ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
98
2181-
3187
ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИДАН
ҚИДИРУВДАГИ ШАХСЛАРНИ УШЛАШДА ФОЙДАЛАНИШ
Якубов Хушнудбек Шериббаевич
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси катта ўқитувчиси, доцент
Бектемиров Хондамир Абдухолиқ
ўғли
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси 3-босқич курсанти
Аннотация:
Ушбу мақолада тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан
жиноятларни фош этишда, қидирувдаги шахсларни қўлга олишда фойдаланиш
усуллари, хусусан ахборот-технологиялари ҳамда техника соҳасидан тезкор
фойдаланиш ва унинг ижобий томонлари илмий асосларга таянган ҳолатда очиб
берилади. бўйича олиб борилаётган замонавий чора-тадбирлар ҳақида
атрофлича фикр юритилади.
Калит сўзлар:
жиноят ва жазо, қонун, тезкор қидирув, қидирувдаги шахс,
жиноятчи, ҳуқуқ, хавфсизлик, объектив ва субъектив мезонлар.
Жиноят қонунчилиги шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини жиноий
тажовузлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ суриштирувчи, терговчи ва прокурор
жиноят ҳодисасини аниқлаш, жиноят содир этишда айбдор шахс ёки шахсларни
фош этиш бўйича қонунчиликда назарда тутилган барча чораларни кўришади.
Жиноят-процессуал қонунчиликка мувофиқ дастлабки тергов органлари
айбланувчининг турган жойини аниқлашга қаратилган барча зарур чораларни
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
99
2181-
3187
кўришга
мажбурдирлар
1
.
Ўз
навбатида
ҳуқуқшунос
олим
А.П. Гуляев, турган жойи ноъмалум бўлган айбланувчини қидириш
терговчининг муҳим қидирув функцияларидан бирилигини таъкидлаган. Ички
ишлар
органлари
фаолиятининг
устувор
йўналишларидан
бири
бу суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий
жазодан бўйин товлаётган шахсларни қидиришни амалга ошириш ҳисобланади.
Бундан ташқари, айрим тоифадаги шахсларни қидириш жиноятчиликка қарши
курашнинг мустақил йўналиши сифатида қаралади. Бугунги кунда суриштирув,
тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин
товлаётган шахсларга нисбатан одил судловни амалга ошириш ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларига сезиларли даражада қийинчилик туғдирмоқда
2
.
Жумладан, 2024 йилнинг ўзида 11 мингдан ортиқ шахсга нисбатан қидирув
эълон қилинган бўлиб уларнинг 37 фоизи тезкор тадбирлар натижасида
ушланган. Бироқ қолган 63 фоиз шахслар ҳали суриштирув, тергов органларидан
ва суддан яшириниб юрибди. Ушбу шахсларнинг аксарият қисми бошқа давлатга
(Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркия) чиқиб кетган. Қидирув ишининг
ҳуқуқий мазмуни амалдаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек қонуности
ҳужжатларида мавжуд бўлган нормалардан иборат. Ўзбекистон Респубилкаси
Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф
этилган принциплари ва нормалари ва Ўзбекистон Респубилкаси томонидан
имзоланган халқаро шартномалар унинг ҳуқуқий тизимининг ажралмас
қисмидир ва давлатда қўлланилиши керак. Бу шуни англатадики, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари ўз вазифаларини бажаришда ва қидирув ишлари
1
Sheribboevich, Y. K. (2024). Basics of a quick experiment conducting
operational search events. International Journal Of Law And Criminology, 4(07), 30-
37
2
Ашуров
,
О
. (2024).
Фирибгарлик
жиноятини
аниқлаш
ва
фош
этишнинг
назарий
тушунчалари
!.
Евразийский
журнал
права,
финансов
и прикладных наук
,
4
(1), 61-69
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
100
2181-
3187
доирасида тезкор-қидирув тадбирларини (тезкор-қидирув тадбирлар) ўтказишда
ушбу принциплар ва меъёрларга риоя қилишлари шарт
3
.
Дунёдаги глобаллашув ва интеграциялашув жараёнида, замонавий
инновацион ахборот-технологиялари ҳамда техника соҳасида ўта тез суръатда
эришилаётган ривожланиш ва такомиллаштиришлар давлатларнинг иқтисодий
хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция, хуфёна иқтисодиёт, солиқ тўлашдан
бўйин товлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби
жиноятларнинг янгича кўринишда ортиб бораётгани кўзга ташланмоқда
4
.
