ФУРАДРАЗОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ ЮССХ УСУЛИДА ТАҲЛИЛИ

Аннотация

Юқори самарали кўп компонентли дори воситаларини ишлаб чиқиш замонавий фармациянинг асосий амалий вазифаларидан бирига кириб, уларнинг сифат ва миқдорий таркибини аниқ учун муқобил таҳлил усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Турли ҳил табиатдаги моддаларни ўз ичига олган кўп компонентли дори моддаларни таҳлил қилиш одатда маълум қийинчиликлар билан боғлиқ

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2021
inLibrary
Google Scholar
f
299-300
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Юнусхожиева, Н., & Хусаинова, Р. (2025). ФУРАДРАЗОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ ЮССХ УСУЛИДА ТАҲЛИЛИ. Евразийский журнал академических исследований, 5(10(MPHAPP), 299–300. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/ejar/article/view/138403
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Юқори самарали кўп компонентли дори воситаларини ишлаб чиқиш замонавий фармациянинг асосий амалий вазифаларидан бирига кириб, уларнинг сифат ва миқдорий таркибини аниқ учун муқобил таҳлил усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Турли ҳил табиатдаги моддаларни ўз ичига олган кўп компонентли дори моддаларни таҳлил қилиш одатда маълум қийинчиликлар билан боғлиқ


background image

299

Volume 5, Issue 10: Special Issue
(EJAR)

ISSN: 2181-2020

MPHAPP

THE 6TH INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL
CONFERENCE

MODERN PHARMACEUTICS: ACTUAL

PROBLEMS AND PROSPECTS

TASHKENT, OCTOBER 17, 2025

in-academy.uz

ФУРАДРАЗОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ ЮССХ УСУЛИДА ТАҲЛИЛИ

Н.Э. Юнусхожиева

Р.А. Хусаинова

Тошкент фармацевтика институти, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси

e-mail: nigora.yunuskhojiyeva@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.17335184

Мавзунинг долзарблиги:

Юқори самарали кўп компонентли дори воситаларини ишлаб

чиқиш замонавий фармациянинг асосий амалий вазифаларидан бирига кириб, уларнинг сифат
ва миқдорий таркибини аниқ учун муқобил таҳлил усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга
эга. Турли ҳил табиатдаги моддаларни ўз ичига олган кўп компонентли дори моддаларни
таҳлил қилиш одатда маълум қийинчиликлар билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда юқори самарали
суюқлик хроматографияси (ЮССХ) усули мураккаб таркибли дори воситаларини таҳлил
қилишнинг асосий усулларидан биридир. Тадқиқот ишимизда фурадонин, метронидазол ва
дротаверин асосида олинган мураккаб таркибли цистит касалликларида қўлланиладиган
“Фурадразол” капсуласи ишлаб чиқилган бўлиб, унинг сифатини баҳолашда ИҚ- ва УБ-
спектрофотометрик усуллардан фойдаланилган. Лекин айрим камчиликларни ҳисобига
миқдорини аниқлашда бу усулларда етарлича аниқ натижалар олиш имконияти бўлмади.

Тадқиқотнинг мақсади:

“Фурадразол” капсуласи таркибидаги фурадонин,

метронидазол ва дротаверин дори моддаларни аниқлаш учун ЮССХ усулида таҳлил олиб
бориш ва муқобил шароитларни ишлаб чиқиш.

Материаллар ва тадқиқот усуллари.Ю

ССХ усулида таҳлил олиб бориш учун

қуйидаги шароит танланди: хроматограф - Shimadzu (АQSh) LC -2030, заррачалар ўлчами 5
мкм бўлган Zоrbаx Eclipse XDB-C18 сорбент билан тўлдирилган, 4,6

150 мм ўлчамдаги

колонкада амалга оширилди. Қўзғалувчи фаза ацетонитрил (А) ва бuffер эриtма pH 3 (Б),
градиент режимида бажарилди.


1-расм. “Фурадразол” капсуласи хроматограммаси

Натижалар:

1-расмда келтирилган хроматограммадаги маълумотларни стандарт

эритмалар хроматограммаси билан солиштирилганда метронидазол ушланиш вақти 2,247
дақиқани ташкил этди, миқдори -98,75%, дротоверин гидроҳлорид ушланиш вақти 9,292
дақиқани ташкил этди, миқдори 101,11 % ва фурадонинни ушланиш вақти 3,256, миқдори
эса 101,4 % ташкил қилди.


background image

300

Volume 5, Issue 10: Special Issue
(EJAR)

ISSN: 2181-2020

MPHAPP

THE 6TH INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL
CONFERENCE

MODERN PHARMACEUTICS: ACTUAL

PROBLEMS AND PROSPECTS

TASHKENT, OCTOBER 17, 2025

in-academy.uz

Хулоса.

“Фурадразол” капсуласи таркибидаги асосий таъсир қилувчи моддаларни

идентификациялаш ва миқдорини аниқлаш учун ЮССХ услуби ишлаб чиқилди ва бу услуб
дори воситасиниг фармакопея мақоласига киритилиши учун замин бўла олади.