Barcha maqolalar

134-140 109 0

Япония маданий дипломатиясининг давлат имижи шаклланишига таъсири

Zilola Qosimova

Мазкур  мақолада  давлатнинг  халқаро  майдондаги  салоҳиятини юқори даражага кўтаришда муҳим омил бўлган маданий дипломатиянинг давлат имижининг шаклланишига таъсири Япония давлати мисолида таҳлил этилган.

147-156 301 0

Япония замонавий халқаро муносабатларда

Anri Sharapov

Ушбу илмий мақола Японияни замонавий халқаро муносабатлардаги ролини таҳлил қилишга бағишланган. Глобализация шароитида ҳар қандай давлат ўзининг манфаатларини илгари суришда мавжуд ресурсларга таянади , шу муносабат билан мақолада Япония ташқи сиёсатининг ўзига хослиги сифатида замонавий япон жамиятининг цивилизацион, маданий, технологик асосларининг намоён бўлишига эътибор  қаратилган. «Қаттиқ куч» билан бир  қаторда «ақлли куч»нинг шаклланиш  хусусиятларига  алоҳида  эътибор  қаратилган.  «Ж.Най  «қаттиқ  куч  деганда  сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий қудрат йиғиндисини назарда тутиб, «юмшоқ куч»ни асосан маданият, қадриятлар  ва  сиёсий  мафкура  билан  таърифлаб,  «ақлли  куч»ни-ташқи  сиёсий    вазифаларни  ҳал этишда ва миллий хавфсизлик таъминлашнинг механизми сифатида замонавий шароитда энг кўп ишлатиладиган ҳолат яъни «қаттиқ куч» ва «юмшоқ куч»ни» биргаликда ишлатилишини назарда тутади. Ж. Най фикрича, «бошқа акторларга таъсир этишнинг учта  йўли мавжуд: 1) мажбурлаш ва ўз томонига оғдириб олиш, 2) ўзининг жозибадорлигидан фойдаланиш яъни «юмшоқ куч», ушбу тушунчаларнинг ривожланиши 3) «ақлли куч»ни яъни «қаттиқ куч» ва «юмшоқ куч»дан биргаликда фойдаланишни келтириб чиқарди». Япониялик машҳур олим Д.Т. Судзуки дзэн таълимотини япон маданиятининг  таркибий  қисми  сифатида  таъкидлайди.  Унинг  фикрича,  «дзэн  нафақат  японияликларнинг диний  хаётига  туғридан  туғри  таъсир  қилди  балки  уларнинг  маданиятига  яхлит  таъсир  утказди». Буни япон маданиятининг ривожида  кузатиб ишонч ҳосил қилиш мумкин.  Япония ҳукумати сиёсатида «юмшоқ  куч»нинг  аҳамиятини  тадқиқ  қилишда  у  бошқа  давлатларга  қараганда  япон  маданияти  ва қадриятларининг  ўзига  хосликларига  таянишини  таъкидлаш  жоиз.  «Юмшоқ  куч»нинг  концептуал асосларини  ишлаб  чиқиш  мақсадида  2004  йилда  «Хосэй»  университети  профессори  Тамоцу  Аоки бошчилигида  маданий  дипломатияга  ёрдам  буйича  Маслаҳҳат  кенгаши  тузилган  бўлиб  унинг  асосий вазифаларидан бири сифатида Япониянинг дунёдаги имижини яхшилаш бўлган. Тузилган Маслаҳат кенгаши замонавий глобал ривожланишнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзининг эътиборини «Японияни билишдаги илк қадам сифатида оммавий маданиятни тарғиб қилиш»га қаратди. Манга (комикслар) ва анимэ (анимацион фильмлар маданий маҳсулотлар сифатида ўзида эстетик  туйғулар ва бадиий маҳоратни намоён қиладилар.

151-161 141 0

Япония ва Ўзбекистон халқларининг миллий ўзига хослигини фалсафий таҳлил қилиш

Mahfurat Ravshanova

Замонавий  дунёда  глобаллашув  жараёнлари  билан  бир  қаторда,  постиндустриал жамиятнинг интеграцияси ва алоқа жараёнларининг ўтказувчанлиги ошиб бориши билан бир қаторда миллий идентикликни ўрганиш муаммоси тобора ортиб бормоқда. Глобал ўзгаришлар маданиятлар ва халқларнинг ажралиши, миллий идентикликка салбий таъсир кучайиши билан бирга келади, бу маданий ўзини  ўзи  тасдиқлаш  истаги,  миллий  қадриятлар  ва  давлат  манфаатларини  сақлаб  қолиш  истагини келтириб чиқаради. Одамларнинг идентиклигини йўқолиб қолиш хавфи туфайли миллий ўзига хосликни сақлаш ва намойиш этиш учун янгиланган ёндашувни излаш керак бўлади. Шу муносабат билан миллий идентиклик хусусиятларини аниқлашга қаратилган фалсафий ва услубий тадқиқотларга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Илмий мақолада япон ва ўзбек халқларининг маданий анъаналари доирасида услубий база ва  фалсафий  тоифаларнинг  шаклланиши  кўриб  чиқилган.  Тадқиқот  мавзусининг  аҳамияти  замонавий глобал оламнинг ривожланиш динамикаси, интеграция жараёнлари, турли мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги  ўзаро  таъсир  ва  ҳамкорликнинг  ўсиши  билан  белгиланади,  бундай  шароитда  миллий идентикликнинг  тез  ўзгариши  содир  бўлмоқда.  Миллий  идентиклик  ҳодисаси,  миллий  менталитет  ва характернинг шаклланиши замонавий дунёнинг энг долзарб ва мунозарали мавзуларидан бири бўлиб, унинг келиб чиқиши асрларга бориб тақалади.

