Barcha maqolalar

19-25 92 0

Янги давр вьетнам новелласи шаклланиш контекстида фам зюи тоннинг ижоди

Nozimaxon Abdurashidova

Мазкур мақола Янги давр Вьетнам новелласининг шаклланиш ва ривожланиш тамойилларига  асосланган.  Унда  биз  XX  аср  бошларида  Вьетнам  новелласи,  хусусан,  Фам  Зюи  Тон  қаламига мансуб  бир  нечта  новеллаларнинг  ўзига  хос  жиҳатларини  кўришимиз  ҳамда  ёзувчи  ижодида  янги йўналишлар билан яқиндан танишишимиз мумкин. Шунингдек, новеллаларни таҳлил қилиш жараёнида, ёзувчи  ҳар  бир  асари  орқали  Вьетнамнинг  маънавий  ва  маданий  қадриятларини,  анъаналарию  урфодатларини чиройли ва моҳирона тасвирлашга ҳаракат қилганлиги яққол кўзга ташланади. Адабиий алоқалар фаол ҳаракат қилаётган шароитда ҳар бир халқ, ҳар бир миллат учун таъсирлар можаросида  ўзлигини  сақлаб  қолиш  ўта  муҳим  масаладир.  Чунки  ана  шундай  умумжаҳон  адабий алоқалар  таъсири  натижасида  Вьетнам  новелласига  Ғарбда  пайдо  бўлган  адабий  йўналишлар  ва оқимлар бадиий тафаккур доирасида катта таъсир кўрсатди. Шу аснода XX аср иккинчи ярмида ижод қилган  Вьетнам  ёзувчиси  Фам  Зюи  Тон  замонавий  оқим  ва  бадиий  ифода  услубларидан  оқилона фойдаланган  ҳолда  Вьетнам  халқининг  ўзига  хос  дунёқараши,  миллий  хусусиятлари,  турмуш  тарзи, қадриятлари ҳаттоки диний ўй-фикрларининг аҳамиятли жиҳатларига мутаносиб бўлган янги ҳикоя ва новеллалар яратган илк ёзувчилардан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада Фам Зюи Тоннинг бир нечта ҳикоялари мисоллар ёрдамида таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ижодий метод ва йўналишларнинг хилма-хиллиги ҳамда ижодкор услубининг ўзига хослигини янада очиб беради. Зеро, ҳар бир  асарда  тасвирланган  ҳаёт  манзаралари,  инсонлараро  муносабатлар,  уларнинг  диологлари, шунингдек, ёзувчининг ўзига хос бадиий услуби жуда табиий ҳамда самимийлиги билан ажралиб туради. Янги давр Вьетнам новелласининг шаклланиш ва ривожланиш тамойилларини ўрганиш бизга ўша давр,  яъни  ХХ  аср  биринчи  яримида  Вьетнам  адабиётидаги  ўзгаришлар,  адабий  жараёндаги янгиланишлар,  анъанавий  реализм  ва  романтизмнинг  ўзгача  тус  олиши,  янги  кўринишлари  ва тамойилларини аниқлашга, тушунишга, ҳамда уларни бир-биридан ажрата билишга ёрдам беради, адабий муҳитни тасаввур қилишга имкон яратади.

68-78 163 0

Яман инқирози: ички ва ташқи омиллар

Aziz Xudoyberdiev

Мақолада Ямандаги замонавий инқирозни келтириб чиқарган сабаблар, ички ва ташқи омиллар кўриб чиқилган. Яманнинг буюк давлатлар манфаатлари тўқнашган нуқта эканлиги унинг Европани Ҳинд океани билан боғлайдиган муҳим стратегик денгиз йўлида жойлашганлиги билан изоҳланади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида ташқи омиллар билан бир қаторда, Яманнинг ўзида Шимол ва Жануб ўзаро келишмовчиликлар туфайли иккига бўлиниб кетганлиги ёритиб берилган. 1990 йилда Яманнинг қайта бирлаштирилишидан сўнг, бирлаштириш шартларидан норози бўлган кучларнинг фаоллашуви кузатилиб, бу ҳаракатлар янги фуқаролар урушининг бошланишига олиб келгани қайд этилади. Мақолада асосий эътибор ХХ аср охирларидан Яман ҳаётида сиёсий диний омил ҳам қўшилганига қаратилган, яъни шимолдаги зайдийлар йўналишидаги шиалар ва жанубдаги суннийлар ўртасидаги қарама-қаршилик кучайди. Ямандаги ваххобийликнинг сиёсий ҳамда ғоявий куч сифатида ёйилиши, “Арабистон яриморолидаги Ал-Қоида”га асос солиниши мамлакатдаги шундоқ ҳам оғир аҳволни янада чуқурлаштириб юборганига эътибор қаратилди. “Хусий”-зайдийлар диний ҳаракатининг “Араб баҳори” тўлқинида ҳарбий-сиёсий кучга айланиши жараёни, унинг собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари билан иттифоқда нафақат 2015 йил январ ойида Санада ҳокимиятни эгаллагани, балки шу билан бирга, ўз мавқеини Аденгача кенгайтиришга эришгани таҳлил қилинади. Мақолада асосий урғу 2015 йил мартдан Ямандаги можаронинг Сауд коалицияси (Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания, Қувайт, Марокаш, Қатар, Судан, БАА ва Миср)нинг Абд Раббо Мансур Хадининг қувиб чиқарилишида Президент тарафида туриши билан ҳамда қурол кучи билан хусийларнинг Аден ва Баб ал-Мандеб бўғозидан чиқиб кетишга мажбур қилиниши билан халқаро хусусият касб этганига қаратилган. Охирги вақтларда АҚШ сиёсатида Сауд коалициясини қўллаб-қувватлаш борасида қандай ўзгаришлар содир бўлганлиги қайд этиб ўтилган. Эроннинг Ямандаги роли ва унинг тадқиқотчилар ўртасида турли баҳс-мунозараларга олиб келувчи хусийлар билан алоқалари кўриб чиқилади. Сўнгги воқеалар таҳлили асосида Сауд коалицияси олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлар Яманнинг ягона давлат сифатида барҳам топишига олиб келиши мумкин деган хулосага келинди. Давом этиб келаётган қуролли можаро ҳамда сиёсий ечим топишга уринишларнинг натижасизлиги Яманда тинчлик ўрнатишни кейинга суради. 

3-13 130 0

Юксак салоҳиятли ташкилотчи ва раҳбар

Abdurahim Mannonov

Ўзбекистонда  Шарқшуносликнинг  ХХ  аср  60-йилларидан кейинги  тараққиёт  даврлари ҳақида гап кетганда кўз олдимизда энг аввало, аллома устоз, улкан шарқшунос олим, моҳир педагог, истеъдодли таржимон, шоир ва адиб, юксак салоҳиятли ташкилотчи-раҳбар Шоислом Маҳмудович Шомуҳамедовнинг (1921-2007) табаррук сиймолари гавдаланади. Устознинг  шарқшунослик  дунёсига  илк  қадамлари  Ўрта  Осиё  давлат  университети (Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқ факультетига ўқишга кирган 1947 йилдан бошланади.

3-7 89 0

Эрон-афғон филологияси кафедрасининг юз йиллиги: ўтмиши, ҳозири ва келажаги

Ahmadjon Quronbekov
Ўзбекистонда эроний тиллардан форс тилини ўрганиш IX асрдан, сомонийлар сулоласи Бухорони пойтахт қилиб, форсий-дарий тилини “сарой тили” деб эълон қилган даврдан бошланган. Бу ўлкада форс тилининг бунчалик кенг ёйилиши бир неча омилларга эга. Сомонийлар салтанати Мовароуннаҳр, Хуросон ва ҳозирги Эрон қаламравини ўз ичига олган. Бу даврда шоирлардан Рудакий, Дақиқий, Қатрон, Фирдавсий ва Анварий, Шаҳид Балхий ҳамда бошқа кўплаб шоир ва ёзувчилар форс тилида ижод қилишган.
269-286 106 0

Эрон яҳудий жамияти: Эрон Ислом Республикаси режими остида мавжудликнинг иккиланиши

Vladimir Mesamed

Эроннинг  яҳудийлар  жамоаси  бугунги  кунда  Яқин  Шарқдаги  энг йирик  жамоадир.  Ушбу  минтақадаги  кўплаб  бошқа  яҳудий  жамоалари  асрлар давомида  мусулмонлар  ва  яҳудийлар  ўртасида  яшашнинг  рамзи  бўлган  ўз  ҳаётларини  тугатдилар.  Аммо,  Эрон  Ислом  Республикасида  яҳудийлар  ҳозирги  кунда ҳам мавжуд ва турли хил ҳисоб-китобларга кўра 16-18 минг кишидан иборат. Яқин Шарқ исломлаштирилишидан олдин ҳам Эрон яҳудийлар  жамоасининг энг муҳим марказларидан  бирига  ҳисобланарди.  Ислом  даврида  мусулмон  бўлмаган  озчиликларнинг аҳволи умумий мусулмон ҳуқуқий меъёрлари асосида белгиланишш бошланди. Эронлик яҳудийларнинг аҳволи кескин равишда ўзгарди. Сафавийлар (1502-1736) даврида  шиялик  Эроннинг  давлат  дини  деб  эълон  қилинди.  Кажар  ҳукмронлиги даврида  (1796-1925)  диний  ва  ижтимоий  чекловлар  кунлик  ҳақиқат  бўлиб  қолди. 20-аср Эрон яҳудийлари учун чинакам инқилобий бўлиб чиқди. 1905-1911 йиллардаги конституциявий  инқилоб  Эрон  парламентида  вакиллик  ҳуқуқини  олган  барча динларнинг, шу жумладан яҳудийларнинг тенглигини эълон қилди. Аммо Эрон яҳудийлари учун мамлакатни бутунлай исломлаштириш сиёсати ва янги  тузилмаларни  тубдан  қайта  қуриш  билан  бошқариладиган  янги  шартларга мослашиш қийин бўлиши аниқ эди.

214-224 80 0

Эрон таълим тизими: тарихи, ривожланиш босқичлари ва ўзига хос хусусиятлари

Dilshoda Xojimuratova

Ушбу мақолада муаллиф минтақада ўз ривожланиш тарихига эга бўлган Эрон давлатининг таълим тизими, унинг тарихий босқичлари ва ўзига хос жиҳатларини турли манбалар таҳлили асосида ёритиб беришга  ҳаракат қилган. Муаллиф  асосан  хорижий  манбалардан  фойдаланган  ҳолда  Эроннинг  таълим тизимида турли даврларда амалга оширилган ислоҳот ва модернизация ишларини ҳаққоний  тарзда  таҳлил  қилишга  ҳаракат  қилди.  Эрон  давлати  ҳаётида  1979 йилда  содир  бўлган  инқилоб  жуда  муҳим  ўрин  эгаллайди.  Шу  сабабли  мақолада таълим  тизими  икки  даврга:  инқилобга  қадар  ва  инқилобдан  кейинги  ҳолатлар бўйича  солиштириб  ўрганилди.  Натижалар  турли  жадваллар  асосида  аниқ  очиб беришга  ҳаракат  қилинди.  Таълим  тизими  мактабгача  таълим,  ўрта  мактаб, профессионал  мактаб  ва  ундан  кейинги  таълим  босқичларига  бўлинган  тарзда ёритиб  берилди.  Ҳар  бир  босқичда  амалга  оширилган  ислоҳотлар  қисқа,  аммо мазмунли равишда ёритиб берилди. Ислоҳотларнинг натижалари таҳлил қилинган ҳолда хулосалар ишлаб чиқилди. Эрон давлатида таълим тизимининг ўзига хос томонлари аниқланди ва Ўзбекистон шароитида ҳам улардан фойдаланиш истиқболлари  кўриб  чиқилди.  Таълим  тизимидаги  гендер  жараёнларига  ҳам  эътибор берилган  ҳолда,  мактабдаги  иккига  бўлиб  ўқитиш  тизимининг  самарали  томонлари ҳамда камчиликлари очиқланди. Мамлакатда инқилобдан кейинги ўзгаришлар, таълим  тизимининг  исломийлаштирилиши  ва  унинг  таълим  сифатига  таъсири очиб  беришга  ҳаракат  қилинди.  Хулоса  қисмида  таҳлил  жараёнида  олинган натижалар  тизимлаштирилди  ва  тартибланди.  Ўзбекистон  шароитида  бу давлатнинг таълим тизимининг қайси жиҳатларини амалиётга олиш мумкинлиги таклифлари бериб ўтилди. Муаллиф мақолани ёзишда қиёсий таҳлил, статистик маълумотлардан фойдаланиш каби усуллардан фойдаланган ҳолда ўз хулосаларини ишлаб чиқиш ва далиллашга ҳаракат қилди.

132-140 175 0

Эрон Ислом Республикаси таълим тизимининг хусусиятлари: ҳолати ва ривожланиш истиқболлари

Shaislom Akmalov

Мақола  Эрон  Ислом  Республикаси  таълим  тизимининг  тарихий эволюцияси ва ривожланишини таҳлил қилиш йўлидаги уринишдир.  Шу билан бирга 1979 йилда Эронда амалга оширилган “ислом инқилоби”дан кейинги бу соҳага оид жараёнларни ёритишга ҳам урғу берилиб, масала олий ўқув юртларининг ЭИРнинг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ролига эътибор қаратиш кесимида қараб чиқилди

141-151 57 0

Эрон Ислом Республикаси ички ва ташқи сиёсатида диний уламоларнинг роли

Shuhrat To'xtiyev

Мақолада  Ислом  инқилоби  ва  монархия  тузуми  ағдарилганидан сўнг Эрондаги ижтимоий-сиёсий ҳаётда ислом динининг ўрни ёритилган. Зеро, шиа уламолари  давлат  тепасига  келганида  ислом  динининг  сиёсий  ва  мафкуравий соҳаларга таъсири ошди.

86-88 69 0

Эрон ва Афғон тилшуносларининг грамматик асарларида сўз туркумлари таснифи масаласи

Hilola O'ktamova
Мақолада ХХ асрда Эрон ва Афғонистонда машҳур тилшунослар томонидан яратилган, форс ва дарий тиллари грамматикасига бағишланган асарларда келтирилган сўз туркумларини таснифлаш бўйича билдирилгантилшуносларнинг фикрлари қиёсий таҳлил қилинди.
12-18 121 0

Эрдона даврида қўқон хонлиги ва хитой ўртасидаги муносабатлари

Sherali Qo'ldoshev

Ушбу мақолада ўзбек давлатчилигида ўз ўрнига эга бўлган Қўқон хонлигининг Хитойнинг ҳукмрон сулоласи манжурлар империяси (1644–1911) билан дастлабки  сиёсий-дипломатик  алоқалари  1759  йилнинг  ўрталаридан,  яъни  Қўқон ҳукмдори Эрдона даври (1753–1763)дан бошланганлиги ҳақида сўз боради. Эрдонанинг кучли дипломатик қобилияти туфайли икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар  ривожланган.  Ушбу  масалани  ўрганиш  Ўзбекистон  тарихи  учун  муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

84-95 77 0

Энергетика хавфсизлигинингхалқаросиёсий муаммолари

Oqliddin Alimov

Мазкур  мақолада  бугунги  энергетик  вазият  ва  халқаро  энергетика хавфсизлигини таъминлаш масалалари, замонавий босқичда энергетика хавфсизлиги муаммоларининг хусусиятлари ва унинг халқаро муносабатларга таъсири, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг сиёсий-ҳуқуқий, институционал асослари, давлатларнинг  энергетика  ҳамкорлиги  ва  дипломатияси,  энергия  ресурслари  манбаларини диверсификациялаш масалалари, бугунги кунда энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб  масалалар  ёритилган.  Шунингдек,  яқин  ўн  йиилликларда  халқаро  майдонда кечадиган энергетик вазият борасида таҳлилий прогнозлар келтирилган.

135-141 65 0

Электрон ўқув адабиёти яратиш – Ўзбекистонда инновацион таълим тизимини шакллантиришнинг муҳим омили сифатида

Avaz Alimov

Ушбу  мақолада  иқтисодиёт  бўйича  электрон  дарслик  яратиш ўқитиш  жарёнида  инновацион  технологиялардан  фойдаланишнинг  энг  илғор  воси-таларидан  бири  эканлиги  асослаб  берилган,  уни  шакллантиришнинг  асосий тамойиллари ёритилган. Айни пайтда “Ташқи иқтисодий фаолият асослари” номли электрон  дарслик  яратиш  бўйича  инновацион  лойиҳанинг  мақсад,  вазифалари  ва босқичлари тўғрисида маълумот берилган.

145-156 103 0

Шҳт доирасида Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама маданий дипломатияси

Durbek Sayfullayev

Дипломатия  фаолиятида  замонавий  моделнинг  ривожланиши  учун  кенг  қамровлилик  етакчи  ўрин  тутади.  Халқаро  муносабатлар  тизимида  уни  ҳаракатга  келтирувчи  куч  эса, кўп  томонлама  келишувлар  орқали  мувозанатни  сақлаш  бўлган.  Ушбу  модель  шаклланишининг ёрқин мисоли сифатида 1648 йилдаги Вестфал тинчлик шартномасини кўрсатиш мумкин.  Мувозанат тамойили доимо ҳаракатдаги фаолият сифатида талқин қилинган. Бунда гап, бир тарафдан, бузилган кучлар мувозанатини кўп томонлама дипломатик форумлар чақириб, мувозанатга эришиш йўллари тўғрисида  тадбирлар  ташкил қилиш назарда  тутилса,  бошқа  тарафдан, эришилган мувозанатни сақлаб қолиш тўғрисидаги масала муҳим ўрин эгаллайди. Мавжуд ёки кучли таҳдиднинг  бир  давлат  ёки  давлатлар  гуруҳи  томонидан  қайтарилиши  турли  кўп  томонлама дипломатиянинг  вазифаси  бўлган.  Масъулият  ва  давлатлар  тенглигига  таянадиган  халқаро муносабатлар мувозанатлашган тизимининг ташкил қилиниши бугунги кунда ҳам кўп томонлама дипломатиянинг  энг  долзарб  вазифаси  ҳисобланади.  Бугунги  кўп  томонлама  дипломатия  халқаро муаммолар ечимида бир қанча давлатлар ёки давлатлар фуқаролари гуруҳларининг манфаатларини илгари  сурадиган  қўшма  инструментлар  ҳисобланган  халқаро  институтлар  фаолиятида  акс этмоқда. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп томонлама  дипломатия,  Ўзбекистоннинг  ташкилот  доирасида  мазкур  соҳа  ривожига  қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.

321-327 81 0

ШҲТ доирасида кўп томонлама маданий-гуманитар дипломатиянинг ўзига хос жиҳатлари

Muhayo Solieva

Бугунги  кунда  Ўзбекистон  жаҳонга  кенг  очилиб  бормоқда.  Ҳар қандай  давлатнинг  тараққиёт  омилларидан  бири  жаҳон  майдонида  муҳим ташкилотлар доирасида ўз ўрнини топиши билан боқлиқ. Ўзбекистон минтақа ва жаҳон  мамлакатлари  билан  фаол  алоқалар  ва  ўзаро  манфаатли  ҳамкорлик жараёнларини  жадаллаштиришда  турли  хил  дипломатик  механизмларни  амалга ошириб  келмоқда.  Мамлакатимиз  учун  жуда  муҳим  бўлган  шундай  ташкилотлардан бири Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади. ШҲТга аъзо мамлакатларнинг  халқлар  ўртасидаги  бой  тарих  ва  яқин  маданий  алоқалари  ташкилот доирасидаги  кенг  маданий  –гуманитар  ҳамкорликни  олдиндан  белгилаб  беради. Айнан  шу  маънода  юз  йил  олдин  ШҲТ  давлатлари  маконини  қадимий  Ипак  йўли йўналишлари  боғлаб  турганлигини  тилга  олиш  ўринлидир.  Шунингдек,  ХХI  асрга келиб  Евроосиё  минтақаси  мамлакатлари  глобаллашув  шароитида  қадимий анъаналарни  тиклаган  ҳолда  иқтисодий,  маданий  ҳамда  гуманитар  алоқаларни янгича ривожлантиришга ҳозир эканликларида чуқур рамзий маъно бор. Жаҳонда юз  бераётган  айрим  сиёсий  ва  иқтисодий  ўзгаришлар  фақат  давлатлараро  ҳам-корликни  халқ  дипломатияси  тамойилларига  мослаштиришни  тақозо  этмоқда. Ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, икки томонлама бойиш ҳамда  маданиятларни яқинлаштириш ШҲТ маконидаги халқларнинг анъаналари ва одатлари тўғрисидаги ахборот ва билимларни тарқатиш учун мустаҳкам ижтимоий асосни яратган ҳолда маданий – гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ривожланиш томон юксалиб борувчи  мойилликка  эга.  Ўзбекистон  азал-азалдан  ШҲТ  макони  халқлари  билан этник, лисоний, диний ва бошқа ришталар орқали чамбарчас боғланган. Айни шу алоқаларни боғловчи  кўприк  вазифасини Ўзбекистон  замини  бажарган.  Шу  боисдан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишлари ШҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорликка асосланади. Шу боисдан ушбу ташкилотда барча соҳалар бўйича  Ўзбекистоннинг  ролини  янада  ошириш  имкониятлари  долзарб  масалалар-дан бири ҳисобланади. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ  маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп томонлама дипломатия, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида мазкур соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.

231-236 72 0

Шюан Зангнинг “Да Тан си юй цзи” номли асарининг рус тарихчилари томонидан ўрганилиши

Maxpurat Xubbaliyeva

Mазкур  мақолада  муаллиф  илк  ўрта  асрларда  Марказий  Осиё минтақасига ташриф буюрган будда роҳиби  Сюан Цзаннинг “Да Тан сиюй цзи” асари ва  ушбу  манбадаги  Марказий  Осиё  тарихига  оид  бошқа  манбаларда  эквиваленти бўлмаган маълумотларни таҳлил қилган. Ушбу мақолада илк ўрта асрлар Марказий Осиё тарихининг долзарб муаммоларидан бири қаламга олинган. Маълумки, илк ўрта асрларда  Марказий  Осиё  минтақасига  ташриф  буюрган  будда  роҳибларининг саёҳатномалари,  уларда  келтирилган  маълумотлар  араб-форс  манбаларида  ҳали мавжуд бўлмаган ҳамда нисбатан қоронғуроқ даврни ўз ичига олади ва мақола ушбу бўшлиқни тўлдиради. Айниқса, улар орасида Сюан Цзаннинг “Да Тан шиюй жи” асари алоҳида  ажралиб  туради.  Бундан  келиб  чиққан  ҳолда,  мазкур  мақола  ҳозирги  кунга қадар нашр этилган ишларга қўшимча материал бўлиб хизмат қилади.

13-18 111 0

Шоислом Шомуҳамедов ва форс адабиётини ўрганиш муаммолари

Muhammadjon Imomnazarov

Устоз Шоислом Шомуҳамедовнинг илмий-ижодий фаолияти кенг қамровли бўлиб,  этиборингизга ҳавола этилаётган ушбу мақолада фақат форс адабиётини ўрганиш муаммоларига бағишланган асарларига қисқача тўхталиб ўтилди  ва устознинг ушбу фаолиятга кириб келишлари, форс мумтоз адабиётига бўлакча меҳр қўйганларининг сабаблари, давр  муҳити ҳақида маълумотлар берилди. Устоз баракали ижодий фаолият  олиб борганлари  мақолада кенгроқ ёритилди.

78-82 100 0

Шоирнинг рубоийчилик санъатидаги ўрни

Feruza Nizamova
Мақола Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг таҳлили асосида уларнинг ғоявий ва бадиий тизими билан танишиш, шоирнинг рубоийнавислик соҳасидаги маҳорати қирраларини аниқлаш, бу ижодий жараённинг форс-тожик адабиёти тарихида тутган ўрнини белгилашдек мақсадни ўз олдига қўйган.
127-139 92 0

Шин Кёнг Сукнинг “Онамни паноҳингда асра” романида хан категориясининг берилиши

Barno Mirsharipova

Корейс адабиёти шарҳи шуни кўрсатадики, энг олижаноб фазилатлар, энг юксак, энг эзгу хислатларга эга бўлган қаҳрамонларнинг ижтимоий аҳволи,  уларнинг  жамиятда  эгаллаб  турган  мавқелари,  мақомларига  мувофиқ келмас эди. Улар ўз ҳаётларида кўп нарсадан маҳрум этиладилар, қувғин, қатағонларга дучор бўладилар, таҳқирланадилар, қашшоқликда турмуш кечирадилар. Шунга  қарамасдан,  ўрта  асрларда  яратилган  қиссаларда  қаҳрамонлар  ёлғончи дунёнинг кулфатларидан  тушкунликка  тушмайди,  пессимизмга  берилмайди.  Бу эса ўша даврда яратилган асарларнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Жумладан, болаликдан ўз ақли билан ҳаммани лол қолдирган Хон Кил Дон паст табақадан етишиб чиққани учун турли қувғин ва камситишларга тоқат қилишга мажбур бўлади. Шунга ўхшаш туйғуларни бошқа бир қисса қаҳрамони – табиатан одобли ва андишали қиз бўлган Чхунхян ҳам ҳис этади. Аслзода бўлишига қарамай, худди шундай қисматга «Хинбу ҳақида қисса қаҳрамони ҳам дучор бўлади. Мазкур қаҳрамонларнинг фаолияти мисолида яхшилик ва ёмонлик тушунчаларининг бадиий талқини аниқ кўзга ташланади. Айни ҳолда корейс адабиётида бутун корейс маданиятининг тадрижий асоси сифатида қараладиган хан категорияси  амал  қилади.  Бу  категорияга  кўра,  инсонни  шахс  сифатида  белгилайдиган бош омиллар бу итоаткорлик, кўнгли очиқлик, некбинликдир.  Ўрта  асрларда  яратилган  қиссаларда  етакчилик  қилувчи  хан  категорияси замонавий  романнавис,  аёл  адиба  Шин  Кёнг  Сукнинг  “Онамни  ўз  паноҳингда асра” романида ҳам кўзга ташланади.  Романнинг сюжет чизиғи шундай: асар хотираси сустлашиб қолган онанинг Сеул поезди бекатида адашиб қолиши билан бошланади, тинч-осуда яшаётган оиланинг  бошига  кутилмаганда  катта  кулфат  ёғилади.  Чунки  она  умри  бино бўлиб ҳеч кимга, ҳатто фарзандларига ҳам оғирлиги солмаган, бирор маротаба соғлиғидан шикоят қилмаган, ҳаётидан бирор кимса нолимаган, уй-рўзғор ишларини бекаму-кўст бажариб юрган. Романда  конфликт  онанинг  фарзандларининг  ўзи  орзу  қилганидек  улғайиб, мактабни муваффақиятли тугатиб, танлаган касбларининг етук мутахассиси бўлиб етишганида, жумладан, қизининг жаҳонга машҳур ёзувчи бўлиб етишишида, қишлоқдаги оғир меҳнатдан қутулиб, шаҳарда яшай бошлаганида ўз ечимини топади.  Аммо  адиба  романи  қаҳрамони  –  онани  бахтсиз  қилиб  қўйдим,  деб ўйлайди. Аслида она бошқаларга, эрига, қайн укасига, фарзандларига, қўшнининг тирик етим болаларига, меҳрибонлик уйи болаларига бахт улашиб яшади. Мана бу романнинг лейтмоти ҳисобланади.

179-200 70 0

Шарқий Осиёдаги геосиёсий трансформацияларнинг енергетика хавфсизлигига таъсири

Okilidin Alimov

Геосиёсий  трансформациялар  ва  уларнинг  энергетика  тизимига таъсири  замонавий  дунё  тартиботи шаклланиши билан  чамбарчас  боғлиқ  бўлиб, энергия ресурслари омили халқаро муносабатларда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Замонавий  босқичда  энергетика  хавфсизлиги  нафақат  бозор  иқтисодиёти  қонуниятлари  билан  балки,  геосиёсий  манфаатлар  доирасида  тартибга  солинмоқда. Сўнгги  пайтларда  Халқаро  муносабатлар  акторларининг  ўз  манфаатларини  илгари суришда энергия-хомашё омилидан фойдаланишга уриниб келаётганлиги кузатилмоқда.  Замонавий  дунё  тартиботида  энергия  ресурслари  борасида  кескин рақобат  ва  кураш  янгича тус  олди.  Бугунги  кунда  етакчи  давлатлар  катта  хом ашё захиралари, шу жумладан углеводородларга эга бўлган минтақаларда мустаҳкам ўрнашишга интилмоқда. Энергия ишлаб чиқариш, ташиш ва ташқи бозорларга  энергия  ресурсларини  етказиб  бериш  соҳасидаги  муносабатлар  геосиёсий жараёнлар билан бевосита боғлиқ кечмоқда. Шу боисдан, геосиёсий трансформациялар таъсирида бу муносабатларнинг шакли тизим ҳамда  функционал жиҳатдан ўзгаришларга юз тутмоқда. Бугунги халқаро энергетика тизими дунё тартиботига  хос  бўлган  кучлар  ва  омилларнинг  таъсирини  бошдан  кечириб,  уларнинг таъсири остида мураккаблашиб бормоқда. Геосиёсий трансформациялар халқаро энергетика  тартиботига  жиддий  таъсир  кўрсатиб,  геосиёсий  кучларнинг  янги конфигурациясини вужудга келтирмоқда. Халқаро майдонда янги йирик истеъмол марказлари пайдо бўлиб, улар ўртасидаги рақобат ҳам тобора кучаймоқда. Янги куч  марказларининг  пайдо  бўлиши  халқаро  энергетика  муносабатларига  жиддий таъсир  кўрсатади.  Куч  марказлари  ва  бошқа  акторлар  ўртасидаги  энергетика зиддиятлари  глобал  энергия  хавфсизлигининг  асосларини  заифлаштирмоқда.  Шунингдек,  энергия  тартиботини  таъминлашнинг  самарали  халқаро-ҳуқуқий  ме-ханизмларининг йўқлиги энергетик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.  Мазкур  мақолада  Шарқий  Осиёдаги  геосиёсий  трансформацияларнинг  энергетика хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий жараёнлар, етакчи давлатларнинг  геостратегик,  геоиқтисодий  манфаатларининг  халқаро  ва  минтақавий энергетика муносабатларига таъсири, минтақа давлатларининг бозорлар, инвестиция  манбалари  ва  энергия  ресурслари  учун  иқтисодий  рақобат  ҳамда  сиёсий кескинликнинг  минтақа  умум  хавфсизлигига  таъсири,  минтақадаги  геосиёсий вазият ва унда етакчи давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсий, иқтисодий тузилмаларнинг иштироки таҳлил қилинган. Шунингдек,  Шарқий  Осиёда  энергетика  хавфсизлигини  таъминлаш  муаммолари, минтақадаги энергетик вазият, минтақа давлатлари энергетика соҳасидаги долзарб  масалалар,  минтақа  давлатларининг  энергетика  сиёсати  ва  ҳамкорлиги, Шарқий  Осиёдаги  замонавий  энергетика  хавфсизлиги  архитектурасининг  асосий йўналишлари, минтақа мамлакатларининг энергетика стратегиялари, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг институционал асослари, минтақа давлатларининг энергетика дипломатияси олдида турган муаммолар, минтақавий зиддиятларнинг энергетика  хавфсизлигига  таъсири  каби  бугунги  кунда  минтақа  энергетика хавфсизлиги  олдида  турган  долзарб  масалалар  ёритилган.  Шунингдек,  келгусида минтақа  ва  халқаро  майдонда  кечадиган  энергетик  вазият  борасида  таҳлилий прогнозлар келтирилган. Мақоланинг  хулоса  қисмида  геосиёсий  трансформациялар  шароитида  энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва бу борадаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тавсиялар илгари сурилган.

136-144 112 0

Шарқий Осиёда машинасозликни ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари: Ўзбекистон тажрибаси

Avaz Alimov

Машинасозлик  саноатнинг  бошқа  соҳалари  ичида  юқори  технологиялардан фойдаланиш бўйича етакчилик қилади ва иқтисодиётда катта мультипликатив аҳамиятга  эга.  Иқтисодиётнинг  бошқа  соҳаларида  илғор  машиналар,  қурилмалар  ва  технологик  жараёнлар  татбиқ  этилишида  муҳим  роль  айнан  машинасозликка  тегишли. Мақолада жаҳон иқтисодиётида, Шарқий Осиё мамлакатларида (Япония, ХХР) машинасозлик ривожланишининг  замонавий  тенденциялари  таҳлил  қилинган,  янги  индустриал  мамлакатлар тажрибасида соҳанинг Ўзбекистонда тараққиёт истиқболлари кўриб чиқилган.

98-104 62 0

Шарқ қўлёзмалари марказида фалсафага оид қўлёзмалар фиҳристи

Roik Baxairov

Ушбу мақолада “А-1-178 Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги  Абу  Райҳон  Беруний  номидаги  Шарқ  қўлёзмалари  маркази  хазинасида сақланаётган фалсафага оид қўлёзмаларнинг тематик фиҳристини тузиш” лойиҳасини бажаришдаги мақсад ва вазифалар ҳамда унинг мазмуни ёритилган.

112-118 83 0

Шарқ қўлёзмалари марказида фалсафага оид қўлёзмалар фиҳристи

Xayrulla Xamidov, Nuriddin Ibragimov

Ушбу мақола сўнгги йилларда туркча даврий нашрлар ҳамда кундалик сўзлашувда  кенг  қўлланиб  келаётган  инглизча  сўз  ва  бирикмаларнинг  нутқдаги  ўрни, уларнинг таржимада берилиши муаммоларини ўрганишга бағишланган.

109-114 77 0

Шарқ қўлёзмалари марказида сақланаётган тарихий ҳужжатлар коллекцияси: тадқиқотлар, ислоҳотлар ва келгуси вазифалар

Sharifjon Islomov

Мақола Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида сақланаётган тарихий ҳужжатлар коллекцияси ва унда олиб борилаётган тадқиқот лойиҳаларининг моҳиятига бағишланган. Шунингдек, тарихий манбаларни ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш йўлида чиқарилган ҳукумат қарорларининг мазмуни ва унинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилган.

9-14 64 0

Шарқ қўлёзмалари маркази фаолияти янги вазифалар кесимида

Ne'matullo Muhamedov

Ушбу мақолада Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фаолияти  ва  унинг  олдига  қўйилган  янги  вазифалар  таҳлил  этилган.  Айни  пайтда  Шарқ қўлёзмалари маркази олимлари томонидан амалга оширилаётган фундаментал, амалий ва ёшлар тадқиқот лойиҳалари ҳақида маълумотлар берилган.

105-109 76 0

Шарқ қўлёзмалари каталогини тузиш учун Шарқ муаллифлари асарларини таснифлаш масаласи (тарихий мазмун мисолида)

Dilorom Yusupova

Мазкур мақолада шарқшунослик соҳаси олдида турган муҳим вазифалардан  бири  –  бой  қўлёзмалар  хазиналарида  сақланаётган  қўлёзмалар  каталогларини  тайёрлаш ҳақида фикр юритилади.