Barcha maqolalar

194-198 102 0

Чехов асарларида инсон фалсафаси

N Abdullayeva

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар самара-сининг инсонга, унинг дунёқараши, маънавий қиёфасига боғлиқлиги тобора кўпроқ аён бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, «Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради»[1,39]. Шунинг учун инсон фалсафаси, инсон, унинг ўзига хос сифати ва имкониятларининг чексизлиги, бунёдкорлик фаолияти, айни пайтда индивидуализм, эгоизм (худбинлик), манфаатпарастлик, инсон табиатининг ҳам инсониятнинг бир хил манфаатлари муштараклашадиган муҳим нуқталар борлиги тўғрисида қарашлар ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди.

1-18 98 0

ХХ аср – ХХI аср бошлари Ўзбекистон жанубий ҳудудларининг анъанавий каштачилиги

Зилола Насирова

Тадқиқот объектлари: Узбекистан жанубий ҳудудлари Сурхондарё ва Қашкадарё вилоятларининг анъанавий кашта буюмлари, оқ-энли гиламлари.
Ишнинг максади: XX аср -XXI аср бошлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги анъанавий каштачилигини ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, минтақадаги каштачилик анъаналарини саклаш ва кайта тиклаш жараёнларини тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари: мавзуни тадкик этишда экспедиция, музей коллекциялардаги буюмларни тавсифлаш, санъатшунослик нуктаи назаридан тарихий-таснифий бахолаш, киёсий-умумлашма тахдил, илмий-назарий мушоҳада каби усуллардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқ этилган минтаканинг кашта марказлари, чевар ва чизмакашлари аникланди; анъанавий кашта буюмларининг ҳозирда тадқиқ этилаётган вилоятлар аҳолисининг маиший ҳаётидаги ўрни ўрганилди; кайд этилган хар бир марказ ва қишлоқлардаги буюмлар тахдил этилиб, махаллий анъаналарга хос технологик хамда бадиий жихатлар аникланди; кашта турлари, уларнинг композицион услуб ва нақшлари жиҳатидан икки вилоят марказлари каштачилик анъаналарининг умумийлиги ҳамда ўзига хослиги аникланди; Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари анъанавий каштачилигининг киёсий тахдил асосида Узбекистан каштачилик мактаблари доирасидаги ўрни аникланди.
Амалий ахамияти: Мазкур ишнинг хулосалари каштачилик санъати билан шугулланувчи чеварлар учун ўзига хос услубий кўлланма бўлиб, Узбекистан жанубий худудларидаги каштачилик анъаналарини саклаш ва тиклаш жараёнида мухим амалий ахамиятга эгадир.
Татбиқ этиш даражаси: Мавзу бўйича илмий журнал ва тўпламларда жами 12 та макола ва тезислар эълон килинган.
Фойдаланиш сохаси: Тадқиқот натижаларидан Олий ва ўрта махсус билим юртлари учун Ўзбекистон халк амалий санъати тарихи ва назарияси билан боғлиқ қўлланма ва дарсликлар тузишда, Ўзбекистон каштачилиги бўйича умумлашма асарлар яратишда ҳамда санъатшунослик соҳасида Давлат грантлари доирасида фойдаланиш мумкин.

1-54 64 0

ХХ аср бошларида ўзбек фольклорининг ўрганилиши тарихи (Абдурауф Фитрат, Ғози олим Юнусов ва Элбек фаолияти мисолида)

Улуғмурод Амонов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон фольклоршунослигида халк оғзаки ижоди намуналарини йиғиш, тасниф ва тадкиқ этиш кўп асрлик тарихга эта. Халк оғзаки ижоди намуналарини йиғиш борасида тадқиқотчилар билан бир каторда ижодкорлар хам доимо фаол иштирок этиб, асарларининг китобхон қалбига тез етиб боришини кўзда тутиб, фольклор асарларига хос содда шакл ва ифода услубидан, анъанавий эпик образ ва мотивлардан, ўйноқи ва ссржило охангдан фойдаланиб, бстакрор махорат кирраларини намоён этганлар.
Жаҳон ёзма адабиёти тарихида фольклорнинг ўрни бсниҳоя катта бўлиб, дсярли барча халклар ёзма адабиётларига бсвосита халқ оғзаки ижодидан кўчиб ўтган кўплаб жанрлар мавжудлиги фольклор анъаналарининг ёзма адабиётга таъсири накадар бсқиёслигини тасдиқлашга хизмат килади. Бугунги кунда ёзма адабиёт орқали етиб кслган кўплаб фольклор намуналари бу борадаги ишлар кўлами накадар улканлигини кўрсатади.
Узбек фольклоршунослигида хам халқ оғзаки ижоди намуналарини йиғиш, тасниф ва тадқиқ этиш узок тарихий тарақкиёт босқичига эга. Айниқса, XX асрда бу борадаги фаолият янада кенг мохият касб этиб, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбск (Машриқ Юсупов) сингари ўзбск адабиёти намояндалари ўзбск фольклори табиати, жанрий тизими ва таркиби, бадииятига оид илмий қарашлар билдириб, халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаб нашр этиш ва омма орасида тарғиб қилиш борасида самарали хизматлар килганлар. Зеро, “бизнинг хавас килса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас килса арзийдиган улуг аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган бсқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаманки, насиб этса, хавас килса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз хам албатта бўлади”1. Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Элбск сингари ижодкорлар яратган илмий асарлар XX аернинг 20-йилларидан фан сифатида шакллана бошлаган ўзбек фольклоршунослиги тарихида муносиб ўз ўрнига эга. Уларнинг фольклорга дойр илмий карашлари шу фаннинг назарий-амалий йўналишлари ва методологияси шаклланишига муайян даражада ҳисса бўлиб қўшилди. Шу боисдан хам, ушбу масаланинг яхлит бир тадкиқот доирасида ўрганилиши жуда долзарб ва мухимдир. Чунки бу ўзбек фольклоршунослигининг фан сифатида шаклланиш ва ривожланиш тарихини ёритишда, унинг таракқиёт босқичларини ва етакчи тамойилларини, ўзига хос назарий йўналишларини белгилаб кўрсатишда муҳим ахамият касб этади ва шу орқали ўзбек фольклоршунослиги тарихи ва танқидчилиги соҳалари янада ривож топади.
Узбеки стон Рсспубликаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти унивсрситстини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, 2017 йил 17 фсвралдаги ПҚ-2789-сонли «Фанлар акадсмияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадкиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорлари, Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги VMQ №222-сон «2010-2020 йилларда Номоддий маданий мсрос объсктларини мухофаза килиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги карорида бслгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади XX аср бошларида ўзбек фольклорининг ўрганилиши тарихини Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбск фаолияти мисолида сритиш, уларнинг ўзбек фольклоршунослиги шаклланиши ва назарий таракқистидаги улушини аниқлашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилар билан бслгиланади:
XX аср бошларидаги фольклористок тадқиқотлар қиёсий-тарихий аспсктда ўрганилиб, халқ ижоди асарларини тўплаш методикасининг ишлаб чиқилиши фольклоршунослик фанининг юзага кслишига асос бўлганлиги исботланган;
“Узбскларни ўрганиш кўмитаси” таркибида ёки унинг ташаббуси билан фаолият юритган илк фольклор тўпловчилари ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилиниб, ўзбск фольклоршунослигининг XX асрнинг биринчи ўн йиллигидаги тараққиёт йўли ишлаб чикилган;
XX аср бошларидаги ўзбек фольклоршунослигининг тадқиқот кўлами асосан тўпловчилик ва архивлаштириш йўналишларини ўз ичига қамраб олганлиги кўрсатиб бсрилган;
қатағон килинган фольклоршунослар, хусусан, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ҳамда Элбскнинг ўзбск халқ достонлари, оғзаки драма ва болалар фольклорини ўрганишга доир илмий-назарий карашларининг ахамияти баҳоланган;
Абдурауф Фитрат ҳамда Элбскнинг шсърий, насрий ва драматик асарларидаги фольклоризмларнинг XX аср бошлари ўзбск адабиёти бадиий такомилидаги ўрни ва роли асосланган.
Хулосалар
1. XX аср бошлари ўта зиддиятларга бой бўлганлиги туфайли нихоятда оғир кечди. Бу даврда юз бсрган инқилобий ўзгаришлар аҳоли турмушида турли тахдикаларни кслтириб чиқарди. Айниқса, рус боскини, маҳаллий бой-зодагонларнинг ўз манфаатларини кўзлаб, уларга кўр-кўрона эргашгани, ксйинчалик мустабид тузум ҳукмронлиги халқ ҳаётини оғир вазиятларга солиб қўйди. Бундан факат халқ ва юрт таракқистини ўйлаган зиёли кучларгина чуқур кайғуга ботиб, мавжуд ижтимоий муҳитни ўзгартириш ғамида бўлдилар, лекин бундай кишилар XX асрнинг ўттизинчи йилларидан бошлаб каттиқ таъқиб остига олиниб, қатағон қилишга киришилди. Албатта, бу ҳолат юртимизда илм-фан, маданият ва санъат тарақкистига салбий таъсирини кўрсатди. Бу тармоқларнинг илғор вакиллари қаттик кўрқувга тушиб қолдилар. Шундай бўлса-да, бундан чўчимай ўз фаолиятини давом эттирганлар ҳам кўплаб топилди. А.Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Элбек, Зариф Қодиров, Муҳаммадиса Эрназар ўғли, Фотима, Рафик Мўмин каби фольклор тўпловчилари ўзбек халқи тарихидаги мана шундай фидойи миллатпарвар ва ватанпарварлардандир. Бу уларнинг халкимиз фольклорига бўлган муносабатида срқин кўринади.
2. Фольклор фани методологик асосларининг юзага кслишида Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбск яратган тадқикотларнинг ўз ўрни бор. Уларнинг фольклор бўйича олиб борган изланишлари, тўпловчилик ва тадқиқотчилик маҳорати, бу борада яратган макола ва китобларининг мавзуий кўлами, илмий киммати, уларнинг халқ оғзаки ижодига илмий-назарий ва амалий муносабати, ёндашув тамойиллари ўзига хослиги билан эътиборни тортади.
3. XX аср бошлари фольклоршунослигида халқ оғзаки ижодини ўзига хос назарий масала сифатида ўрганиш йўлга қўйилди. Бунинг учун дастлаб фольклорнинг ўзига хос энг стакчи хусусиятлари: оғзакилиги, анонимлиги, жамоа ижоди маҳсули эканлиги, вариантлашиши назарий жиҳатдан Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий, Вадуд Махмуд, Ғози Олим Юнусов, Элбск каби олимлар томонидан очиб бсрилди. Шу қаторда яна фольклорга хос адабий тур ва жанрлар таснифига, ички моҳиятига диққат қаратилди. Ҳар қандай ёзма ва адабий жанр асосида (илдизида, ибтидосида) халқ оғзаки ижодиёти ётиши алохида таъкидланди. Энг мухими, фольклорнинг ижтимоий-эстетик вазифасига бахо бсрилди. Фольклорда ижодкор, ижрочи, ижодий жараён билан боғлиқ масалалар ёритила бошланди.
4. Фольклоршуносликка дахлдор дастлабки тадқиқотларда анъанавий Шарқ адабиётшунослиги билан замонавий Ғарб адабий-эстетик тафаккурининг синтезини кузатиш мумкин.
5. Ил к фольклоршуносларнинг фольклорга оид фикрлари кўпинча кичик мақола ёки кириш мақола, бирор-бир фольклор тўпламига ёзилган сўзбоши кўринишида эди ва уларнинг мазмуни халқ асарларини тўплашга чорлов мазмунида эканлиги билан ажралиб туради. Ёхуд бирор-бир жанрга тавсиф бсриш руҳида ёзилгани билан характсрланади.
6. Илк фольклоршунослар кўпроқ тўпловчи ва нашр килувчи қиёфасида гавдаланади. Лскин Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек фольклор тўпловчи-тадқиқотчилар эди. Улар биринчилардан бўлиб фольклор тсрминлари билан ишлашни бошлаб бсришди.
7. Абдурауф Фитрат “эл адабиёти” табиати, ўзига хос хусусиятлари ва жанрлар таркибига алоҳида эътибор каратиб, улар билан боглик дастлабки назарий қарашларни илгари сурган. Унинг фольклор назариясига оид карашлари ўзига хос илмий қимматга эга бўлиб, ҳозиргача кучини йўкотмай келастир. Шунингдек, Ғози Олим Юнусов ва Элбскнинг ҳаёт йўли ва ижодий мсроси хам фольклоршунослик билан чамбарчас боғлиқ.
8. Ғози Олим Юнусовнинг фольклоршунослик фаолияти ссркирралиги билан эътиборни тортади. У халк асарларини йиғиш бўйича уюштирилган экспсдицияларнинг ташкилотчиси, рахбари бўлди. Фольклор намуналарини жонли ижрода, ижодкор-ижрочиларнинг бсвосита ўз оғзидан, айтувчи шсвасида илмий ва этнографик ахамиятга молик тарзда ёзиб олишни бошлаб бсрди.
9. Маҳоратли ўзбск шоири, миллатпарвар ва тараққийпарвар ижодкор Абдурауф Фитрат мифологик тимсолларни ўз ғояси ва максади йўлида ишга солган, анъанавий мифологик образлардан ўзига хос усулда фойдаланиб, фикрларини рамзий ифодалашга эришган бўлса, Элбск халк қўшиқларини ва эртакларини, маросим ва урф-одатларни ўз шсър ва достонларида, ҳикояларида, халқ нақлларини эса ўз масалларида стилизация килди.
10. Утмишдан колган маданий мсрос замонавий муаммоларни хал килишда муҳим роль ўйнашини Фитрат ва Элбск ўз даврида чукур идрок эта олган ижодкорлардан эдилар. Шунинг учун улар ўтмишнинг файласуф шоирлари таълимоти ва фольклор анъаналари асосида инсон кудрати ва кадриятини тушунишга даъват килдилар. Фитрат ва Элбск ижоди ўта ссрқирра, мураккаб ва зиддиятлар билан тўла даврнинг барча хусусиятларини ўзида акс эттирган.

1-200 179 0

ХХ Аср бошлари ўзбек матншунослиги тараққиётида фитрат мажмуаларининг ўрни

Orzigul Xamroyeva

«ХХ аср бошлари ўзбек матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни» мавзуидаги монографиянинг «Кириш» қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш тарихи, мақсад ва вазифалари, методологияси ва методи, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, объекти, жорийланиши, тузилиши ҳақида маълумот берилган.


Монографиянинг «Қадимги ёзма адабий манбалар матни ва уларни нашрга тайёрлаш тамойиллари» номланган бобида Фитратнинг икки мажмуасининг яратилиш тарихи ва мажмуалари таркиби, Фитратнинг матншунослик, адабиётшуносликка оид қарашлари, манбалари чуқур таҳлилга тортилган. Ўзбек матнларида учрамайдиган «Чистони(й) Элиг бегининг ҳикояси» матни манбалари, Фитратнинг матн устида ишлаш принципи аниқланган. «Девону луғотит турк» асари асосида тузилган «Девону луғот...» сўзлари учун фиҳрист» аниқланиб, муаллифлиги, таркибий тузилишининг таништирилиши орқали илмга тақдим қилинган.


Монографиянинг иккинчи «Ўзбек адабиёти намуналари»: XI – XVI асрлар туркий шеърият намуналарининг манбалари, матний тафовутлар» деб номланган бобида «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуаси таркибига киритилган таълимий-ахлоқий асарлар, Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайхо», Атоий, Лутфий, Ҳусайний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига мансуб шеърий парчалар матни ва манбалари тадқиққа тортилган, Фитрат фойдаланган манбалар аниқланган. Фитратнинг таҳсил даврини асос қилиб Тошкент, Бухоро, Истанбул, Озарбайжон, Москвада сақланаётган қўлёзма ва тошбосма нусхаларга ҳам эътибор қаратилган.


Монографиянинг учинчи боби «XIV – XVI асрлар ўзбек насри намуналарининг матний тадқиқи ва уларнинг табдил хусусиятлари» деб номланиб, ушбу бобда мажмуа таркибидаги насрий асарлар матни устида тадқиқот олиб борилган. Н.Рабғузийнинг «Қисаси Рабғузий», Хожанинг «Мифтоҳ уладл», Навоийнинг насрий асарлари, Бобурнинг «Бобурнома» мемуар асаридан келтирилган парчаларнинг нашр этилиш тамойиллари аниқланган.