Бундай шароитда анъанавий жиноят-процессуал имкониятлардан фойдаланиш
яхши самара бермаслиги, чекланганлиги боис, тезкор воситалар ва усуллар
ёрдамида кейинчалик далил бўлиб хизмат қилувчи маълумотларни аниқлаш ва
қайд этиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятининг ўрни ва аҳамияти сезиларли
даражада ошиб бормоқда. Бундай таҳдидларнинг олдини олиш, уларга қарши
самарали
кураш
олиб
бориш
ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳар қайси давлат зарур
чораларни кўради. Бунда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан самарали
фойдаланиш ушбу турдаги жиноятларга қарши курашишининг энг таъсирчан ва
самарали чоралардан бири бўлиб келмоқда.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг асосий эътиборни
фуқароларнинг шахсий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилишни ўз олдига асосий
мақсад қилиб олди
5
. Шу сабабли мулкий жиноятларга қарши курашишда талон-
3
Ашуров, О., & Искандаров, Н. (2023). Жазони ижро этиш муассасалари
тезкор бўлинмалари ва худудий ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг
ҳамкорлигини ривожлантириш!. Евразийский журнал технологий и инноваций,
2(1 Part 2), 217-221
4
Ашуров, О., & Усмонов, А. (2024). Кибержиноятлар, уларнинг жамият
орасида кенг тарқалган турлари ва уларга қарши курашишнинг ўзига хос
жиҳатлари.
Академические исследования в современной науке
,
3
(17), 89-93
5
Ashurov, O. (2024). Voyaga yetmaganlar orasida giyohvandlikka qarshi
kurashishning dolzarb ahamiyati.
Академические исследования в современной
науке
,
3
(18), 27-32
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
101
2181-
3187
тарож қилиш жиноятларини объектив томонини ўрганиб бориш алоҳида муҳим
аҳамият касб этади. Зеро, жиноят таркибининг айнан ушбу томонига қараб,
талон-торож жиноятлари ўзаро фарқланади. Объектив томон жиноят
таркибининг бир элементи ҳисобланиб, у жиноят қонунида кўзда тутилган
ижтимоий хавфли жиноятларнинг ташқи томонини таърифлайдиган
хусусиятлардан ташкил топган бўлиб, у муайян тарзда, маълум бўлган
шароитларда, жойда ва вақтда амалга оширилади. Бунда жиноят қонуни
томонидан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказилади
ёки уларга зарар етказилиши учун реал хавф туғдирилади. Жиноий ва жиноий
жазоланадиган
этиб
шундай
ҳаракат
тан
олинадики,
агарда
у иродали характерга эга бўлса
6
.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган
"Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонуни жиноятчиликка қарши
курашишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда тезкор-қидирув фаолиятининг
вазифа ва мақсадлари белгиланиб, тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий
асослари кўрсатилган. Қонуннинг муҳим ва устувор вазифаларидан бири
жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш
ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга
дахлдор шахсларни аниқлаш ва топишдир. Тезкор-қидирув фаолияти
натижалари деганда мазкур фаолият субъектлари томонидан, жиноят
аломатлари ва уларни содир этган шахслар, шунингдек давлат хавфсизлигига
таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида
қонунда
белгиланган
тартибда
олинган
маълумотлар
тушунилади.
Тезкор-қидирув фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан жиноят процессини
таъминлаш билан боғлиқ бўлиб, тезкор-қидирув фаолияти жиноят процессидан
6
Ашуров, О. (2024). Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари
томонидан фирибгарлик жиноятига қарши курашишда тезкор
-
қидирув
тавсифининг илмий таҳлилини аҳамияти.
Журнал академических исследований
нового Узбекистана
,
1
(5), 184-191
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
102
2181-
3187
алоҳида кўриладиган тақдирда, ўзининг амалий аҳамиятини йўқотади
7
. Тезкор-
қидирув қонунчилигида тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан тезкор-
қидирув жараёнида ҳам, жиноят процессида ҳам фойдаланишнинг асосий
йўналишлари ҳамда жиноят-процессуал жиҳатлари белгиланган. Натижалардан
фойдаланишнинг тезкор-қидирув йўналишларига келсак, улар тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисидаги қонуннинг бир қатор нормаларида кўрсатилган ва
тартибга солинган.
