История развития функций уголовных судов в Узбекистане.

CC BY f
256-263
0
0
Поделиться
Юсупджанова, Г. (2024). История развития функций уголовных судов в Узбекистане. Современные подходы к доказательствам в уголовном судопроизводстве, 1(1), 256–263. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/evidence-criminal-proceedings/article/view/29448
Гульноза Юсупджанова, Ташкентский государственный юридический университет
Преподаватель кафедры уголовного процесса
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Являясь одним из органов при построении правового государства - судебная власть выполняет в государстве функцию контроля за исполнением законов, надзора и предупреждения нарушений закона. В этом отношении судебная система Республики Узбекистан добросовестно осуществляет свою главную функцию - функцию правосудия. Но следует отметить, что он прошел через довольно трудоемкие периоды, прежде чем достичь этого уровня. В этой статье автор размышляет о развитии уголовных судов в Узбекистане.


background image

Международная студенческая конференция

«Современные подходы к доказательствам

в уголовном судопроизводстве»

256

ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИНОЯТ СУДЛАРИ ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Юсупджанова Гулноза Илхомовна,

ТДЮУ Жиноят процессуал-ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси.

gyusupdjanova@mail.ru

Аннотация.

Ҳуқуқий давлат барпо этишда ҳокимиятлардан бири

бўлмиш – суд ҳокимияти давлатда қонунлар: ижросини назорат қилиш ва

қонун бузилишларини олдини олиш функциясини бажаради. Суд тизими

Ўзбекистон Республикасида бу борада ўзининг судлов сиѐсатини адолат

билан амалга ошириб келмоқда. Аммо унинг шу даражага келгунига қадар

анча машаққатли даврларни бошдан ўтказганлигини таъкидлаб ўтиш

лозим. Мазкур мақолада муаллиф Ўзбекистонда жиноят судларининг

ривожланиши ҳақида фикр юритган.

Калит сўзлар:

суд, шариат, қози-калон, бийлик судлари, қозилик

судлари, “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом”, ЎзССР ЖПК.

Аннотация.

Являясь одним из органов при построении правового

государства – судебная власть выполняет в государстве функцию контроля

за исполнением законов, надзора и предупреждения нарушений закона.

В этом отношении судебная система Республики Узбекистан добросовестно

осуществляет свою главную функцию – функцию правосудия. Но следует

отметить, что он прошел через довольно трудоемкие периоды, прежде чем

достичь этого уровня. В этой статье автор размышляет о развитии

уголовных судов в Узбекистане.

Ключевые слова:

суд, шариат, суды казиев, “Устав об управлении

Туркестана, УПК УзССР.

Annotation.

Being one of the bodies in building the rule of law, the judiciary

performs the function of monitoring the implementation of laws, supervision and

prevention of violations of the law in the state. In this regard, the judicial system of

the Republic of Uzbekistan faithfully performs its main function – the function of

justice. But it should be noted that he went through quite laborious periods before

reaching this level. In this article, the author reflects on the development of criminal

courts in Uzbekistan.

Key words:

court, judge, The Charter on the administration of Turkestan,

The Code of Criminal Procedure of the Uzbek SSR.

Судлар ҳақида сўз юритар эканмиз, давлатимиз ҳудудида суднинг,

жумладан жиноят cудларининг ривожланиш тарихини ўрганиш муҳим

илмий масала ҳисобланади.


background image

Международная студенческая конференция

«Современные подходы к доказательствам

в уголовном судопроизводстве»

257

Марказий Осиёнинг қадимги замон тарихига назар ташлайдиган

бўлсак, халқимизнинг маданияти, турмуши ва анъаналари, маънавий

асослари негизида шаклланган одил судлов юритувида, судьялик

вазифасини обрў-эътиборли, ҳурматли, ҳаётий тажрибага эга бўлган

кишилар бажарган. Улар томонидан жамиятдаги низоли, зиддиятли

ҳолатлар юзасидан чиқарилган қарорлар ҳар қандай шубҳадан ҳоли ва

мажбурий деб эътироф этилган.