1-49 140 0

ХХ аср бошлари ўзбек матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни

Orzigul Xamroyeva

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон манбашунослиги ва матншунослигида Шарқ адабиётига оид манбаларни ўрганишга интилиш матн таҳлилига оид тадқиқотлар ортиб бормоқда. Натижада матншуносликнинг назарий асослари, матн таҳлилига оид аниқ концепциялар ишлаб чиқилмоқда, таҳлил усуллари аниқланмоқда. Матншуносликдаги мавжуд устувор йўналишлар мумтоз адабиёт намуналарининг асл манбаларини аниқлаш ва мамлакатимизнинг маънавий-маданий тараққиётида тутган ўрнига доир янги хулосалар чиқариш имконини беради.


Жаҳон манбашунослик ва матншунослик илмида бирламчи манбалар қиёсий таҳлил ва талқин тамойиллари асосида ўрганилмоқда. Манбашуносликнинг асосий объекти бўлган матн ва унинг муаллифи ҳақида илмий-назарий хулоса чиқариш учун, аввало, бирламчи манбани тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш, қадим адабий манбаларни қўлёзма нусхалар асосида нашр этиш муҳим вазифалардан саналади. Аср бошларида вужудга келган илмий-адабий муҳитни ўрганиш, манбаларни табдил ва талқин қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш бугунги кун адабиётшунослик ва матншунослик фанлари олдида турган долзарб муаммолардандир.  


Аждодларимиз яратган адабий мерос, уни тадқиқ этиш халқимиз маънавий оламини бойитишда, келажак авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади»[1]. Бизнинг ана шундай бой маънавий меросимиз XX аср бошларидан мустақиллик даврига қадар матншунос ва манбашунос олимлар томонидан тўпланиб нашр қилинди. Бу борада аср бошларида профессор Абдурауф Фитрат (1886–1938) олиб борган тадқиқот ва нашр ишлари бугунги кунга қадар аҳамиятини йўқотгани йўқ. Фитратнинг ўзбек мумтоз адабиётига доир манбалар устида ишлаб, уларнинг матнини табдил этиб, нашр эттириш борасидаги тадқиқотлари «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ҳамда «Ўзбек адабиёти намуналари» (1-жилд, 1928) мажмуаларида жамланган. Гарчи бугунги кунга қадар Фитратнинг ижодий ҳамда илмий фаолияти бир қанча тадқиқотларда ёритилган бўлса-да, олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолияти жиддий тадқиқга тортилмаган. Олимнинг манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги тадқиқотлари ўзбек матншунослигининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойилларини назарий- амалий жиҳатдан ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилди. Асар мазмуни, ғояси, матн тарихини чуқур билиш,


аниқ хулосага келиш, мавжуд манбалар матнини танқидий ўрганиш, матндан келиб чиққан ҳолда муаллиф таржимаи ҳолини тиклаш ва бадиий асар талқини каби илмий-назарий тамойилларни ишлаб чиқишда олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолиятини ўрганиш нафақат ўз даври, балки бугунги кун манбашунослиги ва матншунослигида ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ–4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 -сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек мумтоз адабиёти манбалари ва намуналарини нашрга тайёрлаш ва унинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича матншунослик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган. С.Айний, Ғафур Ғулом, Амин Умарий, Ҳусайнзода, И.Султон, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймон, С.Ғаниева, Ғ.Каримов, Ш.Эшонхўжаев, Э.Аҳмадхўжаев, С.Эркинов, И.Ҳаққул, Н.Раҳмонов, Б.Тўхлиев, Қ.Содиқов, С.Ҳасанов, В.Раҳмонов, Н.Жабборов, А.Эркинов, Р.Зоҳидов[1] ва бошқа олимлар матншунослик ва манбашунослик; В.Маҳмуд, О.Шарафиддинов, Э.Рустамов, А.Қаюмов, А.Ҳайитметов, С.Ғаниева,


А.Абдуғафуров, Р.Воҳидов, М.Ҳамидова, Ш.Сирожиддинов, Н.Жумахўжа, К.Муллахўжаева, Д.Юсупова[1] каби олимлар мумтоз адабиёт намуналари нашрларини таҳлил қилган; хорижий олимлар Н.Осимбек, Ф.Кўпрулу, Б.Аталай; С.Е.Малов, В.В.Радлов, А.Самойлович, Е.Э.Бертельс, И.В.Стеблеванинг матн ва тадқиқотлари шулар жумласидандир[2]. Шунингдек, Фитрат ижоди ва жадидчилик муаммолари О.Шарафиддинов, Н.Каримов, Э.Каримов, Б.Қосимов, Ҳ.Болтабоев, М.Қурбонова, И.Ғаниев, Б.Каримов, У.Жўрақулов[3] ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган. Бироқ Фитрат мажмуаларининг матний тадқиқини амалга ошириш, мажмуадаги намуналарнинг бирламчи манбаларни излаб топиш, уларни ўзаро қиёслаш натижасида асл манбани аниқлаш, таҳлил ва тадқиқ этиш ҳамда ХХ аср матншунослиги тарихида Фитрат тажрибаларини ўрганишга доир махсус тадқиқотлар амалга оширилмаган.


Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.


Тадқиқот Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг «Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи ва матншунослик илмининг назарий-амалий муаммолари» мавзуидаги илмий тадқиқотлар режаси асосида амалга оширилган.


Тадқиқотнинг мақсади XX аср бошлари ўзбек матншунослиги ва манбашунослигида Фитратнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги маҳоратини очиб беришдан иборат.


Тадқиқот вазифалари:


Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуалари таркибидаги парчалар манбаларини аниқлаш, матний тафовутларни кўрсатиш орқали олимнинг манба ва матнга муносабатини аниқлаш;


қадимги тошбитиклар, «Чистони(й) элиг бегининг ҳикояси» матни ва манбаларини Фитрат томонидан келтирилган матн ва насрий баён матни билан қиёслаш;


«Девону луғотит турк» асари таркибидаги манзум парчалар «Девону луғот...» сўзлари учун фиҳрист» қўлёзма нусхаси билан боғлиқ экани асосида унинг Фитрат томонидан тузилганлигини исботлаш;


Хожанинг «Мифтоҳ ул-адл» асарига доир Фитрат қарашларини танқидий ўрганиш;


Навоий ва Бобурнинг «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасига кирган матн намуналарини илмий-танқидий нашрлари билан қиёсан ўрганиш, уларнинг қўлёзма нусхалари ва Фитрат таянган қўлёзмаларни тадқиқ этиш.


Тадқиқотнинг объекти сифатида Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ва «Ўзбек адабиёти намуналари. 1-жилд» (1928) мажмуалари ва уларга асос бўлган қўлёзма ҳамда босма матн нусхалари танланган.


Тадқиқотнинг предметини Фитратнинг мажмуа тузиш тамойиллари, мумтоз матнларнинг табдил хусусиятлари ва нашрга тайёрлаш тажрибасини ўрганиш ташкил қилади.


Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда қиёсий-тарихий, тавсифлаш, статистик, герменевтик таҳлил усулларидан фойдаланилди.


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:


Фитратнинг «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасига киритилган мумтоз адабиёт намуналарининг манбалари аниқланиб, олимнинг манба танлаш ва матн устида ишлаш тамойиллари очиб берилган;


Фитрат эълон қилган тошбитиклар матни мавжуд нашрларга қиёсланган ҳолда уларнинг эркин насрий баён эканлиги, «Чистони(й) элиг бегининг ҳикояси» асари Фитрат томонидан илмга тақдим қилингани асосланган;


«Энг эски турк адабиёти намуналари» мажмуасини тадқиқ қилиш орқали Фитратнинг «Девону луғотит турк» асари асосида «фиҳрист – луғат» тузгани аниқланган;


«Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасида муаллифи кўрсатилмаган «Мифтоҳ ул-адл» асарининг Хожага тегишли экани, қўлёзма нусхаларидан бирини Фитрат фанга тақдим қилгани исботланган;


«Ўзбек адабиёти намуналари»даги Алишер Навоий ва Бобур асарларидан олинган намуналар илмий-танқидий матнлар билан қиёсий ўрганилган ҳолда уларнинг манбаси аниқланган.


Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:


тадқиқот объекти Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» (Тошкент, 2008) ва «Ўзбек адабиёти намуналари. 1-жилд» (Тошкент, 2013) мажмуалари эски ўзбек (араб) ёзувидан табдил қилиниб нашр этилган.


тадқиқот натижалари асосида «Девону луғотит турк» асари асосида тузилган «Девону луғот» сўзлари учун фиҳрист» илмий истеъмолга киритилган;


диссертацияда тадқиқ этилган Фитратнинг матн устида ишлаш тамойиллари ўзбек матншунослиги ва манбашунослигининг назарий асосларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этиши асосланган;


Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуалари ўзбек мумтоз адабиёти тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши далилланган.


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилгани, Фитрат таянган бирламчи манбаларнинг матн хусусиятлари аниқлангани, бирламчи манбалар асосида нашрга тайёрлаш тамойилларининг белгилангани, шу йўл билан адабий манбашунослик ва матншуносликнинг назарий ҳамда амалий асосларига доир муҳим хулосалар илгари сурилгани билан изоҳланади.


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ХХ аср бошларида вужудга келган ўзбек матншунослиги ва манбашунослигининг шаклланишида асос бўлиб хизмат қилган Фитрат адабий мажмуаларининг ўрганилиши орқали мазкур соҳа тараққиётидаги олимнинг фаолияти ва унинг амалий натижалари таҳлилга тортилиши билан белгиланади.


Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ХХ аср ўзбек матншунослиги ва манбашунослиги тарихини яратишда, таълим тизимида ўзбек мумтоз ва жадид адабиёти тарихини ўқитишда, бу фанлардан махсус курс ва семинарлар ташкил қилишда ҳамда мамлакат олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади.


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:


Абдурауф Фитрат ижодий фаолияти ва адабий қарашларидан, диссертациянинг «Темурийлар даври адабиёти намуналарининг мажмуада акс этиши», «Навоийдан кейинги давр адабиётининг матний тадқиқи» каби илмий хулосаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2007-2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-151 «Адабиёт энциклопедияси» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 17.09.2018 йилдаги 89-03-3384 рақамли маълумотномаси). Натижада «Адабиёт энсклопедияси» фундаментал лойиҳасининг 1-жилдидаги мавзуга оид материаллар мажмуаларнинг юзага келиш эҳтиёжи тадқиқи асосида бойитилган;


«Алпомиш» ва «Қўрқуд ота китоби» достонларининг қўлёзма ва мавжуд нусхаларига оид фактик материаллардан, «Алпомиш» достони матни «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасида келтирилган матнга доир илмий хулосалардан, 1922 йил ҳамда 1928 йилда ёзиб олинган вариантларининг қиёсан тадқиқи келтирилган маълумотлардан ФА – А1 – Г031 рақамли «Ўзбек фольклоршунослиги тарихи» илмий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 02.10.2018 йилдаги 3/1255-2599 рақамли маълумотномаси). Ушбу натижалар татбиқи достонларнинг қўлёзма, тошбосма ва мавжуд нашрларининг қиёсий текстологик тадқиқот қонуниятларини ойдинлаштиришга хизмат қилган;


Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг қўлёзма ва тошбосма нусхалари, Атоий, Лутфий, Ҳусайний лирик мероси, манбалари, матний тафовутлар, матн ва мазмуни мутаносиблиги каби масалаларга оид илмий хулосалардан «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Бугуннинг гапи», «Бир байт шарҳи», «Одоблар хазинаси» каби кўрсатувларида фойдаланилган. Атоий ғазаллари матни ва мазмуни нусхалардаги фарқли ҳолатлар асосида шарҳланган. Бобур ижодий меросига муносабат, ХХ аср бошларида матбуот ва нашр ишларининг ривожланиши, мумтоз адабиёт намуналарининг эълон қилинишига доир фактик материаллар берилишида тадқиқот натижаларига таянилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали» давлат унитар корхонасининг 24.09.2018 йилдаги 01-16/444 рақамли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.


Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 5 та халқаро, 18 та республика илмий-назарий анжуманларида жамоатчилик муҳокамасидан ўтган.


Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Тадқиқот мавзуси бўйича 39 та илмий иш чоп этилган. Жумладан, 2 та Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуалари ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациясининг асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 15 та мақола, жумладан, 11 таси республика ҳамда 4 таси хориждаги илмий журналларда нашр этилган.


Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация Кириш, уч асосий боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар ва иловадан иборат. Тадқиқотнинг ҳажми 147 саҳифани ташкил этади.

1-154 176 0

ХХ аср бошлари матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни

Orzigul Xamroyeva

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон манбашунослиги ва матншунослигида Шарқ адабиётига оид манбаларни ўрганишга интилиш матн таҳлилига оид тадқиқотлар ортиб бормоқда. Натижада матншуносликнинг назарий асослари, матн таҳлилига оид аниқ концепциялар ишлаб чиқилмоқда, таҳлил усуллари аниқланмоқда. Матншуносликдаги мавжуд устувор йўналишлар мумтоз адабиёт намуналарининг асл манбаларини аниқлаш ва мамлакатимизнинг маънавий-маданий тараққиётида тутган ўрнига доир янги хулосалар чиқариш имконини беради.


Жаҳон манбашунослик ва матншунослик илмида бирламчи манбалар қиёсий таҳлил ва талқин тамойиллари асосида ўрганилмоқда. Манбашуносликнинг асосий объекти бўлган матн ва унинг муаллифи ҳақида илмий-назарий хулоса чиқариш учун, аввало, бирламчи манбани тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш,қадим адабий манбаларни қўлёзма нусхалар асосида нашр этиш муҳим вазифалардан саналади. Аср бошларида вужудга келган илмий-адабий муҳитни ўрганиш, манбаларни табдил ва талқин қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш бугунги кун адабиётшунослик ва матншунослик фанлари олдида турган долзарб муаммолардандир.  


Аждодларимиз яратган адабий мерос, уни тадқиқ этиш халқимиз маънавий оламини бойитишда, келажак авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади»[1]. Бизнинг ана шундай


бой маънавий меросимиз XX аср бошларидан мустақиллик даврига қадар матншунос ва манбашунос олимлар томонидан тўпланиб нашр қилинди. Бу борада аср бошларида профессор Абдурауф Фитрат (1886–1938) олиб борган тадқиқот ва нашр ишлари бугунги кунга қадар аҳамиятини йўқотгани йўқ. Фитратнинг ўзбек мумтоз адабиётига доир манбалар устида ишлаб, уларнинг матнини  табдил этиб,  нашр эттириш борасидаги тадқиқотлари «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ҳамда «Ўзбек адабиёти намуналари» (1-жилд, 1928) мажмуаларида жамланган. Гарчи бугунги кунга қадар Фитратнинг ижодий ҳамда илмий фаолияти бир қанча тадқиқотларда ёритилган бўлса-да, олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолияти жиддий тадқиқга тортилмаган. Олимнинг манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги тадқиқотлари ўзбек матншунослигининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойилларини назарий- амалий жиҳатдан ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилди.  Асар мазмуни, ғояси, матн тарихини чуқур билиш, аниқ хулосага келиш, мавжуд манбалар матнини танқидий ўрганиш, матндан келиб чиққан ҳолда муаллиф таржимаи ҳолини тиклаш ва бадиий асар талқини каби илмий-назарий тамойилларни ишлаб чиқишда олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолиятини ўрганиш нафақат ўз даври, балки бугунги кун манбашунослиги ва матншунослигида ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ–4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 -сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа


меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I.«Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш»устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек мумтоз адабиёти манбалари ва намуналарини нашрга тайёрлаш ва унинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича матншунослик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган. С.Айний, Ғафур Ғулом, Амин Умарий, Ҳусайнзода, И.Султон, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймон, С.Ғаниева, Ғ.Каримов, Ш.Эшонхўжаев, Э.Аҳмадхўжаев, С.Эркинов, И.Ҳаққул, Н.Раҳмонов, Б.Тўхлиев, Қ.Содиқов, С.Ҳасанов, В.Раҳмонов, Н.Жабборов, А.Эркинов, Р.Зоҳидов[1] ва бошқа олимлар матншунослик ва манбашунослик; В.Маҳмуд, О.Шарафиддинов, Э.Рустамов, А.Қаюмов, А.Ҳайитметов, С.Ғаниева, А.Абдуғафуров, Р.Воҳидов, М.Ҳамидова, Ш.Сирожиддинов, Н.Жумахўжа, К.Муллахўжаева, Д.Юсупова[2]  каби олимлар мумтоз адабиёт намуналари


нашрларини таҳлил қилган; хорижий олимлар Н.Осимбек, Ф.Кўпрулу, Б.Аталай; С.Е.Малов, В.В.Радлов, А.Самойлович, Е.Э.Бертельс, И.В.Стеблеванинг матн ва тадқиқотлари шулар жумласидандир[1]. Шунингдек, Фитрат ижоди ва жадидчилик муаммолари О.Шарафиддинов, Н.Каримов, Э.Каримов, Б.Қосимов, Ҳ.Болтабоев, М.Қурбонова, И.Ғаниев, Б.Каримов, У.Жўрақулов[2] ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган. Бироқ Фитрат мажмуаларининг матний тадқиқини амалга ошириш, мажмуадаги намуналарнинг бирламчи манбаларни излаб топиш, уларни ўзаро қиёслаш натижасида асл манбани аниқлаш, таҳлил ва тадқиқ этиш ҳамда ХХ аср матншунослиги тарихида Фитрат тажрибаларини ўрганишга доир махсус тадқиқотлар амалга оширилмаган.


