Авторы

  • Назаров А.И.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.124563

Аннотация

 Ҳозирги шароитда бутун жаҳонда малакали педагог кадрларга бўлган талаблар ортиб бормоқда. Ёшларни  умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш лаёқатига эга бўлган, фаннинг фундаментал асосларини пухта эгаллаган, педагогика ва психология  фанларининг замонавий методлари билан чуқур қуролланган, касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлган ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши   ўзлаштириб олган ижодкор педагог кадрларни давр талабига айланди [4]. Олий таълим олдига таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясининг асосли механизмларини ишлаб чиқиш, уни амалиётга жорий этиш, ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш, масофавий таълим тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда ўзлаштириш, янги педагогик ҳамда ахборот технологиялари асосида модул тизимидан фойдаланган ҳолда талабаларнинг ўқишини жадаллаштириш каби долзарб вазифалар қўйилган  [2].


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

37

2181-3187

ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА

ШАХСЛАРАРО МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Назаров А.И.

Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро ш., Ўзбекистон

Ҳозирги

шароитда бутун жаҳонда малакали педагог кадрларга бўлган

талаблар ортиб бормоқда. Ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида

тарбиялаш лаёқатига эга бўлган, фаннинг фундаментал асосларини пухта

эгаллаган, педагогика ва психология фанларининг замонавий методлари билан

чуқур қуролланган, касбий тайёргарлиги юқори даражада бўлган ҳамда

замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштириб олган

ижодкор педагог кадрларни давр талабига айланди [4]. Олий таълим олдига

таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясининг асосли

механизмларини ишлаб чиқиш, уни амалиётга жорий этиш, ўқишни, мустақил

билим олишни индивидуаллаштириш, масофавий таълим тизими технологияси

ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда ўзлаштириш, янги педагогик ҳамда ахборот

технологиялари асосида модул тизимидан фойдаланган ҳолда талабаларнинг

ўқишини жадаллаштириш каби долзарб вазифалар қўйилган [2].

Таълим тизими талабаларда касбий тайёргарликни шакллантириш ва уни

ривожлантириш мазкур жараёнга нисбатан тизимли, комплекс ёндашувни тақозо

этади. Ўқитувчининг чуқур билим ва самарали фаолият юрита олиш маҳоратига

эга бўлиши маълум фан асослари борасида

унда етарли назарий ва амалий

билимларнинг, таълим жараёнида замонавий педагогик ва ахборот

технологияларидан унумли фойдаланиш малакасининг нечоғлик шаклланганига

боғлиқдир. Шунга кўра, таълим жараёнида янги педагогик ва ахборот

технологияларини ўзлаштириш ва улардан унумли фойдаланиш фанни

ўзлаштиришнинг самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади

[1, 3].


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

38

2181-3187

Олий педагогик таълим тизимида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» дан

келиб чиқадиган вазифалар, фан, техника ва технологик тараққиётнинг бугунги

даражаси билан бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги сифатини

такомиллаштириш жараёни орасидаги мавжуд номувофиқликни бартараф этиш,

замонавий ахборот технологияларининг амалиётга етарли жорий этилмаганлиги

сабабли янада юқори долзарблик

касб этмоқда [5].

Тиббиётнинг барчани қизиқтирувчи соҳаларидан бири бўлган руҳий

касалликлар, наркология ва тиббий психология фанини ўқитишда талабалар

билимини ошириш, уларда тушунчаларни шакллантириш, мантиқий фикрлаш ва

клиник мушоҳада юритишни янада мукаммаллаштиришда ўқитувчи

-

талаба

ўртасидаги шахслараро мулоқотнинг шаклланиши ва замонавий педагогик

технологияларнинг жорий этилиши фанни ўзлаштиришда юқори натижаларга

эришишга олиб келади.

Шу сабабдан талабаларга психиатрия фанини ўқитиш жараёнини ташкил

этиш, ўқув материалларини баён этишни такомиллаштириш тамойилларига

маълум ўзгартиришлар киритиш зарур бўлади.

