ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТЛАРИДА КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИГА БАНК ХИЗМАТЛАРИ ДОИРАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ

Поделиться
Султонбоев, . У. (2023). ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТЛАРИДА КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИГА БАНК ХИЗМАТЛАРИ ДОИРАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 233–235. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19139
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ахборот асри дея эътироф этилаётган замонавий шароитларда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш тобора объектив аҳамият касб этиб бормоқда. Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмаси субъектлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Банклар бозор ва ишлаб чиқарувчилар талаби билан чамбарчас боғлиқ ҳолда фаолият олиб бориб, молия тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳон амалиётида иқтисодиётнинг “рақамлашуви” шароитида тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш, замонавий банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш заруратга айланиб улгурди.


background image

233

мавжуд 34 та тижорат банкининг 5 таси рақамли банклар ҳисобланади. Биргина 2023
йилнинг ўзида 2 та рақамли тижорат банки “APEX BANK” акциядорлик жамияти ва

“HAYOT BANK” акциядорлик жамиятига лицензия берилди. Банк секторида рақамли
технологиялардан фойдаланиш даражасининг ортиб бориши мамлакатимизда банк

хизматларини масофадан кўрсатиш борасида рақобат муҳитини янада яхшиланишига,

тижорат

банклари

харажатларини

оптималлаштириш

орқали

уларнинг

даромадларини ошишига, банк мижозлари учун банк хизматлари бозорида танлов

имкониятини кўпайишига замин яратади.

ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТЛАРИДА КИЧИК БИЗНЕС

СУБЪЕКТЛАРИГА БАНК ХИЗМАТЛАРИ ДОИРАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ

Султонбоев Умиджон Хошимжон ўғли

-

НамМТИ маркетинг кафедраси докторанти

Ахборот асри дея эътироф этилаётган замонавий шароитларда рақамли

иқтисодиётни ривожлантириш тобора объектив аҳамият касб этиб бормоқда.

Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида аҳоли ва тадбиркорлик
субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмаси субъектлари фаолиятини

янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Банклар бозор ва ишлаб
чиқарувчилар талаби билан чамбарчас боғлиқ ҳолда фаолият олиб бориб, молия

тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳон амалиётида

иқтисодиётнинг “рақамлашуви” шароитида тижорат банклари фаолиятини
ривожлантириш, замонавий банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш

заруратга айланиб улгурди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларда ҳам банк тизимини

ривожлантириш, замонавий банк хизматлари кўрсатишни кенгай

-

тириш масалалари

устувор йўналишлардан бири сифатида

эътироф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги

Фармони билан тасдиқланган “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да
молия бозорини ривожлантириш асосида банк тизимини ислоҳ қилиш, нақд пулсиз

ҳисоб

-

китоблар ҳажми ва қамровини ошириш, банкларда хизматлар кўламини

кенгайтириш ҳамда аҳоли маблағларини банк омонатларига жалб қилиш каби устувор
вазифалар белгиланган эди

150

.

Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги “2020

-

2025 йилларга

мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада

ривожлантириш ва барқарорлигини оширишга доир чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ҳамда

2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ва соҳага оид бошқа норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар банк тизимини такомиллаштиришга дастуриламал бўлиб хизмат

қилмоқда.

Ҳозирги

замонавий

шароитларда

тижорат

банклари

фаолиятини

такомиллаштиришда қуйидаги икки йўналиш муҳим ҳисобланади:

банк инфратузилмасини ривожлантириш;

замонавий банк хизматлари кўрсатиш кўламини кенгайтириш.

150

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.


background image

234

Банк инфратузилмаси, банк тизимининг узлуксиз ва самарали фаолият юритиши

учун зарур шароитларни таъминловчи ҳамда мижозларга банк хизматларини

етказишга хизмат қилувчи институт ва элементлар мажмуасидир.

