Barcha maqolalar

17-24 98 0

Шарқ ўрта аср адабиётларининг тарихий типологияси

Timur Muxtarov
Мақолада ўрта аср (VIII–XII асрлар) араб адабий жараёнининг энг ривожланган даври кўриб чиқилган.
55-59 89 0

Шарқ лингвомаданиятида қуш рамзларининг талқини

Umida Maqsumova
Мазкур мақола Шарқ лингвомаданиятида ўзига хос ўринга эга бўлган қуш рамзларининг тадқиқига бағишланган. Улардан айримлари муайян халқлар учун тотем ёки миллий рамз вазифасини бажаради.
150-157 122 0

Шарқ ва Ғарб: экзистенциядаги муштараклик

Gulnoz Ro'zmatova

Мақолада  Хайдеггернинг  буюк  Шарқ  мутафаккирлари  қарашлари билан  ўхшаш  ва  фарқли  жиҳатлари  таҳлил  қилинади.  Ваҳоланки,  шу  жиҳатдан Хайдеггернинг Шарқ тафаккури ва турли фалсафий маданиятлар томонидан ўзига хос тарзда қабул қилиниши яққол кўзга ташланади. Хайдеггерга оид энг янги давр Европа фалсафий адабиётини шарҳлаш Шарқ ва Ғарб фалсафий маданиятларининг ўзаро бир-бирини тўлдирувчи жиҳатларини очишга ёрдам беради. Бунда Хайдеггер ана шу мулоқотнинг бевосита иштирокчисига айланади ёки унинг ижоди замонавий Шарқ файласуфининг концептуал таҳлил объекти бўлиб хизмат қилади.

118-124 77 0

Шарқ ва Ғарб мулоқоти контекстида замонавий конфуцийлик фалсафаси

Emine Izzetova

Илмий мақола конфуцийлик фалсафаси таҳлилига бағишланган. Унда замонавий конфуцийлик – неоконфуцийликнинг “Сюн Шили” ва постконфуцийликнинг “Фэн  Юлан”  йўналиши  қарашлари  ҳақида  фикр  юритилган.  Шу  муносабат  билан Шарқ ва Ғарб фалсафасидаги ғоялар, урф-одатлар ўзаро бир-бирига зид эмас, балки бир-бирини  тўлдириши,  бойитиши  асосланган  ҳамда  Шарқ  ва  Ғарб  орасидаги диалогик муносабатни ўрнатиш ҳақидаги қараш илгари сурилган.

71-77 110 0

Шарқ ва Ғарб маданиятларида вербал мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари

Shoira Usmonova

Ушбу мақолада Шарқ ва Ғарб маданиятларидаги вербал мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилади. Турли маданият вакиллари мулоқотидаги  ижтимоий-маданий  вазият,  одоб-ахлоқ  қоидалари  ва  назокат  меъёрларининг фарқли жиҳатлари ёритиб берилади.

114-120 90 0

Шарқ Аристотели асарларида гносеология масалалри

Faxriddin Yuldashev

Мақолада  фалсафий  билиш  ҳамда  ушбу  аспектнинг  шахс  камолоти ва жамият фаровонлиги тараққиётидаги ўрни илмий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган.

72 0

Шарқ алломалари ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳақида

Shuhrat Xotamov

Мазкур мақолада, бугунги кун ёшларининг маънавиятини шаклланишида, уларни ҳарбий ватанпарварлик ва миллий ғурур руҳида тарбиялашда ҳамда билим доирасини кенгайтиришда Шарқ алломаларининг илмий меросидан фойдаланиш ижобий натижалар беришлиги ҳақида фикрлар билдирилган.