Муаммони ўрганилиш даражаси.

Таълим жараёнига ахборот

технологияларни жорий этиш, истиқболи ҳамда ривожланиш босқичлари ва

унинг ўқув материалларини яратиш масалаларига тўхталиб бир қанча илмий

изланишлар олиб борилган, бироқ тиббиётнинг клиник соҳаси бўлган

психиатрия, наркология

ва тиббий психология фанини ўқитишда ахборот

технологиялардан фойдаланиш масаласи бўйича аниқ илмий тадқиқот

ўтказилмаган.

Тадқиқот объекти.

Бухоро давлат тиббиёт институтида 5

-

курс

талабаларининг Психиатрия, наркология ва тиббий психология

фанини

ўзлаштириш даражасини баҳолаш, ўқитиш жараёни самарадорлигига таъсир

этувчи омилларни аниқлаш.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

39

2181-3187

Тадқиқот

предмети

.

Психиатрия, наркология ва тиббий психология

фанини ўқитишда янги инновацион ахборот технологияларни жорий этиш.

Тадқиқотнинг мақсади.

Психиатрия, наркология ва тиббий психология

дарсларида ахборот технологиялардан фойдаланиш асосида ўқитиш

методикасини ишлаб чиқиш ва талабани фанни ўзлаштириш даражасини

ошириш.

Тадқиқотнинг вазифалари.

Олий таълим муассасасида психиатрия,

наркология ва тиббий психология

фанини ўқитишнинг долбзарб муамоларини

таҳлил қилиш;

-

талабаларда Психиатрия, наркология ва тиббий психология

бўйича

билимларини шаклантиришда ахборот технологияларини тутган ўрнини

аниқлаш;

-

психиатрия, наркология ва тиббий психология

дарсларида ахборот

технологияларини жорий этишнинг методик асослари ёритиб бериш.

Тадқиқот методлари

:

-

Давлат таълим стандартлари, малака талабларига мос равишда ўқув

режага асосан ўқув дастури мавзуларини ўрганиб чиқиш ва педагогик жараёни

кузатиш;

-

фанни ўқитишда янги педагогик технологияларни жорий қилишни

натижасини амалда баҳолаб бориш ва уни мониторингини ташкил этиш.

Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили.

Фан ва техника жадал

суръатлар билан ривожланаётган бугунги кунда кўплаб илмий билимлар,

тушунча, тасаввурлар ҳамда ахборотлар ҳажми кескин ортиб бормоқда. Фан ва

техниканинг янги бўлимлари ва соҳаларининг шаклланишини, фанлар орасида

интеграция жараёнини жадаллаштиришни талаб этади. Таълим йўналишлари

бундай дифференциалашиш ва интеграция жараёнларининг ўқитишда ўз аксини


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

40

2181-3187

етарли даражада топа олмаётгани ҳам бугунги олий таълим тизимида маълум

муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, таълим мазмуни ва тўпланган бой

илмий ахборотларнинг унда акс этиши орасида узилиш вужудга келмоқда.

Тиббиёт соҳаси ҳам бир

-

бирига мунтазам равишда боғлиқ бўлган фанлардан

иборат бўлиб, бу фанни ўзлаштиришда қуйи курсларда олган билимларин бирма

-

бир эслаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу сабабдан ўқитишни ва ўқув

материалларини баён этишни такомиллаштириш тамойилларини қайта қараб

чиқиш зарур деб ҳисоблаб муаммони бартараф этишда замонавий педагогик ва

ахборот технологияларини жорий этиш, улардан фойдаланиш мақсадга

мувофиқдир. Замонавий таълим тизими шахсга йўналтирилган характерга эга

бўлиши, яъни шахснинг ҳар хил хусусияти ва сифатига эътибор қилган ҳолда

дифференциалланган бўлиши зарур.