Тезкор-қидирув фаолияти натижалари “Тезкор-қидирув фаолияти
тўғрисида»ги қонунга мувофиқ равишда олинган, тайёргарлик кўрилаётган,
содир этилаётган ёки содир этилган жиноят белгилари, жиноятни тайёрлаётган,
содир этаётган ёки содир этган ҳамда суриштирув, тергов органлари ёки суддан
яшириниб юрган шахслар ҳақида маълумотлардир. Тезкор-қидирув
фаолиятининг натижалари жиноят процессида фойдаланиш учун тақдим этилган
ва ишлатилганида гап ахборотнинг ҳужжатлаштирилган манбалари ҳақида эмас,
балки кўпроқ уларнинг манбалари ва (ёки) процессуал тарзда тасдиқланиши
мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида боради. Тезкор-қидирув ҳужжатлари ахборотни
қайд
этиш
воситаси
бўлиб,
далилларни
тўплаш
ва текширишни осонлаштиришга, ижтимоий хавфли қилмиш белгилари ва уни
тайёрлаётган, содир этаёттан ёки содир этган шахслар ҳақидаги маълумотларни
қайд этишга хизмат қилади
8
. Тезкор-қидирув фаолияти натижалари, ўзига
хослиги боис, ҳар доим ҳам процессуал аҳамиятга эга бўлмаслиги ва жиноят
процессида расман қўлланилмаслиги мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Биз таълим ва тарбия
7
Якубов, Х., & Рахмонжонов, Х. (2022). Угроза религиозного экстремизма и
терроризма. Общество и инновации, 3(2/S), 246
-251
8
Якубов, Х. Ш. (2023). Тезкор
-
қидирув психологиясининг аҳамияти.
образование наука и инновационные идеи в мире, 25(2), 38
-44
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
103
2181-
3187
тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида
такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”
деганларида фарзандларимизни болалигидан покни нопокдан, ҳалолни ҳаромдан
фарқлашга ўргатишни назарда тутади ва ёш авлод тарбияси ҳақида гапирганда,
Абдурауф Фитрат бобомизнинг қуйидаги фикрларига ҳар биримиз, айниқса,
энди ҳаётга кириб келаётган ўғил-қизларимиз амал қилишлари лозимлигини
таъкидлайди: “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши,
бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка
тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул,
асир
бўлиши
уларнинг
ўз
ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ” деб таъкидладилар.
Кўпинча улар расмий Тезкор-қидирув фаолияти амалга оширилиши ва
натижаси сифатида такдим этилиши мумкин бўлган ахборот сифатидагина
намоён бўлади. Бу конспирация принципига, асосан Тезкор-қидирув фаолияти
нинг ноошкора асосларига риоя этиш зарурати билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тезкор-қидирув фаолиятининг натижалари ҳам ЖПКда қайд этилган далиллар
рўйхатига киритилган. Бунда тезкор-қидирув фаолияти учун асосий мақсад
исботлаш эмас, балки жиноятларни аниқлаш ва очиш учун ахборот тўплаш
ҳисобланади. Далиллар жиноятларни очиш ҳамда тергов қилишда энг асосий
аҳамият касб этади
9
. Далиллар орқали исботлаш ҳар қандай жиноят ишининг
ўзагидир. Кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, тезкор қидирув фаолияти
натижалари жиноят ишлари доирасида далил сифатида ишлатилиши мақсадга
мувофиқ эмас деган тушунча мавжуд. Чунки, улар жиноят процессуал кодекси
талаблари асосида процессуал расмийлаштирилмайди ҳамда далил сифатида
фойдаланиш учун қўйилган талабларга жавоб бермайди деган асос келтиришади.
9
Ашуров, О., & Тўйчиев, У. (2024). Ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашишни такомиллаштиришнинг истиқболлари.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(4), 143-152
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
104
2181-
3187
Ўз навбатида савол туғилади: Фақатгина жиноят кодекси талаблари асосида
процессуал тартибда расмийлаштирилганган далиллар орқали солиққа оид
жиноятларга қарши курашиш, жиноятларни очиш ҳамда тергов қилиш
мумкинми? Жиноятчиликка қарши курашишда процессуал тартибда
расмийлаштирилганган далиллар ҳамда тўғри расмийлаштирилган тезкор-
қидирув фаолияти натижаларидан самарали фойдаланиш орқали солиққа оид
жиноятларга
қарши
курашиш
мумкин
деб
ўйлаймиз.
Бу
эса,
ўз навбатида солиққа оид жиноятларга қарши курашишда тезкорқидирув
фаолияти натижаларидан фойдаланишни ҳуқуқий жиҳатдан пухта ўрганиш,
илмий тадқиқ этишни тақазо этади
10
.
Мамлакатимиз ва хорижда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан
фойдаланишнинг у ёки бу жиҳатларига бағишланган кўплаб илмий ишлар олиб
борилган.
