ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-72
Часть–1_ июня–2025
121
2181-
3187
РАСМИЙ ТИББИЁТМИ ЁКИ ХАЛҚ ТАБОБАТИ
КЛИНИК ФАНЛАР КАФЕДРАСИ АЛФРАГАНУС
УНИВЕРСИТЕТИ
Фан доктори, Доцент
Рузимуҳаммад ХОННАЗАРОВ
Аннатотсия:
Табиат инсонга муҳтож эмас, аммо инсон табиатга
муҳтождир. Табиат инсонга озиқ-овқат етказиш учун инъом этилган. Гарчи буюк
бобокалонимизнинг барча қўлёзмалари ҳозиргача тўлиқ етиб келмаган бўлса-да,
сақланиб қолган маълумотларнинг ўзидан ҳам бутун дунё тиббиётида кенг
фойдаланилади. Бу борада яна бир нарсани таъкидлаш жоизки, бугунги кунда
ҳам Абу Али ибн Сино ворислари сифатида баҳолиқудрат доривор гиёҳларни
ўрганиш
устида
иш
олиб
бораётган
мутахассисларимиз
ва
қизиқувчиларимизнинг борлиги қувонарли ҳол.
Калит сўзлар:
кимёвий препаратлардан муҳофаза қилиш, жисмоний машқ,
профилактика, Тиб қонунлари, акупунтура,
Тиббиёт илми ниҳоятда ривожланган бўлсада, халқ табобатига қизиқиш
кучаяётгани ҳам рост. Кўпчилик организмини кимёвий препаратлардан
муҳофаза қилиш мақсадида халқ табобатига мурожаат қилмокда.
Африкада дорихонани ёки врачни қидириб топиш табибни топишга
нисбатан анча қийинрокдир. Хитойда эса амалда тиббиёт ва халк табобати
ўртасида фарқни топиш мумкин эмас. Ҳap иккала йуналиш ягона соғлиқни
сақлаш тизимида уйгунлашган ҳолда олиб борилади.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти халк табобатини ўсимликлар,
ҳайвон маҳсулотлари ва минераллардан фойдаланган ҳолда касалликларни
даволаш усуллари мажмуидир деб ҳисоблайди. Шунингдек, турли хил
касалликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш учун жисмоний
машқ ва махcyc усулларни қуллашдан иборат фаолият деб тушунтиради. Халқ
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-72
Часть–1_ июня–2025
122
2181-
3187
табобати инсоннинг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилиши лозим деб
ҳисоблайди
ЖССТ
маълумотларига кўpa, халқ табобати ривожланаётган
давлатларда жуда оммалашган, биринчи дунё мамлакатларида эса етакчи
мавқега эришмоқда. Эътибор беринг, Хитойда барча дори воситаларининг 50
фоиз ўсимликлардан қадимий усулда тайёрланади. Статистик маълумотларга
кўpa, Европа ва Американинг тахминан 50 фоиз аҳолиси касалликларни
даволашда халқ табобати усулларидан фойдаланади. Германияда эса аҳолининг
80 фоиз халқ табобатига мурожаат қилади. У ерда шифокорлар халқ табобати
бўйича курсларни ўтамокда.
Халқ табобатининг ютуғи беморни руҳан шифо топишга ишонтиришдир.
Бироқ шу билангина иш битмайди. Расмий тиббиётда, айтайлик, янги дори
воситаси йиллар давомида клиник синовдан ўтади, аммо халқ табобатида
касалликларни даволашда ҳар қандай ўсимликдан фойдаланиш учун янги
рецепт, aгap у илм-фан ёки тажрибада тасдиқланмаган бўлса, унинг фойдасини
шубҳа остига қуйиши мумкин. Мисол учун, озишда қўллаш учун хитой
эфедрасидан нотуғри тайёрланган дори воситаси туфайли АҚШда ўнлаб одам
вафот этган.
Халқ табобатида қўлланиладиган кўплаб дори воситалари клиник
синовлардан ўтмаган ва яқин келажакда синовдан ўтишига ҳам кузимиз етмайди.
Халқ табобатининг табиий шифобахш гиёҳлардан тайёрланган, шифобахш
озуқалар сирасига кирадиган даволаш воситаларининг сунъий-кимёвий дори
воситалари нуқтаи назаридан талқин қилиниши мутлақо нотуғри. Масалан, асал
халқ табобатида дори. Расмий тиббиётда эса дори воситаси эмас. Бу борада «Тиб
қонунлари» асосида ўзбек халқ табобати доришунослик илми нуқтаи назаридан
баҳоланадиган махсус меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиши лозим.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, халқ
табобатида қўлланиладиган баъзи бир услублар клиник синовдан
муваффақиятли ўтган ва салмоқли натижаларга эришган.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-72
Часть–1_ июня–2025
123
2181-
3187
Масалан, игна билан даволаш (акупунтура — Хитой халқ табобати
усули). Бугунги кунда Хитой халк табобатининг бу усули дунёда кенг
қўлланилмокда.
Ўзбекистонда Ибн Сино таълимотига асосланган халк табобати
усуллари ва табиий шифобахш гиёхлардан кенг фойдаланилади. Энг муҳими,
халқ табобати дори воситалари арзон ва ҳеч қандай акс таъсирга эга эмас.
Ривожланаётган мамлакатларда расмий тиббиёт имкониятларидан
фойдаланишга ва кундан-кунга нархи ортиб бораётган дори воситаларини сотиб
олишга ҳамманинг иқтисодий имконияти етарли эмас. Шунинг учун ҳам бугунги
кунда беморларнинг Кўпчилиги, биринчидан, арзон, иккинчидан, табиий ва энг
муҳими, самарали бўлган халқ табобатига мурожаат қилмокда. Хитой,
Филиппин, Вьетнам каби мамлакатларда халқ табобати соғлиқни сақлаш
тизимининг бир қисми хисобланади. Ўзбекистонда ҳам бу соҳада айнан шундай
ёндашув булса, ижобий самара бериши шубҳасиз.
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1-5 жилдлар. Тошкент – 2023
2. Боситхон Шоший. Тибби Боситий. Тошкент. Ўзбекистон 2008
3. Хонназаров. Р. А. Халқ табобатини Давлат миқёсида ҳуқуқий тартибга
солиш. Автореферат. 2023
4. Маҳмуд Ҳасаний. Табобат Хазиналари. Тошкент 2003