 


[1] Самойлович А. Собрание стихотворений императора Бабура. – Петроград, 1917; Малов С.Е. Из третьей рукописи «Кутадгу билиг», Изв. АНСССР Отд. Гумм.: Наук, 1929; Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. – М.–Л., 1951; Кўпрулу Ф. Турк адабиётида илк мутасаввуфлар. – Истанбул, 1918. / Купрулу Ф. Турк адабиётининг маншаъи //  Миллий татаббулар мажмуаси. 2-жилд, 4-сон. – Б.71; Besim Atalay. Divanü Lügat-ıt-Türk ve Tercümesi üzerine Notlar / Kaşgarlı Mahmud. Divanü Lügat-ıt-Türk (çeviri). Çeviren: Besim Atalay. 5.Baskı. Cild I-III. – Ankara, 2006; Бертельс Е.Э. Навои. Опыть творческое биографие. – М., 1947; Навои и Джами. – М., 1965;  Стеблева И.В. Семантика газалей Бабура. – М., 1978, Тюркская поэтика. – М., 2012;


[2] Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. – Т.: Шарқ, 2004; Каримов Н. Адабиёт ва тарихий жараён. – Т., 2013; Каримов Э. Развитие реализма в узбекской литературе. – Т., 1978; Қосимов Б. Милллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. – Т.: Маънавият, 2004; Болтабоев Ҳ. Абдурауф Фитрат – адабиётшунос. – Т.: Ёзувчи, 1996; Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007; Қурбонова М. Фитратнинг тилшунослик мероси: Фил.фан.номз. ... дисс. – Т., 1993; Ғаниев И. Фитрат драмалари поэтикаси. – Т.: Фан,. 2005; Каримов Б. Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд. – Т., 2000; Жўрақулов У. Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати. – Т., 2003.


 


 



1-54 87 0

Хоразм амалий безак-санъатининг ривожланиш тарихи (XVI аср – XX аср бошлари)

Машариб Абдуллаев

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон санъатшунослигида миллий маданий мсрос, хусусан, халк амалий санъати, унинг асрий анъаналари, тарихий шаклланиш босқичлари, бадиий хусусиятлари ва ўзига хосликлари, халқ амалий санъатининг анъаналарини саклаб қолиш, бадиий жиҳатдан янада бойитиш ва кснг тарғиб қилиш устувор йўналишлардан биридир. Қадриятларимизнинг ажралмас кисми бўлган халк амалий санъати, унинг ривожланиш боскичлари ва ўзига хос хусусиятларининг тадқики хам соҳанинг ривожини таъминловчи мухим омиллардан ҳисобланади.
Ҳозирги даврда жахон микёсида йирик сиёсий-иқтисодий ўзгаришлар юз бсриб, барча давлатларнинг ижтимоий ва маданий хаётига ўз таъсирини ўтказмокда, миллий маданиятларни сақлаш ва ривожлантириш долзарб масалага айланмокда. Глобаллашув шароитида ўзбек миллатининг Хоразм амалий санъати каби ноёб ва кам ўрганилган ажралмас қисмини тадкик этилиши миллий ўзликни сақлаб колишга, жамиятнинг маънавий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
XVI-XX асрлар Хоразм амалий санъати Узбекистан бадиий мсросининг ёрқин саҳифаларидан биридир. Афсуски, бу ноёб мсрос санъатшунослик нуқтаи назаридан дсярли ўрганилмаган. Мазкур ишнинг яратилишига мустақиллик давридаги тарихий-сиёсий тамойиллар ва имкониятлар, яъни халкнинг анъанавий бадиий қадриятларига янгича қараш, уларни ўрганилишига йўналтирилган давлат сиёсати асос бўлди. XVI-XX асрлар Хоразм амалий санъатининг етарли тадқиқ этилмаганлиги, унинг ўрганилмаган томонларини ёритилиши тадқикотнинг хам назарий, хам амалий ахамиятини оширади. Хоразм амалий санъатининг асосий йўналишлари, бадиий услуби, нақш тизими айнан шу даврда шаклланган бўлиб, мумтоз Хоразм амалий санъати сифатида бахолаш мумкин. Бу эса бугунги кундаги бадиий ҳунармандчиликни йўқолиб кстган турлари ва бадиий технологик услубларини, махаллий хусусиятларини тиклашда ва бойитишда методологик асос бўлади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПК-3219-сонли “Узбекистан Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва хунармандларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3393-сонли “Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ва фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-хукукий хужжатларда бслгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Хива хонлиги даврида Хоразм амалий санъатининг асосий ривожланиш босқичлари ва унинг бадиий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
XVI—XX аср бошида Хоразм амалий санъатининг тадрижий ривож— ланиш хусусиятлари ва тарихий-бадиий ўзига хослиги кўрсатиб бсрилган;
ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ҳунармандчиликка ўтказган салбий ёки ижобий таъсири санъатшунослик таҳлили орқали тарихий даврлар кесимида асосланган;
Хоразм амалий санъатининг кулолчилик, кандакорлик, заргарлик, читгарлик, кошинпазлик, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги турларини маҳаллий хусусиятлари аникланган;
Хоразм бадиий ҳунармандчилиги нақш тизимининг космогоник, нарса-буюм, зооморф, ислимий ва гириҳ нақшлари таснифланган;
Хоразм мсъморчилиги ва амалий санъатининг уйғунлиги Хива шаҳридаги меъморий иншоотлар бсзаклари орқали кўрсатилган;
Хоразм амалий санъатининг йўқолиб кстган турларини ва бадиий-тсхнологик услубларини тиклаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Хива хонлиги даври Хоразм амалий санъатини тадқиқ этиш натижасида қуйидаги хулосага келинди:
1. XVI-XVIII аср биринчи ярми, яъни Хива хонлиги вужудга келиши ва шаклланиши даврда Хоразм амалий санъат турлари бошка даврларга қиёслаганда нисбатан сует ривожланган. Бу давр амалий санъат ҳолатига ҳокимият учун ўзаро курашлар, қўшни халклар ва давлатларнинг босқинчилик урушлари салбий таъсир ўтказган. Сиёсий баркарорлик ўрната олган ҳукмдорлар даврида эса амалий санъат бирмунча тараққий этган. Жумладан, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, заргарлик ва бадиий кўнчилик ривожланган.
2. XVIII аср иккинчи ярми - XIX аср бошида Хива хонлигидаги сиёсий ва иқтисодий баркарорлик туфайли амалий санъатнинг кулолчилик, кандакорлик, читгарлик, бадиий кўнчилик, мсъморчилик билан боглик кошинпазлик, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги турлари равнак топтан.
3. 1873 йилда Россия импсрияси томонидан Хива хонлигини истило этилиши ва “Гандимён шартномаси”нинг имзоланиши хонликни сиёсий ҳукуқларини чсклаб қўйган. Уруш харажатлари, катта микдордаги товон пули, халкнинг норозилиги, хонликнинг ташқи савдодан узиб кўйилиши иктисодий ахволни огирлаштирган. Бу омиллар амалий санъат ривожига салбий таъсир қилган.
4. Хоразм сирланган кулолчилиги буюмлари (бодия, чанок,, қопширма, шакаша), ўзининг ранги (мовий, ок, яшил) ва бадиий безалиши (айланма ислимий, япроқ, катак, эгри-букрй) жиҳатидан бошқа ҳудудларда ишлаб чиқарилган шу турдаги ашёлардан тубдан фарк килади. Мамлакатимизда фақат Хоразмда бодия, чўгирма қолипи ва кубба тайёрланади. Хоразм амалий санъатида қўлланган ишқор шу ҳудудда ўсадиган чўгон ва қора ўроҳ ўсимлигидан олинган.
5. Хоразмда қумъон, селобча, тунча, тунг, хўн каби уй-рўзғор буюмлари кенг тарқалган. Хоразмда ўзига хос шаклга эга кумъон ясаш санъат даражасига кўтарилган. Хоразм кандакорлигида накш устига безак бсришда бўёқ ёки турли қопламалар кўлланмаган.
6. Хоразм заргарлик бсзаклари турининг кўплиги, бсзалиши ва тайёрланиш технологияси билан бошқа ҳудудлар заргарлик санъатидан алоҳида ажралиб туради. Хоразмда XX аср бошигача бошқа ҳудудларда учрамайдиган шакл ва бсзаклари рамзий маънога эга тождузи, дуодузи, манглайдузи, манатдузи, осмадузи, кўкракдузи, калитбоги, яримтирнок,, бутунтирноқ, бодомой каби тақинчоқлар кснг тарқалган.
7. Читга гул босишда ёғочдан ясалган колипдан фойдаланилган. Читга, асосан, ислимий гуллар туширилган. Хоразмда сўзаналар ҳам босма усулда тайёрланган. Хива усталари ипакдан юпқа қилиб тўкилган турма ва мадали бслбоғ тайёрлашган.
8. Тадқиқот натижасида XVI - XX аср бошида Хоразм амалий санъатида қўлланган 80 га яқин нақш тури аниқланди. Булар асосан, космогоник, рамзий, ислимий, зооморф, буюм шаклидаги ва гсомстрик нақшлардир.
9. Хоразм ёғоч ўймакорлигида воҳанинг ўзига хос хусусиятлари акс этиб, у материал (гужум, кррамон, олмурут (нок)), буюм турлари (ўра, ўратош, қопи, лаву, эгар, хомут), бсзалиши (ислимий: айланма ислими, турунж, ойгул; гирих: уч бурчак, тўрт бурчак, саккиз киррали юлдуз) ва тсхникаси (ёг суртиш, заминнинг камлиги)га кўра ўзига хослик касб этади. Ёғоч ўймакорлиги хонлик ҳукм сурган барча даврда тараккий этган.
10. Хоразмда ганч ўймакорлиги бошка ҳудудларга нисбатан кам кўлланган бўлса-да, лекин хоразмлик ганчкорлар санъат намуналари яратишга эришган. Ганчкорликда айланма ислимий, мадоҳил, турунж, цалампир композициялари ишлатилган. Хоразм ганчкорлиги накш бсзакларининг спиралсимон композицион тузилиши, новдаларнинг жуда нафис кўлланиши ва безакларидаги бадиий хусусиятлари билан ажралиб туради.
11. Хоразм мармар ўймакорлигида ислимий нақшлардан: коалам пир, турунж', гириҳ накшлардан: уч бурчак, тўрт бурчак, саккиз қиррали юлдуз кўп қўлланган. Лавҳларда настаълиц, қабртош ва вакфномаларда эса таълиц хатида ёзувлар битилган.
Асосий таклиф ва тавсиялар куйидагилар:
• хозирда йўқолиб кстган амалий санъат турлари ва буюмларини, жумладан, заргарлик, пичокчилик, мармар ўймакорлиги ва миллий тахя, яъни бош кийим тикишни қайта тиклаш;
• кулолчиликда табиий ишқор тайёрлашни йўлга кўйиш;
• тадқиқот даври бўйича “Хоразм бадиий ҳунармандчилик марказлари атласи”ни яратиш;
• анъанавий амалий санъат турларини ўқувчи ва талабаларга ўргатиш учун тўгарак ва марказлар ташкил этиш;
• Урганч давлат университета ҳамда Хива миллий хунармандчилик ва туризм коллежида анъанавий амалий санъат мутахассисларини тайёрлашни йўлга қўйиш;
• Хива “Ичан калъа” давлат музсй-қўриқхонаси Амалий санъат ва хунармандчилик экспозицияларининг электрон шаклини яратиш мухим ахамият касб этади.

1-2 21 0

Хитой тилини ўқитишда талабалар мустақил таълими мазмунини оптималлаштириш

Лола Шасаидова

Мазкур монографияда илгари сурилган назарий фикрлар ва таклиф этилган услубий тавсиялардан синология, синолингводидактика, лингводидактикага оид илмий-тадқиқотларда, маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларида хитой тилини ўқитиш, талабалар мустақил таълими мазмуни ва тизимини оптималаштиришда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, монографияда таклиф этилаётган дидактик ва информацион таъминотдан олий ўкув юртларининг хитой тили таълими бўйича назарий, амалий, мустақил таълим машгулотларида, махсус семинарлар, маҳорат дарслари олиб боришда, ўқитувчилар малакасини ошириш курсларидаги назарий, амалий машгулотларда, шунингдек, хитой тили таълими бўйича ўкув адабиётларининг янги авлодини яратишда кенг фойдаланиш мумкин.

1-122 189 0

Хива меъморий ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш методологиясини такомиллаштириш