108-116 95 0

Шарт юкламалари (ҳуруфу-ш-шарт)нинг синтактик хусусиятлари

Abdulaziz Rustamov

Анъанавий  араб  тилшунослигида  майл  шакллари  ўзига  хос  таснифга  эга.  Араб наҳвшунослари  томонидан  майл  шаклларини  тавсифлашда  сўзнинг  маъновий  ва  модал  хусусиятларига  алоҳида  эътибор  қаратилади.  Анъанавий  араб  грамматикасида  феълларнинг  замон,  шахс, жинс  ва  сондаги  ўзгаришлари  сарф  (морфология)  бўлимида,  исм  (отлар)нинг  турланиши  ва феълларнинг  эъроби  (тусланиши)  эса  наҳв  (синтаксис)  бўлимида  ўрганилади.  Юкламалар  ўзининг ўзгармас  шакли  билан  ҳамда  от  ва  феълларни  бошқариш (яъни,  уларга  таъсир  қилиш)  хусусияти билан таъсир қилувчи омиллар сифатида наҳвнинг объекти ҳисобланади. Иш-ҳаракати ва воқелик ўртасидаги  муносабатни  турли  юкламалар  белгилайди  ва  грамматикада  улар  “ҳуруф”  деб аталади. Ушбу юкламалар бир томондан, шартлик, воқелик ва императивлик (инкор-таъқиқ)нинг модал  вазифасини,  иккинчи  томондан  эса,  шарт  эргаш  гаплардаги  боғланишнинг  синтактик вазифаларини бажаради. Мазкур мақола араб тилидаги “жазм” тушунчасини ўрганиш, маҳаллий ва хорижий наҳвшуносларнинг  асарларида  ушбу  мавзуни  солиштириш,  шунингдек,  феълнинг  “жазм”  ҳолатини  юзага келтирувчи омил (сабаб)ларни аниқлашга бағишланган. Араб наҳвшуносларининг фикрларини таҳлил  қилиш  асосида  шартни  ифодаловчи  юкламалар  ўрганилган  ва  уларнинг  шарт  эргаш  гапдаги синтактик хусусиятлари аниқланган.

115-122 109 0

Шароф Рашидов романларидаги миллийликнинг таржимада қайта яратилиши (“Ғолиблар” романи мисолида)

Xayrulla Xamidov

Ушбу мақола атоқли давлат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов романларидаги миллийликнинг таржимада қайта яратилиши масаласини “Ғолиблар” романи мисолида илмий ўрганишга бағишланган бўлиб, унда асардаги ўнлаб миллий хос сўзлар, қолаверса, миллийликни акс эттирувчи бошқа лисоний ун-сурлар  ҳам  аниқ  мисоллар  асосида  кўриб  чиқилади.  Шунингдек,  мақолада  хос  сўз (реалия)ларнинг таржимадаги ўрни ва вазифаси ҳақида сўз боради.

154-164 143 0

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Покистоннинг минтақавий сиёсатида асосий омил ҳисобланади

Muhammad Ramatullaev

Мақолада  Покистон  Ислом  Республикасининг  Шанхай  ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиши ва  ташкилотнинг бугунги шароитда минтақавий ҳамкорликнинг  асосий  омили  сифатида  иштирок  этиши  муҳокама  қилинади.  Бугун Покистон ШҲТга аъзо бўлишни минтақавий сиёсатнинг асосий пойдевори деб ҳисоб лайди.  Шанхай  ташкилотидаги  иштироки  Исломободнинг  халқаро  позициясини мустаҳкамлаш,  геостратегик  ва  геоиқтисодий  салоҳиятни  рўёбга  чиқариш,  Россия Федерацияси,  Хитой  Халқ  Республикаси,  Марказий  Осиё  мамлакатлари  билан муносабатларни  ривожлантириш,  минтақавий  хавфсизлик  соҳасидаги  ўз  мавқеини мустаҳкамлашга,  шунингдек,  анъанавий  рақиби  бўлмиш  Ҳиндистонни  “тутиб туриш”га ёрдам беради. Шанхай ташкилотининг самарадорлиги янги форматда ўрганиб чиқилди. ШҲТни Покистон  ва  Ҳиндистоннинг  қўшилиши  билан  кенгайтирилиши  бу  ташкилотни  кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий воситаларидан бирига айлантирди. Бу эса унинг G7 гуруҳининг  Осиёдаги  аналоги  сифатида  умумжаҳон  аҳамиятга  эга  бўлган  янги  куч марказига айланиши мумкинлигини тақозо қилади. Покистон ва Ҳиндистоннинг аъзо бўлиши  ташкилотдаги  куч  мувозанатини  ўзгартирди  ва  Исломобод  билан  Деҳли ўртасида, шунингдек, Деҳли билан  Пекин ўртасидаги зиддиятлар Шанхай ташкилотининг самарадорлигини янги форматда камайтириши ҳам мумкин. Мақолада Покистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо-давлатлари ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари ўрганиб чиқилади. Исломобод Шанхай ташкилотлари  билан  ҳамкорликни  мустаҳкамлаш,  терроризм  ва  экстремизм  муаммоларига  минтақавий  ёндашувни  кучайтириш,  минтақавий  ривожланиш,  хавфсизлик  ва барқарорликка  қўшган  ҳиссасини  мақсад  қилиб  олган.  Исломобод  Афғонистон муаммосини ҳал қилишда Шанхай ташкилотининг Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан биргаликдаги фаол иштирокидан умидвор. Иқтисодий  жиҳатдан,  Покистон  учун  Шанхай  Ташкилоти  энергетика,  транспорт ва алоқа соҳаларида ўз манфаатларини илгари суриш учун асосий платформадир.  Шанхай  Ҳамкорлик  Ташкилотидаги  энг  муҳим  мақсадларидан  бири  сифатида Исломобод  Марказий  Осиё  мамлакатлари  энергия  ресурсларидан  истеъмол  ва транзит учун фойдалана олишни, ўз навбатида, Шанхай Ташкилотига эса ўз ҳудуди орқали  Жаҳон  Океани,  Яқин  Шарқ,  Жанубий  ва  Жануби-Шарқий  Осиёга  кириш имкониятини тақдим этишни кўрсатди.

