ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–3_ июня–2025
367
2181-
3187
ТАСАВВУФ ВАКИЛЛАРИ ҚАРАШЛАРИДА ИНСОНПАРВАРЛИК
ҒОЯЛАРИНИНГ ТАЛҚИНИ
.
Ш.Тангирбердиев
Гулистон давлат университети,
“Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси
+998972755828
sherzodgapparovich654@gmail.com
Ш.Ортиқбоев
Гулистон давлат университети талабаси
Инсонпарварлик инсоннинг энг ижобий фазилатларидан. Сен инсонпарвар
бўлсанг сенга ҳам инсонпарварлик қилишади. Халқимизда “Қарс икки қўлдан
чиқади”, деган фикрнинг мулоқотда бўлиши бежиз змас. Инсонпарварлик бу
бошқа биров учун ғамхўрлик кўрсатиш, керак бўлса жонини ҳам фидо қилиш
демакдир.
1
Юксак инсонпарварлик ғоялари, комил инсон таълимоти тасаввуфда ҳар
томонлама ўз ифодасини топган. Тасаввуф илмининг асосий ахлоқий қоидалари
ва ижтимоий ғоялари Ахмад Яссавийнинг «Фақрнома», Фаридиддин Атторнинг
«Тазкиратул-авлиё», «Мантиқут-тайр», Азизиддин Низомий Ганжавийнинг
«Маҳзанул-асрор», Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий», «Фиҳи
мофиҳи», Жомийнинг «Нафахотул-унс», Навоийнинг «Насойимул-муҳаббат»,
«Лисонут тайр», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувват- номаи султоний», Али
Сафийнинг «Рашаҳот айн- ал ҳаёт» ва бошқа алломалар асарларида илмий-
фапсафий жиҳатдан яхши ёритилган
2
.
1
Давронов 3. Баркамолликка даъват мактублар. -Т.: Тамаддун, 2017. 151-152 бетлар.
2
Комил инсон ҳақида тўрт рисола: Фаридиддин Аттор, Султон Ватад, Азизиддин Насафий, Ҳусайн Воиз
Кошифий ижодидан намуналар /Форс-тожик тилидан Н.Комилов тарж,- -Т., «Маънавият», 1997, 280 б.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–3_ июня–2025
368
2181-
3187
Аҳмад Яссавий ҳикматларида комил инсон идеали бунинг тескариси
бўлган тубан одамларнинг қилмишларини фош этиш орқали илгари сурилади:
Аҳли дунё халқимизда саховат йўқ,
Подшоларда, вазирларда адолат йўқ,
Дарвешларнинг дуосида ижобат йўқ,
Турлук бало халқ устига ёғди, дўстлар.
Бу ерда ўрта аср мутафаккири жамиятдаги ҳукмрон табақаларнинг ахди
дунё, яъни, мол-дунё эгалари, бойларда саховат йўқлигини қораламоқда.
Саҳоватли бойлар эса, Имом Ғаззолий айтганидек, Ҳақ таоло дўстлари -
дарвешлар ва фақирларга ёрдам қўлини чўзгани учун уларга охиратда жаннат
эшиклари очилур.
Аммо,
подшоҳлар,
вазирлар,
бойларнинг
адолатсизлиги,
саховатсизлигидан ташқари уларга лаганбардорлик қилувчи, пора берувчи баъзи
одамларнинг нодонлиги ҳам жамиятни таназзулга учратади. Шу маънода Аҳмад
Яссавий нодонлардан безорлигини бундай ифодалайди:
Аё, дўстлар, нодон бирла улфат бўлиб,
Бағрим куйиб, жондан тўйиб, ўлдим мано,
Тўғри айтсам, эгри йўлга бўйин тўлғар,
Қонлар ютиб, ғам заҳрига тўйдим мано,
Ёки Паҳлавон Маҳмуд назарида, нодонлар учун
Ҳайфки, баҳода ўтину, уд бир.
Ҳам мартабада Ҳалилу Намруд бир,
Давлатдан маст бўлган анқов наздида,
Эшак овозию, куйи Довуд бир.
Бундай нодонларни инкор этиш ҳам маънавий уйғонишнинг ифодасидир.
Жалолиддин
Румийнинг
«Маснавийи
маънавий»
достонидаги
ҳикоятлардан бирида узоқ вақт юриб, сувга ташна бўлган дарвеш тиниқ суви
шарқираб оқаётган дарё ёқасига келиб қолади, Аммо, у турган жой баланд
тошлар устида, дарё суви эса жуда пастликда эканидан дарвеш сувга
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–3_ июня–2025
369
2181-
3187
етишолмайди, ўйланиб туриб у оёғи остидаги ҳарсанг тошларни бирин-кетин
олиб, пастга ташлай бошлайди. Шунда қирғоқ тобора пасайиб, сув тобора
яқинлашаверади ва ниҳоят дарвеш сувга етишиб, ташналигини қондиради. Бу
мажозий ҳикояда мутафаккир инсон маънавиятнинг зилол сувига етишиш учун
ўзининг баландлиги - такаббурлигидан, феълидаги тош бўлиб ётган бошқа
кўпгина иллатлардан қутилганида ҳақиқатнинг тиниқ сувига етиш
мумкинлигини уқдиради.
Аслида тасаввуф таълимотининг илдизлари Исо пайғамбар насиҳатлари -
масиҳийлик таълимотига, Қуръони Каримга ва пайғамбар Муҳаммад
(соллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифларига бориб тақалади. XI асрда
Мовароуннаҳрда яшаган мутафаккир Сайфуз-Зафар Навбаҳорий «Дуррул-
мажолис» асарида тасаввуфда комил инсонликнинг талабларидан бири кибру
ҳаводан, бойларча ва подшоҳларча ҳаётнинг зебу зийнатларидан кечиб,
камтарона, фақирона яшаш эканлигини Исо пайғамбар ҳаётига алоқадор ҳикояда
яхши очиб беради.
Ўрта аср мутафаккири Навбаҳорийнинг Қуръони Каримни ва ислом
фалсафасини, калом ва тафсир илмини яхши билиши табиийдир. Аммо у
Тавротни ҳам яхши ўрганган, зеро, бу ўрта асрлардаги ислом Уйғониш зиёлиси
учун хос хусусият эди. Навбаҳорий ҳазрати Исони ислом ақидасига кўра, энг
жафокаш пайғамбарлардан бири эканини тасвирлар экан, христианлар уни
Худонинг ўғли, деб ҳисоблашини қоралайди. Ислом зиёлиси сифатида у ҳазрати
Исони ислом пайғамбари сифатида фақирона, камтарона ҳаётини меҳр билан
тасвирлайди. Аслида христианлар ҳам уни ўта камтаринлиги ва халқ гуноҳлари
учун ўзи жафо чеккани учун севадилар. Бу жиҳатдан масиҳийлар билан
мусулмонларнинг қарашлари ўхшашдир. Навбаҳорий асарида Исо пайғамбар
шаҳарлик такаббур ва худбин одамларнинг фисқу фасодларидан безиб, чўлларда
ёлғиз юргани, бир ҳафта тинимсиз ёмғир ёғиб турганида, қуённинг инида ҳам
жон сақлагани тасвирланади. Шу аҳволда ҳам у бечора, ожизлар ҳақида
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–3_ июня–2025
370
2181-
3187
қайғуради, уларни ҳимоя қилади. Шу маънода Ғарбда христиан фалсафасида
ҳам, Шарқда ислом фалсафасида ҳам инсонпарварликнинг устуворлигини
эътироф қилиш, бечора, ожизларга, оддий фуқароларга нисбатан жабр-зулмнинг
ҳар қандай кўринишларининг қораланиши Уйғониш даврига хос умумий
хусусиятлардан биридир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Давронов 3. Баркамолликка даъват мактублар. -Т.: Тамаддун, 2017. 151-152
бетлар.
2.
Комил инсон ҳақида тўрт рисола: Фаридиддин Аттор, Султон Ватад,
Азизиддин Насафий, Ҳусайн Воиз Кошифий ижодидан намуналар /Форс-тожик
тилидан Н.Комилов тарж,- -Т., «Маънавият», 1997, 280 б.Деққонов Б. Хожагон-
нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий тахдили.
Ф.ф.б.ф.д., (PhD) дис. -Бухоро: 2022. 31-32-бетлар.
3.
Қиёмиддин Назаров. Жаҳон фалсафаси қомуси. Иккинчи жилд //
Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. - Т.: Маънавият. 2019. - Б. 324-326.
4.
Российская социологическая энциклопедия. - М.: Наука, 1998. - 278 с.
5.
Марк Нотурно. Толерангность, свобода и истина: фаллибализм и открытие
“закрытых обшеств” // Ижтимоий фикр. -Т., 1998. - № 22.
6.
Г.Н.Наврўзова Накшбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон
тарбияси.Т.: “Фан”, 2005. Т,: -Б. 63
7.
Гафуров, Б. А., & Холназарова, Д. М. (2016). Отражение социальной и
религиозной политики Бабура в его завещании.
Наука и образование сегодня
, (4
(5)), 59-60.
8.
Xolnazarova,
D. M. (2024). OLIY TA’LIM TASHKILOTLARI
TALABALARINING
HUQUQIY
MADANIYATINI
RIVOJLANTIRISHNI
TAKOMILLASHTIRISH.
Elita. uz-Elektron Ilmiy Jurnal
,
2
(1), 264-266.
9.
Xolnazarova, D. M. (2022). METHODS OF DEVELOPING LEGAL
CULTURE IN STUDENTS.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–3_ июня–2025
371
2181-
3187
10.
Xolnazarova, D., & Tangirberdiyev, S. (2021). TALABALAR HUQUQIY
MADANIYATINI RIVOJLANTIRISHDA HUQUQIY TA'LIM-TARBIYANING
ROLI.
Academic research in educational sciences
,
2
(3), 1313-1317.
11.
Mamatmuratovna, X. D., & Qizi, U. I. S. (2024). YANGI O ‘ZBEKISTONDA
AHOLI IJTIMOIY HIMOYASINING USTUVOR YO ‘NALISHLARI.
Central Asian
Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies
,
1
(4), 45-47.
12.
Мавлянов, У. Н., & Тангирбердиев, Ш. (2025). АЛИ САФИЙ ҲАЁТИ ВА
МЕРОСИ ҲАҚИДА.
Решение социальных проблем в управлении и экономике
,
4
(4), 78-84.
13.
Tangirberdiyev, S. T. (2023). AN IMPORTANT SOURCE FOR THE STUDY
OF SUFISM AND ITS TRADITIONS.
Journal of Social Sciences and Humanities
Research Fundamentals
,
3
(07), 37-40.
14.
Xolnazarova, D. M., & Tangirberdiyev, S. H. (2024). YOSHLARDA
HUQUQIY
MADANIYATNI
RIVOJLANTIRISHNING
AMALIYOTDAGI
HOLATI.
TADQIQOTLAR. UZ
,
37
(1), 120-123.
15.
Холназарова, М. Х. (2015). Формирование творческих способностей
личности в процессе социализации.
Austrian Journal of Humanities and Social
Sciences
,
1
(3-4), 109-111.
16.
Xolnazarova, M. (2022). Factors and socio-psychological causes of behavior
deviation in minors.
NeuroQuantology
,
20
(20), 1781.
17.
Nishonova, Z. T., Kamilova, N. G., Abdullayeva, D. U., & Xolinazarova, M. X.
(2017). Rivojlanish psixologiyasi. Pedagogik psixologiya.
Toshkent-2018
.