Мамлакатимизнинг қадимги тарихида жамиятнинг ижтимоий

ҳаётини тартибга солиб келган маданий-ҳуқуқий манбалардан бири –

“Авесто”да ҳам судда иш юритишга тааллуқли бўлган қоидаларни учратиш

мумкин. “Авесто”даги маълумотлардан маълум бўлишича, жиноят содир

этган шахснинг айбдорлигини ўрнатиш, даъвонинг ҳаққонийлиги ва

жазога тортиш масалалари суднинг зиммасига юкланган [1].

Замонавий Ўзбекистон ҳудудда муайян тарихий даврларда ташкил

топган давлатлар, хусусан, саклар, кангю, хунлар, сарматлар, Қарлуқлар

хонлиги, Турк хонлиги, Турк хоқонлги ва бошқа давлатларда судда иш

юритишнинг ўзига хос тизими мавжуд бўлиб, улар ўша даврнинг маданий-

ҳуқуқий тафаккурига мос эди ва кўп ҳолларда мазкур тафаккур бидъат ва

хурофотга асосланарди [2].

Мусулмон ҳуқуқида жиноятлар диний-ақидавий нуқтаи назардан

таснифга эга бўлган бўлиб, судда жиноят ишларни юритиш ҳам шу асосда

муайян дифференциаллашувга эга. Шу боис мусулмон ҳуқуқига асосланган

суд тузилиши оддий тарзда, процессуал шаклларнинг содда ташкил

этилганлиги билан бошқа жиноят-судлов тизимларидан фарқланади.

Судьянинг бир ўзи ҳамма турдаги, яъни жиноий, оилавий мерос ишларини

юритарди [3].

Феодал – табақачилик хусусиятига эга бўлган Бухоро ва Хива

хонликларида суд ҳокимиятининг бошида амир ва хонларнинг ўзи турган

ва Олий судни амалга оширганлар. Улар судловни оммавий тартибда

юритиб, шахслар, асосан, солиқ тўлашдан бош тортганлик, ғазнани талон-

тарож қилганлик, ҳокимиятга қарши бош кўтарганлик ва шу каби

жиноятлар учун таъқиб қилинган. Фақат хонгина ўлим жазосига маҳкум

этиши мумкин бўлган. Қушбеги, беклар, қози-калон (олий судья), қози

аскарий (ҳарбий судья) ва бошқалар “ҳаёт ва ўлим ҳуқуқидан ташқари”

барча ҳуқуқлардан фойдаланган, ўлим жазоси шарт деб ҳисобланган

ҳолатларда улар хон (амир)нинг рухсатини олишган.

XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида Россия

томонидан Ўрта Осиёнинг забт этилишидан Туркистон ўлка

губернаторлигининг ташкил қилинишидан сўнг мустамлакачилик

ҳокимияти бу ерда Россия империяси қонунлари бўйича фаолият кўрсатган

ўз суд органларини ташкил қила бошлаган. Бу даврда Туркистонда ҳуқуқ

соҳасида таснифланиш мавжуд бўлмаган ва Туркистон ўлкасининг асосий


background image

Международная студенческая конференция

«Современные подходы к доказательствам

в уголовном судопроизводстве»

258

юридик ҳужжати сифатида, ўлкани бошқаришда асос бўлган, 1886 йил

12 июнда Россия императори томонидан тасдиқланган “Туркистон

ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом” ҳисобланган [4]. Ушбу Низомга

биноан қозилар суди “халқ суди” номи билан атала бошланган.

Подшо Россияси томонидан жорий этилган суд тизими, даставвал

икки тизимдан иборат эди: а) бу умумий судлар бўлиб, дунёвий

муносабатлар асосида вужудга келадиган зиддиятларни ҳал қилган;

б) шариат асосида иш юритувчи қозилик суди бўлиб, у асосан диний –

ақидавий пойдеворда вужудга келувчи муносабатларни ҳал қилган.