Олимлардан
В.Каримов,
Е.Доля,
А.Хлус,
О.Танкевич,
А.Стремоуховлар тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан жиноят ишда
фойдаланиш, тезкорқидирув фаолияти натижалари асосида далиларни аниқлаш
каби масалаларда илмий изланишлар олиб боришган.
Х У Л О С А
Бугунги кунда жиноятлар кун сайин ёшлар ва вояга етмаганлар орасида
кескин кўпайиб бормоқда. Бундай жиноятларни олдини олиш учун нафақат
ҳуқуқ тартибот идоралари ҳодимлари томонидан балки бутун жамият
биргаликда курашса жиноятни олдини олишимиз мумкун айниқса, ижтимоий
институтлар (боғча, мактаб, олий таълим, ташкилотлар, ва ҳ.к.,) оила
ва ота- оналар бунга маъсулдирлар. Шуни алоҳида такидлаш керакки, вояга
етмаганлар ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш,
ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаган шахсларни жазолашдан афзалдир, яъни
10
Якубов, Х. Ш. (2023). психологические особенности оперативно
-
розыскного мероприятия «Опрос».
образование наука и инновационные идеи
в мире
,
25
(2), 45-48
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
105
2181-
3187
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши натижасида фуқаролар, давлат ва жамият
ҳам иқтисодий, ҳам маънавий зарар кўради.
Мамлакатимиз ва хорижда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан
фойдаланишнинг у ёки бу жиҳатларига бағишланган кўплаб илмий ишлар олиб
борилган.
Олимлардан
В.Каримов,
Е.Доля,
А.Хлус,
О.Танкевич,
А.Стремоуховлар тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан жиноят ишда
фойдаланиш, тезкор-қидирув фаолияти натижалари асосида далиларни аниқлаш
каби масалаларда илмий изланишлар олиб боришган.
Шундай
экан
ҳар
қандай
жиноятчиликни
олдини
олишда
ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишда, аввало, ҳар бир инсон ўз фаолиятини
ислоҳ қилиши керак. Ислоҳотлар аввало инсон онгини ўзгартиришдир.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш биринчи навбатда оиладаги
муҳит ва таълим-тарбиядан бошланади. Нима ҳалолу, нима ҳаром эканлигини
фарзандларимизга бобо ва момолар, ота-она ва устозлар ўгити билан
сингдирилиши хечкимга сир эмас.
Ф О Й Д А Л А Н И Л Г А Н А Д А Б И Ё Т Л А Р :
1.
Sheribboevich, Y. K. (2024). Basics of a quick experiment conducting
operational search events. International Journal Of Law And Criminology, 4(07), 30-
37.
2. Ашуров, О. (2024). Фирибгарлик жиноятини аниқлаш ва фош этишнинг
назарий
тушунчалари!.
Евразийский
журнал
права,
финансов
и прикладных наук
,
4
(1), 61-69.
3. Ашуров, О., & Искандаров, Н. (2023). Жазони ижро этиш муассасалари
тезкор бўлинмалари ва худудий ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг
ҳамкорлигини ривожлантириш!. Евразийский журнал технологий и инноваций,
2(1 Part 2), 217-221.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
106
2181-
3187
4. Ашуров, О., & Усмонов, А. (2024). Кибержиноятлар, уларнинг жамият
орасида кенг тарқалган турлари ва уларга қарши курашишнинг ўзига хос
жиҳатлари.
Академические исследования в современной науке
,
3
(17), 89-93.
5. Ashurov, O. (2024). Voyaga yetmaganlar orasida giyohvandlikka qarshi
kurashishning dolzarb ahamiyati.
Академические исследования в современной
науке
,
3
(18), 27-32.
6. Ашуров, О. (2024). Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари
томонидан фирибгарлик жиноятига қарши курашишда тезкор-қидирув
тавсифининг илмий таҳлилини аҳамияти.
Журнал академических исследований
нового Узбекистана
,
1
(5), 184-191.
7.
Якубов, Х., & Рахмонжонов, Х. (2022). Угроза религиозного
экстремизма и терроризма. Общество и инновации, 3(2/S), 246-251.
8.
Якубов, Х. Ш. (2023). Тезкор-қидирув психологиясининг аҳамияти.
образование наука и инновационные идеи в мире, 25(2), 38-44.
9. Ашуров, О., & Тўйчиев, У. (2024). Ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши
курашишни такомиллаштиришнинг истиқболлари.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(4), 143-152.
10. Якубов, Х. Ш. (2023). психологические особенности оперативно-
розыскного мероприятия «Опрос».
образование наука и инновационные идеи
в мире
,
25
(2), 45-48.