Замонавий педагог кадрлар янги статусга эга бўлиб, унинг вазифаси энг

аввало талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этишга,

билимларни мустақил эгаллашга ва уларни амалиётда қўллаш малакаларини

шакллантиришга қаратилмоғи лозим. Ушбу мақсадларни амалга ошириш

жараёнида ўқитувчи ўқитишнинг методлари, технологияларини шундай

танлаши керакки, улар талабаларга тайёр билимларни ўзлаштиришигагина

ёрдам бериб қолмасдан, айни пайтда, уларда билимларни турли манбалардан

мустақил равишда топиб ўзлаштириш, шахсий нуқтаи назарнинг шаклланиши,

уни асослаши, эришилган билимлардан янги билимлар олишида фойдаланиш

малакаларига эга бўлишларига ҳам восита бўлиши лозим.

Ҳозирга

пайтдаги ўқув машғулотларининг ташкил этилиши талабадан

кундалик фанлар мажмуаси билан ҳам, улар бўйича бериладиган топшириқлар

мажмуаси билан ҳисоблашишни талаб қилади. Ўқитиш назариясида замонавий

педагогик ва ахборот технологияларини бир

-

биридан ажратиш мумкин эмас.

Замонавий ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш муаммосини

тахлил қиладиган бўлсак, психиатрия фанини мавзуларига оид ҳар доим ҳам


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

41

2181-3187

бемор йўқлигини инобатга олиб, амалиёт дарсларида талабаларга безовта,

бетоқат, гапга қулоқ солмайдиган, қўпол, қўрс, жанжал кўтарувчи, касаллигига

танқидий муносабати йўқ беморларни намойиш этиш бироз қийинчиликларга

ва муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли беморларни бундай

ҳолатларини мультимедия ва видеоматериаллардан фойдаланиб талабаларга

намойиш этиш беморларни ҳолатини тасвирланишини талабаларга тушунтириб

бориш анча осон ва қулай. Мультимедиа воситалари асосида психиатрия фанини

ўқитиш жараёнида маъруза матнларини таҳрир қилиш, талабалар топширган

назорат натижаларининг таҳлили асосида маъруза матнларини баён қилиш

услубини яхшилаш, ўқувчи

-

талабалар ахборот технологияларини мультимедиа

воситалари асосида анимация элементларини дарс жараёнида кўриши, эшитиши

ва мулоҳаза қилиш имкониятларига эга бўлди.

Кафедрада Психиатрия, наркология ва тиббий психология фанларини

ўқитишда замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиб, маъруза матнлари,

амалиёт билан боғлиқ топшириқлар, услубий кўрсатмалар, назорат саволлари,

ҳар бир мавзу бўйича динамик кўринишда акс этувчи жараёнларнинг

анимациялар тайёрланиб талабаларни анъанавий ўқитишдан воз кечилиб янги

инновацион ғоялар асосида ўқитилди. Шу билан бирга беморлар билан олиб

борилган сўровномаларнинг видеоматериаллари ҳамда мазуларга оид

видеофильмларни намойиш қилиш тарзида дарсни ташкил қилиб талабаларни

билим ва кўникмаларини шаклланиши янада мустаҳкамланди.

Дарсларнинг бу тарзда ўтилиши талабаларни диққатини янада кўпроқ жалб

қилиб, уларда қизиқиш уйғотиб, маъруза материалларининг хотирасига узоқ

вақт муҳрланишига олиб келди. Талабаларни сўров жараёнида айнан

мультимедияларда, видеолавҳаларда кўрган ҳолат юзасидан касалликларни

беморлар томонидан баён қилишлари орқали клиник ҳолатга тезда тўғри

диагноз қўйиши кузатилди. Шу билан бирга кўриш, эшитиш ва эмоционал


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

42

2181-3187

хотира мустаҳкамланди. Бу эса талабаларни клиник мушоҳада юритишига, тўғри

ташҳислаш ва даволаш тактикасини тузишга катта ёрдам беради.

Хулоса.

