Авторы

  • Рузимуҳаммад ХОННАЗАРОВ

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.121005

Ключевые слова:

доривор ўсимликлар жароҳатларни даволаш қонни тўхтатиш ярани боғлаш янги туғилган чақалоқнинг киндигини боғлаш ва кесиш йирингли ўчоқни очиш

Аннотация

Табиат инсонга муҳтож эмас, аммо инсон табиатга 
муҳтождир. Табиат инсонга озиқ-овқат етказиш учун инъом этилган. Гарчи буюк 
бобокалонимизнинг барча қўлёзмалари ҳозиргача тўлиқ етиб келмаган бўлса-да, 
сақланиб қолган маълумотларнинг ўзидан ҳам бутун дунё тиббиётида кенг 
фойдаланилади. Бу борада яна бир нарсани таъкидлаш жоизки, бугунги кунда 
ҳам Абу Али ибн Сино ворислари сифатида баҳолиқудрат доривор гиёҳларни 
ўрганиш 
устида 
иш 
олиб 
бораётган 
мутахассисларимиз 
ва 
қизиқувчиларимизнинг борлиги қувонарли ҳол.  


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-72

Часть–1_ июня–2025

139

2181-

3187

ТАБИАТ ВА ИНСОН

Клиник фанлар кафедраси

АЛФРАГАНУС университети

Фан доктори, Доцент

Рузимуҳаммад ХОННАЗАРОВ

Аннатотсия:

Табиат инсонга муҳтож эмас, аммо инсон табиатга

муҳтождир. Табиат инсонга озиқ-овқат етказиш учун инъом этилган. Гарчи буюк

бобокалонимизнинг барча қўлёзмалари ҳозиргача тўлиқ етиб келмаган бўлса-да,

сақланиб қолган маълумотларнинг ўзидан ҳам бутун дунё тиббиётида кенг

фойдаланилади. Бу борада яна бир нарсани таъкидлаш жоизки, бугунги кунда

ҳам Абу Али ибн Сино ворислари сифатида баҳолиқудрат доривор гиёҳларни

ўрганиш

устида

иш

олиб

бораётган

мутахассисларимиз

ва

қизиқувчиларимизнинг борлиги қувонарли ҳол.

Калит сўзлар:

доривор ўсимликлар, жароҳатларни даволаш, қонни

тўхтатиш, ярани боғлаш, янги туғилган чақалоқнинг киндигини боғлаш ва

кесиш, йирингли ўчоқни очиш,

Дунё пайдо бўлгандан кейин бир неча бўлимга бўлинган: биринчи - сув

олами, иккинчи - ўсимлик олами, учинчи - ҳайвонот олами ва ниҳоят, инсоният

пайдо бўлган. Табиат инсонга муҳтож эмас, аммо инсон табиатга муҳтождир.

Табиат инсонга озиқ-овқат етказиш учун инъом этилган. Шу билан биргаликда

инсонда касаллик вужудга келганида табиат шу касалликни бартараф этиш учун

турли ўсимликларни туҳфа этган.

Яратганнинг ўзи заминимизни турли доривор гиёҳлар билан сийлаган.

Тупроғимизда ўсадиган ҳар бир гиёҳ азалдан турли касалликларни даволашда

қўлланиб келинади. Уларнинг шифобахш хусусиятлари тўғрисидаги

маълумотлар асрлар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келмоқда. Доривор


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-72

Часть–1_ июня–2025

140

2181-

3187

гиёҳлар олами, уларнинг сеҳрли хусусиятлари шу даражада кенгки, ҳатто

ҳозирги кунда ҳам улар тўлиқ ўрганиб чиқилган дея хулоса қилолмаймиз.

Маълумки, тиб илмининг султони ҳазрат Абу Али ибн Сино бобомиз

касалликлар ва уларни даволаш тўғрисидаги асарларида доривор ўсимликлар ва

уларнинг хусусиятлари тўғрисида улкан ва бебаҳо маълумотларни ёзиб

қолдирган. Гарчи буюк бобокалонимизнинг барча қўлёзмалари ҳозиргача тўлиқ

етиб келмаган бўлса-да, сақланиб қолган маълумотларнинг ўзидан ҳам бутун

дунё тиббиётида кенг фойдаланилади. Бу борада яна бир нарсани таъкидлаш

жоизки, бугунги кунда ҳам Абу Али ибн Сино ворислари сифатида баҳолиқудрат

доривор гиёҳларни ўрганиш устида иш олиб бораётган мутахассисларимиз ва

қизиқувчиларимизнинг борлиги қувонарли ҳол.

Самарқанд тиббиётининг бошланиши қадимги даврларга бориб тақалади.

Қадимги Афросиёб шаҳарчаси ҳудудида олиб борилган кўп йиллик археологик

изланишлар шуни кўрсатадики, Мовароуннаҳрда тиббиёт ибтидоий жамоа

давридаёқ вужудга келган. Аждодларимиз жуда оддий даво чораларидан

фойдаланганлар. Улар турли жароҳатларни даволаш, қонни тўхтатиш, ярани

боғлаш, янги туғилган чақалоқнинг киндигини боғлаш ва кесиш, йирингли

ўчоқни очишни муваффақият билан бажарганлар. Олдинги юз йилликлардаги

тиббиёт ривожининг даражаси ҳақида жуда кам маълумотга эгамиз. Ушбу

маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш учун Самарқандда турли даврларда яшаб

фаолият юритган табибларнинг ишларидан манба сифатида фойдаланишимиз

мумкин. Мазкур тадқиқотнинг мақсади ёзма манбалардаги маълумотлар асосида

тиббиёт тарихини, янги XI-XVI асрларда айрим табибларнинг тиббиёт ривожига

қўшган ҳиссасини уларга шоҳид бўлганларнинг маълумотлари орқали аниқлаш

ва ўрганишдан иборат. X асрда Самарқандга келган турк-қорахонийлар

Самарқандни пойтахт этиб сайлади. Шу даврда шифохона деб аташимиз мумкин

бўлган илк даволаш маскани қурилган (1066). Бош табиб этиб шифокор ва олим

Муҳаммад ибн Абдумалик тайинланган. Бу даврда шаҳарда кўплаб кўзга

кўринган табиблар фаолият юритган. Улардан таниқлилари Абу Абдуллоҳ ан-


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-72

Часть–1_ июня–2025

141

2181-

3187

Нотилий ас-Самарқандий, Нажибуддин Самарқандий ва бошқалардир. Ҳар

бирининг фаолияти ҳақида тўхталадиган бўлсак, айтиш мумкинки, улар нафақат

Ўрта Осиё тиббиёти ривожига ўз ҳиссасини қўшган, балки ўша даврнинг давлат

олимлари билан тенглаша оладиган даражада бўлганлар. Масалан, Абу

Абдуллоҳ ан-Нотилий ас-Самарқандий улуғ қомусий олим ва табиб Абу Али ибн

Синонинг илк устози бўлган. Улуғ Амир Темур давлатининг кенг ҳудудларида

Самарқанд, Бухоро, Хуросон, Хоразм, Олтин Ўрда, Оқ Ўрда, Ҳиндистон, Эрон

ва Туркияда тиббиётга эътибор баланд бўлган. Амир Темурнинг фармони билан

оддий фуқаролар ва навкарларга мўлжаллаб ҳар бир шаҳарда тиббий масканлар

қурилган. Амир Темур ўз тузукларида “Мен олим ва табиблар билан яхши

муносабатда эдим. Табибларга яраланган аскарларни ва ярадорларни

даволатардим” деб қайд қилган. Амир Темурнинг таниқли набираси Мирзо

Улуғбек математика ва астрономия билан бир қаторда тиб илми билан ҳам

шуғулланган. Унинг Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарига қизиқиши

жароҳатлар ва доришуносликка оид кичик тиббий рисоласининг яратилишига

туртки бўлган. Ушбу буюк олим ҳукмронлиги даврида таниқли табиб Тожиддин

Ҳоким яшаб фаолият юритган.

Инсоният яралибдики, унинг соғлигини сақлаш доимо долзарб масала

бўлган. Шу боисдан ҳам табобат илми қадимдан ривожланиб, сайқалланиб,

такомиллашиб келган. Тиб илми замонавий тиббиёт учун ҳам асос сифатида

олинган. Минг йиллар давомида синовлардан ўтган халқ табобати бугунги кунда

ҳам халқимиз саломатлигини сақлашда ўзининг алоҳида ўрнига эга. Яратганнинг

ўзи заминимизни турли доривор гиёҳлар билан сийлаган. Юртимизда униб-

ўсадиган ҳар бир гиёҳ шифобахш, баъзилари эса ўзида бир нечта хусусиятларни

мужассам этган. Мана шундай ноёб ўсимликлар сирасига баҳор фаслида

барчамиз севиб истеъмол қиладиган турли ўсимликларни киритишимиз мумкин.

Инсоннинг ҳаёти соғлигига боғлиқ. Инсон – азиз, соғлиги ундан ҳам азиз. Ҳар

бир инсон ўз соғлигига эътибор қилиб яшаса, келажак ҳаёти тинч, осуда ўтиши

муқаррардир.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-72

Часть–1_ июня–2025

142

2181-

3187

Фойдаланилган адабиётлар.

1. Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1-5 жилдлар. Тошкент – 2023

2. Боситхон Шоший. Тибби Боситий. Тошкент. Ўзбекистон 2008

3. Хонназаров. Р. А. Халқ табобатини Давлат миқёсида ҳуқуқий тартибга

солиш. Автореферат. 2023

4. Маҳмуд Ҳасаний. Табобат Хазиналари. Тошкент 2003

Библиографические ссылки

Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1-5 жилдлар. Тошкент – 2023

Боситхон Шоший. Тибби Боситий. Тошкент. Ўзбекистон 2008

Хонназаров. Р. А. Халқ табобатини Давлат миқёсида ҳуқуқий тартибга

солиш. Автореферат. 2023

Маҳмуд Ҳасаний. Табобат Хазиналари. Тошкент 2003

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)