331
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ТИЗИМИДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ
СОЛИҒИ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Хотамов Алишер Фарходович
ТДИУ тадқиқотчи
+998 90 162 75 16
https://doi.org/10.5281/zenodo.17525484
Annotatsiya:
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) Республикамиз солиқ тизимида иқтисодиётни
тартиблаш ва истеъмолни мувофиқлаштиришда ўзига хос аҳамиятга эга бўлсада, шу билан биргаликда
давлат бюджетида юқори фискал хусусиятга эга бўлиб қолмоқда. Шу боисдан ушбу солиқ тури бўйича
солиққа тортиш механизмларини доимо кучайтириб бориш тақозо этилади. Мазкур мақолада
Ўзбекистонда ҚҚСни солиққа тортиш механизмларини такомиллаштириш масалалари ёритилган.
Калит сўзлар:
солиқ, солиқ сиёсати, қўшилган қиймат, солиққа тортиш, солиқ базаси, солиқ
тўловчи, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси, солиқ қарздорлиги.
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бу мазмунан ва моҳиятан катта фискал аҳамиятга бўлиб, бу
солиқнинг давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги, яъни давлатнинг молиявий
барқарорлигини таъминлашдаги роли ҳисобланади. ҚҚС дунёдаги энг самарали ва кенг тарқалган
фискал инструментлардан бири бўлиб, у товар ва хизматлар айланмаси орқали давлат хазинасига
барқарор тушумларни таъминлайди. Ушбу солиқ тури давлат бюджети даромадларининг асосий
манбаи бўлиб, ҚҚС давлат бюджети даромадларининг катта қисмини ташкил этади, Ўзбекистонда ҳам
ҚҚС солиқлар орасида энг йирик даромад манбаидир. Масалан, сўнгги йилларда умумий солиқ
тушумларининг 30–40% қисми ҚҚС ҳиссасига тўғри келади. Бу давлатнинг ижтимоий дастурларини,
инфратузилмани ривожлантиришни ва ижтимоий кафолатларни молиялаштириш имконини беради.
Шу жиҳатдан олганда мазкур солиқ тури барқарор ва кафолатли тушум манбаи ҳисобланади.
ҚҚС истеъмолга асосланган солиқ бўлгани учун, у иқтисодий фаоллик пасайган шароитда ҳам маълум
даражада барқарор тушум манбаи бўлиб қолади. Солиқ айланма ҳар бир босқичида ундирилади,
шунинг учун у яширин иқтисодиёт таъсирини қисман чеклайди ва давлат хазинасига мунтазам маблағ
келиб тушишини таъминлайди. Бундан ташқари у солиқ тизимини шаффофлаштириш ва назоратни
кучайтиришга хизмат қилади, ҚҚС тизими электрон ҳисоб-фактуралар ва ҳисобот орқали молиявий
операцияларни очиқлаштирса, бу солиқдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтиради ва бюджетга
тушумларнинг аниқлигини оширади. Шунингдек, халқаро стандартларга мослашувликни
таъминлайдики, ҚҚС жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган универсал солиқ тури ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҚҚС тизимининг ривожланиши мамлакатнинг халқаро иқтисодий интеграциясини
кучайтиради ва хорижий инвесторлар учун солиқ муҳитини прогноз қилинадиган қилади. Ушбу солиқ
солиқ юкини адолатли тақсимлашда катта роль ўйнадйи. Чунки, ҚҚС ҳар бир истеъмолчи томонидан
тўланадиган солиқ бўлгани учун у бевосита фойдага ёки даромадга боғлиқ эмас бўлса, бу давлатга
солиқ юкини кенг доирадаги иқтисодий субъектлар ўртасида тақсимлаш имконини беради. Шу
жиҳатдан қарагандақҚўшилган қиймат солиғи давлатнинг фискал барқарорлигини таъминлаш,
бюджет даромадларини кўпайтириш, ва солиқ маъмурчилигини яхшилашда муҳим рол ўйнайди. У
нафақат молиявий манба, балки иқтисодий тизимни тартибга солувчи ва ҳужжатлаштиришни
рағбатлантирувчи восита ҳамдир.
1-жадвал.