Шундай қилиб, судлов тизимида миллий суд тизими, яъни қозилар

суди, кўчманчи халқлар учун эса бийлар суди (у рус империяси томонидан

“халқ судлари” деб номланган) сақлаб қолинди.

1865 йилда қабул қилинган “Туркистон ўлкасини бошқариш

тўғрисидаги вақтинчалик Низом” ўлкада рус империяси судловини жорий

қилишнинг умумий шартлари, тамойиллари, тартиби ва шаклларига

тааллуқли бўлган норматив кўрсатмаларни белгилаб берди. Туркистон

ўлкасида бошланган суд ислоҳотининг муҳим ва илк норматив базаси

сифатида 1867 йилда жорий этилган “Туркистон ўлкасида судлов юритуви

қисмини ташкил қилиш тўғрисидаги Низом лойиҳаси” хизмат қилди.

Низом лойиҳаси уч қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисми: “Судлов

юритувини ташкил қилиш” деб номланган. Унга кўра, Туркистон ўлкасида

империя судининг икки босқичли тизими амалга киритилган.

“Туркистон ўлкасида судлов юритуви қисмини ташкил қилиш

тўғрисидаги Низом лойиҳаси”нинг иккинчи қисми жиноят-судлов

юритувининг асосий масалаларига оид бўлиб, унда жиноят процессининг

умумий тартиби белгилаб қўйилганди.

Низом лойиҳасининг марказий масаласини жиноят ишларининг

судловга тегишлилик тартиби, уларнинг асослари ташкил қилиб, амалда

судловга тегишлилик масаласи қуйи ва юқори судларнинг, ҳарбий ва

маҳаллий “халқ судлари”нинг жиноят судловидаги юрисдикцияларини

аниқлаб берарди.

Низом лойиҳасидаги нормалардан суд олди босқичи икки шаклда

юритилганлигини кўриш мумкин.

Хусусий шахснинг аризасига мувофиқ юритиладиган ишлардан

ташқари, барча ишлар бўйича дастлабки тергов юритилиб, у уезд

судьялари томонидан олиб борилган (Низом лойиҳасининг 2-моддаси).

Бу ишлар эса вилоят судида кўриб чиқилган, чунки мана шу тартиб иш

бўйича суднинг холислигини таъминлаши лозим эди [5].

Юқоридагилар асосида хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, демак,

уезд судьяси икки ёқлама функцияни, яъни кам аҳамиятли қилмишларни

муҳокама қилишда – ишни ҳал этишни ҳамда жиноятлар юзасидан

дастлабки терговни амалга оширган.


background image

Международная студенческая конференция

«Современные подходы к доказательствам

в уголовном судопроизводстве»

259

Кейинчалик 1886 йилдан Низом лойиҳасини янада ислоҳ этиш

борасида уринишлар бошланди.

Судлов

тизимидаги

сиёсат

судья-терговчининг

процессуал

фаолиятини ислоҳ қилишда намоён бўлди. Дастлабки тергов ишларини

юритиш келиштирувчи судьяларнинг ўзларидан ташқари, уларнинг

ёрдамчилари зиммасига юклатилиб, тергов ишларининг асосий қисмини

улар амалга оширадиган бўлди. Вилоят суди йиғини қайта тузилиб,

профессионал судьялардан иборат бўлган – вилоят (округ) судларига

айлантирилиб, келиштирувчи судьялар округ судлари қошида ташкил

этилди. Округ судлари келиштирувчи судья судловига тегишли ҳар қандай

жиноят ишларини ўз юритувларига олиш ёҳуд ишларни судловга

тегишлилиги бўйича келиштирувчи судьялар юритувига олиб бериш

ваколатига эга эди.