Банк инфратузилмасига турли корхоналар, шунингдек, банк фаолиятини

таъминловчи агентлик ва хизматлар мажмуаси киради. Банк персоналининг нормал

фаолияти учун банк ички инфратузилмасини ривожлантириш талаб этилади, унинг
элементлари қуйидагилар: 1) кредит муассасасининг нуфузи ва улар бажарадиган

операциялар рўйхатини белгиловчи қонунчилик; 2) банкнинг ўз манфаатлари каби,

унинг ҳиссадорлари, мижозларининг ҳам ҳимояси ва қонунчилик ҳужжати
бажарилишини таъминловчи операцияларни амалга оширишга оид ички қоидалар;

3)

замонавий коммуникация тизимлари базасида банк фаолиятини бошқариш,

маълумотларни компьютерда қайта ишлаш, таҳлилий асос, ҳисоботни тузиш; 4) банк
бошқаруви аппаратининг тузилиши. Иқтисодий институт сифатида банк молия

муассасасининг мақсади ва амалий йўналишларига жавоб берувчи қатор бўлинмаларга

эга бўлиши лозим, айнан шу мақсадларда банкда секторлар, бўлимлар ҳамда тегишли
бўйсунувга эга бошқарув ташкил этилади

151

.

Ҳозирги

кунда банк инфратузилмасининг ривожланиш даражаси тобора ортиб

бормоқда ҳамда анъанавий кўринишдаги банклар ўрнини рақамли банклар,
шунингдек, бир турдаги банк хизматлари ўрнини масофадан бошқарилувчи хизматлар

ва рақамли банк хизматлари эгалламоқда.

Бозор муносабатларининг тобора ривожланиб бораётганлиги банклар

рақобатбардошликни таъминлаши учун замонавий банк хизматларини жорий этишга,

рақамли ва инновацион технологиялардан фойдаланишга янада кўпроқ эҳтиёж

сезмоқда. Анъанавий банк хизматлари бўлмиш депозит жалб қилиш, тўловларни
амалга ошириш, кредит ажратиш хизматларининг эндиликда

масофадан туриб амалга

ошириш имкони яратилганлиги банклар учун янги даврни бошлаб берди.

Тижорат банкларининг замонавий, яъни ноанъанавий хизматларни йўлга

қўйиши

банк мижозлари учун кўплаб қулайликларни яратиш билан бир қаторда

банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати ошишига ҳамда банк

хизматлари турлари ортишига асос бўлади. Масофавий технологиялар мижозга банк
хизматларидан фойдаланишда максимал қулайлик ва банк билан ишлаш жараёнида

вақт ҳамда молиявий харажатларни минималлаштириш имконини беради.

Бугунги кунда аҳоли тижорат банкларининг мобиль илова дастурлари орқали

реал вақт режимида картадан картага пул ўтказиш (P2P) опера

-

цияларини бажариш,

солиқ, бюджет, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш, микроқарз олиш ва

кредитларни сўндириш, онлайн омонатларни расмийлаштириш, депозит ҳамда ссуда
(кредит) ҳисобварақларини масофадан очиш, халқаро банк карта ҳисобварағидан

тўловларни амалга ошириш, онлайн конверсия операцияларини амалга ошириш ва

бошқа масофавий банк хизматларидан кенг фойдаланмоқда.

Ўз навбатида, корхона ва ташкилотлар учун банк ҳисобварақларини масофадан

бошқариш тизимлари орқали реал вақт режимида банк ҳисобварақларидаги
маблағларни тасарруф этиш ва тўловларни амалга ошириш, валюта маблағлари сотиб

олиш (конвертация) учун буюртманомани электрон шаклда хизмат кўрсатувчи банкка

юбориш, ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш учун электрон
қайдномани

банкка узатиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар

яратилди.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда банк тизимидаги мавжуд

ислоҳотлар натижасида кескин ва самарали ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

151

Умарова М.Б. Ўзбекистонда банк инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари. Иқтисодиёт фанлари бўйича

фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Т.: 2020 й. 62

-

б.


background image

235

Шиддатли иқтисодий ўзгаришлар даврида ҳар соҳада бўлганидек, банк тизимида ҳам
янгича ёндашувлар, рақамли ва инновацион технологиялардан фойдаланишни

кенгайтириш орқали тижорат банклари рақобатбардошлигини оширишга ёрдам
беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.Аллаёрова Д.Н

.

