15-11-2025
334–337
21
2
МОЛИЯ ТИЗИМИДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАЛАРИ
Давлат молиявий назорати молиявий (иқтисодий), социал, бошқарув ва ҳуқуқий
муносабатларни қамраб олади. Давлат молиявий назорати аввало молиявий муносабатлар билан
боғлиқ бўлганлиги сабабли ҳам у молия категориясининг муҳим элементи сифатида унинг қайта
тақсимлаш ва назорат функцияларининг уйғунлигини ифода этади ва доимо пул муносабатларни
тартибга солиб туради. Ўз навбатида давлат молиявий назорати мазмунан олиб қаралганда унда социал
муносабатлар ҳам мужассам бўлади, давлат молиявий назоратини ўтказиш орқали назорат объекти
бўлган корхоналар ва у ердаги молиявий жавобгар шахсларни қонунларни бузмасликка, ҳалолликка,
бошқаларнинг маблағларини ўзлаштирмасликка, корхонанинг моддий-техник базаси ва бойлигига
ўзаро ҳурматда бўлишига ундайди ва зарур ҳолларда мажбурлайди, булар эса моҳиятан унинг социал
хусусиятларини тавсифлайди