Barcha maqolalar

440-441 109 0

Мутриб ижодида Навоий анъаналари

Soxiba Madirimova

Бадиий адабиёт ривожида ижодий анъаналарнинг урни алохида. Ижодий анъана, биринчид-». муайян даврга мансуб шоиру адибларнинг салафлар махоратидан сабок олишлари, иккинчидан, поэтик образ ва поэтик шаклларнинг янгиланиши, такомиллашувини таъмин этишига кура адабий-эсте- тик тафаккур такомилига хизмат килади. Хоразм адабий мухити намояндалари, жумладан, Мутрг шеъриятига Алишер Навоий анъаналарининг таъсирини урганиш ана шу жихатдан долзарбдир.

1-54 45 0

Мустамлий Бухорийнинг «Шарҳ ат-Таъарруф» асари ҳамда унинг XI–XV асрлар Мовароуннаҳр ва Хуросон тасаввуф манбаларига таъсири

Комилжон Раҳимов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳондаги турли куч марказлари ўртасида кескин ғоявий курашлар юз бераётган ҳозирги даврда ислом динининг инсонпарварлик ва тинчликпарварлик моҳиятини, инсоният тараққиётига қўшган ҳиссасини кўрсатиб бериш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шунга кўра, «бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз»1. Кейинги йилларда жаҳон шарқшунослигида ислом илмлари - тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом ва тасаввуфни ўрганишга бўлган қизиқишнинг ошиб бораётганлигини кузатиш мумкин.
Дунёнинг қатор мамлакатларида Мустамлий Бухорийнинг «Шарҳ ат-Таъарруф» асарининг матншунослик ва тил хусусиятларини ўрганиш, асарнинг ислом илмлари, жумладан, тасаввуфга оид манба сифатидаги жиҳатларини тадқиқ этиш, асардаги сўфийлик мақомлари ва ҳоллари тавсифи даражасини аниқлаш, асарнинг сўфийлар ҳаёти ва фаолиятига оид агиографик манба сифатидаги аҳамиятини кўрсатиб бериш юзасидан устувор йўналишларда илмий изланишлар олиб борилмокда.
Мамлакатимизда ўтмишда яшаб, ислом илмларининг турли соҳаларида ижод этган кўплаб буюк алломаларимизнинг ҳаёти ва ижоди кенг ва чуқур тадкиқотлар объектига айлантирилди. Аммо, шу билан бирга, ҳозирга кадар тасаввуф назарияси ва тасаввуфшунослик тарихи хамда ушбу соха намояндалари - тасаввуф назариётчилари ва тасаввуфшунослар хаёти ва ижоди етарли даражада ўрганилмаганлигини эслатиб ўтиш жоиз. Жумладан, тасаввуф таълимотини тизимлаштириш ва унинг назарий асосларини шакллантириш ишига улкан ҳисса қўшган тасаввуф назариётчиси -Мустамлий Бухорийнинг ҳаёти ва ижоди ҳалигача махсус тадқиқ этилмаган. X аср охирлари - XI аср биринчи ярмида яшаб ижод қилган Мустамлий Бухорий томонидан ўз устози Абу Бакр Калободий Бухорийнинг арабча «ат-Таъарруф ли-мазхаб ахл ат-тасаввуф» («Тасаввуф ахди йўлини таништириш»)2 номли хажман кичик бўлган китобига шарх сифатида ёзилган йирик ҳажмли форсча «Шарҳ ат-Таъарруф ли-мазхаб ат-тасаввуф» («Тасаввуф йўлини таништириш» асарига шарх»)3 асари назарий тасаввуфнинг илк манбаларидан бири ҳисобланади. «Шарх ат-Таъарруф» ўз даврига кадар ёзилган аксарият тасаввуф манбаларидан фаркли ўлароқ, сўфийликнинг аксарият жиҳатларини қамраб олувчи қомусий манба сифатида намоён бўлган бўлиб, унда тасаввуфнинг XI асргача бўлган тарихи, тасаввуф асослари, жумладан, сўфийлик йўлининг турли босқичлардан иборат бўлган марказлашган тизими хамда сўфийлар ҳаёти ва фаолияти ёритилган. Тасаввуфга оид фундаментал асар бўлмиш «Шарх ат-Таъарруф» ўзидан кейинги даврларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда яратилган тасаввуф манбаларига таъсир ўтказиб, тасаввуфнинг кейинги тараққиётига катта ҳисса қўшган. Шунга кўра «Шарҳ ат-Таъарруф» Марказий Осиё тасаввуфи тарихи, жумладан, юртимизда фаолият кўрсатган тасаввуф тариқатлари таълимотлари илдизларини ўрганишда энг муҳим манбалардан бири бўлиб хизмат қилади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 14 феврали-даги ПҚ-2774-сонли «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2855-сонли «Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқикот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йилнинг 24 майида чикарилган 2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва таргиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сонли «"Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, шунингдек, 2017 йилнинг 11 июлида чикарилган Ф-4988-сонли «Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш хамда уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишга бўлган давлат даражасидаги юксак эътиборнинг яна бир намунаси бўлди.
Тадқиқотнинг макса ди Мустамлий Бухорийнинг хаёти ва илмий меросини ўрганиш хамда олимнинг «Шарх ат-Таъарруф» асарини ислом тарихи ва манбашунослиги нуқтаи назаридан илмий муомалага киритишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Мустамлий Бухорийнинг тахминий таваллуд ва аниқ вафот саналари, устозлари ва шогирдлари, фаолият сохалари ҳамда яратган асарларини аниқлаштириш асосида унинг нисбатан тўликроқ таржимаи ҳоли тузилган;
«Шарҳ ат-Таъарруф» асарининг манбашунослик ва киёсий таҳлили асосида унда тасаввуфнинг XI асргача бўлган тарихи, жумладан, Басра, Кўфа, Хуросон ва Мовароуннаҳр зоҳидлик мактаблари ҳамда Ирок (Бағдод), Хуросон (Пишопур), Миср, Шом (Дамашқ) ва Ўрта Осиё тасаввуф мактаблари йирик вакилларининг ҳаёти, фаолияти ва қарашлари ёритил-ганлиги очиб берилган;
Мустамлий Бухорий тасаввурида тасаввуфнинг моҳияти худога бўлган муҳаббат, мақсади худога етишиш, характери валоят, натижаси эса орифликдан иборат эканлиги кўрсатиб берилган;
Мустамлий Бухорийнинг «Шарҳ ат-Таъарруф»да сўфийлик йўлининг марказлашган тизимини яратганлиги, ушбу тизимда сўфийлик йўли аввал бошлаб икки босқич - шариат ва ҳақикрт босқичларига, тасаввуф маъносидаги ҳақиқат босқичи эса иродат —>■ сўфийлик даражалари —> маърифат кетма-кетлигидаги уч босқичга, ўз навбатида сўфийлик даражалари боскичи катъий кетма-кетликда келадиган: илм —♦ важд —» ҳол —> мақом каби тўрт босқичга бўлиниши асосланган;
«Шарҳ ат-Таъарруф»да сўфийлик мақомлари ва ҳолларининг бошқа сўфийлик асарларида баён этилган хусусиятлари, турлари, сони ва кетма-кетлигидан фарқланиб турувчи ўзига хос тизим яратилганлиги, жумладан, унда ҳол мақомга тобе ҳодиса сифатида баҳоланганлиги, ҳолга банданинг амаллари натижасида қўлга киритиладиган, мақомга эса худо томонидан ато қилинадиган ҳодиса сифатида қаралганлиги ҳамда ўн тўрт маком ва ўн етти хол тавсифланганлиги исботланган;
«Шарҳ ат-Таъарруф»нинг илк ва муҳим тасаввуф манбаларидан бири сифатида ўзидан кейин ёзилган тасаввуф манбаларига, жумладан, XI-XV асрларда Мовароуннахр ва Хуросонда яратилган Қушайрийнинг «Рисолайи Қушайрия», Ҳужвирийнинг «Кашф ул-маҳжуб», Фаридиддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё», Хожа Мухаммад Порсонинг «Фасл ул-хитоб», Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» ва Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарларига таъсир кўрсатганлиги, ушбу таъсирнинг икки жиҳатга - агиографик ва доктринал характерга эга эканлиги очиб берилган.
Хулоса
«Шарҳ ат-Таъарруф» асарининг тасаввуфга оид манба сифатидаги аҳамияти ҳамда унинг Мовароуннаҳр ва Хуросонда яратилган тасаввуф манбаларига таъсирига бағишланган тадқиқот натижасида куйидаги хулосаларга келдик:
1. Хожа Абу Иброҳим Исмоил ибн Мухаммад ибн Абдуллоҳ ал-Мустамлий ал-Бухорий тахминан 968-970 йиллар атрофида Бухоро шаҳрида дунёга келиб, 1043 йилда ана шу шаҳарда оламдан ўтган. Мустамлий Бухорий ўзидан иккита асар қолдирган бўлиб, улардан бири бизгача етиб келмаган Қуръоннинг форсча тафсири, иккинчиси эса Абу Бакр Калободийнинг араб тилида ёзилган «ат-Таъарруф» асарига шарҳ сифатида ёзилган ва ушбу тадқиқот манбаси бўлган форсча «Шарҳ ат-Таъарруф» асаридир.
2. Мустамлий Бухорий «Шарҳ ат-Таъарруф» асарини ёзишда Калободийнинг «ат-Таъарруф» асаридан ташқари Ҳаким ат-Термизийнинг «Манозил ул-ибод мин ал-ибода» ва «Хатм ул-авлиё», Абу Мансур Мотуридийнинг «Китоб ат-тавҳид», «Баёну ваҳм ал-муътазила», «ар-Радду ала-л-каромита», «Радд ул-имома ли баъз ар-равофиз», Абулҳасан Ашъарийнинг «Китоб ул-фусул», Абу Наср Саррож Тусийнинг «Китоб ал-лумаъ фи-т-тасаввуф», Абу Толиб Маккийнинг «Қут ул-қулуб», Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг «Табақот ус-суфия» ва Абу Нуайм ал-Исбаҳонийнинг «Ҳилят ул-авлиё» асарларидан манба сифатида фойдаланган.