Қўшилган қиймат солиғини билан иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили
1
(млрд.сўм)
Кўрсаткичлар
2023
2024
ҚҚС тушумлари (млрд сўм)
33 983,5
39 567,1
ҚҚС буйича хисобланган
солиқ суммаси (млр сўм)
48 584,9
60 912,2
ҚҚС тўловчилар сони
173 417
201 860
1
Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
332
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
ҚҚС солиқ имтиёзлари
суммаси (млрд сўм)
57 300,0
68 400,0
ҚҚС солиқ қарздорлиги
суммаси (млрд сўм)
6 606,5
11 389,4
Ортиқча тулов суммаси
(млрд сўм)
16 271,7
18 397,6
Ушбу келтирилган 1-жадвалдан кўриш мумкинки, қўшилган қиймат солиғини билан иқтисодий
кўрсаткичларнинг барчасида 2023 йилга нисбатан 2024 йилда ўсиш кузатилган, яъни унинг фискал
аҳамияти билан бир қаторда у бўйича солиқ қарздорлиги ҳам ошиб борган, бу эса, солиққа тортиш
механизмларини доимо такомиллаштириб боришни тақозо этади.
Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилишига қарамасдан солиқ ва
божхона маъмурчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тушумлар ўтган йилнинг мос
даврига нисбатан ошган. Хусусан, 2024 йилда солиқ органлари томонидан 39,0 трлн сўмни (ўтган
йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 трлн сўм кўп), божхона органлари томонидан 45,5 трлн сўм (ўтган
йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 трлн сўм кўп) ҚҚС ундирилиши таъминланган.
ҚҚСдан манфий фарқни қоплаш учун 2024 йил давомида тадбиркорлик субъектларига 21,6 трлн
сўм миқдорида (ҚҚС тушумларига нисбатан 27,2 фоиз) маблағлар қайтарилган. Солиштириш учун,
2023 ва 2022 йилларда ушбу мақсадларда жами 19,3 трлн сўм ва 14,4 трлн сўм маблағлар мос равишда
солиқ тўловчиларга қайтарилган. Қайтариб берилган ҚҚС суммасининг 13,3 трлн сўми (67,7 фоиз) 100
та тадбиркорлик субъектларига тўғри келган.
Ҳисобот даврида Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
маъмурчилигидаги корхоналарга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни)
реализация қилишда тўланадиган 2,0 трлн сўм қўшилган қиймат солиғи суммаси ўзаро ҳисобга
олинган.
Солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш ҳисобига тенг рақобат муҳитини яратиш ҳамда
қўшилган қиймат солиғини йиғиш маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган
чоралар ҚҚС самарадорлигини ошириш имконини берган.
2024 йилда божхона органлари томонидан ҚҚС бўйича давлат бюджетига тушумларнинг
2023 йилга нисбатан 1,2 баробарга кўпроқ ундирилиши таъминланган.
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) жаҳон миқёсида замонавий солиқ тизимларининг асосий бўлаги
сифатида ҳукуматлар учун муҳим даромад манбаи саналади ва шу билан бирга иқтисодий қарорларга
таъсир кўрсатади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тизими
ривожланишига ҳам ички ислоҳотлар, ҳам халқаро тажрибалар таъсир кўрсатган бўлиб, бу ҳолат унинг
фискал сиёсатидаги барқарор ўсишни кўрсатиб беради. Мамлакатда ҚҚС тизимининг шаклланиши ва
унинг самарадорлиги глобал омиллар ва солиқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган маҳаллий
ўзгаришлар натижасида юзага келди. Европа давлатлари билан олиб борилган таҳлил шуни
кўрсатадики, ҚҚС ставкалари нисбатан паст бўлсада, Ўзбекистонда иқтисодий юкни
енгиллаштиришга қаратилган самарали ислоҳотларга эришилган. Ўзбекистон ҚҚС тизими бошқа
давлатларнинг муваффақиятли тажрибаларини қабул қилиб, солиқ йиғиш жараёнидаги
номутаносибликларни камайтириш ва янада адолатли ҳамда барқарор солиқ тизимига ўтиш йўлида
ўзгарган. Шу жиҳатдан ушбу солиқ тури бўйича солиққа тортиш механизмлари элементларини доимо
такомиллаштириб бориш талаб этилади.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон, 2023 й.
2.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,
2024 йил.
333
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
3.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги»ги Қонуни, 2013 йил
16 декабрь.
4.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни. -Т.: Халқ сўзи, 1997
йил, 29 август.
5.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий
йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сон
Қонуни.
6.
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий
йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сон
Қонуни.
7.
“2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-1011-сон), “Солиқ ва бюджет
сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
тўғрисида”ги Қонуни
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий бюджетларни
шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5075-сонли Фармони.
9.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини
таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг
2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари
тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарори.