Гавхар Дурдиева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда тарихий меъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланишга оид самарадор йўналиш бўйича ЮНЕСКО ташаббуси билан 413 та қадимий шаҳарлар ҳудудидаги Бутунжаҳон моддий маданий мерос ёдгорликлари рўйхатига киритилган 1007 та объектлардан 779 таси меъморий ёдгорликлар эканлиги диққатга сазоводир1. БМТ, ЮНЕСКО, ICOMOS каби нуфузли ташкилотлар томонидан маданий меросни сақлаш ва уларни келгуси авлодга етказишга доир - Бутун жаҳон маданий ва табиий меросини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция (1972); Тарихий шаҳарларни ҳимоя қилиш ҳақидаги халқаро хартия (Вашингтон хартияси, 1987); Обидаларни, иншоотлар гуруҳини ва диққатга сазовор жойларни рўйхатга олишнинг асосий қонун-қоидалари (1996); Тахдил қилиш, консервация ва меъморий меросларнинг тузилишини қайта тиклашнинг асосий қонун-қоидалари (2003); Маданий мерос ҳисобланган - тузилма, объект вайроналарининг атрофини сақлаб қолиш тўғрисидаги Сиан декларацияси (2005) каби халқаро ҳужжатларнинг мунтазам равишда қабул қилиниши бу соҳанинг нақадар муҳимлигини кўрсатиб беради.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ҳозирги кунда республикамизда мавжуд 7000 дан зиёд ёдгорликлардан -2500 таси меъморий ёдгорликлар, 2700 таси археологик ёдгорликлар ва 1800 таси монументал ёдгорликлар бўлиб, уларнинг барчаси давлат муҳофазасига олинган. Истиқлол йилларида Самарканд, Бухоро, Хива, Қарши, Шаҳрисабз, Тошкент ва Термиз каби қадимий шаҳарларнинг (2200-2750 йиллик) юбилейлари муносабати билан кўпчилик меъморий ёдгорликлар таъмирланди, музей қўриқхоналар атрофлари ободонлаштирилди. Мамлакатимизни жадал ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида шаҳарсозлик ва меъморчиликни янада такомиллаштириш, меъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланган. “Маданий мерос объектлари халқнинг бебаҳо бойлиги, уларни асраш ва авлодларга безавол етказиш барчамизнинг бурчимиздир......Юртимиздаги тарихий
обидаларни сақлаш ва таъмирлаш, буюк аждодларимизнинг қадамжоларини обод этиш бўйича олдимизда ҳали қанчадан-қанча вазифалар турибди”3. Бу борада Хива меъморий обидаларини барқарорлигини таъминлашга доир бошқарув режалари ишлаб чиқилган бўлиб, унда маданий мерос ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш асосида сайёхдик йўналиши инфраструктурасини такомиллаштириш назарда тутилган.
Жаҳон миқёсида меъморий ёдгорликларнинг архитектуравий ва бадиий қийматларига техноген ва экологик таъсирларни камайтиришга дойр олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари обидаларнинг умрини узайтириш ва уларни келажак авлодга асл ҳолида етказишда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, қадимий шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш, тарихий меъморий обидаларнинг муҳофаза зонасини тиклаш, обидаларнинг турли параметрлари бўйича маълумотлар банкини тузиш, маданий мерос ёдгорликлари асосида сайёҳлик йўналишларини кенгайтириш, обидаларни консервация қилишда асл қийматини сақлаб қолиш, ёдгорликларни қайта қуриш ва тиклаш бўйича сифатни таъминлаш каби аҳамиятли тадбирлар такомиллаштирилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарори бил ан “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасини янада такомиллаштириш” бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури, 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва курилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги ва 2017 йил 4 майдаги “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш” тўғрисидаги Фармонлари ва шу соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Хива меъморий ёдгорликларида қўлланилган анъанавий усулларни тарихий изчилликда аниқлаш ҳамда ёдгорликлардан самарали фойдаланишга қаратилган обидаларнинг архитектуравий-композицион мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қадимий Хоразмшоҳлар давлати тамаддунига хос меъморчилик-қурилиш анъаналарининг VI-XII асрлар давомида шаклланганлиги ва Хива хонлиги даврида (XV-XX асрлар) ўзига хос халқ меъморчилиги мактаби яратилганлиги аниқланган;
ўрта асрлар анъанавий шаҳарсозлигига хос бўлган бош марказ (Кўх,на Арк), иккиламчи марказ (Тош Хрвли) ва анъанавий турар-жойларнинг
мажмуавий тарзда ўзаро боғланганлиги аниқланган;
эски шаҳар композициясини шакллантиришда минорасимон вертикал акцентларнинг ўзаро уйғунлик мезонлари асослаб берилган;
меъморий обидаларнинг меъморчилик тарихи, уларда ишлатилган ашёлар, архитектуравий композиция, аниқ ўлчамлар, тарихий фотосуратлар, қўлланилган усуллар, қурилмалар ва ёдгорликларнинг бугунги кундаги ҳолатлари бўйича каталог тарзида илк бора маълумотлар базаси шакллантирилган;
меъморий ёдгорликнинг бадиийлиги, кошин безаклари, қўлланилган услублари ва ашёларининг индивидуаллик хусусиятлари очиб берилган;
минораларни тиклашда қўлланилган фанга номаълум пойдевор ва замин қисмини барақарорлигини таъминлашга қаратилган меъморий тадбирларнинг изчиллиги аниқланган;
меъморий обидаларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган тавсиялар бўйича Ичан Қалъа ва Дешон Қалъа ҳудудидаги 10 та ёдгорлик муҳофаза ҳудудининг тикланиши ёдгорликларнинг хорижий ва маҳаллий сайёхдарга муайян даражада хизмат қилиш имкониятини кенгайтирган.
Хулоса
“Хива меъморий ёдгорликларини саклаш ва таъмирлаш методологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги тадқиқот бўйича қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Қадимий Хоразмшохлар давлати тамаддунига (VI-XII асрлар) хос бўлган меъморчилик-қурилиш анъаналари асрлар давомида ривожланган ва Хива хонлиги даврида (XV-XX аср) ўзига хос халқ меъморчилиги мактаби яратилган.
2. Мамлакатимиздаги мавжуд меъморий ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш самарадорлигини оширишда эски методлардан воз кечиш, янги замонавий талабларга мое келадиган такомиллаштирилган методологиялар-дан фойдаланиш обидаларнинг барқарорлигини таъминлаш имкониятини яратади.
3. Хдр бир тарихий обида индивидуал иншоот эканлиги, уларнинг қурилиш материаллари ва услублари ҳамда конструктив тузилиши бир-бирини такрорламаслиги аникданган.
4. Меъморий обидаларнинг вахт ва турли таъсирлар натижасида эскиришида “ёдгорлик-муҳит” тартибидан келиб чиққан ҳолда, обидаларни муҳофаза қилиш бўйича доимий мониторинг ўтказиш тавсия этилади.
5. Хива меъморий обидалари бўйича шакллантирилган “Маълумотлар базаси” асосида 98 та меъморий ёдгорликларнинг “паспортлари” ишлаб чиқилди, бунинг натижасида ушбу обидаларни сақлаш ва таъмирлаш лойиҳаларини тайёрлаш жараёни 30%га қисқарди.
6. Ичан Қалъа атрофидаги қадимий табиий зовурнинг кўмиб ташланиши натижасида меъморий ёдгорликларнинг пастки қисмлари намланишдан жиддий шикастланиши аникданди.
7. Ер ости сувлари сатҳини меъёрда ушлаб туриш учун қалъа девори атрофига 8 та вертикал дренаж ўрнатилди ҳамда мадрасалар ҳовлиларига, қалъа атрофларига 120 дона тут кўчати ўтқазилди, натижада меъморий ёдгорликларга ер ости сувларининг таъсирини 40% га камайишига эришилди;
8. Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Миллий тикланиш” халқ депутатлари вилоят Кенгашида мерос объектларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ томонидан тадқиқот натижалари амалда фойдаланилди ва қаровсиз ётган 8 та меъморий обидани сайёҳлик йўналишига киритиш имконияти яратилди.
9. Жаҳонга машҳур Хива миноралари, мадрасалари ва уларнинг пойдеворлари бўйича олинган натижалар мамлакатимиз қурилиш ва меъморчилик фани учун янгилик сифатида катта аҳамият касб этади.
10. Дешон Қалъада Саидниёз Шоликорбой масжидининг ўз вертикал ўқига нисбатан 110 см га оғган минора жойлашган ҳудудининг муҳофаза зонаси тикланиши натижасида обиданинг барқарорлиги таъминланди.
11. Ҳар бир меъморий ёдгорлик учун алоҳида индивидуал тарзда ғиштларнинг боғловчи қоришмалари хусусиятларини, бадиий безак кошинлари таркибини лаборатория шароитида аниқлаш асосида таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш тавсия қилинади.
12. Ичан Қалъага яқин ерда жойлашган “Мевастон” маҳалласидаги қабристоннинг йўқотилиши натижасида тарқалган биологик таъсир, яъни “термит”лардан 40% меъморий обидаларнинг ёғоч конструкцияларининг емирилиш хавфи мавжудлиги боис обидалар бўйича назоратни кучайтириш тавсия қилинади.
13. Меъморий ёдгорликларнинг ёғоч қурилмаларини термитдан зарарланиш классификацияси тузилди, ҳамда зарарланишни 30-35%га камайиш имконини берувчи “алдамчи озуқалар” воситасини амалда қўллаш таклиф этилди.
14. Республикамизда туризмнинг етакчи соҳага айланишига меъморий ёдгорликлар ва уларнинг сақланиш даражасига боғлиқлиги боис обидаларни муҳофаза қилиш бўйича доимий назоратни кучайтириш тавсия қилинади.
15. Меъморий обидаларни сақлаш ва улар дан самарали фойдаланишга қаратилган тавсиялар бўйича Ичан Қалъа ва Дешон Қалъа ҳудудидаги 10 та (Оллақулихон карвонсаройи, Абдолбобо, Тўрт Шоввоз ва Саидниёз Шоликорбой мажмуалари, Полвон ва Хазарасп дарвозаси, Анушахон ҳаммоми, Полвон Қори, Мамат Махрам ва Хоразмшохлар мадрасалари) меъморий ёдгорликларнинг муҳофаза ҳудудининг тикланиши натижасида ушбу обидаларнинг деформацияланиш жараёнини 50% га тўхтатиш имконияти яратилди.
16. Хумбузтепа ёдгорлигидаги қадимги ибодатхона ва зардуштийлик оташгоҳини сақлаб қолиш учун АКТ дастури асосида ишланган консервация тадбиридан ноёб археологик ёдгорликларни сақлаб қолиш ишларида қўллаш тавсия қилинади.
17. Xhiva.uz сайтига жойлаштирилган “Ичан Қалъа тарихий меъморий ёдгорликлари” маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилган.
18. Илк бора илгор замонавий технологияларни қўллаган ҳолда (Phantom 4Pro ускунаси) 3D моделлаштириш дастури ёрдамида Хива тарихий меъморий ёдгорликларини саклаш ва таъмирлаш бўйича илмий асосланган лойиҳалар ишлаб чиқилган.


14-17 133 0

Х.Есбергеновтың мийнетлеринде қарақалпақлардың этногенези ҳəм этникалық тарийхы мəселесиниң ҥйренилиўи

М Давлетияров

Каракалпакстан илими, сонын ишинде тарийх этнография илиминин рауажланыуына езиниц салмаклы улесин коскан алымлардын бири Хожахмст Есбсргснов болып табылады.

1-42 65 0

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида шахс информацион маданиятини шакллантириш

Абдулатиф Абдумаликов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугун жахонда информацией маданият халқлар ва давлатлараро муносабатларда, шунингдек, мамлакат ички ҳаётида хам ҳар качонгидан кўра кўпроқ аҳамият касб этмокда. Ҳозирги даврда дунё бўйича 3,2 млрд, одам Интернет хизматларидан фойдаланади. Ҳар қандай вокеа-ҳодиса ахборот технологиялари туфайли бир зумда Глобал воқеага айланмокда. Глобаллашув жараёнида ахборот ҳам ижобий, хам салбий куч сифатида намоён бўлмокда. Жаҳон хамжамияти кишиларда информацион маданиятни ривожлантириш муаммосига жиддий эътибор қаратмокда. Ривожланган мамлакатлар томонидан имзоланган глобал ахборот жамияти хартияси тузилганлиги фикримизнинг далилидир.
Жахонда ахборот сохасидаги турли тазйиқларнинг олдини олиш механизмларини, технологиясини ишлаб чикишга харакат қилмокдалар. Жумладан, шахе информацион маданияти ва унинг ижтимоий-фалсафий тахдили; ахборотлашган жамиятда информацион маданият: назарий тахдил ва амалий хулосалар; глобаллашув жараёнида шахе хаётида информацион маданият ахамиятининг ортиб бориши, унинг ижтимоий вазифалари, тузилиши ва йўналишларида тадкикотлар олиб борилмокда. Шу боне ахборот сохасидаги глобаллашув жараёнлари, ахборотнинг ижтимоий-фалсафий, мафкуравий моҳияти, конуниятлари, ўзига хос хусусиятлари, информацион маданиятни шакллантириш муаммоларига алохида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда ахборот соҳасини жаҳон андозаларига мослаштириш хамда ахборот хуружларининг олдини олиш борасида кенг камровли ишлар амалга оширилмокда. Демократии ислоҳотлар даврида мамлакатимизда 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилиб, улар асосида 9000 дан купрок нодавлат нотижорат ташкилотлари, 1500 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари, 10 мингдан зиёд махаллалар фаолият кўрсатмокда, Интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ошди. Узбекистан Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ташкил этилганлиги Интернетдан фойдаланувчиларни ахборот тахдидларидан огохдантириш имконини бермокда. Фуқаролик жамияти ривожланишининг янги тарихий босқичи, халк билан мулоқот, инсон манфаатларига муҳим аҳамият берилаётган шароитда шахе информацион маданиятини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш муҳим назарий ва амалий ахамиятга эта.
"Узбекистан Республикасининг 2007 йил 15 январдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунлари, 2017 йил 7 февралдаги «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон, 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва "Узбекистан ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қуватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сон фармонлари, 2017 йил 27 мартдаги «Фукаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил института фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2851-сон, 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги ПҚ-3160-сон Қарори ва мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади шахе информацион маданиятини шакллан-тиришнинг ижтимоий, маънавий, ахлокий омилларининг фалсафий жиҳатларини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
фукаролик жамияти ривожланиши шароитида шахс маънавий оламини информацион хуружлар, мафкуравий тажовуз, дезинформация каби ахборот тахдидлардан ҳимоялашга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чикилган;
информацион маданиятнинг мазмуни ва мақсадини ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий маънавий омиллар - информацион онг, информацион макон, информацион саводхонлик моҳиятини аниқланган;
информацион маданиятни шакллантиришнинг объектив ва субъектив асослари, яъни инсон тафаккурининг субстрата - мия ярим шарлари асимметрияси хамда хотира, хаёл, ҳиссий эмоционал кечинмалар ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан асосланган;
ахборот хуружларининг шахс маънавий-ахлокий дунёсига салбий таъсирини олдини олишда информацион маданиятнинг интегратив, гносеологии, аксиологик функциялари ва шахс информацион маданияти ривожланишига таъсир этувчи механизмлари такомиллаштирилган.
Хулоса
«Фукаролик жамиятини ривожлантириш шароитида шахс информацион маданиятини шакллантириш» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ҳозирги ижтимоий иқтисодий тарақкиёт мазмун жихатдан илгарги даврдан тубдан фарқ қилади. Бунда шахснинг инновацион информацияларга эҳтиёжининг ортиб бораётганини кузатиш мумкин, ёшларнинг мафкуравий, информацион хуружлардан химояланишида шахснинг юксак информацион маданиятга эга бўлишини тақозо этади.
2. Шахсда маънавий фазилатларни шакллантиришда унинг информацион дунёқараши, эҳтиёжи, билим ва малакалари тизими, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий йўналишдаги воқеликкга онгли муносабати ҳамда ҳар қандай салбий мафкуравий таъсирдан ўзини ҳимоялаш кобилиятини тарбиялаш жамиятнинг ривожланиш стратегияси вазифаларидан бири ҳисобланади.
3. Мамлакатимизда фукаролик жамияти ривожланишини таъминлаш учун ҳар жихатдан баркамол авлодни тарбиялаш, унинг информацион маданиятини шакллантириш, интеллектуал кобилияти, ақл-заковатини, ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш заруриятини тақозо қилади.
4. Ижтимоий тараккиётнинг ҳозирги босқичида шахснинг фаолиятига информацион восита ва омиллар таъсири ортиб бормокда, тезкор информа-циялашган жамиятга хос хусусият ва функциялар карор топаётганлиги информацион маданият юксалишига муҳим эътиборни талаб килади.
5. Глобаллашув шароитида ёшларни бузгунчи информацион окимлар таъсиридан ҳимоялаш, уларда юксак ахборот маданиятини юксалтириш муаммоси ижтимоий заруриятга айланиб бормокда. Шунингдек, ҳозирги даврда шахсда информацион маданиятни шакллантириш узлуксиз таълим ролининг тизимли концепциясини яратишга катта эҳтиёж сезилмокда.
6. Фукаролик жамияти ривожланишининг хозирги мураккаб, масъулият-ли даври маънавий-маърифий ишлар, мафкуравий таълим-тарбия марказида ёш авлод манфаатлари туриши зарурлигини англаш, уларнинг теран фикрли, мустахкам эътикодли қилиб тарбияланишларини асосий максад килиш, сохта, бузғучи ғоялар таъсирига тушиб колишидан асрашда информацион маданият имкониятларидан самарали фойдаланишни такозо килади.
7. Хорижий давлатлар олий ўкув юртлари, таълим муассасаларида шахс информацион маданиятини шакллантиришда фойдаланиш мумкин бўлган самарали восита, методик усул, инновацион педагогик технологиялардан фойдаланилаётган тажрибалардан, унинг ижобий жиҳатларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

3-182 227 0

Фурқатнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий мероси: манбалари, матний тадқиқи, поэтикаси

Nurboy Jabborov

Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:


1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.

3-115 117 0

Фурқат асарларининг қўлёзма манбалари

Nurboy Jabborov

Тадқиқотнинг умумий тавсифи. Мавзунинг долзарблиги. Адабий меросни илк манбалар асосида ўрганиш ва тадқиқ этиш – бугунги адабиётшунослик, хусусан, манбашунослик илмининг устувор вазифаларидан биридир.
XIX асрнинг охири XX аср бошларидаги ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир ва мутафаккир, “Зубдатул ҳукамо” деб ном қозонган машҳур табиб, кўплар шогирдлар етиштириш моҳир хаттот – Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини ўрганиш борасида эришилган ютуқларни эътироф этган ҳолда, таъкидлаш жоизки, бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ниҳоятда кўп. Хусусан, Фурқат асарларининг қўлёзма манбалари устида кенг кўламда тадқиқот ишларини олиб бориш – кечиктириб бўлмайдиган вазифалардандир.
Маълумки, Фурқат асарларининг қўлёзма нухсалари бир қанча мамлакатлар қўлёзма хазиналарида учрайди. Жумладан, Санкт – Петербургдаги Салтиков – Шчедрин номидаги Россия Давлат халқ кутубхонасида, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Марказий Давлат архивларида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик ва Қўқон шаҳридаги институтлари хазиналарида, шунингдек, шоирнинг ватани Қўқон шаҳридаги Фарғона вилоят адабиёт музейида Фурқат асарларининг энг қимматли қўлёзма нухсалари сақланади.