3. «Шарҳ ат-Таъарруф»да тасаввуфнинг қуйидаги жиҳатлари ёритиб берилган: 1) тасаввуф тарихи; 2) тасаввуф таърифи ва мохияти; 3) тасаввуф асослари; 4) сўфийлар хаёти ва фаолияти.
4. «Шарх ат-Таъарруф»да тасаввуф таълимоти илдизлари, тасаввуфнинг келиб чиқиши, илк сўфийлар ва дастлабки сўфийлик мактаблари тўғрисида турли даражадаги маълумотлар келтирилган. Жумладан, унда сўфийликнинг илк бор суффа аҳли орасида пайдо бўлганлиги таъкидланиб, Басра, Кўфа, Хуросон ва Мовароуннаҳр зоҳидлик мактаблари, Ирок (Бағдод), Хуросон (Нишопур), Миср, Шом (Дамашқ) ва Ўрта Осиё тасаввуф мактаблари йирик вакилларининг ҳаёти, фаолияти ва қарашлари тўғрисида кимматли маълумотлар берилган.
5. Мустамлий «сўфий» сўзининг келиб чиқиши ҳамда тасаввуфнинг мақсади ва моҳияти тўғрисида сўз юритган. Жумладан, «Шарҳ ат-Таъарруф»да «сўфий» сўзининг арабча «сафо» («поклик»), «ахл ас-суффа» («суффа аҳли»), «суф» («жун») ёки «саф» («саф», «катор») сўзидан ясалганлиги тўғрисида тахминлар билдирилган. Шунингдек, Мустамлий назарида тасаввуфнинг моҳияти банданинг худога бўлган муҳаббатидан иборат бўлиб, сўфий худонинг висолига етишиш учун иродатдан бошланиб, маърифатга бориб тугайдиган ва бу орадан сайру сулукнинг кўплаб ҳоллари ва мақомлари жой олган йўлни босиб ўтиши керак бўлади. Мустамлий тасаввуридаги тасаввуф моҳиятининг яна бир муҳим унсури унинг валоят хусусиятига эта эканлигидир.
6. Мустамлий «Шарҳ ат-Таъарруф»да сўфийлик йўлининг марказлашган тизимини яратишга уринган. Мустамлий тасаввуридаги тасаввуф тизимида сўфийлик йўли аввал бошлаб икки боскич - шариат ва ҳақикрт босқичларига бўлинади. Шундан сўнг, айни ўринда, тасаввуф маъносини берувчи ҳақиқат босқичининг ўзи иродат билан бошланиб, маърифат билан тугайдиган ва ушбу иккаласи ўртасида сўфийлик даражалари деб аталмиш йўл босиб ўтиладиган уч босқичга: иродат суфийлик даражалари —> маърифат кетма-кетлигидаги босқичларга бўлинади. Бу ўринда иродат ва маърифат босқичлари сўфийлик йўлининг бошланиш ва тугалланиш нуқталари бўлиб, тасаввуф жараёнларининг асосий қисми иккинчи боскич -сўфийлик даражалари босқичида кечади. Мустамлий тавсифида узок кечадиган ушбу боскичнинг ўзи қатъий кетма-кетликда келадиган тўрт боскич: илм —* важд —> ҳол —> мақом босқичларига бўлинади.
7. «Шарҳ ат-Таъарруф» асарида сўфийлик мақомлари ва ҳолларининг батафсил тавсифи кслтирилган бўлиб, асар муаллифи мақомлар ва холларнинг ўзигача бўлган муаллифлар асарларида баён этилган моҳияти, турлари, сони ва хусусиятларидан фарқланиб турувчи тизимини яратишга уринган. Жумладан:
1) Мустамлий бир қатор муаллифлардан фарқли равишда мақом ва ҳолга бир-биридан фарқ килувчи ҳодисалар сифатида қараган; мақомни ҳолга тобе деб билган айрим муаллифлардан фарқли ўлароқ, ҳолни мақомга тобе ҳодиса сифатида баҳолаган; аксарият муаллифлардан фарқли равишда, ҳолга банданинг амаллари натижасида қўлга киритиладиган, макомга эса худо томонидан ато қилинадиган ҳодиса сифатида караган.
2) «Шарҳ ат-Таъарруф»да сўфийлик маком ва ҳолларининг қуйидаги сон, турлари ва кетма-кетлиги тавсифланган: ўн тўрт мақом: тавба, зуҳд, фак,р, тақво, таваккул, ризо, зикр, унс, курб, иттисол, тажрид, тафрид, фано, бақо; ўн етти хол: сабр, тавозеъ, хавф, ражо, ихлос, шукр, яқийн, муҳаббат, шавк,, галаба, сукр, саув, гайбат, шуууб, жамъ, тафриқа, инбисот.
8. «Шарх ат-Таъарруф»дан XI асргача бўлган даврда яшаб 134 дан ортик сўфий ҳаёти ва фаолияти, ҳоллари ва макомлари, кароматлари ва айтган гаплари тўғрисидаги нисбатан батафсил маълумотлар жой олган.
«Шарҳ ат-Таъарруф» асарининг агиографии манба сифатидаги аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1) асарда сўфийлар тўғрисидаги маълумотлар икки шаклда: тазкира шаклида ва сочма шаклда берилган. Жумладан, тазкира шаклида, умуман, сўфийлик таълимоти, жумладан, турли сўфийлик мактаблари ва йўналишлари асосчилари хамда машхур вакилларидан бўлган 70 сўфий, сочма шаклда эса яна 64 сўфий ҳаёти, фаолияти ва қарашлари тўғрисида маълумотлар келтирилган.
2) «Шарҳ ат-Таъарруф» асарида эслатилган 134 сўфийдан 14 таси Ўрта Осиё тасаввуф мактаби вакиллари бўлиб, улар орасидан марвлик зоҳидлар Ҳотим Асамм ва Абу Ҳомид Дўстон, самарқандлик фақиҳ ва сўфий Абу Бакр Иштиханий ва самарқандлик сўфий Абу Тоҳир Боркатий номлари шархданувчи асар «ат-Таъарруф»да келтирилмаган бўлса, фарғоналик сўфий аёл Амра номи бошқа манбаларда ҳам учрамайди.
3) «Шарҳ ат-Таъарруф» Ўрта Осиёда ёзилган тасаввуф манбалари орасида сўфийлар ҳаёти, фаолияти ва қарашлари кенг акс эттирилган илк йирик агиографии манбалардан биридир.
9. «Шарх ат-Таъарруф» XI-XV асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда яратилган тасаввуф манбаларидан Қушайрийнинг «Рисолайи Қушайрия», Ҳужвирийнинг «Кашф ул-маҳжуб», Фаридиддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё», Хожа Муҳаммад Порсонинг «Фасл ул-хитоб», Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» ва Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарларига таъсир ўтказган. Жумладан, «Шарх ат-Таъарруф» «Фасл ул-хитоб» ва «Тазкират ул-авлиё» асарларининг яратилишида фойдаланилган энг асосий манбалардан бири бўлган бўлса, «Рисолайи Қушайрия», «Кашф ул-маҳжуб», «Нафаҳот ул-унс» ва «Насойим ул-муҳаббат» асарлари муаллифлари хам ўз асарларини ёзишда маълум даражада «Шарх ат-Таъарруф» асаридан фойдаланганлар.
10. Навоийнинг «Насойим ул-мухаббат» асарида, бир томондан, «Шарҳ ат-Таъарруф»да мавжуд бўлган қиссалардан айримларини келтириши, иккинчи томондан, ушбу асарда «Шарх ат-Таъарруф» асарининг номини ҳам эслатиб ўтиши унинг Мустамлий каламита мансуб ушбу асарнинг туркий тилдаги тасаввуфга оид манбаларга бўлган таъсирининг илк намуналаридан бири эканлигини кўрсатади.
11. «Шарҳ ат-Таъарруф» асарининг XI-XV асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда яратилган тасаввуф манбаларига таъсири икки жиҳатга -агиографии ва доктринал характерга эга бўлиб, «Рисолайи Қушайрия», «Кашф ул-маҳжуб», «Тазкират ул-авлиё», «Нафаҳот ул-унс» ва «Насойим ул-муҳаббат» асарларида «Шарх ат-Таъарруф»дан олинган ўринлар агиографии қиссалардан иборат, «Фасл ул-хитоб» асарида «Шарҳ ат-Таъарруф»дан келтирилган иқтибосларнинг кўпчилиги эса тасаввуф асосларига оид.
Диссертацион тадкиқот натижалари ўлароқ қуйидаги амалий тавсияларни берамиз:
1. Шу пайтга қадар юртимизда тасаввуфга оид манбаларнинг яхши ўрганилмаганидан келиб чиқиб, аждодларимиз томонидан яратилган тасаввуфга оид манбаларни тасаввуф тарихи, тасаввуф асослари, тасаввуф мактаблари, йўналишлари ва тариқатлари, сўфийлар агиографияси каби йўналишлар ҳамда тасаввуфшунослик тарихини ўрганиш доирасида кенг ва чуқур тадқиқотлар объектига айлантириш.
2. Ҳалигача юртимизда тасаввуфга оид манбаларнинг тасаввуф таракқиётидаги ўрни керакли даражада тадқиқ этилмаганлигини эътиборга олган ҳолда, аждодларимиз томонидан яратилган тасаввуфга оид манбаларнинг юртимизда тасаввуф тариқатларининг вужудга келиши ва ривожланишидаги ролини комплекс ва тизимли тадқиқ этиш.
3. Ҳозиргача хожагон-нақшбандия тарикатининг вужудга келиш манбалари тўла аниқланмаганлигидан келиб чиқкан ҳолда, юртимизда ва бошка ўлкаларда яратилган тасаввуф ва бошқа соҳаларга оид манбаларнинг ислом оламидаги илк ва энг кенг тарқалган тариқатлардан бири бўлмиш хожагон-нақшбандия тарикати асосларининг шаклланиши ва такомиллашуви хамда ушбу тариқатнинг кейинги ривожидаги ўрнини ўрганиш
4. Дунёнинг турли нукталарида мукаддас ислом дини никоби остида турли бузғунчи диний-экстремистик оқимлар билан бирга сохта тариқатлар ҳам вужудга келиб, ўз ғаразли мақсадлари йўлида тасаввуфнинг асл мохиятини бузиб кўрсатишга уринаётганликларидан келиб чиқкан холда, ислом динининг суннийлик йўналиши ханафий мазхабига асосланган тасаввуф манбаларига таяниб, тасаввуфнинг асл мохиятини кўрсатиб берувчи асарлар ёзиш ва нашр этиш.

1-28 81 0

Миср адабиётида «Янги шеърият» ҳаракати ва Амал Дунқул ижоди

Икром Бултаков

Гадки кот объект.! ари: Амал Дункул ижодини «Зарка ал-Йамама кошида йиги», «Ойнинг катл килиниши», «Бўлажак айд», «Муросага келма», «Тула шеърий асарлар» тупламлари асосида ўрганиш.
Ишнинг максади: Миер «янги шеърият»ининг ёркин намояндаси Амал Дункул шеърияти асосида янгиланиш омиллари, мазмун ва мойияти, образлар тизими ва бадиий имкониятларини аниклаш.
Гадки кот усули: тарихий-киёсий ва тайлилий тадкикот усулларидан фой-даланилди.
Олмнган иатижадар ва уларнинг янгилиги: «янги шеърият»нинг специфик хусусиятлари, «эркин шеър»нинг анъанавий вазн - аруз билан алокадорли-ги, «янги шеърият»да шакл ва мазмун муносабати илк бор таникли Миер шоири Амал Дункул ижоди мисолида ўрганилди ва унинг шеърий ижоди монографик тадкикот сифатида илмий муомалага киритилди.
Амалий айамияти: диссертация матсриалларидан араб адабиёти, хусусан, Миер адабиётига дойр дарслик ва ўкув кўлланмалари, умумий тарихий-адабий ва махсус курслар, шунингдек, шеъриятдаги янгиланиш жараёнига багишланган назарий ишлар яратишда фойдаланиш мумкин.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадкикот натижа-лари чоп этилган 6 та илмий маколада, илмий-назарий анжуманлардаги маъру-заларда акс этган. «Янги араб адабиёти» умумий тарихий-адабий курс, «Янги замон араб шеърияти» (бакалавриат) ва «Миер шеърияти» (магистратура) махсус курсларида диссертация материаллари асосида маърузалар ўкилди.
Кўлланиш (фойдаланиш) сойаси: адабиётшунослик, хусусан, араб фило-логияси.

65-69 112 0

Метод объяснения слов

Dilshoda Qurbonboyeva

«Мы должны научить молодое поколение учиться самостоятельно. Это один из важнейших вопросов, который необходимо решить нашей средней школе» 1 . Подготовка учащихся к самостоятельному обучению начинается с начальных классов. Именно поэтому этому вопросу в программах уделяется особое внимание.

270-273 235 0

Межпредметные связи на уроках русского и иностранных языков

Guli Xamroeva

Статья посвящена вопросам реализации межпредметных связей, способствует более глубокому изучению языка, вводит его в широкий культурный контекст, продуктивно развивает личностные качества, а также соответствует современному методическому опыту.

5-11 100 0

Маҳмуд замахшарийнинг “муқаддамату-л-адаб” асарида туркий тил полисемияси

Zohidjon Islomov
“Муқаддамату-л-адаб” асарида туркий тилга мансуб жуда катта сўз бойлиги мавжуд. Асарнинг турли давр ва ҳудудларга мансуб қўлёзмаларида бир-биридан фарқ қилувчи туркий лексикани кўриш мумкин. Айниқса, туркий феълларнинг кенг полисемантик қаторлари берилган. Жумладан, туркий тилдаги йан-ўзагидан ясалган феълларнинг 10 дан ортиқ маъно хусусиятлари кўрсатилган. Улардан “мурожаат қилмоқ”, “чиқармоқ”, “қайтмоқ”, “ўгирилмоқ”, “дўқ қилмоқ”, “хавф солмоқ”, “қайта ўгирмоқ”, “ағдармоқ, кесиб ташламоқ” маънолари бугунги тилимизда сақланиб қолмаган.
3-5 148 0

Маҳмуд замахшарий илмий меросини ўрганиш масалалари

Ne'matullo Muhamedov
Ушбу мақолада мамлакатимизда Маҳмуд Замахшарий илмий меросининг тадқиқ этилиши ёритилган. Айни пайтда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмлари маркази фондида сақланаётган Маҳмуд Замахшарий ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлари ҳақида маълумотлар берилган.
1-24 129 0

Маҳмуд Замахшарий «Асос-ул-балоға» асарининг манбашунослик тадқиқи

Нигора Сулаймонова

Тадқиқот объекти: Махмуд Замахшарийнинг «Асос-ул-балоға» асари.
Ишнинг мақсади: Махмуд Замахшарий «Асос-ул-балоға» асарининг таркибий тахлилини амалга ошириш ҳамда унинг қўлёзма ва босма нашрларини манбашунослик жиҳатдан тадкик килиш.
Тадқиқот усули: тавсифий, тарихий-қиёсий ва статистик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: «Асос-ул-балоға» асари илк бор манбашунослик нуктаи назаридан ўрганилди; асарнинг дунё фондларида сакланаётган қўлёзма ва нашр нусхалари аниқланди ва манбашунослик ишловидан ўтказилди; «Асос-ул-балоға» асарининг таркибий тахдили амалга оширилди; «Асос-ул-балоға»га асос бўлган манбалар аниқланди ва улар тахдил этилди.
Амалий ахамияти: мазкур иш Махмуд Замахшарийнинг илмий меросини ўрганишда, унинг лексикографик фаолиятини тахлил қилишда янги илмий изланишларга ёрдам беради. Диссертация олий таълим муассасаларида адабий манбашунослик ва матншунослик, араб тилшунослиги тарихи, араб луғатшунослиги бўйича дарслик, ўкув қўлланма, методик тавсиялар, ўкув дастурлари яратиш, луғатлар тузиш, талабаларга махсус курслардан маъруза матнлари тайёрлашда муҳим манба бўлади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси юзасидан 13 та илмий макола эълон қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: адабий манбашунослик ва матншунослик, араб манбашунослиги, тилшунослик, араб тилшунослиги тарихи, араб луғатшунослиги.

