46
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
ХОРИЖИЙ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ФАОЛИЯТИГА
ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ
Рузиев Ойбек Абдумўминович
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори
и.ф.н., доцент
Бозоров Руслан Хамдамович
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти профессори в.б.
и.ф.д. (DSc), доцент
https://doi.org/10.5281/zenodo.17510230
Аннотация.
Ушбу тезисда тижорат банкларида амалга ошириладиган кредит фаолияти ва
ундаги ўрнатиладиган кредит механизмларига таъсир қилувчи бевосита ва билвосита таъсир қилувчи
банкнинг молиявий кўрсаткичлари таҳлили келтирилган. Хусусан, банкнинг активлари ва пассивлари
таркибий тузилиши динамикаси ҳамда банкнинг активлар ва капитал рентабелликлари каби
кўрсаткичларнинг 10 йиллик ҳолати таҳлили амалга оширилган.
Калит сўзлар.
банк активлари, банк пассивлари, активлар рентабеллиги, капитал рентабеллиги,
кредитлар, банк депозитлари.
Тижорат банкларида амалга оширилаётган кредитлаш фаолиятининг самарадорлигини таҳлил
қилишда хорижий давлатлар амалиётини кенг доирада ўрганиш ҳамда тегишли кўрсаткичларни таҳлил
этиш орқали хулосалар шакллантириш муҳим ҳисобланади. Чунки, мазкур таҳлиллар кўра
шакллантирилган хулосалар асосида тижорат банклари молиявий барқарорлиги ва аҳоли даромадлари
барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи самарали кредитлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва
уларни такомиллаштиришга қаратилган илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш
имконияти пайдо бўлади.
Шу сабабли, биз тижорат банклари кредитлаш фаолияти билан боғлиқ амалиётларни ва уларнинг
молиявий барқарорлик кўрсаткичларга таъсирини таҳлил этиш мақсадида Хитой ва АҚШнинг тижорат
банкларини танлаб олдик.
Тадқиқотимизда хорижий амалиёт бўйича таҳлилни Хитойнинг ICBC банки фаолияти билан
боғлиқ маълумотларни ўрганиш билан бошлаймиз. Хитой Халқ Республикасининг энг йирик тижорат
банки бўлган (Industrial and Commercial Bank of China) банки 1984 йилда давлат банки сифатида ташкил
этилган ҳамда 2005 йилдан бошлаб акциядорлик тижорат банки сифатида фаолият олиб бормоқда
1
. Шу
билан бирга Industrial and Commercial Bank of China “The Banker” журнали маълумотларига қараганда
биринчи даражали капитали ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллагани эътирофга лойиқ
2
. 2023
йил охирига келиб мазкур банкнинг жами 419252 нафар ходими бўлиб, улардан 15767 нафари дунё
бўйлаб хорижий филиалларда ўз фаолиятларини олиб бормоқда
3
.
ICBC банки фаолиятида кредитларнинг ўрни ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш
амалиётини таҳлил этиш мақсадида энг аввал, биз банк актив ва пассивлари таркибини ўрганиб
чиқамиз.
Навбатдаги жадвалда ICBC банки активлари таркибининг сўнгги 10 йил даврдаги ўзгариш
тенденцияси келтирилади.
1-жадвал
ICBC банкининг 2014-2023 йилларда 31 декабрь ҳолатидаги активлари таркиби
4
№
Активлар
номи
2014
2015
2016
2017
2018
201
9
2020
2021
2022
2023
Фарқ
1
Industrial and Commercial Bank of China. Annualreport. 2018
расмий интернет сайти
3
Industrial and Commercial Bank of China-2023 Annual Report
4
Industrial and Commercial Bank of China (Хитой Халқ Республикаси) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
47
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
1.
Кассали
активлар
20,9
16,9
17,2
17,1
15,6
14,5
13,9
11,2
11,3
11,5
-9,4
2.
Савдо сотиққа
мўлжалланган
молиявий
активлар
4,1
6,4
5,5
4,1
2,9
3
2,6
2,1
2,4
2,9
-1,2
3.
Кредитлар
52,2
52,5
52,9
53,3
54,3
54,2
54,4
57,2
57
56,8
4,6
4.
Молиявий
инвестициялар
20,0
21,1
20,9
22,2
24,5
25,4
25,8
26,3
26,6
26,5
6,5
5.
Асосий
воситалар
1,0
1,0
1,0
0,9
1,0
1
0,9
0,8
0,7
0,7
-0,3
6.
Бошқа
активлар
1,8
2,2
2,5
2,4
1,6
1,9
2,4
2,4
2
1,6
-0,2
Жами активлар
(%)
100
100
100
100
100
100
100
100
100
100
---
Жами активлар
(RMB трлн)
20,6
22,2
24,1
26,1
27,7
30,1
33,3
35,2
39,6
44,7
1-жадвал маълумотларига кўра ICBC банкига даромад келтирувчи активлари сифатида
кредитлар ҳамда молиявий инвестициларнинг умумий активлардаги улуши 2023 йилга келиб мос
равишда 4,6 ва 6,5 фоизли пунктга ошганлиги кўриш мумкин ва мазкур ҳолат кредитлаш ва сармоялаш
фаолияти орқали банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш жиҳатидан ҳам ижобий ҳолатга
сабаб бўлувчи тенденция ҳисобланади. Шунинг билан бирга, банкнинг кассали активлари унинг
ликвидлигига таъсир қилувчи энг асосий кўрсаткичларда бири эканлигини инобатга олсак, унинг
таҳлил этилган давр оралиғида активлардаги улуши 9,4 фоизли пунктга пасайганлиги банкнинг
ликвидлилигига салбий таъсири қилсада, аммо ушбу активлар банк учун даромад олиб келувчи
активларга айлантирилганлиги жиҳатидан ижобий ҳолат сифатида қаралади.
Мазкур банкда пассивлар таркибининг сўнгги ўн йилликдаги ўзгариш динамикаси навбатдаги
жадвалда келтирилган.
2-жадвал
ICBC банкининг 2014-2023 йилларда 31 декабрь ҳолатидаги пассивлари таркиби
5
№ Пассивлар номи
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
2021
2022
2023
Фарқ
1.
Банклар
маблағлари
10,4
11,9
10,2
7,2
7,1
8,1
9,2
8,9
8,8
8,4
-2
2.
РЕПО
1,8
1,5
2,4
4,0
1,9
0,9
0,9
1
1,5
2,3
0,5
3.
Депозит
сертификатлари
0,9
0,8
0,9
1,0
1,2
1,2
1
0,8
0,9
0,9
0
4.
Мижозлар
маблағлари
75,5
73,3
73,8
75,0
77,3
76,3
75,4
75,2
75,4
75
-0,5
5.
Бошқа
мажбуриятлар
3,9
4,3
4,3
4,6
4,0
4,6
4,8
4,8
4,5
4,9
1
6.
Акционерлик
капитали
7,5
8,1
8,2
8,2
8,5
8,9
8,7
9,3
8,9
8,5
1
5
Industrial and Commercial Bank of China (Хитой Халқ Республикаси) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
48
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
Жами пассивлар (%)
100
100
100
100
100
100
100
100
100
100
---
Жами
пассивлар
(RMB трлн)
20,6
22,2
24,1
26,1
27,7
30,1
33,3
35,2
39,6
44,7
ICBC банки пассивлари таркибида бошқа банклар маблағларининг улуши сезиларли даражада (-
2 фоизли пунктга) камайган бўлса, деярли бошқа кўрсаткичларда кўпайиб бориш кузатилган. Шуни
алоҳида таъкидлаш жоизки, РЕПО ҳамда акционерлик капитали улушининг пассивлар таркибида ошиб
борганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади. Шунингдек, Жаҳон банки экспертлари томонидан банк
акционерлик капиталининг ҳажмининг пассивлардаги улуши 10 фоиз бўлишлиги тавсия
этилганлигини инобатга олсак, банкнинг истиқболли бошқарувида мазкур кўрсаткичнинг улушини
янада оширишга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Биз навбатда банк фаолиятининг молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири
бўлган банк активлари рентабеллиги кўрсаткичини ICBC банкининг ҳисобот маълумотлари асосида
таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Қуйида келтирилган расмда ICBC банкининг активлар рентабеллиги
даражаси кўрсаткичларининг 2014-2023 йиллар мобайнидаги динамикаси келтирилган.
1-расм. ICBC банки активлари рентабеллик даражаси, фоизда
6
2.2.16-расм маълумотларидан ICBC банки активлари рентабеллик даражаси 2014-2021 йилларда
Жаҳон банкининг экспертлари томонидан тавсия этган меъёрдан, яъни 1,0 фоиз даражадан кам
бўлмаганлигини кўришимиз мумки. Аммо 2022-2023 йилларда мазкур кўрсакткич даражаси ушбу
меъёрдан кам бўлганлигини ҳамда ўрганилган давр давомида кўрсаткич даражаси динамикаси доимий
пасайиш тенденциясига эга бўлган. Шу боисдан банк томонидан мазкур салбий тенденцияни келтириб
чиқараётган омилларни чуқур таҳлил қилган ҳолда банкнинг молиявий барқарорлигини ижобий
тенденцияда таъминлаш чораларини кўриш зарур деб ҳисоблаймиз.
Навбатда,
2-
расмда 2014-2023 йилларда ICBC банкининг банк капитали рентабеллиги
даражасининг ўзгариш динамикаси келтирилмоқда.
6
Industrial and Commercial Bank of China (Хитой
Халқ Республикаси) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
49
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
2-расм. ICBC банкининг капитал рентабеллиги даражаси, фоизда
7
2-расм маълумотларидан, ICBC банкининг капитал рентабеллиги даражаси экспертлар
томонидан тавсия этилган меъёрий даражадан (10 фоиздан) паст бўлмаслиги таъминланганлигини
кўришимиз мумкин. Аммо ушбу рентабеллик кўрсаткичи ҳам аввалги рентабеллик кўрсаткичи
(активлари рентабеллик) даражаси каби пасайиш тенденциясига эга бўлган. Бироқ активлар
рентабеллиги даражаси ўрганилган давр давомида 1,61 баробар (1,40/0,87) камайган бўлса, банкнинг
капитал рентабеллик кўрсаткичи эса 1,96 мартта (19,62/10,02) камайган. Бу ҳолатни ушбу давр
давомида банк капиталининг банк пассивларидаги улуши (ёки банк активларига нисбати) ортиб
бориши билан изоҳлаш мумкин.
Хулосалар
-
банкда мижозлар маблағларирнинг пассивлардаги улуши ҳам барқарор равишда 75 фоиз
атрофида сақланиши, банкнинг жамғарма операцияларини миқдоран йилма-йил кўпроқ амалга
ошираётгани англатади, Чунки, 2014 йилда банк пассивлари миқдори 20609,9 трлн юань бўлган бўлса,
2023 йилда ушбу кўрсаткич 44697,1 трлн юанни ташкил қилган ҳолда, 2,17 баробарга ошган.
агар активлар рентабеллиги 1 фоиз ҳолат қайд этилганда, мос равишда капитал рентабелллиги
10 фоиз бўлишлиги таъминланган ҳолда экспертлар тавсия этган меъёр бир вақтда қайд этилиши
имконияти нуқтаи назаридан баҳоласак, бу ҳолатда банк капиталининг активларга нисбати 10 фоиз
(10/100) бўлишлиги талаб этилади. Шу боисдан ҳам ICBC банкида акционерлик капиталининг ўсиш
даражаси активларнинг ўсиш даражасидан юқори эканлиги ижобий ҳолат ҳисобланади.
Фойдланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси.– Т.: «Ўзбекистон», 2023.- 34 б.
2.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 22 апрелдаги «Тижорат банкларида
активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар
шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида»ги 11/2-сонли Қарори.
https://lex.uz/uz/docs/6931805
3.
Do H., Ngo T., Phung Q. The effect of non-performing loans on profitability of commercial banks: Case
of Vietnam //Accounting. – 2020. – Т. 6. – №. 3. – С. 373-386.;
4.
Industrial and Commercial Bank of China (Хитой Халқ Республикаси) 2014-2023 йиллардаги
йиллик ҳисоботлари.
7
Industrial and Commercial Bank of China (Хитой Халқ Республикаси) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