Судлов тизимини ислоҳ қилишга қаратилган лойиҳа ҳам жиддий

ўзгаришларга юз тутмади ва 1897 йилда суд ислоҳотларининг учинчи

босқичи бошланиб, бу ўзгаришлар ҳам ёзма Низом лойиҳаси асосида амалга

оширилиб, тез орада, тахминан, 1899 йилларда ўз ниҳоясига етди. Олиб

борилган ислоҳотлар натижасида энди ўлкада судлов тизими бир мунча

такомиллашди. Туркистон ўлкасида суд палатаси ташкил этилиб, у ўлкада

суд назоратини амалга оширувчи энг юқори суд босқичи сифатида вужудга

келди. Келиштирувчи судлар эса – қуйи босқич суди бўлиб, энди улар уч

тоифадаги судьяларни: 1. участка судьялари; 2. қўшимча судьялар;

3. фахрий судьяларни ўзига бирлаштирди.

Округ судлари ўрта бўғин ҳисобланиб, қуйи судлар устидан назорат

олиб бориш, жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш

ваколатига эга эди. Уларнинг биринчи инстанцияда чиқарган қарорлари

устидан шикоят ёки протест Суд палатасига берилиши мумкин эди, бундан

ташқари суд палатаси ҳокимиятга қарши жиноятларни кўриб чиқарди.

Келиштирувчи судьялар қошида гумон қилинувчи, айбланувчи ва

судланувчиларни ушлаб туриш муассасалари ташкил этилиб, уларнинг

назорати остига олинди. Келиштирувчи судьялар ўз ваколатлари

доирасида уч суткагача қамоқда сақлаш жазосини қўллаши мумкин эди.

Шундай қилиб, XIX асрнинг сўнгги йилларига келиб Россия

империяси ўлкадаги суд тизимини шакллантиришни деярли якунлади. Рўй

берган охирги ўзгариш юқорида айтиб ўтилган Суд палатасининг, яъни,

Тошкент Судлов палатасининг ташкил этилиши бўлиб, у ўлкада энг юқори

судлов инстанцияси сифатида вужудга келди. Судлов палатаси раис

томонидан бошқарилиб, асосан назорат функциясини амалга оширарди.

Аммо Туркистон ўлкасида Рус судлов тизимини Россия судлов уставига

мослаштиришни кўзлаб, ўлка ҳарбий ҳокимияти суд тизимини яна ислоҳ

қилишга киришди ва ушбу тўртинчи босқич 1898-1917 йилларни қамраб

олиб судлов тизимини Рус империяси Судлов Устави талабларига

мослаштиришга йўналтирилган эди [6].


background image

Международная студенческая конференция

«Современные подходы к доказательствам

в уголовном судопроизводстве»

260

1917 йилга октябрь тўнтариши суд тизимига ҳам таъсир қилди. Ҳалқ

судлари ва трибуналлар таъсис этилди. 1917 йилнинг декабрь ойида

судлов юритуви қоидаларини қайта ташкил қилиш тўғрисида декрет қабул

қилинди. Ушбу декретга асосан вилоят округ судлари, Тошкент Суд

палатаси ҳамда ҳарбий судларнинг фаолияти тўхтатилди. Келиштирувчи

судьяларнинг округ судидаги сеъезди буткул тугатилди. Декретда участка

судьяларининг ваколатлари белгиланди. Жиноят судлови соҳасида участка

келиштирувчи суди судловига икки йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси

қўлланилиши мумкин бўлган жиноят турлари киритилди. Участка

келиштирувчи судьяси қабул қилган қарор (ҳукм) узил-кесил бўлиб, қарор

устидан кассация тартибида шикоят келитириш мумкин бўлиб, бу ҳуқуқ

фақат олти кундан кўп муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига

тортилган шахсларга берилди.

Дастлабки терговни юритиш ҳам участка судьялари зиммасига

юклатилди. Қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш, ушлаб туриш, шахсни

айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш масалаларини ҳал қилиш

маҳаллий суднинг барча судьялари томонидан тасдиқланиши лозим эди.

Олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1918 йилда судлов тизимида

яна бир қанча ўзгаришлар юз берди, ўзгаришларнинг ўзига хос хусусияти

шунда эдики, у ўлкадаги энг юқори судни соф назорат босқичига

айлантириб, Туркистон ўлкаси кассация суди, асосан қуйи ва ўрта

бўғиндаги судларнинг ҳукм ва ажримларини кассация тартибида кўриб

чиқарди. Шу боис ўлка кассапция судининг судьялари бевосита Туркистон

ижроқўмининг ҳайъати томонидан тайинланиб, улар бошқа бирон бир

босқич суди фаолиятида иштирок этмасдилар [7]. Суд муҳокамаси бир неча

босқичлардан иборат бўлиб, булар: биринчи босқич, суд муҳокамасига

тайёргарлик, яъни, суд муҳокамасида қатнашувчиларнинг иштироки

масаласини ҳал қилиш; иккинчи босқич, асосий – суд тергови босқичи

айбловчининг айблов мазмуни ҳақидаги маърузаси билан, дастлабки

тергов юритиладиган ишлар бўйича эса, суднинг тергов комиссияси

хулосасини эълон қилиш билан бошланарди. Агар суд муҳокамаси

давомида айбланувчи ўз айбига иқрор бўлса, суд гувоҳларни сўроқ қилмай

ҳукм чиқариши мумкин эди.

Жиноят ҳолатлари тўлиқ ўрганилгандан сўнг кейинги, суд

муҳокамасининг тарафлар музокараси босқичига ўтиларди. Тарафлар

музокарасидан кейин суд ҳукм қабул қилиш учун маслаҳат хонасига кирган.

Ҳукм овозга қўйилган ва кўпчилик овози билан қабул қилиниб, унинг

мазмунини тарафларга эълон қилинган. Ҳукм юзасидан аппеляция

тартибида иш кўриш тугатилиб, кассация тартибида тарафлар, шунингдек,

маҳаллий ижроқўмлар томонидан бир ой муддат ичида шикоят қилиниши

мумкин эди.


background image

Международная студенческая конференция

«Современные подходы к доказательствам

в уголовном судопроизводстве»

261

Бундан

ташқари

жиноят

судлари

тизимида

“Революция

трибуналлари” ташкил этилиб [8], улар фаолияти ҳукумат тўнтаришини

ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, большевиклар мафкурасига ҳайриҳоҳ

бўлмаган ва улар ўрнатган тартибга бўйсунмайдиган ҳар қандай шахсни

жазолашдан иборат эди.

Маҳаллий ҳалқнинг норозиликлари босими остида советлар қози ва

бий судларини сақлаб қолган ҳолда уни ислоҳ этишга киришдилар.

1922 йилда “Туркистон республикасида қозилар суди тўғрисидаги Низом”

қабул қилинди. Унга кўра қозилар (бийлар) суди ҳалқ судлари билан бир

вақтнинг ўзида, уларнинг қошида фақат маҳаллий аҳоли учун фаолият

юритарди.

Туркистон ўлкасида амалга оширилган суд сиёсатининг биринчи

босқичи – 1922 йилнинг 1 августида илк тизимлашган Жиноят-процессуал

кодексининг амалга киритилиши билан ўз поёнига етди ва кодекснинг

амалиётга жорий этилиши билан иккинчи босқич бошланди.

1926 йилги ЖПК асосида судга жиноят ишини тугатиш масаласини

назорат қилиш ваколати берилган эди. Терговчи томонидан ҳаракатдан

тугатилган барча жиноят ишлари прокурор орқали судга юборилган. Суд

терговчининг қарорини бекор қилиб қўшимча терговга қайтариши ёки

ишни тугатиш ҳақида қарор чиқариш ваколатига эга эди (201-модда).

Тугатилган жиноят ишлари янги очилган ҳолатлар бўйича суднинг қарори

билан қайта тикланишига йўл қўйилган (202-модда).