1-83 106 0

Француз романтизм прозасининг поэтик хусусиятлари

Улжан Қаршибаева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётида романтизмни соф илмий-назарий муаммо сифатида тадкик қилиш борасида шуни таъкидлаш лозимки, ушбу мураккаб ва кенг қамровли муаммо мана деярли бир ярим аср давомида, колаверса охирги ўн-ўн беш йил ичида жаҳон адабиётшунослигида тобора долзарб муаммога айланиб бормокда.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида жахон адабиётини, унда кечаётган адабий жараёнларни ўрганишга эътибор сезиларли даражада кучайди. Зеро «... дунё адабиётининг энг яхши намуналарини таржима қилиш, чоп этиш, ўрганиш билан боғлиқ тажрибалар, чет эл ёзувчилари билан алокаларни янада ривожлантириш масаласига бугун етарлича ахамият берилмаяпти. Ҳолбуки, биз маънавиятимизни юксалтириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга интилаётган эканмиз, ҳеч қачон ўз қобиғимизга ўралашиб қолмаслигимиз керак. Қисқача айтганда, бошқа соҳалар қатори адабиёт соҳасида хам халкаро алокаларни кучайтириш зарур. Қайси мамлакатда бизнинг адабиётимиз, маданиятимиз, қадриятларимизга хурмат билан қарашади, хориждан нималарни ўрганишимиз мумкин ва, ўз навбатида, уларга нималарни такдим этишимиз мумкин - бугун бу масалалар халқаро майдонда ўзлигимизни намоён этишда катта аҳамиятга эта эканини доимо ёдда тутишимиз лозим»1. Ҳозирги кунда ўзининг фундаментал тадкиқотлари билан халқаро майдонга дадил кириб бораётган ўзбек адабиётшунослиги олдида халкимиз маданияти ва адабиёти билан турли даражадаги алоқаларда бўлиб келган хорижий ғарб мамлакатлари адабиётини тадқиқ этиш муҳим масалалар каторидан ўрин олган.
Жаҳон адабиёти тараққиётига кучли таъсир кўрсатган романтизм окими ва бу оқимга мансуб бадиий адабиётни ўрганишда бевосита шу оким ижодкорларининг адабий-назарий ва фалсафий қарашларига, улар яратган асарларнинг тадқиқига мурожаат қилиш зарур. Романтизм ҳодисаси, ўзининг кўп қирралиги, турли киёфаларда намоён бўлиши, адабий макони ва замони муросасиз зиддиятларга тўлалиги билан хам ўта мураккаб ҳисобланади. Асарларида романтизм ғояларини куйлаган ёзувчи ва шоирларнинг адабий меросига нафақат китобхонлар, балки уларнинг тажрибасини англаб олишга, маълум маънода ўзлаштириб олишга интилувчан замонавий ижодкорлар ҳам мурожаат қилишади. Француз романтизм оқимининг йирик вакиллари Шатобриан ва Виктор Гюго ўз асарларида олмон романнависларидан фарқли, поэтик фантазия асосида эмас, балки ғояни реал вокеалар билан тасдиқлайдиган, бадиий жиҳатдан безайдиган психоанализга кўпроқ эътибор берадилар. Француз романтизм прозасидаги бу тамойиллар диссертацияда Шатобриан ва Гюго романлари матнининг лингвопоэтик тадқиқи орқали очиб берилиши мавзунинг янгилигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-l 875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2016 йил И майдаги ПҚ-2527-сон «Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади романтизм прозасининг поэтик хусусиятлари, романтизм тамойиллари, романтик проза поэтикасига хос аллегорияли хикоя қилиш усули эканлигини Шатобриан ва Виктор Гюго асарлари бадиий матнининг лингвопоэтик таҳлили орқали очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
романтизмда ёрқин, истеъдодли шахсларнинг субъектив олами поэтик шаклни, эстетик идеални амалга ошириш воситаларидан бири эканлиги Шатобриан ва Гюго асарлари асосида аниқланган;
Шатобриан ва Гюго прозасида икки дунё манзараси объектив ва субъектив вокеълик диада услубида ишлаб чиқилган;
Шатобриан прозаси матни ниҳоятда метафораларга бойлиги ва бунинг романтизм прозаси қонуниятларига мувофиқлиги исботлаб берилган;
Шатобриан ва Гюго романлари поэтикасини белгиловчи универсаллик, макон ва замон категорияларига хос хусусиятлар ёритилган;
Шатобриан ва Гюго романлари матнида келувчи вазн ва оханг муаммоси муҳим ўрин тутиши ва бунинг романтизм прозаси услубига хос жиҳатлари аниқланган;
Шатобриан ва Гюго асарлари матнининг поэтик хусусиятлари ўзбек филология илмида илк бор лингвопоэтик услубда ишлаб чикилган.
ХУЛОСА
Мазкур тадқиқотда Ғарбий Европа романтизми, хусусан француз романтизм адабиётининг эстетик тамойиллари, назарий масалалари тадкикот объекта килиб олинган эди. Ишда бу соҳада муҳим тадқиқотлар қилган олмон, инглиз, француз, рус, ўзбек олимларининг фикрларини хам эътиборга олган холда француз романтизмининг ёрқин вакилларидан Ф.Шатобриан, В.Гюго, А.Мюссе ва бошкаларнинг энг муҳим асарларининг бадиий-услубий хусусиятларини, жумладан, Ф.Шатобриан ва А.Мюссе қахрамонларининг индивидуализми, жамиятдан бегоналашуви, В.Гюго асарларига хос универсализм, тимсоллашув, антитеза, макон ва замон - хронотоп масалаларини кўриб чиқиши куйидаги хулосаларни билдиришга имкон беради:
1. Гарбий европа адабиётида романтизмнинг шаклланиш жараёнлари ва уларга таъсир кўрсатган манбалар ҳакида батафсил фикр юритилди. Француз романтизм прозаси тадрижи тараққиётининг асосий хусусиятларини системалаштириш, Гарбий Европа адабиётида романтизмнинг шаклланиш тамойиллари ва француз романтизмининг шаклланишига таъсир этган манбалар, ривожланиш боскичлари, романтизм анъналари немис, инглиз адиблари ижоди мисолида асослаб берилди. Француз ва немис романтизми қиёсий планда ўрганилиб, немис романтизмида гуманистик гояларнинг бисёрлиги ҳамда халқ огзаки ижоди романтизмга жуда яқин туриши аниқланган бўлса, француз романтизмида эса хўрланиш ва зулимга карши гояларнинг устуворлиги ёркин мисоллар билан кўрсатилди.
2. Француз романтизм прозаси шакилланишига таъсир этган манбаларни аниклашга бағишланган бўлиб, унда Француз романтизм адабиёти вакиллари Ф.Шатобриан, Жермена де Сталь, Виктор Гюго, Шарль Нодье, А.де Мюссе, А.де Виньи, А.Дюма (ота), Эжен Сю, Жорж Санд асарлари демократик, гуманистик гоялари, юксак бадиияти, табиат ва инсон руҳий оламининг ранг-баранглиги, нозик товланишларини универсал ва индивидуал киёфаларда, фавкулотда вокеаларда, экстремал вазиятларда характерларнинг очилиши билан классицизмнинг макон, вақт ва воқеа - уч бирлик қонунидан четга чиқиб, бир неча хронотопларда, турли вақт ва маконларда юз берган турли воқеаларни хам реалистик, хам фантастик бўёқларда тасвирлаб берган.
3. Ф.Р. Шатобриан прозасининг поэтик хусусиятлари, романтизм гояларининг бадиий инъикоси унинг «Атала» ва «Насронийлик даҳоси» асарлари ҳамда «Рене” қиссаси мисолида очиб берилди. Одамни билиш, уни англаб етиш ва тушуниб таърифлаш учун Шатобрианнинг табиатга мурожаат қилиши Ж.Ж.Руссо бошлаб берган концепциянинг давомидир. Гарчи унинг демократия тамойиларига асосланган руҳидан, халқпарварлик ибтидосидан махрум бўлган бўлса хам. Шатобриан қаҳрамони ўзини табиатга хам, ижтимоий борликқа хам қарши кўяди. Шунинг учун табиат романда нафақат инсон ички дунёсининг образи, унинг поэтик манзили, балки характерни тавсифлаш объекта эканлиги кўрсатилган.
4. «Рене» ва «Атала» романлари матни ҳикматли сўзлардан иборат бўлган насиҳатомуз иборалар ва танбеҳлар, баландпарвоз фразалар ва хаяжонли сўзларга бой бўлиб, шу замон фарзанди бўлган инсон концепциясини ифода этади, у оркали ёлғизланган, якка инсон хаётининг концепцияси ёритиб берилган.
5. Шатобриан романларида қаҳрамон вақти, субъектив вақт бўлиб, у икки ўзига хос яъни дискретик ва континуал хусусиятга эта.
6. Шатобриан прозасининг тил структураси саж ва ифода усули жиҳатдан шеъриятга яқин. Бу хусусият «Атала» романи дунё юзини кўрганиданок ёзувчи замондошлари томонидан алоҳида эътироф қилинган эди. Роман факатгина кофия етишмаётган ҳакиқий поэма, юксак шеърият соҳасини кенгайтира олган шеърий роман эканлиги билан характерланади.
7. Универсаллик категорияси Виктор Гюго романларида бадиий борлиқнинг барча даражаларини белгилайди. У сюжет ва персонажлар структурасида ва, табиийки, ёзувчи асарлари стилистикасида хам намоён бўлади. Гюго каҳрамонларининг руҳий дунёси хам универсаллик белгисига эга. Адиб якка одам қиёфасида инсонни умумий қилиб тасвирлашни хоҳлайди. Ўз персонажларини бадиий аниқлик, хаётийликдан махрум этмасдан, романтик ёзувчи уларнинг ҳар бирида маънавий, ижтимоий ёки бирорта бошқа ғояни гавдалантириб кўрсатади. Айни пайтда, унинг камдан-кам учрайдиган ҳар бир фактни умумий, барчага баравар тааллуқли фактга айлантиришга бўлган интилиши унга хос бўлган тилнинг юқори даражали метонимияга асосланганлигини кўрсатади.
8. Гюго прозаси матнида стилистик тасвирий воситалар мухим вазифани бажариб келади. Антитеза замирида характерларни, персонажларни, вазиятларни шу кадар бой йўсинда яратадики, унинг олдида асосан икки вазифа: - бирлаштириш ва ажратиш хусусияти туради. Гюго романларида бу икки бир-бирига карама-карши холат аксарият ҳолларда қарама-карши кўйилиш учунгина эмас, балки бир-бирини тўлдириш ва бир яхлитликни ташкил этиш учун хизмат қилади.
9. Гюго прозаси матнида синонимик ва антонимик жуфтликлар шундай бир контекстда жойлаштириладики, унда ҳатто синонимик жуфтликлар бир-бирига қарши чикади, антонимик жуфтликлар эса бир-бирини ўзаро тўлдиради. Антонимларнинг бир-бири билан уланиши барча боскичларда кузатилади. Бу Гюго тилига хос бўлган хусусиятлардан биридир.
10. Виктор Гюго вақтни дунёни ва одамларни ўзгартириб юборувчи қайтарилмас бир жараён деб тушунади: янгиланишлар, ўзгаришлар шак-шубҳасиз бўлиши, улардан кочиб қутулиб бўлмаслик, улар мукаррарлиги ва ҳоказо матнда рўйи-рост кўриниб туради. Романлардаги сюжет ривожи йил фасллари, ой, кун, соат ва ҳаттоки дакиқаларни гоят синчковлик билан ҳисобланишига эътибор берилади. «Хўрланганлар» романидаги вокеалар 1815, 1816, 1817 ва ҳоказо катъий хронологик кетма-кетликка амал килади. Бу санок то 1833 йилгача давом эттирилади. Шунингдек, кахрамонлар адабий маконда ҳаракат қиладиган вақт хам, фавқулотда муҳим, такдирларни хал қилувчидир. Вақт жихатидан мазмундорлик Гюго прозасининг ўзига хос вазнида мавжуддир, у асосида киска жумлалар, аксарият холларда алоҳида абзацларда содир этилди. Бадиий вактнинг ушбу хусусияти маълум бир концепцияга асосланади албатта. Вакт ёзувчи учун оқим эмас, балки тўқнашув, ўзгариш, шаклланишнинг узлуксиз жараёни, айнан унда хаётий вазиятлар ва маънавий борлик жўшкинлиги ва бойлиги акс этган.
11. Романдаги вокеа ва ходисларни ташкиллаштирувчи ва бирлаштирувчи макон сифатида йул биринчи планга чиқади. Йўлни барча қаҳрамонлар босиб ўтишга мажбур: Эсмеральдани таъкиб килган Квазимодо; ўзига бошпана излагай Гренгуар; умрбод сарсон-саргардонликда яшаган Жан Вальжан; уни таъкиб қилиб юрувчи Жавер хам йўлни босиб ўтиши шарт.Тург калъасига бир неча йўл олиб боради. У томонга Говен, Симурден, Лантенак турли йўллар орқали борадилар Чунки Тург қалъасида уч шахсни ифодаловчи гоялар, революциянинг хам, Вандея аксилинкилобчиларининг ҳам, халқ келажагини ифодаловчи уч гўдакнинг ҳам такдири ҳал бўлади.
12. Гюго романларининг бадиий маконини ташкиллаштирувчи бошқа асос тарзида дойра биринчи планга чикади. Дойра моддий маконнинг жуда мухим ва катта аҳамиятга эга бўлган қисмига айланиши мумкин. «Париждаги Биби Марьям ибодатхонаси» романида Париж шахри барча черковларнинг улкан жомлари ва катта-ю кичик кўнғироқлари «учта минтакада»- Ситэ, Университет томони ва шаҳар минтақаларида бонг таратади, бутун атрофга жаранглайди. Вандей аҳолисининг ер ости кулбалари аниқроғи маконлари худди юмалоқ шаклдаги тор ва энсиз қудуқларга ўхшайди. Ёки бинолар, иморатларнинг аксарияти гумбазсимон шаклда кўринади. «Кулиб турувчи киши» романидаги лордлар Палатаси биноси; Лондондаги зулмат босган қамоқхонанинг думалок фонус ғира-шира ёритган ертўла ва зиндонлари; Тург калъасининг ертўладан бошлаб то минорагача бўлган барча хоналари; Конвент мажлислар залидаги амфитеатр; Эсмеральда яшаётган кичкина ва шинамгина хона - буларнинг барчаси думалок шаклида эканини кузатамиз. Хуллас, дойра бу ерда нафақат саҳнадаги воқеалар ривожи учун зарур бўлган «реал» макон, балки бу романтизм рухи билан суғорилган ҳиссиётга хос ўзида такдир ва чексизлик ғоясини мужассамлаштирганлиги таърифланади.
13. Романтизмга хос ҳикоя қилиш услубида ритм ва оҳанг-интонация мухим аҳамият касб этади. Виктор Гюго проза ва поэзиянинг узвий бирикмасига, бир бутун яхлит холда намоён бўлиш муаммоларига алохида эътибор қаратган. Ритмнинг ўзига хос тузилиши, ритм ва оҳанг туғдирган поэтик образлилик, гўзал ва нафис ифодалилик, жўшқин ва ҳиссиётли таъсирчанлилик, ҳамда вазн жиҳатидан сайқаллаштирилган жумла жуда кўп маъно ва тасаввурларни, фикр ва хис-туйгуларни бир жойга тўплашга кодир эканлигини кўрсатади.
Матнни ритм нуктаи назаридан тартибга солиш максадида Гюго классицизмга хос бўлган риторик тасвир воситаларидан, яъни анафора, эпифора, синтактик параллелизм, хитоб, нидолар ва хоказолардан кенг фойдаланади. Бундан ташқари у факат шеъриятга хос бўлган усуллар: кофия, ассонанс, аллитерацияларни хам ишга солади.
14. Гюго романларида жумлалар хам ритмда ўзаро боғланади. Натижада матн осонлик билан шеърий банд шаклига айланади. Бирок, Гюго прозаси ўзига хос қатъий шеърий структура сифатида кабул килинмайди, негаки ритм хеч канон олдиндан белгиланмайди, балки матн мазмунидан келиб чиқади. Гюго прозасига хос бўлган хикоя килиш услубининг мароми, ритми кайтарилишини, ифода килиш мураккаблигини воқеа, руҳий холат, вазият мантики такозо этади. Бу холатларда Гюгонинг дунёни шоирона ҳис этиш туйғусига мос келиши биринчи ўринга чикади.
Француз романтиклари Шатобриан, Виктор Гюго, А.Мюссе, Ш.Нодье, А.Виньи кахрамонларининг дунёни шоирона ҳис этиши матннинг нафақат образли, балки товушнинг интонацион структурасида хам илхом топади ва қанот ёзади. Уларнинг нафосатга тўла прозаси - романтизм рухи билан сугорилган орзу-умидлар ва, бир вактнинг ўзида, баркамол Инсонга, маънавиятга бўлган чексиз ишончлари ҳамдир. Хуллас, маънавий юксалиш йўлидаги мураккаб изланишлар француз романтизми асарларини ичдан нурлантириб туради.

766-768 96 0

Фразеологические единицы для характеристики человека в рассказах А.П.Чехова

Saodatjon Yuldosheva

В статье рассматривается функционирование фразеологических единиц для характеристики человека в рассказах А.П.Чехова «Отец семейства» и «Лошадиная фамилия».

364-369 102 0

Фольклор ҳәм жазба әдебияттың байланысы

Әбжет Бахыт

Фольклор жазба әдебияттан алдын пайда болған ҳәм әййемнен раўажланған. Дәслеп жәмийеттен басланған бул тараўдың келип шығыўы мыңлаған, жүз мыңлаған жылларға барып тақалады. Сонлықтан, фольклор көп қырлы, көп функциялы ҳәм көп характерли. Бир тәрептен, бул жәмийетлик халықтың руўхый мийраслары, сол себепли бул жерде дүньялық қәсийетлеринен бири оның синкретизми де болып табылады. Фольклор өзиниң узақ жыллық тарийхый раўажланыўында халықтың сөз көркем өнери ҳәм мәдений-руўхый мийраслары ретинде бүгинги кунге шекем жетип келди. Халық қосықлары, ойынлары, көркем өнери, халық театры, халық әдебияты ҳәм таң қалғандай әжайып түсиниклер, өнерментшилик ҳәм түрли ырымларды да фольклор мийрасларына киргизиў мүмкин. Сол себепли фольклордын раўажланыўы әдебияттан парқ қылады.

1-83 95 0

Фитратнинг адабиётшуносликка оид қарашлари

Orzigul Xamroyeva

Abdurauf Fitrat zamonasining yirik olimi sifatida adabiyotshunoslikning barcha yo‘nalishlarida izlanishilar olib borgan. Fitrat matnshunos, manbashunos, tilshunos, lug‘atshunos, adabiyotshunos, nazariyotchi sifatida bir qancha ilmiy risola va maqolalar yaratdiki, bu ilmiy merosda aks etgan ilmiy xulosalarning aksariyati bugungi kun tadqiqotlari uchun asos vazifasini o‘tamoqda. Garchi oradan bir qancha vaqt o‘tgan bo‘lsa-da, olim tomonidan olib borilgan tadqiqotlar hali hanuz o‘z ilmiy ahamiyatini yo‘qotgan emas.


Abdurauf Fitrat garchi adabiyotshunoslikka oid qarashlarini maxsus tadqiqot yoki maqola shaklida yozmagan bo‘lsa-da, olimning bu boradagi ilmiy xulosalari adabiyot tarixida yashab, ijod etgan shoirlar ijodiyoti tahliliga bag‘ishlangan ilmiy maqolalarida, ularning manbalari va matniy tadqiqiga bag‘ishlangan ilmiy risola, majmualarida o‘z aksini topgan. Aslida Fitratning har bir yo‘nalishdagi ilmiy tadqiqotlari alohida tadqiqot uchun  material bo‘la oladi. Fitratning tahrir va tahlil uslubi alohida tadqiqqa muhtoj. Olimning matnshunoslik va manbashunoslikdagi xizmatlari beqiyos, ularni bir butunlikda taqdim qilish adabiyotshunosligimiz oldidagi asosiy vazifalardan biridir.


Biz ushbu monografiyada Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlarini tadqiq etishga imkon qadar harakat qildik, natijada bu boradagi izlanishimiz tugal bo‘la olmasligini angladik, tadqiq jarayonida olimning yangidan yangi tadqiqotlariga duch keldik. Bu esa adabiyotshunoslikda hali qilinajak vazifalar ko‘pligini ko‘rsatadi. Ushbu monografiyada Abdurauf Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlari quyidagi yo‘nalishlar asosida taqdim qilindi:



  • Olimning davrlashtirishga oid qarashlari;

  • aruzshunos sifatidagi faoliyati;

  • Fitratning manba bilan ishlash tamoyili;

  • olimning lug‘atshunos  sifatidagi faoliyati;

  • adabiy tur va janrlarga oid munosabati ;

  • badiiy asar uslubi masalasi;

  • qofiyaga oid qarashlari;

  • milliy she’r tizimi, tahlil, talqinlar;

  • adabiy oqimlar borasidagiilmiy xulosalari;

  • badiiyat masalasi;

  • Fitrat tadqiotlarida xalq og‘zaki ijodi;

  • qadimgi davr manbalari;

  • Fitratning tasniflash tamoyili(“Eng eski turk adabiyoti namunalari” majmuasi asosida).


Umid qilamizki, qo‘lingizdagi monografiya Abdurauf Fitratning ilm yo‘lidagi, adabiyotshunoslik sohasidagi tadqiqotlari bilan tanishtirishga yordam beradi.

364-374 120 0

Учинчи ренессанснинг пойдевори илм – маърифатга асосланади!

Асомиддин Худайбердиев, Суръат Гулямов

Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонда Учинчи ренессанснинг пойдевори илм-маърифатга асосланиши, биринчи ва иккинчи Ренесссанс даврида етишиб чиққан буюк алломаларнинг қарашлари, бугунги кунда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва амалга оширилаётган энг муҳим ислоҳотлар илгари сурилган. Илм-фан, маънавият-маърифатга йўналтирилган сармоя буюк келажак учун киритилган муҳим инвестиция эканлиги ёритилган.

1-26 260 0

Узбекларнинг тақвимии маросимлари (Фаргона водийси материаллари асосида)

Абдилатип Саримсоков

Тадқиқот объектлари: ўзбек халкининг турли таквимий қарашлари билан боғлиқ урф-одат ва маросимларнинг Фарғона водийси ҳудудида яшовчи ўзбеклар турмуш тарзи, хўжалик анъаналари ва моддий маданиятида сақланиб қолган кўринишларини батафсил равишда илмий таҳлил этиш.
Ишнинг мақсади: тарихий-этнографик материаллар асосида Фарғона водийсида яшовчи ўзбеклар турмуш тарзидаги йил таквими билан боғлиқ қарашлар, урф-одат ва маросимларни этнологик аспектда комплекс тадқиқ қилиш.
Тадқиқот методлари: илмийлик, тарихий ёндашув, қиёсий тахдил, тўпланган материалларни холис баҳолаш ҳамда этнологик тадқиқотларнинг махсус усуллари - кузатув, интервью, суҳбатдан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотда тарихий-этнографик аспектда Фаргона водийси ўзбекларининг анъанавий турмуш тарзидаги тақвимий урф-одат ва маросимлари яхлит бир илмий муаммо сифатида тадқиқ қилинган. Ишда йил тақвими ва у билан боғлиқ маросимларнинг генезиси, эволюцияси ва трансформациям ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятлари тарихий-этнографик, археологик материаллар асосида ўрганилган. Шунингдек, таквимий маросимларнинг функционал-структуравий тузилиши ва уларнинг ўзбеклар анъанавий маданиятида тутган ўрни илмий асосда тахдил килинди.
Амалий ахамияти: дала тадқиқотлари, мавжуд илмий манбалар ва адабиётлар, шунингдек, архив хужжатлари асосида Фаргона водийси ўзбекларининг йил тақвими билан боғлиқ урф-одат ва маросимларини хар томонлама комплекс тадкик этишга багишланган мазкур диссертациянинг натижалари миллий ўзликни англаш ва кадриятларимизнинг тикланишига якиндан ёрдам беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси юзасидан республика илмий журналларида 2 та илмий мақола, республика ва халкаро илмий анжуманларда ҳамда “Ziyonet” Интернет порталининг сайтида 6 та мақола ва 4 та тезис эълон килинди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижалари ижтимоий фанларнинг барча сохаси тадкикотчилари, шунингдек, этнология ва ўзбек халқи маданияти тарихи фани бўйича махсус курслар ва ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин.

1-52 87 0

Ўзбекистон ландшафт архитектурасида Темурийлар боғ-парк санъатини қайта тиклаш концепцияси.

Ситора-бону Садикова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё замонавий шаҳарсозлик амалиётида атроф-муҳитни ташкил этувчи, архитектурами табиат билан узвий уйғунлаштирувчи, очиқ муҳитлар композициясини яратувчи экологик самарадор йўналиш - ландшафт архитектураси жадаллик билан ривожланиб бормокда. Унинг бош максади шахарсозлик тизимида экологик мувозанатни яхшилаш ва рационал ландшафт архитектурасини барқарорлаштиришдан иборат. Ҳозирда дунё шахарсозлигида ландшафт архитектурасини шакллантириш тажрибаларига асосланган самарали усулларни тадқик қилиш ва бунда миллий анъаналарга эътибор бериш эҳтиёжи тугилмокда.
Жахон миқёсида ландшафт архитектурасидан оқилона фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотларда ландшафт дизайни, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишлари эстетик савиясини такомиллаштиришда соҳадаги меъёрий ҳужжатларнинг тўлақонли шаклланти-рилмаганлиги, анъанавий бог-парк санъатини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва самарали йўллари комплекс ўрганилмаганлиги натижасида бир қатор, жумладан Ўзбекистон ландшафт архитектурасини янада такомил-лаштириш ва ривожлантириш, уларнинг режавий ечимлари сифатини оширишга йўналтирилган шаҳарсозлик талаблари ва қоидаларининг яратилмаганлиги каби муаммолар юзага чиқмокда.
Мустақиллик йилларида республикамизда ландшафт архитектурасини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилганда ва боғ-парк санъатини янада такомиллаштиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. «Ҳаётнинг ўзи, ўтган йилларнинг тажрибаси, биздан минтақаларда комплекс ривожлантиришнинг жиддий муаммоларини ечишни таъминлаш, инфраструктураларни қайта тиклашни талаб этмокда»37. Бу борада архитекторлар олдида шаҳар ва кишлоқлар ландшафт архитектурасини қайта режалаштиришда шаҳарсозликнинг қадимий усуллари, жумладан анъанавий боғ-парк санъатини ҳисобга олиб, уларнинг ўзига хос хусусиятларини қайта тиклаш вазифалари турибди. Шу муносабат билан бугунги кунда анъанавий “Чорбоғ” услубининг генезисини ва ландшафт архитектураси соҳасида миллий мероснинг самарали усулларини такомиллаш-тириш зарурати туғилмоқда. Бундай долзарб вазифаларини ечишнинг йўлларидан бири сифатида Ўзбекистон ландшафт архитектурасини такомиллаштиришда Темурийлар боғ-парк санъатини қайта тиклаш зарурлигига катта эътибор қаратилаётганлигини эътироф этиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 1майдаги ПФ-5030-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш кўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 223-сонли «Ўзбекистон Республикасида ландшафт дизайнини ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори, шунингдек шаҳарларни ободонлаштириш ва кўкаламлаштиришга доир бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда, анъанавий ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалаш ва такомиллаштиришда мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон замонавий ландшафт архитектурасида Темурийлар даври анъанавий боғ-парк санъатини қайта тиклашнинг самарали йўлларини ишлаб чикиш ва такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қадимги Миер, Месопотамия, Қадимги Форс, Юнонистон, Рим, Хитой, Сўғд ҳамда Япония ва Мавритан Испанияси ўрта аср боғларининг Темурийлар “Чорбоғ”лари ва “Хиёбон”ларининг шаклланиши ва ривожланишига, боғ-парк курилиши ва шаклланиш усулларига кўрсатган таъсири асослаб берилган;
Ўрта Осиё, Ўрта Шарқ, Мавритан Испанияси ва Шимолий Ҳиндистоннинг XIV-XV11 асрлардаги боғ-парк санъати орасидаги боғлиқлик, меъморий-ландшафт ва композициявий ечимларидаги умумийлик ва фарқли томонлари очиб берилган;
мазкур мамлакатлардаги 38 та анъанавий “Чорбоғ” ва “Хиёбон”ларнинг меъморий режавий типлари, параметрлари, боғ иморатларининг турлари аникланган ва киёсий умумийлаштирилган.
XV аср қатор миниатюраларидаги бизгача сақланмаган боғларнинг меъморий-режавий хусусиятлари, ландшафт ва сув композициялари ўзаро мутаносибликда, геометрик пропорционаллик ва уйгунликда шаклланганлиги исботланган;
Темурийлар даври “Чорбоғ”лари ва “Хиёбон”ларини Ўзбекистон ландшафт архитектурасида кайта тиклашнинг илмий-назарий ва лойихавий асослари (тарихий ва замонавий богларнинг типлари, параметрлари, модул асососида режалаштириш, сув қурилмалари, ўсимликларни тўғри танлаш, бог иморатларининг архитектурасига хос хусусиятлари) шакллантирилган.
Хулоса
Диссертацияда бажарилган тадқиқотларга асосланиб, куйидаги илмий хулосаларга келинди:
1. "Чорбоғ" услубидаги меъморий ташкиллаштирилган боғлар ва "Хиё-бон"лар типологияси XIV-XV асрларда Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиё ҳалқлари санъати ва маданиятининг ўзаро таъсири асосида шаклланиб, бу мамлакатлар меъморлари ва боғбонларига Қадимги Миер (мил.ав. XXVII-XVIaa.), Месопотамия ва Бобил (мил.ав. XXIII-VIaa.), Хитой (мил. ав. XII- милодий ХПаа.), Форс (мил.ав. VI-IV аа.), Юнонистон (мил.ав.У-П аа.), Рим империяси (мил.ав. 1а - милодий IVa.), Қуръон ва Ҳадисларнинг таъсири (милодий VII—VIII аа.), ўрта аерлардаги Япония (Vlll-XVIIaa.) ва Мавритан Испанияси (ХШаа.) боғларининг бот-парк курилиши усуллари маълум эди.
1. Боғ-парк санъати ўзининг юкори чўққисига Мовароуннаҳрда Амир Темур ва Темурийлар хукмронлиги даврида (XIV-XV аа.), Эронда Сафавийлар даврида (XVI-XVIIaa.), Шимолий Ҳиндистонда Бобурийлар даврида (XVI-ХУПаа.)эришди. Меъморий ташкиллашган "Чорбоғ" усули ушбу мамлакатлар боғ-парк санъатининг расмий бадиий услубига айланди ва маданий меросининг ажралмас кисми бўлиб, аҳолининг истироҳат эҳтиёжларига, табиат билан уйғунлашиш, ҳукмдорларга тож кийдириш, байрам-тантаналарини ўтказишга ва мемориал боғлар тарзида хизмат қилди.
3. Темурийларнинг боғ-паркчиликдаги янгилиги XIV-XV асрларда Самарканд ва Ҳирот шаҳарлари атрофида ўзаро ва шаҳарлар билан “Хиебон”лар орқали боғлаган "Чорбоғ"лар гулчамбарини яратишда акс этди. Сафавийларнинг Исфахон боғ-паркчилигидаги янгилиги эса ушбу иккита анъанавий шакллар: “Чорбоғ”лар ва “Хиёбон”ни яхлит бир боғ-парк ансамбли-“Шаҳарбоғ”да мужассамлантириб XVII асрнинг боғ-парк санъатидаги ноёб вокеликка айлантиришидир.
4. Ўрта Осиё ва Эрон боғларидан фаркли тарзда Бобурийлар боғларида сувнинг роли муқаддаслаштирилди; режавий мунтазамлик кучайтирилди, боғ иморатларининг маҳобатлилиги ошди; боғлар кўлами ва вазифаларининг ўзгариши очиқ муҳитлар, каналлар, сув ҳавзалари майдонини оширишга имкон туғдирди; бог иморатларининг пардозлари учун рангли тошларни танлаш тоифаларга бўлинди.
5. Вазифалари ва шаҳарларда хамда шаҳарлар четида жойлашишига қараб меъморий- ташкиллашган "Чор-боғ" ва " Хиёбонлар" диссертант томонидан 4 типга бўлинган: 1) Шаҳарлар ташкарисидаги боғлар; 2) Жамоат бинолари таркибидаги боғлар; 3) Хиёбонлар; 4) Чор-боғ ва Хиёбонлардан тузилган бог-парк ансамбллари.
6. Ўрта Осиё , Ўрта Шарқ , Шимолий Ҳиндистон ва Покистоннинг 38та "Чор-боғ" ва "Хиёбонлар"ининг параметрлари, тузилиш услублари, типларини жадвал шаклида тадқик қилиш ва такқослаш натижасида уларнинг меъморий-режавий ва ландшафт ечимларидаги қонуният аникланган, келажакда уларни лойиҳалаш учун "Чор-боғ" кичик, катта ва йирик ўлчамлилар тавсия қилинган.
7. Диссертант бажарган режавий тахдил "Чор-боғ"ларни лойиҳалашнинг " модул", яъни "миқёс" услубини аниклашга имконини берган. Бу эса Республикамиз сув танқислиги шароитида боғларни геометрик мунтазам бўлишлигини такозо этади. Текис ҳудудларда боғ режасини ўзаро кесишувчи ўқлар бўйлаб симметрии композицияда, рельефларни қиялик жойларда эса, поғонали тарздашакллантириш тавсия этилади.
8. "Чор-боғ" ва "Хиёбонлар" учун энг асосий ва муҳим элемент - бу окар сувнинг мавжудлигидир. "Чор-боғ" ландшафта бирин-кетингуллаб турувчи гулзорлар, буталар, манзарали ва мевали дарахтлардан ташкил топиши зарур. Сув, усимликлар ва боғ бинолари архитектураси орасидаги уйғунлик боғ саройи интерьерига, мўжаз фавворалари бассейн ёки интерьер ва экстерьерлар бекларга ислимий нақшларни киритиш орқали таъминланади.
9. Диссертация "Чор-боғ" ўсимликларни танлаш, уларни Ўзбекистоннинг кескин ўзгарувчан об-ҳаво шароитида экологиями яхшилаш ва қулай микроиқлим яратиш мақсадида экиш усуллари тавсия этилган.
10. Илмий ишда "Чор-боғ" ва "Хиёбонлар"ни Узбекистан ландшафт архитектурасида қайта тиклашнинг иқтисодий самарадорлиги асосланган бўлиб, унга кўра мазкур боғларда ободонлаштириш даражасининг юқори даражада бўлганлиги туфайли кичик худудларда кўп сонли аҳолининг дам олиш мумкунлигини кўрсатилган.
11. "Чор-боғ"ларни этнографик музейлар кошида ташкил этиш; "Мустақиллик", "Наврўз", "Ер саховати", "Рамазон"ва "Қурбон хаит" миллий байрамларини ўтказиш жойлари тарзида фойдаланиш; Республикамиз экотуризм индустриясини ошириш такомиллаштириш ва инвесторлар капиталини жалб қилиш имкониятларини ҳам беради.
12. Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари ва шаҳарларидаги тарихий зоналарни қайта қуриш, улар ҳудудини кўкаламлаштириш ва ландшафт ташкиллаштириш талаб этилган ҳолатларда биз айнан мазкур диссертацияда тадқик этилган меъморий-ташкиллашган "Чорбоғ" усулини қўллашни таклиф этамизки, бу ёдгорликларнинг атроф муҳит билан уйғунлашишига, обидалар пойдеворининг намланмаслигига ва чўкмаслигига ёрдам беради ва бу ҳолатлар 17.10.2009йилда тасдиқланган "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш ҳакида"ги Республика Қонунига тамоман мос келади.
Диссертантнинг фикрича, Темурийларнинг "Чорбоғ" ва "Хиёбон" услубларида қайта тикланган боғлари, Ўзбекистон ландшафт архитектурасида ўзига хослик ва тарихий анъаналарни қайта яратишга хизмат қилиши билан бирга, атроф мухит экологиясини яхшилаш, ташқи ва ички туризмни такомиллаштириш, Республикамиз аҳолисини яшаш тарзини янги даражага чиқариш имконини ҳам беради.