Организация маркетинга в коммерчиских банках. –

Т.: ИПТД “Чулпан”

2005 г.

2. Бобохўжаева Ф. Банк тизимида маркетингдан фойдаланишни такомиллаштиришнинг

айрим жиҳатлари. “Biznes

-

Эксперт” журнали 2021 й №3 сон. 39

-

б.

3.Юсупов

М., Абдурахмонова

М

.

Банк хизматлари бозорида замонавий маркетинг

фаолиятини ривожлантириш. “Миллий товарлар рақобатбардошлигини оширишда замонавий
маркетинг концепцияларидан фойдаланиш” мавзусидаги Республика илмий

-

амалий анжусани

материаллари тўплами. Т.: 2018 й. 65

-

б

ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА РАҚАМЛИ

БАНК ХИЗМАТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Умарова Малика Бахтияровна

-

PhD, докторант, ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон

иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари

ва муаммолари” Илмий

-

тадқиқот маркази

Ҳозирги

вақтда рақамли иқтисодиёт ва у билан боғлиқ бир қатор самарали

технологиялар, шу жумладан, электрон тижорат ва электрон бизнес бизнинг

ҳаётимизга

жадал кириб бормоқда. Худди шу тарзда давлат ва жамият тараққиётини

янада жадаллаштириш мақсадида республика раҳбарияти томонидан қатор муҳим

ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Рақамли Ўзбекистон

-

2030» Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони ҳамда

уни самарали амалга оширишга қаратилган чора

-

тадбирлар қабул қилинди.

Мамлакатимизда рақамли иқтисо

-

диётни фаол ривожлантириш, хусусан, замонавий

ахборот

-

коммуни

-

кация технологияларини, шу жумладан, банк соҳасида кенг жорий

этиш бўйича комплекс чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар

ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш,
мамлакатимизнинг барча ҳудудлари

-

да IT

-

паркларни яратиш, шунингдек, ушбу

соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича 220 дан ортиқ устувор лойиҳалар

ишга туширилди.

Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт кўплаб таърифларга эга бўлган глобал

жараёндир. Масалан, қуйидаги таърифни келтириш мумкин: «Рақамли иқтисодиёт –

кенг миқёсли маълумотларни қайта ишлаш, рақамли технологиялар, асбоб

-

ускуналар,

товарлар ва хизматларни сақлаш, сотиш ва етказиб бериш асосида турли ишлаб

чиқаришлар ва жараёнлар таҳлили натижаларидан фойдаланиш бўлиб, бу фаолият

самарадорлигини сезиларли даражада оширишга имкон беради, чунки визуал ахборот
асосий ишлаб чиқариш фаолияти омили бўлиб қолавермоқда. Бизнинг фикримизча, бу

тавсиф жуда аниқ, аммо фойдаланиш учун бироз ноқулай. Шу сабабли биз «рақамли

иқтисодиёт» тушунчасининг қуйидаги функционал таърифини тақдим этдик:

Рақамли (электрон) иқтисодиёт ва электрон тижорат –

бу шахсий

маълумотлардан фойдаланиш ҳисобига барча иштирокчиларнинг эҳтиёжларини ўз

ичига олган маълумотлар, яъни максимал қониқишни келтириб чиқарадиган
иқтисодиёт

тури.

Бу

иқтисодиётда

ахборот

-

коммуникация

ва

молиявий

Библиографические ссылки

Аллаёрова Д.Н. Организация маркетинга в коммерчиских банках. – Т.: ИПТД “Чулпан” 2005 г.

Бобохўжаева Ф. Банк тизимида маркетингдан фойдаланишни такомиллаштиришнинг айрим жиҳатлари. “Biznes-Эксперт” журнали 2021 й №3 сон. 39-б.

Юсупов М., Абдурахмонова М. Банк хизматлари бозорида замонавий маркетинг фаолиятини ривожлантириш. “Миллий товарлар рақобатбардошлигини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжусани материаллари тўплами. Т.: 2018 й. 65-б

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов