакатимиз

иқтисодиётига жалб этиш бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари, АҚШ, Хитой,

Сингапур, Ирландия, Канада каби ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар

тажрибаси ўрганилган, Хитой, Сингапур ва Ирландиянинг инвестицияларни жалб қилиш
усулларини мамлакатимизда қўлланилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, жаҳон

иқтисодиётига интеграциялашувни таъминлаш ва қимматли хомашёни қайта ишлаш

асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган қўшма замонавий ихчам корхоналарни

ташкил этиш учун тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни самарали

ташкил этиш масалалари тўғрисида баён қилинган.

Калит сўзлар:

“очиқ эшиклар” сиёсати, хорижий инвестиция, иқтисодий сиёсат,

стратегия, экспорт имконияти, инвестиция фаолияти, инвестицион муҳит,

инвестицион сиғим, инвестицион лойиҳалар, инвестицион

жозибадорлик,инвестицион

сиёсат.

ЭКОНОМИКА УЗБЕКИСТАНА

ИНВЕСТИЦИИ В ИНОСТРАННУЮ

ЭКОНОМИКУ

ПРИВЛЕКАЮТ

РАСТУЩУЮ

СТРАНУ

PhD,

доц

.

Жамалов

Журабек

Жамолович

Tashkent Perfect University

Аннотация

.

В нашей статье изучен опыт развитых и развивающихся стран, таких

как развитые страны мира, США, Китай, Сингапур, Ирландия, Канада, по привлечению

иностранных инвестиций в экономику нашей страны, разработаны предложения по

применению методов привлечения инвестиций из Китая, Сингапура, Ирландии к наша
страна, рассмотрены вопросы эффективной организации прямых иностранных

инвестиций с целью обеспечения их интеграции в мировую экономику и создания
совместных современных компактных предприятий, производящих готовую продукцию

на основе переработки ценного сырья.

Ключевые слова:

политика «открытых дверей», иностранные инвестиции,

экономическая политика, стратегия, экспортные возможности, инвестиционная
активность, инвестиционная среда, инвестиционная емкость, инвестиционные

проекты, инвестиционная привлекательность, инвестиционная политика.

UO‘K:

330.322

III SON - MART, 2025

303-311


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

304

UZBEKISTAN'S ECONOMY INVESTMENTS IN THE FOREIGN ECONOMY ATTRACT A

GROWING COUNTRY

PhD, assoc. prof.

Jamolov Jurabek Jamolovich

Tashkent Perfect University

Abstract.

О

ur article examines the experience of developed and developing countries, such

as the developed countries of the world, the USA, China, Singapore, Ireland, Canada, in attracting

foreign investment into our country's economy, developed proposals for the application of
methods of attracting investment from China, Singapore, Ireland to our country, considered the

issues of effective organization of foreign direct investment with the aim of ensuring their

integration into the global economy and the creation of joint modern compact enterprises

producing finished products based on the processing of valuable raw materials.

Keywords:

open door policy, foreign investment, economic policy, strategy, export

opportunities, investment activity, investment environment, investment capacity, investment

projects, investment attractiveness, investment policy.

Кириш.

Хорижий мамлакатларда инвестицияларни жалб қилиш бўйича узоқ йиллик, кенг

кўламли тажрибалар мавжуд бўлиб, улар мазкур давлатдаги иқтисодий муҳит,

инвестиция сиёсати, ҳуқуқий ва сиёсий шароитларга боғлиқ. Жумладан, AҚШ, Буюк

Британия ва Германия каби баъзи мамлакатлар инвестицияларни жалб қилиш ва ўз
иқтисодиётларини ривожлантириш бўйича узоқ ва муваффақиятли тарихга эга. Улар

ривожланган инфратузилмаси, молиявий хизматлардан фойдаланиш қулайлиги,

ҳуқуқий тизимнинг барқарорлиги ва бизнес юритишда минимал тўсиқлар мавжудлиги

билан хорижий инвесторларни жалб қилмоқда. Бу мамлакатларда инвесторлар учун
солиқ имтиёзлари ва преференциялар тизими ҳам мавжуд. Бошқа томондан, Хитой,

Ҳиндистон ва Бразилия каби баъзи ривожланаётган давлатлар ҳам инвестицияларни

фаол жалб қилмоқда, бироқ уларнинг усуллари ва ёндашувлари бир

-

биридан фарқ

қилади. Улар одатда хорижий инвесторлар учун солиқ имтиёзлари ёки бюрократик
тартибларни қисқартириш каби қулайроқ шарт

-

шароитларни таклиф қилади. Бундан

ташқари, баъзи мамлакатлар юқори технологиялар ёки яшил энергия каби маълум

соҳаларга инвестицияларни фаол жалб қилмоқда. Бундай стратегиялар инвесторларда

катта қизиқиш уйғотмоқда, негаки улар юқори даромад олиш ва янги технологияларни
ривожлантириш имкониятини беради.

Адабиётлар шарҳи.

Хорижий инвестицияларни жалб этишнинг иқтисодий мазмуни, моҳиятини

ўрганишга бағишланган илмий адабиётлар қаторида хориж олимлари билан бир
қаторда Ғарб олимиларидан Макконнелл

(1993)

фикрича, инвестиция ишлаб чиқариш

ва жамғариш воситалари асбоб

-

ускуналар, машина, завод

-

фабрика, транспорт

воситалари, товар ва хизматларни истеъмолчига етказиб бериш тизими жараёнидир.

Кэмбелл

(1993)

инвестицияларнинг туб моҳиятини ёритиб берган, инвстициялар –

бу

ишлаб чиқариш ва ишлаб

-

чиқариш воситаларини тўплаш ҳамда моддий заҳираларни

кўпайтириш ҳаражатларидир деб берилган таъриф амалий назарий жиҳатдан ифодалаб

беради.

Розенберг

(2007)

ўзининг «Инвестициялар» луғатида инвестицияларга таъриф

берар экан, инвестиция –

кўпайтириш, даромад олиш ёки капитал ўстириш мақсадида

пул

сарфланишидир,

деган

фикирни

юритади.

Миллий

иқтисодиётдаги

инвестицияларнинг ролига баҳо бериб, россиялик иқтисодчи

олим Михайлова

(2007)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

305

«инвестициялар келажакда даромад ёки ижтимоий самара олиш мақсадида капитални
ҳар қандай шаклда қўйиш сифатида ифодаланади» деган фикрни илгари сурди.

Мамлакатимиз иқтисодчиларидан академик Ғуломовнинг

(1997)

фикрига кўра,

инвестиция деб ҳар бир инвесторнинг ихтиёридаги молиявий, моддий, ва ақлий

бойликларини бирламчи иқтисодий самара олиш мақсадида бирор –

бир инвестицион

объектга сарфлашига айтилади. Бу тушунча Ғозибеков

(2003)

берган таърифга кўра,

инвестициялар ноаниқлик эҳтимоли бўлган ва келгусида кутилаётган қийматга

капиталнинг аниқ бўлмаган бугунги қийматни алмаштиришдан иборат. Бунинг далили

сифатида инвестицияларнинг сафарбар этилишида уларнинг онгли равишда аниқ ва
ноаниқ бўлган қалтисликлар билан боғланишини келтиради. Бизнинг фикримизча,

юқорида келтирилган муаллифларнинг «Инвестиция» тушунчасига берган таърифлари

хозирги шароитга ва бозор иқтисодиёти талабларига мос келади. Барча таърифлар

инвестициянинг иқтисодий мазмунини очиб берган.

Тaдқиқoт метoдологияси.

Хорижий инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётга жалб этиш бўйича

дунёнинг ривожланган мамлакатлари АҚШ, Хитой, Сингапур, Ирладия,Канада, каби
ривожланган ва ривожланаётга мамлакатлар тажрибаси ўрганиш бўйича мавжуд бўлган

илмий тадқиқотларни, статистик маълумотларни ва иқтисодий жиҳатдан таққослаш ва

таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш, илмий абстракциялаш, маълумотни гурухлаш,

анализ ва синтез, индукция ва дедукция усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Хорижий инвестицияларни жалб қилишда жаҳон мамлакатлари тажрибаларида

қуйидаги умумий йўлларни ажратиб ўтиш мумкин:

-

стратегик режалаштириш: Кўпгина мамлакатлар хорижий инвестицияларни

жалб қилиш учун стратегик режалаштиришдан фойдаланадилар. Бу инвестицион

муҳитда узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш, устувор йўналишларни ва

мақсадларни белгилаш, қулай иш ўрнини яратишни ўз ичига олади;

-

тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш: Жаҳондаги

мамлакатлар тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни фаол равишда жалб қилиши ўз

иқтисодиётларини ривожлантириш учун муҳимдир. Улар инвесторларга солиқ

имтиёзлари, субсидиялар, кредит кафолатлари ва бошқа имтиёзларни таклиф қилади;

-

яхшиланган инфратузилма: Инвесторлар кўпинча яхши йўллар, аэропортлар,

портлар ва телекоммуникациялар каби ривожланган инфратузилмага эга

мамлакатларни афзал кўрадилар. Инфратузилмани яхшилаш хорижий сармояни жалб

қилишга ёрдам беради;

-

рўйхатга қоидаларини соддалаштириш: Бу тадбиркорлик субъектларини

рўйхатдан ўтказиш вақтини қисқартириш, рухсатномалар ва лицензиялар олиш
тартибларини соддалаштириш ва ҳоказоларни ўз ичига олиши мумкин;

-

инсон капиталини ривожлантириш: Инвесторларни кўпинча малакали ишчи

кучининг мавжудлиги жалб қилади. Таълим ва кадрлар тайёрлашни ривожлантириш

мамлакатга хорижий инвестицяларни жалб қилиш ва иш ўринлари яратишга ёрдам
беради;

-

солиқ сиёсати: Солиқ сиёсатида преференциялар тизимини жорий этиш орқали

хорижий инвесторларни жалб қилиш учун муҳим бўлиши мумкин. Баъзи мамлакатлар

инвестицияларнинг айрим турлари бўйича солиқ таътиллари ёки солиқ имтиёзларини
таклиф қилади.

Хорижий инвестицияларни жалб этишда ЭИҲларни ташкил этиш энг мақбул йўл

деб қараган давлатларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

306

a) эркин тадбиркорлик ҳудудларини ташкил этиш

-

Ғарбий Европа мамлакатлари,

Канада;

б) Хитой ва Россиянинг махсус иқтисодий ҳудудлари;

c) алоҳида имтиёзли ҳудудлар

-

Бразилия, Aргентина;

д) чегара ЭИҲ –

Россия, Хитой, Корея –

чегаралар туташган жойда;

е) чегара ЭИҲлар

-

негизида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун хом

ашё ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;

ж) Евроҳудудлар ташқи иқтисодий ҳамкорлигини ташкил этиш шаклидир. Бу бир

-

бири билан ташқи иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш учун турли давлатларнинг
чегарадош ҳудудларини ихтиёрий равишда бирлаштириш (“Карпат”, “Померания” ва

бошқа евроҳудудлар).

Хорижий инвестицияларни жалб этишда яна бошқа усул бу саноат паркларидир.

Улар ўтган асрнинг 60

-

йилларининг бошларида пайдо бўлган, биринчиси

Ирландиянинг Шаннон аэропортида яратилган. Улар ички ва ташқи бозорга

йўналтирилган ишлаб чиқариш қувватларини ўз ичига олади. Бундай саноат парклари

“янги саноати ривожланган мамлакатлар” учун хосдир

-

Бразилия, Индонезия, Таиланд

ва бошқалар. Ривожланган давлатларда хорижий инвестицияларни жалб этишда
илмий

-

техникавий йўналишга қаратилган ҳудудларни яратиш ҳам муҳим

бўлган.

Жумладан, технология

-

инновацион ҳудудлар

-

ўз

-

ўзидан шаклланган (AҚШ) ёки йирик

илмий марказлар (Япония, Хитой) атрофида давлат ёрдами билан махсус яратилган

ҳудудларни шаклланганини келтириш мумкин. Улар ягона солиқ ва молиявий

имтиёзлар тизимидан фойдаланадиган миллий ва хорижий тадқиқот, лойиҳалаш ва
илмий ишлаб чиқариш фирмаларини тўплайди.

Бундай ягона илмий

-

тадқиқот комплексига бирлаштирилган ҳудудлар қаторига:

a)

технопарклар

-

масалан, Калифорниядаги “Silicon Valley” (кремний

-

инглизча

кремний)

-

компютерлар ва компютер техникасини ишлаб чиқаришга қаратилган ҳудудлар;

б) технополислар (Япония)

-

махсус давлат дастурлари доирасида етакчи илмий

ташкилотлар негизида ташкил этилган ҳудудлар;

c) инновацион марказлар ёки янги ва юқори технологияларни ривожлантириш

ҳудудлари (Хитой)

-

фан ва техникани ривожлантириш бўйича давлат режаларини

амалга ошириш жараёнида ташкил этилади. UNCTAD томонидан эълон қилиб

келинаётган ҳисоботларда тўғридан

-

тўғри

хорижий инвестициялар энг кўпи АҚШ,

кейин Хитой мамлакатларига тўғри келишини кўриш мумкин (1

-

жадвал).

1-

жадвал

UNCTAD томонидан ривожланган мамлакатларининг 2013

-

2022 йиллар

оралиғида тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни ҳажми, миллион АҚШ

долларида

(unctad.org, 2023)

Мамлакат

Йиллар

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

2022

АҚШ

201393 201733 467625 459419 308959 203234 229929

95882

387780 285057

Хитой

123911 128502 135577 133711 136315 138306 141225 149342 180957 189132

Гонконг

74294

113038 174353 117387 110685 104246

73714

134710 140186 117725

Сингапур

56672

73284

59700

67502

85369

73561

97484

72903

131151 141211

Канада

69368

59005

43836

36059

22767

37662

50544

26884

65659

52633

Ирландия

50610

48247

217866

39414

52835

12017

149433

76572

4930

1490

1-

жадвал маълумотларини таҳлил қиладиган бўлсак, жаҳон мамлакатлари АҚШ,

Хитой, Гонконг, Сингапур каби давлатларга инвестиция киритишни маъқул кўради,

бунинг асосий сабаби, бизнингча, очиқ иқтисодиёт, ишлаб чиқариш учун мақбул

инфратузилма мавжудлиги ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимояланишидир. Бу


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

307

инвесторларни жалб қилишда энг мақбул йўл ҳисобланади. Аммо ривожланган
мамлакатларда 2020 ва 2022 йилларда тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни

киритилиши бўйича пасайиш юз берганли, 2020 йилда бу ҳолат Covid

-

19 билан боғлиқ

пандемия, 2022 йилда эса Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари сабабчи

бўлганлигини эътироф этиш лозим. Умумий ҳолатда 10 йил давомида Хитой, Гонконг ва
Сингапур давлатларида мос равишда 1,5, 1,6 ва 2,5 баробар тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестицияларни кириб келиши ошганлигини кўришимиз мумкин. UNCTAD томонидан

эълон қилиб келинаётган ҳисоботларда МДҲ (Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон), Африка

(Алжир, Судан) ва Лотин Америка (Чили, Колумбия) давлатларига тўғридан

-

тўғри

хорижий инвестицияларни кириш ҳажмини кўриб ўтамиз (

2-

жадвал).

2-

жадвал

UNCTAD томонидан ривожланаётган мамлакатларининг 2013

-

2022 йиллар

оралиғида тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни ҳажми, миллион АҚШ

долларида

(unctad.org, 2023)

Мамлакат

Йиллар

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021

2022

Озарбайжон

2632

4430

4038

4500

2867

1403

1504

590

1242

2000

Грузия

1039

1837

1729

1654

1991

1352

1352

507

1708

4474

Қозоғистон

10321 8489

4057

8514

4714

3898

3284

3670

3337

6108

Алжир

1697

1507

585

1636

1232

1475

1382

1143

870

89

Судан

1688

1251

1728

1064

1065

1136

825

717

523

574

Чили

26303 25566 19764 13858 13701 13081 14403 10833 13194 19786

Колумбия

16210 16169 11621 10523 6695 11299 13989 7459

9381 17048

2-

жадвал бизга 2013

-

2022 йиллар оралиғида ривожланаётган мамлакатларга

хорижий инвестициялар кириш ҳажмини кўрсатиб турибди. Мазкур жадвални таҳлил

қиладиган бўлсак, Лотин Америкаси давлатларига инвестициялар кириш даражаси

юқорилигини кўришимиз мумкин. Сабаби Лотин Америка давлатлари АҚШ давлатига

анча яқин, аллақачон йирик иқтисодий ўйинчига айланган. Булардан ташқари

инвесторлар учун сиёсий барқарорлик кўрсаткичи билан жозибадордир. МДҲ

(Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон), Африка (Алжир, Судан) давлатларига эса хорижий

тўғридан

-

тўғри инвестицияларни кириши ҳам меъёрда деб ҳисоблаш мумкин, негаки

улар бошқа мамлакатлар учун янги замин сифатида жозибадордир. Кўпгина

ривожланаётган мамлакатларда фаол инновациялар, кўпроқ табиий ресурсларни қазиб
олиш ва қайта ишлаш, телекоммуникация, ахборот технологиялари каби йўналишларга

киритилиши кузатилмоқда.

Таҳлиллар кўрсатишича, 1995 йилда Хитой дунё бўйича капитални тўғридан

-

тўғри

хорижий инвестициялар эскпорт қилиш бўйича улуши атиги 0,4 фоизни ташкил этган
бўлса, 2013 йилга келиб ушбу кўрсаткич 8,4 фоизга, 2022 йил натижалари бўйича эса

14,6 фоизни ташкил

этди. Хитой турли стратегия ва усуллардан фойдаланган ҳолда

хорижий инвестицияларни фаол жалб қилмоқда. Унинг инвестицияларни жалб этиш

бўйича муваффақиятининг асосий омиллари

-

барқарор қонунчилик, шаффоф солиқ

тизими ва давлат томонидан қўллаб

-

қувватловни ўз ичига олган қулай инвестицион

муҳитнинг шаклланганлигидир. Бундан ташқари, Хитой хорижий инвестицияларни

жалб қилиш учун Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки каби халқаро ташкилотлар ва

молия институтлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат

-

инфратузилмани ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун шарт

-

шароит яратишдир. Хитой дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири сифатида бутун

дунёдан инвестицияларни жалб қилмоқда. Ўтган ўн йилликлар давомида Хитой халқаро

инвестицияларни жалб қилишнинг узоқ ва қийин йўлини босиб ўтди. Қуйида биз Хитой
иқтисодиётига муваффақиятли таъсири этган йўлларни таҳлил этиб ўтамиз, улар:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

308

1. Ғарб мамлакатларига очилиш (1978

-

1992): 1978 йилда Хитой ўзининг ташқи

иқтисодиётида сезиларли ўзгаришларни амалга ошириб, ислоҳотлар ва очиқлик

сиёсатини бошлади. Хитой хорижий инвесторлар учун очиқ бўла бошлади, янги

сиёсатлар, жумладан, кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, тарифлар ва қувватларни

пасайтириш ва инвесторларни жалб қилиш учун инвестицион кўргазмаларни ўтказиш.

2. Махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш (1980

-

йиллар): 1980

-

йилларда Хитой

хорижий инвесторларни жалб қилиш учун Шенчжен ва Сямен каби махсус иқтисодий

ҳудудларни (ЭИҲ) яратди. Ушбу ЭИҲларда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун

махсус солиқ имтиёзлари, мулк ҳуқуқини кафолатлаш, тадбиркорлик фаолиятини
юритишда қулайлик ва бошқа имтиёзлар назарда тутилган.

3. Тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш (1990

-

йиллар): 1990

-

йилларда Хитой тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни фаол равишда жалб қилди.

Хитой хорижий инвесторларни жалб қилиш учун миллий ҳукумат ислоҳотлари ва
хусусийлаштириш дастурларини амалга оширди. Шунингдек, Хитой Жаҳон банки ва

Халқаро валюта жамғармаси каби халқаро ташкилотлар билан сармоя ва молиявий

кўмакларни жалб қилишда фаол ҳамкорлик қилди.

4. Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) кириш (2001): 2001 йилда Хитой ЖСТга аъзо

бўлиб, мамлакатга жаҳон бозорларига чиқиш имкониятини берди ва ундан ҳам кўпроқ

хорижий инвестицияларни жалб қилиш имконини берди. ЖСТга аъзо бўлиш Хитойни

хорижий инвесторлар учун янада жозибадор қилди ва унинг иқтисодиёти

ривожланишига ҳисса қўшди.

5. Бир камар ва бир йўл (2013 йилдан бери): 2013

-

йилда Хитой “Бир камар ва бир

йўл” ташаббусини жорий қилди. Ушбу ташаббус Хитойни Европа, Осиё ва Aфрика билан

боғлайдиган янги “Ипак йўли иқтисодий камари ва денгиз ипак йўли”ни яратишга

қаратилган.

2020 йилда Хитойда қабул қилинган “Хорижий инвестициялар тўғрисидаги”

қонуни инвестицияларни жалб этишда муҳим ўрин эгаллайди. Қонуннинг асосий

тамойиллари қуйидагилардан иборат:

-

Хитой жаҳондаги мамлакатлар билан ҳар томонлама мустаҳкам алоқасини ўрнатиш;

-

давлат ташаббускор, лекин шу билан бирга тадбиркорлар билан ишончли

шерикчилигини таъминлашга қаратилган;

-

йирик экспорт потенциалини амалга ошириши ҳисобига жаҳон ҳамжамиятида

Хитойнинг ишончли ҳамкор имижини ҳосил қилиш;

-

тараққиётнинг инновацион асосда қурилиши ҳисобига ишлаб чиқаришнинг

юқори маҳсулдорлигини таъминлаш.

Айнан шу жиҳатларни эътиборга олиб, хулоса қилиш мумкинки, Хитой хорижий

инвестицияларни жалб қилиш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Сўнгги
йилларда Хитой ҳукумати инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган ислоҳотларни

фаол давом эттирмоқда. Виза ва ишлаш учун рухсат олиш тартиб

-

таомиллари

соддалаштирилди, хорижий инвесторлар учун солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар

берувчи махсус иқтисодий зоналар ташкил этилди. Бундан ташқари, Хитой халқаро

савдо шартномаларида фаол иштирок этади, бу эса бошқа мамлакатлардан инвестиция

жалб қилиш имконини беради. Юқорида келтирилган 2

-

жадвалда биз кўришимиз

мумкинки, жамғарилган тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларлар, 2018

-

2019 йиллар

учун 20 та энг юқори рейтинга эга бўлган мамлакатлар орасида 5

-

ўринни Сингапур

давлати эгалаган бўлиб, 2022 йилда 141 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган. Сингапур узоқ вақтдан бери

мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишини таъминлаш учун инвестицияларни
жалб қилишга катта аҳамият бериб келади. Маҳаллий ва хорижий инвестицияларни

жалб этиш бўйича турли йўналишларда қарорлар қабул қилиб, чора

-

тадбирларни

амалга оширади. Сингапур ҳукумати бизнес ва инвестициялар учун барқарор, жозибали

ва қулай муҳит яратиш мақсадида бир қанча сиёсат ва тадбирларни ишлаб чиқди ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

309

амалга оширди. Биринчи стратегиялардан бири “Сингапур иқтисодий ороли” деб
номланувчи махсус иқтисодий ҳудудни яратиш эди. У инвесторларни жалб қилиш учун

солиқ имтиёзлари, имтиёзли ижара шартлари ва чет эллик мулкчиликни чеклаш каби

турли имтиёз ва имтиёзларни таклиф қилди. Бу кўплаб хорижий инвестициялар ва

компанияларнинг кириб келишига олиб келди ва бу мамлакат иқтисодиётининг
ривожланишига сезиларли ҳисса қўшди. Бундан ташқари, молия, туризм, технология ва

биомедицина каби муҳим иқтисодиёт тармоқларини

ривожлантириш ва

рағбатлантириш амалга оширилди. Сингапур ушбу соҳаларга инвестицияларни қўллаб

-

қувватлаш ва жалб қилиш учун махсус давлат фондлари ва дастурларини яратди.
Масалан, Ҳукумат тараққиёт жамғармаси (GIC) ва Ҳукумат инвестиция жамғармаси

(Temas

ek) кўплаб йирик халқаро молия институтлари ва компанияларига акцияларни

сотиб олиб, инвестиция киритдилар. Бу Сингапурнинг халқаро обрўсини оширди ва

қўшимча инвестиция жалб қилинишига хизмат қилди.

Мазкур даврда Сингапурда стартаплар ва янги технология компаниялари учун қулай

муҳит яратилди. Миллий стратегик ва венчур инвестицияларни ривожлантириш

жамғармаси (NEST) стартап ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ва қўллаб

-

қувватлаш мақсадида ташкил етилган. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектини
рўйхатдан ўтказиш, патент бериш ва лицензиялар олиш тартиб

-

таомилларини

соддалаштириш бўйича қоидалар ва тартибга солиш соҳасида ислоҳотлар амалга

оширилди. Бу Сингапурнинг технология ва инновациялар маркази сифатида

жозибадорлигини кучайтирди ва янги технология лойиҳаларига инвестициялар оқимини

келтириб чиқарди. Мамлакат ҳукумати томонидан хорижий инвесторларни жалб этиш
бўйича турли дастур ва чора

-

тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда. Бунга

виза

ва ишлашга рухсат бериш дастурлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун махсус

шартлар ва хорижий тадбиркорлар учун имтиёзлар киради.

Бизнингча, Ўзбекистон Хитой ва Сингапурнинг инвестицияларни жалб қилишнинг

қуйидаги усулларини қўллаши мақсадга мувофиқдир:

1.

Солиқ имтиёзлари: Хитой ҳам Сингапур ҳам хорижий инвесторларни жалб қилиш

учун турли солиқ имтиёзларини таклиф қилади. Масалан, даромад солиғининг паст

даражаси ва айрим тармоқлар учун солиқ имтиёзлари ёки грантлар олиш имконияти
мавжуд.

2.

Илғор инфратузилма: Сингапур ўзининг юқори сифатли инфратузилмаси билан

машҳур бўлиб, у замонавий портлар, аэропортлар, алоқа тармоқлари ва технопаркларни ўз

ичига олади. Хитой ҳам мамлакатни логистика, транспорт ва технологияларга инвестиция
киритиш учун жозибадор жойга айлантиришга қаратилган ишларни кенг олиб боради.

3.

Стратегик жойлашуви: Сингапур Осиёда савдо ва инвестициялар учун қулай

жойлашган. Бу Сингапурни минтақада ўз бизнес фаолиятини кенгайтиришни истаган
халқаро компаниялар учун марказга айлантиради.

4.

Инвестицион имтиёзлар ва кафолатлар: Хитой ва Сингапур инвесторлар учун

турли хил инвестиция имтиёзлари ва кафолатларни, жумладан, мулк ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш ва барқарор ҳукуматни таклиф қилади.

5.

Ҳукуматнинг

фаол қўллаб

-

қувватлаши: Хитой ва Сингапур ҳукумати турли

дастур ва ташаббуслар, жумладан, бошланғич молиялаштириш, таълим ва ўқитиш,
тадқиқот ва ишланмалар орқали инвестицияларни фаол қўллаб

-

қувватлайди.

6.

Маҳаллий ҳамкорлар билан алоқалар: Сингапурда кўплаб маҳаллий ҳамкорлар,

жумладан, инкубаторлар, акселераторлар ва венчур фондлари мавжуд бўлиб, улар

хорижий инвесторларга тармоқ яратиш ва бозорда ўсишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Хитой ёки Сингапурнинг инвестицияларни жалб қилишнинг

усулларини фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Сабаби улардаги махсус ёндашувлар

ва

стратегиялар

инвесторнинг

бизнес

эҳтиёжлари

ва

мақсадларига

қаратилганлигидадир. Хорижий инвестицияларни жалб қилишда, шунингдек, Европа


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

310

давлатлари тажрибаси муҳимдир. Хорижий инвестицияларнинг мамлакатга кириб
келишини

таъминлашда

ҳудуднинг

инвестицион

муҳит

жозибадорлигида

Ирландиянинг тажрибаси муҳимдир. Ирландия барқарор иқтисодиёти, паст даражадаги

коррупция ва қулай инвестиция муҳити туфайли хорижий инвестицияларни жалб

қилиш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Хусусан, Ирландия ўзининг юқори
технологияли тармоқларига, жумладан, дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва

биотехнологияга инвестиция қилиши билан бошқа давлатлардан ажралиб туради

.

Бундан ташқари, Ирландия халқаро ташкилотлар билан инвестицияларни жалб қилиш

соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқда, бу эса унинг иқтисодиётини ривожлантириш ва
халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ирландия сўнгги ўн йилликларда инвестиция жалб этишда сезиларли ютуқларга

эришди ва бу борада етакчи давлатлардан бирига айланди. Биз Ирландия иқтисодиётга

инвестицияларни кўпайтириш учун қўллаган асосий қадамлар ва стратегияларни кўриб
чиқамиз. Ирландия дастлаб солиқлари паст ва меҳнат ресурслари қулай бўлган

мамлакат сифатида тақдим этилди. Бу омиллар ўз бизнесини кенгайтириш учун янги

имкониятлар излаётган йирик трансмиллий корпорацияларнинг этиборини тортди.

Бунда Ирландиянинг 1973 йилда Европа Иттифоқига қўшилиши катта аҳамиятга эга
бўлиб, бу хорижлик инвесторлар учун мамлакат барқарорлиги ва ривожланиши ҳақида

сигнал бўлди. Инвестицияларни жалб этишнинг навбатдаги муҳим босқичи Саноатни

ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиши ҳисобланади. 1949 йилда Ирландия

ҳукумати хорижий инвестицияларни жалб қилувчи ва қўллаб

-

қувватловчи ташкилотни

тузди. 1960 йилларда Ирландиянинг Иқтисодий ривожланиш режасини ишлаб чиқиш
ҳам инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим нуқтаси эди. Ушбу режада мамлакатга

инвестицияларни жалб қилиш учун зарур бўлган инфратузилма, таълим ва илм

-

фанни

ривожлантириш бўйича чора

-

тадбирлар киритилган. Ушбу режа туфайли Ирландия

бизнес учун қулай муҳит ярата олди ва хорижий компаниялар ўз технологиялари ва
инновацияларини ривожлантириши мумкин бўлган жойга айлантирди. 1990 йилларда

Ирландия барча компаниялар учун 12,5 фоизлик ягона даромад солиғи ставкасини

жорий этиш орқали инвестицияларни жалб қилиш бўйича яна бир муҳим қадам

ташлади. Бу бизнес учун солиқ юкини сезиларли даражада камайтирди ва Ирландияни
бизнес юритиш учун янада жозибадор қилди. Бу чора

-

тадбирлар IT

-

корпорациялар:

Apple, Google, Amazon, Microsoft, Facebook, Oracle, IBM, Intel, Dell, Hewlett-

Packard каби

йирик корпорацияларни жалб қилди ва Ирландияни ахборот технологияларининг

етакчи марказларидан бирига айлантирди. Бундан ташқари, 2000 йилларнинг
бошларида Ирландия ўз иқтисодиётини халқаро миқёсда фаол равишда тарғиб қила

бошлади. Реклама кампаниялари олиб борилди, кўргазмалар ва конференцияларда

иштирок этиш инвесторларнинг этиборини жалб қилиш ва Ирландияга инвестиция
киритишнинг афзалликларини кўрсатиш учун амалга оширилди. Ушбу чора

-

тадбирлар туфайли Ирландия инвестиция киритиш учун ишончли ва инновацион жой
сифатида обрў қозонди.

Бизнингча, Ўзбекистон Ирландиянинг қуйидаги хорижий инвестицияларни жалб

қилиш бўйича усулларини қўллагани маъқул:

-

тақдимотлар ва бизнес

-

форумлар ўтказиш: Компаниялар ва тадбиркорлар ўз

бизнес ғояларини тақдим этишлари ва потенциал инвесторларни жалб қилишлари

мумкин бўлган тадбирларни ташкил этиш;

-

солиқ

имтиёзларидан

фойдаланиш:

Ирландия

ҳукумати

хорижий

инвесторларга турли солиқ имтиёзлари ва преференциялар беради, бу эса мамлакатни

жозибадор инвестицион манзилга айлантиради;

-

маҳаллий венчур фондлари билан ҳамкорлик: истиқболли стартаплар ва

инновацион лойиҳаларга инвестиция киритиши мумкин бўлган венчур фондлари билан

ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

-

инновацион

кластерларни

қўллаб

-

қувватлаш

ва

ривожлантириш:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

311

инвестициялар, янги технологиялар ва халқаро ҳамкорларни жалб қиладиган
инновацион кластерларни яратиш ва ривожлантиришни қўллаб

-

қувватлаш;

-

молиявий ёрдам ва грантлар тақдим этиш: Ирландия ҳукумати янги

бошланувчилар ва кичик ва ўрта корхоналар учун турли хил молиявий ёрдам ва

грантлар тақдим этади;

-

бизнесни рўйхатга олиш: Ирландия ҳукумати компанияни рўйхатдан ўтказиш

ва ташкил этиш жараёнини инвесторлар учун қулайроқ ва жозибадор қилиш учун

бизнес ислоҳотларини жорий қилди;

-

маркетинг ва реклама: Ирландияни катта имкониятлар ва юқори даромад

келтирадиган жозибадор инвестицион жой сифатида тарғиб қилиш учун кенг кўламли

реклама кампаниялари ва тадбирларини ўтказиш;

-

халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш: Халқаро банклар

ва инвестиция фондлари каби халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик
Ирландияга инвестициялар жалб қилишга ёрдам беради.

Xулoca вa тaклифлap.

Мамлакатимизда

инвестицион

жозибадорликни

таъминлашда

хорижий

инвестицияларни жалб этиш бopacидa ҳaм кўплaб ишлap oлиб бopилмoқдa. Бу бopaдa

acocий ишлapдaн биpи дaвлaт мулклapини жaдaл xуcуcийлaштиpиш бўлмoқдa.
Мaмлaкaтимиздaги фaoлият кўpcaтмaётгaн ёки фaoлияти caмapaдopлиги пacт

кopxoнaлap, бинoлap дaвлaт шepикчиликдa ёки мaълум миқдopдa инвecтиция киpитиш,

ишчи ўpни яpaтиш шapти билaн кepaк бўлca “нoл” қиймaтдa xуcуcий мулк cифaтидa

бepилмoқдa. Биp cўз билaн aйтгaндa ҳукумaтимиз тoмoнидaн қўлдaн кeлгaнчa
иқтиcoдий иcлoҳoтлap oлиб бopилмoқдa. Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳитини

яратилиши учун кенг ҳаракат қилинмоқда, бу борада хорижий инвесторларга молиявий

имтиёзлар ва ҳуқуқлар берилмоқда, бозор инфратузилмаси шакллантирилмоқда.

Юқорида ривожланган давлатларни таҳлили бизга шуни берадики, Ўзбекистон

хорижий инвестицияларни жалб этишда:

-

макроиқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаши;

-

инвесторлар учун зарур инфратузилмаларнинг ташкил этилиши;

-

бозорларнинг жозибадорлиги ва оптимал логистика тизимини таъминлаши;

-

хом

-

ашё базаси ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаши;

-

малакали ишчи кучини таъминлаш учун олий таълимни ривожлантириши;

-

инвесторлар учун солиқ ва божхона ту ловлари бу и ича имтие з ва афзалликларни яратиши;

-

инвесторларни ҳуқуқларини таъминлаши лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкинки, юқорида номи

келтирилган индекслардан Ўзбекистонни иштирокини таъминлаш, Ўзбекистоннинг
инвестицион муҳитини хорижий инвесторларга намоён қилишда ижобий аҳамиятга эга.

Ўзбекистон инвестицияларни жалб этиш бўйича жаҳон тажрибасидан фаол фойдаланиб

келмоқда, жумладан, мамлакатимизда иқтисодий барқарорлик сиёсати, кичик
тадбиркорлик ва бизнес ривожланиши учун қулай шароитлар яратмоқда, жуда кўплаб

инвестиция дастурлари ишлаб чиқмоқда.

Адабиётлар /Литература/Reference:

unctad.org (2023) World investment report 2023 available at: https://unctad.org/

publication/ world-investment-report-2023.

Ғозибеков

Д. (2003) Инвестицияларни молиялаштириш масалалари, Тошкент, «Молия» .

Ғуломовнинг

С.С. (1997) Менежмент ва бизнес асослари (дарслик).

-

Т.: Мехнат.

Кэмбелл Р., Макконнелл К. Р., Брю., С. Л. (1993) Экономика: принципы, проблемы и

полетика. В 2

-

х топ Таллин, с.399

-40.

Михайлова Е.В. (2007) Финансовые рынки и

их формирование. Ред.

Л.

Н.

Красавиной.с

-357.

Розенберг Д.М. (2007) Инвестиции.

-

м.:Инфра, с

-173.

Библиографические ссылки

unctad.org (2023) World investment report 2023 available at: https://unctad.org/ publication/ world-investment-report-2023.

Ғозибеков Д. (2003) Инвестицияларни молиялаштириш масалалари, Тошкент, «Молия» .

Ғуломовнинг С.С. (1997) Менежмент ва бизнес асослари (дарслик).-Т.: Мехнат.

Кэмбелл Р., Макконнелл К. Р., Брю., С. Л. (1993) Экономика: принципы, проблемы и полетика. В 2-х топ Таллин, с.399-40.

Михайлова Е.В. (2007) Финансовые рынки и их формирование. Ред. Л. Н. Красавиной.с-357.

Розенберг Д.М. (2007) Инвестиции.-м.:Инфра, с-173.