Авторы

  • Ахмедов Шавквт Асадиллоевич

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.124524

Ключевые слова:

Интегратив психолингвистик тренинг (ИПТ) нутқ психолингвистика Тренинг когнитив диққат қабул қилиш тасаввур қилиш Нутқ ҳар доим инсоннинг фаолиятига киритилган. А.Н. Леонтьевнинг

Аннотация

Интегратив психолингвистик тренинг хусусияти шундаки, унда ўқувчилар фақат ишлаётган тилда мулоқотга киришиб, аммо улар билан ишлаш жараёнининг психологиясига асосланган тарзда ҳам ўрганишади. Бу эса 
болага тилни ўзлаштириш имконини яратади. Бола тилни ўзлаштирар екан ўз навбатида нутқ хам ривожланиб боради. Янги тилни ўрганиш, натижада, аниқ бир ёдлаш усули бўлмасдан, балки динамик, эмоционал ва когнитив жараёнлар 
орқали амалга оширилиши керак. ИПТ Интегратив психолингвистик тренингда ишлаш инсоннинг психикасига ва ўзлаштириш жараёнига тўлиқ 
интеграцияланади. 


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–2_ июня–2025

375

2181-

3187

3 ХОРИЖИЙ ТИЛНИ ЎРГАТИШДА

ИНТЕГРАТИВ

ПСИХОЛИНГВИСТИК ТРЕНИНГ

Тошкент амалий фанлар

унверстите ассистант

ўқтувчиси

Ахмедов Шавквт Асадиллоевич

shavkatakhmedov3838@gmail.com

Аннотация:

Интегратив психолингвистик тренинг

хусусияти шундаки,

унда ўқувчилар фақат ишлаётган тилда мулоқотга киришиб, аммо улар билан

ишлаш жараёнининг психологиясига асосланган тарзда ҳам ўрганишади. Бу эса

болага тилни ўзлаштириш имконини яратади. Бола тилни ўзлаштирар екан ўз

навбатида нутқ хам ривожланиб боради. Янги тилни ўрганиш, натижада, аниқ

бир ёдлаш усули бўлмасдан, балки динамик, эмоционал ва когнитив жараёнлар

орқали амалга оширилиши керак. ИПТ

Интегратив психолингвистик

тренинг

да ишлаш инсоннинг психикасига ва ўзлаштириш жараёнига тўлиқ

интеграцияланади.

Калит сўзлар:

Интегратив психолингвистик тренинг (ИПТ),

нутқ,

психолингвистика, Тренинг, когнитив диққат, қабул қилиш, тасаввур қилиш,

Нутқ ҳар доим инсоннинг фаолиятига киритилган. А.Н. Леонтьевнинг

фикрича, фаолият – бу эҳтиёжлар томонидан қўзғатилган ҳаракат шакли. Бу –

мақсад ва объектга эга бўлган, мотивлар билан бошланадиган ҳаракатлар

йиғиндисидир. Л.С. Выготский нутқ фаолиятини қуйидаги босқичларга бўлиб

тушунтирган: ориентировка, режа тузиш, уни амалга ошириш ва назорат қилиш.

Тил ўрганиш жараёнида психоэмоционал ҳолат ва унга таъсир этувчи омиллар

ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу усулларнинг афзаллиги шундаки, улар тилини

ўрганиш билан бир қаторда, ўқувчининг жамиятда фаолият юритиш

қобилиятларини ҳам ривожлантиради. Бу, ўз навбатида, оилавий ва ишдаги

муносабатлар,

шунингдек,

ижтимоий

муҳитдаги

таъсирчанлик

ва

самарадорликни оширади. Инсоннинг ҳаётидаги ҳар бир лаҳзада, яъни ишда,


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–2_ июня–2025

376

2181-

3187

ижтимоий ҳолатларда ва шахсий ҳаётда муваффақиятга эришиш учун муҳим.

