15-11-2025
199–202
18
6
ҲУДУДЛАРНИ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ОҚИМИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Маълумки, ҳудудларни ривожлантиришда инвестицияларнинг роли жуда муҳим бўлиб, улар
иқтисодий ўсишни таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишнинг
асосий омили ҳисобланади. Инвестициялар орқали йўллар, электр тармоқлари, сув таъминоти,
транспорт ва алоқа тизимлари қурилади ва янгиланади. Бу эса ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини
оширади. Инвестициялар саноат корхоналарини қуриш, аграр соҳани модернизация қилиш ва хизмат
кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришга хизмат қилади. Натижада янги иш ўринлари яратилади,
ҳудуд бюджетига солиқ тушумлари кўпаяди. Буни Сурхондарё вилояти мисолимда кўриб чиқишга
ҳаракат қиламиз.