Психиатрия, наркология ва тиббий психология фанини ўқитиш ва

ўзлаштиришда замонавий инновацион ахборот технологиялари яъни

мультимедия воситалари ва видеофильм намойиши асосида ташкил қилиниши

дарс

жараёнида

профессор

-

ўқитувчиларнинг

иш

фаолиятини

анча

осонлаштириб, ўқув жараёнини бошқаришда қулайликларга сабаб бўлади.

Дарс жараёни мантиқий фикр ва мулоҳазалардан иборат бўлиб,

беморларнинг ҳар бир айтган сўзлари диагностикада муҳим аҳамият касб этиши,

беморлар билан олиб борилган суҳбатларда акс этилганини намойиши ва таҳлил

қилиниши талабаларга иш фаолиятида ҳам ёрдам бериши исботланди.

Психиатрия, наркология ва тиббий психология фанини ўқитиш ва ўзлаштиришда

унинг самарадорлигини янада кўтаришга эришилди.

Талабаларнинг шахсий хусусиятларини, қобилияти ва имкониятини

инобатга олувчи шахсга йўналтирилган ўқитиш жорий қилинганда, замонавий

педагогик ва ахборот технологиялари мультимедия воситалари ҳамда

видеофильмдан фойдаланиш талабани шахсини ривожлантиришда

катта

аҳамиятга эга. Бунда таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларини

жорий этиш ва улардан фойдаланиш мақсадга эришишдаги энг самарали йўл

ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ilxomovna, N. F. (2023). GROUP PLAY THERAPY AS A METHOD OF

PRESERVATION MENTAL HEALTH OF THE CHILD.

IQRO JURNALI

,

2

(1),

262-267.

2.

Ilxomovna, N. F. (2023). INCREASING THE EFFECTIVENESS OF

EDUCATION AND THE ROLE OF INTERACTIVE MEDODES IN TEACHING

THE SUBJECT OF BATANICS.

IQRO JURNALI

,

2

(1), 268-272.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

43

2181-3187

3.

Baxriyevna, P. N., & Ilxomovna, N. F. (2023). EFFECTIVE METHODS FOR THE

FORMATION OF COMMUNICATIVE CULTURE IN PRIMARY SCHOOL

STUDENTS

BASED

ON

AN

INTEGRATIVE

APPROACH.

IQRO

JURNALI

,

2

(1), 257-261.

4.

Ilxomovich, N. A., Ilxomovna, N. F., & Ilxomovich, N. J. (2022). STUDYING

THE FEATURES OF THE CLINIC POSTABSTINENT NEUROSIS-LIKE

STATES WITH HEROIN ADDICTION.

Uzbek Scholar Journal

,

11

, 165-169.

5.

Nazarova, F. I. (2022). ABU ALI IBN SINONING SOG ‘LOM TURMUSH

TARZINI SHAKILANIRISHI HAQIDA.

Scientific progress

,

3

(1), 1137-1142.

6.

Nazarova, F. (2022). Qaridoshlar orasidagi ofat.

Scientific progress

,

3

(1), 663-669.

7.

Nazarova, F., & Hudaikulova, N. (2019). Healthy generation-the basis of a healthy

family.

Scientific Bulletin of Namangan State University

,

1

(7), 69-73.

8.

Nazarova, F. I. R. U. Z. A. (2021). The use of phenological observations in the

determination of the main phases of the development of thin-fiber goose varieties

in the conditions of bukhara region.

Theoretical & applied science Учредители:

Теоретическаяиприкладнаянаука,(9)

, 523-526.

9.

Ilhomovna, F. N. (2022). LATE SEIZURES AND CONSEQUENCES OF

EPILEPSY IN YOUNG CHILDREN.

Conferencea

, 219-223.

10.

NAZAROVA, F. (2022). Creation of fine-fiber cotton varieties in the conditions of

the bukhara region.

International Journal of Philosophical Studies and Social

Sciences

,

2

(2), 50-54.

11.

Ilhomovna, F. N. (2022). RESPONSIBILITY OF PARENTS BEFORE THE

OFFSPRING.

Conferencea

, 441-446.

12.

Nazarova, F. I. (2022). SOG'LOM FARZAND OILA QUVONCHI.

Scientific

progress

,

3

(2), 1010-1015.

13.

Назарова, Ф. И. (2022). БУХОРО ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ИНГИЧКА

ТОЛАЛИ ҒЎЗА НАВЛАРИНИ ЯРАТИШ

-

ДАВР ТАЛАБИ.

BARQARORLIK

VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY JURNALI

,

2

(2), 92-94.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

44

2181-3187

14.

Ilkhomovna, N. F. (2022). Negative Impact of Seizures on Quality of Life.

Miasto

Przyszłości

,

24

, 120-122.

15.

Ilhomovna, N. F. (2022). DORIVOR O’SIMLIKLARNING O’ZBEKISTONDAGI

AHAMIYATI.

BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY

JURNALI

, 507-512.

16.

Ilhomovna, N. F. (2023). A Healthy Child is a Guarantee of Family Joy and a

Country Prospect.

Scholastic: Journal of Natural and Medical Education

,

2

(2),

127-131.

17.

Ilhomovna, F. N. (2022). Let" Wolf Mouths" and" Hares" Not Be Born....

Research

Journal of Trauma and Disability Studies

,

1

(12), 38-44.

18.

Ilhomovna, N. F. (2022). BATANIKA FANINI O’QITISHDA TA’LIM

SAMARADORLIGINI OSHIRISH VA INTERFAOL MEDODLARNI

ROLI.

BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY

JURNALI

, 289-295.

19.

Nazarov, A. I. (2022). ATROF-MUHITNING INSON SALOMATLIGIGA

TA’SIRI.

Scientific progress

,

3

(1), 881-885.

20.

Назаров, А. И. (2022). АУТИЗМ КАСАЛЛИКИНИ ЭРТА АНИҚЛАШДА ВА

ДАВОЛАШДА ДАВО ЧОРАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ДАВО

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ.

Scientific progress

,

3

(1), 1143-1152.

21.

Nazarov, A. (2021). Challenges to Uzbekistan’s secure and stable political

development in the context of globalization.

Journal on International Social

Science

,

1

(1), 26-31.

22.

Назаров,

А.

И.

(2022).

COVID

-

19

БИЛАН

КАСАЛЛАНГАН

БЕМОРЛАРНИНГ БОЛАЛАРНИНГ КЛИНИК ВА ЭПИДЕМИОЛОГИК

ХУСУСИЯТЛАРИ.

Scientific progress

,

3

(2), 1026-1031.

23.

Nazarov, A. I. (2022). Consequences of seizures and epilepsy in children.

Web of

Scientist: International Scientific Research Journal

,

3

(02), 483-489.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ

ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №

-71

Часть–

1_

июня

2025

45

2181-3187

24.

NAZAROV, A. (2022). TECHNOLOGY OF PREPARATION OF GLUE FROM

CARPET FACTORY WASTE.

International Journal of Philosophical Studies and

Social Sciences

,

2

(2), 32-36.

25.

Nazarov, A. (2018). The globalizing world: the conditions and prerequisites for

political

development

through

innovative

politics

and

preventive

democracy.

Theoretical & Applied Science

, (4), 9-12.

26.

Ilhomovna, N. F. (2023). THE ROLE OF INFORMATION AND

COMMUNICATION

TECHNOLOGIES

IN

EDUCATION

AND

PROFESSIONAL TRAINING OF STUDENTS.

Open Access Repository

,

4

(3),

680-686.

27.

Ilxomovich, N. A. (2022). CLINICAL AND EPIDEMIOLOGICAL FEATURES

OF COVID-19 DISEASE IN CHILDREN.

BARQARORLIK VA YETAKCHI

TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY JURNALI

,

2

(9), 182-186.

28.

Nazarov, A. (2021). Healthy generation-the basis of a healthy family.

Galaxy

International Interdisciplinary Research Journal

,

9

(11), 409-413.