Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
261
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШДА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ
НАТИЖАВИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Шержонов Шержон Алижан ўғли
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси
Аннотация.
Мазкур мақолада ижтимоий ҳимоя тизимини яхшилашда бюджте
маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари тадқиқ этилган. Жумладан, маҳаллий ва
хорижий олимларнинг бу борадаги илмий ишлари ўрганиб чиқилган. Давлат бюджети
маблағлари ижроси таҳлил қилинган ва бюджет тизимида ижтимоий соҳа харажатларининг
натижавийлигини таъминлашда натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни қўллаш
йўллари кўриб чиқилган. Хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Калитли сўзлар:
ижтимоий ҳимоя, натижага йўналтирилган бюджетлаштириш,
давлат бюджети, аҳолининг турмуш даражаси, ижтимоий таъминот, ижтимоий нафақалар,
ижтимоий соҳа, пенсия таъминоти.
ПУТИ ОБЕСПЕЧЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ БЮДЖЕТНЫХ СРЕДСТВ ПРИ
СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ СИСТЕМЫ СОЦИАЛЬНОЙ ЗАЩИТЫ
Шержонов Шержон Алижан угли
Банковско
-
финансовая академия Республики Узбекистан
Аннотация.
В данной статье рассматриваются вопросы эффективного использования
бюджетных средств при совершенствовании системы социальной защиты. В частности,
изучены научные работы отечественных и зарубежных учёных по этому поводу.
Проанализировано исполнение средств государственного бюджета и рассмотрены пути
применения бюджетирования, ориентированного на результат, в обеспечении эффективности
расходов социальной сферы в бюджетной системе. Сформулированы выводы и предложения.
Ключевые слова:
социальная защита, бюджетирование, ориентированное на результат,
государственный бюджет, уровень жизни населения, социальное обеспечение, социальные
выплаты, социальная сфера, пенсионное обеспечение.
WAYS TO ENSURE THE EFFECTIVENESS OF BUDGET FUNDS WHILE IMPROVING
THE SOCIAL PROTECTION SYSTEM
Sherjonov Sherjon Alijan ugli
Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
This article discusses the issues of effective use of budget funds when improving the social
protection system. In particular, the scientific works of domestic and foreign scientists on this matter have
been studied. The execution of state budget funds is analyzed and ways of using result-oriented budgeting
to ensure the efficiency of social sector expenditures in the budget system are considered. Conclusions and
proposals are formulated.
Keywords:
social protection, results-oriented budgeting, state budget, standard of living of the
population, social security, social payments, social sphere, pensions.
VI SON - OKTABR, 2023
UO‘K
: 336.57
261-269
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
262
Кириш.
Ўзбекистонда бюджет сиёсатининг номарказлашуви, бюджетни режалаштиришнинг
либераллашуви ва давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш зарурати
бюджет ташкилотларида молиявий мустақилликни талаб этади. Бу эса, бюджет харажатларини
режалаштиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг замонавий тамойилларини
жорий этиш ҳаётий зарурий омилга айланишига замин ҳозирлайди. Шунингдек,
мамлакатимизда бюджет харажатларини режалаштиришда натижага йўналтирилган
бюджетлаштиришнинг жорий
-
оралиқ
-
якуний мақсадларини акс эттирадиган инфратузилмани
шакллантириш, давлат айрим функцияларини оптималлаштириш, бюджетлаштириш
жараёнининг шаффофлиги ошиши ва натижавийлик мезон кўрсаткичларини ишлаб чиқишни
тадқиқ этишнинг долзарблигини
кўрсатиб беради
Адабиётлар шарҳи.
Нобел мукофоти совриндорлари Банерджи, Дюфло ва Кремер (Press release, 2019)
“Камбағалликни
бартараф этиш” мавзусида олиб борган тадқиқотлари бўйича эътироф
этилдилар. Уларнинг хулосаларига кўра, камбағалликни бартараф этишда таълим ва соғлиқни
сақлаш соҳасининг аҳамияти бирламчи эканлиги қайд этилади. Хулоса қилиб айтганда,
мамлакат миқёсида камбағалликка қарши курашда ижтимоий хизматлар сифатини
мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилиши, бунда бюджет маблағлари натижавийлигини
таъминлаш айни муҳим аҳамиятга
эга.