Психолингвистик тренингда нафақат тилни ўзлаштириш, балки инсоннинг

эмоциялари, ақлий ва психофизиологик жараёнларини тушуниш ҳам муҳим

аҳамиятга эга. Шунингдек, ишлатишда психологиянинг муҳим ўрни бор. Чунки

тилнинг ўрганилиши ва ижтимоий муҳитда қўлланилиши ўртасидаги алоқа

орқали нафақат тил, балки психика ва жисмоний ҳолатнинг ривожланишига

ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида, ижтимоий ва психологик даражада самарали

фаолиятга олиб келади. Психолингвистик усуллар фаолиятга қаратилган бўлиб,

улар инсоннинг шахсий ривожланишини, ўзини тўлақонли ҳис қилишини ва

ижтимоий муҳитда ўзининг ўрнини топишини таъминлайди. Бу тренинглар

нафақат тилни ўзлаштириш, балки ижтимоий ва эмоционал қобилиятларни

мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради.

Психолингвистик тренинг ўқувчига янги билимларни шунчаки ёдлаш эмас,

балки уларни кундалик ҳаётда ишлатишга, шу билан бирга инсоннинг ҳис-

туйғуларини тушунишга ва уларни бошқаришга йўналтирилади. Бу жараёнларда

инсоннинг нутқ ва рухий фаолияти ўртасидаги ўзаро таъсирни тушуниш, энг

асосий мақсадлардан биридир. Интегратив психолингвистик тренинг усуллари

инсоннинг нутқ фаолиятига юқори даражада таъсир кўрсатишга қаратилган.

Бундан ташқари, бу усуллар фақат тилни эгаллашни эмас, балки ишлаш ва

ижтимоий ва эмоционал алоқаларни мустаҳкамлашни таъминлайди. Тренинг

жараёнида уларга муваффақиятли мулоқот қилиш, оғзаки ва ёзма тилдаги

фикрларни аниқ ва самарали ифодалаш қобилиятлари оширилади.

психолингвистик тренинг ўқувчига бошқа одамлар билан самарали мулоқот

қилиш, уларнинг эҳтиёжлари ва талабларига жавоб бериш қобилиятларини ҳам

ривожлантиради. Бу ишлашда муваффақиятга эришиш ва ижтимоий муҳитда

фаол ишлаш имкониятини яратади. Ушбу усулларнинг жуда муҳим жиҳати

шундаки, улар нафақат тилни ўргатиш, балки ўқувчиларнинг руҳий ва

психоэмоционал ҳолатларини яхшилашга ҳам ёрдам беради. Бу, ўз навбатида,

уларнинг ҳаётини яхшилаш, ижтимоий ролларини аниқлаш ва фаолиятнинг ҳар


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–2_ июня–2025

377

2181-

3187

хил соҳаларида самарали бўлишини таъминлашга ёрдам беради. Шу билан

бирга, психолингвистик тренинглар, уларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида

фойдаланиш орқали, ўқувчиларнинг ижтимоий ва эмоционал ривожланишини

мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу усуллар орқали уларнинг фикрлаш

қобилиятлари, мулоқотни самарали амалга ошириш қобилиятлари ва ижтимоий

муносабатлар олиб бориш каби кўникмаларини ривожлантириш мумкин.

Психолингвистик тренинг инсоннинг психоэмоционал ҳолатини тушунишга ва

уни бошқаришга ёрдам беради, бу эса уларнинг тилни нафақат ёдлаш, балки уни

ҳаётда самарали қўллаш имконини яратади. Ўқувчилар психоэмоционал

ҳолатларини яхшилаш, аниқ ва самарали нутқ қилишга, бошқалар билан

мулоқотда эҳтиёткор ва таъсирчан бўлишга ёрдам беради.

Тренинглар орқали таълим олаётган одамлар ўзларининг фаолият

соҳаларида, яъни ижтимоий муҳитда ва кундалик ҳаётда тилни қанчалик

самарали ишлатишни ўрганадилар. Шу билан бирга, уларнинг ижтимоий ва

психологик қобилиятлари ҳар томонлама ривожланади. Тренинглар орқали

талаба ўз нутқини, фаолиятини ва ижтимоий муносабатларини самарали

бошқаришни ўрганади. Бу жараёнда психолингвистик усуллар, уларга аниқ ва

аниқ тўғри мулоқот қилиш ва ижтимоий мўътадил муносабатларни ўрнатишда

ёрдам беради. Шунингдек, уларнинг психоэмоционал ҳолатлари ва уларнинг

шошилинч

қарорларни

қабул

қилиш

қобилиятлари

ривожланади.

Тренингларнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, улар кўпинча ёшларнинг

психоэмоционал ривожланишини кузатиш ва уларга тегишли психолингвистик

ёрдам беришга қаратилган. Бу усуллар ёшлар билан ишлашда, уларга эмпатия ва

ижтимоий кўникмаларни шакллантиришда самарали бўлади

Психолингвистик тренинг натижасида талаба нафақат тилни ўзлаштириш,

балки ижтимоий муҳитда муносабатларни шакллантириш ва бошқалар билан

фаол мулоқотда бўлиш қобилиятларини ривожлантиради. Бу жараён тилни

ўзлаштиришнинг фақат академик жиҳатини эмас, балки кундалик ҳаётда ёки

ишда амалда қўллашни ҳам назарда тутади. Тренинглар орқали ўқувчилар


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–2_ июня–2025

378

2181-

3187

нафақат тилни ўзлаштириш, балки ижтимоий ва психоэмоционал жаҳатларда

ҳам муваффақиятга эришишга қаратилган кўникмаларни ривожлантирадилар.

Шунингдек, улар ўзини иш муҳитида ҳам, жамиятда ҳам эркин ва самарали

фаолият юритиш учун зарур бўлган кўникмаларни эгаллайдилар.

Психолингвистик

тренинглар

шунга

ўхшаш

турли

кўникмаларни

шакллантиришга ёрдам беради. Бу кўникмалар оилавий, иш ва ижтимоий

муносабатларда муваффақиятга эришиш, ўз фикрларини аниқ ва тўғри изҳор

қилиш каби жуда муҳим амалиётларга олиб келади.

Тилни ўргатишда психолингвистик ёндашувнинг яна бир муҳим жиҳати

шундаки, у билимларни янада самарали тарзда ўзлаштиришга ёрдам беради.

Бунинг асосида ёдлаш ва уни қайта тиклаш жараёнларига таянмасдан,

билимларни табиий ва жонли мулоқот воситасида ўзлаштириш ётади. Тил

ўргатиш жараёнида, шунингдек, ўқувчининг фикрлаш қобилиятини

ривожлантиришга эътибор қаратиш керак. Бу жараёнда у нафақат маълумотни

қабул қилади, балки уни қайта ишлайди ва янги мазмун қўшади. Бу жараён

мулоқот учун зарур бўлган энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Мулоқот жараёнида талабаларга берилган вазифалар орқали уларнинг

фикрлаш, муҳокама қилиш ва ечим топиш қобилиятлари ҳам ривожланади. Бу

жараёнда тил фақат восита сифатида эмас, балки шахснинг ижтимоий

фаолиятида муҳим восита сифатида намоён бўлади. Шунингдек, тренинг

давомида ўқувчилар ўзларининг ҳис-туйғуларини бошқариш ва таъсирчанлик

даражасини ошириш имкониятига эга бўладилар. Бу эса уларга нафақат тилда

муваффақиятли мулоқот қилиш, балки уларнинг ижтимоий муносабатларини

яхшилаш учун ҳам ёрдам беради. Ушбу ёндашув тилни ўқитишда янада

самарали воситаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш учун янги

йўлларни очиб беради. Психолингвистик ёндашувнинг асосий вазифаси фақат

тилни ўргатиш эмас, балки ўқувчиларнинг шахсий ривожланиши ва ижтимоий

фаолиятга тайёргарлигини оширишдир. Ушбу ёндашув ўқувчиларнинг когнитив


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–2_ июня–2025

379

2181-

3187

жараёнларини, эмоционал барқарорлигини ва ижтимоий мулоқотдаги

қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган.

Интегратив психолингвистик тренингда ўқувчиларга янги тилни фақатгина

сўзлар ёки грамматик қоидалар орқали ўзлаштириш эмас, балки уларнинг руҳий

ва эмоционал қобилиятларини фаоллаштириш орқали шакллантирилади. Бу

жараёнда, унга ёрдам берадиган ўқитиш усуллари орасида ўйинлар, мулоқотлар

ва ижтимоий фаолиятлар муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, ёшларга ўз ҳис-

туйғуларини бошқариш, бошқалар билан самарали мулоқот қилиш ва уларнинг

психоэмоционал ҳолатларини тушуниш қобилиятларини ривожлантириш,

уларнинг ёшлар ва катталар орасидаги муносабатларига ижобий таъсир

кўрсатади. Бу усулларинг таҳсил жараёнига қўшилиши, талабаларга нафақат

тилни, балки ижтимоий муносабатларда муваффақиятга эришиш учун керак

бўлган муҳим кўникмаларни ҳам беришга ёрдам беради.

Тил қобилиятини кенгайтириш ва чет тилда автоматик тарзда ишлайдиган

код тизимини шакллантириш, унинг инсон психикасида янги психик стимуллар

ва белгилар билан биргаликда яратилиши ва мустаҳкамланишига боғлиқ. Бу

тизимнинг бир боғини қўзғатиш, бутун механизмни ишга туширади.

Психолингвистик тажрибалар шуни кўрсатдики, ҳар бир сўз билан боғланган

сўзлар доираси мавжуд бўлиб, бу доира ассоциация майдони деб аталади.

Хотирада бир сўз пайдо бўлиши бутун сўз занжирини ёдга солиши мумкин.

Психолингвистик метод инсоннинг бош миясини ўқитиш жараёнида кўп

функцияли нутқий кодлар ва ассоциация майдонларини ишлаб чиқариш

тизимини шакллантиришга ёрдам беради. Анъанавий чет тилларини ўргатишда

маълум бир шартли алоқалар фақат тил тизимининг қоидаларини мақсадли ёдлаб

олиш ва мантиқий ҳаракатлар орқали шакллантирилади. Натижада, улар

инсоннинг бош миясида формал схемалар ва операцияларнинг аксини ўзида

сақлаб қолади, лекин чет тилидаги нутқни автоматик равишда қабул қилиш ёки

ишлаб чиқаришга ёрдам бермайди ва қуйидаги ҳолатни тушунтириш талаб

этилади. Маълумки, тилга ихтисослашган олий ўқув юртларининг талабалари ўз


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–2_ июня–2025

380

2181-

3187

қобилиятлари ва дарслар кўплиги туфайли чет тилини белгилар тизими сифатида

ўзлаштириб оладилар. Бироқ, ушбу тилдан амалий яни автоматик фойдаланиш

сунъий равишда ўрганилган қоидалар сабабли қийинлашади. Фақатгина тил

муҳитига "мослаштириш" усули орқали тилни амалий фаолиятга олиб келиш

мумкин. Айнан "мослаштириш" шароитида, яъни янги психологик шароитларда

нутқ механизмлари фаол бўлади. Демак, мантиқий алоқаларга асосланган чет

тили код тизими фақат тил кодларини бошқасига "ўтказиш" режимида ишлай

олади. У фақат мантиқий компонентлар фаоллашганида ҳаракатчан бўлади, бу

эса уни қисман чеклайди.

Инглиз тилини ёки бошқа тилни ўрганишда фақат теоретик билимларни

ёдлаш билан чекланиб қолмай, балки тилнинг ижтимоий ва психолингвистик

аспектларини ҳам ҳисобга олиш муҳимдир. Бу жараёнда мулоқот ва ижтимоий

ўрганиш учун эмоционал ва когнитив кўникмалар муҳим роль ўйнайди. Шу

билан бирга, бу усуллар инсоннинг ижтимоий ва психологиясига эътибор

қаратишга ёрдам беради. Нутқни амалда қўллашда одамнинг психологик ҳолати,

ҳис-туйғулар ва ижтимоий муҳит муҳимдир. Тренинглар ва психолингвистик

методлар орқали инсоннинг шу жиҳатлари янада ривожлантирилади, бу эса

мулоқот ва ижтимоий ҳаётда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган

кўникмаларни шакллантиради. Шундай қилиб, психолингвистик усуллар

ўқувчиларнинг эмпатия, ижтимоий ахборотни қабул қилиш, ишлатиш ва

тушуниш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган. Бу, ўз навбатида,

ўқувчининг кундалик ҳаётидаги муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий

муносабатларда

муваффақиятга

эришиш

ва

оилавий

ёки

ишдаги

муносабатларини яхшилашга ёрдам беради. Психолингвистик тренинг ёрдамида

ўқувчи ўзини англаш, ўз ҳис-туйғуларини бошқариш ва бошқалар билан мулоқот

қилиш қобилиятларини ривожлантиради.

Адабиётлар

Павлов И.П. Полное собрание трудов. М.-Л., 1949. Т. 3. С. 337.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–2_ июня–2025

381

2181-

3187

Шахнарович А.М. Грамматиканинг онтогенезига оид муаммо // Болаларнинг

нутқий ва психологиявий ривожланиши. М., 1998. С. 34,29.

Гумбольдт В. фон. Тилшунослик бўйича танланган ишлар. М., 1984. С. 29.

Рубинштейн С.Л. Умумий психология асослари. С.-Пб., 1999. С. 382, 552.

Бодуэн де Куртенэ И.А. Умумий тилшунослик бўйича танланган ишлар. М.,

1963. С. 46.

Выготский Л.С. Ўйлаш ва нутқ. М., 1999. С. 18-19.

Леонтьев А.Н. Психикани ривожлантириш муаммолари. М., 1972. С. 303.

Лозанов Г. Суггестопедия асослари. София, 1973.

Амалий психологик луғат / Тартибга солган С.Ю. Головин. Минск, 1998. С. 203.

Дьяченко М.И., Кандыбович Л.А. Психология. Луғат-энциклопедия. Минск,

1998. С. 100.

Библиографические ссылки

Павлов И.П. Полное собрание трудов. М.-Л., 1949. Т. 3. С. 337.Шахнарович А.М. Грамматиканинг онтогенезига оид муаммо // Болаларнинг

нутқий ва психологиявий ривожланиши. М., 1998. С. 34,29.

Гумбольдт В. фон. Тилшунослик бўйича танланган ишлар. М., 1984. С. 29.

Рубинштейн С.Л. Умумий психология асослари. С.-Пб., 1999. С. 382, 552.

Бодуэн де Куртенэ И.А. Умумий тилшунослик бўйича танланган ишлар. М.,

С. 46.

Выготский Л.С. Ўйлаш ва нутқ. М., 1999. С. 18-19.

Леонтьев А.Н. Психикани ривожлантириш муаммолари. М., 1972. С. 303.

Лозанов Г. Суггестопедия асослари. София, 1973.

Амалий психологик луғат / Тартибга солган С.Ю. Головин. Минск, 1998. С. 203.

Дьяченко М.И., Кандыбович Л.А. Психология. Луғат-энциклопедия. Минск,

С. 100.