Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
280
СОЛИҚ ТЎЛАШДАН ҚОЧИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЗАМОНАВИЙ ФИСКАЛ
НАЗОРАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Файзиев Орифжон Олимович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация
.
Мазкур мақолада, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот‐
коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий
этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш
ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб
чиқиш ва солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш, асосийси,
иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик даражасини оширишга хизмат
қилмоқда.
Мазкур йўналишда солиқ органларини фаолиятини такомиллаштириш ва уларни
самарадорлигини баҳолаш йўллари бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, тадқиқот
доирасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
ялпи қўшилган қиймат, хуфиёна иқтисодиёт, ҳудудий ва миллий
кўрсаткичлар, якуний истеъмол, ялпи жамғариш.солиқ солиқ
тушумлари, интерактив хизмат,
самарадорлик, рақамли платформа, рақамли трансформатсия, усуллар ва воситалар, илғор
ахборот
-
коммуникaция технологиялари,
таҳлил, оптималлаштириш, веб
-
хизматлар,
замонавий техникалар, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.
ПУТИ
ИСПОЛЬЗОВАНИЯ СОВРЕМЕННОГО ФИСКАЛЬНОГО КОНТРОЛЯ ДЛЯ
ПРЕДОТВРАЩЕНИЯ УКЛОНЕНИЯ ОТ УПЛАТЫ НАЛОГОВ
Файзиев Орифжон Олимович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье речь идет о широком внедрении современных
информaционно
-
коммуникционных технологий и передовых автоматизированных методов
анализа
в
процесс
налогового
администрирования,
всестороннем
содействии
налогоплательщикам в исполнении их налоговых обязательств, разработке эффективных
механизмов предупреждения налоговых правонарушений и внедрение современных методов
налогового контроля, главное, служит сокращению конспиративной деятельности в экономике
и повышению уровня прозрачности.
В данном направлении проведено исследование путей
совершенствования деятельности налоговых органов и оценки их эффективности, в рамках
исследования сформированы выводы и предложения.
Ключевые слова:
валовая добавленная стоимость, неформальная экономика,
региональные и нaциональные показатели, конечное потребление, валовое накопление,
налоговые поступления, интерактивный сервис, эффективность, цифровая платформа,
цифровая
трансформaция,
методы
и
инструменты,
передовые
информaционно
-
коммуникaционные технологии, анализ, оптимизaция, интернет. услуги, современная техника,
налоговые льготы, налоговая ставка.
III SON - IYUL, 2023
280-286
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
281
WAYS TO USE MODERN FISCAL CONTROL TO PREVENT TAX EVASION
Fayziyev Orifjon Olimovich
Tashkent State University of Economics
Annotation.
This article deals with the widespread introduction of modern information and
communication technologies and advanced automated methods of analysis in the process of tax
administration, comprehensive assistance to taxpayers in the fulfillment of their tax obligations, the
development of effective mechanisms for the prevention of tax offenses and the introduction of modern
methods of tax control, most importantly, it serves to reduce conspiratorial activities in the economy and
increase the level of transparency. In this direction, a study was made of ways to improve the activities of
tax authorities and evaluate their effectiveness, within the framework of the study, conclusions and
proposals were formed.
Keywords:
gross value added, informal economy, regional and national indicators, final
consumption, gross capital formation, tax revenues, interactive service, efficiency, digital platform, digital
transformation, methods and tools, advanced information and communication technologies, analysis,
optimization, internet . services, modern technology, tax incentives, tax rate.
Кириш.
Республикамизда ҳозирги даврда солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида
буджет даромадларини ошириш, солиққа тортиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш
орқали маҳаллий буджет даромадлари базасини кенгайтириш, солиқларни унификатсия қилиш
қаралади. Бунда маҳсулотларнинг реализатсия баҳосини сунъий равишда пасайтириш
натижасида солиқ баъзаси йўқотилишини олдини олиш;
“бир кунлик фирма”лар фаолиятига тўлақонли барҳам беришни ушбу хўжалик юритувчи
субъектларнинг рўйхатдан ўтиш босқичида амалга ошириш механизмини йўлга қўйиш;
Экспортёр корхоналар томонидан қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси
ўрнини қоплашнинг ноқонуний схемаларидан фойланиш ва ушбу схемаларни бартараф этиш;
жисмоний шахслар томонидан тўловларни пластик карточкалари орқали амалга ошириш
механизми таҳлили ва мазкур механизмнинг тўлақонли солиққа тортиш тизими
такомиллаштириш;
товарлар импортини амалга ошириб, хуфиёна фаолият юритаётган хўжалик субъектлари
фаолиятини таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш назарда тутилгани
мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Адабиётлар шарҳи.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлил қилганимизда бир қатор олимлар ҳамда экспертлар
томонидан мамлакатда хуфиёна иқтисодиётнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда хуфиёна
иқтисодиёт кўрсаткичларининг ўсиб боришига нисбатан турли ҳил илмий ёндашувлар илгари
сурилади.
Бекряшев томонидан хуфиёна иқтисодиётни келтириб чиқарувчи сабаблар сифатида
қуйидагиларни келтириб ўтадилар:
-
бозор тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги;
-
бозорнинг жамият манфаати учун фаолият юритмаслиги;
-
бозорнинг ташқи салбий омилларга
қарши самарали тура олмаслиги;
-
анонимлик
127
.
Панков ва Цыпиннинг
(2015)
“Моделирование влияния социальноэкономических
факторов на валовой региональный продукт” номли асарида ижтимоийиқтисодий омилларнинг
ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсир даражаси белгилаб берилган.
Абу ва Орловнинг
(2014)
“Сравнительный эконометрический анализ величины валового
регионального продукта в регионах Российской Федерaции” мақоласида эконометрик таҳлил
асосларини баён қилади ва регрессия тенгламаси параметрларини баҳолайди, омилларнинг
ЯҲМга таъсирини тавсифлайди.
127
Bekryashev A.K., Belozerov I.P. “Tenevaya ekonomika i ekonomicheskaya prestupnost”/ i kriminalnoy ekonomiki. Ponyatie i struk
tura
tenevoy ekonomiki. http://www.finbook.biz/description.html?prm=149http://newasp.omskreg.ru/bekryash/ch1p10.htm
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
282
Нешадин ва Кашинларнинг (2013) “Динамика развития валового регионального продукта
регионов РФ” мақоласида минтақаларни асосий ижтимоий
-
иқтисодий кўрсаткичларга кўра
фарқланиши тадқиқ этилади .
Гордеев ва Кочеровнинг (2014) “Анализ и формализaция динамики валового
регионального продукта в условиях экономической нестабильности” омиллар таъсири ва
ривожланиш даражасига қараб минтақаларнинг фарқланиши тўғрисида бир қатор хулосалар
қилинади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида хуфиёна иқтисодиётнинг юзага келиш сабаблари
ҳамда
унга таъсир этувчи омилларга нисбатан олимлар ҳамда экспертларнинг илмий
қарашлари қиёсий таҳлил қилинди. хуфиёна иқтисодиётнинг мамлакат миллий иқтисодиётига
кўрсатиши мумкин бўлган салбий жиҳатлари ёритилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Бизга маълумки Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий
инвестицияларни жалб қилиш учун солиқ юкини изчиллик билан камайтириш ва қулай шарт
-
шароитларни яратишни таъминлайдиган солиқ маъмурчилигини яратиш бугунги куннинг
муҳим, долзарб масалаларидан биридир. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19
октябрдаги Солиқ хавфини бошқариш тизимини 611
-
сонли қарор билан тасдиқланган. Мазкур
қарор билан Солиқ органларида жорий этилган солиқ хавфини бошқариш тизими яъни CRM
(Compliance Risk Management), cолиқ маъмурчилиги ривожланган мамлакатларининг солиқ
органлари тажрибаларини таҳлил қилиш ҳамда Ҳалқаро валюта жамғармаси, Жахон банки ва
бир қатор бошқа ҳалқаро молия институтларининг тавсиялари билан бир қаторда ISO 31000
Хавфларни бошқариш халқаро меёрлари асосида ишлаб чиқилган.
Маълумот учун: 2020 йил октябр, 2021 йил апрель ва 2022 йил апрель
-
май ойларидаги
ҲВЖ (МВФ)нинг хуфёна иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасига
техник ёрдами доирасида солиқ хавфини бошқариш тизими (CRM)ни жорий этиш бўйича
тавсиялар ва техник ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Жаҳон банки иштирокидаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш”
лойиҳасини амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 24 мартдаги ПҚ
-178-
сон
қарори билан “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш”лойиҳасини амалга ошириш учун
Жаҳон банки Директорлар кенгаши 2021 йил 16 июнда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан
Ўзбекистон Республикасига 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан 60
миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилишини маъқуллаган. Ушбу қарор билан Солиқ
хавфини бошқариш тизимини халқаро меёрлар асосида такомиллаштиришга 2 млн АҚШ
доллари маблағ ажратилиб, Солиқ қўмитасида мунтазам равишда Жаҳон банкининг тавсиялари
асосида иш ташкил этиб келмоқда.
Солиқ хавфини бошқариш тизимини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги
611-
сонли қарор билан тасдиқланган минимал талабларга мослаштириш қуйидаги
муаммоларни келтириб чиқаради:
Биринчидан, Халқаро валюта жамғармасининг тавсияларига ва халқаро меёерларга
мувофиқ Солиқ хавфини бошқариш тизими солиқ тўловчиларнинг 4 та асосий мажбуриятлари
(Рўйхатдан ўтиш, ҳисоботлар тақдим этиш, солиқ базасини яшириш, солиқларни тўламаслик)
бўйича солиқ қонунчилигига риоя этиш хавфи баҳоланади.
Маълумот учун: минимал талабларнинг 12 ва 14 бандларида баҳолаш жараёни
ўрганиладиган маълумотлар асосида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик
аломатлари ҳақида хабар берувчи энг камида 5 та асосий кўрсаткични ўз ичига олиши шартлиги
ва ҳар бир асосий кўрсаткич камида 5 та аниқлаштирувчи суб
-
кўрсаткични ўз ичига олган
бўлиши лозимлиги белгиланган.
Иккинчидан, Солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилган таҳлилларга асосан 611
-
сонли
қарор билан тасдиқланган минимал талаблар бўйича хавф гуруҳларига ажратиш натижасида
Дастур воситасида баҳоланган (фаолият кўрсатмаётган корхоналар билан бирга) 823,4 мингта
корхонадан:
а) 12,4 мингтаси хавф даражаси юқори;
б) 84,8 мингтаси хавф даражаси ўрта;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
283
в) 726,2 мингтаси солиқ хавфи даражаси пастни ташкил этмоқда.
Солиқ кодексининг 140
-
моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1
-
сон қарори 1
-
иловаси 14
-
моддасига мувофиқ Солиқ аудити солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчига (солиқ
агентига) нисбатан ўтказилиши белгиланган (Кодекс, 2020). Маълумот учун: Минимал
талабларга асосан баҳоланганда аниқланган 12,4 мингта солиқ тўловчида солиқ органлари
томонидан солиқ аудити ўтказиш мажбурияти юзага келади, 2022 йил давомида 1 139 та солиқ
аудити ўтказилган (солиқ аудитлар сони ўн баробар ортиб кетишига сабаб бўлади).
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22
августдаги 471
-
сон қарори 7 банди 2 ва 3 хатбошига асосан солиқ органлари ушбу 12,4 мингта
солиқ хавфи юқори субъектни ўз расмий сайтида жойлаштириш ва уларни давлат харидлари
соҳасидаги ваколатли орган томонидан “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри”га киритиш
орқали уларнинг фаолиятига тўсқинлиқ қилинишига олиб келади. Худди шу тариқа, минимал
талабларга асосан бир йилда 84,8 мингта камерал солиқ текшируви ўтказиш талаб этилиб, ўтган
йилга нисбатан (32,8мингта) солиқ текширувлари сонининг 2,6 баробарга кескин ортиб кетиши
ва солиқ тўловчиларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлади.
Текширув ўтказишга ташаббус билан чиқиш фақат ҳуқуқбузарлик хавфи юқори
таснифидаги тадбиркорлик субъекти доирасида профилактика тадбирлари ўтказилгандан сўнг
ҳам ҳуқуқбузарлик содир этиш аломатлари ижобий томонга ўзгармаган ҳолатлардагина амалга
оширилиши мумкин деб белгиланмоқда. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача таснифидаги
тадбиркорлик субъектида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган
профилактика тадбирларини ўтказиш шарт. Кейинги давр учун баҳолаш натижаларига кўра,
тадбиркорлик субъекти фаолиятини баҳолаш натижасида салбий ўзгариш кузатилганда,
тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш бўйича ташаббуси билан чиқиш мумкинлиги
белгиланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.09.2021 йилдаги ПФ
-
6314-
сон Фармони 5
-
банди 5 хатбошида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида
текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш бўйича
профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг йўл қўйилади, бундан
солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор
-
қидирув фаолияти доирасида, шунингдек,
қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлар ва маълумотлар асосида
ўтказиладиган текширувлар мустасно этиб белгиланган.
Тўртинчидан, минимал талабларнинг 22 бандида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст
таснифидаги тадбиркорлик субъекти фаолиятига ҳар қандай аралашувларга йўл қўйилмаслиги
белгиланган.
Солиқ кодексининг 137
-
моддасига мувофиқ “Солиқ текширувлари солиқ тўловчилар,
йиғимларни тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя
этилиши устидан назорат қилиш мақсадида ўтказилади. Солиқ текшируви солиқ тўловчи
тўғрисида солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида
амалга оширилади.” Амалиётда қисқа муддатда бирор йирик операцияларни амалга ошириш ва
солиқдан қочиш мақсадида янги хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш тажрибаси мавжуд
(бир кунлик фирмалар).
Мисол учун: "START" жамияти ўз таъсисчилигидаги "KONI" МЧЖга 2023 йил 10
-20-
январь
кунларидаги ЭҲФларга асосан 67,2 млрд.сўмлик ёғоч махсулоти етказиб берилганлиги бўйича
ЭҲФ расмийлаштирган.
Бироқ "START" томонидан ЭХФга асосан харид қилинган товарлар ўрганилганда ушбу
товарлар кирим қилинмаганлиги аниқланди. “KONI” МЧЖ жорий йилнинг январ ойида
реализация қилган 61,9 млрд.сўмлик ёғоч маҳсулотлари учун ҳисобот топширмаган бўлсада
контрагент корхона томонидан ҚҚС суммаси асоссиз ҳисобга олган. Натижада давлат
бюджетига 9,3 млрд.сўм зиён келтирган. “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш”
автоматлаштирилган дастурида янги очилган корхоналар ҳисобот топширгунга қадар солиқ
хавфини баҳолашда солиқ хавфи паст корхоналар таркибида бўлади.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 138
-
моддасида солиқ органлари камерал солиқ
текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши
мумкинлиги (Кодекс,
2020);
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
284
агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар
аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига
тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилиши;
солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан
эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган
тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги
солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос
бўлиши белгиланган.
Бунда, текширувдан олдинги таҳлил натижасида, солиқ текширувлари хавф даражасидан
қатъий назар ўтказилиши мумкин.
Солиқ кодексининг 2
-
моддаси 1
-
қисмида Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан
ва қабул қилиниши ушбу Кодексда тўғридан
-
тўғри назарда тутилган бошқа норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлардан иборат деб белгиланган.
Шунингдек, СК 3
-
моддасида норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми, агар мазкур
ҳужжатга нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилса, ушбу Кодекснинг
қоидаларига мувофиқ эмас деб топилади (Кодекс, 2020)
:
Ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган
орган ёки
унинг юқори турувчи органлари бу ҳужжатни бекор қилишга ёки унга зарур ўзгартишлар
киритишга ҳақли. Бу органлар ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатни
бекор қилишни ёки унга зарур ўзгартишлар киритишни рад этган тақдирда, у суд
томонидан
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг қисми улар қабул
қилинган санадан эътиборан ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Республикамизда хуфиёна иқтисодиёт улушини аниқлашда методологик
тартиб мавжуд эмас. Айрим халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг фикрига кўра
Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт улуши ЯИМнинг 48 –
50 фоизи даражасида баҳоланмоқда.
Хусусан, 2018 йил якунларига кўра, савдо соҳасида 75 фоиз, қурилиши соҳада 50 фоиз, ишлаб
чиқариш 45 фоиз, қишлоқ хўжалиги 40 фоиз, хизмат курсатиш 30 фоизни ташкил этган. 2022
йил якунлари билан ЯИМ 888,3 трлн.сўмни ва давлат бюджетига тушумларнинг (2022
трлн.сўмни ёки 18,5 млрд долл.) улуши 22,7 фоизни ташкил қилган.
Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт
вазирлигининг маълумотларига хуфиёна
иқтисодиёт улушини аниқлашда ягона методологик тартиб мавжуд эмас ва уни ҳисобини
юритмаслигини айтиб ўтди. Шу билан бирга унинг маълумотларига кўра бугунги кунда
Озарбайжонда норасмий иқтисодиётнинг улуши ЯИМ
нинг 8 фоизи (6,5 млрд долл.) даражасида
баҳоланмоқда. 2022 йил якунлари билан ЯИМ 133,8 млрд манатни, шундан солиқ
тушумларининг (27 млрд манат ёки 15,2 млрд долл.) улуши 20 фоизни ташкил қилган.
Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан норасмий иқтисодиётни
белгиловчи 9 та индикатор кўрсаткичлари (“барометр обеления экономики”) жорий қилиниб,
ҳар ой якуни билан муҳокама қилиб борилар экан. Маълумот учун: 2017 йилда Ҳалқаро
ташкилотлар ҳисоботларига кўра Озарбайжонда норасмий иқтисодиёт улуши 67 фоизни
ташкил қилиб, дунёда энг юқори ўринлардан бирида бўлган.
Қишлоқ
хўжалиги корхоналарини солиққа тортиш бўйича мамлакатимизда ер майдони 25
гектардан ортиқ бўлган фермер хўжаликлари қўшилган қиймат солиғи тўлайди (фойда
солиғидан озод қилинган). 25 гектаргача ер майдонига эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчилари эса айланмадан олинадиган солиқ (4%) ва ер солиғи (ернинг норматив
қийматидан 0,95%) тўлайди. Деҳқон хўжаликлари фақат ер солиғи тўлайди. Ўзбекистонда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариниг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 28 фоизни ташкил этади.
Озарбайжонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари
ер солиғидан ташқари барча солиқлардан озод этилган. 2022 йил якунларига кўра
Озарбайжонда қишлоқ хўжалиги соҳасининг ЯИМдаги улуши 5,1%ни ташкил этиб, 4,1 млрд
долл.га етган. 2020 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси
бўйича айланмани яшириш ва (ёки) камайтириб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда мазкур
сумманинг 6 фоизи миқдорида молиявий жарима қўлланилади (СК 58.15.
-
моддаси). Шунингдек,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аниқланган томорқа хўжалиги эгаларининг бир қисм
харажатларини қоплаш мақсадида электрон ҳисоб фактура расмийлаштирилган ҳолда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини реализация қилинган
тақдирда бюджетдан субсидия берилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
285
Бундан ташқари, савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича жисмоний шахсларга чакана савдо,
умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларидаги харид суммасининг 1 фоизи
миқдорида Республика бюджетидан қайтариб (кешбек) бериш жорий этилган. Бунда тўлов
солиқ шаклидан қатьий назар уларнинг барчаси учун бир хил тартибда кешбек тўланади. Бизда
чек берилмаслик ёки банк карталари орқали тўловларни қабул қилмаслик ҳолатлари
аниқланганда биринчи маротаба 5 млн сўм, икки ва ундан ортиқ маротаба содир этилганда 10
млн сўм молиявий жарима белгиланган.
Жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадларидан олинадиган
солиқ ва бошқа мажбурий ажратмалар таҳлил қилинганда иш ҳақи фондидан олинадиган
солиқларнинг умумий қиймати 24 фоизни, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
–
12 фоиз, ижтимоий солиқ –
12 фоизни ташкил этади. Жисмоний шахсларнинг даромади бўйича
солиқ солинмайдиган минимум белгиланмаган. Мажбурий тиббий суғурта ва ишсизлик
суғуртаси тизимлари мавжуд эмас. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
тўловчиларининг сони 5,0 млн нафардан ортган.