Федулова (2011) натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш
муаммоларини тадқиқ
этади. Хусусан, қуйидаги шарт
-
шароитларни яратиш орқали мавжуд
муаммоларни бартараф этиш мумкинлигига эътибор қаратади:
−
мамлакатни ўрта иқтиқболли даврда ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши давлат
дастурлари устувор йўналишларини амалга оширишни таъминлашда мақсад, вазифа ва
фаолият натижаларини белгилаш;
−
харажатлар мажбурияти тўлиқ қийматини баҳолаш методларини шакллантириш ва
қабул қилиш;
−
бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигидан бюджет ташкилотларининг
мотивациясини таъминлаш;
−
бюджет маблғларини тақсимлашнинг рақобат тамойилларини қабул қилиш;
−
бюджет ташкилотларининг бюджет маблағларидан фойдаланиш натижаларини
баҳолаш методларининг мавжудлиги ва қўлланилиши.
Проф. Атаниязов ҳам ўзининг фикрларини келтириб ўтади. мактаб таълимида НЙБни
қўллашда иқтисодий самарадорлик, натижавийлик ва бюджет харажатларининг самарадорлиги
каби индикаторларга эътиборни қаратади (Манжула, 2021)
Тадқиқот методологияси.
Диссертация ишида илмий абстракциялаш, мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил,
монографик тадқиқот, маълумотларни гуруҳлаш, таққослаш каби усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Давлат бюджети мамлакатда ижтимоий
-
иқтисодий вазифаларни бажариши учун зарурий
омил сифатида юзага келган. Давлат категориясининг пайдо бўлиши билан унинг зиммасидаги
вазифаларни бажарилишига бўлган талаб ҳам пайдо бўлган. Мазкур заруратнинг юзага келиши
эса давлат ғазнасидан маблағларни самарали ишлатишни таъминлайдиган усулларни жорий
этишни тақозо этади
.
1-
жадвал маълумотларини таҳлил қилиш орқали қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
-
давлат бюджети даромадлари 2018
-
2022 йилларда кескин ўсиш кўрсаткичларига эга
бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби сифатида аввало давлат бюджети харажатларининг кескин
ортганлигини яъни уларни молиявий таъминлаш учун маблағларни жамғариш лозимлигини
келтириш мумкин. Шу билан бирга солиқ сиёсатида амалга оширилган ислоҳотлар ва
мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам
бюджет даромадларни ошириш имконини яратмоқда;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
263
1-
жадвал
Давлат бюджети ижроси таҳлили, трлн. сўм
99
Кўрсаткичлар
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил
Даромад
79,1
112,2
132,9
164,7
202,0
Харажат
79,7
118,0
143,9
188,1
236,6
Фарқи
(+
профицит;
-
тақчиллик)
-0,6
-5,8
-11,0
-23,5
-34,6
Фарқларнинг
харажатларга
нисбатан улуши (%)
-0,8
-5,0
-7,6
-12,5
-14,6
-
давлат бюджети харажатлари хам 2018
-
2022 йилларда кескин ўсиш тенденциясига эга ва
бу бюджет даромадларидан кўпроқ ўсишни кўрсатмоқда. Давлат бюджети харажатлари 2018
-
2022 йилларда доимий ва юқори ўсишни кўрсатмоқда. Бунинг асосий сабаби мамлакатимизда
олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар шароитида инфратузилмани яхшилаш, аҳолини
қўллаб
-
қувватлаш ҳамда бюджет ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш бўйича катта
миқёсдаги ишлар амалга оширилаётганлигидир. Шу билан бирга 2020 йилда юз берган
пандемияга қарши
курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида давлат
бюджетидан катта ҳажмдаги харажатлар амалга оширилганлиги ҳам 2020 йилдаги кескин
ўсишга ўз таъсирини ўтказган. Бундан ташқари айнан пандемия туфайли бюджет
харажатларининг
самарадорлиги ва натижадорлиги долзарб масала эканлиги намоён бўлди.
Чунки пандемия шароитида бюджет харажатларининг ортиши аввало пандемияга қарши
курашиш ва салбий оқибатларини бартараф этиш учун йўналтирилган бўлсада, шу билан бирга
2020 йилга қадар амалга оширилган бюджет харажатларининг самарадорлиги ва
натижадорлигини белгилаш лозимлигини кўрсатиб берди.
-
бюджет даромадлари ва бюджет харажатлари миқдорининг фарқига эътибор берадиган
бўлсак 2018 йилда бюджет харажатлари бюджет даромадларидан ортиқ бўлган ва 2018
-2022
йиллар оралиғидаги энг кам 0,6 трлн.сўм миқдоридаги дефицит кузатилган бўлса, 2019 йилдан
бошлаб дефицит миқдори ортиб бормоқда. Бу 2018 йилда 0,6 трлн.сўмни ташкил қилган бўлса,
2022 йилнинг дастлабки маълумотларига кўра 34,6 трлн.сўмни
ташкил этади;
-
бюджет даромадлари ва харажатлари ўзаро фарқининг умумий бюджет харажатларига
нисбатан улушини кўрадиган бўлсак, улуш 2022 йилга келиб 14,6 фоизни ташкил
қилмоқда.Албатта бу ҳолатнинг асосий сабаблари юқорида таъкидлаб ўтилганидек 2020 йилда
юз берган пандемия бўлиб, унга қарши курашиш ва салбий оқибатларини бартараф этиш учун
амалга оширилган саъй харакатлар бюджет харажатларини оширган бўлса ўз навбатида
карантин қўлланилиши натижасида иқтисодиётдаги пасайиш бюджет даромадларини
камайишига ҳам сабаб бўлди.
Ҳозирги вазиятни янада чуқурроқ таҳлил қилиш учун давлат бюджет даромадлари ва
харажатлари миқдоридаги ўзгаришларни ўтган йилларга нисбатан улушини кўриб чиқиш
мақсадга мувофиқ бўлади, назаримизда.
1-
расм маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки 2022 йил давлат бюджети
даромадлари 2018 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсган бўлса харажатлар эса қарийб 3 баробарга
ортган. Бу орқали айтишимиз мумкинки 2018
-
2022 йилларда бюджет даромадлари ва
харажатлари кескин ўсиш тенденциясига эга бўлган.
Бюджет даромадлари ва харажатларининг бундай ўсиши аввало бюджет харажатларига
боғлиқ бўлиб, айнан бюджет харажатлари 2019 йилда кескин орта бошлади. Фикримизча, бунга
асосий сабаб давлат сиёсатидаги ўзгаришлар бўлиб, бюджет маблағлари асосан аҳолининг
турмуш даражасини яхшилаш ҳамда давлат ташкилотлари ходимларининг иш ҳақларини
ошириш орқали амалга ошмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий веб сайти маълумотлари
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
264
1-
расм. 2022 йил давлат бюджети даромадлари ва харажатлари кўрсаткичларининг
2018-
2021 йилларга нисбатан ўсиш улуши
100
Бизнингча. давлат бюджети харажатларининг бундай ортиши фонида давлат бюджети
тақчиллиги кузатилаётгани бугунги кунда давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги ва
натижадорлигини таъминлашга бўлган эхтиёжни долзарб зарурият даражасига олиб чиқади.
Шу ўринда давлат бюджети харажатларининг таркиби ҳамда миқдор жиҳатидан улардаги
ўзгаришларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки давлат бюджети
харажатлари таркибидаги ўзгаришлар бюджет маблағларидан самарали ва натижадор
фойдаланиш йўналишларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
2-
жадвал
Давлат бюджети харажатлари миқдорининг харажатлар таркиби
бўйича ўзгариши, трлн. сўм
101
№
Кўрсаткичлар
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
Жами харажатлар
79,7
118,0 143,9 188,1 236,6
шу жумладан:
1
Ижтимоий харажатлар:
42,7
63,5
74,2
92,6
117,7
2
Иқтисодиётга харажатлар
7,6
18,5
16,1
21,2
32,4
3
Марказлаштирилган инвестицияларни
молиялаштириш харажатлари
5,4
7,0
18,9
29,9
27,7
4
Давлат ҳокимияти, бошқарув органлари,
адлия, прокуратура ва суд органларини
ҳамда фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш
органларини сақлаш харажатлари
3,9
6,0
8,6
13,5
19,3
5
Бошқалар
20,2
22,9
26,1
31,0
39,5
2-
жадвал маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки, 2018
-
2022 йилларда давлат
бюджети харажатлари таркиби бўйича сезиларли ўзгаришларга юз тутмоқда. Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий веб сайти маълумотлари
.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий веб сайти маълумотлари
.
122,7
152,0
180,1
255,4
125,8
164,4
200,5
296,7
0,0
100,0
200,0
300,0
400,0
500,0
600,0
2021 йилга нисбатан
2020 йилга нисбатан
2019 йилга нисбатан
2018 йилга нисбатан
Бюджет даромади
Бюджет харажати
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
265
-
давлат бюджети харажатлари миқдори бўйича асосий ўринни ижтимоий харажатлар
эгаллаган. Ўзбекистон давлат бюджетининг ижтимоий йўналтирилганлигининг сабабларидан
бири аҳоли таркибида ёшлар улушининг юқори эканлигидир. Ҳусусан 2023 йил бошига 19
ёшгача бўлган яъни аҳоли сони қарийб 13,5 млн кишини ёки жами 36,0 млн.аҳолига нисбатан 38
фоизни ташкил қилмоқда. Бу эса ўз навбатида ижтимоий харажатлар таркибида бўлган таълим
харажатларини юқори бўлишига сабаб бўлади. Шу билан бирга соғлиқни сақлаш харажатлари
ҳам доимий ўсиб бориши кузатилади;
-
иқтисодиёт харажатлари миқдор жиҳатидан ўсиб бориш тенденциясини кўрсатмоқда.
Чунки мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар инфратузилмани яхшилаш
,
тадбиркорликни ривожлантириш каби катта маблағ талаб этувчи йўналишларда харажатлар
қилишни талаб қилади. Бундан ташқари ушбу харажат гуруҳи таркиби жуда кенг бўлиб,
пандемия даврида ҳам улар турлари ва
йўналишлари кенгайди;
- 2018-
2022 йилларда марказлашган инвестиция харажатлари ўсиш тенденциясига эга
бўлсада 2020 йилга келиб кескин ўсиш кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаблари сифатида
мамлакатимизда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш ҳусусан мактабгача
таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим
мактаблар билан таъминланганлик даражасини
ошириш ҳамда улар сифатини яхшилаш каби тадбирларга жуда кўп миқдордаги маблағ
йўналтирилмоқда;
-
давлат ҳокимияти, бошқарув органлари, адлия, прокуратура ва суд органларини ҳамда
фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш
органларини сақлаш харажатлари ҳам ўсиб бориш
кўрсаткичларига эга. Мамлакатда коррупцияга қарши курашиш ва ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишни таъминлаш учун давлат ҳокимият ва бошқарув органларининг кенгайиши
ҳамда уларда ишловчи ходимлар иш ҳақларининг оширилиши бу турдаги харажатларнинг
доимий ортиб боришига сабаб бўлган.
Умуман олганда тадқиқот мақсадлари учун ажратиб олинган харажат гуруҳлари бўйича
давлат бюджети харажатлари миқдор жиҳатидан ўсиб бормоқда.
Давлат бюджети харажатларининг миқдор жиҳатидан ўсиши умумий харажатлар ўсиши
фонида харажатлар сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тўлиқ тасаввур бермаслигини инобатга
олиб уларнинг умумий харажатлардаги улушини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади
.
2-
расм. Давлат бюджети харажатларининг умумий харажатлардаги
улуши тўғрисида маълумот
102
2-
расм маълумотларидан кўришимиз мумкинки, давлат бюджетидан амалга оширилган
харажатлар таркибининг умумий харажатларга нисбатан улушида секинлик билан бўлса ҳам
катта ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан, ижтимоий соҳа
ва бошқа харажатлар улуши камайиб
бормоқда ва иқтисодиёт, марказлашган инвестициялар, давлат ҳокимияти, бошқарув
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий веб сайти маълумотлари
.
54
54
52
49
50
25
19
18
16
17
10
16
11
11
14
7
6
13
16
12
5
5
6
7
6
-
10
20
30
40
50
60
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил
Ижтимоий соҳа
Бошқалар
Иқтисодиёт харажатлари
Марказлаштирилган инвестициялар
Давлат бошқаруви
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
266
органлари, адлия, прокуратура ва суд органларини ҳамда фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш
органларини сақлаш харажатлари улуши ортиб бормоқда.
Бу ҳолат айниқса 2019
-
2020 йилларда
яққол кўзга ташланмоқда.
Бизнингча, 2
-
расмдаги маълумотлардан бюджет харажатларининг ўсиши айнан
иқтисодиёт, марказлашган инвестициялар, давлат ҳокимияти, бошқарув органлари, адлия,
прокуратура ва суд органларини ҳамда фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш органларини
сақлаш харажатлари ҳисобига юз бермоқда. Фикримизча бюджет харажатлари таркибидаги бу
ўзига ҳос трансформация мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва 2020
йилдаги натижалар эса пандемиянинг таъсири остида юзага келмоқда.
Юқоридаги таҳлиллардан шуни айтишимиз мумкинки, харажатлар таркибидаги
ўзгаришлардан қатъий назар улар орқали эрилишадиган натижаларни белгилаш ва харажатлар
самарадорлигини ошириш асосий масала ҳисобланади. Бунинг учун харажатлар таркибининг
ҳусусиятларини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
3-
жадвал маълумотларини тахлил қилиш орқали қуйидаги хулосаларни алоҳида айтиб
ўтиш мумкин:
-
ижтимоий соҳа харажатлари таркибида маориф(таълим) харажатлари миқдори энг
юқори бўлиб, 2018
-
2022 йилларда кескин ўсиб бормоқда. Бунга асосий сабаб сифатида юқорида
айтиб ўтилганидек аҳолининг ёш таркибида таълим ёшидаги қисмининг кўплигидир. Шу билан
бирга 2018
-
2022 йилларда таълимнинг барча босқичларида яъни, мактабгача таълим, умумий
ўрта таълим, касб
-
хунар таълими ва олий таълимда педагог ҳодимларнинг иш ҳақларини
ошириш ҳамда таълим муассасаларида шарт
-
шароитларни яхшилаш учун катта миқдордаги
маблағлар йўналтирилмоқда;
-
соғлиқни сақлаш харажатлари миқдори хам ижтимоий соҳа харажатлари таркибида энг
юқори
иккинчи соҳа бўлиб, унга ажратилаётган маблағлар ортиб бормоқда. Пандемияга қадар
ҳам ушбу соҳага давлат бюджетидан катта миқдордаги маблағлар ажратилганлигига
қарамасдан бу маблағлар соҳани ривожлантириш учун етарли бўлмагани айнан пандемия
даврида маълум бўлди. Пандемия даврида мамлакитимизда соғлиқни сақлаш соҳасида
муаммолар кўзга ташланди. Бу эса бюджет харажатларини янада ошириш заруриятини юзага
келтирди;
-
ижтимоий таъминот ва нафақа харажатларидаги ўсиш ҳам сезиларли бўлиб буни
мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга бўлган эътибор ҳамда пандемия салбий
таъсирларини камайтириш учун амалга оширилган ишлар натижаси дейиш мумкин.
3-
жадвал
Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага харажатларнинг таркиби
таҳлили, трлн. сўм
103
№
Кўрсаткичлар
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
Ижтимоий соҳа харажатлари:
42,7
63,5
74,2
92,6
117,8
1
Маориф (таълим)
20,6
33,5
30,0
39,6
50,2
2
Соғлиқни сақлаш
9,6
15,0
19,4
23,3
27,3
3
Маданият ва спорт
1,3
2,4
2,3
3,6
4,3
4
Фан
0,4
0,7
0,8
1,1
1,5
5
Ижтимоий таъминот ва нафақалар
3,0
4,7
8,2
10,8
19,4
6
Аҳоли бандлиги даражасини ошириш
0,6
1,2
1,3
2,3
0,7
7
Уй
-
жойлар қуриш дастурини биргаликда
молиялаштиришда иштирок этаётган
банкларга кредит линияси
3,6
4,1
1,9
0,6
1,0
8
бошқа ижтимоий аҳамиятга эга
харажатлар
3,4
1,9
10,3
11,3
13,4
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий веб сайти маълумотлари
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
267
Давлат бюджетининг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишдаги ролини бахолаш бўйича
тадқиқот ўтказган Т.Ю.Манжула (2021) ўзининг тадқиқоти хулосаларида бюджет сиёсати ва
механизмлари орқали давлатнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатиш
мумкинлигини билдиради. Шу билан бирга у томонидан ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишнинг асосий муаммолари қаторида ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш ва
камбағалликни енгиб ўтиш тилга олинган.
Шу ўринда ижтимоий соҳа харажатлари таркибидаги харажат гуруҳларининг умумийдаги
улуши ўзгаришларини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
3-
расм маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки, 2018
-
2022 йиллар давомида
ижтимоий соҳа харажатлари таркибининг умумий харажатлардаги улуши ўзгаришлари
сезиларли даражада юз берган. Жумладан, таълим харажатларининг жами ижтимоий соҳа
харажатларидаги улушига эътибор қаратадиган бўлсак, 2018 йилда 48% ни ташкил этган бўлса,
2022 йилнинг дастлабки маълумотларига кўра 43% га қадар тушганлигини кўришимиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш харажатларининг жами ижтимоий соҳа харажатларидаги улуши 2018 йилда
22 фоизни ташкил этган бўлса
2022 йилга келиб 23 фоизга етган. Лекин миқдор жиҳатидан
қарийб 3 баробарга ортган. Маданият ва спорт соҳасига йўналтирилатган маблағларнинг жами
ижтимоий соҳа ҳаражатларидаги улушида катта ўзгаришлар юз бермаган бўлсада, ижтимоий
таъминот ва нафақалар улуши ортиб бормоқда. Бунга асосий сабаб сифатида иқтисодий
ислоҳотлар ва пандемия шароитида аҳолининг кам таъминланган қисмини қўллаб
-
қувватлаш
ҳисобланади. Хусусан пандемия даврида
Президентимизнинг қатор қарор ва фармонлари билан
аҳолининг кам таъминланган қисмини қўллаб
-
қувватлаш мақсадида минглаб оилаларга
ижтимоий нафақа тўлаш муддатлари узайтирилди ва улар сони оширилди.
3-
расм. Ижтимоий соҳа харажатлари таркибининг умумий харажатлардаги
улуши ўзгаришлари тўғрисида маълумот
104
Аҳоли бандлигини ошириш харажатлари ижтимоий соҳа харажатлари таркибида энг катта
ўсишни кўрсатаётган харажат гуруҳи ҳисобланади. Жумладан, 2018 йилда ушбу йўналиш учун
жами 570,0 млрд сўм йўналтирилган бўлса, 2020 йилга келиб бу 1,3 трлн сўмга етди.
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий веб сайти маълумотлари
.
48
53
40
43
43
22
24
26
25
23
3
4
3
4
4
1
1
1
1
1
7
7
11
12
16
1
2
2
2
1
9
6
3
1
1
8
3
14
12
11
0%
10%
20%
30%
40%
50%
60%
70%
80%
90%
100%
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил
Маориф (таълим)
Соғлиқни сақлаш
Маданият ва спорт
Фан
Ижтимоий таъминот ва нафақалар
Аҳоли бандлиги даражасини ошириш
Уй-жойлар қуриш бўйича банкларга кредит линияси
бошқа ижтимоий аҳамиятга эга харажатлар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
268
жараёнида бандликни таъминлаш асосий муаммолардан бири бўлаётганлиги бу харажатлар
улушини ошириш заруриятини юзага келтирмоқда. Шу билан бирга пандемия даврида
ишсизликни олдини олиш ва қисқартириш масаласи энг долзарб муаммолардан бирига
айланди. Хусусан,Россия Федерациясининг Ижтимоий сиёсат институти томонидан
тайёрланган “Обзор международной практики поддержки экономики и населения в условиях
борьбы с пандемией коронавируса в Армении, Великобритании, Германии, Дании, Испании,
Италии, Казахстане, Китае, Нидерландах, США, Финляндии, Франции, Швеции, Южной Корее,
Японии” номли хисоботи маълумотларига кўра, ўрганилган жами 15 та мамлакатнинг 9 тасида
жумладан, АҚШ, Германия, Франция, Финландия, Жанубий Кореа, Испания, Дания, Италия,
Қозоғистон
мамлакатларида пандемия даврида ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш
шартлари қайта кўриб чиқилган ҳамда ўзгартирилган.
Шунингдек, уй
-
жойлар қуриш дастурини биргаликда молиялаштиришда иштирок
этаётган банкларга кредит линияси харажатлари ҳам ижтимоий соҳа харажатлари таркибида
ўзининг доимий ўрнига эга бўлиб бормоқда. Чунки бу харажат орқали бир томондан аҳолининг
уй
-
жойга бўлган талаби қондирилса иккинчи томондан уй
-
жой қурилишини кенгайиши
сабабли иш жойларини ташкил этилиши орқали ишсизикни камайтириш имкони мавжуд.
Шунинг учун хам давлат бюджети харажатлари таркибида бу харажат
улуши доимий сақланиб
қолмоқда.
Бошқа ижтимоий аҳамиятга эга харажатлар деганда ижтимоий харажатларнинг юқорида
келтирилб ўтилган гурухларига кирмайдиган харажатлар назарда тутилган бўлиб, ушбу
харажат гуруҳи бўйича 2020 йилда катта ўсиш юз берганини кўришимиз мумкин. Бу асосан
Давлат бюджетидан бджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратилган субсидиялар
ҳисобига юзага келган ўсишдир. 2022 йилда ушбу мақсадлар учун жами 13,4 трлн сўм маблағ
йўналтирилган.
Умуман олганда ижтимоий соҳа харажатлари таркибий
ўзгаришларга юз тутмоқда ва
бугунги кунда ижтимоий соҳа харажалари деганда нафақат таълим ва соғлиқни сақлаш
соҳаларидан балки аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган қисмини қўллаб
-
қувватлаш бўйича турли йўналишларни қамраб олган ва амалда камбағалликни қисқартириш,
тадбиркорликни ривожлантириш
орқали иқтисодий ўсишга кўмаклашувчи, иқтисодий
ислохотларнинг салбий таъсирларини юмшатиш вазифаларини бажарувчи мураккаб харажат
гуруҳида айланган.
Юқорида амалга оширилган тахлиллардан қуйидаги хулосалар олиш мумкин:
-
давлат бюджети харажатлари миқдор жиҳатидан ортиб бормоқда ва 2018
-
2022 йилларда
бюджет тақчиллиги кузатилмоқда. Бизнингча бюджет тақчиллиги кузатилаётганлиги бюджет
харажатларининг натижадорлиги ва самарадорлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини
асослайди;
-
давлат бюджет харажатлари йўналишларининг умумий харажатлардаги улушида
ўзгаришлар юз берган. Буни ижтимоий соҳа харажатдари улушининг камайиши ва
иқтисодиётга харажатлар ва марказлашган инвестиция харажатлари улушининг ортиши билан
изоҳлаш мумкин;
-
ижтимоий соҳа харажатлари таркибида
ҳам катта ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан
таълим ва соғлиқни сақлаш харажатларининг хам ижимоий соҳа харажатларидаги улуши
камайиб бормоқда ва кам таъминланган аҳолини қўллаб
-
қувватлаш, бандкликни таъминлаш
каби йўналишлар улуши ортиб бормоқда. Албатта бунга амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотлар ва пандемия катта таъсир ўтказган.
Хулоса ва таклифлар.
Бизнингча. давлат бюджети харажатларининг бундай ортиши фонида давлат бюджети
тақчиллиги кузатилаётгани бугунги кунда давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги ва
натижадорлигини таъминлашга бўлган эхтиёжни долзарб зарурият даражасига олиб чиқади.
Умуман олганда ижтимоий соҳа харажатлари таркибий ўзгаришларга юз тутмоқда ва
бугунги кунда ижтимоий соҳа харажалари деганда нафақат таълим ва соғлиқни сақлаш
соҳаларидан балки аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган қисмини қўллаб
-
қувватлаш бўйича турли йўналишларни қамраб олган ва амалда камбағалликни қисқартириш,
тадбиркорликни ривожлантириш орқали иқтисодий ўсишга кўмаклашувчи, иқтисодий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
269
ислохотларнинг салбий таъсирларини юмшатиш вазифаларини бажарувчи мураккаб харажат
гуруҳида айланган.