145-152 160 0

Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-мўъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи

Orzigul Xamroyeva

Маълумки, балоғат фанлари: илм баён, илми маъон, илми бадеънинг такомили натижасида мумтоз поэтикада илми сегона (илмлар учлиги: илми аруз, илми қофия, илми бадеъ) юзага келди. Илмлар учлигининг таркибий қисмларидан бири илми қофиянинг назарий асослари аввал араб адабиётида кейинчалик форс адабиётида пайдо бўлди. Форс адабиёти таъсирида туркий адабиётда ҳам қофия илмининг назарий асосларига бағишланган  рисолалар яратилди. Мумтоз поэтиканинг назарий асосларига бағишланган араб, форс ва туркий тилдаги рисолаларнинг аксариятида бу уч илм яхлит ҳолда берилса ҳам, улар бир-бирининг таъсирида яратилган. Абулҳасан Али Сараҳсий Баҳромий (ваф. 1106), Шамсиддин Қайс Розий (XI аср охири – XIII асрнинг I ярми), Аҳмад Тарозий (XIV аср охири – XV аср бошлари), Абдураҳмон Жомий (1414–1492), Воҳид Табризий (XV) каби олимлар қофия илми хусусида махсус асарлар ёзган.

26-39 130 0

Чосон иккинчи даври корейс насрининг жанр таркиби

Umida Saydazimova

Маданият қадриятларнинг инсон фаолиятида рўёбга чиқиш даражаси  билан  белгиланади.  Барча  миллий  адабиётлар  каби,  корейс  адабиёти  ҳам  корейс халқи  маданиятининг  ажралмас  қисми,  унинг  тарихи,  тараққиёт  босқичлари  ва ривожланиш жараёнларининг инъикосидир. Корейс сюжетли насри Европа насридан фарқли равишда ривожланган эпик анъанага эга бўлмаган маданият негизида вужудга келган.  Шу  туфайли,  маълум  даражада  эпос  вазифасини  бажарган  ҳодисани  унинг бош манбаи деб ҳисоблаш мумкин. XVII–XVIII асрлар корейс адабиёти ривожланиш тарихида  ғоялар  ва  уларнинг  концептларигина  эмас,  балки  воқеликни,  унинг  асосий субъектлари – инсон ва табиатни акс эттиришда, бадиий тасвир усулларини тако-миллаштиришда, янги жанрларнинг шаклланишида ва сюжет чизиқларининг мурак-каблашувида ҳам сифат ўзгаришлари юз бергани кузатилади. XVII-XVIII асрлар корейс адабиёти поғоналарга ажратилган. Энг юқори даражани ханмундаги «юксак» наср ва назм эгаллаган, жанр жиҳатидан улар хитой насри ва назмига тўлиқ мос келган. Кейинги поғонада ханмундаги насрнинг кичик шакли – пхэсол турган, энг қуйи поғонадан эса корейс тилидаги адабиёт ўрин олган. Ўз навбатида, у ҳам уч: юқори (назм), ўрта («юксак наср» (кундаликлар ва ро-манлар) ва қуйи (корейс қиссалари ва новеллалари) даражаларга бўлинган. Хусусан, XVII аср корейс насрининг кичик шакллари – пхэсол равнақи билан тав-сифланади. Буни адабиёт инсон ички дунёсининг инъикоси эканлиги, халқнинг оғир ижтимоий аҳволини акс эттириши ва ҳаётнинг беқарорлиги билан изоҳлаш мумкин. XVII  асрда  корейс  адабиётига  янги  ғоялар  кириб  келиши  давом  этди,  унинг ижтимоий роли ўзгарди, янги шаклларни излаш ва яратиш, шунингдек, янги жанрларнинг  пайдо  бўлиши  ва  эски  жанрлар  шакл-шамойилининг  ўзгариши  каби  жараёнлар  юзага  чиқди.  Пхэсол  услуби  ўз  етуклик  даврига  қадам  қўйди  ва  бу,  ҳеч шубҳасиз,  унинг  ғоявий-тематик  кўламининг  кенгайиши  ва  насрий  асарларнинг янги тури – сосол пайдо бўлишига имконият яратди. Адабий  жанрларнинг  назарий адабиётшуносликда  таснифи  мавжуд  бўлмаган корейс  адабий  тафаккурида  сосол  атамаси  қисса,  роман,  ҳикоя  сингари  насрий асарларни қамраб олади. XVII  аср  корейс  адабиётида  катта  ҳажмли  асар  –  роман  жанрининг  тараққиётини  бошлаб  берди.  Сюжетли  асарлар  яратган  биринчи  муаллиф  Ким  Манжун бўлган. («Са хонимнинг жануб бўйлаб саргардонликлари» ва «Тўққиз кишининг булутли туши»  номли  машҳур  романларида  корейс халқига  хос  дунёқарашнинг  икки  тенденцияси – одил инсон ва шахснинг ички уйғунлиги айниқса бўртиб намоён бўлади). XVII–XVIII  асрларда  корейс  адабиётида  янги  шаклларни  топиш  йўлидаги  изланишлар тарихий ва географик хусусиятга эга ханмундаги янги жанр – кундаликлар ривожланиши  учун  имконият  яратади.  Бунга  Ли  Сунсиннинг  «Ҳарбий  воқеалар  кундалиги», Хван Чиннинг «Японияга саёҳат кундалиги» ва бошқалар мисол бўла олади.

33-41 88 0

Чиннаппа бҳаратининг тамил романчилигига қўшган ҳиссаси

Maktuba Murtazaxo'jayeva

Замонавий тамил  адабиёти  ўзининг  серқирра  ижодкорлари  билан  ажралиб  туради. Ҳиндистон халқлари адабиётига хорижий адабиётнинг таъсири бўлгани каби тамил адабиётига ҳам ҳикоя,  эссе,  роман  каби  насрий  жанрлар  кириб  келди.  Европа  ва  Россия  ижодкорларининг  ижод намуналари  тамил  тилига  таржима  қилинди  ва  реализм  руҳида  янги  асарлар  яратилди.  Россия ижодкорларининг асарларидан илҳомланган тамил ёзувчиси Чиннаппа Бҳаратининг тамил реалистик адиблар  қаторида  ўз  ўрни  бор.  Мақолада  Чиннаппа  Бҳарати  ҳаёти  ва  ижоди,  унинг  романларининг ғоявий мазмуни, шунингдек, адибнинг тамил романчилигига қўшган ҳиссаси хусусида сўз боради.  Мақоланинг кириш қисмида тамил тили ва адабиётининг ривожланиш босқичлари ҳақида мухтасар фикр  билдирилса, асосий  қисмида  Чиннаппа  Бҳаратининг  ҳаёти  ва  ижоди  йўли,  романлари,  Чиннаппа Бҳарати  ижодининг  ўрганилганлик  даражасига  муфассал  тўхталиб  ўтилади.  Изланишлар  шуни кўрсатдики, Чиннаппа Бҳарати нафақат ижодкор, балки жамиятнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларида фаол иштирок этувчи шахс ҳамдир. Чиннаппа Бҳарати ўз ижодини назмдан бошлаган бўлса-да, ҳикоя, эссе, мақола, роман каби насрий жанрда ҳам муваффақиятли ижод қила олган серқирра адибдир.  Шунингдек,  мақолада  Яшпал  ва  Чиннаппа  Бҳарати  ижоди  ҳам  қиёсланган.  Натижада  улар ижодининг  муштарак  ва  тафовут  жиҳатлари  ҳам  ўрганилган.  Қиёсий  таҳлил  натижаларига  кўра иккала  адибнинг  ижодида  жуда  кўп  ўхшаш  фикрлар,  иқтидор  ва  яратувчанликка  интилиш  ғоялари мавжуд  эканлиги  аниқланган  ҳамда  улар  халқпарвар,  адолат  учун  курашчи  адиб  бўлганликлари таъкидланган. Чиннаппа Бҳарати ўз замондошлари орасида бадиий ижодда ўз услубига эга бўлган ёзувчи сифатида ажралиб туриши ҳам қайд этилган ва бунга асосий сабаб унинг асарларининг сюжетлари реал воқеликка асосланганлигидандир, деб топилган.

68-79 147

Чет эл олимларнинг ҳадисшунослик масаласидаги баъзи тадқиқотлари таҳлили

Nodir Karimov

Ҳадислар ғарбда XIX асрдан буён кенг муҳокамага сабаб бўлиб келаётган мавзулардан  биридир.  Аксарият  ғарб  олимларининг  фикрича,  ҳадислар  тўқиб  чиқарилган  ва  уларнинг  ҳеч қандай  тарихий  аҳамияти  йўқ.  Ўз  ўрнида  ушбу  қарашларни  буткул  инкор  қилувчи  талайгина тадқиқотчилар ҳам  топилади.  Ушбу  мақолада  хорижда  ҳадис  ва  ҳадисшунослик  масаласида  чоп қилинган  элликка  яқин  тадқиқотларни  илмий,  қиёсий-тарихий,  тавсифий  таҳлил  қилиш  мақсад қилинган. Йиғилган адабиётлар ўрганилиб Ғарб олимларининг ҳадис илми масаласидаги қарашлари икки  гуруҳга  бўлинди.  Аксарият  тадқиқотчилар,  хусусан,  Игнац  Гольдциер,  Шахтлар  ҳадисларни бутунлай инкор қилиб, уларнинг тарихий аҳамияти йўқ деб даъво қилган бўлса, бошқа гуруҳ олимлари  Жон  Буртон,  Мотзки,  Н.Аббот  кабилар  эса  ҳадисларни  Қуръони  Каримдан  кейинги  ўринда турадиган  ишончли  манбалар  сифатида  эътироф  этган.  Ғарб  олимлари  чиқарган  баъзи  юзаки хулосалар Ф.Сезгин, Абу Шуҳба, ал-Марсафий, ал-Аьзамий, Малоуш каби мусулмон тадқиқотчилари томонидан  тарихий  фактлар  асосида  рад  қилинган.  Қуйида  Ғарбда  ҳадисшунослик  илмига  қизиқишнинг пайдо бўлиши, ҳадис илми тараққиётига оид зиддиятли қарашларнинг тадрижий ўзгариши, олти ишончли саҳиҳ ҳадислар тўплами ва уларга хорижлик олимлар муносабати, ҳадисларнинг тарихий аҳамияти ва ислом дунёсидаги ўрни таҳлил қилинди.  Мақола сўнгида барча фанлар сингари ҳадисшунослик илми ҳам доимий тараққий этиб бораётгани кўринди. Янги манбалар топилиб, нашр қилиниши натижасида айрим ғарблик олимлар чиқарган нохолис, ноаниқ хулосалар юзага чиқди. Бу ҳолат ғарбда ҳадисларга нисбатан мўтадил тенденсия шаклланишига олиб келди. Жуйнболл, Берг, Шелер каби олимларнинг ҳадисларга оид сўнгги тадқиқотлари кўриб чиқилганда мазкур ҳолат аниқ кўринади. Биз ҳам ҳамма ҳадислар саҳиҳ, тўғри бўлган деган фикрдан йироқмиз. Дарҳақиқат, ислом тарихида турли даврларда ҳадис тўқиш ҳолатлари кўп бўлган. Аммо, баъзи “сохта” ҳадислар  туфайли  барча  ҳадисларни  қоралаш  Қуръони  Каримдан  кейин  турадиган  манбаларни  инкор қилишдир. Демак, бугунги кунда ғарбда нашр қилинган аксарият ишлар илмийлик, тарихийлик ва холислик тамоиллари асосида қайта кўриб чиқилиши лозим.

81-87 114 0

Чет тилларни ўрганишга таъсир этувчи омиллар: Турк ва инглиз тили дарсликларига шарҳ

Azamat Akbarov

Ушбу мақолада бакалавриат талабалари ва аспирантлар ҳамда ўқитувчиларнинг “Турк тили бошланғич поғона дарслиги HİTİT” ва “Инглиз тили дарслиги: “а” дан “ҳ” гача” дарсликларининг самарадорлиги ҳақидаги фикрларига асосий эътибор берилади. Тадқиқот сўнгида дарслик тузувчилар, таълим тадқиқотчиларига мавжуд дарсликларнинг табиати ҳақида фойдали ва аниқ батафсил маълумотлар олишларида фойдали бўлиши мумкин бўлган ўқитувчилар ва талабаларнинг афзал кўрган масаларига асосланиб тузилган таклифлар билан тугалланади.

26-30 77 0

Чет тили дарсларида мураккаб меъморчилик терминларини ўргатишда атрибутли сўзларнинг қиёсий таржимаси

Muxayyo Qambarova

Мақолада архитектура соҳасига оид матнлардаги энг кўп ишлатиладиган  сўзларнинг  қиёсий  таржимаси  таърифланади.  Шунингдек,  бугунги инглиз тилидаги мураккаб техник луғатнинг асл шаклланиш босқичи, Шарқ маданиятининг  қадимий  меъморчилик  обидаларига  тааллуқли  бўлган  ва  асрлар давомида ўзгармас ҳолда ишлатилаётган араб, форс ва лотин тилларидаги ўзлашма сўзларнинг аниқ мисоллари ҳам келтирилган.

70-73 86 0

Циндао саммити: шҳт доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожининг замонавий стратегик йўналишлари

Ulug‘bek Idirov

Мазкур мақолда Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг 2018 йилнинг 9–10 июнь кунлари ХХР нинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Саммитида муҳокама этилган долзарб масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф томонидан Саммитда хавфсизлик, маданий, гуманитар ҳамкорлик, жумладан, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг роли ва аҳамияти тўғрисидаги фикрлар баён қилинган.

91-94 128 0

ХХРдаги замонавий ислоҳотлар: сиёсий тараққиёт асосларини мустаҳкамлаш

Ulug'bek Idirov, Alisher Nazarov

Мазкур илмий мақолада Хитой Халқ Республикасидаги замонавий сиёсий ислоҳотларнинг асосий тенденциялари ҳамда Хитой сиёсий тизимини модернизация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг иқтисодий ва ташқи сиёсий жиҳатлари таҳлил қилинган.

35-42 78 0

ХХИ аср Марказий Осиё халқлари этнографияси тарихнавислигининг айрим жиҳатлари

Mirzohid Asqarov

Ушбу мақола доирасида биз XXI асрда Ўрта Осиё ҳудуди этнографияси, этногенези ва этник тарихига тегишли тадқиқот ишлари ва турли нашрларда  чоп  этилган  мақола  ёки  тезисларда  келтирилган  маълумотларни  комплекс таҳлил қилган ҳолда, уларнинг ютуқ ва камчиликларини объективлик ва танқидий таҳлил натижасида кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик.

171-183 93 0

ХХI асрнинг дастлабки йилларида демократиянинг янги назарий асослари

Eldar Kurbanov

Мазкур илмий мақолада қуйидаги масалаларни ўзаро таҳлил этилган: давлат ва жамият муносабатлари тизимида демократик жараёнларнинг босқичма –босқич ўзгарувчанлик характерга эгалиги, иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёнинг икки
қутбга бўлиниши, уруш оқибатларидан тўғри хулоса чиқармаслик натижасида етакчи
давлатларнинг қайтадан гегемонлик туйғусига қарши “халқ бошқарувига” асосланган
тузумнинг кўпчилик давлатлар томонидан танланиши каби масалалар ёритиб беришга
ҳаракат қилинди. Қолаверса, кўпчилик сиёсатшунос олимлар томонидан ХХI асрда
демократия мезонларида бузилиш кузатилиб, янгича назарий ғоялар шаклланганданлиги
ўрганиб, таҳлил қилиб чиқилган. Шунингдек, мақолада демократик жараёнларга таъсир этувчи янги технологияларни қўллаб ноқонуний йўлда фойдаланиши, халқаро майдонда интеграция жараёнларига
таъсир этиши, инсоният олдида демократияга, унинг сиёсий қарашларига ишончнинг
йўқолишига сабаб бўлганлиги келтирилган. Маълумки кўплаб мамлакатлар ўзининг
демократик тузумини сақлаш йўлида ахборот хавфсизлиги стратегиясини ишлаб чиққан.
Бунга сабаб янги даврда ахборот технологиялари орқали киберхужумларнинг ортиб боришидир. Айниқса охирги пайтларда сайлов жараёнларига технологиялар орқали
хакерлар томонидан ҳужумларни тез – тез бўлиб туриши, демократик қадриятларга
ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида демократия, унинг мезон-
ларига ишонч камайганлигини тадқиқот натижасида кўриш мумкин. Шунга қарамасдан
сиёсатшунос олимлар тадқиқотларида демократияда қанчалик нуқсон бўлмасин
инсоният бунданда яхши тузумни тополмаганлиги, уларнинг тадқиқотларини ўрганиш орқали асослаб беришга ҳаракат қилинди. Маълумки, вакиллик демократияси ХХI асрда барча соҳаларда фуқароларга тенг
имкониятлар берувчи янги кўринишга олиб чиқилиши муҳим воқеалик бўлди. Шу
муносабат билан олимлар давлат органлари, вакиллик демократияси институти билан
фуқаролик жамияти институтларининг ўзига хослиги ҳақидаги ғояларни янги кўринишлари ҳақида мақолада таҳлилий фикрлар ёритилган.
Тадқиқот натижасида демократия тушунчасига, демократик бошқарувга асосланган тузумга ишониш масаласидаги ўтказилган мустақил сўровнома Европада (шимолий, ғарбий, жанубий қисми), постсовет давлатларида ҳамда Россиядаги аҳоли орасида билдирилган фикрлар натижалари инфографика кўринишда берилган. Жадвалда берилган фоизлар, рейтинг кўрсаткичлар демократия мавзусига қизиқувчи сиёсат-шунослар учун манба бўлиб хизмат қилади.

30-36 77 0

ХХ асрда яратилган дарий тили грамматикасига оид асарларда исмий сўз туркумлари таҳлили

Xilolaxon O'ktamova

Мақолада  афғон  олимларининг  грамматик  асарларида  исмий  сўз туркумлари таснифи, олимларнинг назарий қарашларидаги ўзаро тафовутлар ҳамда қиёсий таҳлил ёритилган. Таҳлил учта грамматик асар асосида олиб борилган.

18-28 78 0

хх аср сурия романчилиги хусусиятлари

Abdulhay Abdullayev

Мақолада ХХ аср иккинчи ярмидан кейин Сурия адабиёти тараққиётининг асосий тенденциялари, Сурия романнавислигининг ривожланиши муаммолари очиб берилади, ХХ аср араб адабиётидаги эволюциянинг айрим жиҳатлари айтиб ўтилади. Мақолада араб дунёсидаги адабий жараён  ривожланишнинг  типологиясини  ёритиб  беришга  ҳаракат  қилинади.  Сурия  адабиётида реалистик йўналишнинг  шаклланиши,  ижтимоий адабиёт,  реалистик  адабиётга қизиқиш тобора ортиб  борган  давр  белгиланади.  Суриянинг  энг  йирик  ёзувчиси  Ханна  Минанинг  ижодида  умуман араб дунёсига хос адабий жараённинг муҳим типологик хусусиятлари чуқур ва ёрқин жиҳатлари билан  намоён  бўлганлигини  кўрсатишга  ҳаракат  қилинади.  Сурия  адабиётидаги  романларнинг бадиий ва таркибий таҳлили ҳамда таниқли суриялик романнавис Ханна Минанинг адабий ва илмий мероси  ёритилади.  Шунингдек,  Ханна  Минанинг  Сурия  адабиёти,  хусусан,  Сурия  романнавислиги тараққиётидаги муҳим ўрни ва ролини очиб бериш орқали Сурия романнавислигининг ривожланиш хусусиятлари  кўрсатилади.  Замонавий  араб  адабиётидаги  янги  тенденциялар  кўрсатилади, жумладан,  ХХ  аср  иккинчи  ярмида  Суриядаги  адабий  муҳит  очиб  берилади,  суриялик  адабиётшунослар ва адабий танқидчиларнинг миллий араб адабиётида роман жанрини ривожлантиришга бағишланган  илмий  ишлари  шарҳланади.  Сурия  адабиётида  янги  эстетик  қарашлар  ҳамда  янги адабий йўналишлар шаклланиши жараёни очиб берилади.

1-26 141 0

ХХ аср бошларида Туркистон тадбиркорларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаолияти

Ровшан Абдуллаев

Тадқиқот объекты: XX аср бошларида Туркистон тадбиркорларининг ижтимоий-сиёсий хаётдаги фаолиятлари.
Ишнинг мақсади: Бирламчи манбалар асосида XX аср бошларида ўлка тадбиркорларининг жамият ҳаётида тутган ўрнини аниқлаб, таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг усули: тадқиқотда тарихий-қиёсий, холислик, тарихийлик ва даврий изчиллик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: Ишда асосий эътибор Туркистон тадбиркорларининг XX аср бошларида ўлкадаги мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокларини аниклашга қаратилди. Даврий матбуот, архив ва мавзуга алокадор хужжатларни комплекс тадкик этиш асосида махаллий сармоядорларнинг жамиятда рўй бсрган ўзгаришларга муносабатлари, хусусан, ижтимоий-сиёсий фаолиятлари кўрсатиб бсрилди. Уларнинг жадидлар билан бирга халк, миллат манфаати ва юрт озодлиги йўлидаги амалга оширган ишлари очиб бсрилди. Шунингдек, XX аср бошларида Туркистон тадбиркорлигининг ўрганилмаган ва кам аҳамият каратилган жихатлари ёритилди хамда масаланинг келгуси тадқикоти учун тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ишнинг амалий ахамияти: тадкикот натижалари ва илмий хулосалари Узбекистан тарихида XX аср бошларида хам махаллий тадбиркорларнинг жамият ҳаётида фаол бўлганликларини кўрсатади.
Тадбиқ этиш даражасн ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот мавзуси бўйича илмий журналларда 3 та, конференция матсриаллари тўпламларида 5 та ва “ZiyoNET” интернет-порталида 1 та мақола чоп этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадкикот натижалари ижтимоий фанларнинг барча соҳаси тадқиқотчилари, Узбекистан тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун назарий қўлланма бўлиши мумкин. Шунингдек, дарсликлар тайёрлашда, махсус курслар ўкишда тарих фани йўналишидаги талабаларга маърузалар қилишда муҳим аҳамиятга эга.

40-51 122 0

хх аср араб ҳикоянавислигининг тараққиёти

Dilafruz Muhiddinova

Мазкур  мақолада  ХХ  асрнинг  иккинчи  ярми  Миср,  Сурия,  Ливан,  Ироқ, Фаластин, Иордания  каби  араб  мамлакатлари  адабиётидаги  ҳикоя  жанрининг  эволюцияси  қиёсий-типологик, қиёсий-тарихий  жиҳатдан  таҳлил  этилиб,  ҳикоя  жанрининг  ХХ  аср  давомидаги  тараққиёт  йўли ишлаб  ёритилган.  ХХ  асрда  ижод  қилган  араб  ёзувчиларининг  ҳикояларини  таҳлил  этиш  асосида жаҳон адабий жараёнидаги замонавий йўналиш ва оқимларнинг таъсири ва мослашув жараёни очиб берилган.  Замонавий  араб  ҳикоячилигида  ўрта  аср  араб  насрига  хос  поэтик  анъаналарнинг  янгича ифода тарзи, қадимги Шарқ халқлари ҳамда юнон мифларига ижодий ёндашув масаласи акс эттирилган.  Шунингдек,  қадимги  диний  манбаларда  келтирилган  қиссаларнинг  мавзу  ва  образларининг янгича  талқинда  берилганлиги  ёритилган.  Мақолада  замонавий  араб  ҳикоячилигида  «қисқа  ҳикоя», «узун ҳикоя», «энг қисқа ҳикоя» каби шаклларининг мавзу кўлами ва поэтикаси таҳлил қилинган.

37-42 76 0

ХХ аср араб ва ўзбек адабиётида “мўғул”лар мавзусининг бадиий талқини

Dilafruz Muxiddinova

Мазкур  мақолада  мўғулларнинг  Марказий  Осиёга  босқини  каби тарихий  воқеаларнинг  бадиий  талқини  масаласи  ёритилган. Мақолада  араб  ёзувчиси Жамол ал-Ғитонийнинг “Мўғул” ҳикояси ва ўзбек адиби Миркарим Осимнинг “Ўтрор”  қиссаси  қиёсий  таҳлил  қилинган.  Таҳлил  жараёнида  ҳар  икки  адибнинг асарларида  тарихий  мавзуларнинг  бадиий  инъикоси,  образ  яратиш  маҳорати, мазкур ёзувчиларнинг услубий жиҳатлари кўрсатилган.