Ўзбекистонда солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишда замонавий фискал
назорат чоралари ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Бунда маълумотлар таҳлилининг илғор
усулларидан фойдаланиш солиқ органларига катта ҳажмдаги маълумотларни самарали таҳлил
қилишга ёрдам беради. Бу уларга солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг қонуниятлари, эҳтимолий
ҳолатларини янада самаралироқ аниқлаш имконини беради. Фискал назоратда рискга
асосланган ёндашувлар қўлланилган бўлиб, ресурслар юқори хавфга эга бўлган тармоқлар ва
солиқ тўловчиларга қаратилган. Бу солиқ тўлашдан бўйин товлаш эҳтимоли кўпроқ бўлган
соҳаларга йўналтирилган аудит ва текширувларга устувор аҳамият беришга ёрдам беради.
Электрон касса аппаратлари каби электрон фискал қурилмаларни жорий этиш
транзакцияларни реал вақт режимида кузатишга ёрдам беради ва савдоларнинг аниқ қайд
этилишини таъминлайди. Бу сотишдан тушган даромадни манипуляция қилиш ва кам ҳисобот
бериш имкониятини камайтиради. Онлайн ҳисобот ва тўлов тизимларининг жорий этилиши
солиқ тўловчилар учун солиқ мажбуриятларини соддалаштиради. Бу уларга солиқ
декларациясини тақдим этиш, тўловларни амалга ошириш ва солиққа оид маълумотлардан
электрон кўринишда фойдаланиш имконини беради, маъмурий юкни камайтиради ва
шаффофликни оширади. Солиқ қонунчилигининг бажарилиши ва уларга риоя қилмаслик учун
жарималар солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олади. Ўзбекистон солиқ органлари
қатъий жазо чораларини қўллаш ва уларнинг ижросини таъминлаш орқали солиқ
тўловчиларни фирибгарлик билан шуғулланишдан қайтармоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистондаги замонавий фискал назорат чоралари солиқ
тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш учун илғор технологиялар, таваккалчиликка
асосланган ёндашувлар, ҳамкорлик ва қатъий назоратдан фойдаланади. Ушбу чора
-
тадбирлар
шаффофликни таъминлайди, қонунчиликка риоя қилишни яхшилайди ва мамлакатда адолатли
ва адолатли солиқ тизимини яратишга ёрдам беради.
Хулоса ва таклифлар.
Солиқ назорати тадбирлари натижасида (сайёр солиқ текшируви, солиқ аудити ва
бошқалар) корхоналар томонидан норасмий ишчи кучидан фойдаланаётганлиги аниқланган
тақдирда, корхонага нисбатан ҳар бир норасмий ишчиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 баробари миқдорида жарима қўлланилишини жорий қилиш, шунингдек ушбу корхонага 5
йил давомида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тендер ва
танловларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
Давлат божхона қўмитаси Республика ҳудудига импорт қилган ва божхона омборларидан
олиб чиқилган товарларнинг қайси субъектлар томонидан олиб чиқилганлиги тўғрисидаги
маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида (онлине) тақдим этиш мажбуриятини
юклаш. (Мавжуд тизимини такомиллаштириш ЕЕИСВО)
Адабиётлар
/
Литература
/Reference:
Абу Х., Орлова И.В. (2014) Сравнительный эконометрический анализ величины валового
регионального продукта в регионах Российской Федерaции//Современные наукоемкие
технологии. № 7, С, 9
-10.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
286
Гордеева С.С., Кочеров А.В.
(2014)
Анализ и формализaция динамики валового регионального
продукта в условиях экономической нестабильности //Вестник Челябинского государственного
университета. № 15. С. 102
-107.
Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
-
Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи.
-
640 б.
Нещадин А., Кашин В. (2013) Динамика развития валового регионального продукта регионов
РФ // Ощество и экономика. № 6 С. 157
-170.
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда
соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб
-
қувватлаш сиёсати // Экономика и
финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli
-imtiyozlari-or-ali-
i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.
Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб
-
қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш
орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91
-95.
Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-2022
йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар, 10(5), 325
-330.
Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш
масалалари. Economics and education, 24(1), 334
-339.
Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия
бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные
тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88
-89.
Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6
-2), 99-100.
Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг
ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы
(Узбекистан), (10 (146)), 47
-56.
Панкова С.В., Цыпина А.П. (2015) Моделирование влияния социально
-
экономических
факторов на валовой региональный продукт //Вестник Оренбургского государственного
университета.. №13. С. 243
-248.