Бизнингча, натижага йўналтирилган бюджеташтириш тизимини жорий этиш бир
тарафдан миқдор жиҳатидан осон бўлса бошқа томондан яъни сифат жиҳатидан мураккаб
ҳисобланади. Чунки миқдор жиҳатидан белгиланиши мумкин бўлган энг муҳим кўрсаткич бу
мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш
бўлса, бу жараёнга сифат жиҳатидан бирор натижаларни белгилаш хозирги жойлар сонидаги
дефицит шароитида мураккаб бўлади.
Фикримизча олий таълим соҳасида уни молиялаштириш манбасидан қатъий назар
натижадорлик кўрсаткичларини белгилаш бутун ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишга
қўйилган натижадорлик кўрсаткичлари
ҳисобланади.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, соҳага давлат бюджетидан йўналтирилаётган маблағлар айниқса 2020
йилда пандемия сабабли кескин ортди. Лекин юқоридаги таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки
соҳага йўналтирилаётган маблағлар кўп ҳолларда муаммонинг ечими бўлмасдан фақатгина
“вақтдан ютиш”га хизмат қилмоқда. Албатта маблағ ажратилиши билан жорий муаммоларни
ечиш мумкин лекин стратегик ва тизимли муаммолар масалан ходимлар етарлилиги ва сифати
каби муаммоларни ечиш учун маблағ билан бирга вақт ҳам талаб этилади. Бундан ташқари
аксарият ҳолларда тизимли муаммолар қаторида қамров, бино ва воситалар қувватининг
етарлилиги каби бирламчи муаммолар ҳам борки уларни ҳал этиш учун албатта катта
миқдордаги маблағлар талаб этилади.
Умуман олганда давлат бюджетидан маблағлар ажратишнинг ўзи билан кутилган натижаларга
эришиб бўладими деган савол ҳар доим кун тартибида туриши керак. Чунки одатда маблағлар
айниқса бюджет маблағлари доимо чегараланган бўлади ва уни доимий ошириб боришнинг
имкони йўқ. Бундай ҳолларда халқаро тажрибада натижага йўналтирилган бюджетлаштириш
тизимидан фойдаланилади.
Натижага йўналтирилганлик муайян харажатнинг натижаси бўлишинигина англатиб
қолмасдан аввало шу фаолиятнинг мақсадларини аниқлашни назарда тутади. Бу орқали соҳа ва
унинг асосий мақсадлари аниқланади ҳамда шу мақсадларга эришиш учун инфраструктурани
яратиш лозим бўлади. Бундай таҳлиллар натижасида соҳа ва тармоқлар фаолиятининг ўзаро
“кесишма”лари кўзга ташланади. Худди юқорида айтиб ўтганимиздек олий таълимнинг
мактабгача ва умумий таълимдаги ўрни каби улар бир
-
бири билан чамбарчас боғланиб кетади.
Бундай ҳолларда натижага йўналтирилганлик комплекс муҳокама қилиниши лозим бўлади.
Aдабиётлар/Литература/R
eference:
Press
release:
(2019)
The
Prize
in
Economic
Sciences
https://www.nobelprize.org/prizes/economic-sciences/2019/press-release/
Интернет манба: (2021) Институт социалной политике НИУ ВШЭ “Обзор международной
практики поддержки
экономики и населения в условиях борьбы с пандемией коронавируса в
Армении, Великобритании, Германии, Дании, Испании, Италии, Казахстане, Китае, Нидерландах,
США, Финляндии, Франции, Швеции, Южной Корее, Японии”.
. Мурожаат қилинган
сана 07.03.2021йил.
Манжула Т.Ю. (2021) “Роль Государственного бюджета в социально
-
экономическом
развитии государства” Интернет манба:
. Вестник Евразийской науки,
Мурожаат
қилинган сана 11.03.2021йил.
Федулова С.Ф.
(2011)
Проблемы внедрения бюджетирования, ориентированного на
результат//Вестник Удмуртского Университета,
-
№1. –
С.97
-104.