1-51 64 0

Махтумқули шеърлари ўзбекча таржималарининг қиёсий таҳлили

Феруза Cапаева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиёти таракқиётини ўзаро адабий алоқаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Дунё адабиётининг бебахо, нодир намуналарини тиллардан-тилларга таржима қилиш тажрибаси адабий алокалар асосини ташкил этади. Хусусан, кардош тиллардан таржима ҳам айни алоқаларнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Узок тиллардан (кардош бўлмаган тиллар) таржима жараёни учуй таржимон катта тайёргарлик ва масъулият билан киришганидек, кардош тиллардан таржима учун хам худди шундай тайёргарлик зарур бўлади. Ҳар қандай адабий дурдонага санъат намунаси сифатида караб, уларнинг поэтик мазмунини бор ҳолича иккинчи бир тилга ўгиришда жаҳон таржимашунослиги илми тажрибаларига асосланилади.
Ҳозирги дунё таржимашунослигида миллий адабиётнинг энг сэра намуналарини кардош ва кардош бўлмаган тилларга таржима қилиш, жахон сўз санъати дурдоналарининг муайян бир тилга ўгирилган намуналарини таржимашунослик аспектида тахдил этиш, шунингдек, эски туркий адабиётнинг атоқли вакили Махтумкули асарларининг хозирги туркий халклар тилига, хусусан, ўзбек тилига ўгирилган таржималарини ўрганиш, шоир асарларида учрайдиган кадимги туркий, араб ва форс сўзларининг таржималарда берилиши, туркий тилларда мавжуд ўхшаш ва муштарак сўзларнинг кўп холларда бошқа маънода келиши, Махтумкули шеърларининг ўзбек тилидаги ўндан ортиқ таржималарининг қиёсий тадқиқи сингари устувор йўналишларда илмий тадкикот ишлари олиб борилмокда.
Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янги боскичида адабиётнинг жамият таракқиётидаги ўрни, айниқса, адабий алоқалар ва бадиий таржиманинг ёш авлод маънавий-ахлоқий, интеллектуал тарбиясидаги ролига алоҳида эътибор берилмокда. Натижада, миллий маданиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланган бадиий адабиётнинг миллат онги ва тафаккурини янгилашда таржима муҳим аҳамият касб этувчи манба экани ҳақидаги тушунчалар барқарорлашди. Бинобарин, «ҳозирги пайтда ҳаммамизнинг олдимизда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга каратилган ишларимизни янги босқичга олиб чикиш вазифаси турганлиги»1 хам бадиий адабиётнинг, хусусан таржима асарининг ғоят муҳим ижтимоий вазифа бажарувчи қадриятлар тизими эканини кўрсатади. Шунга кўра, ўзбек таржимашунослигида кардош тиллардан таржима қонунияти ва тамойилларини махсус ишлаб чиқиш, туркман шоири Махтумкули шеърларининг бир неча таржимонлар ижоди мисолидаги қиёсий тадқиқини амалга ошириш бугунги ўзбек таржимашунослигининг истиқболли йўналишларидан биридир.
Узбекистан Республикасининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, 2017 йил 12 январдаги «Китоб махсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот килиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги Фармойиши, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармонлари ҳамда мазкур мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Махтумкули шеърларининг ўзбекча таржима-лари мисолида кардош тиллардан таржиманинг илмий-назарий қонуниятлари ва энг муҳим тамойилларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Махтумкули шеъриятининг Узбекистан илмий-маданий муҳитидаги ўзаро адабий таъсири, бадиий таржима адабиётидаги ўрни ҳамда таркалиш кўлами аниқланган;
таржимонларнинг сўз қўллаш билан боғлиқ маҳорати ҳамда муайян олинган шеърлар таржимаси асосида кайта таржимага хос ворисийлик, анъанавийлик тамойиллари асосланган;
шоир шеърлари матнида келган диний атама ва тушунчалар таржимасидаги хато ва камчиликлар аниқланган ҳамда уларни гуруҳларга ажратиш тамойиллари ишлаб чиқилган;
таржималардаги тарихий-архаик сўзларнинг қўлланиши ва аслиятга мос шеърий матн такдим этилишига таржимонларнинг мумтоз адабиётни яхши билиши сифатида баҳо берилган;
таржимонларнинг маълум бир шеър структураси, вазни ва кофия тизимига эркин ёндашувлари мисолида қардош тиллардан қилинадиган таржиманинг ҳам ижодий характерга эга экани исботланган.
Хулоса
Махтумкули шеърлари ўзбекча таржималарининг киёсий тахлили юзасидан олиб борилган изланиш натижасида куйидаги илмий-назарий хулосаларни такдим этиш мақсадга мувофикдир:
1. Бугунги кунга келиб ўзбек таржима адабиётида Махтумкули асарларининг кўплаб таржималарининг майдонга келгани буюк туркман шоирининг барна туркий халклар, жумладан, ўзбек маданий-маънавий ҳаётига чукур кириб келганини намоён килади. Шоирнинг бетакрор поэтик дунёси туркий халклар адабий тафаккури тараккиётида катта роль ўйнади, айни дамда ўзбек шоирлари ижодига самарали таъсир кўрсатди. Зеро, кейинги давр ўзбек-туркман адабий алокалари тарихини, ўзаро таъсирланув доирасидаги ижод намуналарини Махтумкули асарлари, уларнинг сезиларли таъсирисиз тасаввур килиб бўлмайди.
2. Махтумкули асарлари таржимасига кайта-кайта мурожаат килинишининг бир канна сабаблари бор: 1) шоир шеърларининг халқона пафоси, ўқувчилар қалбига яқинлиги хамда шоир асарларига талаб ва эҳтиёжнинг катталиги; 2) шоир асарлари таржималарининг ютукларидан кўра камчиликларининг кўплиги; 3) шўро даврида хукмрон мафкура тақозоси билан шоирнинг диний-тасаввуфий мазмундаги шеърларининг таржима қилинмаганлиги, бошқа шеърларидаги айни рухдаги байту бандларнинг таржима жараёнида қисқартирилгани ёки ўзгартирилгани; 4) ўз истеъдоди, калами кучини улуг туркман шоири шеърлари таржимасида синаб кўриш мақсади - ижодий мусобақа истаги.
3. Аввалги таржималарда йўл қўйилган хатоларни тузатиш, бадиий саёзликни бартараф этиш, уларни тил жихатидан янгилаш ва адабий матнни ўкувчига завқ-шавқ берадиган поэтик кийматда баён этиш қайта таржиманинг энг асосий талаблари бўлиб, Махтумкули шеърларининг янги таржималарида айни талабга нисбатан юзаки каралгани кузатилади. Уларнинг кўпчилигида олдинги таржималардаги айрим кусурлар тузатилган бўлса, баъзилари яна такрорланган, бунинг устига, кўплаб янги хатоларга йўл кўйилган. Шундан келиб чикиб, шоир асарларининг янги таржималари илгари таржима килинмаган шеърларини ўзбекчалаштириш, шўро даврида амалга оширилган таржималарда замон такозосига кўра тушиб колган ўринларни тиклаш, хато таржима килинган шеърларини қайтадан таржима қилишдан иборат бўлиб колган дейиш мумкин.
4. Изланишлар жараёнида ўзбек таржимашунослигида кам ўрганилган -бадиий таржимада ворисийлик масаласи хам муҳокама килинди. Қайта таржимага қўл урган таржимонлар ўзларигача бўлган мутаржимларнинг хатоларини тузатиши ва ютукларидан хам кайсидир даражада фойдаланишлари бор ran. Бирор-бир таржимон муайян асарнинг ўзигача амалга оширилган таржималарининг ютуқларини инобатга олмаслиги, салафининг бадиий кашфиётларини ижодий равишда ўзлаштирмаслиги мумкин эмас. Зеро, таржимашуносликдаги ворисийлик шуни талаб қилади. Бундан ташқари, аввалги таржималар кейинги таржимонларга у ёки бу муаммо ечими учун йўл кўрсатишлари, камчиликларни бартараф этишга туртки беришлари табиий. Бинобарин, аввалги таржима кейингисига бевосита ва билвосита таъсир ўтказадики, фақат ундан бехабар таржимонгина бундай таъсир қирраларидан мосуво қолиши мумкин. Шунинг учун, Ж.Шарипов таржималарининг ўзбек маданий-адабий хаётида канчалик муҳим роль ўйнагани ва ўзидан кейинги таржимонларга катта таъсир кўрсатгани аникланди.
5. Сохта ва тусмол эквивалентлар хамда паронимлар - кардош тиллардан таржиманинг энг асосий муаммоси. Аслида бу типдаги хатоларнинг илдизи аслият тилини етарлича билмаслик ва сўзнинг турли маъно катламларини ҳис қилмасликка бориб такалади. Кўпдан давом этиб келаётган бу муаммонинг ечими, тўғрисини айтганда, жуда осон - бунинг учун кардош тиллардан таржимага аслият тилини яхши билган ва бадиий ижодда муайян тажриба ҳосил қилгандан кейин қўл уришнинг ўзи кифоя. Бунга қўшимча равишда соҳа луғатларидан, мутахассислар маслаҳатидан фойдаланиш мумкин. Албатта, таржима назарияси конун-қоидалари, бадиий таржима тамойилларидан бир қадар хабардорлик хам таржимон учун тил билишдан кейинги мухим талаб эканига алоҳида ахамият қаратилди.
6. Тадкиқотда таржимашуносликда муҳим ўрин тутган мутаржим маҳорати масаласига алоҳида урғу берилди. Зеро, таржимон махоратини очиб бериш йўл ва усуллари кўп бўлиб, сўзга муносабат, сўз борасидаги топқирлик, сўз қўллашдаги заргарлик улар ичида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ишда Махтумкули таржимонларининг маҳорати ва муваффақиятсизлиги уларнинг таржима жараёнида матн мазмунини яхши очадиган зарур сўзни топиб қўллаганлари ва, аксинча, муқобил сўзни ўрнига у ёки бу сўз моҳиятини тушунмай нотўғри талкин қилганлари қиёсий тахдилларда маълум бўлди.
7. Диний тушунчалар, Оллоҳнинг исм ва сифатлари, пайғамбар ва авлиёлар номи ҳамда мўъжиза ва кароматлари, маросим ва расм-русумлар таржимасидаги муаммолар таржимашуносликда илк бор махсус тадқиқ этилди. Шунга кўра, Махтумқулининг диний мавзудаги шеърлари таржимасида ислом дини тарихини билиш, фиқҳий атамаларга эътибор бериш ва араб тилидан хабардор бўлиш муҳим аҳамият касб этади.
8. Тахдиллар кардош тиллардан таржиманинг барқарор талаб ва қоидаларини ишлаб чиқиш, унинг ҳам оддий табдил эмас, хақиқий ижодий иш, ҳатто санъат эканини исботлаш, бинобарин, тил билмай ва бадиий дидга эга бўлмай, муайян тажриба ҳосил қилмай унга қўл урадиган кишиларнинг қардош халқлар адабиётининг дурдона асарларини номуносиб ўгириши олдини олиш учун таржима танқидини кучайтириш, таржимашуносликда қиёсий тадкикотларни тизимли бажариш лозим.
Хуллас, буюк туркман шоири Махтумкули шеърларининг ўзбек тилига таржималарини ўзаро қиёсий ўрганиш жараёнида шоир адабий мероси юксак бадиий кийматга эга экани, унинг таржимасига нихоятда масъулият билан қараш зарурлиги аён бўлди. Ҳозирга кадар амалга оширилган Махтумкули шеърлари таржималари ёнида янги таржималарнинг майдонга келиши - бу табиий ҳол. Демак, келажакда мутаржимларнинг янги авлоди билан бир қаторда киёсий таржимашунослик сохасидаги тадкикотлар хам, ўзбек адабиётшунослигида эса махтумкулишунослик хам давом этади.

5-12 311 0

Матн тарихи ва унинг генезисига доир айрим мулоҳазалар

Nurboy Jabborov

Мумтоз бадиий асарлар матни тарихини чуқур ўрганмай туриб, матншунослик илмининг тараққий этиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Чунки матн тарихи тушунчаси матншуносликнинг таянч назарий асосларидандир. “Матн тарихи қўлёзма манбалар генеалогиясини текширишдан муаллифнинг ва манбани кўчирган котибнинг дунёқараши ва ғоясини ўрганишгача, асарнинг юзага келишида муаллиф ижодий ниятининг рўёбга чиқишидан унинг яратилишига у ёки бу даражада алоқадор бўлган бошқа адабий ёдгорликлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари тадқиқигача бўлган барча жараёнларни ўз ичига олиши” [6,9] назарда тутилса, ушбу илмий муаммони ўрганиш нечоғлиқ муҳим экани янада ойдинлашади.

3-152 114 0

Маоний аҳлининг соҳибқирони

Nurboy Jabborov

Ушбу монографияда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг шахс ва давлат арбоби сифатидаги фазилатлари, бунёдкорлик фаолияти янги талқинлар асосида ёритилган. Улуғ бобокалонимизнинг ирфоний ва адабий-эстетик олами билан боғлиқ ўзига хос илмий қарашлар илгари сурилган. Буюк бешлик – “Хамса”да ижодкор бадиий концепцияси, она образининг поэтик талқини юзасидан илмий-назарий фикрлар билдирилган. Алишер Навоий ижодиётининг миллат адабий-эстетик тафаккури такомилига кўрсатган таъсири масалалари тадқиқ қилинган.
Монография адабиётшунос ва навоийшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

1-29 87 0

Лутфуллоҳ Насафийнинг Фиқҳи кайдоний асари ва унга ёзилган шарҳ, ҳошиялар таҳлили

Неъматулло Насруллаев

Тадқиқот объекти: Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти, ижоди ва илмий меросида муҳим ўрин тутган “Фиқҳи Кайдоний” асари.
Ишнинг максади: ХШ аср охири — XIV аср биринчи ярмида яшаб, илмий фаолият олиб борган Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг “Фиқҳи Кайдоний” асарини бирламчи манбалар асосида ўрганиш; асарга ёзилган шарх, хошия, таржималарни йиғиш ҳамда уларнинг тадқиқини амалга ошириш.
Тадқиқот методлари: тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик ва палеографик-кодикологик методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Лутфуллоҳ Насафийнинг ҳаёти ва ижоди илмда илк бор тадқиқ этилди, унинг вафот санасига аниқлик киритилди, манбалардан отасининг номи топилди; “Фикҳи Кайдоний” асарининг мазмуни, фикхий ўзига хосликлари, масалаларнинг ёритилиш услублари ўрганиб чиқилди; “Фиқҳи Кайдоний”га битилган 29 та шархлар ва форс, турк тилларидаги таржималар илк бор аникланиб, таҳлил доирасига тортилди; “Фиқҳи Кайдоний”нинг таълим тизимидаги дарсликлардан бири экани аниқланди.
Амалий аҳамияти: диссертация хулосалари ва олинган натижалари ХШ аср охири - XIV аср биринчи ярмида Насаф илмий муҳити, фиқх тарихи, Марказий Осиё маънавий-маданий хаёти, илм-фани, шунингдек, “Фиқҳи Кайдоний” асари ва унинг шарҳ, таржималарини ўрганишда хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация натижалари илмий нашрларда, илмий-амалий ва назарий конференцияларда ўқилинган маърузаларда ва эълон қилинган жами 11 та илмий ишда ўз ифодасини топган;
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: диссертация материалларидан исломшунослик, ХШ аср охири - XIV аср биринчи ярмида Насаф илмий ва ижтимоий-маънавий муҳити ҳамда фиқҳ тарихини ўрганишда, шунингдек, олий ўқув юртларида ўқув-услубий қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин.

118-120 118 0

Лингвистические особенности рекламных текстов и специфика перевода

D Karieva

В статье рассматриваются лингвистические особенности рекламных текстов и специфика перевода. Основной целью языка рекламы является возможность произвести впечатление, оставить о тексте яркий эмоциональный след. Именно образность и импрессивность являются основой рекламы, и способами создания указанных характеристик рекламных текстов

365-366 202 0

Краткий обзор психологической обусловленности в рассказах «Колодец и маятник» и «Спуск в мальстрем» Эдгара Аллана По

Tahmina Akramova

Статья посвящена анализу произведений Эдгара По в жанре психологической новеллы.
Подробно рассмотрены методические особенности исследования темы. В числе таких
психологических кондиций, которые особенно привлекали внимание поэта-художника, главное место
занимает чувство страха: страх смерти, ужас перед жизнью, страх одиночества, страх знания,
страх общения с людьми, страх перед безумием. В предлагаемых читателю двух рассказах «Колодец
и маятник» и «Спуск в Мальстрем» эта тема по-разному находит свое воплощение

1-26 57 0

Каримбек Камийнинг ҳаёт ва ижод йўли

Олим Тўлабоев

Тадқиқот объекти: шоир Каримбек Камийнинг адабий мероси, ҳаёти ва ижодига оид манбалар.
Ишнинг мақсади: Камийнинг адабий меросини тўплаш, илмий биографиясини яратиш, шоир ижодининг асосий жанр ва мавзуларини белгилаш, адибнинг ўзи яшаган мураккаб ижтимоий-сиёсий воқеликка муносабати ҳамда миллий позициясини аниқлаш, унинг Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётидаги ўрни ва хизматларини кўрсатиб бериш.
Тадқиқот усули: тарихий-қиёсий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Камийнинг ҳаёти ва ижоди илк маротаба монографик планда тадқик этилди. Ҳаёти ва ижодига оид манбалар ўрганилди ва илмий биографияси яратилди. Шоир ижодининг асосий мавзу ва жанрлари тасниф этилди, поэтик маҳоратига эътибор қаратилди. Шоир Камийнинг Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётидаги ўрни кўрсатиб берилди.
Амалий ахамияти: диссертациядан Миллий уйғониш даври адабиёти бўйича дарслик ва кўлланмалар яратишда, ўзбек шеъриятининг ушбу даврдаги мавзулар тарақкиёти ва жанрлар такомилини белгилашда ҳамда мустақиллик учун кураш тарихини ёритишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Илмий изланишларнинг натижаси ўлароқ Камий адабий меросининг асосий кисми нашрга тайёрланди. (Каримбек Камий. Дилни обод айлангиз. - Т.: “Маънавият”, 1998. - 160 б_). Алоҳида адабий сиймо сифатида “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” ( - Т.: “Маънавият”, 2004. 192-204-6.) дарслигига киритилди. Шунингдек, диссертация мавзуига оид катор илмий мақолалар эълон қилинди.
Қўлланиш соҳаси: Миллий уйғониш даври адабиёти муаммоларини ўрганиш, мумтоз шеърий жанрлар такомили ва назариясини тадқик этиш, Мустақиллик учун кураш тарихини яратишда.

1-48 70 0

Истиқлол даври ўзбек адабиётшунослигида Чўлпон ижоди талқинлари (шеърияти ва насрий асарлари мисолида)

Дилафрўз Жабборова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётшунослигида муайян давр адабиётида ўчмас из қолдириб, ўзига хос бадиий-эстетик анъанани бошлаб берган, йирик адибларнинг хаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг дунё халқлари бадиий тафаккури тарихида тутган ўрнини белгилашнинг методологик асослари яратилган. Ғарбдаги таниқли адабиётшунослардан Ш.Сент-Бёвнинг адабиётни изчил тадрижий жараён сифатида талқин этган биографик методи хамда адабиётга маданият ва тарихнинг ажралмас бўлаги сифатида караган Ипполит Тэннинг маданий-тарихий методи Европа мамлакатларида адабиётшуносликнинг ривожланиши ва такомиллашиб боришига замин яратди. Бу адабий методлар кейинчалик адабий жараён хамда адибларнинг ижод йўлини илмий асосда текширишнинг янгича адабий-эстетик принциплари шаклланишига асос бўлди.
Ҳозирги замон жахон адабиётшунослигида маданий-тарихий, қиёсий-типологик, тарихий-биографик, герменевтик, руҳий тахдил каби етакчи тадқиқот методларининг изчил такомиллашуви натижасида бадиий тафаккурнинг тадрижий ривожи билан боғлиқ илмий концепциялар янгиланди. Бу эса дунё халклари адабиёти, жумладан, ўзбек адабиёти тараққиётида муҳим ўрин тутган бадиий-эстетик анъаналарни замонавий адабиётшуносликнинг турли тадкик методлари асосида системали ўрганишдан иборат истиқболли йўналишни бошлаб берди. Натижада адабиёт тарихида чукур из қолдирган улуг адабий сиймолар хаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган кўплаб илмий тадкикотлар яратилди.
Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, XX асрнинг 20-30 йилларида яшаб ижод этган, М.Беҳбудий, М.Абдурашидхонов, А.Авлоний, А.Фитрат, А.Қодирий, А.Чўлпон сингари жадид адабиётининг атоқли намояндалари хаёти ва илмий-ижодий меросини жахон адабиётшунослиги контекстида ўрганишга алоҳида эътибор каратилди. Миллий ўзликни англашга бўлган эҳтиёж Абдулҳамид Чўлпон сингари атоқли адибларнинг ижодий меросини халққа қайтариш, унинг бадиий асарларини излаб топиш, нашр этиш, янгича нуқтаи назардан ўрганиб кайта баҳолаш, чўлпоншунослик бўйича ҳам кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш заруратини юзага келтирди. Зеро, «...адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор - бу аввало, халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, адабиёт, маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ»1. Шу нуқтаи назардан, истиқлол даври адабиётшунослигида қодирийшунослик ва фитратшунослик соҳаларида чуқур тадкиқотлар амалга оширилгани каби чўлпоншунослик бўйича хам янгича илмий концепцияга асосланган фундаментал монографии тадқиқотлар олиб бориш долзарб вазифалар сирасидандир.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги "Узбекистан Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фондини ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-1292-сонли Қарори, 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4794-сонли Фармони, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 18 апрелдаги «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боги ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-28-29-СОНЛИ Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек адабиётшунослигида Чўлпон ижодининг назарий ва амалий масалалари кандай тадқиқ этилганини ўрганиш, ижодкор маҳоратини очишда қўлланган концептуал ёндашув ва методларнинг илмий аҳамиятини асослаб беришдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Чўлпон хаёти ва ижодий меросини ўрганишда умумбашарий ғоялар ва миллий кадриятлар нуқтаи назаридан баҳолаш, жаҳон адабиётшунослигига хос илғор ёндашув ва методлар асосида тадқиқотлар олиб бориш, истиқлол даври ўзбек адабиётшунослигининг асосий хусусиятлари сифатида белгиланган;
Чўлпон ижодига дойр ижтимоий-эстетик ва биографии талқинлар шоир шеъриятининг бадиий юксаклиги, образлилиги, рамзийлиги, поэтик серкатламлиги ҳамда давр руҳини ифодалашдаги муҳим ўрни очиб берилган;
Чўлпон ижодига оид турли баҳс-мунозаралар қиёсий аспектида таҳлилга тортилиб, истиқлол даври адабиётшунослигида юзага келаётган ижобий тенденция - ҳурфикр (плюралистах) илмий карашлар сифатида далилланган;
«Кеча ва кундуз» романининг Ф.Кафка ва А.Камю романлари билан қиёсий-типологик тахдили умуминсоний ғоялар Чўлпон асарининг жаҳон романчилигида тутган юксак мавкеини кўрсатувчи омиллар сифатида ёритилган.
Хулоса
1. «Қайта куриш» деб номланган йилларда адабиётшунослик ва адабий танқидда, хусусан, чўлпоншуносликда янгиланиш жараёнининг илк куртаклари бўй кўрсата бошлади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги туб ўзгаришлар - мустабид тузумнинг инқирози Чўлпон меросини халкка қайтаришга имкон туғдирди. Гарчи Чўлпон шахе сифатида 50-йилларда оқланган бўлса-да, фақат истиқлол арафасида шоирнинг биографияси ва асарлари ҳакида холис фикрлар айтила бошланди. Бу борада адабиётшунослар О.Шарафиддинов, Н.Каримов, А.Алиев, Э.Каримов, Ш.Турдиев ва бошқаларнинг мақолалари чиқа бошлади.
2. Истиқлол арафасидаги чўлпоншуносликка доир дастлабки холис тадқиқотларга хос хусусиятлардан бири бу даврда Чўлпон шахсини халқка имкон кадар объектив таништириш ва бор имкониятдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиб, шоирга кўйилган ноҳак айбловларнинг асоссизлигини кўрсатишдан иборат бўлди. 80-90-йиллар адабиётшунослигида Чўлпон, бир томондан, миллатпарвар ва бошка томондан, Октябрь инкилобини олқишлаган шоир, яъни зиддиятли шахе сифатида талқин этила бошланди. Истиклол арафасидаги сиёсий вазият шуни тақозо этарди. Ушбу жараён бу йилларда фаоллик кўрсатган бир қатор адабиётшуносларнинг илмий изланишлари, матбуотда эълон қилган мақолаларида ўз ифодасини топди.
3. Собиқ шўро мафкурасининг ашаддий тарғиботчи-ҳимоячилари билан илғор дунёкарашга эта прогрессив кучлар ўртасидаги кескин кураш Чўлпон шахси ва адабий меросига муносабат масаласида яққол намоён бўлди. Бу жараёнда шоир хаёти ва ижодини холис талкин килишга эришиш мақсадида турли методлар - тарихий-биографик, маданий-тарихий, қиёсий типологик ёндашувлардан самарали фойдаланила бошлади.
4. Чўлпоннинг хаёти, фаолияти ва ижодий мероси XX аср бошида Туркистонда фаол бўлган жадидчилик харакати билан узвий боғлиқ эди. Жадидчилик нима, бу ҳаракатнинг мақсад-муддаоси кандай бўлган, деган масалаларга тўла ойдинлик киритиш орқалигина Чўлпон ҳакида тўла тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Шу боис, истиқлолнинг илк йилларида адабиётшунослик бу масалаларни ёритишга дадил киришди. Б.Дўстқораев, Ҳ.Болтабоев, Б.Назаров, А.Алиев маколаларида, тадкикотларида жадидчилик ва жадид адабиёти намояндалари, хусусан, Чўлпон ижоди тадкиқи энг долзарб мавзулардан бирига айланди.
5. Бадиий асар таҳлилидаги янгиланиш жараёни Чўлпон шахси ва ижодий фаолияти қандай заминдан озиқланганини яққол кўрсатиб бериш билан бирга адабиётшунослик фанини «Жадид адабиёти», «Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти» каби янги тадқикот йўналишлари билан ҳам бойитди.
6. Чўлпоншуносликда объектив илмий ёндашувларнинг қарор топиши натижасида шоир хаёти ва фаолиятини турли нуктаи назардан хам илмий, хам илмий-маърифий йўналишларда таҳлил этиш имкониятлари пайдо бўлди.
7. Чўлпоншуносликдаги янгича ёндашувлардан бири - шоир хаёти ва ижодини ўрганишнинг маданий-тарихий метод асосида амалга оширилиши унинг ижодий биографиясини кенг камровли илмий тахлиллар асосида ёритиш имконини берди. Хусусан, Н.Каримовнинг «Чўлпон» номли маърифий эссе-романининг яратилишидан кўзда тутилган бош максад - манбалар, хотиралар, архив хужжатлари асосида Чўлпоннинг илмий-адабий сиймосини тиклашга қаратилган.
8. Чўлпон сиймосини холис гавдалантириш, ижодини тўғри тушуниб, ҳаққоний баҳолаш - адабиётшуносликдаги анъанавий тенденцияларни тубдан ўзгартириб юборди. Бу С.Мамажоновнинг «Бизнинг Чўлпон», Б.Рўзимуҳаммад-нинг «Чўлпон -тонг юлдузи демак... », Д.Қуроновнинг «Чўлпон хаёти ва ижодий мероси» илмий тадқиқотларида яккол кўзга ташланади ва чўлпоншуносликнинг тахдил хамда талқин доираси кенгайиб бораётганини кўрсатади.
9. Чўлпон насри поэтикаси таҳлилига багишланган илмий тадкикотлар адабиётшуносликда салмоқли ўринни эгаллайди. Бу мавзудаги бир катор ишларда, чунончи, С.Мамажоновнинг «Чўлпоннинг насрий ва драматургик ижоди», Н.Владимированинг Чўлпон ҳикоялари таҳлилига бағишланган мақолалари, айниқса, Д.Қуроновнинг «Чўлпон насри поэтикаси» монографиясида адибнинг бадиий маҳорати очиб берилган. Ушбу тадқикотларни ўрганиш асносида Чўлпон насри поэтикаси мавзусига бағишланган тадкикотлар турли методларда амалга оширилаётгани аниқланди.
10. Чўлпон поэтикаси тадқиқида фаол қўлланилган турлича ёндашувлар -тарихий-биографик, тарихий-қиёсий, киёсий-типологик таҳлил методлари муҳим илмий-назарий аҳамият касб этди. Жумладан, Д.Қуронов, Ш.Тўйчиева, М.Шарафиддинова сингари адабиётшуносларнинг илмий тадкиқотларига хос структурал-семантик ва қиёсий-типологик таҳлил усуллари чўлпоншуносликка янгилик олиб кирди.

1-24 61 0

Истиқлол даври лирикасида строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ўрни

Гулбахор Сайдганиева

Тадқиқот объектлари: истиклол даври ўзбек лирикаси: Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азии, Мухаммад Юсуф, Иқбол Мирзо каби шоирларнинг асарлари.
Ишнинг мақсади: истиклол даврида яратилган шеърий асарларнинг тахдил ва талкини оркали бугунги ўзбек лирикасида строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ўрни ва ролини ўрганиш ва тадқиқ қилиш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда қиёсий ва таҳлилий методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: ишда строфика ва ритм ҳодисасининг бадииятга айланиш жараёни илк марта эътироф этилди. Бунда строфа турлари пайдо бўлишининг поэтик образ билан боғлиқлиги масаласи ўрганилди. Шунингдек, банд қофияси ва хулоса банднинг поэтик образни юзага чиқаришдаги роли тадқиқ этилди.
Амалий ахамияти: строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ролини ўрганиш бўйича илмий хулосалар замонавий ўзбек лирикасини кенг тадқиқ этишдаги поэтик образ ва строфика билан боғлиқ кейинги ишларга таянч манба бўлиши мумкин.
Татбиқ этиш даражасн ва иктисодий самарадорлиги: ишдаги асосий хулосалардан Қўкон Давлат педагогика институтида “Ҳозирги адабий жараён”, “Адабиёт назарияси”, “Шеър илми таълими” фанларидан маърузалар ўкишда ва амалий машгулотлар олиб боришда фойдаланилди.
Қўлланиш сохаси: хозирги ўзбек адабиёти, адабиёт назарияси, адабий танқид.

124-131 393 0

Использование проблемного обучения в учебном процессе

Shahlo Jamaldinova
Проблема и цель: Статья освещает проблемы, связанные с изучением возможностей использования проблемного обучения; причины возникновения и пути их разрешения. Методологической основой послужили фундаментальные исследования по проблемному обучению Джона Дьюи, Говарда Барроуза. Объект исследования - процесс обучения в общеобразовательной школе. Предмет исследования - методы и средства проблемного обучения в учебном процессе. В качестве методов исследования были использованы: теоретический анализ литературы по данной проблеме качественный и количественный анализ данных.
621-626 100 0

Использование ИКТ на занятиях русского языка и литературы

Marxabo Ernazarova

В педагогической и методической практике давно применяется термин "активные методы и формы обучения". Он объединяет группу педагогических технологий, достигающих высокого уровня активности учебной деятельности учащихся. В последнее время получил распространение ещё один термин – "интерактивное обучение". Современная наука об образовании приблизилась к тому моменту, когда возникла потребность в создании педагогических технологий, которые обеспечивают самое главное в образовательном процессе – развитие личности каждого учащегося, его активности. Необходимо создавать такие условия обучения, чтобы учащийся стремился получить новые результаты своей работы и в дальнейшем успешно применить их в практической деятельности.

1-20 220 0

Интернетда журналистика: Ўзбекистон on-line нашрларининг хусусиятлари ва глобал ахборот бозори шароитида фаолияти

Нозима Муратова

Тадқиқот объектлари: миллий Интернет муҳитида фаолият юритаётган ОАВ, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари.
Ишнинг мақсади: миллий Интернет муҳитида журналистиканинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини ўрганиш, Интернет-нашрларининг миллий оммавий ахборот тизимидаги алоҳида мустақил қисми сифатида таҳлил этиш, уларнинг фаолиятига оид муаммо ва ўзига хос жиҳатларни яниклаш.
Тадқиқот методлари: киёсий таҳлил, синтез, умумлашириш методи.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги:
- ишда биринчи бор ахборот муҳитининг асосий тушунчалари ва категориялари кўриб чиқилган, мазкур соҳадаги вазият ўрганилган;
- махаллий Интернет-нашрлари ва on-line агентликлари фаолияти мисолида Интернет-ОАВнинг замонавий ахборот маконининг шаклланишидаги роли аниқланган;
- икки ахборот мухити - анъанавий медиа макон ва Интернетда рўй бераётган жараёнларнинг ўзаро бир бирига боглик томонлари белгиланган;
- Узбекистан Интернет-журналистикасининг оммавий ахборот воситалари бозорининг алохида қисми сифатида белгиловчи ўзига хос жиҳатлари, хусусиятлари, ижод-технологиялари аниқланган;
- анъанавий ОАВ ва Интернет-ОАВ фаолиятининг фаркли жихатлари, ижодий жараёнларнинг ўзига хос томонлари аникланган.
Амалий аҳамияти: Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Олий ўқув юртлари журналистика факультетлари ва бўлимларининг ўқув жараёнида Интернет-журналистика йўналиши бўйича маъруза ва амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида қўлланилиши, амалиётчи журналистлар ва Интернет-нашрлари ишининг самарадорлигини ошириш, Интернет-ОАВ саҳифаларида жанрлар хилма-хиллигини ошириш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самардорлиги: Тадқикот натижалари ЎзМУ “Интернет журналистика ва информацией технологиялар” кафедрасининг ўкув ва услубий фаолиятига тадбиқ этилган. ОАВ тахририятлари томонидан веб-сайтлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш омили сифатида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва маркетинг сиёсатини белгилаш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси: ОАВ ва Интернет-журналистика назарияси ва амалиёти.

103-106 46 0

ИНОСТРАННЫЙ ЯЗЫК В «ТРЕТЬЕМ ВОЗРАСТЕ»: ЗАДАЧИ ЛИНГВИСТИЧЕСКОГО ВУЗА

А Анищенко
Maqolada "uchinchi yosh" talabalari uchun universitetlar bazasida o'quv dasturlarini amalga oshirish tajribasi tahlil qilingan, keksa odamlarga chet tilini o'rgatishning o'ziga xos xususiyatlari aniqlangan; oliy o'quv yurtining o'quv jarayonini ta'minlashva talabalarni rag'batlantirishdagi imkoniyatlarini tavsiflaydi
143-146 115 0

Имом Мотуридийнинг “Таъвилоту-Л-Қуръон” асарида келтирилган арабшунос олимлар

Olovxon Nematov

Мақолада буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг араб тилшунослиги соҳасидаги
беназир иқтидори илмий асослар билан ёритилади. Унинг бебаҳо асари бўлмиш “Таъвилоту-лҚуръон”да келган арабшунос олимлар ҳақида маълумот берилади

1-46 224 0

Иммануил кант эстетикасида гўзаллик ва улуғворлик категорияларининг трансформацияси

Феруза Бозарова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дуне илмий хамжамияти томонидан Иммануил Кант эстетикаси умумбашарий тамойилларни ўзида мужассам қилган фундаментал таълимот сифатида эътироф этилган. Унинг миллий ва умуминсоний кадриятларни ўзида уйғунлаштирган гўзаллик ва улуғворлик, инсонпарварлик ва илмсеварлик, инсоний бурч ва ҳаётнинг асл маъноси борасидаги қарашлари бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятини ўйлантираётган муаммолар, жумладан, «оммавий маданият»нинг салбий таъсирига карши курашда муҳим маънавий озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади.
Жаҳонда глобаллашув туфайли содир бўлаётган туб ўзгаришлар силсиласи Шарк ва Ғарб маданиятларининг соғлом интеграциясини тақозо этмокда. Шу боне, бугун Иммануил Кант фалсафий таълимотининг генезиси, ривожланиш тенденциялари, «катъий императив»ларнинг ахлокий мазмуни, уларнинг халқаро муносабатлардаги ўрни, соф гўзаллик ва улуғворлик инъикоси, ахлоқий-эстетик категорияларининг трансформацияси каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмокда.
Мамлакатимизда жаҳон илм-фанини якиндан ўрганиш, тадкиқ қилиш учун кенг имкониятлар яратилган. Жумладан, Германиянинг Гёте института ташкил этилган, Бонн, Бохум, Бамберг университетлари билан маданий, фан ва таълим, илмий-техник, инновацион ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга кўйилган. Германия академик алмашув хизмати, К.Аденауэр, Ф.Эберт, А.Гумболдт номидаги фондлар, «Инвент» жамияти, Герман-ўзбек илмий жамияти, «Wiedergeburt» олмон маданий марказининг ташкил этилиши хар икки мамлакат халкларининг илмий-маданий меросини аҳоли, айниқса, зиёли қатлам орасида кенг тарғиб қилишга хизмат қилмокда. Айни пайтда, мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чикилиб, фан ва таълим соҳасини янада ривожлантириш вазифаси кўйилди. Шу боне, давлатимиз рахбари нафакат замонавий фан йўналишларидаги янги билимлар ва назарияларни шакллантириш, балки амалий ва инновацион лойиҳаларнинг мустахкам методологик асосини яратишда, яъни, «илм-фан тараккиётида фундаментал тадкиқотлар муҳим аҳамият касб этиши»ни’ ҳамда дунёнинг ривожланган давлатлари билан «тинчлик, тарақкиёт ва фаровонлик учун хамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигимизни»2 алоҳида таъкидлайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва "Узбекистан ёшлар Иттифоки фаолиятини қўллаб-кувватлаш тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сената ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси, шунингдек мавзуга оид бошқа ҳуқукий-меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Иммануил Кант эстетик таълимотидаги гўзаллик ва улуғворлик категорияларининг трансформациясини илмий-фалсафий нуктаи назардан асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Иммануил Кант фалсафий таълимотида эстетик завқ рефлексив идрок этилувчи соф гўзаллик ва улуғворлик асосида юзага келиши ҳамда унинг аксиологик, психологии, ўз-ўзини англаш, шахслараро ва институционал муносабатларни баркарорлаштириш ва бошқариш хусусияти феноменологии ёндашув асосида очиб берилган;
Иммануил Кант таълимотидаги гўзаллик ва улуғворлик мегакатегория-ларининг «мақсадсиз максадга мувофиклиги», «манфаатсизлиги», «тушунчаларга асосланмаслиги», «умумаҳамиятлилиги» ахлоқий-эстетик жиҳатдан асосланган;
Иммануил Кант эстетик таълимотидаги гўзаллик ва улуғворлик категориялари Шари илмий меросининг билвосита таъсирида трансформацияга учрагани аникланган хамда файласуф гояларининг шарк олимлари эстетик карашлари билан муштарак жиҳатлари очиб берилган;
Иммануил Кант трансцендентал эстетикасидаги соф гўзаллик ва улугворлик категориялари асосида ёшларда «оммавий маданият» кўринишидаги ғайриэстетик тахдидларга карши маънавий иммунитет хосил қилишнинг фалсафий асослари такомиллаштирилган.
Хулоса
Олиб борилган тадкиқот натижасида куйидаги назарий хулосаларга келинди:
1. Олмон мумтоз эстетикасининг асосчиси Иммануил Кантнинг қарашлари Ф.Шиллер, Ф.Шеллинг, Г.Гегеллар ижодига кучли таъсир қилди. Унинг трансцендентал таълимотидаги гўзаллик ва улугворлик табиатини белгиловчи таянч тамойили «максадсиз максадга мувофиқлик», Шиллерда «ҳодисада моҳият», Шеллингда «чекланганликда чексизлик ифодаланиши», Гегелда «ўзгача борликда мутлак гоя» тарзида ифодаланиши, бу давр намояндалари ижодларига ворисийлик, айни пайтда, қарама-қаршилик ҳам хос бўлганини кўрсатади.
2. Иммануил Кантнинг эстетик карашлари хам қарама-каршиликларга бой бўлиб, улар «Муҳокама қобилиятининг танқиди» номли асарида ўз ифодасини топган. Файласуф гўзаллик максадсиз максадга мувофик, манфаатсиз, тушунчаларга асосланмас, умумаҳамиятли бўлишини таъкидлаб, улугворлик хам ўз асосига кўра, гўзаллик эканини, яъни, у (улугворлик) ўз холича табиатда бўлмаслиги, яъни гўзал объектни инсон тафаккури, буюк гоялари, абадийликка дахлдор орзулари асосида идрок этиши борасидаги, гўзаллик ва улугворлик категорияларининг трансформациясига оид карашлари замирида, соф эстетик идрокка, инсон ақл-тафаккурини калби билан уйгунликка келтириш, трансцендентал ички имкониятлари -кобилиятларига диккатини каратиш, уларни ривожлантиришга ундаш мақсади ётган.
3. Иммануил Кантнинг «ҳакикат-эзгулик-гўзаллик» триадасига асосланган фалсафий концепцияси ҳамда унинг «Соф аклнинг танқиди», «Амалий ақлнинг танқиди», «Муҳокама қобилиятининг танкиди» асарларида баён этилган гносеология, бурч этикаси, трансцендентал эстетикасидаги соф гўзаллик ва улугворлик категориялари трансформациясига оид карашлари, ёшлар онгида «оммавий маданият» кўринишидаги гайриэстетик тахдидларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилишда муҳим ҳисобланади.
4. Санъат асарини тушунчаларга асосланмай эстетик муҳокама қилиш, эстетик предметнинг ўзига хослиги ва аҳамияти, фақат шаклига кура, баҳоланиши натижасида, санъатнинг объектив билиш ва бахолаш сохасидан ташкарида макон тутиши, яъни формализм ва субъективизмга олиб келади. Модомики, эстетик мухокамамиз асосида муайян тушунчалар, билим ва тажриба ётмас экан, эътирозларимиз хам санъат турларининг илмий-бадиий танқиди сифатида тан олинмайди. Бунда, санъат асари ёки гўзал предмет бахоси эстетик дид ифодаси сифатида аҳамиятли бўлиб, бошқаларнинг предметнинг объектив қиймати хақидаги хар қандай фикри нафис дид эгаси учун аҳамиятсиз бўлиб қолаверади.
5. Иммануил Кант эстетикасидаги гўзаллик ва улугворлик категорияларининг ўзига хос талкини ёшларни нафақат эстетик идрокка, яъни «истеъмолчига» айлантириши, балки ижодга, яратувчанликка ундаши билан хам ахамиятлидир. Шунингдек, улар рефлексив идрок этилиши натижасида, инсоннинг аксиологик, психологик, ўз-ўзини англаш хамда шахслараро ва институционал муносабатларини баркарорлаштириш ва оптимал бошқаришга хизмат килиши мумкин.
6. Яратувчанлик нафақат ижтимоий-иктисодий жихатдан ахамиятли, у ёвузлик ва вайронкорликка зид эканлиги билан хам ажралиб туради. Чунки, ҳақиқий ижодкор - санъаткордан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Зеро, маънан баркамол инсон ва жамиятнинг эстетик савияси, интеллектуал даражаси, қадриятларга муносабати, шунингдек унинг ривожланиши ва равнақ топиши учун ўз хиссасини қўшиши билан бошқалардан алоҳида ажралиб туради.
7. Ҳозирги кунда мамлакатимизда илм-фан, инновацион ва технологии таракқиётга жиддий эътибор берилмокда. Чунки, дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг тарихий ва замонавий воқелиги илмий тараққиёт билан алокадор эканлигини, бу кёнигсберглик файласуф томонидан юксак баҳоланган феномен - тафаккур тарзининг инқилоби, яъни интеллектуал таракқиёт, ахлоқий комиллик - маънавий етукликда субъектив имкониятлар устуворлигини, буюк келажак - инсоннинг ўз қўлида эканини англаш билан чамбарчас боғлик. Демак, ёшларни маънан ва жисмонан баркамол этиб тарбиялашни устувор максад килиб кўйган эканмиз, бунда ўз қобиғимизга ўралиб қолмаслигимиз, миллий, айни пайтда, умуминсоний фундаментал таълимотларни илмий-фалсафий тадқиқ қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
8. Олмон мумтоз даври фалсафий тафаккури ва Иммануил Кант таълимотини махсус тадқик этиш бир томондан, эстетика назариясини хориж тажрибасининг фундаментал асослари билан бойитишга, бошқа томондан, ўрта асрларда яшаб, ижод қилган мусулмон Шарқи алломаларининг Ғарбий Европа цивилизациясига кўшган ҳиссасини янада теран англаш, бу тарихий ҳақиқатни кенгроқ ёритиш ва илмий асослаш - бой илмий меросимизни жаҳон илмий хамжамиятига такдим этиш ва халқаро майдонда ўзлигимизни янада намоён килиш нуқтаи назаридан муҳим.

192-200 171 0

Икки буюк хамсанавис ижод концепцияси

Nurboy Jabborov

Буюк озарбайжон шоири шайх Низомий Ганжавий жаҳон адабиётидаги ноёб поэтик ҳодиса – хамсачиликни бошлаб берди. Гарчи форсийда битган бўлса ҳам, улуғ шоирнинг “Панж ганж”ида туркий тафаккур, туркий руҳ акс этгани маълум . Улуғ ўзбек мутафаккири ҳазрат Алишер Навоий эса “Хамса”си билан Низомий Ганжавий бошлаган поэтик анъанани янгилаш баробарида юксак тараққиёт босқичига кўтарди. Озарбайжонўзбек адабий алоқаларига доир эътиборга молик илмий тадқиқотлар муаллифи профессор Алмаз Улвийнинг ёзишича, Алишер Навоий Низомий анъаналарини изчил давом эттириш билан чекланмай, туркий адабиётнинг тараққиёт даражасини янада юксалтирди . Зеро, буюк салафига бўлган эҳтиром, унинг поэтик тафаккур такомилидаги беназир хизматлари эътирофи ҳазрат Алишер Навоий “Хамса”сининг ҳар бир достонида яққол сезилиб туради. “Хамса” достонларининг алоҳида боблари унинг васфига бағишлангани ҳам буни тасдиқлайди.

56-61 258 0

Идеология и абсурд в литературе XX Века

Shodixon Dumaxonova

В этой статье рассмотрены абсурдистские тенденции в литературе двадцатого века, при этом отмечается, что в художественной прозе были свои протоабсурдистские моменты, которые можно увидеть в произведениях авторов XX века. Затем, исследуется теория авангарда и некоторые родственные концепции, включая футуризм и сюрреализм, и завершается обсуждением движения к «абсурдизму». Начало XX века вошло в историю мировой литературы как период зарождения, так называемой, литературы абсурда, под которой чаще всего подразумевается направление в европейской литературе, представленное такими именами, как А. Камю, Ж.-П. Сартр, Ф. Кафка, С. Беккет и др. Творчество писателей-абсурдистов стало своеобразным художественным документом, со всей полнотой и достоверностью запечатлевшим духовный кризис человечества в определенное историческое время, выраженный в осознании утраты цельности мира и бессмысленности существования в нем. На современном этапе развития науки, литература абсурда продолжает привлекать к себе пристальное внимание исследователей. При этом, в поле зрения литературоведов оказываются не только специфическая поэтика, но и мировоззренческие основы литературного абсурдизма, которые соответственно и обусловливают художественную поэтику названного феномена. В то же время практически вековая история литературного абсурдизма, обогащенная его западно-ев ропейским, американским, русским, японским художественным опытом, вызывает трудности в поисках единого мировоззренческого знаменателя. Все это позволяет нам сделать в этом плане некоторые предварительные замечания.