39-45 144 0

Япон тилларидаги отлар мисолида қўшилишнинг баъзи грамматик ва семантик хусусиятлари

Sabohat Hoshimova

Мазкур  мақола  тилшуносликда  редупликциянинг  грамматик  хусусиятларини  япон тилидаги  от  сўз  туркумига  оид  сўзлар  мисолида  ёритади.  "Редупликация"  тушунчаси  (лот.дан. "Reduplikatio" - "иккиланиш") бугунги кунда барча тадқиқотчилар учун аниқ ва умумий таърифга эга емас. Редупликациянинг энг кўп тарқалган турлари турли тилларда у ёки бу шаклда намоён бўлсади. Барча  тилларда  (ёки  кўпчилик  тилларда)  редупликация  тўлиқ  (редупликатордаги  редупликантнинг тўлиқ иккиланиши) ва дивергент (редупликантнинг товуш таркиби ўзгариши билан) бўлиши мумкин. Редупликациянинг энг маҳсулдор моделлари одатда бир хил морфологик тузилишга эга бўлган тилларда  тўғри  келади.  Шу  билан  бирга,  турли  морфологик  тузилишга  эга  бўлган  тиллар  бу жиҳатдан аниқ фарқларга эга. Сўз  қурилишида  агглютинатив  техникани  қўллайдиган  изоляцион  ва  агглютинатив  тилларда редупликация илдиз морфемаси доирасида содир бўлади. Синтетик флектив тартибига эга бўлган славян тилларида асосан синоним қўшимчалар ва префикс морфемалар такрорланади. Редупликациянинг  структуравий  моделларидаги  сезиларли  ўхшашликлар  билан  бирга  бир  хил морфологик типдаги тиллар ҳам бу жиҳатдан жуда оз бўлсада фарқларга эга. Бундай тафовутлар,  асосан,  ономасиологик  синфлар  ичида  айрим  таркибий  моделларнинг  маҳсулдорлиги  ёки унумсизлигига тааллуқли бўлади.

100-112 113 0

Япон тилидан ўзбек тилига таржимада фразеологизмларнинг берилиши

Xayrulla Hamidov, Diyora Abduraximova

Ушбу  мақола  япон  тилидан  ўзбек  тилига  бадиий  таржимада  фразеологизмларнинг  берилиши  муаммоларини  ўрганишга  бағишланган  бўлиб,  унда  япон  тилидаги фразеологик бирликларнинг таржима қилишда қандай усуллар қўлланилгани хусусида сўз боради. Қиёс нуқтаи назаридан айрим ўринларда фразеологик бирликларнинг русча ва туркча муқобилларига ҳам мурожаат қилинади. Ибораларнинг маъно нозикликлари, япон халқининг маданияти, миллий  ўзига  хосликларини  қанчалик  ўзида  акс  эттириши  ва  айнан  шу  жиҳати  билан фразеологизмлар  таржимаси  айрим  ҳолларда  таржимон  учун  қийинчиликлар  туғдириши эҳтимоллари  таъкидланади.  Мақолада  илгари  сурилган  айрим  асосли  таклиф  ва  мулоҳазалар, чиқарилган  илмий  хулосалар  истиқболда  амалга  оширилажак  таржима  жараёнларида  ижодкорларга қўл келиши мумкин. Маълумки, ҳар қандай бадиий асарда миллий ўзгачаликни намоён этувчи унсурлар талайгина ва уларни таржимада бериш кўпинча бир қатор муаммолар юзага келишига сабаб бўлади. Уларни бартараф этиш эса таржимондан муаллифга тенг қобилият ва истеъдод талаб қилганлиги боис бунга эришиш йўли осон кечмайди. Буни, асосан, миллийликни ўзида  мужассам  этган,  халқнинг  моддий  ва  ижтимоий  турмуши,  урфодат  ва анъаналари,  дунёқарашини  акс  эттирувчи  фразеологик  бирликлар  таржимаси  мисолида кўриш  мумкин.  Чунки  фразеологизмларнинг  ишончли  қайта  яратилиши  таржимондан  алоҳида ёндашув талаб этиш билан бирга уларни асардаги мингларча сўз орасидан ажратиб олиш ва оддий йўл  билан  бошқа  тилга  ўгириш  мумкин  эмас.  Ўзбек  ва  япон  тилларининг  турли  тил  оиласига мансублиги,  кўпчилик  фразеологик  бирликларнинг  келиб  чиқиш  нуқтаи  назаридан  фарқлилик  касб этиши бадиий асарларни ўгиришда таржимондан ўта эҳтиёткор бўлиш, фразеологик бирликларнинг  этимологияси,  асл  манбаини  чуқур  ўрганишни  талаб  қилади.  Ушбу  мақолада  муаллифлар қўйилган масаланинг айнан шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратадилар.

60-69 94 0

Япон тилидаги қариндош-уруғчиликка оид бирликларни ўрганишдаги ёндашувлар

Dilafruz Abduxamidova

Япон жамиятида 家-ie –“Уй” жуда муҳим ва кенг қамровли  тушунча ҳисобланади. Уй - уй эгаси ва оиладан ташкил топган яхлит системадир. 家-ие –“Уй” сўзи яшаш жойи, оила, оилавий гуруҳни, бирор уруғга тегишлиликни, меросхўр, ижтимоий мавқе каби турли маъноларни англатиши кўриб чиқилади. Ушбу мақолада主人сюдзин –эр, 家内(канаи)-хотин, 奥さん(окусан)-рафиқани, 嫁(ёмэ)-келин каби терминларнинг 家-ие –“Уй”га боғлиқлиги изоҳланади.  Қавм-қариндошлик бирликларининг қиёсий-солиштирма тадқиқотлари кўпгина олимлар  томонидан  олиб  борилган.  Бундан  ташқари,  антропологик,  диалектик  жиҳатдан, тарихий-типологик,  прагматик  жиҳатдан  қилинган  тадқиқотлар  кузатилди.  Япон тилининг қариндош-уруғчилик номларининг ўзига хослиги ҳақида энг аввало европалик ва америкалик    олимлар  (Эмбрее,  Норбеcк,  Koрнелл,  Беардлей,  Бефу,  Фишер),  кейинчалик япон олимлари (Судзуки,Фужи,Комори) чуқур тадқиқотлар олиб боришган. Ушбу мақолада  асосан  қариндош-уруғчиликка  оид  лексик  бирликларнинг 家-ие  –“Уй”га  боғлиқлиги жиҳатдан олиб борилган тадқиқотлар таҳлилга тортилади. Қариндошчилик номларининг қўлланилувида Уй мезон сифатида олинадиган ижтимоий позиция, статус номлари (positional terminology, social status) сифатида олинадими ёки Ўзини марказда қўйиб аниқ маънодаги  қавм-қариндошлик  терминлари  (kinship  terminology)  ёки  ўзгарувчан  текноним(modified teknonymy)сифатидами ,オイコニミーойконим(oikonymy , oikos (イエ) жиҳатдан қараб ишлатиладими бу 4 хил қараш мунозарали мавзу ҳисобланади. Бугунги кунгача қилинган тадқиқотларда қавм-қариндошлик бирликларининг маънолари таҳлилга тортилмаган, шу бирликлар қўлланилишида шахс тафаккуридаги ўзига хос тушунчалар етарлича ўрганилмаганлиги аниқланди.