1926 йилдаги ЖПКда судья ҳал қилиши лозим бўлган масалалар:

дастлабки тергов юритилиши шарт бўлмаган ишлар бўйича келиб тушган

ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш; жиноят иши қўзғатиш, суриштирувчи

томонидан қўлланилган эҳтиёт чорасини тасдиқлаш ёки ўзгартириш

(244-модда); айблов хулосасини ўзгартириш, айблов хулосасини

тасдиқлаш; эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёки бекор қилиш; ишни суд

муҳокамасига тайинлаш; қўшимча гувоҳларни ёки экспертни ишга жалб

қилиш масалаларини якка ёки коллегиал таркибда ҳал қилган.

1926 йилдаги ЖПК ижобий жиҳати шунда эдики, ушлаш, қамоққа

олиш эҳтиёт чорасини қўллаш, жиноят ишини тугатиш кабилар суд

назоратига бўйсундирилган эди.

1926 йилги ЖПКдан кейин, 1929 йилда Ўзбекистон ССРнинг янги

ЖПКси қабул қилинди. Янги ЖПК суднинг фаолияти билан боғлиқ

процессуал ваколатларни бир қадар соддалаштирди. Бу, айниқса судолди

босқичидаги процессуал тартибни шакллантиришда намоён бўлди. Шунга

кўра, суд бошқарув мажлисида қуйидаги масалаларни ҳал қилиши зарур

эди: 1) судга келиб тушган аризаларни бевосита ҳал қилиш, яъни: хусусий

айблов ишлари бўйича жиноят иши қўзғатиш, бу ҳолда суд ишни дастлабки

тергов ўтказиш учун юборар ёки ишни шахсан ўзи кўриб чиқар эди; –

жиноят иши қўзғатишни рад этиш; 2) айблов хулосаси билан келган жиноят

ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш.


background image

Международная студенческая конференция

«Современные подходы к доказательствам

в уголовном судопроизводстве»

262

1929 йилдаги ЖПКда суднинг холислигига салбий таъсир кўрсатувчи

қоида, яъни, жиноят ишининг судда аниқланган ҳолатлари асносида суд

томонидан янги айблов тузилиши ва судланувчига эълон қилиниши балн

боғлиқ бўлиб суд ишни ҳал қилиш функциясидан кўра, амалда айблов

функциясини бажарилиши англатарди. ЖПК да жиноят ишининг

муҳокамасини бошлаган суд таркиби, ишни тугатиб, ҳукм қабул қилгунга

қадар бошқа жиноят ишини муҳокама қилишига рухсат берилмасди.

Жиноят-процессуал

муносабатларни

замонавийлаштиришга

йўналтирилган суд ислоҳотлари натижасида 1958 йилда “СССР ва иттифоқ

республикаларининг жиноят-судлов юритуви асослари” қабул қилиниб,

унинг негизида 1959 йил 21 майда Ўзбекистон ССР ЖПКсини тасдиқлаш

тўғрисида Қонун қабул қилиниб, ЖПК 1960 йилнинг 1 январидан ҳуқуқий

амалиётга жорий этилди. Қабул қилинган ЖПКда айнан судга хос бўлган

нормалар қуйидагилардан ибороат эди: жиноят ишини қўзғатиш

мажбурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор билан бир қаторда суднинг

зиммасига ҳам юклатилди; шахсни қамаш учун суднинг қарори талаб

қилинадиган бўлди; одил судловнинг фақат суд томонидан амалга

оширилиши ва судьяларнинг мустақиллиги, фуқароларнинг суд олдида

тенгилиги каби принциплар белгилаб қўйилди; судга суд муҳокамаси

исботланиши зарур бўлган ҳолатлар доираси аниқ кўрсатилди; судга суд

муҳокамаси айбланувчининг унга қўйилаётган айбдан қонунда

белгиланган восита ва усуллардан фойдаланиб, ўзини ҳимоя қилиши учун

имконият яратиб бериш мажбурияти юклатилди.