1-25 59 0

Ўзбекистон меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланиши ва ривожланиш тамойиллари

Дилором Салохиддинова

Тадқиқот объектлари: Ўрта Осиё анъанавий меъморчилигида турар жой, жамоат бинолари ва меъморий ансамбллар таркибига кирган ховлилар, уларнинг архитектуравий-тархий ечимлари, ҳовли анъаналарининг замонавий меъморчиликдаги шакллари.
Ишнинг максадн: Узбекистан меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланиши ва ривожланиш тамойилларини ўрганиб, уларни замонавий меъморчиликка тадбиқ этиш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари: Урта Осиё меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланишига бағишланган тарихий ва меъморшунослик манбалари, бино ва иншоотларнинг ўлчов ва лойиха-чизмаларини илмий тахлил килиш, уларни умумлаштиришдан иборатдир.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: Архитектурашунослик фанида илк бор ҳовлиларнинг келиб чиқиш жараёни, шаклланиш ва ривожланиш тамойиллари, ховлиларнинг классификацияси, микроиклим яратишда ва ижтимоий сохалардаги роли ва ўрни, ҳовли тузиш анъаналари ва услубларини замонавий меъморчиликда фойдаланиш ва қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чикилган. Урта Осиё меъморчилигида ҳовли анъаналарининг шаклланиш ва тараккиёти бўйича тўпланган илмий материаллар фанда илк бор махсус ўрганилиб, умумлаштирилган ва янги илмий хулосалар олинган.
Амалий ахамнятн: Иш натижалари Урта Осиё меъморчилиги тарихи ва назарияси сохасидаги билимларни кенгайтириш ва бойитиш билан бирга замонавий меъморчиликда миллийлик ва иқлим шароитларини хисобга олиш ва лойихалашда катта амалий аҳамиятга эга. Ишлаб чиқилган илмий тавсиялар ва кўрсатмалар ҚМҚ ва лойихалаштириш бўйича меъёрий хужжатларга киритилиши мумкин.
Тадқиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Илмий иш натижалари СамДАҚИ, ТАҚИ ва Россия (Пенза) да ўтган олий ўқув юрти, республика ва халқаро конференцияларда маъруза килинган, илмий журнал ва тўпламларда чоп этилиб, хаётга жорий этилган. Ишнинг самарадорлиги ижтимоий сохада, меъморий лойихалаш ва таълим тизимидаги ўрни билан эътиборлигидадир.
Қўлланиш (фойдаланиш)сохаси: Илмий иш натижалари Узбекистонда кам қаватли турар жойлар, жамоат бинолари ва меъморий ансамблларни лойихалашда архитекторларга қўлланма тарзида ва республикада Архитектура ва курилиш сохасида тахсил олаётган талабаларга “Архитектура тарихи” ва “Архитектуравий лойихалаш” фанларидан даре жараёнида фойдаланиш мумкин.

1-48 300 0

Ўзбек халқ эртакларида синов мотивларининг генезиси ва поэтикаси

Шаҳноза Назарова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон фольклоршунослигида эпик асарларнинг сюжет тизимини структурал-семиотик жиҳатдан ўрганиш, хусусан, синов мотивларининг маросимий, мифологик ва хаётий асослари, матн курилишидаги бадиий-эстетик вазифаси, бадиий намоён бўлиш шаклларини тадқиқ этиш долзарб муаммолардан бири саналади ва бу миллатнинг маънавий киёфасини намоён этади дея баҳоланади.
Мустақиллик иилларида миллим кадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган оғзаки ижод намуналарига янгича ёндашиш, уларни миллий, маданий, адабий, тарихий кадриятларимизнинг тикланиши манфаатлари нуқтаи назаридан тадкик этиш тамойиллари шаклланди. Зеро, “ҳар кайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий кадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди”1. Фольклор асарларининг кайтадан холисона баҳоланиши, ўзбек халқининг ғурури бўлган “Алпомиш” достонининг минг йиллиги халқаро миқёсда нишонланиши, фольклор ижрочилигини рағбатлантириш ва турли даражадаги унвонларнинг таъсис этилиши, ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 100 жилдлигининг нашр этила бошланиши билан эпик турга тегишли асарларни турли метод ва назарий қарашлар асосида тадкик этиш, уларнинг сюжет таркибида етакчи ўрин тутувчи асосий мотивлар тизими, тарихий тарақкиёт боскичлари ва бадииятини атрофлича ўрганиш имконияти янада кенгайди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган вазифалар асосида халқ ижоди асарларини хозирги замон жаҳон филологиясининг энг янги назарий концепциялари асосида тадкик этиш бугунги фольклоршунослигимизда етакчи тамойилга айланиши лозим. Чунки илм-фан, адабиёт соҳаларини янги поғонага олиб чиқиш ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланиши ушбу соҳадаги илмий изланишларга янада катта йўл очиб беради.
Жаҳон фольклор илмида синов мотивлари дастлаб этнографик, диний, психологии нуқтаи назардан ўрганила бошланган ва бу борада муайян натижаларга эришилган. Аммо синов мотивларининг тарихий-мифологик ва маросимий илдизларини очиб бериш, мифологии тасаввурдан поэтик тафаккурга ўтиш жараёнида уларнинг қандай бадиий-эстетик вазифаларни бажаришини аниқлаш каби масалалар, айникса синов мотивларининг маросимлардаги маиший вазифаси эпик матнда бадиий-эстетик сатҳга кўчиши жараёнини кўрсатиш, синов турларининг эпик ижод табиатига уйғун равишда намоён бўлиш қонуниятларини очиб бериш орқали уларнинг халқ эртаклари таркибидаги бадиий вазифаларини ойдинлаштириш, муайян матн таркибидаги синов мотивининг асосий турларини таснифлаш фольклор асарлари поэтикасини кенг кўламда тадкик этишга асос бўлади. Шу боне синов мотивларининг ўзбек халқ эртакларидаги генезиси ва поэтикасини аниклаш, ўзига хос шаклланиш жараёнларини ҳамда синов мотивлари замиридаги маънавий-рухий асосларни таълим-тарбия жараёнига татбикидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сонли “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 12 январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот килиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, айникса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги VMQ № 222-сонли “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза килиш, асраш, тарғиб килиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади синов мотивларининг ўзига хос табиати, табиат кучлари, фетишизм, тотемизм, анимизмга оид мифологии тасаввурлар, шунингдек, маросим фольклори билан алокадорликдаги генезиси, халк эртаклари сюжетида тақиқ, шарт, шартлашишдан иборат муҳим ҳалка сифатидаги композицион ва бадиий-эстетик вазифалари, поэтик хоссалари, маъно қирралари моҳиятини очиб бериш ҳамда илмий таснифини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
синов мотивларининг эпик сюжетнинг муҳим ҳалкаларидан бири эканлиги, мифологии тасаввурлар ҳамда қадимги маросим фольклори билан алоқадорликда келиб чиқканлиги очиб берилган;
синов мотивларининг тақиқ, шарт ва шартлашувдан иборат сюжет унсурлари мажмуи эканлиги, ҳар бир фольклор жанрида ўзига хос тарзда намоён бўлиши асосланган;
синовнинг шартлашиш тури фольклоршуносликда илк бор алохида тип сифатида ажратилган ва номланган, унинг ўзига хос хусусиятлари ва хоссалари аникланган;
тақиқ ва шартларнинг, асосан, воқеалар аввали хамда ривожида, шартлашишларнинг воқеалар боши, ривожи хамда якунида бўлиши, синов мотивларининг ҳомийга йўликиш, сафар, туткунлик, ўлим ва кайта тирилиш мотивлари билан боғликлиги асосланган;
тақиқ, шарт ва шартлашишларнинг ўз поэтик жуфтларига эгалиги хамда семантик турлари аникланган;
синов мотивларининг эртак сюжета ўзагини ҳосил килувчи ва асосий халқаларини туташтирувчи поэтик восита вазифасини бажариши исботланган;
синов мотивларининг эпик сюжетдаги ўрнига кўра эртаклар вариантлилигини юзага келтириши очиб берилган.
Хулоса
1. Синов мотивлари қаҳрамоннинг синовдан ўтиши ғоясини ифодалаши билан сюжетнинг энг муҳим ҳалкаларидан бири ҳисобланади. Мазкур мотивлар дастлаб этнография, теология, психология объекта тарзида ўрганилган бўлса, эндиликда поэтика объекти сифатида хам текширилмокда.
2. Синов мотивларининг келиб чиқиши тарихий-ҳаётий асосга эга бўлиб, инициация ва никох маросимларидаги мифологик, диний хамда маросимий тушунчаларни камраб олади. Инициация жамоага янги аъзоларни қабул қилишда уларни синаб кўриш ва тоблаш учун уюштириладиган маросим сифатида тотемга бағишлов, “вактинча ўлиш”, “қайта тирилиш” каби бўғинлардан иборат бўлади. Никох тарафларнинг куч синашиши ва айни кучларнинг бирлашиши билан ниҳоясига етувчи маросимдир. Бу икки маросим асосида синов мотиви туради.
3. Синов тақиқ, шарт, шартлашувдан иборат мотивлар комплекси бўлиб, эртакларда мукаммал шаклда, маросимий белгиларни тўликроқ сақлаган холда поэтик жихатларини тугал намоён этади.
4. Тақик - синовга йўналтирилган яширин шарт бўлиб, ҳаракатда муайян чеклов ўрнатилади. Тақик сюжетнинг кичик халкаси сифатида эпик мазмунни шакллантиришда иштирок этар экан, унинг бузилиши асар воқеалари ривожида янги бир вазиятни юзага келтиради. Тақик, —> пищицнинг бузилиши —> жазоланиш ушбу мотивнинг ўзига хос унсурлари хисобланади. Тақиқнинг поэтик жуфти эса такикнинг бузилишидир. Эртаклардаги такиқлар харакатни тўлиқ ёки қисман чеклашига кўра соф ва шартли тақиқларга бўлинади ва уларнинг ҳар иккиси алоҳида поэтик белгиларга эга бўлади. Соф тақиқлар никоҳ, ижтимоий-маиший ва худуд билан боғлиқ тақиклардан иборат бўлса, шартли тақиқларда тўла чеклов ўрнатилмайди, ҳаракатлардан бирига рухсат берилади, бошқалари тақикланади.
5. Шарт - синов мазмунини ифодаловчи топшириқдир, у ҳам поэтик ва композицион жиҳатдан сюжетнинг янги ҳаракат йўналишларини юзага келтиради. Шарт мотиви шарт - мукофотланиш / жазоланиш узвларидан иборат бўлиб, поэтик жуфти - шартнинг бажарилишидир. Шартлар ҳам никоҳ, ижтимоий-маиший ҳамда ҳудудга алоқадор семантик турларга бўлинади.
6. Шартлашиш синов мазмунли, аммо ўзаро келишувга асосланган мотивдир. Шартлашишлар эпик вазият тақозоси билан эпик маконлар чегарасида, ҳомийлар, шоҳлар, она ва унинг дугоналари, ота ва унинг ғаними, қаҳрамон ва рақиб, қаҳрамон ва ҳомий, каҳрамон ва кўмакчи ўртасида бўлиб ўтади. Бу мотивнинг энг муҳим поэтик шакли диалогдир. Шартлашиш мотиви шартлашиш —> гаровга ниманингдир тикилиши —> шартлашишнинг амалга ошишидан ташкил топади ва унинг поэтик жуфти шартлашишнинг бажарилишидир. Шартлашишларнинг ҳар бир тури фарқли поэтик хусусиятларга эга бўлиб, уларга никоҳга, ҳомий кучлар ва кўмакчи топишга алоқадор, эпик маконда илохий вазиятлар юзага келтирадиган, маросим билан бевосита боғлиқ бўлган хамда ижтимоий-маиший мазмундаги шартлашишлар киради.
7. Эртакларда синов мотивлари, кўпинча, асар сюжетини шакллантиради, бошка ҳолатларда эса сюжет ҳалкаларини боғловчи восита сифатида иштирок этади.
8. Синов мотивлари ҳайвонлар ҳакидаги архаик ва сехрли эртакларда кўпроқ сюжет ўзагини ташкил этади. Шартлашиш ҳайвонлар хакидаги архаик, хаётий хамда сатирик эртакларда воқеалар аввали, ривожи ва якунида; тақиқ хайвонлар ҳақидаги архаик, сехрли эртакларда воқеалар боши ва ривожида; шарт асосан сехрли, ҳаётий ва сатирик эртакларда сюжетнинг боши, ривожи, баъзан эса якунида кузатилади.
9. Эртакларда синов мотивларининг иштироки ва сюжетдаги ўрнига кўра вариантлилик юзага келади ва буни “Чўлоқ бўри” хамда “Булбулигўё”, “Аҳмадлар” хамда “Вазирвачча” эртаклари мисолида кўришимиз мумкин.
10. Синов мотивларининг сюжет ҳалқаларини боглаб келиши эса “Аёз”, “Луқмони хаким”, “Опа-сингиллар”, “Тоҳир ва Зухра” каби эртакларда кузатилади. Синов мотивларини сюжет хосил килиб ёки сюжет халкаларини боглаб келганда ҳам асар матнидан чиқариб ташлаб бўлмайди, у ё қаҳрамон, ёки персонаж ҳаётида синовии акс эттиради.
11. Синов мотивларининг, кўпинча, эртак матнидаги бошка мотивлар билан куйидагича уюшиши аникланган: шарт - сафар —> синов —> ўлим —> қайта тирилиш, шунингдек, синов мотивлари семантикаси ва сюжет тизимидаги ўрни масаласини ўрганишнинг эртак сюжет типларини аниқлашда муҳим эканлиги исботланган. Тақиқ, шарт ва шартлашишлар қаҳрамонга буюрилган турли синов шакллари бўлиб, улар сюжетда кескин бурилиш ясайди, янги эпик вазиятни юзага келтиради. Қаҳрамон синовларни ўташ баробарида бир воқеликдан иккинчи бир воқеликка, сокин ҳолатдан безовталикка ўтиб боради ва янги воқеликнинг шаклланишини таъминлайди. Инкор ва тасдик, инқироз ва ташкилланиш узвийлиги ҳам айнан синовлар билан амалга ошади.

358 74 0

Ўзбек халқ мақолларининг абдулла қаҳҳор ҳикояларида тутган ўрни

М Мелибаева, М Нодирова

Мақоллар ўзбек адабиётида асрлар давомида тўпланган бебаҳо мерослардан бири ҳисобланади. Тафаккурнинг бундай дурдонасини ҳалқимиз асрлар  оша кўз қорачиғидай асраб оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга еткизиб келмоқда. Мақоллар хеч қачон ўз маъноси йўқотмай замонлар оша тобора сайқалланади ва мазмуни теранлашади. Ҳалқ ҳаёти тажрибасидан келиб чиқадиган хулосаларининг бадиий ифодаси бўлмиш мақоллар, гарчи бир-икки лўнда жумлали ё мисрали бўлса-да, уларнинг ҳар бирига, М. Горький сўзлари билан айтганда: “Бутун-бутун  китобларга ёритиладиган фикр ва маъно жо қилинган. Ҳалқ асрлар давомида сайқал берган ҳар бир мақол етук бадиий асардир”. Мана шу фикрга қўшилган ҳолда бизнинг ўзбек адабиётшунослар хам ўз асарларида мақолларни асарларнинг маъносини тўлиқ ифода қилиш учун ишлатишган.

159-162 92 0

Ўзбек тили тараққиётида даврий нашрларнинг ўрни

Нодир Ҳамраев

Инсоният ҳаётида матбуот доим муҳим ўрин тутиб келган. Ривожланиш босқичидан ўтаётган ҳар қандай жамиятда ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ҳаракат матбуотсиз, газета ва журналларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Даврий нашрлар ўзининг ҳар битта соҳага таъсир ўтказа олиш хусусияти билан аҳамиятли: «Маълумки, матбуот ижтимоий ҳаётни акс эттириш кўринишларидан бири, реал воқеликни билиш, тадқиқ этиш ҳамда унга таъсир кўрсатишнинг муҳим воситасидир». [1] Таъсир қилиш мобайнида у ўша соҳанинг камчилик-ютуқларини, келажак ва ўтмишини рўй-рост айта олмиши керак. Она тили ҳар бир давлатнинг энг муҳим бойлиги, ғурури, фахри ҳисобланади. Унга қандай, муносабатда бўлинса бу ўша халққа қилинган муносабат бўлади. бекорга халқ орасида «Тилга ихтиёрсиз элга- эътиборсиз» дейилмаган. Шу боисдан ҳам азалдан олимларимиз ва тил учун қайғурадиган ҳар қандай инсон фикрларини мақола шаклига келтирган ва рўзномалар орқали халққа етказган.

1-46 144 0

Ўзбек мумтоз шеъриятида риндона маъно ва лирик қаҳрамон характери

Мақсуд Асадов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида Шарқ шеъриятининг хилма-хил мавзулари орасида мухим ўрин тутган риндона шеърларнинг шаклланиш тарихини асослаш, тадрижий такомилини аниклаш, гоявий-бадиий хусусиятларини тавсифлаш, тимсоллар тизимини тахдил килиш, уларнинг мумтоз адабиётдаги тарихий тараққиётини очиб бериш, лирик қахрамон - ринд характерининг ўзига хослигини далиллаш борасида олиб борилаётган тадқиқотлар мухим назарий аҳамиятга эга.
Мустақилликка эришилгандан сўнг адабиётшуносликда хар бир сўз, тушунча ва тимсолни бадиий матн талабидан келиб чиқиб тадкиқ қилишга, уларни бахолашда нафақат ифода тарзи, тасвир имконияти, балки маъно катламига сингиб кетган диний, маърифий, тасаввуфий фикр-кечинмаларга хам алохида эътибор берила бошланди. Шунинг учун хам бошқа анъанавий мавзуларга нисбатан моддий ҳаётга ниҳоят даражада яқин, жонли турмуш нафаси уфуриб турган, кўпинча ижодкор таржимаи холи, у яшаган тарихий-ижтимоий муҳит ҳақида ўкувчида ёрқин тасаввур уйғота оладиган, ахлоқий, таълимий, ирфоний мазмунларни ифодаловчи риндона шеърларнинг XII - XV асрнинг I ярми ўзбек адабиётида яратилган намуналарини илмий тадқиқот объекта сифатида ўрганиш, уларнинг тарихий такомилини ўзбек халкининг миллий-рухий дунёси, асрлар давомида шаклланган маънавий-маданий кадриятлари, урф-одатлари, кундалик турмуш тарзи билан боғлиқликда очиб бериш ўзбек адабиётшунослигининг долзарб муаммоларидан биридир.
Бу мавзуни атрофлича ўрганиш, энг аввало, жахон адабиёти, хусусан, Шарқ шеъриятининг ҳаёт ва инсон такдири билан боғлиқ томонларини янада кенгроқ мушоҳада килиш, сўз санъатининг таъсир қуввати ва аҳамиятини тўғри баҳолаш, тарих мулкига айланган урф-одат, ижтимоий-маданий қадриятлардан сабок олишга яқиндан ёрдам беради. Зеро, бадиий адабиёт инсоннинг «маънавий оламини кашф этадиган» қудратли восита бўлиб, «азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақикат ва адолат жарчиси бўлиб келади»1. Риндона шеърлар хам халқнинг ўй-қарашлари, орзу-умидлари, миллий поэтик тафаккури, маънавий киёфасини акс эттириб, инсон калбида хаётга муҳаббат ва яшаш завкини кучайтиришга хизмат килган ўзига хос ижод намуналаридир. Бу эса уларнинг маъно, образ, мажоз олами, тасвир йўли ва воситалари, хусусан, XII - XV асрнинг I ярми ўзбек мумтоз шеъриятида яратилган мазкур намуналарни монографик тарзда тадкик килиш, ўз навбатида, дунё илм-фанини бундан хабардор этиш заруратини келтириб чиқаради. Шунингдек, риндона маъно ифодалаган шеърларнинг ўзбек мумтоз шеъриятида тутган мавкеи, характерли жихатлари хакида янги хулосалар чиқариш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПК-45 1 -сон «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон «Баркамол авлод йили» давлат дастури ҳакида»ги қарорлари, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Узбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мумтоз адабиётидаги риндона шеърларнинг шаклланиш омилларини аниқлаш хамда тарихий таракқиёти, ғоявий-бадиий олами ва лирик қаҳрамон - ринд характерининг муҳим хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
риндона шеърларнинг тараққиёт тамойиллари, образлар тизими, гоявий-бадиий хусусиятлари, тасвир кўлами, ифода усули ва лирик кахрамон характери очиб берилган;
риндона шеърларнинг юзага келишида Шарқ халқларининг диний-мифологик тушунчалари, ижтимоий-маиший турмуш маданияти, урф-одат ва маросимлари, уларнинг бадиий ижоддаги ахамияти хамда эстетик хусусиятлари исботланган;
қадимги араб ва форс-тожик шеъриятидаги хамриятларнинг ўзбек мумтоз адабиётида риндона шеърлар такомилидаги мавқеи аникланган;
Шарк мумтоз адабиётида, хусусан, туркий шеъриятда XV асрнинг I ярмига қадар яратилган риндона мазмундаги алохида мисра, байт ва шеърларнинг бадиий ўзига хослиги далилланган;
риндона шеърларнинг ўзбек мумтоз адабиётидаги ифода имкониятлари, образ ва тимсоллар олами, тарихий ва бадиий хусусиятлари асосланган;
риндона шеърларнинг ўзбек мумтоз шеъриятида фаоллашув микёси ва даражасининг ижтимоий сабаблари, эстетик мезонлари очиб берилган;
лирик кахрамон дунёқараши, маънавий-ахлоқий киёфасининг риндона шеърларнинг мазмун-мохияти, поэтик табиати, бадиий тасвир принциплари билан боғлиқлиги асосланган;
XII - XV асрнинг I ярми ўзбек адабиётида яратилган риндона шеърларнинг ўзига хослиги, муштарак ва фаркли жиҳатлари, гоявий-бадиий хусусиятлари хамда лирик кахрамон характери масалалари тадкик этилган.
Хулоса
1. Маълум бўладики, риндона шеърларнинг генезиси, тадрижий такомили, тараққиёт босқичларини уларнинг поэтик хусусиятлари ва бадиий-эстетик талаблари билан узвий боғлиқликда тадкиқ этиш мумтоз адабиётда май мавзуси ёритилган шеърлар ҳақидаги тасаввурларни яхлит бир тизимга бирлаштиради. Риндона шеърларда ишк ва комиллик, хаёт ва унинг сир-асрорлари, инсон ва унинг қисмати, олам гўзалликлари ва умр шодликлари, шунингдек маърифий-ирфоний масалалар юксак бадиий талкин хамда тахдил этилган. Ҳаётийлик, хакқонийлик, ишонарлилик ва, энг муҳими, муайян ижтимоий-тарихий шароит билан бевосита алоқадорлиги уларнинг ўзига хос эстетик тамойиллари, мазмун-мохиятини англашга хам имкон очади.
2. Риндона шеърларда қўлланган сўз, ибора, образ ва рамзлар лирик кахрамон - ринднинг табиати, ахлоқий киёфасини кашф этишда мухим “очқич” вазифасини бажаради. Шоирнинг руҳий холатлари, рангин кечинмаларини мукаммал тасвирлашга ёрдам беради ва унинг мақсад хамда маслаги асарнинг ўзига хос бадиий-тасвирий воситаларидан якқол кўриниб туради. Жамият ҳаётида, кундалик турмушда учраб турадиган турли воқеа-ҳодисаларни бадиий тафаккурда жонлантириб, уларни ёрқин лирик образ, таъсирчан поэтик манзаралар яратишга йўналтириш риндона моҳиятдаги шеърларнинг яна бир ўзига хос жихатидир. Майсеварлик тушунчаси ва кайфиятларининг бадиий ижоддан мухим ўрин эгаллаши шеъриятда риндона тасвир кўламини янада кенгайтирди. Илк илдизлари хамриятлардан озикланган риндона шеърлар бадиий адабиёт конуниятлари ва мумтоз шеъриятнинг адабий анъаналари таъсирида туркий адабиётда ўзига хос йўналишларда тараккий этди.
3. Шарк шеъриятида дастлаб реал, моддий хаёт манзаралари тасвирланган риндона шеърлар, кейинчалик ижтимоий, фалсафий, маданий, ахлокий маъноларни хам камраб олган. Муайян давр, ижодкор рухияти ва воқеликка муносабатини ёритишда улар бир-биридан сезиларли зайлда фаркланади. Жумладан, VI - VII асрларда яратилган хамриятларда май мает қилувчи ичкилик сифатида ифодаланган бўлса, IX аердан бошлаб шеъриятда улар, асосан, хаётий-маиший фикрларни акс эттириш учун қўлланила бошланган. XI - XII аерларга келиб, уларда ирфоний маънолар хам маълум бир ўрин эгаллаган. Риндона шеърларнинг мазмун-моҳияти, мантик ва гоявий йўналиши хар иккала маъно - зоҳирий ва ботиний мазмунларни ўзида мужассамлаштирганлиги билан хам эътиборлидир.
4. Ўзбек адабиёти узок аерларга бориб такалувчи чукур илдизга эга. Дунёнинг барча бошқа халқлари каби ўзбек халки ҳам олис ўтмишдаёқ бадиий тафаккурнинг ўзига хос намуналарини яратган. Улар Махмуд Кошгарийнинг «Девону луготит турк» асаридан хам ўрин олган бўлиб, айрим шеърий парчаларда бевосита риндона мазмунлар ифодаланган.
5. Мумтоз шеъриятда риндона шеърларнинг юзага келишида юнон мифологиясидаги май маъбуди - Дионисии шарафлаган қўшиқлар, форс-тожик халқларининг Ой маъбудига аталган ва Қуёш маъбуди Митрани шарафлаб ўтказилган базмлари, Гоҳонбароқ, Наврўз, Меҳржон, Сада байрамлари, сосоний ҳукмдорлар саройида гўсанлар томонидан ижро этилган, майни мадҳ этувчи кўшиклар, араб халкларининг қадимги Нотил ойи билан боғлиқ анъаналари, туркий халқларда узум ва майнинг хаётбахшлик фазилатлари улуғланган «Бабахвара», бўзахўрлик билан боғлиқ «яса-юсун», шунингдекё «учар пиёла», «сафар коса», «тўра ойини» каби урф-одатларнинг хам у ёки бу даражада таъсири бўлган, албатта.
6. Тарихдан яхши маълумки, ислом дини арабларнинг хаёт ва турмуш тарзи билан бирга уларнинг ишонч-эътиқоди, туйғу ва тахайюлларини хам ўзгартирганлиги туфайли, адабиёт хам янги йўналишлар ахтара бошлаган эди. Натижада олдинги айрим мавзулар ўрнини бошқаси эгаллаб, янги динда май ва шароб такиқлангани сабабли ишқ хамда шаробдан сўз юритилган шеърлар микдори камайган эди. Лекин ишк ва майга чорловчи шеърлар ёзиш умавийлар даврига келиб яна авж олди. Аббосийлар хукмронлиги даврида риндона кайфият тавсифланган махсус поэтик жанр - хамрият жанри юзага келдики, бунинг ўзига хос сабаби майнинг адабиётда инсон руҳий-маънавий эркинлигининг мажозий тимсоли ўлароқ ифода топганлигида кўринади.
7. У ёки бу мавзунинг дунёга келиб, ривож топишида адабий алоқа ва муносабатларнинг хам таъсири бўлади. Риндона шеърлар [Парк халклари орасида форсий адабиётда яхши ишланган. Шу маънода, Рудакий, Фирдавсий, Ибн Сино, Умар Хайём, Низомий, Х,офиз Шерозий каби форс-тожик адабиётининг буюк вакиллари асарлари XII - XV асрнинг I ярмида яшаб ижод қилган ўзбек шоирлари учун бир ижодий мактаб вазифасини ўтаган эди.
8. Шарқ мумтоз адабиёти дин билан, ислом заминида дунёга келган тасаввуф таълимоти билан мустаҳкам ва узвий алоқадорликда тараккий топган. Маърифий адабиётга дойр образ, тушунча ва фикр-туйгуларнинг мумтоз шеъриятда ифода топиши риндона шеърларнинг мазмун-моҳиятида ҳам беқиёс ўрин тутган, албатта. Тасаввуфда май ва унта алокадор образлар кўпинча тариқат босқичлари, шунингдек бу йўлга кирган соликнинг ранг-баранг руҳий холатларини билдиради. Бундай мазмунлар ўзбек адабиётида дастлаб Яссавий хикматларида ифодаланган. Улардаги соф тасаввуфий мазмунларда қўлланган май, шароб, соқий, журъа, майхона, пири мугон каби қатор тимсоллар ўзбек мумтоз шеъриятида риндона шеърларнинг поэтик образлар табиатига ниҳоятда купли таъсир ўтказган.
9. Агар номалардаги риндона кайфият тавсифига багишланган шеърий парчалар мавзу кўлами, гоявий олами ва бадиий-эстетик хусусиятлари жиҳатидан ўзбек адабиётида алоҳида мавқе эгалласа, Ҳофиз Хоразмий, Атоий, Гадоий, Лутфий, Саккокий каби йирик сўз санъаткорлари ижодида, номанавис шоирлардан фаркли ўлароқ, май ва ишқ мавзулари хамиша уйғун ҳолда тасвирланган.
10. Риндона шеърларда ҳаётий мантиқ, фалсафий руҳ етакчилик килади, қолаверса, теран тафаккур, чукур мулохазакорлик, шунингдек ёритилаётган масалаларнинг моҳиятан панд-насиҳат мазмуни билан мувофикликда ифодаланиши уларнинг хос табиатини далиллайди. Уларда маданий-маиший турмуш манзаралари, ижтимоий-сиёсий мухитнинг айрим масалалари, тарихий давр ва замоннинг маънавий-ахлокий муаммолари май билан боғлиқ образлар воситасида поэтик жихатдан ёркин тасвирланади. Ана шунинг учун ҳам ижодкор шахсияти, руҳий ва фикрий дунёси, замон ва замон ахлига муносабати, шунингдек, теран фалсафий карашлари хамда хулосаларини билишда риндона шеърлар гоятда мухим манба вазифасини хам бажаради. Диққатга сазовор жихати шундаки, риндона маъно ифодаланган алохида мисра, байт ва шеърлар кейинчалик ўзбек мумтоз адабиётида май мавзуси ёритилган махсус поэтик жанр - соқийнома жанрининг шаклланиши ва тарихий такомилида хам ўзига хос асос вазифасини ўтади.