46-53 122 0

Япон тилида салбий қўшма гаплар

Reiko Sugano, Farruxjon Mehmonov
Мазкур мақола япон тилидаги натижани инкор этувчи қўшма гапларнинг таҳлилига бағишланган
бўлиб, япон тилидаги инкор қўшма гапларнинг ясалиши ҳамда унинг табиий япон тили сифатида талқин қилиниш
сабаблари атрофлича ўрганиб чиқилди. Авваламбор, шу пайтгача япон тилидаги натижани инкор қилувчи қўшма
гапларнинг ишлатилиш структураси ҳамда япон ва инглиз тилларида қиёсий таҳлилига бағишланган илмий ишлар
ўрганиб чиқилди. Мақолада япон тилидаги натижани инкор этувчи қўшма гапларнинг ишлатилиш структурасини
тилшуносликдаги “транзитив” ҳамда “интранзитив” гаплар орқали ёритиб берилди.
52-57 136 0

Япон маданияти ва тил манзараси ғарб маданияти контекстида

Shukriya Nazirova

Мазкур  мақола  Япония  маданияти  ва  япон  тилига  бағишланган  бўлиб,  бугунги кунда замонавий тилшуносликда халқларнинг дунё манзараси ва тил манзараси масалалари бўйича тадқиқотларга  бағишланган.  Турли  тиллар  ва  маданиятлар,  хусусан,  япон  тили  ва  маданияти бўйича мазкур масалаларнинг ўрганилиши юзасидан кўплаб фактик материал тўпланган. Шу билан бирга, ҳар бир тил ва маданият бўйича алоҳида олинганида қайси омил етакчи бўлиши ҳақида, яъни қачон тил инсонлар ахлоқига таъсир қилиши, ёки аксинча, қайси ҳолатда тил хусусиятлари ҳаёт шарт–шароитларидан  келиб  чиқиши  масаласида  ҳам  аниқ  бир  қараш  йўқ.  Дунёнинг  япон  тили  манзарасини тадқиқ этиш масаласи борасида илк қадамлар ташланмоқда, аммо бу йўналишда ҳам турлича ёндашувлар юзага келганлиги ҳақида батафсил ёритилган.

19-25 112 0

Япон ва хитой тилларидаги ижтимоий-сиёсий атамалар таржимасининг қиёсий таҳлили

Saodat Nosirova

Мақолада  япон тилида ижтимоий-сиёсий атамалардан  фойдаланишнинг  баъзи  жиҳатлари,  атамаларнинг  баъзи  семантик  хусусиятларини  таҳлил  қилиш  орқали  шарҳлаш  усуллари таҳлил қилинади. Сўнгги пайтларда Катакананинг япон фонетик алифбосида ёзилган, чет элдан келган сўз бирикмаларини ёзишда ишлатиладиган сўзлар япон ОАВ матнларида тобора кўпроқ пайдо бўла бошлади. Ушбу ҳодиса янги эмас - япон тилида ўхшаш луғат ўзининг тарихий илдизларига ва ўзига хос фойдаланишига эга. Таржиманинг бир нечта усуллари мавжуд бўлиб, улардан учтасини ушбу мақола доирасида батафсил кўриб чиқамиз. Таржиманинг биринчи усули: ўзлаштириш. Бу усул одатда металлингистик хусусиятга эга бўлган бўшлиқни тўлдиришга имкон беради (янги техника, номаълум тушунчалар). Таржиманинг иккинчи усули: ҳисоблаш. Ҳисоблаш алоҳида турга эга: биз чет тилидан синтагмани оламиз ва унинг таркибий қисмларини сўзма-сўз таржима қиламиз. Шундай қилиб, биз иборанинг ифодасини оламиз ва унга янги экспрессив элементларни киритиб, таржима тилининг синтактик тузил-маларидан фойдаланамиз. Таржиманинг  учинчи  усули:  сўзма-сўз  таржима.  Бадиий  таржима  ёки  сўзма-сўз  таржима  -  бу манба тилидан  мақсадли  тилга  ўтишни англатади,  бу  тўғри  ва  идиоматик  матнни  яратишга олиб келади, таржимон эса фақат мажбурий тил стандартларига риоя қилади. Чет  тилидаги  элементларни  ассимиляция  қилиш  жараёни  улар  тилга  таржимонлар  томонидан киритилган пайтдан бошлаб бошланганлиги сабабли, аниқ хорижий номларни таржима қилиш технологияси ҳақида бир неча сўз айтиш ўринлидир. Тушунарсиз ассотсиатив маънога эга сўзлар ва ибораларни таржима қилишда, шунингдек воқеликнинг номларини, транскрипсиясини, кам ҳолларда транслитерация,  ҳисоб-китоб  ва  тушунтириш  таржимасини  (мотивация  ва  шаклни  сақламасдан,  чет тилидаги сўз ёки иборанинг маъносини она тили орқали узатиш) ишлатишда фойдаланиш мумкин. Ҳисоблаш,  декодлаш  ва  транслитератсия  қилишда  баъзида  шарҳларга  мурожаат  қилиш  керак. Шунингдек, услуб қўлланилиши мумкин, бу тушунтириш таржимаси ва ассотсиатив қийматни ҳисоблаш-алмаштириш туридир. Бироқ, бу шарҳга эҳтиёжни истисно қилмайди.

33-39 147 0

Япон ва хитой адабий алоқалари

Jasur Ziyamuhamedov

Мақолада япон  ва  хитой адабий  алоқаларининг  муштараклиги  ҳақида фикр юритилади. Хитой адабиёти япония адабиётига жанрлари, адабий турлари, адабий асарлардаги композиция, сюжети ва мотивлари орқали ўзининг улкан таъсирини кўрсатганлиги таҳлил қилинган. Машҳур хитой шоирлари Ли Бай, Ду Фу, Ван Вэйлар ижодидаги меҳр-мухаббат, гўзаллик ва нафосат, табиат тасвири япон шоирлари шеърларида ҳам кузатилиши, япон адабиётидаги Вака назмий жанри ва бу жанр орқали айнан япон адабиётидаги илк мамлакат шеъриятининг пайдо бўлиш даври мақолада қайд этилади. Шу билан  бирга  япон  адабиётидаги  айрим  ижодкорлар,  жумладан  Ясунари  Кавабата,  Санэасу Мусянокодзиларнинг япон адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси,  Японияда “Хэйан” даври ва мазкур давр ижодкорлари  ҳақида  сўз  боради.  Хитой  адабиёти  япон  адабиётидан  анча  илгари  пайдо  бўлишига қарамай,  япон  мумтоз  адабиётини  дунёга  машҳур  қилган  “Кодзики”  ва  муаллифлик,  ҳамда  халқ шеъриятининг машҳур намунаси ҳисобланмиш “Манъёсю” каби япон адабиёти дурдоналарини япон ва хитой адабиёти тадқиқотчиларининг илмий ишларида ёритилганлиги солиштириб ўрганилган. Шарқ цивилизациясида Япония ва Хитойнинг алоҳида ўринга ва мавқега эгалиги, аввало бу икки мамлакатнинг буюк ва қадимий тарихга эга эканлигидан, ҳамда мамлакатлар адабиётининг шарқ адабиётига қўшган улкан ҳиссаси ва машҳурлигидан. Россиялик академик Н. И. Конрад айнан япон ва хитой адабиётларини ўрганган  машҳур  олим  сифатида  япон  ва  хитой  адабиётини  ўрганишдаги  алоҳида  ўрни    эътироф этилади  Бу  икки  халқ  одатлари,  анъаналари,  маданияти,  тарихи,  тили,  адабиёти  ва  кўплаб  бошқа соҳаларида муштараклик борлиги аниқланган. Мақола сўнгида япон ва хитой халқларига хос яна бир фазилат бўлган меҳнатсеварликнинг ҳар икки халқнинг мақолларида кузатамиз. Бадиий адабиётнинг бош ғояларидан бири ҳам айнан ана шу ҳақиқатга  кўпроқ  эътибор  қаратганлигидадир.Мазкур  мақолларнинг  ёш  авлодни  меҳнатга  ўргатишда тарбиявий аҳамияти катта. Хулосаларда япон ва хитой халқларининг адабиёт, маданият соҳаларидаги муштараклик жиҳатлари эътироф этилади.

156-168 197 0

Япон ва ўзбек тилларида қариндош-уруғчиликни ифодаловчи лексик бирликларни системалаштиришга оид

Dilafruz Abduhamidova

Жамиятда яшовчи ҳар бир инсон оилада вояга етади ва ўз оиласи ва шу оила атрофида тўпланган инсонлар билан қариндошлик муносабатига киришади. Қариндошлик бир авлод-аждодга мансуб бўлган кишиларнинг бири бошқасига нисбатан тушуниладиган муносабат шакллари ҳисобланади. Қариндошлик муносабатлари икки тилда ҳам шажаравий муносабатлар асосида ўрнатилган инсонлар алоқаларини англатар экан. Қариндош-уруғчилик терминларини ўрганиш ҳамиша тадқиқотчилар диққат  марказида  бўлиб  келган.  Бу  терминларни  системалаштириш  масаласи  эса икки  тилда  ҳам  ҳали  тўлиқ  ечимини  топмаган  масала  бўлиб  қолмоқда.  Қариндош-уруғчилик  сўзлари  битта  шажара,  битта  қондошлик  муносабатга  эгалиги  билан умумийлик  касб  этади.  Шу  нуқтаи  назардан  уларни  умумий  белгиларига  кўра бирлашган элементлар мажмуи сифатида тушуниш мумкин. Ушбу  илмий  мақолада  япон  ва  ўзбек  тилларида  қариндош-уруғчилик  терминлари  ном  жиҳатдан  солиштирилиб,  ўхшашлик  ва  фарқли  жиҳатлари  кўриб чиқилади.  Ишнинг  объекти  сифатида  туғишган  қариндошлик  терминлари  ҳамда ён  шажара  қариндошлик  алоқалари  танланиб,  таҳлил  қилинади.Таҳлилда  юқори шажарадан  (бобо  терминидан)  бошлаб  қуйи  шажарагача  (набира  терминигача) кўриб  чиқилди.  Қариндош-уруғчилик  терминларининг  маъно  майдони  икки  тилда бир хилми, яъни маъно жиҳатдан мувофиқлик мавжуд ёки фарқланишини, сўзлар  замирида  ётган  муносабат  шаклларидаги  ўхшашлик  ҳамда  тафовутларни  аниқлаш  ушбу  ишнинг  мақсадидир.  Шу  каби  қариндош-уруғчилик  сўзларини,  уларнинг маъноларини ҳамда муносабатларини системалаштириш ушбу ишнинг вазифасидир. Ишда аниқ мақсад ва вазифалар белгиланиб, мавзунинг ўрганилганлик даражаси  таҳлил  қилинади.  Сўнгра,  япон  ва  ўзбек  тилларидаги  туғишган  қондошлик алоқаларини  солиштирилиб  тизимлаштирилади,  натижалар  муҳокама  қилинади. 2-жадвалда  япон  ва  ўзбек  тилларидаги  ён  шажара  қариндошлик  алоқаларини солиштирилиб  тизимлаштирилади,  натижалар  муқокама  қилинади.  Иккала  таҳлил асосида мулоҳаза қилиниб хулосалар берилади. Қариндош-уруғчилик терминларини 3 жиҳатга асосланиб таҳлил қилиш натижасида  шу  3  алоқалар  бир-бирига  боғлиқлиги,  яъни  улар  ўртасидаги  умумийлик мавжудлиги аниқланди, ҳамда номдан англашилган маъно муносабат шаклига ҳам таъсир кўрсатиши исботланди. Япон ва ўзбек тилларида туғишган қариндошлик номлари мос келади, бироқ муносабат шаклида фарқлар мавжуд. Ён шажара қариндошлик терминларида эса ном жиҳатдан ҳам маъно ва муносабат жиҳатдан ҳам тафовутлар мавжудлиги аниқланди.

26-32 112 0

Япон бизнес нутқида хушмуомалалик-таигу

Nodira Xalmurzaeva

Мақолада  японияликлар  билан  муваффақиятли  мулоқотга  эришиш  учун  японларнинг коммуникатив хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини, мулоқотнинг доминант хусусиятларини ва япон бизнесс дискурсининг хусусиятларини тушуниш зарурлиги кўриб чиқилади. Япония бизнесс соҳасидаги миллий маданият контекстида белгиланган Япония корпоратив коммуникацияларни белгилайдиган ўзига хос феноменлар, яъни "учи-сото" (ўз ёки ўзга) ва “амае” ва “неwамаси” дихотомия орқали биснес мулоқотни ритуаллик ҳарактерини турли қоидалар билан тартибга солинади. Конверзасия  таҳлили  асосида  япон  бизнес  дискурсида  тил  воситаларини  танлашга,  нутқни  ташкил қилиш  ва  мулоқот  услубига  таъсир  кўрсатадиган  ижтимоий  (статус)  ва  вазият  омиллари  каби экстралингвистик омиллар билан ўзаро боғлиқ бўлган грамматик жиҳатлар аниқланди. Япон  биснес  дискурсида  мулоқот  нормалари  ва  қоидалари,  ижтимоий  мавқеи,  ёши,  у  ёки  бу гуруҳга тегишли бўлиши (учи-сото дихотомияси), турғун конструкциялар ва хушмуомалалик шакллари-таигу ҳёген каби кўп қирралилик муҳим ўринни эгаллайди деб хулоса қилинади. Бунда сўзловчи ўзининг  мулоқот  услубини,  грамматик  тузилишини  ва  бизнес  дискурсдаги  хушмуомалалик шаклларини -таигу ҳёгенни тўлиқ ўзгартиради. Бундан  ташқари,  хушмуомалалик-таигунинг  ўзига  хослиги  иш  муносабатлари  ва  мулоқот вазиятларининг расмийлигини таъкидлайдиган мулоқот воситаси ва ҳурматни акс эттириш шакли сифатида белгиланади.

57-69 141 0

Япон адабиётида чой маросимининг бадиий талқини (ясунари кавабатанинг “минг қанотли турна” романи мисолида)

Xolida Mamatqulova

Мазкур  мақола бадиий  матнда  этномаданий  маъноларнинг шаклланиши  ва  уларнинг  ифодасига  бағишланган.  Мақоланинг  объекти  бадиий  матн  таҳлилидан  келиб  чиқадиган турғун маданий маънолар. Ясунари Кавабатанинг “Минг қанотли турна” романидаги этнонконцептлар ишимизнинг  асосий  материали  бўлиб  ҳисобланади.   Мақоланинг  мақсади  Ясунари  Кавабатанинг  “Минг  қанотли  турна”  романидаги  этнонконцептларнинг  аниқланган  маъноларини  намоён қилиш. Ишда асосан  интегратив таҳлил ва концептуал таҳлил усулларидан фойдаланилди. Матн орқали  япон халқи маданий ҳаётининг ҳам анъана, ҳам янгилиги ўрганилиб, персонажларнинг “чой маросими”га боғлиқ ҳар бир маълумотлари, фикрлари  мазкур тушунчанинг ҳажмига қўшимча бўёқдорлик  берган  жиҳатлари  кўрсатилган.  Шунингдек,  ХХ  асрнинг  йирик  насрий  ёзувчиларидан Ясунари Кавабата ижоди орқали япон маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган чой маросими “тядо” мисолида миллий тафаккур акс эттирилган. Япон маданияти тизимидаги қадриятлар, чой маросими билан боғлиқ лингвомаданий концепт майдон кузатилган. Таъкидлаш жоизки,  чой  маросими  концептига  ҳар  бир  япон  ўзидан  келиб  чиқиб  маъно  сингдиради.    Асарда  чой маросими, кимоно, маросимлар ва шу каби этноконцептлар бадиий концептлар сифатида композицион асос, миллий эстетика ва табиий фон вазифаларини ўташи аниқланган.  “Кимоно” концепти чой маросими концептининг бир бўлаги бўлганлиги ҳолида мавсум концептини  бирлаштириши  кузатилган.  Шунингдек,  Кавабата  Ясунари  чой  маросими  орқали  миллий макон яратиш ва маросим билан боғлиқ муаммоларни кўрсатибгина қолмай, миллий характерлар яратишда ҳам фойдаланганлиги аниқланган. “Минг қанотли турна” романида ифодаланган руҳий, эстетик ва маданий анъаналар, “тядо”-чой маросимининг асосий тамойиллари: уйғунлик, хушмуомалалик, покизалик ва тинчлик, муаллифнинг матнда замон ва макон яратиш маҳорати таҳлилга тортилган. Чой маросими фонида роман асосий  қаҳрамонлари  Кикужи  ва  Юкиконинг  характерлари  очиб  берилганлиги  кўрсатилган.  Ёзувчининг детал яратиш маҳорати, интерьер ва нарсаларнинг мустақил композицион, маъновий аҳамиятлари  ўрганилган.  Кузатилган  натижалар  асосида  Кавабата  Ясунари  чой  маросими  “тядо” орқали япон миллий тафаккурини маҳорат билан ифодалай олган деган хулосага келинган.

449-451 105 0

Янгиланаётган Ўзбекистонда олий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштирилиши

Р Сиддиқов

Охирги беш йилда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида Харакатлар стратегияси асосида стратегик аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлар амалга оширилди.Жумладан олий таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими мамлакат эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда жаҳон таълим маконидаги тенденцияларни инобатга олган ҳолда тубдан ислоҳот қилинди.

172-183 83 0

Янги Ўзбекистонда, янги ёш авлод истиқболини амалга ошириш омиллари

Shavkat Aripov

Ушбу    илмий    мақоладаги  маълумотлар  ва  тавсиялар  ёшлар муаммоларини  ўрганиш  ва  истиқболли  кадрларни  тайёрлаш  институтини ривожлантириш омиллари, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган Жисмоний тарбия ва оммавий  спортни  ривожлантириш  концепцияси,  2020-2025  йилларга  мўлжалланган Китобхонликни  ривожлантириш  ва  қўллаб-қувватлаш  миллий  дастури  доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда, ёшлар муаммолари ва уларни қийнаётган муаммоларни  бевосита  давлат  даражасида  кўриб  чиқиш  ва  ҳал  этиш  имконини таъминлаётгани ҳақидадир. Шунингдек, ёшларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши,  етук  ва  комил  шахслар  бўлиб  улғайиши  йўлида  замонавий,  қулай,  илғор  ва инновацион  шарт-шароитларни  яратиб  бериш  учун  Ўзбекистон  бор  куч-имкониятларини  ишга  солмоқда.  Мақсад  –  Учинчи  Ренессанс  пойдеворини  яратиш, мамлакатимиз  дунёнинг  энг  тараққий  этган  давлатлари  қаторига  чиқиши  учун интеллектуал  ва  маънавий  етук,  ташаббускор  ёшларни  янги  Ўзбекистоннинг драйверига айлантиришдан иборат.

549-554 92 0

Янги Ўзбекистонда алоқа тизимида кадрлар тайёрлаш тизимининг янги босқичга кўтарилиш тарихи

И Юсупов

Мазкур мақолада мамлакатимизда 2017-2022 йилларда алоқа соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислохотлар билан бир қаторда соҳа ривожи учун қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамаси томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар натижасида тизимда мутаҳасисслар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг янги босқичга кўтирилиш тарихига эътибор қаратилган

158-170 250 0

Янги тарих фанининг манбашунослигида ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи муаммолари

Valisher Abirov

Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганиш XIX аср сўнгги чорагидан бошланди. XX асрда масалага оид кўплаб илмий изланишлар олиб борилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ушбу мавзуни ўрганиш долзарб масала сифатида кўтарилди. Этнографик, археологик, антропологик, лингвистик тадқиқотлар билан бир қаторда манбашунослик соҳасида ҳам муаммо тадқиқ этилди. Мустақиллик дастлабки йилларида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишда турли хил илмий ёндашувлар вужудга келди. Тадқиқотчилар совет даврида ҳукм сурган мафкуравий қолипларидан воз кечиб илмий изланишлар олиб бордилар. Тарихий асарлар ёзиш назарий-методологик жиҳатдан ўзгариб, халқ тарихини холис ёзиш бошланди. Совет даврида пайдо бўлган назарий-услубий ёндашув ва нашр этилган адабиётлардан фойдаланиш ҳам давом этди. Манбашунослик тадқиқотларда туркий халқлар тарихи, уларнинг тарихий шаклланиши, географик жойлашуви, этник жараёнлар, давлат бошқарувида туркий халқларнинг ўрни, ўрта асрларда туркий халқларнинг идтимоий-иқтисодий муносабатлари каби масалалар ўрганилди. Туркий халқларнинг тарихда тутган ўрнини ёритишга кўпроқ эътибор берилди. Араб-форс тилли қадимги манбаларда Марказий Осиё минтақасидаги этник ва этносиёсий жараёнлар тадқиқ этилди. Мустақиллик йилларида қадимги хитой манбаларини ўрганиш ривожланди. Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқларига оид маълумотлар тўпланди. Номаълум бўлган туркий уруғлар номлари, жойлашуви
масалаларига аниқлик киритилди. Манбашунос олим Аблат Хўжаев томонидан нашр этилган адабиётлар қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқлари тарихига оид янги маълумотларни тақдим этди. Тадқиқотчи Х.М.Мамадалиев араб тили манбалари асосида Ўрта Осиё ҳудудида IX – XII асрларда содир бўлган минтақа халқлари, этник жараёнлар, хусусан ўзбек халқи этногенезининг шаклланиши, давлатчилик қуриш жараёнлари тадқиқ этди. Кейинги йилларда Шамсиддин Камолиддин томонидан
қадимги араб-форс тилли манбаларда “ўзбек”, “Ўзбекистон” атамаларини шарҳлаб берилди. Ўзбек уруғлари ҳақида ҳам мақолалар чиқди.
Мустақиллик йилларида манбашунослик изланишлар натижасида, ўзбек халқи
этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишга доир бир қатор илмий асарлар, кам
сонли диссертациялар, кўплаб мақолалар чоп этилди. Мавзуга оид қатор масалалар очиқ
қолди. Мақолада ушбу муаммонинг манбашунослик тадқиқотларда ўрганилиши тизимли таҳлил қилинган. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихига доир манбашунос олимларнинг қарашлари, илмий ёндашувлари ёритилган.

9-19 81 0

Янги изланишлар даври нинг янги талқиндаги ҳикоялари (селим илери ҳикоялари мисолида)

Veli Savash, Poshshajon Kenjayeva

Мазкур  мақолада  ХХ  асрнинг  70-йиллари  замонавий  турк  ҳикоячилигининг  ўзига  хос хусусияти,  жумладан  турк  ҳикоянавислигининг  моҳир  ёзувчиси  Селим  Илери  ижоди  ва  унинг  ҳикоя жанридаги  маҳорати  тадқиқ  этилган.  Мақолада  ёзувчининг  “Сеҳрли  орган”,  “Унаштирилган  қиз”, “Онамнинг сардунялари”, “Тонгсиз кечалар”, “Сув париси ҳикояси”, “Денгизнинг этакларида”, “Дўстликнинг охирги куни”, “Ёпиқ иқтисод” сингари ҳикоялари адабиётшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Айрим турк ёзувчиларидан фарқли ўлароқ, Селим Илерининг ҳикоялари жаҳон адабиётининг дурдона  асарлари  таъсири  натижасида  яратилган.  Ёзувчининг  “Унаштирилган  қиз”  А.  П.  Чехов, “Тонгсиз  кечалар”  ҳикояси  Ф.  М.  Достоевский,  “Сув  париси  ҳикояси”  ва  “Денгизнинг  этакларида” ҳикоялари Фолкнер, “Ёпиқ иқтисод” ҳикояси Шекспир ижоди таъсирида ёзилган. Шунга кўра, С. Илери мазмун  жиҳатдан  маҳаллий  ижодкорлар,  шакл  жиҳатдан  эса  хориж  ёзувчилар  изидан  боради. Виржиния  Вулф,  Уильям  Фолкнер,  Катерина  Мансфелд  асарлари  адиб  ижодининг  муҳим  манбалари ҳисобланади. У Виржиния Вулф асарларидан иқтибослар олади, мелодрама усулларини истифода этади. Жумладан, Фолкнернинг адабий услубидаги баъзи қирралар С. Илери ҳикояларида аниқ кўринади. С. Илери ҳикояларидаги сюжет чизиқлари абстракт структурага эга. Шу сабабли асарларининг асл маъносини англаш қийин кечади. Образлар характери эса аксарият ҳолларда ички монолог ва онг оқими орқали очиб берилади. Бу жиҳатдан С. Илери У. Фолкнер ижодига яқин келади. Ёзувчининг “Денгизнинг этакларида” асарида постмодернизмга интилиш кучли. Ижод жараёни, ҳақиқат ва тўқима орасидаги боғлиқлик асарнинг асосий масаласи ҳисобланади. Постмодерн асарни ажратиб турувчи хусусият онг ости, хаёл ва ҳақиқат орасидаги чегарага диққат қаратилади. “Ёпиқ иқтисод” асарининг яратилишида ёзувчини Ғарб адабиёти таъсирлантирган, хусусан, Шекспирнинг “Ҳамлет”идан  илҳом  олган.  Бу  трегедияда  Ҳамлет  атрофидаги  одамларга  ўзини  ақлдан  озган, жиннисифат қилиб кўрсатади. Таҳлил қилганимиздек, С. Илери ҳикояларида турк жамиятидаги янги замон кишисининг психологик  ҳолатлари,  маънавий  муаммолар  гирдобида  қолган  шахс  изтироблари,  ёлғизлик  фожиаси, худбинлик  ва  меҳрсизлик  муаммолари  психологик  усулда  ёритилади.  Қаҳрамонлар  руҳиятидаги эврилишлар қаламга олинади. Бунда адибнинг жаҳон модерн насри анъаналаридан шакл тамойилига кўра  фойдалангани  маълум  бўлади.  Шу  маънода  ёзувчи  замонавий  турк  ҳикоячилигига  янги қаҳрамонлар, янгича ифода ва тасвир усулларини олиб киришда ўз ҳиссасини қўшди. Шу маънода ёзувчи  замонавий  турк  ҳикоячилигига  янги қаҳрамонлар,  янгича  ифода  ва  тасвир  усулларини  олиб киришда ўз ҳиссасини қўшди.