Суд айблов функцияси билан боғлиқ фаолиятининг айримларидан,

жумладан, айблов хулосасини тузиш ва уни судланувчига таништириш

фаолиятидан халос бўлди. Ҳукм устидан фақат кассация тартибида,

фавқулодда ҳолатларда эса назорат тартибида шикоят қилиниши мумкин эди.

1959 йилда қабул қилинган собиқ ЎзССР Жиноят-процессуал кодекси

республикамиз ўз мустақиллигини қўлга киритгунга қадар амал қилиб келди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Саидов А.Х., Жузжоний А. Шарқ цивилизацияси: инсон ва ҳуқуқ.-

Т.,2005.-6б.

2.

Айтбаев К.Т. Очерк развития теории о криминалистических

методах.-С.9-10.

3.

Давлат ва ҳуқуқ назарияси./Масъул муҳ. Ҳ.Б.Бобоев ва

Х.Т.Одилқориев.-Т., 2000.-409-б

4.

Ўзбекистоннинг давлат ва ҳуқуқ тарихи.- Т., 1969 й. Б.132.

5.

Баҳронов Х. Мустамлакачиликдан мустақилликкача: Ўзбекистон

Республикасида жиноят-процессуал қонунчиликнинг ривожланиш тарихи.

Монография. – Т.: “Фалсафа ва ҳуқуқ” нашриёти, 2007й. Б.18.

6.

Баҳронов Х. Мустамлакачиликдан мустақилликкача: Ўзбекистон

Республикасида жиноят-процессуал қонунчиликнинг ривожланиш тарихи.

Монография. – Т.: “Фалсафа ва ҳуқуқ” нашриёти, 2007й. Б.38-39.


background image

Международная студенческая конференция

«Современные подходы к доказательствам

в уголовном судопроизводстве»

263

7.

Абдумажидов Ғ.А. Развитие законодательства о расследовании

преступлений. – Т.: “Узбекистан”, 1974г. С.15.

8.

Абидова Н. Суды казиев и особенностьи процесса их ликвидации в

Узбекской ССР. (1917-1928 г.г.). автореф. дисс… канд.юрид.наук. – Ташкент. 1974.

9.

Иркаходжаев К. Организации и деятельности Верховного суда

УзССР. – Ташкент. Дисс... канд.юрид.наук. 1965.

Библиографические ссылки

Саидов А.Х., Жузжоний А. Шарқ цивилизацияси: инсон ва хуқуқ.-Т„2005.-66.

Айтбаев К.Т. Очерк развития теории о криминалистических методах.-С.9-10.

Давлат ва хуқуқ назарияси./Масъул муҳ. Ҳ.Б.Бобоев ва Х.Т.Одилқориев.-Т., 2000.-409-6

Ўзбекистоннинг давлат ва хуқуқ тарихи.- Т., 1969 й. Б.132.

Баҳронов X. Мустамлакачиликдан мустақилликкача: Узбекистан Республикасида жиноят-процессуал қонунчиликнинг ривожланиш тарихи. Монография. - Т.:"Фалсафа ва хуқуқ” нашриёти, 2007Й. Б.18.

Баҳронов X. Мустамлакачиликдан мустақилликкача: Ўзбекистон Республикасида жиноят-процессуал қонунчиликнинг ривожланиш тарихи. Монография. - Т.:"Фалсафа ва хуқуқ” нашриёти, 2007Й. Б.38-39.

Абдумажидов Ғ.А. Развитие законодательства о расследовании преступлений. - Т.: "Узбекистан", 1974г. С.15.

Абидова Н. Суды казиев и особенностьи процесса их ликвидации в Узбекской ССР. (1917-1928 г.г.). автореф. дисс... канд.юрид.наук. - Ташкент. 1974.

Иркаходжаев К. Организации и деятельности Верховного суда УзССР. - Ташкент. Дисс... канд.юрид.наук. 1965.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов