Авторы

  • Исомиддинова Мохидил Шавкатовна

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.109301

Ключевые слова:

Таянч сўз ва тушунчалар: технология педагогик технология “Ручка стол ўртасида” методи “Блиц-ўйин” методи “3х4” технологиялари мулоҳазалар хисоби мулохазалар хисоби аксиоммалари интерфаол метод дастурлаш Keywords:

Аннотация

Аннотация: Мақолада Амалий дастур пакетларини ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланишга оид методик тавсиялар берилган. Мазкур мақолада “Мулоҳазалар хисоби” мавзусини ўқитишда интерфаол методлардан “Ручка стол ўртасида” методи, “Мулоҳазалар хисоби аксиомалари” мавзусини ўқитишда эса “Блиц-ўйин” методини ва “3х4” технологиясини тадбиқ қилиш намуналари келтирилган. Аввало, барча интерфаол методлар “Ручка стол ўртасида” методи, “Блиц-ўйин” методини ва “3х4” технологиялари тўғрисида маълумотлар, ўтказиш технологияси, ушбу технология ўтказилиш босқичлари ўрганилган ва маъруза ҳамда амалий машғулотда қўллаш усуллари ёритилган.

This article provides examples of the use of interactive methods in the teaching of "Feedback", the method "Pen in the middle of the table", and the teaching of "Axioms of feedback" in the teaching of "Blitz-game" and "3x4" technology. First of all, all the interactive methods are studied, the method of "Pen in the middle of the table", the method of "Blitz-game" and "3x4" technology, the technology of transmission, the stages of implementation of this technology and methods of application in lectures and practical training.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-70

Часть–

9_

июня

2025

93

2181-3187

АМАЛИЙ ДАСТУР ПАКЕТЛАРИНИ ЎРГАТИШДА ИНТЕРФАОЛ

МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Исомиддинова Мохидил Шавкатовна

Аннотация:

Мақолада Амалий дастур пакетларини ўқитишда интерфаол

методлардан фойдаланишга оид методик тавсиялар берилган.

Мазкур мақолада

“Мулоҳазалар хисоби” мавзусини ўқитишда интерфаол методлардан “Ручка стол

ўртасида” методи, “Мулоҳазалар хисоби аксиомалари” мавзусини ўқитишда эса

“Блиц

-

ўйин” методини ва “3х4” технологиясини тадбиқ қилиш намуналари

келтирилган. Аввало, барча интерфаол методлар “Ручка стол ўртасида” методи,

“Блиц

-

ўйин” методини ва “3х4” технологиялари тўғрисида маълумотлар,

ўтказиш технологияси, ушбу технология ўтказилиш босқичлари ўрганилган ва

маъруза ҳамда амалий машғулотда қўллаш усуллари ёритилган.

Таянч сўз ва тушунчалар

: технология, педагогик технология, “Ручка

стол ўртасида” методи, “Блиц

-

ўйин” методи, “3х4” технологиялари, мулоҳазалар

хисоби, мулохазалар хисоби аксиоммалари, интерфаол метод, дастурлаш,

интерфаол метод

INTERACTIVE METHODS IN TEACHING THE SUBJECT OF REVIEW

ABSTRACT

This article provides examples of the use of interactive methods in the teaching

of "Feedback", the method "Pen in the middle of the table", and the teaching of

"Axioms of feedback" in the teaching of "Blitz-game" and "3x4" technology. First of

all, all the interactive methods are studied, the method of "Pen in the middle of the

table", the method of "Blitz-game" and "3x4" technology, the technology of

transmission, the stages of implementation of this technology and methods of

application in lectures and practical training.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-70

Часть–

9_

июня

2025

94

2181-3187

Keywords:

"Pen in the middle of the table" method, "Blitz-game" method,

"3x4" technologies, feedback axioms, feedback axioms, interactive method,

technology.

КИРИШ.

Мамлакатимиз тараққиётида информатика ва ахборот технологияларининг

ўрни беқиёс. Ҳозирги кун талабалари бу соҳада чуқур билимга эга бўлишлари

жуда муҳим. Олий таълим тизимида “Информатика ва ахборот технологиялари”

йўналишидаги фанларининг

ўқитилиши ва ташкил этилиши таълим йўналишига

қараб тузилиши мақсадга мувофиқдир. Яқин кунларгача фойдаланувчи ўзининг

масаласини компьютерда ечиш учун камида бирор дастурлаш тилини билиши ва

мураккаб ҳисоблаш усулларини ўзлаштирган бўлиши керак бўлар эди

.

Ҳозирда

эса

типик

ҳисоблашларни

бажаришга

мўлжалланган

компьютерли математика тизимлари, яъни амалий дастур пакетлари мавжуд.

Шундай амалий дастур пакетлари қаторига Maple, MathCAD, MatLab ва

бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. Maple тизимидан ўқув масалаларини

ечишдан тортиб мураккаб физик объектларни, тизим ва қурилмаларни, ҳатто

тасвирий санъат асарларини яратиш билан боғлиқ бир қатор ишларни бажариш

ҳамда мураккаб математик ҳисоблашларни амалга ошириш зарур бўлганда

унумли фойдаланиш мумкин.

“Мулоҳазалар ҳисоби” мавзусини ўқитишда “Ручка стол ўртасида”

методидан фойдаланиш технологияси ёрдамида ўқитишни қуйидагича ташкил

қилиш мумкин. Бутун гуруҳга топшириқ берилади (масалан, талаба шахсининг

ривожланиши ва шаклланишига таъсир этувчи, шахс

ривожланиши ва

шаклланишининг асосий омиллари бирма –

бир кўрсатиб ўтилсин). Ҳар бир

талаба битта жавоб вариантини бир варақ қоғозга ёзиб, уни қўшнисига беради,

ҳамда ўз ручкасини стол ўртасига суриб қўяди. Бу методни қўллашда гуруҳни

бир нечта кичик гуруҳларга ажратиб ишлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Кичик

гуруҳларга ажратишда танланган “Ручка стол ўртасида” методини қулай ташкил


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-70

Часть–

9_

июня

2025

95

2181-3187

қилиш

учун қаторлардан фойдаланамиз ва гуруҳлар 1

-

қатор, 2

-

қатор, 3

-

қаторлардан ташкил топган талабалардан иборат гуруҳларга ажратилади.

“Ручка стол ўртасида”

методи бир қанча афзалликларга эга. Жумладан,

-

ўқитувчи машғулотга ким тайёр, ким тайёр эмаслигини кўриб туради;

-

машғулотга тайёрланмаган талаба оғзаки муҳокама пайтида кўриб чиқилаётган

мавзу юзасидан анчагина фойдали билимларга эга бўлиши мумкин;

-

бу гуруҳда

олиб бориладиган иш бўлиб талабалар интизомини мустаҳкамлайди ва уларни

жипслаштиради, чунки у ўз варианти устида жуда узоқ ўйлаб ўтирадиган талаба

бутун гуруҳга ажратилган вақтини сарфлайди, шунингдек

талаба машғулотга

тайёр

бўлмаса, бунда ҳам у гуруҳига панд беради, чунки гуруҳ унинг учун

ишлаши керак бўлади. Талабалар ўз жавобларини икки марта: ёзма иш пайтида

ва оғзаки муҳокама вақтида таҳлил қилиб боришади, шундай қилиб, таълим

жараёнида

қўлланиладиган

мазкур

интерфаол

усул

талабаларнинг

мустақиллиги,

ишчанлиги,

уюшқоқлиги,

хушмуомалалиги,

ижодий

фазилатларини камол топтирилишига ёрдам беради.

“Блиц

-

ўйин” методини

“Мулоҳазалар ҳисоби аксиомалари” мавзусини

ўқитишда қўлланилишини таҳлил қиламиз. “Блиц

-

ўйин” методининг мақсади:

талабаларда тезлик, ахборотлар тизимини таҳлил қилиш, режалаштириш,

прогнозлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Мазкур методни

баҳолаш ва мустаҳкамлаш мақсадида қўллаш самарали натижаларни беради.

“Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабалари

замонавий амалий дастур пакетларидан фойдаланишни пухта ва чуқур

билишлари давр талабидир. Талабаларга амалий дастур пакетлари муҳитида

ишлашни ўргатиш талабалар билимини ахборот технологиялари бўйича

ошишига олиб келади. Унинг ўқитиш самарадорлигини ошириш ўқув

машғулотларини ташкил этиш, ҳамда ўтказишда замонавий педагогик ва

ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, ўқитиш мазмунига мос дастурий

таъминотини ишлаб чиқиш, уларни ўқув жараёнига жорий этиш асосий

вазифалардан ҳисобланади. Ушбу вазифалар долзарблигини эътиборга олган


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-70

Часть–

9_

июня

2025

96

2181-3187

ҳолда

ушбу фанни ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланиш ҳолатини

ўрганиш, таҳлил этиш, улардан самарали ниш методикасини, мос услубий

тавсияларни ишлаб чиқиш зарур. Тадқиқот ишининг мақсади олий ўқув юрти

талабаларига

ўқув жараёнида замонавий амалий дастур пакетларини ўргатишда

интерфаол методни қўллаш имкониятларини аниқлашдан иборат. Мавзу бўйича

илмий манбалар таҳлили. А.Абдуқодиров, Ф.Зокирова, Д.Рўзиева ва бошқалар

томонидан ўқитиш жараёнида интерфаол методлардан фойдаланишнинг

таълимий имкониятлари

ўрганилган.

Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар талаба (ёки

ўқувчи)лар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига

,

мустақил

ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб

чиқаришларига қаратилган. Интерфаол ўқитишнинг моҳияти ўқув жараёнини

шундай ташкил этадики унда барча ўқувчилар билиш жараёнига жалб қилинган

бўлиб, эркин фикрлаш, таҳлил қилиш ва мантиқий фикр юритиш

имкониятларига эга бўладилар. Билиш жараёнида ўқувчиларнинг биргаликдаги

фаолияти деганда, уларни ҳар бирининг ўзига хос алоқада индивидуал ҳисса

қўшиши, ўзаро билимлар, ғоялар ва фаолият усуллари билан алмашинишлари

тушунилади. Шу билан бирга, буларнинг ҳаммаси ўзаро хайрхоҳлик ва қўллаб

-

қувватлаш муҳитида амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида янги билимларни

олишгагина имконият бермасдан, балки билиш фаолиятининг ўзини ҳам

ривожлантиради.

Амалий дастур пакетларини ўқитишда интерфаол методлардан

фойдаланишни узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида қўллаш

борасидаги илмий тадқиқотлар етарлича ўрганилмаган. Ҳозирги кунда олий

таълим муассасалари талабаларини ўқитишда интерфаол методлардан

фойдаланиш унинг мазмун моҳиятини билиши жуда муҳимдир. Унинг таълимда

қўлланилиши эса ўқув жараёни самарадорлигини ошириш йўлларидан бири

бўлиб ҳисобланади

.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-70

Часть–

9_

июня

2025

97

2181-3187

Педагогик жараёнда ўтказилган тадқиқотларимиз натижасида “Муаммоли

вазиятларни таҳлил қилиш”

методининг ўқувчиларда ўзаро мулоқотни юзага

келтиришдаги афзалликлари қуйидаги жиҳатлар билан белгиланади:

фанлараро алоқани ўрнатиш;

образли тафаккурни ривожлантириш;

муқобил вариантларни баҳолаш;

таҳлил натижаларини намоён этиш;

қарор қабул қилиш билан боғлиқ жараёнда давомийликни таъминлаш;

мулоқотга киришиш ва гуруҳ ёки жамоада ишлаш кўникмаларини

ўзлаштириш имкониятлари мавжуд.

Таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда ўзбек тилини

ўрганишда ўқув материаллари асосидаги муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш

ўқувчилар ёки гуруҳларнинг индивидуал ишлари, таклифларни гуруҳли

муҳокама қилиш билан мувофиқлаштирилади. Бу ҳолат ўқувчиларда гуруҳда,

бир жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиради.

Индивидуал таҳлиллар, гуруҳда уларнинг муҳокама қилиниши, муқобил

вариантларнинг танланиши, ҳаракат йўналиши ва муаммони ҳал қилиш

режасини белгилаш ўқувчиларда таҳлил қилиш ва режалаштириш каби

сифатларнинг шаклланишига ёрдам беради. Ушбу метод, айниқса, тил (хорижий

тилларни) ўрганишда ниҳоятда қўл келади.

Амалда муаммоли вазиятларни ишлаб чиқишда қуйидаги икки йўлдан

бирини танлаш мумкин:

1)

аниқ ҳаётий воқеа

-

ҳодисалар мисолида;

2)

сунъий асосланган ҳодисалар, ҳаракатлар асосида. Таълим амалиётида

муаммоли вазиятларни таҳлил қилишда самарадорликка эришишни

кафолатловчи қуйидаги асосий тамойиллар ишлаб чиқилган

.

Ҳозирги

пайтда педагогика фанида педагогик технологиялар, таълим

технологияси, ўқитиш технологияси иборалари тез

-

тез тилга олинмоқда.

Бугунги кунгача педагогик адабиётларда, таълим муаммоларига оид маърузалар,


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-70

Часть–

9_

июня

2025

98

2181-3187

расмий ҳужжатларда “янги педагогик технология”

,

“илғор педагогик

технология”

,

“замонавий таълим технологияси”га оид тушунчалари ҳали ҳам

бир қолипга туширилмаган, энциклопедияларда изоҳланганича йўқ, унинг

мазмунини ягона талқини ишлаб чиқилмаган ва шунинг учун иборанинг бир

-

биридан фарқланувчи кўпгина таърифлари мавжуд.

Педагогик технология

-

шундай билимлар соҳасики, улар воситасида

учинчи минг йилликда давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсатида туб бурилиш юз

беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, ўқувчи ва талаба ёшларда

ҳурфикрлилик, билимга чанқоқлик, Ватанга меҳр

-

муҳаббат, исонпарварлик

туйғулари тизими шакллантирилади. Ҳозирги таълим

-

тарбия соҳасида кенг

ривожланиб

бораётган

йўналишлардан

бири

замонавий

педагогик

технологияларни қўллашдан иборат. Маълумки, таълим

-

тарбия жараёни катта

авлод томонидан ўз билим ва тажрибаларини ўсиб келаётган авлодга ўргатишдан

иборат бўлиб, бу жараёнда асосан инсон ҳаёти учун зарур ахборотларни

авлоддан авлодга узатиш амалга оширилади.

Педагогик технологиянинг ҳар турли таърифлари мавжуд бўлиб, ҳар бир

таъриф маълум нуқтаи назардан ёндашишни ифодалайди. Айрим асосий

таърифлар ва уларнинг шарҳларини кўриб чиқамиз. Педагогик технология

-

баркамол инсонни шакллантириш фаолияти. Бугунги кунда бир қатор

ривожланган мамлакатларда ўқувчиларнинг ўқув ва ижодий фаолликларини

оширувчи ҳамда таълим

-

тарбия жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи

педагогик технологияларни қўллаш борасида катта тажриба қўлланган бўлиб,

ушбу тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи

билан юритилмоқда.

Асосий мақсад:

Республикамизнинг таълим муассасаларида фаолият

кўрсатаётган ёш истиқболли педагог ходимларга замонавий педагогик

технологиялар ва интерфаол усулларни ўргатиш, педагогика ва психология

фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш ва олган билимларини ўқув

-

тарбия жараёнига қўллай олишларига эришиш, шунингдек, уларга педагогик


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-70

Часть–

9_

июня

2025

99

2181-3187

маҳорат сирларини очиб бериш, педагогик ва ахборот технологияларни

амалиётга жорий этишда педагог

-

ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва

маҳоратини оширишга амалий ёрдам кўрсатиш. Демак, “Таълим жараёнини

фаоллаштириш

ва

жадаллаштиришга

йўналтирилган

педагогик

технологиялар”ни қўллашдан мақсад. Булар:

бўлажак мутахассисларни мавжуд

педагогик қонуниятлар ва аниқ шарт

-

шароитга, асосан таълим

-

тарбия

жараёнини лойиҳалаш самарали метод ва воситаларни танлашга ўргатишдан

иборат. Замонавий педагогик технологияларнинг вазифаси;

бўлажак

ўқитувчиларга педагогик технология, ривожланган мамлакатлар илғор

педагогик технологияси. Талабаларга назарий билим беришда: педагогик

жараённи лойиҳалаш;

таълим

-

тарбия мақсади, мазмунини ва оптимал

методларини қўллаш кўникма ва малакаларини шакллантириш

;

педагогик

диагностика қобилиятини ўстиришдан иборат.

Хулоса қиладиган бўлсак, м

амлакатимиз тараққиётида информатика ва

ахборот технологияларининг ўрни жуда катта аҳамиятга эга. Ҳозирги

давр

талабаларига бу соҳада чуқур билим ва амалий кўникмаларни эгаллаш зарур.

Олий таълим тизимида “Информатика ва ахборот технологиялари”

йўналишидаги фанларни ўқитиш ва ташкил этиш таълимнинг самарадорлигини

оширишга хизмат қилади.

Педагогик технологиялар ва замонавий интерфаол

усуллар таълимдаги самарадорликни оширишда муҳим роль ўйнайди. Ушбу

технологиялар ёрдамида талабалар нафақат билим олиш, балки уларни таҳлил

қилиш, баҳолаш ва қўллаш кўникмаларига ҳам эга бўлади. Шунингдек,

педагоглар учун ҳам педагогик маҳорат ва замонавий таълим методларини

ўзлаштириш имконияти яратилади.

Адабиётлар рўйхати:

1. Капранова Е.А. Интерактивное обучение: концептуальные подходы. //

Вестник Полоцкого государственного университета, 2012, № 7.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-70

Часть–

9_

июня

2025

100

2181-3187

2. Новые педагогические и информационные технологии в системе

образования: Учебн. пос. / Е.С.Полат, М.Ю.Бухаркина, М.В.Моисеева,

А.К.Петров. / Под ред. Е.С.Полат. —

М.: Издательский центр «Академия», 1999.

-

С. 224.

3. Кинилев В. Использование информационных и коммуникативных

технологий в среднем образовании. Информационный меморандум. / В.Кинилев,

Пит Коммерс, Б.Коцик.

-

Москва.: Институт ЮНЕСКО по информационным

технологиям в образовании, 2005.

-

С. 240.

4. Хасанбоева О., Хасанбоев Ж., Ҳомидов Ҳ. Педагогика тарихи. –

Т.:

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт

-

матбаа ижодий уйи, 2004.

-312-

б.

5. Хидоятова Д.А. Интерфаол таълим. –

Т.: «Абу матбуот

-

консалт», 2016.

-98-

б.

6. Хидоятова Д.А. Малака ошириш жараёнида интерфаол методлардан

фойдаланиш. –

Т.: «Абу матбуот

-

консалт», 2014.

-196-

б. 7. Хидоятова Д.А.

«Интерфаол таълим модели воситасида таълим рус тилида олиб бориладиган

мактаблар ўзбек тили ўқитувчиларининг малакасини

ошириш жараёни

самарадорлигини ошириш». Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси –

Т., 2017. –

148-

б.

7

. Педагогика ўқитиш методикаси Педагогика ўқитиш методикаси

Кўрганлар, жами: 12905 Жанр/бўлим: Педагогика, Дарсликлар, Фан ва таълим

Муаллиф: Ўткир Йўлдошев

.