83-88 67 0

Янги давр форс шеъриятида жанрлар типологияси

Nafisa Yusupova
Мақолада янги форс шеъриятининг мумтоз жанрлар билан ўхшаш ва фарқли томонлари, шунингдек, йиллар давомида юзага келган янгиланишлар тадқиқ этилади. Мумтоз жанрларнинг янги қиёфада намоён бўлишига қарамай асл моҳиятини сақлаб қолганлиги ҳақида сўз юритилади.
19-25 94 0

Янги давр вьетнам новелласи шаклланиш контекстида фам зюи тоннинг ижоди

Nozimaxon Abdurashidova

Мазкур мақола Янги давр Вьетнам новелласининг шаклланиш ва ривожланиш тамойилларига  асосланган.  Унда  биз  XX  аср  бошларида  Вьетнам  новелласи,  хусусан,  Фам  Зюи  Тон  қаламига мансуб  бир  нечта  новеллаларнинг  ўзига  хос  жиҳатларини  кўришимиз  ҳамда  ёзувчи  ижодида  янги йўналишлар билан яқиндан танишишимиз мумкин. Шунингдек, новеллаларни таҳлил қилиш жараёнида, ёзувчи  ҳар  бир  асари  орқали  Вьетнамнинг  маънавий  ва  маданий  қадриятларини,  анъаналарию  урфодатларини чиройли ва моҳирона тасвирлашга ҳаракат қилганлиги яққол кўзга ташланади. Адабиий алоқалар фаол ҳаракат қилаётган шароитда ҳар бир халқ, ҳар бир миллат учун таъсирлар можаросида  ўзлигини  сақлаб  қолиш  ўта  муҳим  масаладир.  Чунки  ана  шундай  умумжаҳон  адабий алоқалар  таъсири  натижасида  Вьетнам  новелласига  Ғарбда  пайдо  бўлган  адабий  йўналишлар  ва оқимлар бадиий тафаккур доирасида катта таъсир кўрсатди. Шу аснода XX аср иккинчи ярмида ижод қилган  Вьетнам  ёзувчиси  Фам  Зюи  Тон  замонавий  оқим  ва  бадиий  ифода  услубларидан  оқилона фойдаланган  ҳолда  Вьетнам  халқининг  ўзига  хос  дунёқараши,  миллий  хусусиятлари,  турмуш  тарзи, қадриятлари ҳаттоки диний ўй-фикрларининг аҳамиятли жиҳатларига мутаносиб бўлган янги ҳикоя ва новеллалар яратган илк ёзувчилардан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада Фам Зюи Тоннинг бир нечта ҳикоялари мисоллар ёрдамида таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ижодий метод ва йўналишларнинг хилма-хиллиги ҳамда ижодкор услубининг ўзига хослигини янада очиб беради. Зеро, ҳар бир  асарда  тасвирланган  ҳаёт  манзаралари,  инсонлараро  муносабатлар,  уларнинг  диологлари, шунингдек, ёзувчининг ўзига хос бадиий услуби жуда табиий ҳамда самимийлиги билан ажралиб туради. Янги давр Вьетнам новелласининг шаклланиш ва ривожланиш тамойилларини ўрганиш бизга ўша давр,  яъни  ХХ  аср  биринчи  яримида  Вьетнам  адабиётидаги  ўзгаришлар,  адабий  жараёндаги янгиланишлар,  анъанавий  реализм  ва  романтизмнинг  ўзгача  тус  олиши,  янги  кўринишлари  ва тамойилларини аниқлашга, тушунишга, ҳамда уларни бир-биридан ажрата билишга ёрдам беради, адабий муҳитни тасаввур қилишга имкон яратади.

68-78 172 0

Яман инқирози: ички ва ташқи омиллар

Aziz Xudoyberdiev

Мақолада Ямандаги замонавий инқирозни келтириб чиқарган сабаблар, ички ва ташқи омиллар кўриб чиқилган. Яманнинг буюк давлатлар манфаатлари тўқнашган нуқта эканлиги унинг Европани Ҳинд океани билан боғлайдиган муҳим стратегик денгиз йўлида жойлашганлиги билан изоҳланади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида ташқи омиллар билан бир қаторда, Яманнинг ўзида Шимол ва Жануб ўзаро келишмовчиликлар туфайли иккига бўлиниб кетганлиги ёритиб берилган. 1990 йилда Яманнинг қайта бирлаштирилишидан сўнг, бирлаштириш шартларидан норози бўлган кучларнинг фаоллашуви кузатилиб, бу ҳаракатлар янги фуқаролар урушининг бошланишига олиб келгани қайд этилади. Мақолада асосий эътибор ХХ аср охирларидан Яман ҳаётида сиёсий диний омил ҳам қўшилганига қаратилган, яъни шимолдаги зайдийлар йўналишидаги шиалар ва жанубдаги суннийлар ўртасидаги қарама-қаршилик кучайди. Ямандаги ваххобийликнинг сиёсий ҳамда ғоявий куч сифатида ёйилиши, “Арабистон яриморолидаги Ал-Қоида”га асос солиниши мамлакатдаги шундоқ ҳам оғир аҳволни янада чуқурлаштириб юборганига эътибор қаратилди. “Хусий”-зайдийлар диний ҳаракатининг “Араб баҳори” тўлқинида ҳарбий-сиёсий кучга айланиши жараёни, унинг собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари билан иттифоқда нафақат 2015 йил январ ойида Санада ҳокимиятни эгаллагани, балки шу билан бирга, ўз мавқеини Аденгача кенгайтиришга эришгани таҳлил қилинади. Мақолада асосий урғу 2015 йил мартдан Ямандаги можаронинг Сауд коалицияси (Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания, Қувайт, Марокаш, Қатар, Судан, БАА ва Миср)нинг Абд Раббо Мансур Хадининг қувиб чиқарилишида Президент тарафида туриши билан ҳамда қурол кучи билан хусийларнинг Аден ва Баб ал-Мандеб бўғозидан чиқиб кетишга мажбур қилиниши билан халқаро хусусият касб этганига қаратилган. Охирги вақтларда АҚШ сиёсатида Сауд коалициясини қўллаб-қувватлаш борасида қандай ўзгаришлар содир бўлганлиги қайд этиб ўтилган. Эроннинг Ямандаги роли ва унинг тадқиқотчилар ўртасида турли баҳс-мунозараларга олиб келувчи хусийлар билан алоқалари кўриб чиқилади. Сўнгги воқеалар таҳлили асосида Сауд коалицияси олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлар Яманнинг ягона давлат сифатида барҳам топишига олиб келиши мумкин деган хулосага келинди. Давом этиб келаётган қуролли можаро ҳамда сиёсий ечим топишга уринишларнинг натижасизлиги Яманда тинчлик ўрнатишни кейинга суради. 

446-449 95 0

Юнусхоннинг Мовароуннаҳр тарихида тутган ўрни (Тарихи Рашидий асари асосида)

К Тухтабеков

Тарихдан маълумки ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти, аввало, одил ҳукмдорга кўп жиҳатдан боғлиқ. Айнан шундай ҳукмдортлар орият, ғурур, садоқат ва олий даражадаги ҳукмдор шаънининг тимсолига айланишган. Ушбу мақола асосида давлатчилигимиз тараққиёти босқичларининг маълум даври аниқ маълумотларга таянган ҳолда асослашдан иборат. Зеро, “миллий ўзликни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий тадқоқот ишларни кучайтириш...”га алоҳида аҳамият берилмоқда [1].

1-27 88 0

Юнеско фаолиятида диний бағрикенглик тамойиллари

Мухиддин Хашимов

Тадқиқот объектлари: ЮНЕСКО фаолиятида диний бағрикенглик тамойиллари.
Ишнинг мақсади: ЮНЕСКО фаолияти ва Узбекистан ЮНЕСКО ҳамкорлиги мисолида дунёда баркарорлик, миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлашда диний бағрикенглик тамойиллари аҳамиятини аниклаш.
Тадқиқот методлари: киёсий-таҳлилий, даврий муаммолик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: бағрикенглик тушунчасининг мазмун-моҳияти, тамойиллари ва намоён бўлиш хусусиятлари тарихий-киёсий нуқтаи назардан бирламчи манбалар, расмий ҳужжатлар асосида илмий тахдил килинди. ЮНЕСКО ва Узбекистан ҳамкорлиги мисолида давлат ташқи ва ички сиёсатида диний бағрикенглик тамойилларини қўллаш самарадорлигини ошириш имкониятлари очиб берилди. Узбекистан ва Францияда дин соҳасидаги ислоҳотларнинг ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари аникланди. Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик борасида Узбекистан тажрибасининг жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий эътироф этилиши тасдикланди.
Амалий аҳамияти: диссертацияда қайд этилган фикр-мулоҳазалар диний омилнинг моҳияти, ижтимоий роли ва вазифалари, унинг давлат ташқи ва ички сиёсатига таъсири хамда ҳозирги кунда бағрикенглик тамойилларининг аҳамияти ҳакидаги илмий-назарий билимларни янада чуқурлаштиради. Тадқикот натижалари Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашуви жараёнида инсон ҳуқуқларини таъминлашда ҳамда жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришда фойдали манба бўлиб хизмат килиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот мавзуси бўйича 5 та илмий мақолалар чоп этилди, 3 та илмий анжуманларда маърузалар қилинди (1 та маърузанинг тезислари нашр этилган).
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижаларидан турли конфессия уюшмалари билан ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар фаолиятида, тарбиявий ишларда, олий ўкув юртларида “Диншунослик”, “Исломшунослик”, “Маданиятшунослик”, “Халқаро ташкилотлар”, “Ўзбекистон тарихи” ва бошка курсларни ўкитишда фойдаланиш мумкин.

3-13 141 0

Юксак салоҳиятли ташкилотчи ва раҳбар

Abdurahim Mannonov

Ўзбекистонда  Шарқшуносликнинг  ХХ  аср  60-йилларидан кейинги  тараққиёт  даврлари ҳақида гап кетганда кўз олдимизда энг аввало, аллома устоз, улкан шарқшунос олим, моҳир педагог, истеъдодли таржимон, шоир ва адиб, юксак салоҳиятли ташкилотчи-раҳбар Шоислом Маҳмудович Шомуҳамедовнинг (1921-2007) табаррук сиймолари гавдаланади. Устознинг  шарқшунослик  дунёсига  илк  қадамлари  Ўрта  Осиё  давлат  университети (Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқ факультетига ўқишга кирган 1947 йилдан бошланади.

286-291 141 0

Эффективность внешней академической мобильности как фактор обеспечения трудоустройства выпускников Казахстанских вузов

А Нурмагамбетов , Л Иватова , Л Хасенова

Современный этап цивилизационного развития, переход к постиндустриальному, информационному обществу требует от системы высшего образования, как социокультурного института, обновления содержания его функций, приведения образовательных программ в соответствии с потребностями современного уровня производства и общества.